Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 641.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Axloq falsafasi (Etika)

Купить
Axloq falsafasi (Etika) РЕЖА : Этика ахлоқ ҳақидаги назария. Ахлоқнинг умуминсоний ва миллий, тарихий ва конкрет, диалектик ва ижтимоий ҳарактери. Жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий юксалтиришда, шаҳсни камол топтиришда ахлоқнинг роли. Этика ва бошқа социал фанлар. Ахлоқ ва дин. 1-савол. Одам одам билан тирик. Бу кўҳна ҳақиқат. Аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўҳшамайди. Шу сабабли ҳам бизларнинг ҳоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яҳҳилик ва ёмонлик ҳақидаги, баҳт ва муҳаббат ҳақидаги фикрларимиз турличадир. Бундай ҳар ҳиллик бизнинг ният ва истакларимизнинг баъзан рўёбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиздек, баҳтсиздек ҳис этамиз ва бизга эътибор билан қарашларига эҳтиёж сезамиз. Бу эҳтиёж қондирилмас экан, биз ўзимизни одамлар ичида ҳам бегонадек ҳис қила бошлаймиз, ўзимизга ва жамиятга ташвишлар орттириб бораверамиз Одам жамиятда яшаб туриб, жамиятдан ҳоли бўла олмайди. Бу ҳол кишининг ҳамма ишига, жумладан, унинг ахлоқий қиёфасига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатади, унинг юриш-туришига нисбатан муайян тарбиявий-маънавий талаблар қўяди. Одамларга баҳо берганда, уни ёшидан, касбидан, мутаҳассислигидан, даражасидан қатъий назар ахлоқли ёки ахлоқсиз экан, тарбияли ёки тарбиясиз экан, зиёли экан, ўқиган бўлса ҳам, уқмаган экан, олим бўлиш осон-у, одам бўлиш қийин экан деб баҳо берамиз. Бунда, яҳши ёки ёмон ҳатти-ҳаракатини ифодалаган бўламиз. Қарангки, ҳар бир одам бир олам бўлса ҳам, у такрорланмас ноёб, ўзига ҳос бир мўъжиза бўлган тақдирда ҳам бир ўзи яшай олмайди, баҳтли ҳам, баҳтсиз ҳам бўла олмайди. Шундай экан, одам ўз моҳияти билан, табиати билан жамият билан чамбарчас боғлиқ, жамоа бўлиб яшайди, тирикчилик қилади, жамиятдан олади, жамиятга беради; қанча олиб-бериши эса унинг ақл- идрокига, виждони-иродасига, имонию-эътиқодига, турмуш тарзига, маънавияти-тарбиясига боғлиқдир. Ахлоқ, ҳулқ-атвор ҳақидаги этика фани бу ҳусусда баҳс юритади, таълимот яратади. « Мен , - дейди Президентимиз Ислом Каримов, - Абдулла Авлонийнинг « Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё момот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир », деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир. Чунки таълим-тарбия - онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди»[1]. Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» рисоласини шундай бошлайди: «Ахлоқ инсонларни яҳшиликка чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яҳши ҳулқларнинг яҳшилигини, ёмон ҳулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурғон китобни ахлоқ дейилур»[2]. Абдулла Авлоний фикрини давом этти «Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканини, жаноби Ґақ на учун ҳалқ қилганини, ер юзида нима иш қилмоқ учун юрганин билур. Бир киши ўзидан ҳабардор бўлмаса, илмини, уламони, яҳши кишиларни, яҳши нарсаларни, яҳши ишларнинг қадрини қимматини билмас. Ўз айбини билур, иқрор қилуб, тузатмакки саъй ва қўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур»[1]. Ахлоқ - русча – мораль, лотинча «mores», «moralis» сўзларидан олинган бўлиб, маъноси ҳулқ, одат демакдир. Ахлоқ - ижтимоий онгнинг муайян шакли бўлиб, кишиларнинг ижтимоий ва шаҳсий ҳаётида бир- бирларига бўлган муносабатларининг, яъни ҳатти- ҳаракат принциплари ва нормаларининг йиғиндисидир. Ахлоқ сўзи, тушунчаси ҳам арабча бўлиб, ҳулқ сўзининг кўплигидир. Ахлоқ кишиларнинг феъл-атвори, юриш- туриши, уларнинг ижтимоий ва шаҳсий ҳаётдаги ўзаро муносабатларини тартибга солиб туради. Ахлоқ нормалари жамият ёки муайян гуруҳ томонидан шаҳс феъл-атворига қўйиладиган талабдир. Бу нормалар шаҳснинг жамиятга – Ватан, давлат, миллат, гуруҳга муносабатини, шунингдек, шаҳснинг турмушдаги, айрим кишиларга, касби-корига, мутаҳассислигига, ҳатто ўз-ўзига бўлган муносабатлардаги ҳатти-ҳаракатни ҳам ўз ичига олади. Этика – грекча-юнонча «ethos» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси ҳулқ-одат демакдир. Этика, яъни ахлоқ ҳақидаги фан, ўзбек тилида ҳозирги пайтда ахлоқшунослик фани деб ҳам юритилади. Лекин биз этика фани деб юритишимизни маъқул топдик. Сабаб бу ном дунёда юритиладиган стандартга мос келади, деб ўйлаймиз, гарчи фаннинг номлари қандай йўсинда юритилмасин, унинг мазмунига путур етмайди, шакл мазмунни, моҳиятни тубдан ўзгартириб юбормайди, гарчи таъсир этса ҳам. Этика одамларнинг юриш-туришида, ахлоқида тарихан ўзгариб турадиган, ривож топиб, тараққий этиб борадиган принципларни, ахлоқий норма, қоидаларни; ахлоқнинг манбаи ва келиб чиқишини, ахлоқий категорияларни яъни яҳшилик ва ёмонлик, ор-номус, виждон каби умумий тушунчаларни, ахлоқий эътиқод, маслак ва ҳис-туйғуларни изоҳлаб беради. Шунингдек, ахлоқнинг абадий муаммолари бўлган – ахлоқий баҳонинг мезони нимада, ахлоқда ҳақиқат борми, ахлоқий эркинлик нима, инсон ўз ҳатти-ҳаракати учун жавобгарми, масъулми каби саволларга жавоб аҳтаради. Этика фан сифатида ахлоқни, одоб-ҳулқни, ахлоқий муносабатларни акс эттирибгина қолмай, балки одам интилиши лозим бўлган мақсадни, яъни юксак ахлоқий ғояни, бу ғояни, яъни бизнинг пировард стратегик мақсадимиз бўлган – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғоясини амалга оширмоқ учун қандай яшаб, қандай ҳаракат қилмоқликни маъноси очиб берилади, одамларнинг юриш-туриши қандай деган саволгагина эмас, балки қандай бўлиши керак деган саволга ҳам жавоб беради. Шунинг учун ҳам ахлоқий иллатлар танқид қилинади, одамларнинг ҳатти- ҳаракатига юксак ахлоқий ғоя ва мақсад нуқтаи назаридан қатъий баҳо берилади. Ҳулқ, одоб деганда иқтисодий тузум тақозоси билан, турмуш шароитининг алоҳида тарзидан, традицияларидан, анъаналаридан, урф-одатларидан пайдо бўлган, бироқ мунтазам қарашлар, қоидалар, йўл Демак, ҳулқ одамларнинг амалий ҳатти- ҳаракатлари, одамлар ўртасидаги амалий муносабатлар, ахлоқ ижтимоий онг билан боғлиқ бўлиб, мазкур ҳатти-ҳаракат принциплари ва нормаларининг ахлоқ талаблари шаклида ифодалаб берилганидир, этика бўлса ахлоқ принциплари ва нормаларининг изоҳлаб ва асослаб бериш демакдир, яъни ахлоқ ҳақидаги назариядир. Ахлоқ нормалари пассив эмас, балки улар ҳам жамият ҳаётида, ҳам шаҳс турмушида фаол таъсир кўрсатадиган муҳим фактордир. Илғор, тараққийпарвар ахлоқ нормаларининг таълим-тарбияга таъсири ижобий бўлади, реакцион ҳулқ нормаларининг таъсири эса жамиятда ҳам, шаҳс тарбиясида ҳам салбий бўлади. Маълумки, кишилик жамияти доимо тараққиётда экан, унинг ахлоқий. Маънавий қарашлари ҳам доимо ўзгариб, ривожланиб, тараққий этиб боради. Яҳшилик ва ёмонлик ҳақидаги тушунчалар ҳам тарих давомида ўзгариб келди, аввал инфийлик, партиявийлик нуқтаи назаридан қараб баҳо берилади. Ибтидоий жамоа тузуми билан бугунги жамиятда татбиқ этиладиган ахлоқ тушунчаларига бир ҳил ёндошиб бўлмайди. Масалан, илк ибтидоий жамиятда касалларни, кексаларни ўлдириб ейиш одат бўлган, уят ҳисобланмаган. Шундай экан, ҳамма ижтимоий ҳодисаларга реал ёндошилгандек, ахлоқий ҳодисаларга ҳам конкрет, диалектик, тарихий ёндошмоқ тақозо этилади.  Этика қадимда физика ва логика билан биргаликда фалсафанинг узвий учинчи қисми ҳисобланар эди. Кейинчалик Арасту биринчи бўлиб «Этика» дарслигини ёзгач, у алоҳида фалсафий йўналишдаги фан мақомини олди. Этиканинг бошқа фалсафий фанлардан фарқи, ўзига ҳослиги шундаки, унда назария билан амалиётнинг, практиканинг омуҳталигидир, уйғунлигидир.  Қадимги антик давр донишмандларининг фикрича, фалсафани азим дараҳтга, чинорга қиёс қилсак, унинг илдизи табиат ҳақидаги таълимотлар, пояси – мантиқ, меваси эса – этикадир. Дарҳақиқат, билим – ақл булоғи, ахлоқ эса - ҳаёт чироғидир, ёки билим – ҳазина, ахлоқ эса фазилатдир.  2-савол. Ахлоқшунослик бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. У бизда «Илми равиш», «Илми ахлоқ», «Ахлоқ илми», «Одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. Оврўпада эса «Этика» номи машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. У дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган, юнонча «ethos» сўзидан олинган.  Уни биринчи бўлиб юнон файласуфи Арасту муомалага киритган. Арасту фанларни тасниф қилар экан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. Биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учунчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритади. Шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «Этика» (ta ethi  Бироқ бизда миллий-минтақавий ахлоқий қадриятларимизнинг, дастлабки ахлоқий ғояларнинг вужудга келиши қадимги юнонлар яшаган даврда ўнлаб асрлар аввал рўй берган. Аждодларимизнинг энг кўҳна эътиқодий китоби «Авесто» бунинг ёрқин далилидир. Шу сабабли эндиликда бу фанни ҳам илмий-тарихий, ҳам замонавий-ҳаётий талаблар нуқтаи назаридан «Ахлоқшунослик» деб аташни мақсадга мувофиқ деб билдик.  Ахлоқшунослик ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ» сўзи арабчадан олинган бўлиб, «ҳулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «Ахлоқ» ибораси икки ҳил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл- атвори ва ҳатти-ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради. Ахлоқни умумий тушунча сифатид  уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини – ҳулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди.  Одоб – инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.  Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг мажмуи.  Ахлоқ - жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса.  Бу фикрларимизни мисолллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Дейлик, метрода ёшгина йигит, талаба ҳамма қат  Ҳулққа қуйидагича мисол келтириш мумкин: маҳалламиздаги оила бошлиқларидан бири имкон борича қўни-қўшниларнинг барча маъракаларида ҳизматда туради, қўли-очиққўл, доимо ўз билимини ошириб боришга интилади, тиришқоқ, оила аъзоларига меҳрибон ва ҳ.к. Ундай одамни биз ҳушҳулқ инсон деймиз ва унга маҳалламизнинг намунаси сифатида қараймиз. Борди-ю, аксинча бўлса, у қўни-қўшнилар билан қўпол муомала қилса, тўй- маъракаларда жанжал кўтарса, сал гапга ўдағайлаб, мушт ўқталса, ичиб келиб, оилада ҳотин-болаларини уриб, ҳақоратласа, уни бадҳулқ деймиз. Унинг бадҳулқлилигидан оиласи, теварак- атрофдаги баъзи шаҳслар жабр кўради, маҳалладагиларнинг тинчи бузилади, лекин ҳатти-ҳаракатлари жамият ижтимоий ҳаётига ёки инсоният тарихига бирор-бир кўзга ташланадиган таъсир ўтказмайди.  Бироқ бу фикрларда шаҳс, балки ҳақиқий ҳуқуқ посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади; у – умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатига бағишлаган юксак ахлоқ эгаси; у, ўзи яшаётган жамият учун намуна бўлади, ўша жамиятнинг янада тараққий топишига ҳизмат қилади. Агар мазкур прокурор, аксинча, қонун ҳимоячиси деган номи бўлатуриб, ўзи қонунни бузса, шаҳсий манфаати йўлида оқни қора, қорани оқ деб турса, у ахлоқсизлик қилган бўлади: оддий фуқаро наздида биргина киши – прокурор- амалдор эмас, балки бутун жамият адолатсиз экан, деган тасаввур уйғонади. Бундай тасаввурларнинг мунтазам кучайиб бориши эса оҳир-оқибат ўша жамият ёки тузумни таназзулга олиб келади. Албатта, ҳар учала ахлоқий ҳодиса ва уларнинг зидди нисбийликка эга. Чунончи, ҳозиргина мисол келтиргнимиз прокурорнинг ахлоқсизлиги даражаси билан • Шундай қилиб, ахлоқшунослик мазкур уч ахлоқий ҳодисани бир-бири билан узвийликда ва нисбийликда ўрганади. Ана шу уч ахлоқий ҳодисанинг умумлашмасини, яъни мазкур фанимизнинг предмети бўлган умумий тушунча сифатида ахлоқни қуйидагича таърифлаш мумкин: • Ахлоқ - барча одамлар учун бирдек тааллуқли ҳисобланган, шаҳс ҳаётидаги ҳамма соҳаларда ўзига ва ўзгаларга нисбатан қўйиладиган маънавий-ижтимоий талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг муносабатлар шаклидаги кўринишидан иборат бўлган, инсонга берилган иҳтиёр эканлигининг ҳатти-ҳаракатлар жараёнида ички ирода кучи томонидан оқилона чекланишини тақозо этувчи маънавий ҳодиса. • Шунингдек, атоқли файласуф Эркин Юсуповнинг: «Умуман, ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шаҳс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз-ўзини идора қилиш шакллари ва меъё ► мақсадга мувофиқ. Ахлоқшунослик ахлоқий тафаккур тараққиётини тадқиқ этади ва амалиётда инсонни эзгулик орқали ҳақиқатга олиб боришга ҳизмат қилади. Шу боис уни ахлоқ фалсафаси ёҳуд эзгулик фалсафаси деб аташ мумкин. ► Ґозир у фалсафий фан сифатида уч йўналишда иш олиб боради, яъни ахлоқий тафаккур тараққиётини тадқиқ этар экан, у ахлоқни: 1) баён қилади; 2) тушунтиради; 3) ўргатади. Шунга кўра, у тажрибавий- баёний, фалсафий-назарий ва русмий-меъёрий табиатга эга. Қадимгилар уни амалий фалсафа деб атаганлар. Зеро, соф назарий ахлоқшуносликнинг бўлиши мумкин эмас. У инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини ҳикматлар, нақллар, матал-мақоллар тарзида баён этади, кишиларни ахлоқий қонун- қоидаларга ўргатади, уларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтиради ва фалсафий ҳулосалар  3-савол. Ахлоқшунослик ва эстетика. Ахлоқшунослик бошқа ижтимоий ва фалсафий фанлар билан ўзаро алоқадорликда ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг эстетика билан алоқаси қадимий ва ўзига ҳос.  Аввало, инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати ва нияти ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик (ички гўзаллик) ҳусусиятларини мужассам қилади. Шу боис Суқрот, Афлотун, Форобий сингари қадимги файласуфлар кўп ҳолларда ахлоқийликни ички гўзаллик, нафосатни ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. Бундан ташқари, маълумки, санъат нафосатшуносликнинг асосий тадқиқот объекти ҳисобланади. Ґар бир санъат асарида эса ахлоқнинг долзарб муаммолари кўтарилади ҳамда санъаткор доимо ўзи яшаётган замонда эришилган энг юксак ахлоқий даража ва унга муносабатни бадиий қиёфал  Чунончи, ислом динини оладиган бўлсак, Қуръони карим, Ґадиси шариф, Ижмоъ ва муайян фатволардаги мезонлар ҳамда талаблар мусулмон Шарқи миллатлари ахлоқий даражасининг шаклланишида катта аҳамият касб этган. Шунингдек, комил инсон муаммоси ҳар иккала фан учун умумий ҳисобланади. Фарқ шундаки, ахлоқшунослик бу муаммога замонавий тарбия нуқтаи назаридан ёндошади.  Ахлоқшунослик ва ҳуқуқшунослик . Ахлоқшуносликнинг ҳуқуқшу- қнослик билан алоқаси узоқ тарихга эга. Маълумки, жуда кўп ҳолларда ахлоқ меъёрлари билан ҳуқуқ меъёрлари моҳиятан ва мазмунан бир ҳил бўлади. Шунга кўра, ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ деб аташ мумкин. Зеро, ахлоқшунослик билан ҳуқуқшуносликнинг тадқиқот объектлари кўп жиҳатдан ўҳшаш, улар фақат ёндашув усули нуқтаи назаридан ф Ахлоқшунослик ва педагогика. Ахлоқшунослик педагогика билан ҳам чамбарчас алоқада. Педагогикадаги шаҳсни шакллантириш, тарбиялаш, таълим бериш жараёнларини панд-насиҳатларсиз, одобнома дарсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис ахлоқшунослик ўзиинг назарий ва, айниқса, амалий жиҳатлари билан педагогиканинг асоси ҳисобланади. Зеро, маориф тизимидаги таълим-тарбия ўзини ҳар бир қадамда ахлоқий тарбия сифатида намоён қилади. Ахлоқшунослик ва руҳшунослик. Қадимдаёқ ахлоқшуносликнинг руҳшунослик (псиҳология) билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Зотан, бу иккала фан кишилар ҳатти-ҳаракати, феъл-атвори ва майл истакларини ўрганади. Лекин бу ўрганиш икки ҳил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу ҳатти-ҳаракат, феъл- атвор, сабабий асос (мотив)ларнинг руҳий табиати ва шакллан  Ахлоқшунослик ва сиёсатшунослик . Ахлоқшуносликнинг сиёсатшу-нослик билан алоқаси, айниқса, ўзига ҳос ва мураккаб. Чунки сиёсий кураш қарама-қарши ахлоқий қоидалар ва талаблар курашини тақозо этади. Шаҳсий интилишлар билан давлат ва жамият манфаатларининг мослиги, мақсадлар ва воситаларнинг пок ёки нопоклиги муаммолари ўртага чиқади. Лекин аслида сиёсат қай даражада ахлоқийлик касб этса, шунчалик у оқилона бўлади. Бу ҳозирги кунда ахлоқшунослик ҳам, сиёсатшунослик ҳам жиддий тадқиқ этадиган энг муҳим умумий муаммолардан биридир. Шунингдек, раҳбарлик одоби, партиявий одоб, этикет сингари ахлоқшуносликнинг муомала маданияти доирасига кирувчи маҳсус соҳалари ҳам сиёсатшунослик билан чамбарчас боғлиқ.  Ахлоқшунослик ва экология . Кейинги пайтларда ахлоқшуносликнинг экология билан алоқаси то  Шундай қилиб, ҳозирги кундаги экологик муаммоларни ҳал этишнинг кўп жиҳатлари ахлоқшунослик кўмагига бориб тақалмоқда. ҲҲ асрда экологик ахлоқшунослик деган маҳсус соҳа ҳам юзага келди. Лекин, бу – ахлоқшунослик экологияни тўлиқ ўз ичига олади, деган сўз эмас. Чунки ахлоқшуносликда ахлоқий баҳолаш ва бошқариш объекти сифатида табиатнинг ўзи эмас, балки одамнинг табиатга бўлган муносабати майдонга чиқади.  Ахлоқшунослик ва миллий истиқлол ғояси . Гарчанд фан сифатида миллий истиқлол ғояси олий ва ўрта маҳсус таълим тизимида яқинда жорий этилган бўлса-да, унинг илдизлари қадимий маънавият тарихимизга бориб тақалади. Зеро, миллий мафкура тизимида ахлоқий ғоялар албатта ўз ўрнига эга бўлади, кўпгина ахлоқий ғоялар замирида эса миллий мафкура унсурлари ётади. Шу сабабли, ахлоқшунослик тарихи  Таянч тушунчалар  Этика – юнонча «ethos» сўзидан олинган бўлиб ҳулқ-одат демакдир.  Ахлоқ - сўзи арабчадан олинган бўлиб, «ҳулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «Ахлоқ» ибораси икки ҳил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради.  Одоб – инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти- ҳаракатларни ўз ичига олади.  Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг мажмуи.  Ахлоқий тарбия натижасида одоблилик – ҳушҳулқлиликка, ҳуш • Асосий адабиётлар • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2003. • Каримов И. Тинчлик учун курашмоқ керак. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. 20-26, 48 бетлар. • Каримов И. Ўзбек ҳалқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. 160-бет. • Каримов И. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –Тошкент: Ўзбекистон, 2005. 96-бет. • Кайковус. Қобуснома. –Тошкент, 1994. 173-б. (26-35-бетлар). • Авлоний А. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. –Тошкент, 1992. ёки Ўсон миллат. –Тошкент: Шарқ, 1992. 145-б. (73-76-бетлар). • Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. 245-б. (7- 21-бетлар). • Очилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. –Тошкент: Ўзбекистон, 2004. 123-131-бетлар. • Миллат  Қўшимча адабиётлар  Гусейнов А.А., Апресян Р.Г. Этика. –М.: Гардарика, 1999. 47стр. (Ўқув залида 2-08).  Fайбуллоҳ Ас-Салом Сайди Умар. Толибнома. (Сени ўйлайман, болам). –Тошкент: Шарқ, 1997. 152-б. (64-74, 111-119, 140-147- бетлар).  www. gov.uz  www. bilim.uz  www. bilimdon.uz  www. zamin.freenet.uz  www. ziyo-uz.land.ru  http://ustoz.freenet.uz  Мавзуда қўлланиладиган педагогик теҳнология қуйидагича :  Ақлий ҳужум услуби.  Чарҳпалак услуби.  Реферат таҳлили.  Дарсни аниқ йўналтирилган саволлар асосида олиб бориш.  Мавзуда қўлланиладиган аҳборот теҳнология қуйидагича :  Слайдлар намойиши.  Сҳемалар намойиши.  Интернетдан олинган маълумотлар.
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha