Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 315.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Билиш назарияси - асосий муаммолари ва йўналишлари

Купить
Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари Режа: 1. Билиш воқеликни инсон онгида инъикос этиш жараёни. Билишнинг объекти ва субъекти. 2. Билиш жараёнининг диалектик хусусияти. Ҳиссий ва мантиқий билиш. 3. Ҳақиқат тушунчаси. Илмий билиш ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 4. Онг ва рухият. Онг ва тил. 5. Ижтимоий онг ва унинг тузилиши. Ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги . Билиш нима?  моддий оламнинг инсон онгида инъикос этиш жараёнидир, аниқроғи, билиш оддий механик ҳолдаги акс этиш бўлмай, балки объектив оламдаги нарса-ходисаларнинг инсон миясида умумлаштирилган, абстрактлашган ҳолдаги, илмий тушунчалар шаклида акс этишдир.  Дунёнинг моддийлигини ва унинг ривожланиш қонунларининг инсон онгида инъикос этишни эътироф қилиш илмий фалсафа билиш назариясининг асосидир. Фалсафанинг билиш назарияси асосан қуйидагиларга асосланади:  объектив олам бизнинг сезги ва тасаввурларимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда ундан ташқари мавжуд, объектив олам – инсон сезги ва тасаввурлари манбаи;  инсон дунё ва унинг ривожланиш қонуниятларини билиш мумкин. Инсон сезги, тасаввур ва тушунчаларида ўзига боғлиқ бўлмаган олам мазмунини инъикос эттиради. Билиш босқичлари:  Ҳиссий билиш  Мантиқий билиш Ҳиссий билиш даражалари:  Сезги  Идрок  Тасаввур Мантиқий билиш даражалари:  Тушунча  Мушоҳада  Хулоса чиқариш Ҳақиқат нима? Билимларимизнинг воқеликка айнан адекват мос келишидир Ҳақиқат турлари:  Нисбий  Мутлоқ Илмий билим Илмий билимнинг бир-бири билан узвий боғланган, бири иккинчисини тўлдирадиган иккита даражаси мавжуд,  уларга эмпирик ва назарий даражалар киради. Онтологик жихатдан ёндошишга кўра, онг  бу табиат узоқ тарихий тараққиётининг махсули, материя эволюцияси жараёнида вужудга келган рухий ходисаларнинг хоссаси демакдир.  Одам онги юксак даражада тузилган материянинг хоссасидир, ташқи олам воқеликнинг инъикосидир.  Бу хосса материянинг оддийдан мараккабликка, қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараёнида пайдо бўлган, онг фақат инсон миясига хос бўлган инъикос жараёнидир. Онгнинг моҳиятини  очиб бериш унга ҳар томонлама, яъни  онтологик,  гносеологик  ижтимоий жиҳатдан ёндошмоғимиз лозим. ИРОДА -  инсоннинг ўз хатти-харакатларини онгли равишда тартибга солиш ва қўзланган мақсадни амалга оширишда учрайдиган жами тўсиқлар (қўрқинч, журатсизлик, шубха)ларни енгишга бўлган қобилиятдир.  Ирода амалий фаолият жараёнида шаклланади хамда инсоннинг хамма ташқи олам предметларини, хам ўз шахсий имкониятларини билишга асосланади.  Иродани шакллантириш ва мустахкамлашда кишиларнинг амалий фаолияти, мехнат катта ўрин тутади. Тафаккур  Алоҳида тарзда тузилган материя-миянинг олий махсули, объектив оламнинг тушунчалари, мухокамалари, назариялари ва хоказолардаги инъикосининг фаол жараёнидир. Бошқача айтганда, тафаккур объектив оламнинг инсон миясида мавхумлашган, умумлашган, тил билан ифодаланадиган акс эттиришдир.  Инсон онгининг тараққиётида нутқ, тил ғоят мухим ахамиятга эгадир. Тилнинг пайдо бўлиши бевосита мехнат билан узвий равишда боғлиқ. Одамнинг ўзини хам, тилини хам, ижтимоий мехнат яратади. ТИЛ  тафаккур билан чамбарчас боғлиқдир.  Инсон нутқи бўлмса, тил воситалари бўлмаса, фикрлаш ҳам бўлмайди.  Нутқ фикрлаш қуролидир тафаккур бўлмаса нутқ, тилнинг хам бўлиши мумкин эмас.  Тил ва тафаккур бир-бирисиз мавжуд бўлмаса хам, бироқ, улар айнан бир хил нарса эмас.  Тафаккур-объектив реалликнинг инъикосидир, тил эса фикрни ифода этиш қуроли, уни қайд қилиш ва бошқа кишиларга етказиш, билдириш воситасидир.  Тил фақат тафаккурнинг ифодаси эмас, балки унинг таянчи ва тараққиёти қуроли хамдир. Ижтимоий онг  Ижтимоий психология  Мафкурадан иборат МАФКУРА  ижтимоий гурухлар, миллатлар ва элатлар, сиёсий партиялар, оммавий харакатлар, жамоат ташкилотлари давлат хокимиятининг, ижтимоий синфларнинг манфаатларини ифодалайдиган сиёсий, хукукий, ахлоқий, диний, фалсафий каби карашларнинг системалаштирилган илмий билимлар йигиндисидир ва уларни амалга оширадиган усул ва воситалардир . Ижтимоий онг шакллари:  СИЁСИЙ ОНГ - турли ижтимоий гурухларнинг давлат хокимиятига, сиёсий ташкилотларга, уларнинг жамият хаётидаги ролига, бошка давлатлар ва миллатлар билан муносабатлар ва шу кабиларга карашларнинг системалаштирилган назарий ифодасидир. ҲУҚУҚИЙ ОНГ  ижтимоий онгнинг бошка шакллари сингари кишилар ижтимоий борлигини узига хос кўринишларда акс эттиради.  Хуқуқ ва хукукий онгни жамиятнинг иктисодий ахволи белгилайди.  Хукукий онг давлат томонидан белгилаган хукукий нормалар ва муносабатларга, қонунларга, суд, прокротура масалалари ва хоказаларга булган карашларнинг системалаштирилган назарий ифодасидир. ЭСТТЕТИК ОНГ  ижтимоий онг шакларидан яна бири, воқеликни бадиий образларда акс эттиради.  САНЪАТ -дунёни бадиий ўзлаштиришнинг мухим усулларидан хисобланиб, моддий дунёни билиш ва бадиий ўзлаштиришда кишиларга кўмаклашади, хамда бадиий тарбиянинг қудратли воситаси бўлиб хизмат килади. АХЛОҚИЙ ОНГ  ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида кишиларнинг жамиятдаги хатти-харакатлари, юриш-туришлари, яшаш нормалари, принциплари, коидалари, шунингдек, уларнинг узаро бир-бирларига ҳамда ижтимоий бирлашмаларига бўлган, муносабатларини ифодалайди.  Etiboringiz uchun raxmat
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha