Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 198.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Купить
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 1. Бола ҳуқуқлари тушунчаси. 2. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро-ҳуқуқий нормалар. 3. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчилик. 4. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ва халқаро механизмлар. Режа:20 Бола ҳуқуқлари тушунчаси Бола ҳуқуқлари – болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи, жинси, тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкийлиги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар. Халқаро ҳуқуқда 18 ёшга етмаган шахсларнинг барчаси бола деб тан олинган. Бола ҳуқуқлари тушунчаси 1989 йилги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг муқаддимасида болалар, заифлиги боис, алоҳида муҳофаза ва ғамхўрликка муҳтож эканликлари таъкидланади ҳамда бунда асосий ғамхўрлик ва ҳимоя қилиш бўйича масъулиятни оила томонидан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Бола ҳуқуқлари ҳимояси Бола ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг халқаро тизими шаклланишида халқаро ҳамкорлик Иккинчи жаҳон урушига қадар XX йилларнинг бошларидан ривожлана бошланди. Мазкур даврда бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида муаммолар шакллана бошланди ҳамда улар асосан қуйидаги уч йўналишда ривожланди: - қулчиликка қарши кураш; - аёллар ва болалар савдосига қарши кураш; - болалар ва ўсмирлар меҳнатини халқаро тартибга солиш. Бола ҳуқуқлари ҳимояси 1923 йилда Болаларни қутқариш Британия Иттифоқи ҳамда Швециядаги ушбу масалалар билан шуғулланувчи “Рада Барнен” ташкилоти Аёллар лигаси билан ҳамкорликда Миллатлар Лигаси Ассамблеясига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги дастлабки декларацияни ишлаб чиқадилар ва кўриб чиқиш учун тақдим этадилар. Декларация давлатларга мурожаат қилмаган ҳамда улар зиммасига аниқ мажбуриятлар юкламаган ҳолда, “барча дунё мамлакатлари эркак ва аёлларини” болалар фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилишга ундар эди. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Бола ҳуқуқларига оид универсал ҳужжатлар: БМТнинг универсал стандартлари деб аталувчи умумий декларациялари ва конвенциялари: - Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (25, 26- моддалар); - Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (23, 24-моддалар); - Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (10-модда) каби универсал ҳужжатлари. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар БМТ ихтисослашган ташкилотларининг ҳужжатлари: ЮНЕСКО ҳужжатлари: Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (1960й.); ХМТ ҳужжатлари: Ишга қабул қилишнинг энг кичик ёши тўғрисидаги 138-сонли конвенция (1973й.); Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182- сонли конвенция (1999й.); Меҳнат соҳасида асосий тамойиллар ҳамда ҳуқуқлар ва уларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги декларация (1998й.). Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ХМТнинг 1946 йилда қабул қилинган 77- ва 78-сонли конвенциялар болалар ва ўсмирларнинг саноатдаги ва саноат билан боғлиқ бўлмаган корхоналарда ишлашга яроқли эканлигини аниқлаш учун уларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ни назарда тутади. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Бола ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган алоҳида ижтимоий гуруҳлар (аёллар) ҳуқуқларини тартибга солувчи халқаро шартномалар. Масалан, қуролли можаролар даврида болаларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳужжатлар, уруш пайтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилишга қаратилган 1949 йилдаги IV – Женева конвенцияси ва Женева конвенцияларига 1977 йилдаги I-II Қўшимча протоколларда болаларга ҳарбий ҳаракатлар оқибатларидан махсус ҳимоя тақдим этишни кўзда тутади. 1974 йилдаги Фавқулодда ҳолатлар ва қуролли можаролар даврида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларацияда давлатларга болаларга алоҳида ҳимоя тақдим этиш тавсия қилинади. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Муайян ҳуқуқий муносабатлар соҳасини (жиноят ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи) қамраб олувчи универсал ҳужжатлар: Халқаро фарзандликка олиш соҳасида болаларни ҳимоя қилиш га оид 33-сонли Гаага конвенцияси; “ Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги БМТ конвенциясига “Инсонлар, хусусан, аёллар, болалар траффикининг олдини олиш, тақиқлаш ва жазолашга доир Палермо протоколи , 2000 йилда қабул қилинган ва 2003 йилда кучга кирган. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ювенал юстицияга оид ҳужжатлар: - Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари (“Пекин қоидалари” , 1985й.) ; - Балоғатга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган дастурий тамойиллари (“Ар-Риёд дастурий тамойиллари” , 1990й.) ; - Озодликдан маҳрум этилган балоғатга етмаган болаларни ҳимоя қилишга доир қоидалар (1990й.); - Қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган чораларга доир минимал стандарт қоидалари (“Токио қоидалари” ,1990й.) . Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Бола ҳуқуқларини махсус тартибга солишга қаратилган декларациялар ва конвенциялар: - 1924 йилдаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Женева декларацияси; - 1959 йилдаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация; - 1989 йилдаги Бола ҳуқуқлари конвенцияси ва ушбу конвенцияга 2002 йилдаги иккита: - Қуролли можароларда иштирок этувчи болалар тўғрисидаги факультатив протокол; - Болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва порнографиясига тааллуқли факультатив протокол. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро даражадаги асосий ҳужжат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳисобланади. Конвенция Нью-Йоркда 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган. У 54 та моддадан иборат бўлиб, Конвенцияга киритилган ҳуқуқлар барча болаларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни 1992 йил 9 декабрда ратификация қилди. Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Конвенция 54 моддадан иборат. Ҳуқуқларни 4 та тоифага ажратиш мумкин: а) яшай олиш ҳуқуқи : бола талабларини қондириш ва ҳаётий ҳуқуқларини ўзида мужассам этиш каби асосий шартларни ҳамда тиббий хизматдан фойдалана олиш, овқатланиш, бошпанага эга бўлиш каби адолатли меъёрларни ўз ичига олади; б) ривожлана олиш ҳуқуқи : болалар ўз қобилиятларини кенгроқ ривожлантиришга эришишлари зарур. Масалан, билим олиш, ўйин, ҳордиқ чиқариш, маданий фаолиятлар, ахборот олиш ва виждоний поклик каби ҳуқуқлар; Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар в) болалар зўравонлик ва эксплуатация қилинишдан ҳимояланган бўлишлари шарт. Бу борада қуйидаги муаммоларга, яъни: қочоқ болалар масаласидаги муаммоларга, судловни амалга ошириш тизимидаги зўравонликларга ва қийноқларга, болаларни қуролли можароларга жалб этиш муаммоларига, болалар меҳнатига, балоғат ёшига етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш ва ўсмирларнинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш муаммоларига алоҳида эътибор берилган бўлиши керак; г) иштирок этиш ҳуқуқи: болани жамият ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишга чорлайди. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг хусусиятлари – у кенг қамровли – болаларнинг фуқаровий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминловчи ягона халқаро ҳужжатдир; – у универсал , яъни барча миллатлар ҳамжамиятида ҳар қандай вазиятларда барча болаларга нисбатан тааллуқлидир; – у муқаррар , зеро у ҳатто ресурслари етарли бўлмаган ҳукуматларни ҳам бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга чақиради; – у яхлит , барча ҳуқуқлар муҳим, ажралмас, ўзаро боғлиқ ва тенглигини тасдиқлайди Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг хусусиятлари Конвенцияда биринчи марта бола Конвенцияни ратификатция қилган давлатлар “ҳурмат қилиш ва кафолатлаш” талаб қилинадиган ҳуқуқларга эга бўлган шахс сифатида кўриб чиқилади. Ушбу қоида бола жамиятнинг жуда ҳимоясиз аъзоси эканлиги ва шунинг учун алоҳида ҳимояни талаб қилиши ва бунга лойиқ эканлигини кўрсатади. Халқаро назорат БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 18 нафар мустақил экспертдан иборат. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларининг бажарилиши тўғрисида 5 та миллий маърузани тақдим этди. Ювенал юстиция Ювенал юстиция тушунчаси . Ювенал юстиция (Juvenile Justice ) – болалар ҳуқуқбузарлиги, болалар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин жиноят турлари ва суд, ҳуқуқбузар болалар учун мўлжалланган муассасалар томонидан болаларга қилинадиган муомала усуллари ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш йўллари каби мавзулар қамраб олинадиган кенг тушунчадир.291E21 Ювенал юстиция Ювенал юстиция масалаларига оид ҳар қандай ёндашув замирида қуйидаги тамойиллар ётади: - айбсизлик презумпцияси; - вояга етмаган шахс қўлга олинган захотиёқ унинг ота- оналарининг ҳозир бўлиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ота-она ёки васийни зудлик билан хабардор қилиш; - имкони бўлса, суд жараёни бошланмасдан туриб уларни ушлаб туришдан сақланиш ва бундай ушлаб туриш энг қисқа муддатлардагина амалга оширилишини таъминлаш;291E21 Ювенал юстиция - инсон саломатлиги ва қадр-қимматининг таъминланиши учун барча талабларга жавоб берадиган муассасалар барпо этилиши ва ҳам даволаш, ҳам олдини олишга мўлжалланган етарли, лозим даражадаги тиббий хизматнинг кўрсатилиши; - тегишли вояга етмаган шахснинг жисмоний ва руҳий соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган жисмоний жазолаш усулларидан иборат қаттиқ, шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсон қадр-қимматини оёқости қиладиган барча тарбиявий усулларнинг тақиқланиши;291E21 Ювенал юстиция - яқинлар билан учрашиш, шахсий дахлсизлик, ташқи дунё билан алоқа ва кундалик юмушларни бажариш учун етарлича вақтга эга бўлиш каби ҳуқуқлар, одил ва инсоний муомалага бўлган ҳуқуқлар; - озодликдан маҳрум қилиш муассасасидан ташқарида малакали ўқитувчилар томонидан таълим берилиши болаларнинг эҳтиёжларига мос бўлиши ва уларни жамиятга қайтишга тайёрлаши; - болаларнинг катта ёшдаги маҳбуслардан алоҳида сақланишини таъминлаш, улар боланинг оила аъзоси ҳисобланган ҳоллар, бундан мустасно. 291E21 Ювенал юстиция Ювенал юстицияга дахлдор қонун ҳужжатлари, лозим топилганда, Бола ҳуқуқлари қўмитасининг қуйидаги таклифларига мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида қайта кўриб чиқилиши зарур: - балоғатга етмаган болаларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича минимал ёш 15 ёш ёхуд шу ёшга имкон қадар яқинроқ қилиб белгиланиши лозим; - жиноий жавобгарликка тортишнинг муқобиллари тан олиниши ва жавобгарликка тортишга дахлдор тегишли стандартлар қонунчиликка киритилиши лозим; - жиноят содир этишда айбланаётган 18 ёшга тўлмаган барча шахсларга балоғатга етмаганлардек муомала қилиш зарур. 291E21 Миллий қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: 64-моддада “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота- оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради”. 65-модда: “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”. 2C0A Миллий қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси XIV боб “Ёшлар учун қўшимча кафолатлар” номли 2-параграфининг 239-247-моддаларида меҳнат-ҳуқуқий муносабатларда вояга етмаганлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари тартибга солинган. 240-модда: “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўладилар, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида улар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар”. 241-моддада ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар кўрсатиб ўтилган. 2C0A Миллий қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 27-29-моддаларда ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати ва эмансипация масалаларини кўзда тутади. 32-модда вояга етмаганлараг нисбатан васийлик ва ҳомийлик масалаларини тартибга солади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси боланинг турли йўналишлар бўйича ҳуқуқларини назарда тутиб ўзаро мажбуриятларни белгилаб беради.2C0A Миллий қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида вояга етмаган шахсларга нисбатан содир қилинган қилмишлар учун жавобгарлик чоралари назарда тутилган. - онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши; - вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик; - ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш; - болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик; - вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш; - вояга етмаганни қаровга олиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни бажармаслик.2C0A Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун 2008 йил 7 январда қабул қилинган (ЎРҚ-139-сон). Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 4 бобдан 32 моддадан иборат: 1-боб. Умумий қоидалар; 2-боб. Бола ҳуқуқларининг асосий кафолатлари; 3-боб. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари; 4-боб. Якунловчи қоидалар.0102 0F Бола ҳуқуқлари бўйича миллий механизм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2019 йилдаги “Болалар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4296 сонли Фармони билан Омбудсманнинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 майдаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди. Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш зарурати биринчидан , конвенция халқаро таҳлил ва давлатлар томонидан ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда тўпланган ижобий тажрибани умумлаштириш, иккинчидан , ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича умумэътироф этилган принциплар ва стандартларни ишлаб чиқиш натижаси бўлмиш ягона кодификациялаштирилган халқаро ҳужжат ҳисобланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha