Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 933.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Борлиқ ва табиат фалсафаси

Купить
БОРЛИҚ ВА ТАБИАТ ФАЛСАФАСИ Режа: 1. Борлиқ ва унинг мавжудлик шакллари. 2. Борлиқ ва йўқлик, мавжудлик ва реаллик. 3. Ҳаракат, фазо ва вақт, макон ва замон. 4. Борлиқ фалсафасини ўрганишнинг аҳамияти. 5. Табиат фалсафаси. 6. Табиат ва жамият, уларнинг ўзаро алоқадорлиги. Олам ва одам муаммоларининг тарихий илдизлари. Бу мавзуга оид масалалар оламда одамнинг мавжудлиги ва яшаши, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Олам тўғрисидаги қарашлар одамзоднинг тарихи қанчалик қадимий бўлса, шунчалик қадимийдир. Сиз билан биз яшаётган шу дунё ўзининг барча мураккаблиги ва муаммолари, жозибадорлиги ва бутун гўзаллиги билан ягона оламни ташкил этади. Олам тушунчаси, энг аввало, одам ва унинг фаолияти кечадиган маконни акс эттиради. Агар одам бўлмаганида эди, бу олам ҳақидаги тасаввурлар ҳам бўлмас эди. Демак, олам одам билан мазмундордир. Олам уни ташкил этувчи нарсалар билан биргаликда намоён бўлади. Ҳеч нарсаси йўқ олам йўқликдир. У мавҳум тушунча, яъни абстракциядир. Оламда одам яшаши учун қулай бўлган шароит бўлмаса-чи? Одамлар қаҳратон совуқ ҳукмронлик қиладиган доимий музликлар бағрида ҳам, ҳар доим иссиқлик тафтидан қовжираб ётувчи иссиқ ўлкаларда ҳам яшашади-ку. Ҳар бир жойда одам ўзига қулай шароит яратиб олишга интилади. Одам ҳайвонлардек табиатдаги бор нарсалардан озиқланиш билангина чегараланиб қолмасдан, уларни ўзига мослаштиришга, совуқ бўлса — иситишга, хом бўлса - пиширишга, иссиқ бўлса — совутишга интилади. Бу эса одамнинг оламга мослашишга интилиши оқибатидир. Яъни, оламни одам ўзига, ўз эҳтиёжларига мослаштиришга интилиб келган. Шу тарзда одам ҳам, олам ҳам такомиллашиб, ер юзи ўта «хонакилаштирилган» оламга айланган. Субстанция деганда нимани тушунамиз ? Субстанция – муайян нарсалар, ҳодисалар, воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳиятдир. Оламнинг асосида битта моҳият — субстанция ётади, деб ҳисобловчи таълимотни монизм деб аташади. Файласуфлар субстанция сифатида бирор жисмни, ҳодисани, материяни, ғояни ёки руҳни олишган. Субстанция сифатида моддий жисмларни, материяни олувчилар — материалистик монизм тарафдорлари. Гояни, руҳни олувчилар эса – идеалистик монизм тарафдорлари ҳисобланадилар. Оламнинг намоён бўлиш шакллари Фақат моддий жисмларнигина ўзига қамраб олувчи олам моддий олам дейилади. Одамнинг маънавий, руҳий дунёсини қамраб олувчи олам маънавий олам дейилади. Айнан шу пайтда биз билан биргаликда мавжуд бўлган олам актуал олам дейилади. Келажакда мавжуд бўлиш имконияти бор ва бўлиши мумкин бўлган олам потенциал олам дейилади. Масалан, сизнинг бугунги кундаги талабалигингиз актуал оламга мансуб бўлса, келажакда мутахассис бўлиб етишишингиз эса потенциал оламга мансубдир. Оламнинг мавжудлиги шубҳасиз бўлган ва барча эътироф этадиган қисми реал олам дейилади. Келажакда мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган олам виртуал олам деб аталади (виртуал сўзи лотинча virtualis — эҳтимолдаги деган маънони беради). Аниқ маълум бўлган олам конкрет олам дейилади. Хаёлдаги, тасаввурдаги, идеа Борлиқ фалсафаси Борлиқ тушунчаси фалсафий категория сифатида билишнинг юқори босқичи-абстракт тафаккургагина хос бўлиб, фикрлаш жараёнида кишилар бу тушунча орқали дунёдаги алоҳида нарсалар, уларнинг конкрект белгилари ва хоссалари ҳақида эмас балки, дунёдаги барча нарсалар, воқеа ходисалар, жараёнлар ўртасидаги энг умумий жихат уларнинг реаллиги ҳақида фикр юритадилар. Борлиқ тушунчаси ёрдамида кишилар дунёнинг объектив мавжудлиги, унинг чексизлиги, абадийлиги ва бир бутунлиги ҳақида илмий ва фалсафий тасаввурга эга бўладилар. Табиат фалсафаси Жонли табиат Жонсиз табиат Маълумотларга кўра, 1961 йилга қадар Оролбўйи ерлари гўзаллиги, хуштабиатлиги билан атрофдаги чўллардан кескин фарқ қилган. Шу йилларда Орол денгизининг сатҳи энг юқори бўлиб 53,4м. сув хажми 1064 кв, км, сувнинг юзаси 66 минг кв.км.ни ташкил этган эди. Унга Сирдарё ва Амударёдан ҳар йили деярли 56 куб км. Сув келиб қуйилар эди. 1994 йилга келиб Орол денгизидаги сувнинг сатҳи – 32,5 метрга, сув ҳажми – 400 куб км.дан камроққа, сув юзасининг майдони эса 32,5 минг кв км га тушиб қолди, натижада энди яхлит денгиз эмас, қолдиқ кўлга айланиб қолди. Шамол қуриб қолган Орол денгизининг тубидан туз ва чанг-тўзонни юзлаб километрга учириб кетмоқда. Одамзод пайдо бўлган давридан то ҳозирга қадар табиатга таъсир қилиб, уни батамом ўзгартириб юборди. Кейинги минг йилликлар давомида инсон фаолияти натижасида Ер шари юзаси, иқлими, ўсимлиги, ҳайвонот дунёсининг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганлиги бунга мисол бўла олади. Хар хил космик чанглар, иссиқлик электр станциялари, автомобиллар сонининг тез ўсиб бориши, редиатив моддалар ва бошқалар таъсири остида барча жонли мавжудотнинг ҳаёт манбаи бўлган ҳаво тоқат қилиб бўлмайдиган даражада ифлосланмоқда. Атроф - муҳитнинг радиактив ва кимёвий чиқиндилар билан булғаниши аҳолининг, чорва молларининг, паррандаларининг дарё, кўл ва океанлардаги балиқ ва бошқа жониворларнинг кўплаб заҳарланишига сабаб бўлмоқда. Адабиётлар: 1.Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. - Т.:Ўзбекистон, 2000. 2.Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. - Т., 1993. 3.Туленов Ж.,Ғофуров 3. Фалсафа. –Т.:Ўқитувчи, 1997.
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha