Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 32.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат белгилари

Купить
Давлат белгилари РЕЖА : 1. Давлат белгилари тушунчаси 2. Давлат белгилари таркибий кисмлари 3. Давлат белгиларининг давлат ва хукукни урганишдаги ахамияти 4. Давлат белгиларининг мазмуни кириш: Давлат тўғрисидаги, унинг тушунчаси, моҳияти ва жамиятдаги роли (ўрни) тўғрисидаги масалалар (саволлар) давлатшунослик борасидаги узоқ давом этиб келаётган ва баҳсларга сабаб бўлаётган масалалар қаторига киради. Ушбу баҳсларнинг асоси нимада? Булар эса камида 3 та сабаб билан тушунтирилади: Биринчидан, айтиб ўтилган масалалар тўғридан-тўғри ва бевосита ҳар хил қатлам, жамиятдаги синфлар, сиёсий партиялар ва харакатларнинг манфаатларини ифода этади. Иккинчидан, ҳеч қайси бир ташкилот бажариладиган ишларнинг хилма-хиллиги ёки жамият тақдирига таъсир доираси юзасидан давлат билан тенглаша олмайди. Учинчидан, давлат – жуда мураккаб ҳамда икки қарама- қаршиликларга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ҳодисадир. Давлатнинг тушунчаси, моҳиятини, кўп томонли қирраларини, хусусиятлари ва белгиларини ташкилоти, унинг асосий моҳияти ва вазифаси ҳам шунда деб тавсиф берганлар (Г.Кельзен, П.Струве ва б.). 1. Давлат белгилари тушунчаси Буржуазия даврида давлат – бу кишиларнинг мажмуи (иттифоқи), улар томонидан эгаллаган худуд ва ҳокимият деган таъриф (аниқлик) кенг тарқалди 1 . Таниқли давлатшунос Л.Дюги давлатнинг 4 та элементини ажратиб кўрсатади: 1) кишилик индивидларининг иттифоқи; 2) маълум худудни; 3) мустақил (суверен) ҳокимиятни; 4) хукуматни. Г.Ф.Шершеневичнинг ёзишича, "Давлатнинг номи билан – битта ҳокимиятга бўйсунган, маълум худудларда жойлашган кишиларнинг иттифоқи" тушунилади. Давлатга таъриф беришга К.Маркс ва Ф.Энгельслар ҳам бир неча бор эътибор беришган. Ф.Энгельс давлатга кейинчалик қисқача шундай таъриф берди: "давлат – бир синфнинг иккинчи синф устидан эзи синфий зиддият ва сиёсий қарама-қаршиликлар кўп бўлиб, жамиятнинг бўлиниб кетиши хавфи бўлган жойларда (давлатларда). Бошқача айтганда, бу таъриф диктаторлик давлатларига тўғри келади. Ҳозирги ўқув дарсликларида давлатга ўзининг махсус аппаратига эга бўлган, яъни ўз зайлини бутун мамлакат миқёсида мажбурий равишда ўтказа оладиган оммавий ҳокимиятнинг сиёсий- худудий суверен ташкилоти деб таъриф берилади. Лекин бу таърифда давлат билан жамият ўртасидаги боғлиқлик ўз ифодасини сустроқ топган. Шунинг учун ҳам давлатга қуйидагича талқин берилади: Давлат – бу жамиятнинг бирлиги ва бутунлигини таъминловчи, (жамиятни бошқаришда давлат механизми) қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат берувчи, ҳуқуққа умуммажбурий ахлоқий куч куч этувчи суверен оммавий ҳокими Яна умумижтимоий нуқтаи назардан ёндошиш бўлиб, унда: Давлат – сиёсий ташкилот-ассоциация бўлиб, унинг аъзолари оммавий ҳокимиятнинг тузилиши ва муносабатларига кўра бир бутун бўлиб бирлашадилар, улар ўртасидаги муносабатларни ечимини топишга қаратилган қуролдир. И.Кантнинг фикрича, давлат кишиларнинг ҳуқуқий қонунларга бўйсундирилган бирлашмасидир, дейилади. Давлатнинг моҳияти тўғрисида масалага тўхталадиган бўлсак, бу масала – давлат ҳокимияти кимнинг қўлида, кимнинг манфаатларини кўзлаб ва уни ким амалга ошириши ҳақида бўлади, яъни бош ва асосий масала бўлиб давлат ҳокимияти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу муаммо ўткир баҳоларга эга бўладиган масала деб қаралади. Жумладан: ХХ асрда тарқалган элит назарияси тарафдорлари халқ оммаси ҳокимиятни амалга оширишга ҳозир эмаслар ёки улар жамият Лекин бу ёндашувдан гап-сўзсиз фойдаланиш, жумладан барча ва ҳар хил давлатларга тавсиф беришда илмий жихатдан жудаям тўғри бўлмаган бўларди. Давлат фаолияти тавсифига синфий йўналиш тусини бериш бу унинг моҳиятий томони, унинг асосий бошланишидир. Лекин давлат фаолиятига синфий қарама-қаршиликлар нуқтаи назаридан қаралса, бу диктатура ўрнатилган, жамиятнинг бир қисми устидан иккинчи қисми қаттик эксплуатация ўрнатган давлатларга мос келади. Ривожланган демократик мамлакатларда – давлат аста-секин ижтимоий қарама-қаршиликларни хал этишда босқинчилик ва зўровонлик йўлларини қўлламасдан, балким муаммоларни ечишда самарали механизм ролини бажаришга ўтмоқда. Юқорида айтилганлар, замонавий давлат синфийликни бутунлай йўқотади, деган гап эмас, йўқ. У фақат иккинчи ўринга чекланади холос, ва бири 1. Аҳолининг ҳудудий ташкилийлиги ва бу ҳудудий доира (чегара) да оммавий ҳокимиятнинг амал қилиш. Ижтимоий тузумнинг давлат бўлмаган шаклида ҳудудий ташкилийлик аниқ бўлмасдан, уруғ қабила жамоаларининг худудлари жуда шартли равишда бўлиб, қўшни жамоалар билан до 1 имо конфликтлар чиқишига сабабчи бўлган 2 . Давлатга келсак, уни аниқ ташқи чегарага ва ички маъмурий- худудий бўлинмаларга эгалиги олдингисидан ажратиб туради. Давлат ўз ҳокимияти билан ўз худудида яшовчи у ким бўлишидан, яъни унинг миллати, ирқидан қатъий назар барча кишиларни ўз ҳимояси остига олиб бирлаштиради. Бу нимани билдиради? Биринчидан, давлат ўз территориясига эга, ўз чегарасини аниқлайди ва қўриқлайди, уни ташқаридаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади. Иккинчидан, ушбу худуд (мамлакат) нинг доимий аҳолиси фуқаро сифатида Ҳокимият давлат бўлмаган жамиятда ҳам амал қилган, лекин у ижтимоий ҳокимият бўлиб, бутун уруғ ёки қабиланинг ҳокимияти бўлган ва ўз-ўзидан бошқариш учун ишлатилган. У ҳокимиятнинг амалдор ёки аппаратга муҳтожлиги бўлмаган. Оммавий ҳокимиятнинг принципиал хусусиятларидан биттаси шундаки, удавлат аппаратига (чиновник) эга бўлади, яъни бошқарув органлари ёки мажбурлов органларидан иборат бўлади. Оммавий ҳокимият қуролланган кишилар отрядлари (армия, полиция) қамоқ, суд ва мажбурлов ташкилотларидан, чиновниклар аппаратидан ва бошқалардан ташкил топади. 2. Давлат белгилари таркибий кисмлари Давлат суверенитети- унинг мустақиллигини, сиёсатини амалга оширишда ҳоҳ ўз худудида ҳоҳ халқаро миқёсда бўлсин, қарамсизлигини билдиради. "Давлат суверенитети" тушунчаси ўрта аср охирларида пайдо б давлат лагерида – давлат ҳокимиятининг мустақил бўлмаганлиги, яъни коммунистик партия диктатурасининг мавжуд бўлганлиги ва ҳ.). 4. Давлат ва ҳуқуқнинг мунтазам боғлиқлиги. Ҳуқуқсиз давлат амал қила олмайди. Ҳуқуқ давлатни ва давлат ҳокимиятини юридик жиҳатдан расмийлаштиради ва унга қонуний куч беради 1 . Давлат ўз функцияларини ҳуқуқ шакллари орқали амалга оширади. Ҳуқуқ Давлат ва давлат ҳокимиятининг амал қилишини маълум қонуний рамка 9Қолип) га солади ва уни маълум ҳуқуқий режимга бўйсундиради. Ва давлатнинг ҳуқуқга бундай (қарамлиги) натижасида ҳуқуқий демократик давлат шаклланади. Жамиятнинг сиёсий тизими – бу сиёсий ҳокимиятни татбиқ этиш жараенида шахснинг сиёсий активлигини ва ташкилий эркинлигини ривожлантиришга қаратилган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган давлат, жамият ва бошқ синфлар, ижтимоий гуруҳлар, жамоалар, шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ифода этади. Давлат жамиятнинг сиёсий тизими тузилишида (структурасида) асосий звено сифатида юзага чиқади. Жамиятнинг сиёсий тизимида давлатнинг роли ва ўрни қуйидаги асосий моментлар билан аниқланади: Биринчидан, давлат жамияти такомиллаштириш жараенида ишлаб чиқариш қуроллари ва ишлаб чиқишнинг асосий эгаси сифатида катта аҳамият касб этади ҳамда ҳар бир кишининг манфаатини кўзлаган холда унинг ривожланиш йўналишларини белгилайди. Иккинчидан, давлат барча фуқароларнинг ташкилоти бўлиб юзага чиқади. Учинчидан, давлат махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга. Тўртинчидан, давлат тармоқланган (кўпқиррали) юридик тизим қуролига эга бўлиб, унинг ёрдамида ишонтириш ва мажбурлашнинг турлича усулларини қўллайди. Бе 3. Давлатнинг пайдо бўлишини шартлайдиган бир қатор факторларга биноан жамиятнинг ижтимоий-синфий қатламларга жаралиши муҳим роль ўйнайди. Бундан келиб чиқадики, давлат иқтисодий жиҳатдан кучли синфнинг сиёсий ташкилотидир. 4. Давлат кишиларнинг маълум бир гуруҳ ёки қатламининг манфаатларини ифода этувчи сиёсий фаолиятининг биринчи натижаси бўлиб чиқди. 5. Давлат – фуқаролик жамиятини, унинг сиёсий тизими билан бир бутун қилиб боғловчи муҳим интеграцион фактор сифатида юзага чиқади. Ҳар қандай синфий фаолият у ёки бу кўринишда ва охир натижада давлат ҳокимияти билан боғлиқдир. Типология – кенг ва жуда хилма-хил белгиларга эга бўлган фавқулодда қийин ва кўпқиррали ҳодисадир. Бу эса унинг ҳар хил тизимлари ҳамда таснифларини яратилишига олиб келди. Кўп асрлик кишилик тарихи бири иккинчисини натижасида амалга ошади. Бу жараёнда давлатнинг янги типи олдингисига нисбатан тарихан прогрессивроқ бўлиши зарур. Формацион ёндошувга асосланган давлатнинг марксистик типологияси, жуда мукаммал (илмий жихатдан) бўлмасдан, унинг схематиклиги ҳамда бир томонлилиги кўзга ташланади. Ҳақиқатда эса давлатлар эволюцияси кўп вариантли, турлича бўлганлиги маълум. Масалан, қулдорлик типи ҳамма давлатлар учун ҳам шартли равишда мажбурий бўлмаган, уларнинг баъзилари тараққиётида "орқага кетиш" ҳолатлари ва узоқ давом этган ўтиш даври юз берган ("профеодальное"). Дунёвий адабиётларда давлатларни таснифлашнинг кўпгина асослари таклиф этилади, жумладан уларни демократик ва нодемократик давлатларга ажратиш тўғрисида фикр юритилади. Охирги пайтларда давлатларни нисбатан анча кенг таснифлаш таъминлайди, бундай иштирокни амалга ошишига ёрдам беради. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари анча кенг бўлиб, ва уни амалга ошиши таъминланади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонун билан чекланмаган ҳамма нарсаларга руҳсат этилади. Бу ерда давлат жамият ва шахсга хизмат қилади. Инглиз тарихчиси А.Тойнби жамият ва давлатни таснифлашдаги цивилизацион ёндашувни таклиф этди. Бу ёндошувга биноан, жамият ва ҳаётни нафақат ижтимоий-иқтисодий томонларини, балки унинг диний, психологик, маданий асосларини ҳам эътиборга олиш зарур дейилади. Унинг фикрича, дунё тарихида 26 та цивилизация санаб ўтилади, жумладан Египет, Хитой, ғарбий, диний (провослав), Араб, Мексика, Эрон, Сурия цивилизациялари ва б. Цивилизацион ёндошув ҳохирги дунёнинг бирлиги ва бир бутунлиги, умуминсоният қадриятлари устиворлиги давлатларда бўлса, ҳеч биттасида йўқ белгиларнинг пайдо бўлаётгани кўзга ташланади. Марксистик адабиётларда "ўтиш давлатлари"га деярли эътибор берилмаган. Бу давлатлар вақтинчалик характерга эга бўлган давлатлар деб ҳисобланган, давлат битта тарихий типдан иккинчисига фақат революциялар натижасидагина ўтади, дейилган. Ҳақиқатда эса давлатлар тараққиётининг нисбатан табиий ва перспектив йўли – бу эволюцион йўлдир. Бундан келиб чиқадики, ўтиш давлатларининг мавжуд бўлиши табиийдир ва улар етарлича узоқ амал қилиши мумкин 1 . Юридик адабиётларда (фанда) асосан давлатларнинг 4 типи тўғрисида тўхталиб ўтилади: қулдорлик, феодал, буржуазия, социалистик типларидир 2 . Қулдорлик ва феодал типдаги давлатлар фақат Европада амал қилган (З.И.Исламов) бўлиб, қолган дунёда эса – Осиё, Африка, Ам (подшо, фараон, шох ва б.) паста унинг яқин кишилари, маслахатчилари (вазирлар). Кейин нисбатан паст поғонадаги амалдорлар, пирамиданинг асосида эса – қишлоқ хўжалик жамоа (қабила) лари. Охиргилари эксплуатациянинг объектлари бўлиб хисобланган. Қанчалик давлат суғориш иншоатларини қуришда жамоаларнинг коллектив меҳнатини бошқариб турганлиги учун ҳам ерга нисбатан ўзини олий эгалик қилувчи деб ҳисоблади. Натижада жамоа (қабилалар) давлатга боғлиқ бўлиб қолдилар. Қисқаси, "Осиё ёки шарқий" типдаги давлатнинг иқтисодий асоси бўлиб ерга ва сувга нисбатан мулкчилик бўлиб қолди. Шарқий давлатлар бир неча функцияларни бажарганлар: 1) жамоат ишларини ташкилини (суғориш иншоатларини ташкил этиш ва эксплуатация этиш; 2) молиявий-солиқ йиғиш; 3) ўз худудининг ҳарбий мудофааси ва бошқаларни бо Қулдорлик давлати синфий характерга эга бўлган. Моҳияти жиҳатдан диктатура қуроли бўлиб қулдорлар ҳисобланган. Унинг синфийлик моҳияти қуйидаги функцияларда намоён бўлади: 1) қулдорларнинг хусусий мулкини қўриқлаш, ҳамда қуллар ва эркин ҳеч нарсаси йўқларни эксплуатация қилиш учун; 2) қуллар ёки эркин – ҳеч нарсаси йўқларнинг қаршиликларини бостириш учун, қўрқитиш учун ва б.; 3) тартиб интизомни қўллаб-қувватлаш мақсадида ғоявий таъсиркўрсатиш учун. Қулдорлик давлати ҳокимиятининг ташкилий шакли унитар монархия ёки республикадир. Масалан, III асрда Римда – чекланмаган монархия; Африкада – демократик республика (бир демократик республика бўлиб, давлат олий органларига сайловларда ҳамма эркин фуқаролар (аҳоли) иштирок этадилар); Спартада – аристократик республика шакли (давлат олий органига жамиятнинг талабларидан келиб чиқадиган функцияларни амалга оширган 1 . Феодал давлатларнинг давлат аппарати ҳарбийлар, полиция отрядлари, жандармлар, разведка органлари, солиқ йиғувчи ва суд органларидан ташкил топган. Буржуазия типидаги давлатлар – энг узоқ яшаган давлатлар бўлиб, улар шароитга қараб мослашишга ва ўзгаришга мойиллиги билан ажралиб туради. Феодал давлатчилигига нисбатан буржуазия типидаги давлатларнинг ўрнатилиши – ижтимоий прогрессига қўйилган катта қадам бўлди. Буржуазия давлатларининг иқтисодий базисини ривожланишнинг биринчи этапида ишлаб чиқаришга нисбатан капиталистик хусусий мулкчилик ташкил этади. Бунда ҳамма фуқаролар қонун олдида бир хил, лекин иқтисодий тенгсизлик сақланади. Узоқ вақт давомида 2 та синфдан, яъни буржуазия ва ишчилардан иборат бўлиб қолди. Буржу помещик ва капиталистларнинг ҳокимиятидан озод бўлган халқ ишлаб чиқаришни национализация қилиш шароитида кутилмаган сакрашлар билан ишлаб чиқаришларини юксак поғонага кўтарди, фан ва техниканинг буюк тараққиётига эришилади, бутун меҳнаткашлар оммаси янги ҳаётнинг фаол қурувчилари бўлиб яшайди ва уларнинг барчасини давлат бошқарувичга жалб қилишади дейилади. Биламизки, бу тахминларнинг кўпчилиги ўйлардан бошқа нарса бўлиб чиқмади. Шундай қилиб, социалистик давлат ғояси амалиёт (ҳаёт) да ўз аксини топмади, у утопия кўринишида қолди холос. Лекин бу хулоса социализм тўғрисидаги ғояни суриб чиқариб ташламайди. Жумладан, кўпгина урушдан кейинги давр буржуазия давлатлари илмий социализмнинг бир қанча ғояларидан фойдаландилар, уларни ҳаётга татбиқ этдилар. Бу ғоялар умумий тенглик, меҳнаткашларни  Маънавият ва аҳлоқлиликни қайта тиклаш;  Қадимги ва замонавий маданий бойликларни билиш ва кўпайтириш;  Хурфикрлик, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш;  Ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш;  Тиббий хизматни таъминлаш;  Умум таълим олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни эркин танлашда барчага баравар ҳуқуқ бериш;  Ижоднинг барча турларини ривожлантиришнинг шарт- шароитларини яратиш. Фуқаролик тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни қарор топтириш мана шундай сиёсий давлат ва конституциявий тузумга эришиш калитидир. И.Каримовнинг асарларида давлат тўғрисидаги асосий хулоса, бу давлатни бош ислоҳотчиси бўлиши тўғрисидадир. Давлат – ислоҳотчи сифатида мамлакат сиёсий ҳаётининг турли хиллигига ёрдам берадит. Респу Адабиётлар: 1. З.М.Исламов Об щая теория государства и права. / Т.: 1997. 2. З.М.Исламов Давлат ва ҳуқуқ умумназарий масалалари. Давлат назарияси. / Т.: 2000. 3. Теория государства и права. / М.: Инфра. М – Норма, 1997. 4. С.Комаров Теория государства и права. / М.: 1997. 5. Об щая теория права. / М.: Изд. МГГУ, 1995. 6. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга шарҳлар. 7. И.Каримовнинг асарлари: «Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «ХХ1 аср 8. ўсағасида», Ўзб. 1997. 20
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha