Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 101.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат бошқарув аппарати ва уни демократлаштириш жараёнлари

Купить
Режа: 1. Давлат бошқарув аппарати тушунчаси. 2. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш жараёнлари 3. Парламентаризм ва парламент назорати Мавзу: Давлат бошқарув аппарати ва уни демократлаштириш жараёнлари www.arxiv.uz Ҳар қандай давлат аппарати – бу унинг идораларининг механик бирлашмаси эмас, балки аниқ ташкил этилган, қатъий тартибга солинган, яхлит тизим . Бу тизимнинг омиллари қуйидагилар: давлат идора ва ташкилот- ларининг иқтисодий асоси умумийлиги; давлат идоралари, ташкилот ва муассасаларининг сиёсий асоси ягоналиги; давлат идоралари – давлат аппарати таркибий қисмларининг қурилиши ва фаолият юритишининг умумий тамойиллари мавжудлиги; давлат идора ва ташкилотлари олдидаги пировард мақсад ва вазифларнинг умумий- лиги; давлат аппарати барча бўғинларининг ягона ташкилий. молия- вий ва зарурат туғилганда мажбурий воситалар билан таъминлани- ши, улар фаолиятининг умумий тарзда сиёсий йўналишга ва бутун жамият, ҳукмрон синф ёки синфлар, айрим ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифода этишга қаратилиши. w Давлат бошқарув идоралари таркибий тузилиши – бу уни ташкил этадиган бўғинларнинг ички қурилиши, жойлашиш тартиби, ўзаро муносабатларидир. Замонавий давлат аппаратининг энг муҳим хусусиятли тизимлари қуйидагилар:  қонун чиқарувчи ҳокимият идоралари тизими;  ижро этувчи ҳокимият идоралари тизими;  суд ҳокимияти идоралари тизими. www.arxiv.uz Давлат идоралари давлат ҳокимиятини ижро этиш ва давлат бошқарув вазифаларини амалга ошириш учун ташкил қилина- ди. меъёрий ҳужжатлар, одамларнинг хатти-ҳаракат қоидаларини қабул қилиш билан боғлиқ мувофиқлаштириш вазифаси; қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлайдиган ташкилотчилик вазифаси; ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат муҳофаза вазифаси. Улар давлат-бошқарув фаолиятининг ижтимоий мақсади асосан қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган: www.arxiv.uz Конституциянинг 100-моддасида ёзилганидек, маҳаллий ҳокимият идоралари ваколатига қуйидагилар киради:  қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;  ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш масалалари;  маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;  маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;  фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;  норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. www.arxiv.uz Давлат органларининг кўринишлари, тасниф мезонларига боғлиқ ҳолда, қуйидагича тақсимланиши мумкин: ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили бўйича: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари; ҳудудий миқёси бўйича: минтақавий (ҳудудий), маҳаллий ҳокимиятлар; давлат фаолияти кўриниши бўйича: фуқаролик, ҳарбий, ҳуқуқ-тартибот, махсус ихтисослашган ҳокимиятлар; ташкилий-ҳуқуқий меъёрларга бўйича: жамоавий, яккатартибдаги ҳокимиятлар; таълим тартиби бўйича: қонуний ва ноқонуний ҳокимиятлар; давлат бошқарув вазифаларини амалга ошириш шакл ва усуллари бўйича: сиёсий, маъмурий, хазинани бошқарувчи, куч ишлатувчи, иқтисодий, молиявий, жазо, назорат- кузатув, маслаҳат, мувофиқлаштирувчи ҳокимиятлар; юклатилган ваколатларни бажариш хусусиятлари бўйича: ҳокимият-бошқарув, ёрдамчи ҳокимиятлар; қарор қаб Муайян даражадаги идораларнинг тузилиши ва тури давлат қурилиш шаклига боғлиқ равишда ва бошқарув шаклига мувофиқ ўрнатилади. Давлат органи тузилмаси деганда унинг ички қурилиши, уни ташкил этувчи бўғин ва таркибий бўлинмаларнинг жойлашув тартиби, уларнинг ўзаро муносабатлари, бажариладиган вазифларга бўйсуниши ҳамда ушбу органнинг умумий ваколати ва тасарруфидаги соҳа ёки ҳудуддан келиб чиқадиган ваколатлари ҳажми тушунилади www.arxiv.uz 1. Демократия, плюрализм ва кўппартиявийлик тамойиллари асосида, шунингдек, ташқи сиёсий муассасалар ва шунга мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизими асосида янги сиёсий тизим ривожининг ҳуқуқий ва институционал негизини яратиш. 2. Демократия тамойилларини мустаҳкамлаш, халқ ҳокимиятини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни ривожлантириш. 3 . Миллий давлатчилик асосларини ўрнатиш (ҳокимиятни қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятларига ажратиш). Президентлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Ҳуқуқий давлат негизларини шакллантириш. 4. Республикада барча фуқаролар тенг ҳуқуқлилиги ва миллий якдиллик асосида миллий тафаккурнинг ривожланишини таъминлаш. 5. Якка мафкура ҳукмронлигидан воз кечиш. 6. Кўппартиявийлик тизимини шакллантириш. 7. Ижтимоий-сиёсий қурилишларни ривожлантириш ва уларн Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради. Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир. Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарли Биринчидан, Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичдаги иқтисодиётига чет эл инвестицияларининг кириб келаётган ислоҳот моделига бўлган ишончнинг тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Иккинчидан, Ўзбекистон ислоҳотлаштириш босқичи, янгиланиш жараёнларини давом эттириб, дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли ҳамда фаол аъзоси бўлди. Бугунги кунда республика ўз овозига эга бўлиб, унинг таклиф ва мулоҳозалари дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб- қувватланмоқда. Учинчидан, дунёдаги кўпгина етакчи давлатлар билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатилган. Ўзбекистон 129 мамлакатлар билан дипломатик муносабатларни йўлга қўйган. Тўртинчидан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси ва халқаро демократик институтларнинг асосий хужжатларини қўллаб-қувватлади ва қабул қилди. Бешинчидан, МДҲдаги бир қа Президент И.А.Каримов томонидан мустақил давлат тизимини тубдан ўзгартиришнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Булар қуйидагилар: 1. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатнинг конституцион асосларини амалга ошириш, уларнинг қонуний базаси ва институтларини такомиллаштириш. 2. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмини мустаҳкамлаш 3. Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш, жамият ҳаётининг бу муҳим соҳасини давр талабига мос келадиган босқичга кўтариш. Бу бошқарувни демократлаштиришнинг барча поғоналаридаги алоқаларни кучайтиришни, давлатнинг фуқаролик жамиятига нисбатан мухтор, мустақил мавқеини бартараф этишни билдиради. www.arxiv.uz Президент И.А.Каримов мустақил давлат сиёсий тизимини қуйидагича белгилайди: 1. Келажаги буюк мустақил давлат қуриш ғояси Ўзбекистон сиёсий тизимини белгиловчи бош омилдир, бундай давлатда барча фуқаролик ҳуқуқлари ва шахс эркинлиги, тинчлик ва фаровонлик уйғун тарзда камол топиши таъминланиши шарт. 2 . Бундай давлат тараққиётининг асосий йўналиши, мақсади инсон, унинг эҳтиёжлари ва манфаатлари, унинг фаолияти ва ҳаёти, психологияси, урф- одатлари, маънавий дунёси бўлиши керак. 3. Ўзбекистонда сиёсий тизимнинг амал қилишини фу қароларнинг сиёсий фаолияти белгиламоғи лозим. Фуқаро сиёсий тизим, давлат учун яшамайди, балки бу тизимлар инсонга хизмат қилиши, инсон учун яшаши керак. Фақат шундай сиёсий тизимгина қонуний, легитизм деб тан олинади, фақат шундай давлатгина чинакам мустаҳкамдир. Олий Мажлисга биринчи сайловлар 1994 йил 25 декабрда кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтди. 250 та депутатлик мандати учун 634 нафар номзод кураш бошлади, шундан 139 сайлов округида учтадан номзод, 106 округда — 2 тадан номзод кураш олиб борган бўлса, фақат 5 та округдангина 1 тадан номзод кўрсатилган эди. Сайловчилар ўзларининг энг яхши вакилларини сайлашлари учун барча сайлов ҳуқуқлари муҳайё қилинган эди. Сайловларда 10 миллион 526 минг 654 нафар сайловчи, яъни умумий сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 93,6 фоизи иштирок қилди. Сайланган депутатлар 15 миллатга мансуб бўлиб, шу лардан 208 нафари ёки 83,2 фоизи олий давлат вакиллик органларига биринчи бор сайланиши эди. Олий Мажлисга хотин-қизлардан 15 нафари сайланган, ҳар еттинчи де путат илмий даража ёки унвонга эга эди. www «Сиёсий партиялар қуйидаги ҳуқуқларга эга:  ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;  сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;  қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;  партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;  қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;  Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2006 йил 9 ноябрда қонунчилик ташаббуси билан парламентга киритилган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида» ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун имкониятлар яратади. www.arxiv.uz биринчидан, парламент – халқ томонидан бевосита сайланадиган олий давлат ҳокимияти органи; иккинчидан, парламент – халқнинг сиёсий минбари сифатида демократик давлат бошқарувида унинг билвосида иштирокини таъминлайди; учинчидан, у қонун чиқариш функциясини амалга оширади; тўртинчидан , жамиятдаги сиёсий кучлар нисбатини ифода этиб, ижтимоий манфаатларни «жамлаш» ва уйғунлаштириш (мувозанатлаштириш) вазифасини бажаради; бешинчидан, давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасидаги муносабатларни қонун воситасида легитимлаштиради ҳамда улар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш йўлида ҳамкорлик майдони бўлиб хизмат қилади; олтинчидан, мамлакат ривожланишининг устувор йўналишлари ва истиқболларини белгилаб, жамиятда давлат бошқаруви (раҳбарлиги) ни таъминлайди. Парламент фаолиятини мунтазам такомиллаштириш з Парламент назорати – бу Олий Мажлис палаталари томонидан қонунларнинг ижроси ва унга амал қилиниши, шунингдек уларнинг самарали ҳаётга тадбиқ этилиши устидан, қолаверса қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида олиб бориладиган фаолиятдир. У қонун ҳужжатлари таъсирчанлигини оширишнинг ва айни чоғда жамиятнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини тезкор аниқлашнинг самарали воситаси ҳисобланади. Парламент назорати парламент сўрови, парламент тинглови, ҳисобот ва ахборотларни эшитиш, давлат бюджети ижроси устидан назорат, инсон ҳуқуқлари бўйича парламент вакилининг фаолияти ва бошқа қонунда белгиланган шаклларда амалга оширилади. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикасида парламент назорати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги конституциявий қонунлар ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. www.arxiv.uz Парламент назоратининг аҳамияти шундаки, у биринчидан, қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши даражасини ўрганиш; иккинчидан , қонунларнинг амалиётда қўлланилишига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш; учинчидан, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш; тўртинчидан, тегишли қонунларга назорат-таҳлил натижаларига асосан қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; бешинчидан, давлат ҳокимияти органлари, мансабдор шахслар ҳамда фуқароларнинг қонун ҳужжатлари қоида-талабларига сўзсиз амал қилиш масъулияти, мажбуриятини оширишга бевосита хизмат қилади. www.arxiv.uz Парламент назоратини амалга ошириш, куйидаги бир неча мақсадларни кўзда тутади: биринчидан , қонуннинг самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар ва шароитларни аниқлаш; иккинчидан , ҳар бир ҳуқуқий норманинг аниқ бир ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қилишини таъминлашга эришиш; учинчидан, қонунлардаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш; тўртинчидан, қонунлар ижросини таъминлашда мансабдор шахсларнинг юксак масъулиятини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишни таъминлаш. www.arxiv.uz Парламент назоратини куйидаги принциплар асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ:  қонунийлик, яъни парламент назоратини амалга оширувчи субъектлар ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, конституциявий конунлари ва қонунларига қатъий амал қилиш;  ҳокимиятларнинг тақсимланиши тамойилига риоя қилиш;  мустақиллик, яъни парламент назорати субъектлари ўз фаолиятларини республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан мустақил тарзда амалга ошириш;  жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш;  парламент назоратини амалга оширишда ошкоралик, яъни парламент назорати ҳақидаги ахборот жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлиши. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha