Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 273.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий асослари

Купить
Давлат бош аруви органларининг у у ий асослариқ ҳ қ қ Режа: • 1 Ижро окимияти органларининг давлат окимияти тизимида ҳ ҳ тутган ў рни. • 2. Ижро окимияти органларининг тизими. ҳ • 3. Ижро окимияти органлари фаолиятининг у у ий ҳ ҳ қ қ асослари. • 4. Ижро окимияти органларининг у у ий макоми. ҳ ҳ қ қ WWW.ARXIV.UZ « Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти – давлатнинг учта асосий таянчидир » И.А.Каримов Демократик жараёнлар ривожланган ҳуқуқий давлатларда давлат ҳокимияти - қонунчилик, ижро этиш ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойили асосида ташкил этилади. Ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига ажратиш тамойили ҳокимиятнинг ушбу ҳар бир шохобчаси мустақил ва бошқасининг ваколатига дахл қилмаган ҳолда фаолият кўрсатишини билдиради. Мазкур тамойилни ҳаётга мунтазам суратда жорий қилиш йўли билан ҳокимият шохобчаларидан бирининг бошқасига тегишли ваколатларни ўзига олиб қўйиш хавфининг олди олинади. WWW.ARXIV.UZ Ҳокимиятлар бўлиниши тамойили ҳаётга жорий этилиши учун «тўсиқ ва чекловлар» тизими билан ҳам таъминланиши даркор бўлади. « Тўсиқ ва чекловлар » тизими ҳокимият шохобчаларидан бирининг бошқасига тегишли ваколатларни тортиб олиши хавфига мутлақо ўрин қолдирмайди ва давлат органларининг меъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан белгилаб берилган. Конституциянинг 11- моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимияти - Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан, суд ҳокимияти эса - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятни - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлиги остида амалга оширилади. Ижро ҳокимияти органлари тизимига олий органлардан ташқари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва уларнинг тузулмалари, республика миқёсидаги корхона, муассаса, ташкилот, концерн, корпорация, ассоциация, компания ва бошқа бирлашмалар ҳамда ҳокимлар ва ҳокимиятлар томонидан ҳам амалга оширилади. Улар ўз ҳуқуқий мақомига кўра Ўзбекистон Республикасида умумий, соҳавий ва тармоқлараро олий ва марказий давлат бошқарувини амалга оширадилар. Бу давлат органлари фаолияти мазмунида давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга ҳамда ташқи алоқаларга ҳуқуқий-ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилиш намоён бўлади. Уларнинг ҳар бирининг ҳуқуқий мақомида, ташкил этилиши в Ўзбекистон Республикаси Президенти. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими шакллана бошлади. Президентлик бошқарув усули - шу тизимнинг ўзаги ҳисобланади. Ўзбекистонда президентлик лавозимининг пайдо бўлиши 1985 йил апрелда бошланган қайта қуриш жараёнлари билан, айниқса 1988- 1989 йиллардаёқ авж олиб кетган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ эди. Ўзбекистон Республикасида президентлик лавозимининг пайдо бўлиши, айниқса унинг ҳуқуқий мақомининг белгиланиши уч босқични ўз ичига олади. [2]   Биринчи босқич - 1990 йил март-октябр ойларидан иборат. 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш ҳамда Ўзбекистон ССР Колнтитуциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун қабўл қилинди. Унга кўра  Иккинчи босқич - 1990 йил 1 ноябрдан янги Ўзбекистон Республикаси Конституциясигача бўлган даврни ўз ичига олади. 1990 йил 1 ноябрда Ўзбекистон ССРда ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузулишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССР Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида махсус қонун қабўл қилинди. Натижада мавжуд президентлик ҳокимияти билан Вазирлар Кенгашининг ижроия - бошқарув ҳокимияти қўшиб юборилиб, кейингиси Президент ҳЎзуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди. [3] Президент айни бир вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси бўлиб қолди, Президент ва ҳукумат аппарати бирлаштирилди. Эндиликда Президент нафақат давлат бошлиги сифатида фармонлар, балки ҳукумат бошлиги сифатида фармойиш ва қарорлар ҳам қабўл қиладиган бўлди. Бундан ташқари ўша вақтда Вице-президент лаво  Учинчи босқич - Ўзбекистоннинг мустақиллик Конституцияси билан бошланади. Янги Асосий қонунга биноан Президентнинг ҳуқуқий мақоми янада такомиллашди ва маълум даражада кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX боби 89-97-моддаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий мақоми кўрсатиб ўтилди. Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. WWW.ARXIV.UZ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиши мумкин эмас. Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти: 1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир; 2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузулиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирл 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий- иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърЎзалар тақдим этади; 8) ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади; 9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади; 10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади; 11) Ўзбеки 14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; 15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик бу масалаларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг тасдиғига киритади. Конституцияни, қонунларни бЎзган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли; 16) республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабўл қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади; 17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Маж 20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради; 21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради; 22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади; 23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабўл қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этади; 24) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу маса Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг меъёрл фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёҳуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабўл қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрл фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди би Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги 2003 йил 28 августдаги қонун (янги тахрири) ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради. Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати - иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистои Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишига раҳбарликни таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Вазирлар Макҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадигаи хўжалик бошқаруви органларига бошчилик қилади, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади. Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар. Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, кейинчалик бу масала Олий Мажлис тасдиғига киритилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозими буйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирад Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустахкамлаш чора- тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ва ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; республика бюджетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ва уларнинг ижросини ташкил этади; бошқарув тузулмасини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади; фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш давлат бошқарув органларининг табиатни мухофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради, катта авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради; Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради; ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар Вазирлар Маҳкамаси хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларини ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатлари аъзоларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Іукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувлари аъзоларини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамаси зарурият бўлганда давлат бошқарувининг ўз ваколатига кирувчи айрим масалалари ҳал этилишини, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонунчилик билан Ўзбекистон Республикаси Іукуматининг мутлақ ваколатига киритилмаган бўлса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг ўзига буйсунувчи бошқа органларига бериши мумкин. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давл Вазирлар Маҳкамасининг меъёртив тусдаги ёки жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида чиқарилади. Шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида чиқарилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир томонидан имзоланади. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлиги остида вазирликлар Вазирлик - ижро ҳокимиятининг асосий тизимларидан бир ҳисобланади. Вазирликлар белгиланган соҳада давлат сиёсатини ва бошқарувни амалга ошириш, шунингдек мазкур соҳадаги ижро этувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш маҳсадида ташкил этилади. Кўриниб турибдики, вазирликнинг маъмурий-ҳуқуқий мақоми икки асосий ҳолат билан белгиланади [6] : биринчидан, вазирлик соҳавий орган сифатида фаолият кўрсатади ; иккинчидан, мувофиқлаштирувчи давлат органи сифатида ҳаракат қилади. Амалдаги вазирликлар тизими қандай ? Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бир қатор вазирликлар азалдан мавжуд (масалан, ички ишлар, мудофаа, таълим, маданият, молия, адлия, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқалар), бошқалари эса маълум бир ҳолатлардан ёки давлат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил топган (масалан, фа Вазирликлар Низомида улар фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабати белгилаб берилади. Вазирлик аппарати унга юкланган вазифаларга қараб белгиланади. Вазирликка умумий рақбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади. Вазир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (баъзи вазирликларда Ўзбекистон Республикаси Президенти) томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади. WWW.ARXIV.UZ Вазир:   вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;   вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;   вазирлик тузулмалари, шу жумладан ҳудудий тузулмалар раҳбарларининг вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди;   ўзига бўйсунган органлар фаолияти устидан контролни амалга оширади ва ҳ.к.лар. Вазир ўз ваколат доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан - буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган бошқа кўрсатмалар беради. Вазирлик Вазирликда илмий-техник муаммоларни кўриб чиқиш ва асослантирилган қарорларни қабўл қилиш мақсадида илмий-техник, маслаҳат кенгашлари, экспертизалар ва турли хилдаги комиссиялар ташкил қилиниши мумкин. Улар тўғрисидаги Низомлар вазир томонидан тасдиқланади. Вазирликлар бош бошқарма, бошқарма, департамент, бўлим ва бошқа хилдаги тузулмалардан ташкил топган бўлиши мумкин. Давлат қўмитаси - ижро ҳокимиятининг марказий органларидан бири бўлиб, коллегиалик асосида тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади, шунингдек, фаолиятнинг маълум бир соҳасида тартибга солиш вазифасини бажаради. [7] Давлат қўмиталарининг вазирликлардан фарқи шундаки, биринчидан, улар коллегиал органлар тоифасига киради; иккинчидан, улар тармоқлараро мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Давлат қўмиталари вазирликлар син Лекин уларнинг фарқини маъмурий-ҳуқуқий мақомини аниқлашда кўришимиз мумкин. Давлат қўмиталари, вазирликлар сингари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва улар тўғрисидаги Низомлар асосида амалга оширадилар. Давлат қўмиталарининг Низомлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинади. Давлат қўмиталари Низомида улар фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабати белгилаб берилади. Давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Давлат қўмитасида турли мутахассислардан иборат илмий-техник кенгашлар, давлат экспертизаси кенгашлари ва турли хилдаги маслаҳат кенгашлари ташкил қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ижро ҳокимияти органлари тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари алоҳида ўринни эгаллайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабўл қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун [8] ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий актлар билан белгиланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишлича вилоят, туман, шаҳар ҳоким лари бошчилик қиладиган вилоят, туман, шаҳар вакиллик (халқ депутатлари Кенгашлари) ва ижроия ҳокимияти киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига биноан маҳал  қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;  ҳ удудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;  маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамгармаларни ҳосил қилиш;  маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;  фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;  меъёртив ҳужжатларни қабўл қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Президент фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, халқ депутатлари қуйи кенгашлари фаолиятига рақбарлик қиладилар, респ Ҳокимлар ўз иш фаолиятини яккабошчилик асосида олиб боради. Ҳокимлик институти қачон ва қай мақсадда юзага келди ? Ўзбекистон Республикасининг танлаган тараққиёт йўлига қисқача тўхталиб ўтган эдик. Ўтиш даврида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда кучли ижроия ҳокимият зарур. Ҳаёт тақозосига кўра тарихий синалган анъаналарга асосланиб Ҳокимлик институти юзага келди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарори билан 1991 йил 18 ноябрда Тошкент шаҳрида ҳокимлик лавозимининг ташкил этилиши бу борадаги биринчи қадам бўлди. 1992 йил 4 январда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистон Республикасида маҳаллий органларни қайта ташкил этиш ҳақида Конституциявий қонун қабўл қилинди. Бунда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос шартлари эътиборга олиниб, а 1992 йил апрелда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳокимлик лавозимини жорий этиш борасида қонун қабўл қилинди. 1993 йил сентябрда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Конституциясига асосланиб маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳақида қонун қабўл қилди. Қонун ва қабўл қилинган ҳужжатлар Ҳокимлик институтини амалда қўллаш учун ҳуқуқий асос яратди. Қисқа муддат ичида ҳокимлар амалий ишлари билан ўзларини бир томондан умумдавлат, иккинчи томондан маҳаллий манфаатларни ифодаловчилар сифатида намоён этдилар. Улар мамлакатда тинчлик ва барқарорлик кафолати бўлмоқдалар.Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар. Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доираси
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha