Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 172.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат ва ҳуқуқ назарияси - умумназарий фан

Купить
Давлат ва ҳуқуқ назарияси - умумназарий фан РЕЖАРЕЖА 1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос хусусиятлари 3. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар билан алоқаси 4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари 5. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функциялари 6. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг тузилиши Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети: Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар, ғоялар, фикрлар ва билимлар тизими бўлиб, барча давлат-ҳуқуқ ҳодисаларига тегишли бўлган умумий қонуниятларни ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит институт сифатида кўриб чиқади. Унинг предметига фақат амалдаги давлат, ҳуқуқ муносабатлари, жараёнлари, ҳодисаларнинг энг умумий белгиларигина эмас, балки булар ҳақидаги тасаввурлар ҳам киради. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ф анининг предмети • давлат ва ҳуқуқ назарияси-ижтимоий фан (унинг ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат ва ҳуқуқдир); • давлат ва ҳуқуқ назарияси - назарий фан (у давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг умумий қонуниятларини очиб беради); • давлат ва ҳуқуқ назарияси - фалсафий хусусиятга эга бўлган фан; • давлат ва ҳуқуқ назарияси - методологик фан (ҳуқуқшунослик фанининг барча соҳаларини умумий ҳуқуқий методология билан қуроллантиради); • давлат ва ҳуқуқ назарияси - амалиётга йўналтирилган фан; • давлат ва ҳуқуқ назарияси - ўқув - тарбиявий аҳамиятга молик фан. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос хусусиятлари: Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа фанлар билан алоқаси Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ижтимоий фанлар билан боғлиқлиги: - Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги - Фалсафа фани билан боғлиқлиги - Социология фани билан боғлиқлиги - Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги Иқтисодий фанлар жамиятнинг базисини, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини, хўжалик соҳаларини ташкил этишни, молия, кредит ва бошқаларни ўрганса, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани жамиятда устқурманинг муҳим қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг асосий предмети сифатида қарайди. Бу фанлар бир- бири билан ўзаро боғлиқдир. Уларнинг ўзаро таъсири ва алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик боғлиқ эканлигини ўрганишга ва аниқлашга ёрдам беради. Фалсафа фани билан боғлиқлиги Фалсафа табиат ва жамият ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганади. У жамият, инсон, давлат ва ҳуқуқ масалаларига ижтимоий ҳодиса сифатида қараб уларни умумий тарзда кўриб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафа қонуниятларига асосан жамиятда давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганади. Бу фанлар бир - бирини такрорламайди, балки тўлдиради. Фалсафа давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини билишнинг асосидир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафани маълумотлар (манбалар) билан қуроллантиради. Социология фани билан боғлиқлиги Социология фани жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этади, жамият аъзоларининг ҳуқуққа муносабатини, уларнинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги мулоҳазаларини ўрганувчи фандир. Мазкур фан давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун тегишли маълумот ва хулосаларни беради. Ўз навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу маълумот ва хулосаларни умумлаштириб назарий- илмий таклиф ва фикрларни беради. Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги Сиёсатшунослик сиёсатни, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини, давлат ва шахснинг сиёсий-ҳуқуқий муносабатларини ўрганади. Ҳар иккала фаннинг ҳам ўрганиш объекти жамиятни бошқариш билан боғлиқ масалалар ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва юридик фанлар тизими Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида майдонга чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа ҳуқуқий фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва б. Юридик фанлар қуйидагича классификация қилинади: - тарихий-назарий юридик фанлар (давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихи ва ҳ.); - махсус ва тармоқ юридик фанлар (фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқ, молия, ер ҳуқуқлари, жиноят процессуал ҳуқуқи, фуқаролик процессуал ҳуқуқи ва бошқалар); - амалий юридик фанлар (криминалистика, суд бухгалтерияси, суд медицинаси, суд психиатрияси); - халқаро –ҳуқуқий фанлар. Д авлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари Давлат ва ҳуқуқ назарияси (фани) нинг методлари - давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш усуллари ҳисобланади. Улар давлат ва ҳуқуқнинг турли соҳалари ва жиҳатларини очиб беришга кўмаклашади. Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги билимларни ўрганиш, тўплаш, умумлаштириш ва муайян тизимга келтиришга ёрдам беради. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методларини тўрт гуруҳга бўлиб кўрсатиш мумкин: 1) Энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар; 2) Умум-илмий методлар: анализ, синтез, индукция, дедукция, тизимли, функционал ва б; 3) Хусусий методлар: социологик, қиёслаш, статистик, мантиқий ва б.; 4) Хусусий-ҳуқуқий методлар: формал юридик, қиёсий- ҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б. Д авлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функциялари Давлат ва ҳуқуқ назарияси фундаментал фан сифатида бир қатор функцияларни бажаради. Булар: - онтологи к; - гносеологик ; - эвристик ; - сиёсий-бошқарувлик ; - мафкуравий ; - амалий-ташкилий ; - прогнозлаш . Онтологик функция Онтология - бу ижтимоий ҳаёт ҳақидаги илм ва фикрлар, бунда унинг принциплари, тузилиши ва қонуниятлари ўрганилади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бу функцияни бажара туриб, давлат ва ҳуқуқ қандай ва нима учун пайдо бўлди, бугунги кунда улар қандай ва келажакда уларнинг аҳволи нима бўлади деган саволларга жавоб беради. Гносеологик ва эвиристик фукнция Гносеологик функция , яъни билиш функцияси. Бу функция билишнинг табиатига, унинг реал муҳитга муносабатини ўрганишга қаратилган. Эвристик функция (назарий билиш). Эвристика – бу ҳақиқатни янгиликларни излаб топиш санъати. Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат-ҳуқуқ ҳодисаларни ўрганибгина қолмасдан, балки унинг бугунги кундаги ривожланиш қонуниятларини ҳам ўрганади. Методолик ва сиёсий – бошқарувлик функцияси Методологик функция. Фундаментал фан сифатида давлат ва ҳуқуқ назарияси соҳавий юридик фанларга нисбатан методологик функциясини бажаради. Сиёсий-бошқарувлик функцияси. Давлат ва ҳуқуқ доимо сиёсий қарашлар, чуқур сиёсий баҳсларга сабаби бўлиб келган. Давлат ҳокимияти кимнинг қўлида бўлса, асосан у ҳамма нарсани ҳал қилади. Бу функция эса давлат бошқаруви орқали бажарилади (татбиқ этилади). Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат сиёсатининг (ички ва ташқи) илмий асосини шакллантиришга ҳамда давлат бошқарувининг илмийлигини таъминлашга қаратилган. Идеологик ва амалий – ташкилий функция Идеологик функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бу функция орқали ижтимоий ҳаётга, кишиларнинг хулқига, нафақат давлат ва ҳуқуқ орқали, балки тўғридан-тўғри таъсир этиб, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий онгига ва яхлит бутун ижтимоий ҳаётни тартибга солишда ғоявий омил сифатида юзага чиқади. Амалий-ташкилий функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг амал қилишда асосий илмий асос бўлиб хизмат қилган ҳолда, Давлат қурилишидаги кўпгина муаммоларни ечишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади. Прогностик функция Прогностик функция. Давлат ва ҳуқуқ соҳасининг келажакдаги аҳволини илмий кузатиш, ўрганиш(прогноз) муҳим аҳамиятга эга. Чунки бунинг натижасида давлат-ҳуқуқнинг қандай ривожланиши тўғрисида илмий маълумотлар олинади. Д авлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг тузилиши Умумий ҳуқуқ назариясига тааллуқли масалалар жуда кенг бўлиб, буларга: ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тизимида ҳуқуқ ҳуқуқнинг принциплари, шакллари, манбалари, ижтимоий моҳияти ҳуқуқ ва маънавият ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳуқуқ нормалари - тушунчаси, белгилари, тузилиши, турлари ҳуқуқий ва норматив - ҳуқуқий ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳуқуқий муносабатлар (тушунчаси, тузилиши, турлари) ҳуқуқ ижодкорлари; ҳуқуқни татбиқ этиш ва ҳакозалар киради Умумий давлат ва ҳуқуқ назариясига тааллуқли масалалар Умумий давлат ва ҳуқуқ назариясига тааллуқли масалаларга қуйдагилар киради: сиёсий тизим ҳақидаги тушунчалар, давлат ҳокимияти бошқаруви давлат аппарати ҳақидаги тушунчалар давлат шаклларига тавсиф давлатнинг функциялари ва механизмига характеристика
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha