Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 275.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат хизматчилари

Купить
Давлат хизматчилари Режа: • 1 Давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. • 2. Давлат хизматининг у у ий асослари ва асосий ҳ қ қ тамойиллари. • 3. Давлат хизматчилари тушунчаси ва таснифи. • 4. Ўзбеки стон Республикасида давлат хизматини ўташ тартиби. WWW.ARXIV.UZ 1. Давлат хизмати тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигига эриши билан ўзининг тараққиёт йўлини эркин белгилаш имкониятига эга бўлди. Янги ўзбек давлатчилигининг шаклланиши шароитида давлат ва маҳаллий органларни ва ундаги давлат хизматини шакллантириш ва ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти туғилади. Шу сабабли давлатимизнинг тараққиёти, биринчи галда, давлат хизматини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Давлат хизмати моҳиятини ва унинг асосий хусусиятларини аниқлашдан олдин, инсонлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий фойдали фаолият турлари тўғрисида тушунча ҳосил қилиш лозим. Бўларни, биз қуйидаги шаклларга бўлишимиз мумкин:  товарлар, моддий бойликлар ишлаб чиқариш, маълум бир хизматлар кўрсатиш;  номоддий бойликлар яратиш (маънавий бойликла  нодавлат, жамоат, диний, халқаро, ҳорижий ташкилотларда хизмат кўрсатиш;  жамиятнинг турли соҳаларида маълум бир эҳтиёжларни қондириш мақсадида ижтимоий фаолият билан шуғулланиш ва бошқалар. Таниқли рус ҳуқуқшунос олими Бахрах Д.Н.нинг фикрича: «Инсонларнинг, шунингдек давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири - бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури сифатида, ижтимоий-ҳуқуқий институт сифатида, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши мумкин. Хизмат - бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат.» Хизматнинг (шу жумладан, ижтимоий фойдали фаолиятнинг) асосий тури - бу давлат хизмати ҳисобланади. Кўпгина дарсликларда давлат хизмати давлат орган Хизмат - бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат.» Хизматнинг (шу жумладан, ижтимоий фойдали фаолиятнинг) асосий тури - бу давлат хизмати ҳисобланади. Кўпгина дарсликларда давлат хизмати давлат органлари ходимларининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган меҳнат фаолияти сифатида кўрсатиб ўтилади. Таниқли рус ҳуқуқшуноси Манохин В.М.нинг фикрича : «давлат хизматининг моҳияти, ўзига хос хусусиятларини, давлат хизматининг вазифа ва функцияларини - давлат хизмати ва давлат вазифалари, функциялари, давлат фаолияти шаклларининг ўзаро нисбати орқали аниқлаш мумкин.» Таниқли рус ҳуқуқшунос олими Козлов М.нинг фикрича: «давлат хизмати деганда - давлат органларида амалга ошириладиган Давлат хизмати тушунчасини бир неча маъноларда кўриб чиқишимиз мумкин: ижтимоий маънода, яъни рус олими Бахрах Д.Н.нинг фикрича: “давлат хизмати ижтимоий категория бўлиб, давлат ташкилотида маълум бир лавозимни эгаллаб турган шахс томонидан давлатнинг кўрсатмасига кўра ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошириш”; сиёсий маънода – давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фаолият бўлиб, давлатнинг мақсад ва вазифаларига барча ишлаб чиқилган сиёсий куч орқали эришиш; давлат хизмати жамиятдаги мувозанатнинг асосий кўринишидир; ҳуқуқий маънода – давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий ўрнатиш бўлиб, мансаб мажбуриятлари, хизматчиларнинг ваколатлари, давлат органларининг компетенциясини бажарилиши таъминланади. Давлат хизмати мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий институтлардан бири бўлиб, уни ўрганиш давлат Давлат хизмати тушунчасини кенг маънода олиб кўрадиган бўлсак, бу давлат органлари томонидан бошқарувнинг кадрлар функциясини амалга ошириш, давлат органлари аппаратида доимий ёки вақтинча мансабни эгаллаб турган ҳамда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланувчи барча шахсларнинг фаолиятидир. Рус олими Манохин В.М. томонидан давлат хизматига берилган тушунча юридик адабиётларда кенг қўлланилмоқда. Унинг фикрича, давлат хизмати - бу давлат органларини ва бошқа ташкилотларини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади, далат органлари ва ташкилотларининг фаолияти эса давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилади. Давлат хизмати давлат аппаратини бошқаришни ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг а Давлат хизматчиларининг фаолияти турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Жумладан давлат хизматчилари:  фармойиш бериш, тартибга солиш ҳарактеридаги ваколатларни амалга оширадилар;  бошқарув тизимида ҳуқуқнинг турли субъектларига нисбатан ҳуқуқий-ҳокимият кўрсатмаларини амалга оширадилар, масалан, фармойиш ва буйруқлар бериш, кўрсатмалар бериш ва ҳ.к.лар;  юрисдикцион ҳаракатларни амалга оширадилар, яъни юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳуқуқнинг бошқа субъектларига нисбатан давлат мажбурлов чораларини қўллайдилар, масалан, интизомий, маъмурий ва бошқалар;  ташкилий ҳаракатларни ва моддий-техник операцияларни амалга оширадилар, масалан, мажлислар, йиғилишлар, конференциялар ўтказиш; Давлат хизматчиларининг фаолияти муҳим ҳуқуқий оқибатларга олиб келади, чунки уларнинг фаолияти жараёни Давлат хизматининг умумий хусусиятларига тўхталадиган бўлсак, уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: биринчидан, давлат хизматчиларининг давлат хизматини давлат органида назарда тутилган штат жадвали асосида олиб бориши; иккинчидан, давлат хизматчиларининг белгиланган пул мукофоти эвазига давлат органи ваколатларини, мансаб мажбуриятларини амалга ошириши. Давлат хизматчиларининг фаолияти турли кўринишларга эгадир. Жумладан давлат хизматчилари: фармойиш бериш, тартибга солиш ҳарактеридаги ваколатларни амалга оширадилар; бошқарув тизимида ҳуқуқнинг турли субъектларига нисбатан юридик-ҳокимият кўрсатмаларини берадилар; юрисдикцион ҳаракатларни амалга оширадилар, яъни давлатнинг мажбурлов чораларини қўллайдилар; ташкилий ҳаракатларни ва моддий-техник операцияларни амалга оширадилар; фуқарола 2. Давлат хизматининг ҳуқуқий асослари ва асосий тамойиллари. Ўзбекистон Республикасида барча бўғиндаги давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чаририқ иккинчи сессиясида Президентимиз томонидан давлат хизматини қайта ташкил этишнинг асосий тамойиллари, лавозимлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, давлат хизматчилари ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг доирасини белгилаш, давлат хизматини ўташ тартиби бўйича фикрлар билдирилган. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ҳуқуқий тартибга солиш масаласига тўхталадиган бўлсак, комплекс равишда турли қонунчилик ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Жумладан, давлат хизмати соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан белгилаб берилган асосий вазифаларни бажаришда давлат хизмати катта рол ўйнайди. У демократик мувозанатни, ҳуқуқий давлатнинг асосий тамойилларига риоя қилинишини ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг муҳофазасини таъминлайди. Давлат хизмати орқали давлат сиёсати, олиб борилаётган ислоҳотлар демократик тарзда ҳаётга татбиқ қилинади. Барча давлат хизматчилари ўз фаолиятларини Конституция ва амалдаги қонунлар асосида олиб бориш, Конституция ва қонунлардан келиб чиқадиган талабларни ҳаётга татбиқ қилишлари ҳамда бу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устунлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилишлари лозим. Давлатимиз олдига қўйилган мақсадларнинг рўёбга чиқиши кўп жиҳатдан давлат органларини ва уларнинг фаолиятини, яъни давл Давлат органларида хизматни ташкил этиш, хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматини ўташ тартиби ва бошқа масалалар давлат органларининг Низом ва Уставлари билан ҳам тартибга солинади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўгрисида»ги Низом. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, давлат хизматини тартибга солишда конституциявий ҳуқуқ нормаларидан ташқари, маъмурий, меҳнат, молия, жиноят ва бошқа ҳуқуқ нормалари ҳам иштирок этади. Бизга маъмурий ҳуқуқ фанидан маълумки, давлат хизмати маъмурий ҳуқуқнинг асосий ва ри Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи (қонунчилиги) нормалари давлат хизмати учун маълум бир кафолатларни ўрнатиб беради. Меҳнат ҳуқуқи нормалари: давлат хизматчилари билан тузуладиган меҳнат шартномалари (контракт)ни тузишни, танлов (конкурс) асосида лавозим ёки мансабни эгаллашни, хизматчиларнинг мансаб окладларини ўрнатишни, хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жавобгарликни ва уни қўллаш тартибини белгилаб беради. Бундан ташқари меҳнат фаолиятидаги асосий ҳолатлар, яъни хизматчилар меҳнат фаолиятининг давомийлигини, дам олиши, мехнат таътили, ижтимоий таъминот масалалари ҳам меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади. Меҳнат қонунчилиги давлат хизматида ички тартиб қоидаларига риоя этилишини ҳам таъминлайди. Давлат хизматини тартибга солишда жиноят қонунчилиги нормалари Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ташкил этишнинг асосий тамойилларидан бири - бу давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллигидир. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Бу ҳолат ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий белгисидир. Давлат, унинг органлари инсонлар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияга биноан Ўзбекистон Республикасида Конституциянинг ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат хизматчилари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига таяниб, фақатгина давлат органининг ваколат доирасида ўз фаолиятларини амалга оширишлари, қонунчилик билан уларга юкланган вазифаларни ўз вақтида бажаришлари, берилган ҳуқуқлардан тўғри фойдаланишлари, белгиланган тартибга Қонунчиликка биноан фуқаролар давлат хизматида бевосита иштирок этишлари мумкин. Бундай иштирок давлат хизматида маълум бир фаолиятни амалга ошириш ёки давлат органларига мурожаат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига биноан фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Конституциянинг 35-моддасига биноан эса ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф, шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шу ҳолатни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат хизматида бевосита иштирок этишга фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларигина эга бўлиб ҳисобланадилар. Давлат хизмати биринчидан, фуқаролар фикрини инобатга олиш механизмини ташкил этиш; иккинчидан, давлат органлари, давлат хизматчилари фаолиятига нисбатан фуқаролар билдирган фикрлар муҳофазасининг ҳуқуқий шароитини яратиш; учинчидан, ахборт воситалари орқали давлат органлари ва давлат хизматчиларининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида ошкораликни таъминлаш. Давлат хизматчилари томонидан қабўл қилинадиган ҳар қандай қарор қонуний, мақсадга мувофиқ ва бошқарув актларига қўйиладиган талабларга мос бўлиши лозим. Қонунга зид ёки ваколат доирасидан ташқари қабўл қилинган қарорлар ижтимоий муносабатларга зарар етказиши мумкин. Шу сабабли бундай қарорларни қабўл қилишга катта эътибор қаратиш лозим. WWW.ARXIV.UZ 3. Давлат хизматчилари тушунчаси ва таснифи. Давлат хизматчилари - ҳуқуқнинг индивидуал субъектларидан иборат бўлган ижтимоий гуруҳ бўлиб, маълум бир хақ эвазига ташкил этиладиган ва амалдаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг вазифа ва функцияларини амалга оширадилар. Ҳар бир ташкил этиладиган ташкилотнинг нормал функцияланиши учун махсус тайёрланган хизматчилардан иборат бўлган маълум бир персоналга эга бўлиши лозим. Ташкилотларнинг турига қараб ҳуқуқ объектларининг қуйидаги хизматчиларини: давлат (давлат органлари), маҳаллий органлар, жамоат бирлашмалари нодавлат, тижорат, нотижорат, диний, хусусий, халқаро ташкилотларнинг хизматчиларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Хизматчилар тўғрисида батафсил тушунча ҳосил қилиш мақсадида, уларни жамиятнинг турли ташкилотларида (корхона, муассасала хизматчилар турли ташкилотларда (давлат, маҳаллий, нодавлат, тижорат, нотижорат, жамоат, диний) маълум бир мансабларни эгаллайдилар;  уларнинг фаолияти ақлий хусусиятга эга, яъни улар бевосита моддий бойликларни яратмайдилар. Лекин хизматчилар моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам фаолият юритиши мумкин, масалан, ташкилий, ишлаб чиқариш жараёнини технологик таъминлаш, лойиҳаларни тайёрлаш, маркетинг, тадқиқот фаолияти ва бошқалар;  хизматчилар ҳокимият фаолиятини (ташкиллаштириш, фармойиш бериш, раҳбарлик, назорат) амалга оширадилар ҳамда тегишли ташкилий-фармойиш бериш ва маъмурий-хўжалик ваколатларига эга бўлади; улар давлат ва жамоат мажбурлов чораларини қўллашлари мумкин. Ҳар қандай ташкилотдаги хизматчилар, асосан бошқарув функцияларини (бунда, бошқарув функцияси деганда, турли ҳуқуқ су Давлат ва маҳаллий органларнинг хизматчилари давлат ва маҳаллий органлар олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширадилар. Қуйида уларнинг ҳар бири билан танишиб чиқамиз. Давлат хизматчиси, кенг маънода, давлат вазифа ва функцияларини нафақат давлат органларида, балки давлатнинг бошқа ташкилот, муассаса ва корхоналарида амалга оширадиган ҳуқуқнинг индивидуал субъектидир. Давлат хизматчиси, тор маънода давлат хизматида давлат мансабини эгаллаган шахсдир, яъни давлат маъмуриятининг тузулмалари тизимида маълум бир мансабни эгаллайдиган, пул мукофоти эвазига мазкур давлат органининг функцияларини амалга оширадиган шахсдир. Давлат хизматчиларининг аксарияти ижро-фармойиш бериш (ташкиллаштириш) ваколатларини ва ижтимоий-маданий фаолиятни амалга ошириш билан шуғулланадилар. Фақатгина айрим Давлат хизматчиси тушунчасини уч маънода кўриб чиқиш мумкин: биринчидан, давлат-ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизмати - бу турли хусусиятдаги ва аҳамиятдаги ваколатларга эга бўлган давлатнинг (давлат органларининг) «қули» ҳисобланади. Хизматчилар давлатни давлат маъмуриятининг ичидаги турли ижтимоий муносабатларда ҳам, ташқи алоқаларда ҳам ифода этади. Давлат хизматчиси давлат ва жамият тараққиётининг маҳсули бўлиб, давлат функцияларини амалга оширади; иккинчидан, маъмурий-ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизматчиси махсус ҳокимият, ташкиллаштирувчи-фармойиш берувчи ваколатларга эга. Давлат хизматчиси юрисдикцион (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи) чоралар ва ваколатларни амалга ошириш ва маъмурий-ҳуқуқий санкцияларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият вакилидир; учинчидан, жиноят-ҳуқуқий нуқтаи Хизматчи маълум бир мансабни Ўзоқ вақт давомида (масалан, бутун фаолияти давомида) эгаллаши мумкин. Давлат хизматчиси давлат органида фаолият юритиши жараёнида мансаб бўйича ҳаракатланиши мумкин, яъни давлат хизматида малака разрядлар жорий этилган. Малака разрядлар давлат хизматчисига бир мансабдан иккинчи мансабни эгаллашини (масалан, юқорига ёки пастга қараб ҳаракатланишини) белгилаб беради. Улар бутун профессионал ҳаёт жараёнида давлат хизматчисини давлат билан боғлаб туради ҳамда давлат ва жамиятдаги муносабатларнинг мувозанатини таъминлайди. Ғарбий Европа давлатларининг кўпчилигида, агар давлат мансаби бекор қилинадиган бўлса, мансабни эгаллаган шахс ишдан бўшатилиши мумкин эмас, чунки у олган малака разряди бошқа давлат мансабини эгаллаш ҳуқуқини беради. Малака разряди давлат хизмат Демак, давлат хизматчиси тушунчасини қуйидагича белгилаш мумкин: биринчидан, давлат хизматчиси - бу 18 ёшга тўлган, давлат тилини билган, профессионал билимга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаросидир. Давлат хизматчиси давлат-хизмат муносабатларининг бир томонини ташкил этади. Давлат органи ҳамда хизматчи ўртасида меҳнат шартномаси тузулиб, унга кўра хизматчи давлат органининг ваколатларини, давлат функцияларини бажаради, давлат қурилишининг маълум бир мақсадларига эришиш учун махсус вазифаларни ҳал этади, давлат (давлат органи) эса ўз навбатида хизматчи олдида: унинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ўрнатади ва таъминлайди, ижтимоий-ҳуқуқий кафолатлар, жавобгарлик, пул маблағи билан таъминлаш каби мажбуриятларга эга бўлади. Давлат хизматчиси маъмуриятнинг вакили, давлат бюрократининг тўртинчидан, давлат хизматчисига қонунчиликда белгиланган тартибда малака разрядлар берилади; бешинчидан, давлат хизматчиси давлат функцияларини, давлат органларининг ваколатларини бажарадилар, иқтисодий, ижтимоий, маъмурий-сиёсий соҳаларда (давлатнинг молиявий фаолияти, маданиятни ривожлантириш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, божхона ва банк иши, солиққа тортиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, ички ишлар, ташқи сиёсий фаолият ва ҳ.к.ларда) давлат вазифаларини амалга оширадилар; олтинчидан, давлат хизматчиси аксарият ҳолларда юридик оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳаракатларни амалга оширадилар (масалан, бошқарув қарорларини қабўл қиладилар, жазога тортадилар). Бундай ҳаракатлар юридик фактлар сифатида намоён бўлиши ва далил сифатида хизмат қилиши мумкин. Давлат хизматчиларини Давлат хизмати инсонлар онгига, иқтисодий ҳаётга, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига, меҳнат жамоаларини ташкил этилиши ва фаолият юритишига таъсир кўрсатади. Барча давлат хизматчиларни турли асосларга кўра гуруҳларга бўлишимиз, яъни таснифлашимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиққан ҳолда, яъни ҳокимиятнинг учга бўлинишини эътиборга оладиган бўлсак, барча давлат хизматчиларни уч гуруҳга бўлишимиз мумкин: қонунчилик ҳокимияти органларининг хизматчилари; ижро ҳокимияти органларининг хизматчилари; суд ҳокимияти органларининг хизматчилари. Давлат хизматчиларининг таснифи юридик адабиётларда турлича берилган. Жумладан, таниқли рус ҳуқуқшуноси Овсянко Д.М.нинг фикрича давлат хизматчиларини қуйидагиларга бўлишимиз мумкин: 1) 1) давлат ҳокимияти органларининг фаолият Алимов Х.Р. давлат хизматчиларининг қуйидаги тўрта гуруҳини кўрсатиб ўтади: раҳбарлар, асосий таркибга кирувчи давлат хизматчилари, ёрдамчи хизматчилар, маъмурий ҳокимият вакиллари. Демак, давлат хизматчилари - бу давлат-ҳокимият ваколати доирасида давлат олдида турган вазифа ва функцияларни маълум бир ҳақ эвазига амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароларидир. Таниқли рус олими Ю.Н.Старилов барча давлат хизматчиларини қуйидга асосий хусусиятларига қараб гуруҳларга бўлинишини кўрсатади: 1) 1) давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларининг давом этишига қараб давлат хизматчиларни: умрбод давлат мансабига тайинланадиган хизматчилар; маълум бир муддатга давлат мансабига тайинланадиган хизматчилар; муддати белгиланмаган ҳолда давлат мансабига тайинланадиган хизматчилар; синов муддати белги 4. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ тартиби. Давлат хизмати ҳуқуқий институтида давлат хизматини ўташ асосий элемент бўлиб ҳисобланади. Бу давлат-хизмат муносабатларининг юзага келиши билан, яъни хизматчининг тегишли мансабни эгаллаши, мансаб бўйича ҳаракатланиши, хизматчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш ҳамда давлат-хизмат муносабатларининг тугаши билан бекор бўлувчи жараёндир. Давлат хизматини ўташ институти, - “Давлатнинг бошқарув аппарати” китобида кўрсатилишича, - бошқарув аппаратига ходимларни танлашдан, хизмат бўйича ҳаракатланишни амалга оширишдан, давлат хизматидан бўшатиш усулларини ўрнатиш ва амалга оширишдан бошланади. Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, давлат хизматини ўташ давлат хизмати ҳуқуқий институтининг ички институти бўлиб, қуйидагиларни т Иккинчи ҳуқуқий акт - бу индивидуал актлар. Индивидуал актлар конкрет фуқаро учун давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларини юзага келтиришда, ўзгартиришда ва бекор қилишда юридик факт сифатида хизмат қилади. Давлат хизматини ўташ давлат хизмати институтининг асосий элементи бўлиб, унда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолатини амалга оширилади. Давлат хизматини ўташ - сиёсий ва маъмурий давлат мансабларини тўлдириш фаолияти - давлат маъмуриятида мансабларнинг давлат хизматчилари томонидан кетма-кетликда алмашинувини, хизматчиларнинг давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатлари ўзгаришини ўз ичига олади. Ҳар бир давлат хизматчиси индивидуал мансаб (хизмат) йўналишига эгадир. Шунинг учун ҳам амалда давлат хизматини ўташ ҳам индивидуалдир. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан давлат хизматига қабўл қи Давлат хизматини ўташнинг асосий белгиси - бу давлат лавозимини эгаллашдир. Давлат лавозимини эгаллаш фуқаронинг мансаб ҳуқуқлари, мажбуриятлари, чекловлар ва ҳуқуқий жавобгарликнинг субъектига айланганидан далолат беради. Давлат лавозимларини эгаллашда қонунчиликда ўрнатилган ҳолларда баъзи бир чекловлар ўрнатилиши мумкин. Жумладан, фуқаролар қуйидаги ҳолларда давлат хизматида бўлиши ёки давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмас: биринчидан, фуқаро суд ҳукми билан муомилага лаёқатсиз ёки муомила лаёқати чекланган деб топилган бўлса ; иккинчидан, суд томонидан фуқаронинг белгиланган муддатда давлат лавозимини эгаллаши тақиқланган бўлса; учинчидан, тиббий муассасанинг хулосасига кўра, давлат мажбуриятларини бажаришга нолойиқ бўлса; тўртинчидан, ўзаро яқин қариндошларнинг бўйсунув асосида давла Давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишида икки асосий ҳуқуқий ҳужжатни: биринчидан, меҳнат шартномаси; иккинчидан, фуқарони давлат хизматидаги давлат мансабига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни фарқлай олиш лозим. Давлат хизматини ўташдаги асосий элементлардан яна бири - бу давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланишидир. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши қуйидагича бўлиши мумкин: ходимнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида юқори мансабни эгаллаши; бир хил аҳамиятдаги мансабни эгаллаши; қуйи мансабга ўтказилиши; ўқишга кириши муносабати билан мансабидан озод қилиш, шунингдек ўқишни тамомлаганидан сўнг мансабга тайинланиши. WWW.ARXIV.UZ
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha