Диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

Диншунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Режа:  1. Диншунослик фанининг предмети  2. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари  3. Диннинг функциялари  4. Курснинг амалий аҳамияти  Дин инсоният маънавий ҳаётининг ажралмас таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага маълум. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, хатто бир-бирига зид бўлган, фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндошув даркордир.  Дин – эътиқод ҳамдир. Бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни ҳар қандай миссионер ташкилотлар ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб бўлмайди. Озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий позициясини белгилаб олиши учун унга ҳар томонлама, бой, объектив-илмий маълумотлар зарур. Бундай маълумотлар энциклопедик характерда бўлмоғи, бировнинг ғаразли шарҳисиз оригинал матнлар шаклида бўлса, мақсадга мувофиқдир. Эскирган маълумотлар асосида мутахассис бўлмаган муаллифлар томонидан ёзилган асарлар ҳозирги замон ахборот эркинлиги ва унинг етиб келиши осон бўлган шароитларда талабаларнинг кўз ўнгиларида мазкур муаллифларнинг обрўсизланишига ёки талабани нотўғри тасаввурга эга бўлиб қолишига олиб келади.  Дин ва қонун ўзаро муносабатларини яхши билиш демократик жамият пойдеворини мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турли диний жамоа аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тўла маълумот беради. Талабаларда қонунга ҳурмат хиссини, ўзинигина эмас, балки, бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш, тушунишга ҳаракат қилиш, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, ижтимоий жойларда диний масалаларда зўравонлик, агрессивликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради.  Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда унинг фуқаролари турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданияти  Дин муаммоларига хос дастлабки ғоялар Марказий Осиёда идеизм, пантеизм ва бошкалар, бу ўлкада яшаган, ижод қилган улуғ алломалар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Беруний, Ибн Сино, Умар Хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушднинг “Икки ҳақиқат” таълимотида олға сурилган эди. XVII асрда Бобурнинг набираси Шоҳ Акбар, сўнгра XVIII асрда француз файласуфларининг динга, диний ташкилотларга муносабатлари XIX асрда илмий диншунослик доирасида янги оқим, йўналиш ва назариялар юзага келишига катта туртки бўлган. Бинобарин, XIX асрда мифологик мактаб (ака-ука Гримм, М.Мюллер); антропологик мактаб (Л.Фейербах) ва бошқа мактаблар пайдо бўлган. XX асрда диншунослик янада янги назариялар билан бойиган. Бунда швейцариялик психолог К.Юнг ва айниқса, француз социо  Олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган:  Биринчидан, ҳар қандай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир;  Иккинчидан, диний тасаввур ва эътиқодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган;  Учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини беради.  Юқоридаги фикрларга асосланиб, “Диншунослик» фани предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: Диншунослик кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босқичида пайдо бўлган барча дин шаклларининг маънавий, ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини, уларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимо  Диншунослик курсини ўқитишдан 1-мақсад талабаларни дин ва диний таълимотларнинг диний талқинидан ташқари илмий тушунча, таълимот, назария, фалсафий хулосалар билан қуроллантиришдан иборат. Бунинг учун ҳозирги замон фани ютуқлари асосида диннинг келиб чиқиши, эволюцияси, ҳозирги ҳолати, инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида илмий-назарий таълимотлар билан қуроллантириш кўзда тутилади.  2-мақсад Ўрта Осиёда, шу жумладаи Ўзбекистонда VIII асрдан бошлаб ислом ягона ҳукмрон динга айланганлиги, халқимиз турмуш тарзига чуқур кириб борганлигини ҳисобга олиб, унинг шахс, оила, жамият хаётида тутган ўрни, маданият ва маънавият, санъат ва адабиётни бойитишга кўшган ҳиссаси хусусида талабаларни илмий-фалсафий билимлар асосида фикр юритишга ўргатишдан иборат.  “ Диншунослик» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:  Биринчидан, Олий ўқув юрти талабаларига шу соҳада чуқур билим бериш орқали курс доирасига кирган масалаларни тахлил этишда илмийлик ва объективлик услубини қўллаб, уларга диний қарашлар тараққиётига, инсон камолотига хизмат қиладиган жиҳатларини ажратиб олиш, мустақил фикр юритиш орқали илмий-фалсафий дунёқарашга асосланган дунёвий иймон-эътиқодни шакллантириш;  Иккинчидан, ибтидоий дин шаклларидан тортиб то уруғ, қабила ва миллий динларгача, уларда жаҳон динларининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини тарихий далиллар асосида ҳар томонлама илмий тахлил килиш ва умумлаштириш;  Учинчидан, курсни ўрганиш жараёнида диннинг таърифи, тавсифи, диний ва илмий категория (асосий тушунчалар), диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти таракқиётидаги турли босқичларда тутган ўрни; жамиятни, шахсни маънавий камол топтиришда миллий ва диний қадриятларнинг аҳамияти; исломнинг Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон халқлари маданияти ва маънавиятига таъсири каби масалаларни фалсафий тахлил қилиш;  Тўртинчидан, талабаларга ислом манбалари – Қуръони карим, ҳадис, шариат ҳақида умумий илмий тушунчалар бериш, уни ривожлантиришга улкан ҳисса кўшган ватандош бобокалонларимиз ҳаёти ва ижоди билан таништириш; ҳадисларнинг тарбиявий аҳамиятини кенг ёритиш; тасаввуф таълимотини такомиллаштиришда ҳамюртларимиз ижодини баён этиш;  Бешинчидан, ҳозирги даврда мустақил мамлакатимизда виждон эр  Дин функциясининг қисқача таърифи қуйидагилардан иборат:  Биринчидан, ҳар қандай дин ўз динидагилар учун тўлдирувчи, овутувчи (компенсаторлик) вазифасини бажаради. Масалан, инсонда диний эҳтиёж ҳосил бўлишини олиб қарайлик. У ўз ҳаёти. Турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида шахсий ва ижтимоий эҳтиёж, мақсадларига етишиши қийин, иложсиз бўлиб кўринганда бундай маънавий эҳтиёж вужудга келган. Чунки инсон ҳаётида қувончли ёки ташвишли онларда, орзулар рўёбга чиқиши иложсиз бўлган пайтда инсониятнинг динга эҳтиёжи жамият бўлиб яшаш талабларида бошланган; дин бу ўринда маънавий эҳтиёжни қондирувчи, тасалли берувчилик вазифасини бажарган.  Иккинчидан, динлар ўз таълимот тизимини вужудга келтириб, унга эътиқод қилувчи шахс ва жамоани шу таълимот доирасида сақлашга  Учинчидан, дин диндорлар ҳаётини тартибга солиш, назорат қилиш (регулятивлик) функциясини ҳам бажаради. Ҳар қандай динларнинг муайян урф-одат, маросим ва байрамлари бўлиб, уларни ўз вақтида, диний таълим ва талаб асосида бажарилиши шарт қилиб қўйилади.  Тўртинчидан, дин диндорларнинг бирлигини, жамият билан шахснинг ўзаро алоқасини таъминловчи хусусият – алоқа боғлашлик вазифасига ҳам эгадир. Бунда конкрет бир динга эътиқод қилувчи киши шу диндаги бошқа кишилар билан боғлиқ бўлиш, урф-одат ва ибодатларни жамоа бўлиб адо этиш кўзда тутилади. Черков, масжид ва диний ташкилотлар диннинг бу функциясини амалга оширишга кўмаклашади, айни пайтда, бу ҳолатни назорат килади.  Бешинчидан, ҳар қандай дин ижтимоий тизим сифатида муайян чекловларсиз бўла олмайди. Шунинг учун у қонун даражасига кўта  Дин тарихида диншунослар диннинг пайдо бўлишини турлича изохлаб келганлар. Унинг пайдо бўлиш сабаблари қадимги дунё диншуносларини қизиқтирган, бинобарин, унга жавоб топишга ҳаракат қилишган. Қадимги Хитой, Ҳиндистон ва хусусан, қадимги грек файласуфлари борлиқ тўғрисида фикр юритганларида дин, унинг келиб чиқиши ва моҳияти тўғрисида ҳам айрим ғояларни олға сурганлар.  Диннинг пайдо бўлиши ва ривожланишини илмий асосларда ўрганиш қуйидаги:  а) Объективлик;  б) Муайян тарихий шароитни ҳисобга олиш;  в) Илмийлик;  г) Қиёсийлик;  д) Умуминсоний қадриятлар билан боғлиқлиқ,  е) Дин мавжудлигини, умуман гносеологик, ижтимоий- иқтисодий ва психологик сабабларни ҳисобга олишни тақозо этади.  «Диншунослик» фани диннинг гносеологик ва ижтимоий илдизларини, унинг моҳиятини, келиб чиқиши ва ривожланиб боришини муфассал тахлил этиб берган. Диннинг психологик илдизи инсон психикасининг хусусиятларига боғлиқ бўлиб, у оламнинг одам онгида инъикос этиши учун қулай имконият яратади.  Динга ишонувчининг рационал ва ҳиссий элементларини ўз ичига олувчи бу руҳий (психик) ҳолатлари диний ўз-ўзини англаш ва ўзини-ўзи ҳис этиш вужудга келиши учун шарт-шароит ва имконият яратади. Бунда муайян ижтимоий, аввало салбий субъектив омилларнинг таъсирида рўёбга чиқиши, амалга ошиши мумкин. Бу омиллар турли хил салбий ҳислар пайдо бўлиши учун сабабдир. Диншуносликнинг вазифаси талабаларга ана шу сабабларнинг салбий оқибатлари олдини олиш, уларни бартараф этиш йўлларини ўргатишдан иборат.  Ижтимоий-психологик ҳодисаларнинг хусусиятларини ҳисобга олмай туриб динни тушуниш, изохлаш, тавсифлаш мумкин эмас. Дин маънавий, аниқроғи, ғоявий-маданий омил бўлибгина қолмай, айни вақтда, кўпгина жиҳатлардан ижтимоий-руҳий ҳодиса ҳамдир.  Дин ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар мафкураси ва психологиясининг таркибий қисми, байрам, урф-одат ва маросимларнинг манбаи бўлиб, жамоа ва гурухлар фикрини шакллантиради, шахс ва ижтимоий гурухларнинг дастурларини, қадрият йўналишларини белгилайди. Шу билан бирга, диннинг пайдо бўлиши ва эволюцияси, муайян жамиятдаги шарт-шароитни ва унинг дастлабки шакллари – тотемизм, фетишизм, анимизм, сеҳргарлик, зардуштийликларни ўрганиш, турли ижтимоий-иқтисодий тузумларда диннинг пайдо бўлиш, мавжуд бўлиб туриш сабаблари ва илдизларини ўрганишни ҳам тақозо эт  «Диншунослик» ўзининг ўрганиш ва илмий текшириш объектига эга. У диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий моҳияти ва жамиятдаги ролини тадқиқ қилиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва яшаши, уларнинг жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганади. “Диншунослик” курсининг вазифаси динни фалсафий, табиий-илмий, тарихий ва психологик нуқтаи назарлардан ҳар томонлама тахлил қилишдан ва бу тахлил берган далилларни умумлаштиришдан иборат. Илмий фалсафа диннинг мохиятини, унинг ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини очиб беради; диний қарашлар ва тасаввурларни тарихий нуқтаи назардан тавсифлайди, баҳолайди. “Диншунослик” табиий-илмий, инсоншунослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро узвий боғлиқликда ривожланади. Унинг этика, эстетика, тарих, этнография, археология  «Диншунослик» курсининг тарих фани билан узвий боғлиқлигини алохида таъкидлаш зарур. Зеро, Марказий Осиё халқларининг тарихи умуман дин, хусусан ислом тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, фан ва маданият тарихий тараққиётида кейинги минг йилликда ислом таълимотининг таъсири кучли бўлган. Ўзбекистон тарихи фани предмети қадимги замонлардан ҳозирги давргача жамият тараққиётидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланиш босқичларини ўрганса, бу жараённинг барча жиҳатларида мавжуд динларнинг аралашуви, ёҳуд кучли таъсири бўлган, хусусан, Марказий Осиё халқлари ҳаётида исломнинг кириб келиши ва ҳукмрон мафкурага айланиши бу халқлар тарихида катта из қолдирган.  Маданиятшунослик, маданият тарихи ва назарияси билан диншунослик асослари курси ўзаро узвий боғлиқдир. Чунки маданият тарихи б  «Диншунослик» курсининг фалсафа, тарих, этика, психология фанлари билан боғлиқлигидан ташқари бу курс дин социологияси билан ҳам боғлиқ, бўлиб, унинг натижалари муҳим амалий аҳамиятга эга.  Дин ва социологияда муайян аҳоли ўртасида динга, унинг қадриятларига ҳамда ижтимоий ролини аниқлаш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказилади. Бу тадбир социологик тадқиқот методикаси, сўров варақалари ишлаб чиқилгандан сўнг ишга солинади. Олинган натижалар муайян ҳудудда диний вазиятни, диний онг даражасини, ижтимоий ҳаётдаги ролини аниқлашга ёрдам беради.  Булардан ташқари Диншунослик дин антрапологияси, дин феноменологияси, дин аксиологияси каби фан тармоқлари ютуқларидан ҳам фойдаланишнинг муайян амалий аҳамияти мавжуддир.  Диний нуқтаи назарга кўра, дин – худога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, охиратга, бутун яхшилик ва ёмонлик Яратганнинг иродаси билан бўлиши каби диний ақидаларга иймон келтириш, шайтон ва иблислардан сақланишдир.  Дин – табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятнинг бевосита қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни яратган, айни пайтда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил хаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш, таълимотдир.  Дин – муайян таълимотлар, хис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўлади. У олам, яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида йўналиши, уни идрок этиш усули, оламда инсоният пайдо бўлгандан то бизгача ўтган давр  Диншуносликда динга “диннинг ўзи нима?”, “Унинг моҳияти нимадан иборат?” деган савол нуқтаи назаридан ёндошишдан ташқари “Дин қай тарзда фаолият олиб боради?” деган савол нуқтаи назаридан ҳам ёндошув мавжуд. Бу масала билан кўпроқ дин социологияси шуғулланади.  Социологик нуқтаи назардан қаралганда, дин жамият учун зарурий нарса, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. У ижтимоий муносабатларни юзага келтирувчи ва амалга оширувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу дегани динни жамиятдаги бажарадиган вазифаларига кўра ўрганиш мумкин демакдир.  Диннинг вазифалари деганда унинг алоҳида шахсга ва жамиятга таъсир қилиш йўли ва табиати назарда тутилади. Бунда ҳар бир дин унга эътиқод қилувчи муайян бир шахсга у ёки бу жамоага ва умуман жамиятга нима беради? Инсонлар хаётига қандай таъсир кўрсатади  Диншуносликни ўқитиш ва ўрганиш жараёнида чуқур илмийлик, тарихийлик, холислик тамойилларига амал қилинади.  Талабаларнинг диний онг даражасини ҳисобга олиш, диний хис-туйғуларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Динни атеистик руҳда танқид қилиш ёки диний ваъзхонлик қилиш, бир динни иккинчи бир диндан устун қўйиш қонунга зид эканлиги эътиборга олинади  Диншуносликдан маъруза, семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида фақат ўқув қўлланма, рисолаларда муайян мавзуга оид келтирилган ғоя, фикр-мулоҳазалар билан чегараланмасдан, балки диний матнлар, бирламчи манбалар, муайян дин муқаддас китоблари асосида таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқдир.  Талабалар мазкур фан мазмунини чуқур ўзлаштиришларига эришиш уларда дин ҳақида илмий дунёқарашни шакллантирад  Диншунослик фани бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат.  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, шу жумладан ислом қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазалари, таъриф ва тавсифлари, диншунослик фанини ўрганишда дастуруламал бўлиши талаб этилади.  Диншуносликни фан сифатида тикланиши ва ўқув тизимига киритилиши, унинг илмийлик, тарихийлик, объективлик, шахсий ва ижтимоий хаёт билан боғлиқлик томонларини чуқур идрок этишга эришилади.  Диншуносликни асосий фанлар қатори ўқитилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги шарофати эканлиги, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсатни ўрнатилиши, виждон эркинлигининг  Кишилик жамиятида дин доимо у билан бирга бўлганми ёки қандайдир даврда жамият динсиз яшаганми, деган саволга турли фикрлар билдирилган. Бу – диннинг тарихийлиги масаласи бўлиб, унга икки хил жавоб берганлар. Биринчиси: марксистик таълимотнинг собиқ тарафдорлари фикрича, “Қандайдир муддат инсоният динсиз яшаган ва жамиятнинг муайян босқичида – юқори палеолит даврида, бундан 20-40 минг йил аввал дин пайдо бўлган”, дейилган. Иккинчиси: “Диннинг келиб чиқиши инсониятнинг келиб чиқиши билан бевосита боғлиқ” деган фикрдир.  Диннинг келиб чиқиши ҳақида яна бир назария мавжуд. “Биринчи ёлғончи биринчи нодонни учратганда дин пайдо бўлди”. Бунда дин ёмон ниятли кишиларнинг ўйлаб топган нарсаси бўлиб чиқади. Бу иккала назария ҳам хеч қандай илмий асосга эга эмас.  Диннинг келиб чиқиши “бир одам  Дин тушунчаси ўзбек тилига араб тилидан кириб келган бўлиб, ишонч, инонмоқ маъносини билдиради. Бизнинг фикримизча, дин реал воқеликдаги, ижтимоий ҳаётдаги нарса ва ҳодисаларни табиатдан, жамиятдан ташқарида мавжуд деб ҳисоблайдиган, уларни ўзига хос тарзда акс эттирадиган маънавий эътиқод ва амалнинг бир туридир. Эътиқод сўзи ҳам араб тилидан кириб келган бўлиб, чуқур, мустаҳкам ишонч маъносини англатади. Демак, диний эътиқод деганда мустаҳкам, чуқур ишонч, маслак, ишониш тушунилади. Илоҳиёт, яъни диний таълимот нуқтаи назардан "дин", "диний эътиқод" тушунчалари жамият, инсон, унинг онги ҳаётнинг маъноси, мақсади ва тақдири уни бевосита қуршаб олган моддий оламдан ташқарида бўлган, уни гўё яратган, айни замонда инсонларга бирдан-бир "тўғри", "ҳақиқий", &#  "Дин" атамаси қадимий сомит ва яҳудий тилларидан келиб чиқиб, шу холида араб тилига ўтган. Ҳозирги пайтда "дин" атамаси орқали муайян дунёқараш, ҳис-туйғу, тасаввур ва урф- одатлар асосида одамлар, уларнинг уюшмалари, ва маросимлар, халқлар ва миллатларнинг яқинлашуви, маънавий, жумладан ахлоқий қарашларидаги ҳамфикрлилик англашилади. Ислом нуқтаи назаридан дин "Аллоҳ йўли"дир. Диний иймон ва эътиқод эса шу йўлнинг тўғрилиги, ҳақлигига ишончдан иборат бўлган руҳий ҳолатдир.  Диндор ўз тасаввурида ўзининг тоат-ибодатга оид ҳаракатлари орқали илоҳий куч билан бевосита алоқа боғлайди. Дин муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўлганлиги учун улар диннинг элементлари (қисмлари) деб аталади. Бу таркибий қис  Диннинг таърифи, унинг таркибий қисмлари, диний онг даражаларини билишнинг илмий, амалий аҳамияти шундаки, у кишилар ҳаётидаги диний ва диний бўлмаган ҳаракатларни бир-биридан фарқлаш, уларга алоҳида- алоҳида ёндашиш имконини беради.  Дин билан идеалистик фалсафа кўп жиҳатдан бир бирига яқин туради. Ҳар иккаласи моддий оламнинг мавжудлигини, унинг пайдо бўлиш сабабларини шу моддий оламдан ташқарида деб билади.  Динда оламни яратувчи худо ёки худолар ҳисобланса, идеализм "мутлақ ғоя", "дунёвий руҳ", "дунёвий ақл" ва шу каби маънавий омилларни моддий оламдан устун қўяди. Айни вақтда, булар бир-бирларидан жиддий фарқланадилар. Динда олдин эътиқод, сўнг мантиқ бўлса, фалсафий идеализмда олдин мантиқ, сўнг ишонч илгари сурилади.  Жамият моддий ҳаёт шароитларининг та  Шундай қилиб, диншуносликда динларни уч турга бўлиб ўрганилади:  Ибтидоий динлар: тотемизм, анимизм, фетишизм, магия, ибтидоий мифология каби.  Миллий динлар: Хиндуийлик, Яҳудийлик, Брахманлик, Конфуцийлик, Синтоизм, Жайнизм, Синкхизм, Веда динлари каби.  Жаҳон динлари: Буддавийлик, Христианлик, Ислом.  Бундан ташқари динларни яна икки хил шакли ҳам мавжуд:  Полотеистик – кўпхудолик;  Монотеистик – яккахудолик.