Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 75.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари

Sotib olish
Мавзу: Э ҳтимоллар назариясининг асосий  
тушунчалари
РЕЖА :
1. Қисқача тарихий маълумот.
2. Синашлар ва ҳодисалар
3. Тасодифий ҳодисаларнинг турлари. 
4. Эҳтимолнинг классик таърифи.
5. Мавзуни  такрорлаш учун саволлар Таянч   иборалар:   ҳодиса,   эҳтимол,   тасодифий   ҳодиса,
муқаррар ҳодиса, мумкин бўлган ҳодиса.
1. Кириш 
Эҳтимоллар   назарияси   фани   математиканинг   асосий
бўлимларидан   бири   бўлиб,   унинг   татбиқлари   оммавий   хизмат
кўрсатиш   назариясида,   ишончлилик   назарияси,   назарий   физика,
биология-гегография, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва оптимал
бошкариш,   технологик   жараёнларни   таҳлил   қилиш,   ишлаб
чиқарилган маҳсулот сифатини назорат қилиш, отишлар назарияси
ва бошқа қўпгина соҳаларда кенг қўлланилади.
Кузатиладиган   ҳодиса   (воқеа)ларни   уч   турга   ажиратиш
мумкин:  Муқаррар, рўй бермайдиган   ва   тасодифий  ҳодисалар.
Кейинги   вақтда   эҳтимоллар   назарясидан   жуда   кўп   ўқув
қўлланмалар,   маъруза   матнлари   пайдо   бўлди.   Уларда   эҳтимоллар
назариясига тегишли  атамалар маъзмунан бир нарсани билдирсада
ҳар   хил   атамалар   (синоним)   кўринишда   берилмоқда.   Маслан:
Муқаррар   ҳодиса   (ишончи   ҳодиса),   рўй   бермайдиган   ҳодиса
(ишончсиз   ҳодиса),   ҳодисанинг   эҳтимоли   эса   ходисанинг
эҳтимоллиги қўринишда ёзилмоқда. 
Биз эса [2] да қабул қилинган эҳтимоллар назарясининг асосий
атамаларини ўзгаришсиз қабул қиламиз. 
Муқаррар ҳодиса   деб  маълум  шартлар тўплами   S бажариганда
албатта   рўй   (юз)   берадиган   ҳодисага   айтилади.   Масалан,   талаба
муайян   фандан   имтиҳон   топшираётган   бўлиб,   у   имтихон   билетига
қиритилган   30та   саволнинг   барчасига   тайёрланган   бўлса,   имтиҳон
билетига   3та   савол   қандай   жойлаштирилган   бўлмасин,   талабанинг имтиҳонни   мувафаққиятли   топшириш   ҳодисаси   муқаррар
ҳодисадир.
Мумкин   бўлмаган   ходиса   (рўй   бермайдиган   ҳодиса)   деб
шартлар   тўплами   S   бажарилганда   мутлоқо   рўй   бермайдиган
ходисага айтилади.
Масалан,   имтиҳон   ҳақидаги   масалада   талаба   30   та   саволдан
бирортасини   ҳам   ўрганмаган   бўлса,   имтиҳонни   мувофақиятли
топшириш ҳодисаси мумкин бўлмаган ҳодисадир.
Тасодифий   ҳодиса   деб   шартлар   тўплами   S   бажарилганда   рўй
бериши   ҳам,   рўй   бермасилиги   ҳам   мумкин   бўлган   ҳодисага
айтилади.
Масалан   танга   ташланганда   гербли   ёки   ёзув   томони   тушиши
ҳодисалари тасодифий ҳодисалардир. 
Ҳар   қандай   тасодифий   ходисанинг   рўй   бериши   жуда   кўп
тасодифий   сабаблар   таъсири   натижасидир.   Бу   сабабларининг
ҳаммаси   натижага   кай   даражада   таъсир   қилишини   ҳисобга   олиб
бўлмайди   ва   буни   имкони   ҳам   йўқ.   Буни   қуйидаги   масаланинг
таҳлилида ўрганайлик. 
Синов   иккита   завод(лар)да   тайёрланган   автомобиль
двигателларининг   неча   километр   тамирлашсиз   ишлашини
аниқлашдан   иборат   бўлсин,   яъни   сифатлилигининг   ишончли
эканлигини   аниқлаш   лозим   бўлсин.   Қайси   бири   ишончлироқ
(сифатли   узоқ   хизмат   қилади)   эканлигини   аниқлаш   учун   синаш
лозим   бўлади.   Амалда   двигателни   синашнинг   бир   неча   усуллари
мавжуд:   стендда   текшириш,   нормал   шароитда   ишлатиш   ва   жуда
оғир   шароитда   ишлатиш.   Шу   усулларда   бирортасини   танлайлик. Масалан   двигателни   стендда   синаш   усулини   танлайлик.   Агар   ҳар
бир  заводда  тайёрланган   двигателлар  айнан   бир  хил  бўлганда  эди,
ҳар   бир   заводда   тайёрланган   двигателлардан   биттадан   олиб,
текширувчи   ҳар   бир   заводдан   чиққан   двигатель   ҳақида   ҳулоса
чиқарса   бўлар   эди.   Афсуски   бир   заводдан   чиққан   двигателлар   хеч
вақт   бир   хил   бўлмайди   (буни   келгусида   жуда   осон   исботлаймиз).
Бу   ҳодиса   эса   жуда   кўп   сондаги   факторларга   боғлиқ   бўлиб,   уни
ҳисобга   олиб   бўлмайдиган   ёки   бошқариб   бўлмайдиган   факторлар
йиғиндисини тасодифий факторлар деб атаймиз. Анашу тасодифий
факторлар тасирида двигателлар ўзининг ишончлилиги билан фарқ
қилади. Бунинг натижасида ҳар бир двигатель бирор қисми ишдан
чиққанча ишлайди ва улар бир биридан ишончлилиги бўйича фарқ
қилади. Лекин фан ва техника тараққиёти, техналогик жараёнларни
мукаммаллаштириш   двигателлар   орасидаги   фаркни   камайтиради,
лекин тўла йўқотаолмайди. 
Энди   синашни   автомобилни   ишлатиш   жараёнида   олиб   борсак,
двигателль   айрим   қисмларининг   ишончлилиги     (ишдан   чиқмаслик
даври) бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилда. Бунинг сабаби
эса   иш   жараёнида   тасодифий   жараёнларга   ҳар   хил   стандартдан
четланувчи жараёнлар қўйилади (ёқилғи сифати, мойлар сифати..)
Стенддаги   синовда   иккала   двигатель   бир   хил   шароитда
синалган   бўлса   уни   ишлатиш   жараёнида   бу   шароитлар   хар   хил
бўлади   ёки   тақрибан  бир  хил бўлади.  Шу  сабабли   бундай  синовда
икки   дона   эмас,   балки   икки   партия   двигателлларни   синовдан
ўтказишга   тўғри   келади.   Албатта   бунга   ўхшаш   масалаларни   жуда
кўплаб келтириш мумкин.  Келитирилган   мисоллардан   қўринадики   эҳтимоллар   назарияси
бир   алоҳида   ҳодисанинг   рўй   бериши   ёки   бермаслигини   аввалдан
айтиб   бериши   ўз   олдига   мақсад   қилиб   кўймайди.   Бунга   мисол
қилиб   ер   силкинишини   аниқ   бир   вақтда   рўй   беришини   ёки
вулқонни   отилишини   аниқ   вақитни   айтиб   бериш   мумкин
эмаслигини кўрсатиш мумкин.
Лекин   бир   хил   шартлар   тўплами   S   бажарилганда   кўп   марта
кузатилиши   мумкин   бўлган   ходисалар   қараладиган   бўлса,   яъни
оммавий   бир   жинсли   ходисалар   устида   кузатув   олиб   борилса,   у
ҳолда иш бошқача бўлади. Агар етарлича қўп сондаги бир жинсли
ҳодисалар   устида   кузатув   олиб   борилса   бу   ҳодислара   ўзларининг
аниқ хоссалари ёки табиатларидан қатий назар тайин қонунятларга,
яъни   эхтимолий   қонунятларга   бўйсинар   экан.   Эхтимоллар
назарияси   ана   шу   қонуниятларини   аниқлаш   билан,   яъни
эхтимоллар   назарияси   фани   оммавий   бир   жинсли   тасодифий
ходисаларнинг   эхтимолий   қонуниятларини   ўрганиш   билан
шуғулланади.   Оммавий   тасодифий   ҳодисалар   бўйсинадиган
қонуниятларни   билиш   шу   ҳодисаларнинг   қандай   кечишини
аввалдан тахлил қилиш имконини беради.
2. Қисқача тарихий маълумот.
Эҳтимоллар   назариясининг   асосий   тушунчалари   шакиллана
бошлаган   дастлабки   илмий   изланишлар   қимор   ўйинлари
назариясини   яратиш   йўлидаги   уринишлар   эканлиги   такидланиб
барча   салмоқли   ушбу   фанга   тегишли   адабиётларда   ([1]   [2]   [5]   [6])
XVI-XVII асрлар бошланғич нуқта қилиб кўрсатилган. Бу давирдаги эхтимоллар назариясини раивожланиши Кардано,
Гюгенс, Паскал, Ферма ва бошка олимлар номи билан боғлиқ.
Эҳтимоллар назарияси ривожланишнинг кейинги босқичи Яков
Бернулли   (1654-1705)номи   билан   боғлик   бўлиб,   у   исботланган
теорема   “катта   сонлар   қонуни”   номини   олди   ва   олдинроқ   олинган
натижаларни биринчи назарий асосланиши бўлди. 
Эҳтимоллар   назариясида   қўлга   киритилган   кейинги   натижалар
Муавр, Лаплас, Гаусс ва Пуассон номлари билан боғлиқ.
Эҳтимоллар   назариясининг   навбатдаги,   самарали   ривожланган
даври   П.Л.Чебещев   (1821-1894)   ва   унинг   шогирдлари   А.А.Марков
(1856-1922),   А.М.Ляпунов   (1857-1918)   номлари   билан   боғлиқ.   Бу
вақтда   эҳтимоллар   назарияси   уйғунлашган   мустақил   фан
даражасига   кўтарилади.   Унинг   кейинги   ривожланиши   рус
математикалари   С.Н.Бернтштейи,   В.И.Романовский,
А.Н.Колмогоров,   А.Я.Хинчин,   Б.В.Гнеденко,   Н.В.Смирновлар
номи билан боғлиқ. 
Эҳтимоллар   назариясининг   тараққиётига   ўзбек   математиклари
Т.А.Саримсоқов,   С.Х.Сирожиддинов   ва   уларнинг   ўқувчилари   ўз
хиссаларини қўшдилар.
Тарихий   манбаларга   мурожат   қилинадиган   бўлса,   эҳтимоллар
назарияси   фани   XVI-XVII   асрлардан   олдинроқ   ривожлана
бошлаганлигини   такидловчи   маълумотларни   топиш   мумкин.
Масалан: ([7],40-41 бет) монографияда ватандошимиз Аль-Фаробий
(870-960)   ўз   даврида   эҳтимоллар   назарияси   масалалари   билан
шуғулланганлиги ва унинг фикирлари келтирилади: 
Тасодифий ҳодиса ҳақида Аль-Фаробий шундай ёзади: Ҳар   бир   ҳодиса   рўй   бериши   сабаблари   маълум   бўлса,   уни
билиш,   ўрганиш   ва   эгалик   қилиш   лозим.   Агар   ҳодиса   тасодифий
бўлса уни бундай йўли йўқ.
Аль-Фаробийнинг   бу   фикирлари   ҳозирги   кунда   биз
ҳодисаларни   хилларга   бўлиб   ўргангандаги   муқаррар   ҳодиса   ва
тасодифий   ҳодисаларга   бўлиб   ўрганишга   ишорадир.   Аль-Фаробий
бўйича тасодифий ходиса бу сабаби номаълум бўлган ҳодисадир.
У,   дунёда   тасодифий   ҳодисаларни   ўрганиш,   фикр   қилиш   ва
баъзи   қонуниятларни   ўрганиш   мумкинлигига   башорат   қилади.   У,
агар   дунёда   сабаблари   номаълум   бўлган   тасодифий   ҳодиса   ва
воқиалар бўлмаганда эди, бу ҳолда қўрқув ва ишонч йўқ бўлар эди,
агар   улар   йўқ   бўлса,   бу   ҳолда   инсоният   фаолиятида   бирор   қонун
ёки   тартибга   бўйсинмаган   бўлар   эди.   Чунки   қўрқув   ва   ишонч
бўлмаса,   ҳеч   бир   инсон   эртанги   кунни   ўйламас,   фуқоро   ўз
бошқарувчисига бўйсунмас, ҳудди шунингдек бошқарувчи ўз қўли
остидагиларнинг   тақдирини   ўйламас   эди,   хеч   ким   бир   бирига
яхшилик қилмас, ҳеч ким оллоҳга сажда қилмас ва савоб ишларни
қилмас эди. 
Аль-Фаробий тенг имкониятли ҳодисаларга этибор қаратади ва
унинг   моҳиятини   тушуниб   етади   ва   аниқ   таърифни   беради:   “тенг
имкониятли   ҳодисалар   бу   рўй   бериш   ёки   рўй   бермаслиги   учун
имконияти   бир   хил   бўлган   ҳодисалардир”   яъна   тушунтириб
айтадики   тенг   имкониятли   ҳодисаларнинг   бирортасининг   рўй
беради дейишга асос йўқ.
Тасодифий   ҳодисаларни   аль-Фаробий   жуда   аниқ,   (бугунги
кунга   нисбатан)   бўлмасада   қуйидаги   турларга   ажиратилади:   тенг имкониятли,   кам   имкониятли   (рўй   берадиган),   кўп   имкониятли
(муқаррар).
Кўп   имкониятли   ҳодисани   шарҳлашда   статистик   усул   билан
ёндошишга ишора қилади. Кўп имкониятли ходисани кўп ҳолларда
амалда   рўй   беради   деб   хисоблаш   керак   деб   таълим   беради   ва
қуйидаги   мисолни   келтиради:   оловга   ташланган   нарсани   кўп
ҳолларда ёнади деб хисоблаш керак дейди.
Келтирилганлардан   хулоса   шуки,аль-Фаробий   эҳтимоллар
назариясига,   бирор   системага   солинган   ёки   тугалланган   илмий
натижалари   билан   ҳисса   қўшмаган   бўлсада,   у   асосий
тушунчаларини   тўғри   талқин   қилган   ва   бу   фанни   шакилланишида
тамол тошини қўйган улуғ ва истедодли ватандошимиздир.
3. Синашлар ва ҳодисалар
Биз юқорида, яъни кириш қисмида тасодифий ходисага таъриф
берган,   тайин   шартлар   тўпламли   S   бажарилганда   рўй   бериш,   ёки
рўй   бермаслиги   мумкин   бўлган   ходисани   атадик.   Бундан   кийин
“шартлар тўплами S бажарилди” дейиш ўрнига қисқа қилиб “синаш
ўтказилди”   ёки   “тажриба”   ўтказилди   деб   айтамиз.   Демак   биз   учун
ҳодиса синаш натижасидир. 
1-Мисол .   Мерган   нишонга   ўқ   отади,   отиш   синов   ва   ўқни
нишонга тегиши ҳодисадир.
2-Мисол .   Уйин   тоши   ташланади.   Уйин   тоши   ташлаш   синов,
неча рақам тушиши ҳодисалардир.
Биз   бундан   кейин   ходисаларни   рус   алфавитини   бош   ҳарфлари
А,В,С,Д ... лар билан белгилаймиз. 4. Тасодифий ҳодисаларнинг турлари.
Биргаликда   бўлмаган   ҳодисалар   деб   битта   синашда   бирининг
рўй   бериши   бошқасини   рўй   беришини   йўққа   чиқарадиган
ҳодисаларга айтилади.
1-мисол. Қутида стандарт ва ностандарт  деталлар бор. Қутидан
таваккалига (бунда қутининг ичи қўринмаслиги, детални  қўл билан
ушлаб   стандарт   ёки   ностандартлигини   билиб   бўлмаслиги)   битта
детал   олинди.   Деталнинг   стандарт   ёки   ностандартлиги   ҳодисаси
биргаликда бўлмаган ҳодисадир.
2-мисол.   Битта   чақалоқ   туғилди.   Туғилган   чақалоқнинг   ўғил
ёки қиз бола бўлиши биргаликда бўлмаган ҳодисадир.
Агар     синаш   натижасида   бир   нечта   ҳодисалардан   биттаси   ва
фақат   биттаси   рўй   бериш   муқаррар   ҳодиса   бўлса,   у   ҳолда   бу
ҳодисалар ягона мумкин бўлган ҳодисалар дейилади.
3-мисол.   Иккита   лотария   билети   бор   киши   учун:   А
1 -иккови
ютуқли, А
2 - иккови ютуқсиз, А
3 -биринчиси  ютуқли  ва икккинчиси
ютуқсиз, А
4 -биринчиси ютуқсиз ва иккинчиси ютуқсиз ҳодисалари
ягона мумкин бўлган ҳодисалардир.
Бу   мисолдан   куранадики,   ягона   мумкин   бўлган   ҳодисалар
жуфт-жуфти билан биргаликда эмас.
3-мисолда А
1  ва А
2 :   А
1  ва А
3 :   А
1  ва А
4 :   А
2  ва А
3 :  А
2  ва А
4 :  А
3
ва А
4 : жуфт-жуфти билан биргаликда бўлмаган ҳодисалардир. Агар
бир   нечта   ходисалардан   ҳеч   бирини   бошқаларига   нисбатан   рўй
бериши   мумкин   дейишга   асос   бўлмаса,   улар   тенг   имкониятли
ҳодисалар   дейилади.   Танга   ташланганда   герб   тушиш   ва
тушмаслиги,   туғуладиган   чақалоқни   уғил   ёки   қиз   бола   бўлиши, уйин   тоши   ташланганда   1,2,3,4,5,6   очко   тушиш   ҳодисалари   тенг
имкониятли ҳодисалардир.
5. Эҳтимолнинг классик таърифи.
Эҳтимол   тушунчаси   эҳтимоллар   назариясининг   асосий
тушунчаларидан бири бўлиб, у бир неча таърифга эга (эҳтимолнинг
классик таърифи, статистик эҳтимол, геометрик эҳтимол).
Биз  эҳтимолнинг  классик  таърифини  келтирамиз. Кейинроқ  бу
таърифнинг   камчиликларни   кўрсатиб,   бу   камчиликлардан   холи
бўлган бошқа  таърифини келтирамиз.
Бунинг учун  қуйидаги мисолни кўрайлик: Қутида бир хил ўнта
(диаметри   ва   силлиқлиги   бир   хил)   шарлар   бўлиб,   улардан   5   таси
қизил,   3   таси   кўк   ва   2   таси   оқ   бўлсин.   Агар   қутидан   таваккалига
(бунда   қутидаги   шарларни   қўл   билан   бир-биридан   фарқлаб
бўлмаслиги кузда тутилади)  битта шар олинади. Равшанки қутидан
рангли   шар   (қизил   ёки   кўк)   олиш   имконияти   оқ   шар   чиқиш
имкониятидан купрок. Савол туғулади? Ана шу имкониятни бирор
сон билан хар а ктерлаш мумкинми? Ана шу сонни топиш мумкин ва
бу сон ҳодисанинг эҳтимол деб аталади. 
Биз   таваккалига   олинган   шарнинг   рангли   (қизил   ёки   кўк)
чиқиши   ҳодисасини   А   билан   белгилайлик   ва   рангли   бўлиш
ходисасини миқдорий жихатдан бахолаш масаласини кўрайлик. 
Синашнинг   (синов   қутидан   таваккалига   шар   олиш)   мумкин
бўлган   натижаларининг   ҳар   бирини,   яъни   синашда   рўй   бериши
мумкин   бўлган   ҳар   бир   ҳодисани   элементар   натижа   деб   атаймиз.
Элементар   натижаларни   Е
1 ,   Е
2 ,   ...   Е
10 ,   орқали   белгилайлик.   Бу
мисолда   10   та   элементар   натижа   бўлиб,   Е
1 ,   Е
2 ,   Е
3 ,   Е
4 ,   Е
5 ,   қизил шарлар,   Е
6 ,   Е
7 ,   Е
8 ,   кўк   шарлар   ва   Е
9 ,   Е
10 ,   оқ   шарлар   чиқишини
билдирсин.   Бизни   қизиқтираётган   ҳодисанинг   рўй   беришига   олиб
келадиган   элементар   натижаларни   бу   ҳодисанинг   рўй   беришига  
қулайлик  туғдирувчи натижалар деймиз.
Бизни мисолда А ҳодиса рўй беришига саккизта, яъни Е
1 , Е
2 , Е
3 ,
Е
4 , Е
5 , Е
6 , Е
7 , Е
8  натижалар қулайлик туғдиради.
А   ҳодисанинг   рўй   беришига   қулайлик   туғдирувчи   элементар
натижалар   сонининг   уларнинг   умумий   сонига   нисбати   А
ҳодисанинг эҳтимоли дейилади ва 
Р (А) кўринишда белгиланади.
Қаралаётган   масалада   жами   элементар   натижалар   сони   10   та
бўлиб, улардан 8 таси А ҳодиса рўй беришига қулайлик туғдиради.
Демак таваккали олинган шарнинг ранги чиқиш эҳтимоли. 
Р(А) =
Амалиётда   Р(А)   сони,   А   ҳодиса   устида   синов   5   марта
такрорланганда унинг ўртача 4 марта рўй беришини англатади.
Таъриф. А ҳодисанинг эҳтимоли деб, синашнинг бу ҳодиса рўй
беришига   қулайлик   туғдирувчи   натижалар   сонининг   синашнинг
ягона   мумкин   бўлган   ва   тенг   имкониятли   элементар   натижалари
жами сони нисбатига айтилади, яъни 
Р(А)=
бу   ерда   m   А   ҳодиса   рўй   беришига   қулайлик   туғдирувчи
элементар   натижалар   сони:   n   –   синашнинг   мумкин   бўлган     тенг
имкониятли барча элементар натижалар сони. Эҳтимолнинг   таърифидан   унинг   қуйидаги   хоссалари   келиб
чиқади.
1. Муқаррар ҳодисанинг эҳтимоли бирга тенг.
Исбот. А ҳодиса муқаррар бўлса, m=n бўлади, яъни синашнинг
ҳар бир элементар натижаси шу ҳодисанинг рўй беришга қулайлик
туғдиради, шу сабабли. 
2. Мумкин бўлмаган ҳодисанинг эҳтимоли нолга тенг 
Бу ҳолда  m = o  ва демак. 
3. Тасодифий ҳодисанинг эҳтимоли мусбат сон бўлиб,у нол ва
бир орасида бўлади.
Ҳақиқатан   ҳам,   ҳодиса   тасодифий   бўлганидан,   тасодифий
ҳодисанинг   рўй   беришига   синашнинг   барча   элементар
натижаларининг бир қисмигина қулайлик туғдиради. Яъни о<m<n,
шунинг учун   ва демак 
Демак,   исталган   ҳодисанинг   эҳтимоли   қуйидаги   тенгсизликни
қаноатлантиради:

Эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский