Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 122.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Экология соҳасидаги жиноятлар

Sotib olish
МАВЗУ: Экология соҳасидаги жиноятлар 
Режа:
1.  Эк ология  х авф сизлигига  оид норм алар ва талабларни  бу зиш
жинояти учун жавобгарлик .
2.   Атроф   табиий   муҳитнинг   ифлосланганлиги   тўғрисидаги   қонун
ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ жиноятларнинг тушунчаси ва юридик
таҳлили 
3.  Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза
қилиш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.
4.Экинзор,   ўрмон   ёки   бошқа   дов-дарахтларга   шикаст   етказиш   ёки   уларни
нобуд қилиш жиноятининг юридик таҳлили 
5.  Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини
бузиш  жинояти учун жавобгарлик.
6.   Ветеринария   ёки   зоотехника   қоидаларини   бузишжиноятининг   юридик
таҳлили 
7,   Зарарли   кимёвий   моддалар   билан   муомалада   бўлиш   қоидаларини   бузиш
учун жавобгарлик.
8.   Ҳайвонот   ёки   ўсимлик   дунёсидан   фойдаланиш   тартибини   бузиш
жиноятининг юридик таҳлили.
9.   Сув   ёки   сув   ҳавзаларидан   фойдаланиш   шартларини   бузиш   жиноятининг
юридик таҳлили.
10.   Муҳофаза   этиладиган   табиий   ҳудудларнинг   режимини   бузиш   жинояти
учун жавобгарлик. 1. Эк ология х авф сизлигига оид   норм алар ва талабларни  бу зиш
жинояти учун жавобгарлик
  (ЎзР Ж К  193-м оддаси)
Таҳлил   қилинаётган   модданинг   бевосита   объекти   табиатдан   оқилона
фойдаланиш   ва   атроф   муҳитни   муҳофаза   қилиш   йўли   билан   хўжалик   ва
бошқа фаолият соҳасидаги экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича юзага
келадиган   ижтимоий   муносабатлардир.   Атроф   муҳитнинг   салбий   ўзгариши,
экологик  хавфсизлик норма ва  қоидалари  бузилишидан  келиб чиққан  инсон
соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар  қўшимча объект  бўлиши мумкин.  
Атроф-табиий   муҳит   –   ўзаро   алоқадорликда   бўлган   табиий   объектлар
(ҳаво, суд, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳ. к.) йиғиндиси.
Объектив   томондан   жиноят   саноат,   энергетика,   транспорт,   коммунал
хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш,
жойлаштириш,   қуриш   ва   ишга   тушириб   фойдаланиш   нормалари   ва
қоидаларнинг бузилишида; давлат комиссияларининг аъзолари томонидан бу
объектларнинг   норматив   ҳужжатларда   белгиланган   қоидаларни   бузиб   қабул
қилиниши   инсоннинг   ўлими,   одамларнинг   оммавий   равишда   касалланиши,
экологияга   салбий   таъсир   қиладиган   даражада   атроф   муҳитнинг   ўзгариб
кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишида
ифодаланади.
Жиноят   объектив   томонинг   зарурий   белгиси   ҳаракат   билан   оқибат
ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир.
Диспозицияда   санаб   ўтилган   қилмишлар   ва   келиб   чиққан   оқибатлар
ўртасида   сабабий   боғланиш   экология   хавфсизлиги   нормалари   ва   талаблари
бузилишида   акс   этган   қилмиш   ҳамда   келиб   чиққан   оқибатлар   ўртасидаги
қонуниятли   зарурий   боғлиқлик   мавжудлигини   аниқлаш   қоидалари   бўйича
бегиланиши лозим.
Ҳаракат билан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлиши мажбурийдир
ва зарарли оқибатлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузишдан
келиб   чиққанлигини   (бошқа   ёки   қўшимча   омиллар   орқали   келиб
чиқмаганлигини)   билдиради.   Кўрсатиб   ўтилган   оқибатлар   билан   ҳаракат
ўртасидаги   сабабий   боғланиш   эксперт   ёки   табиий   фанлар   (геология,
гидрометереология,   атмосфера   физикаси   ва   бошқа)   соҳадаги   мутахассислар
хулосаси бўйича белгиланади.
Жиноят   экологик   хавфсизлик   норма   ва   қоидаларини   бузишдан   юзага
келган оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Субъектив   томондан   жиноят   қасддан   содир   этилади.   Шахс   экологик
хавфсизлик   норма   ва   қоидаларини   бузаётганлигини   англайди,   ижтимоий
хавфли   оқибатлар   келиб   чиқиши   мумкинлигига   унинг   кўзи   етади,   уларнинг
юз беришига онгли равишда йўл қўяди ва келиб чиққан оқибатларга бепарво
муносабатда бўлади.
Экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишнинг  субъекти  ўн сак-
киз  ёшга   тўлган,  ўзининг   хизмат   ҳолати  бўйича  атроф   табиий  муҳит   қоида-
лари   ва   экологик   хавфсизлик   нормасига   риоя   этилишига   масъул   шахслар
2 ҳисобланади.   Уларга   атроф   муҳитга   нисбатан   фойдаланувчи   ёки   табиий
ресурслардан   фойдаланувчи   ёхуд   табиатни   муҳофаза   қилиш   ва   ундан
фойдаланиш   устидан   назорат   қилиш   функциясини   бажарувчи   мансабдор
шахслар киради. 
Бундан   ташқари,   объектларни   қабул   қилиш   бўйича   давлат   комиссияси
таркибига кирувчи архитектура-лойиҳа бошқармаси, илм-фан, саноат корхо-
налари,   қурилиш   ташкилотлари,   коммунал   хизмат   органлари   ва   маҳалий
ҳокимиятнинг мансабдор шахслари ҳам  жиноят субъекти  бўлиши мумкин. 
Асосий ўринни давлат, жамоат муассасалари, ташкилотлар ва корхоналар
ишчиларининг хизмат ваколатлари кўрсатилган идоравий норматив ҳужжат-
лар:   устав,   йўриқнома   ва   буйруқлар   эгаллайди   Субъектнинг   жавобгарлиги
ҳал қилинаётганда бу норматив ҳужжатлардан фойдаланиш керак.
2.1    Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги
маълумотларни қасддан   яшириш ёки бузиб кўрсатиш жинояти учун
жавобгарлик
(ЎзР ЖК 194-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   –   хўжалик   юритувчи   комплексларнинг
тегишли   тармоқларида   экологик   хавфсизликни   таъминлашдан   келиб
чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳамда атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсидир.   Факультатив   бевосита   объект   –   инсон   ҳаёти   ва   соғлиғи
ҳисобланади.
Жиноятнинг объектив  томони   зарарли экологик оқибатларни келтириб
чиқарган   авариялар   ва   атроф   табиий   муҳитнинг   бошқача   тарзда
ифлосланганлиги   ҳақидаги   маълумотларнинг   қасддан   яширилиши   ва   бузиб
тақдим этилиши натижасида атроф муҳитга, инсон соғлиғи ва ҳаётига ҳамда
ҳайвонот   ва   ўсимлик   дунёсига   зарар   ва   шикаст   етказишда   ифодаланади.
Бундай   қилмишлар   ҳаракат   ёки   ҳаракатсизлик   оқибатида   содир   этилиши
мумкин.
Жиноятни   тугалланган   деб   топиш   учун,   маълумотларни   яшириш   ёки
бузиб   тақдим   этиш   натижасида   шарҳланаётган   модданинг   диспозициясида
кўрсатилган   оқибатлар   –   аҳолининг   оммавий   касалланиши,   ҳайвонлар,
паррандалар ёки балиқларнинг  қирилиб  кетиши ёки бошқача  оғир оқибатлар
келиб   чиққан   бўлиши   керак.   Бошқа   ҳолларда   маъмурий   жавобгарлик   юзага
келади.
Субъектив   томондан   жиноят   тўғри   ёки   эгри   қасддан   содир   этилади.
Айбдор   шахс   ўз   қилмишининг   ижтимоий   хавфли   хусусиятини   англайди,
унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етади ва уларнинг юз беришини
истайди   ва   онгли   равишда   уларнинг   юз   беришига   йўл   қўяди.   Бундай
маълумотларни   эҳтиётсизликдан   тақдим   этмаслик   ёки   уларни   бузиб   тақдим
этиш жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
Жиноятнинг   субъекти   ўн   саккиз   ёшга   тўлган,   юқорида   кўрсатилган
маълумотларни   тақдим   этишга   махсус   ваколатли   бўлган   шахс   бўлиши
мумкин.   Бундай   шахсларга   раҳбарлар,   уларнинг   ўринбосарлари,   бош
муҳандислар,   атроф   муҳитни   муҳофаза   қилиш   инспекторлари   ҳамда   атроф
3 муҳитнинг   эҳтимол   тутилган   ифлосланиши   билан   боғлиқ   бўлган   ишлар
хавфсизлигига   масъул   бўлган,   бундай   маълумотларни   мустақил   равишда
тақдим этиш ҳуқуқига эга корхона ходимлари киради. 
Агар   ЖК   194-моддаси   1-қисми   диспозициясида   кўрсатилган   ҳаракатлар
натижасида   битта   одам   ўлса   ҳам,   шарҳланаётган   модданинг   2-қисми
бўйича  жавобгарлик юзага келади.
2.2 Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф
қилиш чораларини кўрмаслик жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 195-моддаси) 
Жиноят   объекти   Ўзбекистон   Республикасида   экологик   барқарорликни
таъминлаш   соҳасида   юзага   келадиган   ва   шаклланадиган   ижтимоий
муносабатлардир.   Бевосита   объекти   атроф   табиий   муҳит,   экологик
хавфсизлик   ҳисобланади.   Инсон   ҳаёти   ёки   соғлиғи,   давлатимизнинг
иқтисодий манфаатлари факультатив объект бўлиши мумкин.
Объектив   томондан   экологияси   ифлосланган   жойларни   дезактивация
қилиш   ёки   бошқача   тарзда   тиклаш   чораларини   кўришдан   бўйин   товлаш   ёхуд
бундай ишларни етарли даражада бажармаслик одамларнинг оммавий равишда
касалланиши,   ҳайвонлар,   паррандалар   ёки   балиқларнинг   қирилиб   кетиши   ёки
бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлган жиноий ҳаракатларда ифодаланади. 
Таҳлил қилинаётган жиноят фаол ҳаракат ва ҳаракатсизлик орқали содир
этилиши мумкин.
Субъектив   томондан   жиноят   қасддан   ёки   эҳтиётсизликдан   содир
этилиши   мумкин   (масалан,   қасддан   хизмат   вазифасини   бажаришдан   бўйин
товлаш,   ўзининг   мажбуриятига   бепарво   ёки   ўзига   ўзи   ишонган   ҳолда
муносабатда бўлиш, ёхуд ҳаракатга нисбатан қасддан, келиб чиққан оқибатга
нисбатан эса эҳтиётсизликдан – айбнинг мураккаб шакли).
Жиноятнинг   субъекти   махсус   бўлиб   –   ўн   саккиз   ёшга   тўлган,   хизмат,
профессионал   ёки   бошқа   функцияларни   бажариш   муносабати   билан
экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёхуд бошқача тарзда
тиклаш   чораларини   кўриш   вазифаси   юклатилган   шахс.   Уларга   корхона,
муассаса   раҳбарлари,   бош   муҳандислар,   уларнинг   ўринбосарлари   ва
ҳоказолар киради.
Шарҳланаётган   модданинг   2-қисмида   бир   ёки   ундан   ортиқ   шахснинг
ўлими келиб чиққанлиги учун жавобгарлик белгиланади.
2,3  Атроф табиий муҳитни ифлослантириш жиноятининг юридик
таҳлили.
(ЎзР ЖК 196-моддаси) 
Жиноятнинг   бевосита   объекти   –   ер,   сув   ва   атмосфера   ҳавосини
ифлосланишдан   муҳофаза   қилишни   таъминлашга   қаратилган   ижтимоий
муносабатлар.   Жиноятнинг   қўшимча   бевосита   объекти   инсон   ҳаёти   ва
соғлиғини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар.
Таҳлил   қилинаётган   модданинг   предмети,   ер,   сув   ва   атмосфера   ҳавоси
бўлиши   мумкин.   (е р   –   Ўзбекистон   Республикасининг   ягона   ер   фондига
4 кирувчи   ер   участкасининг   ҳар   қандай   тури;   ер   усти   (дарё,   кўл,   сув
омборлари)   ёки   ер   ости   сувлари,   музлик   ҳамда   ичимлик   суви   таъминоти
манбалари; атмосфера, ҳаво, унинг табиий хоссалари.)
Жиноятнинг   объектив   томондан   жиноят   ер,   сув   ёки   атмосфера
ҳавосининг   бузилиши,   ифлосланиши   ва   табиий   хусусиятларининг   бошқача
тарзда   ўзгаришидан   иборат   ҳаракат   ёки   ҳаракатсизлик,   жиноий   оқибат,
ҳаракат   билан   келиб   чиққан   оқибат   ўртасидаги   сабабий   боғланишда
ифодаланади.
Жиноят   кўрсатилган   ҳар   қандай   оқибат   (инсон   соғлигига   зарар   етказиш,
шунингдек, инсон ўлими, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб
кетиши   ёки   бошқача   оғир   оқибатлар)   юзага   келган   вақтдан   бошлаб
тугалланган  ҳисобланади.
Субъектив   томондан   жиноят   қасддан   содир   этилади   ва   шахс   ўз
қилмишининг   ижтимоий   хавфли   хусусиятини   англайди,   уларнинг   юз
беришига   йўл   қўяди   ва   бунга   бепарво   ҳолатда   муносабатда   бўлади.   Келиб
чиққан оқибатларга  қараб  айбдор шахс  ҳаракатларида  эҳтиётсизлик бўлиши
мумкин.
Жиноят   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган,   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар
билан   атроф   муҳитга   зарарли   моддаларни   ташлаш   ёки   стационар   ва   кўчма
манбалар,   иншоотлар   ва   бошқа   объектлардан,   шу   жумладан   транспорт
воситаларидан   фойдаланиш   устидан   назорат   қилиш   вазифаси   юклатилган
шахс ҳисобланади.
Таҳлил   қилинаётган   модданинг   2-қисми   инсон   ўлими   кўринишидаги
ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини назарда тутади .
3.   Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни
муҳофаза қилиш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 197-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   ер   ва   ер   ости   бойликларидан
фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
        Жиноятнинг предмети  ер бағри ва ер қаъри. 
                Объектив   томондан   жиноят   ер,   ер  ости   бойликларидан   фойдаланиш
шартларини   ёки   уларни   муҳофаза   қилиш   талабларини   бузиш   натижасида
оғир оқибатлар келиб чиқишида намоён бўлади. 
Жиноят   таҳлил   қилинаётган   модда   диспозициясида   кўрсатилган
қилмишларни содир этиш натижасида оғир оқибатлар келиб чиққан вақтдан
бошлаб  тугалланган  ҳисобланади.
Ер,   ер   ости   бойликларидан   фойдаланиш   шартларини   ёки   уларни
муҳофаза   қилиш   талабларини   бузиш   натижасида   келиб   чиққан   оғир
оқибатларга   одамларнинг   касалланиши,   ҳайвонот   ва   ўсимликларнинг
қирилиб   кетиши,   қишлоқ   хўжалик   экинлари   унумдорлиги   пасайиши   ҳамда
хизмат   соҳасининг   емирилиши,   ернинг   устки   қисмида   бўшлиқлар   ҳосил
бўлиши,   фойдали   қазилмалар   ўз   қимматли   хусусиятини   йўқотганлиги   учун
уларни   кавлаб   олиш   тўхтатилишига   олиб   келган   атроф   табиий   муҳитга
зарарли таъсирини киритиш мумкин. 
5 Субъектив   томондан   жиноят   ҳам   қасддан,   ҳам   эҳтиётсизлик   орқасида
содир   этилиши   мумкин.   Шахс   ер,   ер   ости   бойликларидан   фойдаланиш
шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишнинг ижтимоий
хавфлилигини   англайди,   унинг   ижтимоий   хавфли   оқибатларга   олиб
келишига кўзи етади ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ёки
бунга   бепарво   муносабатда   бўлади.   Айбнинг   эҳтиётсизлик   шакли   –   ер,   ер
ости   бойликларидан   фойдаланиш   шартларини   ёки   уларни   муҳофаза   қилиш
талабларини  бузган  шахс  оғир   оқибатлар  келиб  чиқиши  мумкинлигига  кўзи
ета   туриб,   эҳтиёткорлик   чора-тадбирларига   онгли   равишда   риоя   этмаган
ҳолда,   бундай   оқибатлар   келиб   чиқмаслигига   асоссиз   равишда   умид
қилганликда   ёки   оғир   оқибатлар   келиб   чиқиши   мумкинлигига   кўзи   етмаса-
да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлганлигида ифодаланади.
Жиноят   субъекти   –   ўн   олти   ёшга   тўлган,   ер,   ер   ости   бойликларидан
фойдаланиш бўйича хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс. 
4 .    Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст
етказиш ёки уларни нобуд қилиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 198-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   асосий   объекти   ўрмон ,   экинзор   ва   бошқа   дов-
дарахтларни   атроф   табиий   муҳитнинг   табиий   қисми   ва   бойлиги   сифатида
улардан   тегишли   даражада   фойдаланиш   йўли   билан   сақлашни   таъминлаш
соҳасида юзага келадиган ва шаклланадиган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноят   содир   этилиши   натижасида   нобуд   бўлган   мева,   маҳсулотларга
бўлган мулк ҳуқуқи  қўшимча бевосита объект  бўлиши мумкин.
Жиноятнинг   предмети   ўрмонлардаги   дарахт,   бутазорларнинг   ҳар   хил
турлари   ҳамда   ўрмон   фондига   кирмайдиган   ёки   кесиш   тақиқланган
дарахтлар, бутазор, экинзор ва бошқа дов-дарахтлардир.
ЖК   198-моддасининг   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноят,   агар   олов
билан эҳтиёткорона муносабатда  бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки
бошқа   дов-дарахтларга   кўп   миқдордаги   зарар   етказилса   ёки   улар   нобуд
қилинса   ёхуд   бошқа   оғир   оқибатлар   келиб   чиқса,   тугалланган   жиноят   деб
топилади.
Субъектив   томондан   таҳлил   этилаётган   модданинг   1-қисми   айбнинг
эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади.
ЖК   198-моддасининг   2-қисми   объектив   томон   сифатида   шахснинг
ўрмон   ёки   бошқа   дов-дарахтларни   қонунга   хилоф   равишда   кесиши
натижасида кўп миқдорда зарар келиб чиқишида ифодаланган ҳуқуққа хилоф
ҳаракатини  назарда тутади .
Жиноят   қонунга   хилоф   равишда   дарахт,   бута   ва   бошқа   дов-дарахтларни
кесиш натижасида кўп миқдордаги зарар етказилган вақтдан бошлаб жиноят
тугалланган  ҳисобланади.
ЖК   198-моддаси   2-қисмининг   субъектив   томони   тўғри   қасддан   содир
этилади,   чунки   шахс   қонунга   хилоф   равишда   дарахт,   бута   ва   бошқа   дов-
дарахтларни   кесишни   амалга   ошира   туриб,   махсус   рухсатномасиз   ёки   унда
кўрсатилганидан   бошқа   майдонда,   кўп   миқдорда   ёхуд   дарахтнинг   бошқа
6 навини   кесаётганини   англаган,   бундай   ҳаракатлар   натижасида   кўп
миқдордаги   зарар   келиб   чиқишига   кўзи   етган   ва   буни   хоҳлаган,   бундай
оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлади.
ЖК   198-моддаси   3-қисмининг   объектив   томони:   экинзор,   ўрмон   ёки
бошқа   дов-дарахтларга   қасддан   шикаст   етказиш,   уларни   пайҳон   қилиш,
нобуд   қилиш;   оқибат   –   кўп   миқдорда   зарар   етказиш,   шунингдек,   ҳаракат
билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишдан иборат.
Жиноятнинг   субъектив  томони   – қасд, шахс ўз қилмишининг ижтимоий
хавфлилик   хусусиятини   англаган   ва   унинг   ижтимоий   хавфли   оқибатлар   –
экинзор,   ўрмон   ёки   бошқа   дов-дарахтларга   шикаст   етказиш,   уларни   пайҳон
қилиш, нобуд қилишнинг юз беришини истаган ва онгли равишда йўл қўйган
ва бунга бепарво муносабатда бўлади.
Жиноят   с убъекти   ушбу   моддадаги   барча   ҳолларда   ўн   олти   ёшга   тўлган
шахс   ҳисобланади .   Ўрмонда   ва   унга   яқин   жойда   ишлаганда   ёнғинга   қарши
хавфсизлик   чораларига   риоя   қилмаган,   ёки   хизмат   ваколатидан   ўрмонни
кесиш   учун   ёхуд   бошқа   йўл   билан   кўп   миқдорда   зарар,   оғир   оқибатлар
келтириб чиқариш учун фойдаланган мансабдор шахслар ЖК 205, 206, 207-
моддалари билан жиноятлар мажмуи бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Таҳлил   қилинаётган   модданинг   4-қисми га   мувофиқ ,   «етказилган
моддий   зарар   уч   карра   миқдорида   қопланган   тақдирда,   озодликдан   маҳрум
қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».
5 .   Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари
билан кураш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 199-моддаси)
Жиноят   бевосита объекти   экологик  ҳуқуқий  тартибот  ва  экологик  хавф-
сизлик таъминланишига қаратилган ўсимликлар касалликлари ва зараркунан-
далари билан курашиш бўйича ўрнатилган қоидалар ва талабларни тартибга
солиш борасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноятнинг   предмети   маданий   кўчатлар,   табиий   ўрмонлар   ва   бошқа
ўсимликлар бўлиши мумкин.
Объектив   томондан   жиноят   ўсимликлар   касалликлари   ёки   зараркунан-
даларига қарши кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлишида
ифодаланади. 
Мазкур модда диспозицияси бланкет (ҳаволаки)дир. 
Оғир   оқибатларнинг   бошланиши   вақтидан   жиноят   тугалланган
ҳисобланади   жиноятнинг   қай   даражада   оғирлиги   суд   томонидан
белгиланади.
Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларини
бузишнинг   субъектив томони:   эгри қасд бўлиб – шахс ўз қилмишларининг
қонунга хилофлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши
мумкинлигини   кўра   олади   ва   онгли   равишда   йўл   қўяди   ёки   бунга   бефарқ
муносабатда  бўлади,  ёхуд  эҳтиётсизликдан  –  шахс  бундай  жиноятнинг  оғир
оқибатлари   келиб   чиқиши   мумкинлигини   олдиндан   кўра   олади   ва   бундай
оқибатлар   келиб   чиқмаслигига   ассосиз   ишониб,   онгли   равишда   эҳтиёт
7 чораларни   кўрмайди   ёки   ўз   ҳаракатларининг   бундай   оқибатларини   кўриши
лозим ва мумкин бўлган вазиятда, уларни олдиндан кўра олмайди.
Жиноятнинг   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   ҳар   қандай   ақли   расо   шахс
бўлиши   мумкин.   Аксарият   ҳолларда,   агрономлар,   бригадирлар   ва   шу   каби
мутахассислар   таҳлил   қилинаётган   жиноятнинг   субъекти   бўладилар.
Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини ўз
мансаб   ваколатидан   фойдаланган   ҳолда   бузган   мансабдор   шахслар
мансабдорлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишлари керак.
6 .    Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш жиноятининг
юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 200-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   чорвачилик   соҳасидаги   экологик   ҳуқуқ-
тартиботни   таъминлаш   мақсадида   белгиланган   ветеринария   ва   зоотехник
қоидаларни тартибга солувчи ҳамда экологик хавфсизлик, инсонлар ҳаёти ва
соғлиғи,   атроф   табиий   муҳитни   муҳофаза   қилишга   қаратилган   ижтимоий
муносабатлардир.
Жиноятнинг  предмети  ёввойи ва уй  ҳ айвонларидир. 
Объектив   томондан   ҳайвон   ёки   паррандалар   эпидемияси   (эпизоотия)
тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқача оғир оқибатлар
келиб   чиқишига   сабаб   бўлган   ветеринария   қоидаларини   бузиш   ҳаракатлари
ёки   ҳаракатсизлик   билан   содир   этилиши   мумкин   (масалан,   профилактик
тадбирлар ўтказиш бўйича белгиланган талабларга риоя қилмаслик, юқумли
касалликларга   чалинган   ҳайвонлар   ва   уларнинг   маҳсулотларини,   чорвадан
олинган   хом   ашёни   сотиш,   касал   молни   сўйишдан   бўйин   товлаш   ва
ҳоказолар шулар жумласидандир).
Мазкур   модда   диспозицияси   бланкет   (ҳаволаки)дир.   Қилмишни
квалификация қилишда айбдор шахс томонидан ветеринария ёки зоотехника
қоидаларининг айнан қайси банди бузилганлиги аниқланиши зарур. 
Ветеринария қоидалари ва талаблари бузиш   ҳаракат ва ҳаракатсизлик
кўринишларида содир этилиши мумкин. 
Жиноят   шарҳланаётган   модда   диспозициясида   кўрсатилган
оқибатлардан   бири   келиб   чиққан   пайтдан   эътиборан   тугалланган
ҳисобланади.
Субъектив томондан   ветеринария қоидаларини бузиш эгри қасддан ҳам,
ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик шаклидаги эҳтиётсизлик билан ҳам содир
этилиши мумкин. 
  Жиноятнинг мотив и квалификацияга таъсир к ў рсатмайди.
Жиноят  субъекти  ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлади.
Мансабдор   шахслар   ҳам   –   чорвачилик   ва   паррандачилик   хўжаликлари,
ветеринария-санитария назорати раҳбарлари, шунингдек, алоҳида фуқаролар
ҳам   (чорва   ва   парранда   эгалари,   карантин   кордон   ўрнатилган   ҳудуддаги
чекловларни бузиб ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқалар)
ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш субъекти бўлиши мумкин.
8 7,   Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини
бузиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 201-моддаси)
Жиноят   бевосита   объекти   инсон   ҳаёти   ва   соғлиғини   ҳимоя   қилишни,
фаровон табиий муҳитни таъминлашни ўз ичига олувчи экологик хавфсизлик
муҳофазаси манфаатлари ҳисобланади.
Кимёвий ва биологик моддалар, минерал ўғитлар ва препаратлар жиноят
предмети  бўлиши мумкин.
Объектив   томондан   жиноят   ўсимликларни   ҳимоя   қилишнинг   кимёвий
воситалари,   минерал   ўғит,   ўсиш   биостимулятори   ёки   бошқа   кимёвий
дориларни   ишлаб   чиқариш,   сақлаш,   ташиш   ёки   улардан   фойдаланиш
қоидаларини   бузиш   одамларнинг   оммавий   касалланиши,   ҳайвонлар,
паррандалар   ёки   балиқларнинг   қирилиб   кетиши   ёхуд   бошқача   оғир
оқибатларнинг келиб чиқишида ифодаланади.
Ушбу модда диспозицияси  бланкетли  бўлиб, қонуннинг ҳар бир алоҳида
бузилган ҳолларида зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлишнинг
қайси қоидаси бузилганлигини аниқлаш зарур бўлади.
ЖК   201-моддаси   1-қисмининг   диспозициясида   санаб   ўтилган
оқибатлардан   лоақал   биттаси   рўй   берган   пайтдан   эътиборан   жиноят
тугалланган  ҳисобланади.
Жиноятнинг   субъектив   томони   айбнинг   эгри   қасд   ёки   эҳтиётсизлик
шаклида   содир   этилади.   Жиноят   субъекти   ҳар   қандай   ўн   олти   ёшга   тўлган
ақли расо шахс, шу жумладан зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш учун
масъул   мансабдор   шахслар   (корхона,   лаборатория,   меҳнатни   муҳофаза
қилиш   ва   техника   хавфсизлиги   бўйича   раҳбарлар   ва   ҳоказолар)   бўлиши
мумкин.
ЖК   201-моддасининг   2-қисми   одам   ўлиши   тарзидаги   оғир   оқибатни
назарда тутади, шу сабабли оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
8.  Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш
жиноятининг юридик таҳлили.  
(ЎзР ЖК 202-моддаси)
Жиноят   бевосита   объекти   Ўзбекистон   ҳудудида   тарқалган   ҳайвонот   ва
ўсимликлар дунёси муҳофазасини, улар яшайдиган нормал экологик муҳитни
таъминлаш   ҳамда   биоресурслар   ва   ўсимликлардан   оқилона   фойдаланишни
таъминлаш   бўйича,   шунингдек,   атроф   табиий   муҳитнинг   ажралмас   қисми
сифатида   ҳайвонот   ва   ўсимлик   дунёсининг   ирсий   фондини   сақлаш
шароитларини яратиш бўйича муносабатлар ҳисобланади.  
Жиноят   предмети   ёввойи,   уй   ҳайвонлари,   паррандалар,   ҳар   қандай
балиқлар   ва   бошқа   турдаги   ҳайвонлар,   шунингдек,   доривор,   истеъмолбоп,
манзарали ўсимликлар ёввойи турларининг ҳар қандай хиллари ҳисобланади.
Жиноятнинг  объектив томони :
1) овчилик қоидаларини; 2) балиқчилик ёки ҳайвонот дунё сининг бошқа
турларини ушлаш қоидаларини; 3) ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган
тартиби   ёки   шартларини;   4)   ўсимликларнинг   дори-дармон,   истеъмолбоп   ва
9 манзарали   (декоратив)   турларини   йиғиш   ёки   тайёрлашнинг   белгиланган
тартибини;   5)   махсус   қўриқланадиган   табиий   ҳудудлардаги   ҳайвонот   ва
ўсимлик   оламидан   фойдаланиш   тартибини   бузиш   анча   миқдорда   зарар
етказилишига сабаб бўлишида ифодаланади.
Ушбу модда ҳам бланкет диспозицияли бўлиб, унда жавобгарлик назарда
тутилган   қилмиш   содир   этилган   ёки   этилмаганлигини   аниқлаш   учун   бошқа
норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш лозим бўлади.
ЖК   202-моддасининг   1-қисмидаги   жиноят,   анча   миқдордаги   зарар
етказилган пайтдан бошлаб  тугалланган   ҳисобланади.
Субъектив томондан  жиноят  тўғри қасддан ҳам, эгри қасддан ҳам содир
этилади.   Шахс   ўз   ҳаракатларининг   ижтимоий   хавфлилигини   ва   оқибатлари-
нинг   келиб   чиқиши   аниқлигини   англайди   ва   шундай   бўлишини   хоҳлайди.
Зарар етказилганда, шахс буни келиб чиқишини хоҳламаган бўлиши мумкин,
лекин   бундай   оқибатларга   онгли   равишда   йўл   қўяди   ва   уларга   бефарқ
муносабатда бўлади.
Жиноят  субъекти  ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
ЖК   202-моддасига   мувофиқ   табиатни   муҳофаза   қилувчи   органларнинг
ходимлари   ва   мансабдор   шахслари   жавобгарликка   тортиладилар.   Агар
мансабдор   шахс   браконьерлар   билан   жиноий   битим   тузса,   жиноят   содир
этилишига ёрдам берса ёки ўзи ҳам шундай жиноятни содир этса, у табиатни
муҳофаза   қилиш   тўғрисидаги   қонунчиликни   бузганлиги   ва   тегишли   мансаб
жинояти учун жавобгарликка тортилади.
ЖК   202-моддаси   2-қисми   қуйидаги   квалификация   қилиш   белгиларини
мустаҳкамлаган :
а)   ҳайвонлар,   паррандалар,   балиқ,   ҳайвонот   ва   ўсимлик   дунёсининг
Қизил китобига киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан;
2) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган
жиноят.
ЖК   202-моддаси   3-қисми   қуйидаги   махсус   квалификация   қилиш
белгиларини мустаҳкамлаган:  
а) хавфли рецедивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в)   ер,   сув   ёки   ҳавода   ишлатиладиган   механизациялаштирилган
воситалардан фойдаланиб;
г) портлаш қурилмалар, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб
юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган жиноят.
ЖК   202-моддаси   4-қисмига   мувофиқ,   агар   етказилган   зарар   уч   карра
миқдорида қопланган   тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
қўлланилмайди.
 
9 .    Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш
(ЎзР ЖК 203-моддаси)
10 Жиноятнинг   бевосита   объекти   сув   объектларини   муҳофаза   қилишни
тегишлича   таъминлаш,   нормал   экологик   муҳит,   сув   ресурслари   ва   бошқа
ичимлик суви манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича нормал фаолиятни
таъминлаш,   шунингдек,   сув   ва   сув   омборларидан   атроф   табиий   муҳитнинг
табиий   ва   ажралмас   қисми   сифатида   самарали   ва   тартибли   фойдаланиш
бўйича муносабатлар ҳисобланади.
Ер усти ёки ер ости сувлари ва сув ҳавзалари, шунингдек, ичимлик суви
манбалари   жиноят   предмети   ҳисобланади.   «Ер   усти   сувлари»,   «ер   ости
сувлари»,   «ягона   давлат   сув   фонди»   тушунчалари   ҳақида   ЖК   196-модда
таҳлилига қаранг.
Объектив   томондан   жиноят   сув   ёки   сув   ҳавзаларидан   фойдаланиш
шартларини   бузиш   оғир   оқибатларга   сабаб   бўллган   ҳаракатларни   содир
қилишда ифодаланади.
Та ҳлил қилинаётган модда диспозицияси бланкет хусусиятга эга. 
Мазкур   жиноят   таркиби   –   моддий   таркибли   бўлиб,   оғир   оқибатларнинг
келиб чиқишини кўзда тутади. Жиноят сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш
шартлари   бузилиши   натижасида   оғир   оқибат   келиб   чиққан   вақтдан   бошлаб
тугалланган  ҳисобланади.
Экология   соҳасидаги   оғир   оқибатлар   тушунчаси     кўриб   чиқилган
аввалги моддалар, ўзаро ўхшашдир.
Субъектив   томондан   жиноят   айбнинг   эгри   қасд   шаклида   намоён
бўлганда,   шахс   сув   ва   сув   ҳавзаларидан   фойдаланишга   оид   тегишли
қодаларни   бузаётганлигини   англайди,   оғир   оқибатлар   келиб   чиқишини
олдиндан кўра олади ва уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди,
ёхуд   эҳтиётсизлик   шаклида   намоён   бўлганда,   шахс   оғир   оқибатларнинг
келиб чиқишини олдиндан кўра олади ва  онгли равишда эҳтиёт  чораларини
кўрмасдан, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ҳеч бир асоссиз ишонади,
ёки бундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим
ва мумкин бўлган ҳолатда, уларни олдиндан кўра олмайди. 
Жиноятнинг   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   ҳар   қандай   шахс   бўлиши
мумкин.   Ушбу   жиноят   учун   мансабдор   шахсларнинг   хатти-ҳаракатлари
жиноятлар   мажмуи   бўйича   мансабга   совуққонлик   билан   қараш   (ЖК   207-
моддаси)   ёхуд   ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш   (ЖК
205-моддаси) билан квалификация қилинади.
10,    Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
(ЎзР ЖК 204-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   –   алоҳида   муҳофаза   этиладиган   табиий
ҳудудлар – алоҳида ҳуқуқий қўриқлаш режимига эга ер, сув, ўрмон участка-
лари   ва   ер   остининг   бутлиги   ҳамда   тажовуздан   сақланишини   таъминлашга
оид ижтимоий муносабатлардир.
Табиий   мажмуалар   ва   табиатни   қўриқлаш   мақсадида,   илмий,   маданий,
эстетик,   рекреацион   ва   соғломлаштириш   аҳамиятига   эга   бўлган,   алоҳида
қўриқланадиган,   давлат   ҳокимияти   идоралари   қарори   билан   хўжалик
11 мақсадида   фойдаланишдан   бутунлай   ёки   қисман   чиқариб   олинган,
умуммиллий бойлик объектлари ҳисобига киритилган табиий ҳудудлар, яъни
ер участкалари, сув юзаси ва улар устидаги ҳаво бўшлиғи жиноят   предмети
ҳисобланади.
ЖК   204-моддаси   1-қисмининг   объектив   томони   алоҳида   муҳофаза
этиладиган   табиий   ҳудудлар   режимини   катта   зарар   ёки   бошқа   оғир   оқибат-
ларни келтириб чиқарган бузиш билан ифодаланади.
ЖК   204-моддаси   1-қисмида   кўзда   тутилган   жиноят   айбдор   шахс
томонидан   алоҳида   муҳофаза   этиладиган   табиий   ҳудудлар   режимини   ҳар
қандай   тарзда   бузиш   кўп   миқдорда   зарар   ёки   бошқача   оғир   оқибатларни
келтириб чиқарган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
ЖК   204-моддаси   2-қисмининг   объектив   томони   алоҳида   муҳофаза
этила-диган табиий ҳудудлар объектларини қасддан нобуд қилиш ёки уларга
ши-каст   етказиш   кўп   миқдордаги   зарар   етказилиши   ёхуд   бошқа   оғир
оқибатларга олиб келишида ифодаланади.   ЖК 204-моддаси 2-қисмида кўзда
тутилган   жиноят   алоҳида   муҳофаза   этиладиган   табиий   ҳудудлар
объектларини   қасддан   нобуд   қилиш   ёки   уларга   шикаст   етказиш   оқибатида
кўп   миқдордаги   зарар   ёки   бошқа   оғир   оқибатлар   келиб   чиққан   вақтдан
бошлаб тугалланган ҳисобланади. 
Субъектив томондан  жиноят айбнинг эгри қасд шаклида намоён бўлган-
да,   шахс   сув   ва   сув   ҳавзаларидан   фойдаланишга   оид   тегишли   қодаларни
бузаётганлигини   англайди,   оғир   оқибатлар   келиб   чиқишини   олдиндан   кўра
олади   ва   уларнинг   келиб   чиқишига   онгли   равишда   йўл   қўяди,   ёхуд
эҳтиётсизлик   шаклида   намоён   бўлганда,   шахс   оғир   оқибатларнинг   келиб
чиқишини   олдиндан   кўра   олади   ва   онгли   равишда   эҳтиёт   чораларини
кўрмасдан, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ҳеч бир асоссиз ишонади,
ёки бундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим
ва мумкин бўлган ҳолатда, уларни олдиндан кўра олмайди. 
Жиноятнинг  м ақсади ва мотиви  квалификацияга таъсир қилмайди.
Жиноят  субъекти  ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.
Улар  жумласига   хусусий   ва  мансабдор   шахслар,   шу  жумладан   ерларида
мажмуа   (ландшафт)   буюртма   қўриқхоналари   ва   табиат   ёдгорликлари
жойлашган   корхона,   муассаса   ва   ташкилот   раҳбарлари,   ушбу   ҳудудларни
муҳофаза қилиш ходимлари киради.
  
12

Экология соҳасидаги жиноятлар

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский