Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 74.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Июнь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

Купить
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ РЕЖА: 1. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни. 2. Ерларни муҳофаза қилишнинг мақсади. 3. Ерларни муҳофаза қилишни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари. Ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масала ларнинг долзарблиги нималарда намоён бўлади? Ерларни муҳофаза қилишнинг ўта муҳимлиги ва долзарблиги республика аҳолисининг йилдан-йилга тез ўсиб бориши оқибатида жон бошига ҳисоблаганда суғориладиган ер майдонлари камайиб бораётганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. республикамизда бу кўрсатгич 70-йилларда 0,4 гектар , 80-йилларда 0,2 гектар дан тўғри келган бўлса, ҳозирги вақтда эса бу кўрсаткич янада пасайиб 0,12 гектар ни ташкил этади. Бундан ташқари иқтисодиёт тармоқлари: саноат, транспорт, алоқа ва бошқа тармоқлари билан боғлиқ қурилишлар учун ажратиладиган ер майдонлари йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу ҳолатлар ҳам ерларни муҳофаза қилиш масалалари долзарб эканлигини билдиради. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ а) ерларни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар бажарилишини устидан назорат қилиш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1 тупроқ унумдорлигини, шунингдек ерларнинг бошқа хоссаларини қайта тиклаш ва ошириш; 2 бузилган ерларни рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини ошириш; 3 қишлоқ хўжалиги экин майдонларини буталар ва майда дов-дарахтлар, бегона ўтлар ўсишидан ҳамда ерларнинг техник ҳолати ёмонлашишининг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш; б) сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари учун ер ажратилиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш; в) фойдали конларни қазиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон ерлари ва бошқа ерларнинг ушбу ишлар тугаллангандан кейин белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши устидан назорат қилиш; Ўзбекистон Республикаси ер кодексида ерларни муҳофаза қилиш масалалари қандай меъёрларни ўрнатиш орқали белгиланади? 79-модда. Ерларни мухофаза килишнинг мазмуни ва тартибини белгилаш орқали 80-моддада. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойихалаш, куриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талабларни ўрнатиш орқали 82-моддада. Ерлардан окилона фойдаланишни ва уларни мухофаза килишни иктисодий рагбатлантириш меъёрларини белгилаш орқали 81-моддада Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш меъёрларини белгилаш орқали ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТУШУНЧАЛАР Ерларни муҳофаза қилиш тўғрисида сўз борганда « ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш » ва « ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш » деган тушунчаларни бир-биридан фарқлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш деганда ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, яъни ердан фойдаланувчиларнинг ер муносабатлари бўйича субъектив ҳуқуқ ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қилишни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси тушунилса, ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш деганда эса, ердан оқилона фойдаланиш, уни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан асоссиз равишда олинишининг олдини олиш, зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилиш, шунингдек тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ерларининг самарадорлигини яхшилашга Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Қуйидагилар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади: Давлат экология қўмитаси ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ? Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати “ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида ” Ўзбекистон Республикаси қонунида ҳамда Адлия вазирлигида 2001 йил 26 апрелда 1029 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “ Назорат органлари томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида ” Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги № ПФ-3226 сонли “ Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида ” ҳамда 2004 йил 11 мартдаги N ПФ-3406 сонли “ Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қарат Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида ерга оид қонун ҳужжатларини тушунтириш тадбирларини амалга оширадилар. . Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни белгиланган тартибда текшириш; ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этишга ва ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш; айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида даъволар киритиш, ерга оид қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга тақдим Ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масала ларнинг долзарблиги нималарда намоён бўлади? Ердан оқилона ва самарали, илмий асосланган тарзда фойдаланиш заруратини энг аввало унинг инсон ҳаётида тутган ўрни, аҳамиятлилик даражаси билан баҳолаш мумкин. Ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси бўлишдан ташқари юридик шахслар учун операцион базис, фуқаролар учун эса яшаш макони, кўп жиҳатдан уларнинг ижтимоий меҳнатини ташкил этиш асоси вазифасини бажаради. Ердан оқилона фойдаланиш фуқароларнинг турмуш даражасини оширишга, фаровонлигини кўтаришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ер мамлакатнинг келажагини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикасининг ер, экология қонунчилиги тизимида ердан оқилона фойдаланиш ҳамда ернинг давлат томонидан муҳофаза этилишига оид кўплаб меъёрлар ўз ифодасин ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ? Хусусан, “ Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” Фармонда ерлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича қабул қилинган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш; ерлардан мақсадли ва асраб-авайлаб фойдаланишни, уларнинг унумдорлиги сақланиши ҳамда экология нормаларига риоя этилишини таъминлаб келаётган фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳудудий прокуратураларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юри Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг манбалари Қонунлар Қонун ости ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ер кодекси11-боб 12-боб83- модда 84-модда 85- модда-модда -моддаВМнинг №66 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари -модда Вазирликларнинг буйруқлари, ДҚларнинг йўриқномалари Фуқаролик кодекси МЖТК-модда Ўзбекистон Республикаси ВМ қарорлари ПП-5065 сонли ПП-5199 сонли МАВЗУНИ МУСТАҚИЛ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНАЁТГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР Асосий: 1. Ben McFarlane,Nicholas Hopkins. Land Law : Text, Cases, and Materials. OUP Oxford, 2012 2.М.Ҳ. Рустамбоев ва бошқ. Ер ҳуқуқи ..Дарслик – Т.: Тошкент давлат юридик институти, 2002. – 237 3. Земельное право республики Узбекистан . Учебник. Под. ред. М.Х. Рустамбаева. ҳуқуқи.Т.:ТДЮИ, 2007.-215 стр. 4. А.Нигматов. Ер хуқуқи . Ўқув қўлланма.– Тошкент.: “Ислом Университети”, 2001. – 191б. 5. А.Нигматов. Земельное право .Учебное пособие – Т.: “Ислом Университети”, 2001. – 189 б. 6.M.Mirzaabdullaeva, A.Muqumov, Z.Xafizova. Yer huquqi , O’quv qo’llanma.-T.:TIMI,2016.- 196 b Қўшимча: 1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (11 -12 боблар), Ўзбекистон,Т.:1998 2 Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида,
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha