Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 24.8KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Ернинг гравитация майдони

Sotib olish
Ернинг гравитация майдони.
Режа:
1.   Оғирлик   кучи   майдони   тўғрисида   тушунча   ва   унинг   моҳияти.
Оғирлик кучининг ташкил этувчилари. 
2.   Оғирлик   кучининг   потенциали,   унинг   ҳосилалари,   юза   сатҳлари   ва
геоид тўғрисида тушунча. Ернинг нормал гравитацион майдони.
3.   Ерга   бўлган   Қуёш   ва   Ойнинг   гравитацион   таъсири:   Ернинг   ўз   ўқи
атрофида   айланиши,   мавсумларнинг   ўзгариши,   прилив   (қуйилиш)
ходисалари. Табиатдаги   ҳар   қандай   икки   жисм   (заррача)   ўртасида   ўзоро   таъсир
бўладики   шу   туфайли   бир-бирини   тортиб   туради.   Ана   шу   физикавий
майдондаги   ўзаро   таъсир   тортишиш   майдони   ёки   гравитацион   майдон
(латинча, оғирлик) деб аталади.
Бутун дунё тортишиш қонунини биринчи бўлиб И.Ньютон 1687 йилда
кашф   этди.   Бу   универсал   хусусиятга   эга   бўлган   қонундир.   Ерга   мустаҳкам
алоқада   бўлган   нуктадаги   массага   бир   вақтнинг   ўзида   учта   куч   таъсир
этадики,   уларнинг   геометрик   йиғиндиси   оғирлик   кучи   деб   аталади.   У
қуйидаги формула билан ифодаланади (G):
G    F + I + F
1
Бу ерда F-нуқта билан бутун Ер массаси ўртасидаги тортишиш кучи; I-
марказдан   қочма   куч   (Ернинг   ўз   ўқи   атрофида   суткалик   айланиши
натижасида   пайдо   бўлади);   F
1   -коинот   жисмларининг   тортишиш   кучи
(масалан, қалқишлар кузатилади).
Ернинг оғирлик кучини махсус асбоб- гравиметрия  ёрдамида ўлчанади.
Марказдан  қочма куч экваторда энг катта қийматга  эга бўлади. Бу куч олам
тортишиш   кучини   камайтиришга   ҳаракат   қилади.   Ернинг   оғирлик   кучи
маркази   томон   камайиб   боради   ва   охири   нолга   тенг   бўлади.   Космик
кемаларнинг   ҳаракати   оғирлик   кучи   таъсирида   эмас   балки,   олам   тортилиш
қонунига асосланади. Лекин оғирлик кучи Ер юзасининг барча қисмида бир
хил эмас. Бунга сабаб Ер пўсти ва ички тузилишидаги моддаларнинг массаси
ва   зичлиги,   оғирлиги   ҳар   хил   эканлигидир.   Масалан,   океан   қаърларида
аномал   оғирлик   кучи   мусбат   («масса   ортиқча»)   бўлса,   тоғли   ўлкаларда
манфий (енгил тоғ жинслари ва рудалар бўлгани учун) бўлади.
Қалқиш   ҳодисаси   Ер-Ой   ва   Ер-Қуёш   тизими   таъсирида   ҳамда
марказдан қочма куч таъсирида содир бўлади. Қалқиш ҳосил қилувчи кучлар
даврий хусусиятга эга.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳисобига Ер-Ой тизимидаги қалқиш
ёки   (тўлқини)   океан   юзасида   силжиб   бир   ой   суткаси   24   соат   52   минут
давомида ҳар бир нуқтада иккита сув кўтарилиши ва пасайиши кузатилади. Ер-Қуёш   тизимидаги   қалқиш,   Ер-Ой   тизимига   нисбатан   2,2   баровар
кучсиз кузатилади. демак, Қуёш қалқиши Ойникига нисбатан 2,2 баровар кам
бўлади.   Қуёш   қалқиши   алоҳида   аниқ   кузатилмайди.   У   Ой   қалқишини
кучайтириши   ёки   сусайтириши   мумкин.   Негаки   Ой   қалқиши   марказий
океанларда 0,5 м атрофида бўлади. Лекин янги Ой ва тўлиной даврида Ер-Ой
ва   Ер-Қуёш   тизимининг   қалқиш   кучи   бир   вақтда   кузатилади.   Қалқишнинг
баландлиги   қирғоқларнинг   шаклига   боғлиқ.   Агар   қалқиш   тўлқинига
тўсқинлик   бўлмаса   унинг   баландлиги   ошади.   Энг   баланд   қалқиш   Шимолий
Американинг Фанди қўлтиғида кузатилган 18 метр, Пенжин қўлтиғида эса 13
метр. Ойнинг биринчи ва охирги чорагидаги фазалар давридаги Ой қалқиши
кўтарилишида Қуёш қалқиши пасайиши мос келади. Шунинг учун бу даврда
қалқиш тўлқини энг паст бўлади.
Қалқиш ҳодисаси гидросферада жуда аниқ намоён бўлсада, атмосфера,
айниқса   Ер   пўстида   жуда   кучсиз   содир   бўлади.   Атмосферада   планетар
миқёсида босимлар 12 соат давомида аниқ ўзгаради. Тадқиқот натижаларига
қараганда   ер   пўстида   ҳам   тоғ   жинси   қатламлари   бир   неча   дециметрга
кўтарилиб пасаяр экан.
Гравитацион   ҳодисалар   ва   жараёнлар   табиатда   кўплаб   учраб   туради.
Улар гравитацион куч таъсирида содир бўлади. Гравитацион ҳодиса деганда
оғирлик   кучи   таъсирида   тоғ   жинсларининг   бир   жойдан   иккинчи   жойга
кўчишини,   кейинчалик   уларнинг   емирилиши   ва   чўкинди   жинс   тариқасида
тўпланишини тушунилади. 
Гравитацион   ҳодисаларнинг   содир   бўлишида   экзоген,   эндоген   ва
техноген омиллар иштирок этади. Бу омиллар тоғ жинсларида мавжуд бўлган
мутаносибликни   бузади,   уларни   ҳаракатлантиради   ва   бу   жараёнда   оғирлик
кучи ва сув етакчи ўринни эгаллайди. Бу ҳодисанинг бир неча типлари бор.
Ҳақиқий   гравитацион   ҳодисага   қулашлар   ва   қор   кўчкилари   тегишли
Гравитацион-аквал ҳодисаларга сурилмалар тааллуқли. Булар ёнбағирлардан
қулаб   ёки   учиб   тушмайди,   балки   сурилиб,   судралиб   тушади.   Аквал-
гравитацион   ҳодисаларнинг   содир   бўлишида   асосан   сув   иштирок   этади. Уларга   сурилма   оқимлари,   солифлюкция,   юза   груднт   оқимлари   ва   сел
ҳодисалари мисол бўла олади.   Гравитацион-субаквал ҳодисалар   дарё, кўл ва
денгизларнинг   сув   таги   ёнбағирларида   кузатилади.   Асосан   лойқа   оқимлар,
сурилмалар хосдир.
Ернинг   гравитацион   майдон   ҳам   геофизик   майдонга   ҳам   географик
қобиққа   тааллуқли   хусусиятга   эга.   Табиатдаги   иккита   жисм   (заррача)
ўртасида   ўзаро   акс   таъсир   кучи,   мавжудки,   натижада   ўзаро   тортилиш
кузатилади.   Ана   шу   ўзаро   муносабатни   гравитацион   майдон   (латинча
gravitus-оғирлик) деб аталади.
Биринчи   бўлиб   олам   тортилиш   қонунини   И.Ньютон   1687   йилда   кашф
этган эди. Бу қонун барча жисмлар учун хос бўлиб, у осмон жисмлари ички
қисми   орқали   эркин   ўтиб   кетади   ва   бу   жисм   бўлмаса   ҳам   ўша   йўналишда
мавжуд бўлади. Ер гравитацион майдоннининг асосий ўлчанадиган элементи
бўлиб:   биринчидан,   эркин   тушиш   тезланиши   ва   иккинчидан   Оғирлик   кучи
потенциалининг миқдори ҳисобланади. Ана шу кўрсаткичлар орқали Ернинг
шаклини,   жойнинг   баландлигини   астрономик-геодезик   ўлчаш   орқали
аниқлашда, геологияда гравиметрик тадқиқотларда, навигация, метеорология
ва бошқа кўплаб соҳада маълумотлар олишга имкон беради.
Ер билан мустаҳкам боғланган нуқта массаси бирлигига бир вақтда учта
куч таъсир этадики, уларнинг геометрик йиғиндиси  оғирлик кучи  деб аталади.
У қуйидаги формула билан ифодаланади:
G    F + I + F 1
 
бунда   G-оғирлик   кучи,   F-   нуқталар   ўртасидаги   ва   Ернинг   бутун
массаси   ўртасидаги   тортилиш   кучи,   I-марказга   интилма   куч   (Ернинг   ўз   ўқи
атрофида   суткалик   айланма   ҳаракати   натижасида   пайдо   бўлади),   F 1
  -осмон
жисмларининг тортилиш кучи. Оғирлик кучи Ер маркази томон камая бориб,
марказида нолга тенг бўлади.
Ер   сайёрасининг   кунлик,   йиллик   ва   галактик   айланма   ҳаракатлари
мавжуд. Сомон йўли галактикамиз ўз ўқи ва орбитаси бўйлаб ҳаракатланади.
Жисмлар,   яъни   юлдузлар   ёки   сайёралар   галактика   ядросидан   қанча   узоқда ёки   унинг   четида   жойлашса   бўлса,   улар   шунча   тез   ҳаракатланади.   Қуёш   ва
бошқа унга яқин юлдузлар Галактикамизни тўлиқ айланиб чиқиши учун кам
деганда   180   млн   йил   керак   бўлади.   Бунда   Қуёш   системаси   жойлашган
Галактиканинг   шу   қисми   (юлдузлар   тўплами,   туманликлар)   Галактика
ядроси   атрофида   250   км/с   тезликда   айланма   ҳаракат   қилади.   Лекин
Галактиканинг   ўзи   Яккашох   (Единорог)   юлдузлар   туркуми   томон   210   км/с
тезликда ҳаракат қилади. Албатта, Қуёш системаси ва унинг таркибий қисми
бўлган   Ер   ҳам   ана   шу   ҳаракатларда   иштирок   этади.   Эҳтимол   ердаги   туб
табиий   ўзгаришлар   (яъни   тоғ   бурмаланишлари,   иқлим   ўзгаришлари,
эраларнинг  алмашинишлари  Қуёш   системаси нинг  Галактика  йилидаги   (180-
200 млн йил) ҳаракатлари билан боғлиқдир.
Ер   Қуёш   атрофида   ўз   орбитаси   бўйлаб   бир   йилда   тўлиқ   айланиб
чиқади.   Бу   айланма   ҳаракат   учун   365   кун   5   соат   48   минут   46   секунд   вақт
кетади.   Ер   орбитасининг   Қуёшга   энг   яқин  жойлашган   нуқтасини   перигелий,
энг узоқ нуқтасини эса  афилей  деб аталади. Ер перигелийда энг тез, афилейда
секин  ҳаракатланади.   Ернинг   ўз  орбитаси  бўйлаб   харакат   тезлиги  29780  м/с
ташкил   этади.   Лекин,   перигелий   билан   афелийдаги   тезлигининг   фарқи   950
м/с   дир.   Шунинг   учун   ҳам   Ер   орбитасининг   бир   бўлагини   (21   мартдан   23
сентябрга   қадар)   186   кунда   босиб   ўтса,   қолган   иккинчи   қисмига   (23
сентябрдан 21 мартгача) 179 кун сарфлайди.
Ер   ўз   орбитаси   бўйлаб   ҳаракатланиши   билан   бирга   ўз   ўқи   атрофида
ҳам ҳаракатланади. Ер ўз ўқи атрофида 23 соат 56 минут 4 секунд давомида
бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Унинг ҳаракат тезлиги 465 м/с га тенг.
Ер   Қуёш   атрофида   айланганида   йил   фасллари   алмашинади,   ўз   ўқи
атрофида   айланганида   эса   тун   билан   кун   алмашинади.   Айниқса
гидрометеорологлар учун энг муҳими Ернинг ўз ўқи атрофида айланишининг
геофизик   оқибатларини   билишдир.   Физикадан   маълумки,   экваториал
минтақанинг   қавариқлиги,   қутбларнинг   ботиқлиги   айланаётган   жисмнинг
марказдан   қочма   кучи   таъсирида   юзага   келиши   мумкин.   Ана   шу   марказдан
қочма куч таъсирида   бурилиш тезланиши   (яъни Кориолис тезланиши) пайдо бўлади.   Шимолий   яримшарда   дарёларнинг   ўнг   қирғоғини   ювиши,   Жанубий
яримшарда эса чап қирғоғини ювиши кузатилиши шундан. Бу ҳодисани 1851
йилда Фуко тажриба қилиб қўрган. Санкпетербургдаги Исааков соборида ҳам
Фуко   тажрибаси   ўрнатилган.   Ернинг   ҳаракати   ҳаво   массалари,   сув
қалқишларининг ўзгаришига сабаб бўлади.
Ернинг   ўлчамлари   муҳим   геофизик   аҳамият   касб   этади.   Биринчи
навбатда   Ернинг   тортиши   кучини   енга   оладиган   тезлик   (  )нинг   қиймати
унинг массаси (М) ва радиуси (R) га боғлиқдир. Бу ҳолат қуйидаги ифодада
ўз аксини топган:
 2 
  2	f⋅M	
R ,
бу   ерда   f   –   гравитацион   доимийлик.   Маълумки,   Ернинг   тортишиш
кучини енгадиган иккинчи космик тезлик 11,3 км/с га тенг. Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4.  R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Ернинг гравитация майдони

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский