Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 879.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафа категориялари

Купить
1Фалсафа категориялари 2Фалсафа тарихида Фалсафа тарихида категорияларкатегориялар га га ёндашувларнинг хилма-хиллигиёндашувларнинг хилма-хиллиги Шарқ анъанасида ҳам, қадимги Юнонистонда ҳам диалектика категорияларининг жуфтли хусусияти ва уларнинг зиддиятли муносабатларини ҳал қилишга эҳтиёж англанади. Диалектика категорияларига хос бўлган қарама-қаршиликлар бирлигини тушунтиришга уринишлар жараёнида фикрлаш ва борлиқнинг қарама-қаршиликларини бирлаштирувчи ягона асосни топиш йўлида изланишлар олиб борилган. Мазкур ёндашув натижасида диалектика категориялари умумий ва фундаментал хусусият касб этиб борган. 3Тизимга солиш ва формал-мантиқий фикрлашнинг умумий қонунларини ишлаб чиқишга илк уриниш Аристотель ижоди билан боғлиқ. Фалсафа тарихида Аристотель антик фалсафани тизимга солувчиси сифатида намоён бўлади. Унинг «Органон» асари ишончли, ҳақиқий билим олиш воситаси сифатида қаралган. («Органон» - лот. orqanum - қурол, асбоб, Аристотель мантиқий асарларининг умумий номи.) Бу асарда Аристотель, хусусан, формал-мантиқий қонунни таърифлаган бўлиб, унга мувофиқ ҳаққоний фикрлаш зиддиятсиз фикрлаш демакдир. Аммо «Метафизика» асарида (лот. metaphisica – бутун борлиқнинг илк асослари ҳақидаги таълимот) Аристотель оламнинг умумий асосларига тавсиф беришга ҳаракат қилади ва фалсафий категориялар материя, шакл, сабаб, зарурият ва бошқалар ҳақида сўз юритади. Мазкур категорияларга Аристотель уларнинг 4Д иалектика Г.Гегель фалсафасининг энг кучли томони ҳисобланади. У диалектикани мантиқ ва билиш назарияси билан тенглаштиради. Гегель фалсафасида дунё мутлақ руҳнинг ўз-ўзини ривожлантириши сифатида намоён бўлади. Мутлақ руҳ бир вақтнинг ўзида ҳам субстанция (борлиқ асоси), ҳам субъект, яъни ўз ривожланиши ва билишининг манбаидир. Инкорни-инкор Гегель фалсафасининг асосий тамойили ҳисобла - нади. Икки томонлама инкор этиш ғоясига мувофиқ мутлақ ғоянинг ривожланиши қуйидаги уч босқичдан ўтади: соф борлиқ (тезис), йўқлик (антитезис); мавжуд борлиқ вужудга келиш ва йўқ бўлиш сифа - тида, шаклланиш (синтез). Билишнинг уч босқичи (триада) ғояси Гегель фалсафасини тўла қамраб олади. Нафақат Гегелнинг бутун фалсафаси, балки у илгари сурган фикрларнинг ҳар бир кичик ҳужай - раси ҳам уч қисмга бўл 5Гегель: “Умумийлик айримликнинг негизи ва заминидир, томири ва субстанциясидир”. Ж.Локк: “Умумийлик ва универсаллик ҳақиқатан мавжуд нарсаларга мансуб эмас, балки уни ақл-идрок ўз истеъмоли учун ихтиро қилган ва яратгандир, ҳамда белгиларга, сўзларга ёки ғояларгагина тааллуқлидир”. 6Иммануил Кант XVII-XVIII асрлар фани ва фалсафасининг ғоялари ва категорияларини тизимга солишга аҳд қилади. Шу мақсадда у категорияларнинг уч гуруҳи: ҳиссиёт, идрок ва ақл категорияларини фарқлайди. Кант барча категориялар априор (тажрибада кўрилмаган) хусусиятга эга эканлигини қайд этади. Билиш категорияларини Кант тажрибага йўл очадиган дастлабки конструктив схемалар сифатида талқин қилади. Категориялар билаётган инсон ҳиссий таассуротлар хаоси устига «ташлайдиган» ва ҳар хил таассуротларни таснифлаш, таърифлаш ва ўзаро боғлашни амалга оширадиган тушунчалар «тўри»га ўхшатилади. Ҳиссиёт категориялари таркибига Кант макон ва вақт тушунчаларини киритади. 7Кант мулоҳазаларининг мантиКант мулоҳазаларининг манти ғғ иниини Тушуниш учун бола нутқ қобилиятининг ривожланишини кузатамиз. Бунда биз бола сўзларни уларнинг умумий қабул қилинган маъносида эмас, балки мазмунини ўзи ўзлаштирган сўзлар билан ўхшашлик бўйича қўллашини албатта пайқаймиз. «Ойи, менинг умуртқам қаерда?», деб сўрайди сиздан кичкинтой ўғлингиз. – «Мана у», деб унинг умуртқасини кўрсатасиз. «Йўқ, - деб у бош чайқайди, ва менинг умуртқам мана бу ерда», деб қўли билан ўз қулоғини кўрсатади. Бу мисол бола туғилган пайтдан бошлаб тайёр нутқ шаклларини ўзлаштиришини тасдиқлайди 8Категория тушунчаси ва таснифи . Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари, алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади. Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан узоқлашиш) маҳсули ҳисобланади. Категория (юнон. kategoria – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, типик мазмунини ўзида акс эттира - диган ўта кенг тушунча . Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари 9Фан категориялари Т абиий тил тушунчаларидан анча фарқ қиладиган сўзлар билан ифодаланади. Хусусий илмий категориялар Фалсафий категориялар алоҳида олинган хусусий илмий анларда қўллани- ладиган, моҳият нуқтаи на- заридан бошқа фанларда қўлланилиши мумкин бўлма- ган категориялардир. Маса- лан, физика, кимё геоло- гия, география фанлари категориялари хусусий характерга эга фан категорияларидан бутунлай фарқ қилади. Фалсафий кате - горияларнинг муҳим хусусияти, улар ўта кенг тушунчалар экан- лигидир . Айни шу сабабли фал - сафий категориялар ҳеч қачон ҳажман чекланган табиий тил тушунчалари даражасида сод - далаштирилиши мумкин эмас. 10Фалсафий категорияларни тадқиқ этишФалсафий категорияларни тадқиқ этиш Ф.Шеллинг салмоқли ҳисса қўшди. Шу маънода Ф.Шеллингнинг натурфалсафаси (табиат фалсафаси) айниқса диққатга сазовордир. Табиатни тушунишда Шеллинг пантеистдир, у Худо ва табиатни тенглаштиради. Табиатнинг ривожланишини Шеллинг онгнинг шаклланиш жараёни, онгсизликдан онглилик сари ҳаракат сифатида тавсифлайди. Онгнинг шаклланиш механизмини Шеллинг табиатда қутблилик (қарама-қаршиликлар бирлиги) ва тадрижийликнинг мавжудлиги билан изоҳлайди. Тадрижийлик, яъни табиат эволюцияси босқичларини Шеллинг қутблиликда кескинликнинг пасайиши маҳсули сифатида тушунтиради. У жонли организмлар ноорганик шакллардан вужудга келади, ҳаёт эса модда синтези ва парчаланишининг бирлигидир, деб ҳисоблаган. 11АЛОҲИДАЛИК, УМУМИЙЛИК ВА ХУСУСИЙЛИК Нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини, оламга хос муносабат ва алоқадор - ликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни ифодаловчи умумий жиҳатларини ифодалайди. « Алоҳидалик» категорияси оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмай - диган белгилар хамда хусусиятларни акс эттиради. «Умумийлик» категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларга хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва хусусиятлар йигиндисини билдиради. Алоҳидалик ва умумийликни богловчи ҳалқа хусусий - ликдир. У алоҳидалик ва умумийликнинг ўзаро алоқа - дорлиги билан боглиқ мазмунини англатади. Масалан: водород — алоҳидалик, 1212ММ ОО ҲҲ ИИ ЯЯ ТТ ВВ АА ҲҲ ОО ДД ИИ СС АА Оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ички, муҳим жиҳатлари ҳамда юзаки, ташқи томонларини ифодалайдиган фалсафий категориялардир. Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим, асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари муносабатларининг йигиндисини англатади Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан ўзгарувчан томонларини билдиради. Зеро, оламда якка ҳужайрали тирик организмлардан тортиб, инсонгача бўлган қанчадан-қанча шакллар (ҳодисалар) борки, уларни бир қарашда пайқаш мумкин бўлмаган ички умумий томони, барчасига хос модда алмашинуви (моҳияти) мавжуд. Фалсафада моҳият ва ҳодиса масаласига турлича, идеалис- тик, материалистик ва метафизик қарашлар мавжуд. Жум- ладан, олам, унинг ҳодисала 13Категория тушунчасига умумий таъриф Умуман олганда, категория қуйидаги хусусиятларни ўзига қамраб олади: а) «категория» оламдаги муносабат, боғланишларни ифодаловчи умумий мазмун ва хусусиятга эга фалсафий тушунчадир; б) категориялар моддий оламдаги ҳаётни тавсифлагани ҳолда, бир бутунликда, ўзаро алоқадорликда бўлади, бир-бирини тақозо этади, белгилайди ёки юзага келтиради; в) категория объектив мазмунга эга. Ҳар бир категория воқелик туфайли рўёбга чиқади, воқеликда намоён бўлади, воқелик мавжудлигининг ўзига хос хусусиятлари, томонлари, белгиларини ифодаловчи тушунчалар сифатида инсон тафаккурида акс этади; г) категория умумий тушунчалар сифатида инсоннинг табиий-ижтимоий ҳодисалар моҳиятини билишга қаратилган билиш жараёни тарихининг натижалари ва воқеликни чуқурроқ била боришининг и 14Имконийлик кўринишлари Реал имконият: - воқеликнинг зарурий алоқалари ва муносабатлари тақозоланган -зарурийлик билан боғлиқ ( Гегел) Мавҳум имконият: -зарурий алоқалар билан тақозоланган, лекин зарур шароитларсиз кучга кира олмайди Моҳият имконияти: -амалга ошиши моҳиятининг ўзгариши билан кечадиган имкониятИнкор этувчи имконият: -воқеликка айланиши билан бошқа имкониятнинг мумкин эмаслги билан характерланувчи имкониятҚайтарилмайдиган имконият:Аниқ имконият: -зарурий шарт – шароитлардагина кучга киради Формал имконият: -воқеликнинг тасодифий алоқалари ва муносабатлари билан тақозоланган; -тасодифийлик билан боғлиқ Қайтарилувчи имконият: -биринчи туртки-имконият-ҳарак а т Биргаликда мавжуд бўладиган имконият: -бирининг амалга ошиши билан бошқа имкониятнинг йўқолиб кетмаслиги билан характ 15Воқелик – бу бў л иб ўтган, содир бўлган реал нарса-ҳодисанинг мавжудлигидир.Имконият – бу ҳали мавжуд бўлмаган, лекин бўлиши, рўй бериши мумкин бўлган нарса - ҳо д исаАСОСИЙ ОНТОЛОГИК КАТЕГОРИЯЛАР ( имкониятлик – воқелик ) Имкони ят ва воқеликнинг характеристкаси 1. Имконият амалга ошгач, воқеликка айланади. Бунда:  Воқелик – амалга ошувчи имконийлик;  Имконият – потенциал ( имкониятдаги ) воқелик. 2. Имконият реал мавжуд, лекин хусусият сифатида нрсаларнинг тегишли шароитларида 3. бошқа бир нарсалардан келиб чиқиши ёки бошқача айтганда, сифатий ҳолат. 16Бирлик – нарса, ҳодиса, жараённинг такрорланмас томонлари, бе лги ва хусусиятлари Умумийлик – нарса, ҳодиса, жараённинг такрорланувчи томонлари, хусусият ва белгилариАСОСИЙ ОНТОЛОГИК КАТЕГОРИЯЛАР ( бирлик - умумийлик ) Бирлик ва умумийликнинг характеристкаси (тавсифи ) 1. Умумийлик категорияси қонун категоряси билан боғлиқ 2. Умумийлик зарурийлик билан чамбарачс боғлиқ 3. Умумийлик моҳият категоряиси билан боғлиқ 4. Бирлик категорияси тасодифийлик ва ҳодиса категориялари билан чамбарчас боғлиқ 1717МИҚДОР ВА СИФАТ Моддий оламнинг муҳим томонларини акс эттирувчи фалсафий категориялардир. Олам- даги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариб, ривож- ланиб боради, бу жараёнда нарсалар доимо пайдо бўлади, ўзгариб туради. Лекин бундан улар муайян мавжудлик шаклига эга эмас, мут- лақ беқарор ва уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, деган хулоса чиқмайди. Миқдор нарсанинг шундай муайянлигидирки , шу туфайли уни реал равишда (ёки фикран) бир жинсли қисмларга бўлиш ва бу қисмларни бир бутун қилиб тўплаш мумкин. Қисмлар ёки нарса- ларнинг бир жинслиги (ўхшашлиги, монандлиги) миқдорнинг фарқ белгисидир. Бир-бирига ўхша- майдиган нарсалар ўртасидаги тафовутлар си- фат характерига, бир-бирига ўхшаш нарсалар ўртасидаги тафовутлар эса миқдор характерига эгадир. Сифат нарса ва ҳодисаларнинг муайянли- гини 1818Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тафсифланади. Сифат нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди. Меъёр эса миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи тушунчадир. МИҚДОР ВА СИФАТ ҚОНУНИНИ 1919Миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзига хос хусусиятлари:Миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир кўрсатмагани ҳолда, сифат ўзга- ришлари ҳодисаларни тубдан ўзгартириб, унинг бошқа ҳодисага айланишини тақозо қилади. Миқдор ўзгариш- лари доимо, сифат ўзгаришлари эса маълум бир даврда юз беради. Миқдор ўзгариш- лари аста секин, сифат ўзгаришлари эса анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади. Сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб ҳисобланади. 2020ИНКОРНИ ИНКОР ҚОНУНИИНКОРНИ ИНКОР ҚОНУНИ   Бу қонуннинг муҳим икки жиҳати мавжуд: Эскининг ўрнига янгининг келиши табиий- тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади(янги эски билан шунчаки чаки алмашинмайди, балки эски нинг бағрида вужудга келиб, ундан фойдаланиб қарор топади). Янги эски билан ворисий боғлиқдир(янгига ўти - лаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди, балки унинг ижобий томонлари сақланиб қо- лади ва ривожланиш давом эттирилади). Бу қонун туфайли тараққиёт тўғри чизиқ шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг охирги нуқтаси бошланғич нуқтага яқинлашади. Лекин нуқталар туташмайди, балки юқори босқичда спирал шаклга эга бўлади. 2121ҚАРАМА-ҚАРШЛИК ҚОНУНИ Қарама-қаршилик деб нарса, воқеа-ҳоди- саларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга, бир-бирини инкор этувчи томон- лари, кучларининг ўзаро муносабатига айтилади. Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддиятзиддият деган тушунча деган тушунча ифодалайди.Одам- лар зиддиятлар камроқ бўлган, киши- ларнинг хилма-хил интилиш ва мақсад- лари, бир-биридан фарқ қиладиган ғоя- лари уйғунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамиятни қуриш учун бош қотириб келмоқда.Ана шундай интилишлар фанда “ Конфликтология” (конфликт – зиддият, логос - таълимот) деб аталадиган фалсафий йўналиш пайдо бўлишига олиб келган. Ҳар бир зиддиятнинг аниқланиши, ҳал қилиниши ўзгаришга, янгиланишга, бир сифатдан иккинчи сифатга, эскидан янгига ўтишга сабаб бўлади. 22МАЗМУН ВА ШАКЛ Оламдаги турли нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг диалектикасини ўрганишда, улар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни билишда муҳим ўрин тутадига категориялардир. Мазмун муайян нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ўзига хос сифати, хусусиятлари, муҳим белгилари, элемент- ларининг йиғиндисини англат- са, шакл мазмуннинг мав- жудлик усули, нарса ва ҳодисаларнинг ички ҳамда ташқи тузилишини ифода этади. Масалан, нарса ва жисмнинг мазмуни моддийлиги ва ҳаракатда эканли- гидадир. Худди шун- дай, атомнинг маз- муни унинг тарки- бидаги 30 дан ор- тиқ манфий, мус- бат ва ноль зарядли элементар зарралар, уларнинг резонанс- лари, электрон май- дон кабиларнинг шунчаки механик бирлигидангина иборат эмас. Айни пайтда, уларнинг ҳара- кати муайян майдонлар орқали бир-бирига таъсир ва акс таъсир кўрсат 23БУТУН ВА ҚИСМ Ушбу тушунчаларнинг умумлашиши объектив оламдағи хилма- хилликнинг моҳиятан яхлитлиги билан ифодаланади. Бироқ улар алоҳида -алоҳида ҳолатда ҳам воқеликдаги бирон-бир реалликни идрок этишга имкон туғдиради. Объектив олам бепоён бўлгани ва у жуда кўп нисбий бутунликлардан ташкил топгани учун бутун бошқа бутунликнинг қисми бўлиши, қисми эса бошқа элемент - ларга нисбатан бутунвазифасини ўташи ҳам мумкин.У олам ва ундаги нарсаларнинг Таркибий тузилишини англатади Бутун ва қисм — фалсафий категориялар Бутун нарса, ҳо диса ва уни ташкил этган қисм- ларнинг муайян тар- тибда жойлашган ва ўзаро боғланган Ягоналикнинг ифодасидир. Қисм бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функ- цияси)ни бажара оладиган алоҳидаликдир. 2424САБАБ ВА ОҚИБАТ Сабаб оламнинг ҳа- ракати ва муайян вақт доирасида бўл- ган ўзгаришдан ' сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъ- минловчи асосий ҳо- дисани англатади. Оқибат эса ҳодиса- лар занжирида сабаб- нинг таъсиридан вужудга келадиган янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир. Оламдаги нарса ва ҳодисалар- нинг бир-бири билан алоқадор- лиги, таъсири ва акс таъсирини, воқеликка хос ана шундай муноса- батлар жараёни- даги сабаб ҳамда оқибат боглани- шини ифодалай- диган категория- лардир.Олам тарақ- қиётидаги боғ- ланишлар са- бабиятга, уму- мий қону- ниятга бўйсу- нади, деб ҳи собловчи таъ- лимот фанда Детерминизм оқими, деб юритилади Аксинча, са- бабият ва за- руриятни ин- кор этиб, бу Категориялар- ни воқеликдан ажратган ҳол- да тушунти- рувчи оқим индетерми 2525Баҳона ва шарт. Сабаб, баҳона ва шартни фарқлаш лозим. Баҳонани субъектив сабаблар қаторига киритиш мумкин. Бунда воқеа ёки шерикнинг ҳаракати ўзининг, одатда, нотўғри жавоб ҳаракатларини оқлаш мақсадида талқин қилинади ва баҳоланади. Шартлар – амалдаги ёки эҳтимол тутилган сабабнинг мав - жудлик муҳитини ташкил этадиган ички омиллар ва ташқи муносабатлар маж - муидир. Синергетика муҳитга ягона негиз, бўлғуси тузилманинг ранг-баранг шакллари манбаи, ривожланишнинг турли йўллари учун майдон сифатида қарайди. Сабаб-оқибат муносабатлари тизимида шартларнинг амалдаги аҳамиятини тушуниш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз. Фуқаро А. хоти - ни сузишни билмаслигидан хабардор бўлгани ҳолда, ундан қутулиш учун уни денгиз бўйлаб саёҳатга юборади. Оқибатда хотини сувга чўкиб ўлади. Эрнинг ҳаракат 2626Синергетика сабабият ҳақида. Сабабият ҳақидаги фалсафий қарашлар узоқ эволюция жараёнини бошдан кечирди. Механистик ёндашув сабабни сиртдан кўрсатилган таъсир сифа - тида талқин қилади. Дунё жисмларнинг тартибга солинган, олдиндан ай - тиш мумкин бўлган аниқ ўзаро алоқаси сифатида тасаввур қилинади. Та - содифнинг мавжудлиги рад этилади. Сабабият занжирлари чизиқли хусу - сият касб этади, оқибат сабаб таъсирига пропорционал бўлади. Биноба - рин, сабабият занжирларига қараб ривожланиш жараёнининг ўтмишини ҳам, келажагини ҳам аниқлаш мумкин. Аммо илмий билимнинг ривожла - ниши механистик детерминизмнинг асоссизлигини намойиш эт а ди. Синер - гетика йўналиши асосчиларидан бири И.Р.Пригожин механистик детерми - низмга шундай баҳо беради: «Динамика рационалистик моделининг маҳсу - ли сифати 27ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФВоқеалар ривожи давомида содир бўладиган ҳодисаларни тавсифлаидиган, объектив оламдаги алоқадорликни ифода этувчи фалсафий категориялар. Фалсафанинг бошқа категориялари сингари зарурият ва тасодифларнинг мазмуни ҳамда умумий хусусиятлари ҳақидаги масала ҳозирга қадар ўтган кўплаб файласуфларнинг эътиборини ўзига жалб этган эди. Қадимги дунё фалса- фасининг Левкипп ва Демокрит каби вакиллари янги замон фалсафасининг П.Гольбах, Б.Спиноза каби намояндалари метафизик детер- минизм позициясида турганлари ҳолда ана шундай қарашни илгари сурдилар. Маълум шароит мавжуд бўлган тақдирда албатта юз берадиган ҳодиса ёки воқеа зарурият, деб аталади. Маълум шароит мавжуд бўлган тақдирда албатта юз берадиган ҳодиса ёки воқеа зарурият, деб аталади. 28ИМКОНИЯТ ВА ВОҚЕЛИКИМКОНИЯТ ВА ВОҚЕЛИКОламдаги нарса, ҳодиса ва ҳ.к.лар тараққиётининг давомийлигини, уларнинг бир-бирига ўтиб туришини англатадиган фалсафий категориялар. Ўзгариш, ривожланиш ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, намоён бўлиши жараёнидаги ўзаро боғлиқликни тараққиёт ва ривожланиш деганда биз асосий ва муҳим хусусияти бўлгаи оламдаги ўзгаришни, янгиланишни, бир шаклдаги нарсалар- нинг иккинчиси билан алмашинишини, оддий организмларнинг, жисм ва ҳодисаларнинг мураккаброқ шакл ва мазмундагиларига айланиш жараёнини тушунамиз. Табиийки, бу жараёнлар ўз-ўзича, механик тарзда содир бўла бермайди, балки муайян зарурият, қонуният асосида рўёбга чиқади. Имконият янги нарса, ҳодиса ва тамо- йиллар келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт-шароит хамда вазият мажмуи, нарса, ҳодисанинг ички т 2929Имкониятларнинг турлари . Реал ва формал, абстракт ва муайян имкониятлар фарқланади. Реал имконият имкониятни воқеликка айлантириши мумкин бўлган шарт-шароитлар мавжудлигини англатади. Формал имконият ри - вожланишнинг тасодифий омиллари маҳсулидир. Масалан, расман ҳар бир фуқаро депутат, миллионер ёки кўп болали бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан равшанки, аксарият фуқаролар учун бу имконият воқеликка айланмаслиги ҳам мумкин. 3030Абстракт ва муайян имконият Абстракт ва муайян имконият ўртасидаги фарқ – бу моҳият ва мав - жудлик ўртасидаги, шунингдек предметнинг идеал образи ва унинг инсон онгига боғлиқ бўлмаган объектив хусусиятлари ўртасидаги фарқдир. Масалан, никоҳга кираётган ёшлар бир-бири ҳақида, оила ва умуман никоҳ ҳақида анча юзаки тасаввурга эга бўлиши мумкин. Улар оила-никоҳ муносабатларининг идеаллаштирилган манзара - сини ўз бўлғуси никоҳига кўп жиҳатдан татбиқ этади. Ваҳоланки, бу манзара мазкур муносабатлар моҳиятига умуман олганда мос келса-да, лекин уларнинг бутун бойлиги ва мураккаблиги ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини бермайди 3131ХХ улосаулоса К атегорияларда киши - лик жамияти кўплаб авлодларининг таж - рибаси ва фаолияти мужассамлашади. Билиш натижалари ўз аксини топувчи тушун - чалар ва категориялар бўлмаса, бугунги кунда билишнинг ўзи ҳам бўлмас эди; КК атегориялар қуйидаатегориялар қуйида -- ги объективлик, муайги объективлик, муай -- янлик, амалиёт янлик, амалиёт билан боғлиқлик, табилан боғлиқлик, та -- рихийлик, ўзгаруврихийлик, ўзгарув -- чанлик ва ш.к. хусучанлик ва ш.к. хусу -- сиятлар билан тавсиятлар билан тав -- сифланадисифланади ..Категориялар фикр-Категориялар фикр- лашнинг универ-лашнинг универ- сал шакллари бў-сал шакллари бў- либ, уларда объек-либ, уларда объек- тив воқеликда тив воқеликда мавжуд бўлган мавжуд бўлган умумий алоқалар, умумий алоқалар, хоссалар ва муно-хоссалар ва муно- сабатл
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha