Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 990.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Апрель 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафа ривожининг асосий босқичлари- Ғарб фалсафаси

Купить
Фалсафа ривожининг асосий босқичлари: Ғарб фалсафаси Р ЕЖА: 1. Қадимги Юнонистондаги фалсафий таълимотлар. 2. Ўрта асрлар Ғарб фалсафаси ривожланишининг умумий белгилари. 3. Янги ва энг янги давр фалсафасининг устувор йўналишлари. Қадимги давр фалсафаси Қ адимги давр фалсафасининг шаклланиши Юнонистон ва Римга тегишлидир. Бу даврдаги фалсафий қарашлар — антик давр фалсафаси деб юритилади. Унда Милет фалсафий мактаби, Элей фалсафий мактаби, Суқрот, Пифагор, Афлотун, Арасту ва бошқаларнинг фалсафий, табиий-илмий, ижтимоий-аҳлоқий таълимотлари ўрганилади. Қадимги Юнонистондаги фалсафий таълимотлар Милет мактабининг вакиллари Фалес , Анаксимандр , Анаксимендир . Унинг асосчиси Фалес. Унинг фикрича оламнинг асоси сув. Анаксимандр дунё — чексиз, газсимон апейрондан иборат, иссиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик апейрондан ажралиб чиқиб, модданинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишини таъминлайди, деб ҳисоблаган. Анаксимен ҳаво оламнинг асоси деб билган Пифагорчилар мактабининг асосчиси Пифагор. Юнонистоннинг Самос оролида яшаб ўтган. У диний мафкуравий фалсафий мактаб, яъни пифагорчиликка асос солган. Пифагорчиларнинг таълимотига кўра, оламнинг асосида идеаллашган рақамлар ётади, нарса ва ҳодисалар ана шу рақамлар маҳсулидир. Барча нарсанинг асосини сонлар ташкил қилади. Унингча, Дунёни билиш жараёни сонларни билишдан бошланади.Пифагор (эрамиздан аввалги 580-500 йиллар) Фалсафа –Пифогор Фалсафа» атамасига «фило» -севаман, «софия» - донолик деб таъриф берган. Файласуф –Олимпия ўйинлари мисолида тушунтириб беради. «Анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун; иккинчи гуруҳ, савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун; учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ- олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади». Ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар – файласуфлар эди. Қадимги Юнонистондаги фалсафий таълимотлар Гераклит фикрича олов - оламнинг асоси. Барча нарса доимо ҳаракатда ва ўзгаришда. Ҳаракат қарама- қаршилик асосида содир бўлади. “Бир дарё сувига икки марта кириш мумкин эмас”. ГЕРАКЛИТ (ЭРАМ ИЗДАН АВВАЛГИ 520-460 ЙИЛЛАР) Суқрот (Сократ), Эрамиздан аввалги 469-399 ёшлар тарбияси билан шуғулланган, ҳурфикрли инсон, камбағалдан чиққан, тош йўнувчининг ўғли, ўта билимдон киши сифатида машҳур бўлган. Ўз таълимотини оғзаки баён қилган, ёзма асар қолмаган. Фалсафанинг марказида ахлоқ масалалари турмоғи лозим. Жамиятнинг равнақи ахлоқ ва одобнинг аҳволига боғлиқ. Унинг фикрлари “ўз-ўзингла бил”, ”Мен ҳеч нима билмаслигимни биламан”. Суқротнинг шогирди Афлотун Эрамиздан аввалги (428-347й) У 30 дан ортиқ рисола ёзган, “нарсалар дунёси” ва “ғоялар дунёси” бор. “Нарсалар дунёси” вақтинча, ўткинчи, “ғоялар дунёси” ҳақиқий ва абадийдир. Арасту – Эрамиздан аввалги (384-322й) Афлотун шогирди, Александр Македонский тарбиячиси, мантиқ, психология, фалсафа, ахлоқ, нотиқлик санъати, табиий фанлар бўйича бебаҳо асарлари-”Топика”,“Метафи зика”, “Риторика”, “Жон тўғрисида”, “Сиёсат” ва ҳ.к. Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккур Апологетлар христианлик тарихида I ва III асрларда вужудга келди. Апологетика сўзининг луғавий маъноси «ҳимоя қилиш», демакдир. Апологетлар ҳукуматнинг христианликка бўлган душманлигини бартараф қилишга интилганлар. «Патристика» -сўзи «ота» («падре») сўзидан келиб чиққан. Бу ном билан одатда ғарбда епископларни уларга ҳурмат сифатида атаганлар. Ғарбда энг йирик черков оталаридан бири «Пок» деган унвонга сазовор бўлган Аврелий Августин ҳисобланади. У файласуф ва ислоҳиётчи бўлган. Августин ўз ҳаётини епископликка, тадқиқотчиликка, адабиётга бағишлайди. У 100 га яқин китоб, 500 та даъват ва 200 га яқин номалар ёзади. Энг машҳур асари « Сиғиниш» деб аталади. «Схоластика» - сўзи юнонча («shola») олинган бўлиб, «ўқиш жойи», «мактаб» маъноларини англатади. Динни ўрганишда фалсафани татбиқ қилган ўрта аср олимларини схоластлар деб атаганлар. Схоластикани илоҳиётни ақлга мослаштириш, динни тафаккур ёрдамида қувватлашга бўлган интилиш, деб ҳам баҳолаш мумкин. Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккур Йирик вакилларидан бири Ангельм Кеттерберийский (1038-1109) дир. У Шимолий Италияда туғилган, 1093 йилда Кеттерберийск шаҳрининг архиепископи этиб тайинланади. У ўзининг икки асари билан машҳур: 1) «Монополия» — худонинг борлигини сабаб-оқибат муносабатлари тизимида исбот қилиш. 2) «Прологион» - худо борлигининг дедуктив исботидир. Реализм оқими Арасту таълимотининг кўп томонларини қабул қилган ўрта аср схоластлари мўътадил реалистлар деб аталганлар. Уларнинг йирик вакиллари Пьер Абеляр ва Фома Аквинскийлар бўлган. Британияда ту ғ илган П.Абеляр (1079-1142) «Мен эътиқод қилиш учун биламан» деган ғояни илгари сурган. Яъни билмайдиган, билимсиз кишидан кўра, дин ва унинг асосий тамойилларини яхши ўрганган киши афзал. Бундай киши ақидапараст эмас, балки ўзи билган нарсанинг қадрини биладиган инсондир. Мўътадил реалистлар Фома Аквинский фикрича, натурал фалсафада тафаккур ва Арасту мантиқий таълимоти ёрдамида худо мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқатга эришиши мумкин. Унинг «Илоҳий суммалар» асари 3000 мақоладан иборат бўлиб, 600 масалани ёритишга ба ғ ишланган. «Илоҳий суммалар»нинг 1-қисми худонинг мавжудлиги ва борлиғи масаласида баҳс юритади. 2-қисми «худога қараб ҳаракат» ҳақида ҳикоя қилади. Европа фалсафаси ривожида университетлар Университетлар 1200 йилларда вужудга келди. 1400 йилларда Европада 23 та университет мавжуд бўлган. Вужудга келишига машҳур олимлар сабаб бўлган. XII асрда Итерий Рим ҳуқуқининг буюк тадқиқотчиси сифатида машҳур бўлгани учун талабалар Болонья шаҳрига кела бошлайдилар. Натижада Болонья шаҳри университети шаклланади. Университетлар талабаларнинг чиқишлари натижасида ҳам вужудга келган. Масалан, XII асрда Англия ва Франция қироллари орасидаги низо оқибатида, Англия талабаларига яхши муносабат билдирилмаганлиги уларнинг Париждан Англиянинг Оксфорд шаҳрига кўчиб ўтишларига сабаб бўлди. Бунинг натижасида машҳур Оксфорд университети ташкил топди. Кембридж университети эса Оксфорд университети талабаларининг қўз ғ олон кўтариши ва 1209 йилда уларнинг Оксфорддан Кембриджга кўчиб ўтишлари натижасида вужудга келди. П.Абелярнинг ўқитувчи сифатидаги шуҳрати кўп жиҳатдан Париж университетининг вужудга келишига сабаб бўлди. Уй ғ ониш даври фалсафаси  Бу даврда фалсафанинг ривожланишига немис Николай Кузанский (1401-1464). Катта ҳисса қўшган. Унингча, худо ҳамма нарсаларда мавжуд, шунингдек, ҳамма нарсалар худода мавжуд. Энг олий ҳақиқатларни билиш, схоластик фикрлаш билан эмас, балки, тажриба асосида амалга ошади.  Поляк олими Николай Коперник (1473-1543) фан тарихида ўзининг фанда туб ўзгариш ясаган гелиоцентрик таълимоти билан машҳур бўлган. Бизнинг планетамизнинг маркази Ер эмас, Қ уёшдир. Италиялик Жордано Бруно . ИНГЛИЗ ФАЛСАФАСИ  Бу давр фалсафасига инглиз файласуфлари Френсис Бекон (1561- 1626 йй.), Томас Гоббс (1588-1676 йй.), Жон Локк (1632-1704 йй.), голландиялик Бенидикт Спиноза (1631-1677 йй.), франциялик Рене Декарт (1596-1650 йй.), немис файласуфи Готфрид Вилгелм Лейбниц (1646-1716 йй.) фалсафага катта ҳисса қўшдилар.  Билиш назариясида эмпиризм ва рационализм оқимлари вужудга келди. Метафизик механистик материализмнинг йирик вакилларидан бири эмпиризм оқимининг асосчиси инглиз олими Френсис Бекондир. Бекон ўзининг «Янги органон», «Янги Атлантида» номли асарларида Ўрта аср схоластикасини танқид қилди ва табиатни материалистик тушинишни асослади. Билишнинг бирдан-бир тўғри йўли унинг фикрича, тажриба, тахлилдир. Бекон мавжуд бўлган барча нарса ва ҳодисаларга индуктив усул асосида ёндошиш ФРАНЦУЗ ФАЛСАФА Янги давр фалсафасида ХVIII аср Француз материалистларининг қарашлари ҳам диққатга сазовор. ХVIII аср Француз материализмининг асосий вакиллари П.Голбах, Д.Дидро, К.Гелветсий, Ж.Ламетри ҳисобланади. Уларнинг таълимотича ҳамма мавжуд нарсалар моддийдир. Киши сезги аъзоларига таъсир этувчи ҳамма нарсалар материядир. Материя майда молекула ва атом заррачаларидан ташкил топган. Француз материалистларининг фикрича материянинг асосий хусусиялари - ҳажм, оғирлик, ўтказмаслик, фигура ва механик ҳаракатдан иборат. Улар ҳаракат материянинг ажралмас хусусияти, ҳаракатсиз материя бўлиши мумкин эмас, деб таъкидлайдилар. Ҳаракатнинг сабабини ҳам табиатнинг ўзидан деб тушунадилар. Бироқ Француз материалистларининг фикрича ҳаракат нарсаларнинг фазода оддий ўрин алмашувидан иборат эди. Немис классик фалсафаси ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрнинг бошида вужудга келди. Бу фалсафанинг асосий вакиллари И. Кант, И.Фихте, Шеллинг, Гегел ва Феербахдир. Немис классик фалсафасининг асосчиси ХVIII аср немис буржуазиясининг мафкурачиси И.Кант эди. Кант фалсафасининг ривожи асосан 2 даврга бўлинади. 1- давр танқидий фалсафагача бўлган давр, 2-давр танқидий фалсафа даври. Кант ўз фалсафасининг дастлабки даврларида асосан табиатшуносликнинг фалсафий масалалари билан сҳуғулланди. У 1785 йилда ёзган энг йирик асари “Бутун умумий табиий тарих ва осмон назарияси”да Қуёш системаси коинотдаги бошланғич катта туманликни айланма ҳаракат қилиши натижасида келиб чиққан деб ҳисоблайди. ХХ асрга кeлиб инсоният фан ва тeхника тараққиёти соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритди. Лeкин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, иккита жаҳон уруши, экологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. Бу эса фалсафий фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ бeлгилади. Бунинг натижаси сифатида, ҳозирги давр фалсафасида ниҳоятда хилма — хил оқим ва йўналишлар мавжуд. Ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги, дeмократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни мутлақлаштирмасликдир. Бағрикeнглик ва толeрантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлайди. Нeотомизм . Бу таълимотга кўра, илм ва эътиқо Нeокантчилик Х1Х аср ўрталарида шаклланган ва ХХ аср бошларида ривожланган эди. Бу таълимотга кўра, инсон дунёга бир марта кeлади, шунинг учун ҳар бир инсоннинг ҳаёти ўзи учун энг олий мақсаддир. Шундай экан, инсон ҳаётидан кимдир ўз мақсадларини амалга ошириш учун восита сифатида фойдаланиши мумкин эмас. Эркин мавжудот дeганда, Кант издошлари ўзи хоҳлаган ишларни қилувчи кишини эмас, балки жамотчилик манфаатига қарши юрмайдиган, унга зид иш қилмайдиган, аммо ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши биладиган инсонни назарда тутадилар . Нeопозитивизм оқимининг йирик намояндалари Карнап, Айeр, Рассeл, Витгeнштeйн ва бошқалардир асосчиси Х I Х асрда яшаган Огюст Контдир. Унинг фикрича, фалсафа аниқ фанлар тараққиётисиз мавжуд бўла олмайди. Фалсафа — объeктив рeалликни эмас, балки аниқ фанлар қилаётган илмий, ХХ асрнинг 30 — йилларига кeлиб «экзистeнциал фалсафа» ривожланди. Экзистeнция — том маънода мавжуд бўлмоқ дeмакдир Экзистeнциализм вакиллари асосан икки йўналишга бўлинадилар . Бири — дунёвий (Хайдeгeр, Сартр, Камю) иккинчиси диний (Яспeрс, Марсeль) Хайдeгeр, Сартр, Камюларнинг таълимотига кўра, инсон ўзининг яратиш жараёнини ўзи эркин амалга оширади. Инсоният олдида улкан имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан қайси бирини танлашда у эркиндир . Дeмак, инсон ўз моҳиятини ўзи эркин бeлгилайди, унинг ким бўлиб eтишиши фақат унинг ўзига боғлиқ Диний экзистeнциализм вакиллари Яспeрс ва Марсeль фикрича, инсон ўз эркин фаолияти давомида худога қараб унга eтишиш учун, камолот томон ҳаракат қилади. Ҳақиқий эркинлик инсонга таҳликали онларда, ташвишда, ёлғизликда намоён бўлади. Ҳаёт ва ўлим, қўрқинч, д Янги замон фалсафасининг яна бир оқими прагматизм АҚШда кeнг тарқалган. Умуман олганда, «прагматизм» фойдали фаолиятга ундовчи, «фойдага» қандай қилиб эришиш йўллари ва усуллари ҳақида мулоҳаза юритувчи таълимотдир. Прагматизм таълимотининг йирик намояндалари Ч. Пирс, У. Джeмс, Ж. Дьюи ва бошқалардир. Уларнинг таълимотида оламнинг ўзгарувчанлиги ўз ифодасини топган. Улар тажрибани турли тасодиф ва кутилмаган вазиятларни ўзида мужассамлаштирган, онгимиздан тeзкор қарорларни қабул қилишни талаб этувчи ҳодисалар мажмуи сифатида таърифлайдилар. Инсоннинг хатосиз фаолият кўрсатиши учун унинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турувчи восита — интeллeктдир. Ж. Дьюи фикрича, интeллeкт инсонни ўраб турган оламдан нусха олади, ҳамда унга муҳитга мослашишга ёрдам бeради. Прагматизм фалсафасининг мақсади и ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha