Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари

Купить
Фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари РЕЖА : Фалсафий категориялар Умумийлик Хусусийлик www.arxiv.uz01 0F * Б из фалсафа категориялар и ни батафсилроқ кўриб чиқамиз. * У мумийлик , я ккалик, хусусийлик категориялари борлиқ нарсалари ва ҳодисаларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг ранг-баранглиги ва бирлиги инъикоси ҳисобланади. * Кундалик ҳаётда биз «якка», «хусусий», «умумий» тушунчаларини кўп ишлатамиз ва уларнинг мазмуни бизга баъзан ойдек равшан бўлиб туюлади. Аммо мазкур тушунчалар билан ифодаланадиган предмет ёки предметлар туркумини топишга ҳаракат қилганимиз заҳоти катта қийинчиликларга дуч келамиз. Масалан унга иккита боланинг суҳбатини асос бўлиши мумкин: www.arxiv.uz * - Умрингда ҳеч қушни кўрганмисан? * - Ҳа, кўрганман. Мана у (канарейкага ишора қилади). * - Э, бу қуш эмас, канарейка-ку. Канарейкани ҳам сен ҳеч қачон кўрмагансан. Сен фақат битта канарейкани, бизнинг канарейкамизни кўргансан. * Соғлом фикр канарейкада қушни кўрган бола у ҳеч қачон қушни кўрмаганини айтаётган боладан кўпроқ ҳақ эканлигидан далолат беради. Аммо умуман қуш, мева, дарахт и ни кўрганини ким узил-кесил қайд эта олади? Биз бу қуш, бу дарахт, бу мевани ўз тажрибамизда кўрганимиз ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Умумий тушунчалар амалда объектив мазмунга эга ёки эга эмаслиги фалсафа тарихида қизғин мунозараларга сабаб бўлган. Умумий тушунчалар табиати масаласи атрофида баҳс ў рта асрлардан бери давом этиб келади. Умумий тушунчалар амалда мавжудми? Нима ҳақиқий борлиқ ҳисобланади – * Яккалик – фақат мазкур объектга хос бўлган хоссаларни ифодаловчи категория. Яккалик айрим нарсалар нисбатан мустақил мавжудлигини ҳам, мазкур нарсанинг бу нисбатан мустақиллиги, дискретлиги, алоҳидалиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган индивидуал бетакрор белгиларни ҳам қайд этади. www.arxiv.uz * Умумийлик айрим нарсанинг муайян туркумга мансуб барча нарсалар билан ўхшашлигини белгиловчи хоссалар умумийлик категорияси билан ифодаланади. * Умумийлик якка нарсанинг моҳиятини акс эттиради. Умумийликни фақат моҳиятни аниқлаш орқали очиб бериш мумкин. Яккаликсиз умумийлик сезгилар даражасида идрок этиладиган белгилардан, якка ликнинг бетакрор индивидуаллиги, бойлигидан маҳрум бўлган абстракция бўлиб қолади. Яккалик ва умумийликнинг келтириладиган таърифлари уларни айни бир айрим объектнинг томонлари сифатида тавсифлайди. Масалан, ҳаёт бугунги кунда оқсилли жисмлар ва нуклеин кислоталарнинг мавжудлик шакли сифатида тавсифланади. Ирсият ва ўзгарувчанлик – бутун тирикликнинг умумий хоссалари. Аммо оқсилнинг кимёвий таркиби ва айниқса тузилиши ҳар бир организмда индивидуал даражада бетакр * «Яккалик» категорияси нарсада, ҳодисада фақат шу нарсага, ҳодисага хос бўлган жиҳатни акс эттиради. «Умумийлик» - бу нарсалар ва ҳодисалар ўртасида муайян сифат жиҳати доирасида амалда мавжуд бўлган айнийликдир. Яккалик ҳам, умумийлик ҳам мустақил мавжуд бўлмайди. Айрим нарсалар, ҳодисалар, жараёнлар мустақил мавжуд бўлади. Умумийлик ҳам, яккалик ҳам фақат айрим нарса ёки ҳодисадагина мавжуддир. Ҳар қандай айрим нарса ёки ҳодиса қарама-қаршиликлар бирлиги ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида у ҳам яккалик, ҳам умумийликдир. Ҳар қандай умумийлик айрим нарса, ҳодисанинг таркибий қисми, элементи ҳисобланади, чунки у айрим нарса ёки ҳодисани тўлиқ эмас, балки бир ёқлама – нарсаларда мавжуд айний жиҳатларни акс эттиради. Яккалик ўз моҳиятига кўра мавҳум ҳисобланган умумийликдан бойроқдир. Аммо уму * Ўрта асрлар фалсафасида умумий тушунчалар табиати ҳақидаги масала атрофидаги баҳс унинг иштирокчилари реалистлар ва номиналистларга бўлинишига олиб келди. Реалистлар умумийликни яккаликдан ажратиб, умумийликни мустақил ҳолда мавжуд ҳодиса сифатида, нарсалар пайдо бўлгунга қадар – нарсаларнинг (Худо ақлидаги) илк тимсоли сифатида, нарсаларда – Худонинг рўёбга чиқарилган ғояси сифатида талқин қилганлар. Шундай қилиб, реалистлар фикрича умумийлик нарсаларга қадар, нарсаларда ва нарсалардан кейин нарсанинг муайян ғояси сифатида мавжуд бўлади. Номиналистлар эса, аксинча, фақат якка нарсалар амалда мавжуд, умумий тушунчалар эса, айрим нарсаларнинг номлари, холос, деб ҳисоблаганлар. www.arxiv.uz * Мазкур тасаввурлар акс садосига бугунги кунда ҳам, масалан, умумийлик объектлар тўплами билан, яккалик эса – битта предмет билан тенглаштирилган ҳолда дуч келиш мумкин. Амалда умумийлик ва яккалик категориялари объектларни эмас, балки уларнинг хусусийлик томонлари сифатида биргаликда мавжуд бўлган хоссаларини акс эттиради. Умумийлик ва яккаликнинг бирлиги ўзига хосдир, чунки уларнинг ҳар бир объектдаги кўриниши, уйғунлиги, бирининг иккинчисидан устунлиги бетакрордир. Шу сабабли ҳар бир айрим ҳодиса, нарса – хусусийдир. www.arxiv.uz * Хусусийлик тушунчаси зикр этилган категориялар мазмунини очиб берувчи асосий тушунчадир. Хусусийлик – «нарса» тушунчасининг синоними, яъни борлиқнинг нисбатан мустақил, сифат жиҳатидан муайян парчаси. У хоссалар тўпламига эга. «Хусусийлик» яккалик ва умумийлик ўртасидаги оралиқ категория ҳисобланади. Хусусийлик – яккага нисбатан умумий бўлган ва умумийга нисбатан якка бўлган нарса ёки ҳодиса . Масалан: модда (қонун моддаси) – якка; қонун – хусусий; ҳуқуқ - умумий. «Қонун» тушунчаси «модда» тушунчасига нисбатан умумийдир. Ўз навбатида «қонун» тушунчаси «ҳуқуқ» тушунчасига нисбатан яккаликни акс эттиради. * Яккалик, умумийлик ва хусусийлик категориялари билиш жараёнида унинг таянч нуқталари, билимсизликдан билим сари босқич ролини ўйнайди. www.arxiv.uz * Моҳият ва ҳодиса. Бу категориялар билишнинг турли босқичларини белгилайди ва уларнинг ҳар бири объектни англаб етишнинг чуқурлик даражасини акс эттиради. Моҳият объектив борлиқнинг ички, нисбатан яширин ва барқарор томонини ифодалаш учун мўлжалланган бўлиб, у нарсанинг, жараённинг табиатини ва уларга хос бўлган қонуниятларини белгилайди. Ҳодиса – бу нарсада, жараёнда қаршимизда бевосита намоён бўлувчи хоссалар, томонлар йиғиндисини ифодалаш учун мўлжалланган категория. * Ҳозирги фалсафий адабиётларда моҳият предмет борлиғи барча ранг-баранг ва қарама-қарши шаклларининг барқарор бирлигидан иборат бўлган предметнинг ички мазмуни сифатида тавсифланади. Моҳият ҳар қандай системанинг асосий жиҳатлари ва тенденцияларини белгиловчи теран алоқалар, муносабатлар, хоссалар ва ички қонунлар мажмуид * Фалсафада ҳодисанинг икки маъноси шаклланган. Биринчидан, ҳодиса воқеа, табиат ва жамиятдаги жараёнладир.. У мазкур жараёнлар бизнинг онгимиз, идрокимизда акс этишини англатади . Масалан, момақалдироқ, камалак, қор ёғиши, сув тошиши, ер қимирлаши, вулқон отилиши – буларнинг барчаси табиат ҳодисаларидир. Инсон табиат ҳодисаларини тушуниш, тушунтиришга ҳаракат қилган ва уларнинг ўз онгидаги инъикоси билан амалдаги ифодаси ўртасида муайян фарқ мавжудлигини аниқлаган. Табиат ҳодисаларини уларнинг инсон биринчи навбатда идрок этадиган ва пировард натижада уни алдайдиган юзаки, ўзгарувчан жиҳатлари тавсифлайди. Шу тариқа ҳодиса категориясининг моҳиятнинг зидди сифатидаги фалсафий маъносига эга бўлади. www.arxiv.uz * Иккинчидан ҳ одиса – моҳиятни аниқлаш усули. У, одатда, нарсалар ўзаро таъсирга киришганида, моҳият ўзини намоён этиши натижасида юз беради. Нарса қандай бўлса, кўрсатилган алоқалар ва ўзаро таъсирлар хусусияти ҳам шундай бўлади. Масалан, йиртқич ҳайвон уни ўтхўр ҳайвонга айлантиришга қанча уринмасинлар, барибир йиртқич бўлиб қолади. Аммо у қандай муҳитда ва ўз иштаҳасининг қайси потенциал қурбони билан тўқнаш келишига қараб, унинг хулқ-атвори ўзгаради. Айни шу сабабли ҳодиса нарсанинг моҳиятини, унинг муайян ички ва муҳим хоссасини у ёки бу тарзда намоён этади. www.arxiv.uz * Ҳақиқийлик мезонига жавоб берувчи билимни олиш билишнинг муҳим вазифасидир. Бундай билим ўрганилаётган нарсанинг моҳиятига кириш демакдир. Моҳиятни билиш ривожланишнинг асосий жиҳатлари ва тенденцияларини белгилайдиган теран алоқалар, муносабатлар ва қонунларни аниқлашни назарда тутади. Табиатнинг моҳияти чексиз-чегарасиз бўлгани боис, уни билиш жараёни ҳам чексиздир. Моҳият тушунчаси билишни тўлиқ, мукаммал билимга эришишга йўналтирувчи тартибга солиш тамойили аҳамиятига эгадир. Ҳодиса тушунчаси моҳиятни билиш усулини кўрсатади ва шу боисдан методологик аҳамият касб этади. Ўрганилаётган объект ўзи учун ғайриоддий шарт-шароитларга солинадиган илмий эксперимент бутунлай янги ҳодисаларни қайд этиш ва шу тариқа ўз шаклланиши ва фаолиятининг илгари номаълум бўлган қонунларини кашф этиши тасо * Моҳият ва мавжудлик. Платон моҳиятни нарсаларнинг моддий-ҳиссий борлиғи билан боғлаш мумкин бўлмаган ғоя сифатида тавсифлаган. Ҳар қандай ғоя каби, моҳият номоддий, ўзгармас ва боқийдир. Аристотель моҳият деганда нарсалар борлиғининг абадий тамойилини тушунган. Нарсанинг моҳияти қотиб қолган материя билан эмас, балки шакл билан белгиланишига унинг ишончи комил бўлган. Маълумки, антик анъанада «шакл» ва «ғоя» тушунчалари бир хил маънога эга. Бироқ, Платондан фарқли ўлароқ, Аристотель шакл (ғоя) ва материяни бир-биридан ажратмайди, балки уларнинг узвий алоқасини қайд этади. Ўрта асрларда моҳият ва мавжудлик ўртасидаги фарқ англаб етилади. Моҳият муайян мақсад, мўлжални ўзида мужассамлаштиради, моҳиятни билиш эса унинг туб негизига мувофиқ бўлган таърифда ифодаланади. www.arxiv.uz * Адабиётлар * Фалсафа қомусий луғат. Назаров Қ таҳрири остида. – Т .: Шарқ, 2004 * Фа л сафа асослари Назаров Қ таҳрири остида . – Т .: Шарқ, 2005 * Туленов Ж. Диалектика назарияси. –Т.: Шарқ, 2001 * Имамалиева Р.М. Природа связи и формқ её проявления.// Дисс.докт. филос. Наук. –Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ. 1990 * Алексеев П.В., Панин А.В. Философия: Учебник. - М. : 1997. * Микешина Л.А., Опенков М.Ю. Новые образы познания и реальности. - М. : 1997. * Новая философская энциклопедия: в 4 т. - М. : 2000–2001. * Самоорганизация и наука: опыт философского осмысления. - М. : 1994. * Спиркин А.Г. Философия. - М. : 2001. * Х уков В.А., Хан Г.Н. Оправдание случайности. - М. : 1990. * Рябов А . С . Категория случайности в свете синергетики : диссертация ... кандидата философских наук : 09.00.01 . Волгогр E’TIBORINGIZ UCHUN KATTA RAHMAT! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha