Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафанинг методологик ахамияти

Купить
Фалсафанинг методологик ахамияти РЕЖА : Методологик функция си Фалсафанинг тарбиявий функцияси Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. www.arxiv.uz010203 * Методологик функция си тўғрисида сўз юритганда метод тушунчасига мурожаат этиш ўринли бўлади. Бу тушунча юнонча methodos – йўл, тадқиқот, текшириш сўзидан келиб чиққан бўлиб, у ёки бу мақсадга эришишнинг муайян усулини, шунингдек борлиқни назарий ва амалий ўзлаштиришга қаратилган усуллар ёки амаллар мажмуини англатади . Бошқача қилиб айтганда, бу файласуф ёки олим ўзи ўрганаётган предмет нинг тадқиқот йўлидир. Одатда методология муаммолари фалсафа доирасида ўрганилган, бироқ айрим фанлар вужудга келиши билан фалсафий (умумий) методлар билан бир қаторда муайян, айрим илмий методлар ҳам ривожлана бошлади. Фалсафанинг бошқа бир муҳим методологик функцияси фалсафада ҳам, айрим фанларда ҳам муҳим рол ўйнайдиган ҳар хил категорияларни ишлаб чиқиш идан иборат . Кези келганда яна шуни ҳам таъкид * Фалсафанинг и нтегратив функция си фан билан чамбарчас боғлиқ. Реал борлиқнинг янги ва янги объектлари ва ҳодисалари инсон назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши, шунингдек илгари маълум даражада англаб етилган нарсалар ва ҳодисаларни янада чуқурроқ ўрганишга бўлган эҳтиёж илмий билим ўз ривожланишининг дастлабки босқичларидаёқ табақаланишига туртки беради. Бунинг натижасида айрим фанлар пайдо бўлиб, улар нафақат ўз тадқиқот объекти ва предметини ажратди, балки ўзининг фақат мазкур фанга хос бўлган тили, кагегориялар аппарати ва ҳоказоларни яратди. Аммо бу йўлда жиддий хавф ҳам мавжуд бўлиб, у шундан иборатки, фанларнинг ажралиши натижасида улар ўртасидаги алоқалар сусаяди, улар мураккаб комплекс вазифаларни ечишда фаол ўзаро алоқа қилиш қобилиятини йўқотади. Қ арама-қарши жараён – ил * Мураккаб комплекс муаммоларни тадқиқ этувчи ҳозирги вақт фанида баъзан айрим илмий фанларнинг вакиллари бошқа фанларнинг вакилларини фақат улар турли тилларда, яъни ҳар бири ўз фанининг тилида гапиргани боис тушунмайди. Бу жиҳатдан фалсафа улар учун амалда боғловчи бўғинга, бирлаштирувчи асосга айланади, чунки у ўз таҳлилида фанлараро мулоқотга ва мазмуни айни бир контекстда турли фанлар томонидан қабул қилинадиган ва қўлланиладиган фундаментал тушунчаларни яратишга қараб мўлжал олади. * М ураккаб объектларни комплекс тадқиқ қилишда ҳар бир муайян фан ўз предметидан келиб чиқади. Бу предмет доираси унга ўрганилаётган объектни яхлит кўриш, унинг алоқаларини аниқлаш имконини бермайди. Бу вазифани ҳал қилишга ҳам фақат фалсафа қодир бўлиб, у бутун вазиятни яхлит кўриш имконини беради ва бу * Маданий функцияси. Фалсафа одамлар дунёқарашини кенгайтириш, уларда билишга қизиқиш уйғотиш, назарий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш орқали маданий функцияни ҳам бажаради. У дунёни ўзлаштириш ва билишнинг универсал шакли сифатида, инсониятнинг энг яхши ютуқларини ўзида мужассамлаштиради ва уларни бутун инсоният мулкига айлантиради. Турли мамлакатлар ва халқларнинг фалсафа тарихини ўрганиш уларнинг ўтмишдаги ва ҳозирги маданиятини яхшироқ тушуниш имконини беради, ғоялар алмашинуви ва маданий анъаналарнинг ўзаро таъсирига кўмаклашадики, бу маданий мерос билан узвий боғлиқ бўлган кўпгина муаммоларни ечишда муҳим аҳамият касб этади. www.arxiv.uz * Аксиологик функцияси. Фалсафа ҳаётнинг маъноси, ўлим ва умрбоқийлик масалаларини кун тартибига қўйиш, у ёки бу ҳаракат, воқеа, ҳодисага “яхши”, “ёмон”, “муҳим”, “фойдали”, “фойдасиз” категориялари билан баҳо бериш орқали– аксиологик (юнон. axia - қадрият) функцияни бажаради. У узоқ муддатли тенденцияларни қисқа муддатли тенденциялардан фарқлаш, юзаки жараёнларни фундаментал жараёнлардан, муҳим нарсалар ва ҳодисаларни иккинчи даражали нарсалар ва ҳодисалардан ажратиш орқали инсоннинг қадриятларга муносабати билан узвий боғлиқ бўлган тегишли эҳтиёжларини шакллантиради. Шу тариқа инсоннинг муайян қадриятлари, мўлжаллари ва устуворликлари белгиланади, яъни тегишли қадриятлар тизими таркиб топади. Бу тизим одамларнинг муҳим хусусияти ҳисобланади, уларнинг ҳаётга муносабатини акс эттиради ва ж * Фалсафанинг тарбиявий функцияси ҳақида фикр юритилганда бу масаланинг халқаро даражадаги кенг ва ҳар томонлама муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда сўз юритиш ўринли бўлади. Бугунги кунда нафақат айрим халқлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти ўз-ўзини англаб етишга йўналтирилган фалсафага муҳтождир. Буни 2002 йилдан Юнеско қарорига биноан, бутун дунёда ҳар йили ноябр ойининг учинчи пайшанбасида ўтказиладиган “Жаҳон фалсафа кунлари” ҳам, ҳозирги кунда дунё учун энг муҳим масалаларга эътиборини қаратадиган Жаҳон фалсафа Конгресслари ҳам тасдиқлайди. Дарҳақиқат бундай конгресс биринчи марта 1900 йилда Францияда ўтказилган, 1948 йилдан бошлаб уни ҳар беш йилда бир марта ўтказиш анъанага айланган. Хусусан, 1998 йилда Бостон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган ХХ жаҳон фалсафа конгресси “Пайдейя: ин * Қадимги мутафаккирлар ҳар томонлама таълим ва тарбияни, яъни ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришга қодир бўлган жисмоний ва маънавий жиҳатдан комил инсонни вояга етказишни «пайдейя» (юнон. pais – бола) атамаси билан ифодалаганлар. Ўша вақтларда пайдейя аристократиянинг ўзига хос белгиси ҳисобланган; эндиликда файласуфлар таълим ва тарбия муаммоларини яна биринчи ўринга қўйиб, уларни ҳал қилишда фалсафанинг ролини аниқлашга ҳаракат қилар эканлар, бу тушунчани яна эсга олдилар. Хусусан, Бостон конгрессидаги асосий маърузаларнинг муаллифларидан бири француз файласуфи Пьер Обенк: «Инсоннинг ваҳшиёна табиатидан маърифатли табиатга ўтиш имконияти қай даражада мавжуд?», деган саволни ўртага ташлайди. Унинг фикрича, инсоннинг ягона табиати икки маъноли бўлиб, фақат маърифат (пайдейя * Бироқ маърифатнинг вазифаси кўзга кўриш қобилиятини беришдан эмас, балки унга тўғри қарашни ўргатишдан иборатдир. Демак, Платон, Демокрит, Зардўшт ва бошқа машҳур файласуфлар фикрига таяниб, маърифат ёрдамида, таълим ва тарбия жараёнини зўрликка қарши йўналтириш ва одамзот ақл-идрокини камол топтириш орқали инсоннинг бошқача табиатини яратиш мумкин . «Пайдейя» тушунчаси болани тарбиялаб комил инсонга айлантирувчи таълим жараёнига эътиборни қаратади. Қадимги юнонлар «техне» ва «пайдейя» каби тушунчаларни фарқлаганлар; биринчи атама билимни, яъни ўрганиш мумкин бўлган нарсани англатса, иккинчи атама билим бериш манбаини эмас, балки тўғри фикр манбаини англатади. Бунда пайдейя, Аристотель таъбири билан айтганда, инсонни ўзини ўзи камол топтиришга рағбатлантириши лозим. Шу боис Протагор, Суқ * Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти ва роли ёки амалий фалсафа . Одатда фалсафа кундалик ҳаёт ва амалиётдан анча узоқ бўлган ҳаддан ташқари умумий масалаларни ўрганади, деган фикр мавжуд. Аммо бу фикрга қўшилиш мушкул, зеро умумий назариялар, агар уларга кенгроқ маънода ва узоқроқ истиқбол нуқтаи назаридан ёндашилса, баъзан билимнинг тор соҳаларига тааллуқли бўлган кўпгина муайян ғоялардан яхшироқ самара беради. * Албатта, фалсафа доим кундалик ҳаётдан маълум даражада узоқ бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Унинг ўзига хос хусусияти, бетакрорлиги айни шу омилда намоён бўлади. Бироқ, бошқа томондан, фалсафа оддий ижтимоий борлиқ, кундалик ижтимоий, сиёсий ёки иқтисодий ҳаёт амалиёти деб номлаш мумкин бўлган нарсалардан ҳам ўзини олиб қочмайди. Фалсафий рефлексия ва у билан муштарак бўлган ҳарак * Файласуфлар жамиятдаги маънавият ва ахлоқнинг ҳолати учун ҳам сезиларли даражада жавобгардирлар, зеро улар нафақат ижтимоий меъёрлар ва тамойилларни ривожлантирадилар, улардан дарс берадилар ёки китоблар, мақолалар орқали ижтимоий онгни улар билан ошно этадилар, балки аксарият ҳолларда кенг жамоатчилик фикрини уйғотадиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган, ижтимоий-сиёсий муаммолар, маданият ва маънавият масалаларига доир муҳокама ва мунозаралар ташкил этадилар. * Фалсафанинг ижодий характери. Фалсафа жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларига кучли таъсир кўрсатган ҳолда, айни вақтда фан билан доим яқин алоқада иш кўради. У ёки бу фан қандай муайян муаммоларни ҳал қилишидан қатъий назар, улар билан боғлиқ жараёнлар ва ҳодисаларга, яъни бутун вазиятга, шу жумладан охир-оқибатда олинган нат * Ўз вақтида дунёга нисбатан (одатдаги, «классик» физика доирасида узоқ йиллар ҳукм сурган ёндашувларга қараганда) кенгроқ ёндашув, масалан, А.Эйнштейн (1879-1955)га дунёнинг манзарасини тушунишга нисбатан бутунлай янгича ёндашувни таклиф қилиш ва аввалги физиканинг аксарият қоидалари муайян даражадагина ҳақиқий бўлиб қолган шароитда классик (Ньютон) механикасини ҳам ўз ичига олган «Нисбийлик умумий назарияси»ни таърифлаш имконини берди. Аммо табиий бир савол туғилади: бу ерда фалсафа чиндан ҳам ижодий рол ўйнадими? Агар ижодий рол ўйнаган бўлса, бу нимада ва қай тарзда намоён бўлди? www.arxiv.uz * Умумий далилларга тўхталмай, шуни қайд этишни ўринли деб ҳисоблаймизки, Эйнштейн онгида ўзидан олдинги ва ўзи яшаётган даврдаги фалсафа ғоялари тўқнашди. Улар мутафаккирнинг бутун ижодий фаолиятига кучли таъсир кўрсатди, зеро у рационалистик фалсафанинг кўпгина классиклари, уларнинг ўтмишдошлари ва издошлари билан талабалик йилларидаёқ танишган эди. “Биз Эйнштейн ижодига ХХ аср ўрталарининг физик концепциялари ва келажакка прогнозлар нуқтаи назаридан, ретроспектив назар ташлар эканмиз, уни инсоният маънавий ҳаёти катта бир босқичининг якуни деб ҳисоблаш мумкин. – Бу босқич фақат Ньютон механикаси билан бошлангани йўқ. Бутун рационалистик фан ва XVII аср фалсафаси унинг негизи ҳисобланади. Эйнштейн асарлари билан танишар экансиз, Галилей, Декарт, Спиноза, Гоббс, Ньютон сатрларини беихтиёр * Фалсафа ва фан. Фалсафа нафақат фан, балки ижтимоий ҳаётнинг бошқа, чунончи: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, илмий жабҳалари, санъат ва шу кабилар билан ҳам узвий боғлиқ. Биз фалсафа ва фан муносабатларининг генезиси ҳақида уларнинг бирлиги ва фарқларини аниқлаш мақсадида сўз юритамиз. Мазкур масалани муфассалроқ ўрганишга киришар эканмиз, аввало кўрсатилган тушунчаларнинг асосий маънолари ва мазмунларини аниқлаб оламиз. * Фаннинг моҳиятини тушунишга нисбатан икки асосий ёндашув, унинг кенг ва тор талқинлари шаклланган. * Кенг (йиғма) маънодаги фан – бу бутун инсон фаолияти жабҳаси бўлиб, унинг вазифаси борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ўрганиш ва илмий назарий тизимга солишдан иборатдир . Бу ерда “фан”, “олим” тушунчалари муайянлаштирилмайди ва умумий, йиғма тушунчалар сифатида * Муайян илмий фанлар, масалан, физика, кимё, биология, тарих, математикани ифодалаш учун «фан» тушунчасига торроқ, бинобарин, изчилроқ маъно юкланади. Бу ерда фанга аниқ таъриф берилган, олим эса тор мутахассис, муайян билим ифодачиси ҳисобланади. У шунчаки олим эмас, балки доим ва албатта ё физик, ё химик, ё тарихчи, ё бошқа фан вакилидир. Айни ҳолда фан муқаррар тарзда табиат, жамият, тафаккурнинг у ёки бу объекти (ҳодисаси) ҳақидаги илмий билимларнинг қатъий тартибга солинган, изчил тизимидан ташкил топади. * Бундай фанларнинг ҳар бири фақат уларнинг ўзигагина хос бўлган махсус қонунлар ва методларга, мазкур фан учун ягона бўлган тил, категориялар аппарати ва ҳоказоларга эга бўладики, бу юз берган жараёнларни тўғри тавсифлаш ва тушунтириш, ҳозирги даврни тўғри тушуниш ва билимларнинг т * Фалсафада эса қадимда донишмандлик мухлисларининг сон- саноқсиз саволларига тажриба йўли билан олинган баъзи бир оқилона жавоблар мавжуд бўлган . Бу жавобларни ҳаққоний, яъни амалиёт синовидан ўтган, кундалик ҳаётда ўз тасдиғини топган, аниқ билим деб номлаш мумкин. Бундай жавоблар масала «ёпилиши», кун тартибидан чиқарилишига сабаб бўлган, бошқача айтганда, аниқ таърифланган ва бошқа жавобларни истисно этган. * Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан, ҳар қандай учбурчак бурчакларининг йиғиндиси 180 градусга тенглиги ёки суюқликка солинган жисмга сиқиб чиқарилган суюқлик оғирлигига тенг куч таъсир кўрсатиши аниқлангани заҳоти бу масалалар ўзининг «очиқ» хусусиятини йўқотган, яъни улар ўзининг бошқа вариантларни истисно этадиган аниқ ечимини топган. Бу мазкур масалалар атрофида * Шундай қилиб, азалдан яхлит ва бўлинмас дастлабки билим сифатида амал қилган фалсафа заминида ўша вақтлардаёқ амалий хусусият ва тегишли йўналишга эга бўлган билим соҳалари фаол шакллана бошлади. Шу тариқа аста-секин табиатшунослик вужудга келди, муайян фанлар (математика, геометрия, физика, тиббиёт, астрономия, тарих ва бошқалар) шаклланиб, ўз шакл-шамойилини касб этди ва мустақил тус олди . Айни шу маънода фалсафа барча фанлар нинг асоси ҳисобланади. Бу фанлар фалсафадан ажралиб чиққач, кейинчалик илмий билимнинг табақаланиши жараёнида баъзан парчаланиб, ўз тадқиқот предметини янада торайтира ди ва муфассаллаштира ди . Улар таҳлилининг теранлиги ва нарсалар моҳиятини англаш даражаси орт са , айни вақтда ўрганилаётган масалалар доираси тораяди. * Фан дунёқараш шакли. Билимларнинг ўсишиг * Фан ривожланишининг асосий босқичлари . Милоддан аввалги I минг йилликдан XVI асргача бўлган давр илк фан давридир . Бу даврда асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб келган, ҳаёт тажрибаси ва меҳнат фаолияти жараёнида олинган амалий билимлар билан бир қаторда жуда умумий ва мавҳум мушоҳадаларга асосланган назариялар хусусиятига эга бўлган табиат ҳақидаги дастлабки фалсафий тасаввурлар (натурфалсафа) вужудга кела бошлаган. Илмий билим куртаклари натурфалсафа доирасида унинг элементлари сифатида шаклланган. Математик, астрономик, тиббий ва бошқа масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотлар, усуллар ва методлар жамланиши билан фалсафада тегишли бўлимлар вужудга келган ва кейинчалик аста-секин шаклланаётган айрим фанлар: математика, астрономия, тиббиёт ва ҳоказоларга ажралиб чиқган. www.a * Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги вақт одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди. * Жаҳон ҳамжамияти III минг йилликнинг бошланишини, биосфера ҳолати ва Ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар ўртасида, шунингдек жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар би * Адабиётлар: * Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.-174 б * Маънавий юксалиш йўлида.-Т.: Маънавият, 2008. -140 б. * Фалсафа асослари . Қ .Назаров таҳрири остида. - Т. : Шарқ, 2005 * Falsafa M.Ahmedova. -T.: YFMJ , 2006. * Қаҳҳарова Ш. Фалсафаг а кириш. -Т.: Университет, 2005. * Хайитов Ш., Хайитова К., Зияутдинова Х. Фалсафа асослари. Альбом схема. –Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2009. * Введение в философию: Учебное пособие для вузов / И.Т.Фролов и др. 3-е изд., перераб. и доп. -М.: 2003. * Великие философские учения / Ред. и пер. И.С.Вдовиной. -М.: АСТ, 2005. * Қаҳҳарова Ш.Б. Глобал маънавият глобаллашувнинг ғоявий асоси.-Т.: Тафаккур, 2010 * Шермухамедова Н.А. Scientizm va antiscientizm// Falsaf va fan metodologiysi - T.: Axborot t СПАСИБО ЗА ВНИМАНИЕ! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha