Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 71.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Апрель 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафанинг моҳияти ва жамият тараққиётидаги роли

Купить
Фалсафанинг моҳияти ва жамият тараққиётидаги роли Маъруза режаси: • 1. Фалсафа фани ва тушунчасининг келиб чиқиши. • 2. Дунёқарашнинг моҳияти ва тарихий шакллари. • 3. Фалсафанинг предмети ва асосий масалалари. • 4. Фалсафанинг жамият тараққиётидаги роли. Асосий адабиётлар • 1.Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. “Халқ сўзи” газетаси 2024 йил 1 сентябр сони. • 2. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. Т., 2021. • 3. Давронов З., Шермухаммедова Н, Қаххарова М, Нурматова M, Хусанов Б, Султонова A. Фалсафа, T.: TMИ, 2019 • 5. Саифназаров И., Mуxтoрoв A., Эрназаров Д., Усмонов Ф. Фалсафа, ўқув қўлланма, Т.: 2021. Фалсафа нима? • Фалсафа ўзи нима? У инсоният тарихидаги энг қадимий илмлардандир. Фалсафий мулоҳаза юритиш, фикрлаш инсон табиатига хос, демак, унинг ўзи каби қадимийдир. У олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик каби кўплаб муаммолар ҳақида баҳс юритадиган фандир. Фалсафа атамаси • Фалсафа атамаси қадимги юнон тилидаги « философия» сўзидан олинган бўлиб, у «донишмандликни севиш» ( «филео» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатади. • Қадимги Юнонистонда «Философия» атамасини дастлаб, математика фани орқали барчамизга яхши маълум бўлган, буюк аллома Пифагор ишлатган. Қадимги философия • Қадимги дунёда фанларнинг барчасини, улар қандай илмий масалалар билан шуғулланишидан қатъи назар, философия деб атаганлар. У барча нарсалар, яъни жамият, табиат, ер, осмон, ўсимликлар тўғрисидаги илм ҳисобланар эди. Шу маънода, дастлабки философия олам ва унда инсоннинг тутган ўрни ҳақидаги қарашлар тизими бўлиб, дунёни илмий билиш заруратидан вужудга келган эди. Қадимги философия • Фалсафа, аввало, муайян илмий билимлар тизимидир. У, бир томондан, инсоннинг воқеликни ақл воситасида идрок этиши, иккинчи томондан, онгнинг афсона ва ривоятлар асосидаги шакллардан узил-кесил ажралиш жараёни натижасидир. Бу икки жиҳат бир-бири билан узвий бо ғ лиқ. Чунки беҳуда хаёлпарастлик, ҳавойи ва афсонавий фикрлаш тарзидан халос бўлиш илмий билимларни эгаллаш орқали рўй беради. Фалсафа айнан ана шундай янги дунёқарашнинг шаклланиши учун асос бўлди . • «Фалсафа» атамаси «философия»нинг Шарқ ижтимоий тафаккуридаги шаклидир. Одатда у тушунча сифатида тор ва кенг маъноларда қўлланади. Хусусан, кенг маънода уни қ адимий фалсафада «донишмандликни севиш» деб тушунилганини айтиб ўтдик. Инглиз файласуфи Т. Гоббс уни «тўғри фикрлаш орқали билишга эришиш», немис файласуфи Гегел «умуман предметларга фикрий ёндашиш», Людвиг Фейербах «бор нарсани билиш», прагматизм таълимоти намояндалари эса «фойдали нарсаларни билиш жараёни» дея талқин этган. • Фалсафа, сирасини айтганда, ижтимоий тафаккур ривожи ютуғи ва инсоният маънавий тараққиёти маҳсулидир. У кишиларнинг оламни билиш, ўзлаштириш, фаровон ҳаёт кечириш ва ўз инсоний салоҳиятларини намоён этиш эҳтиёжлари билан узвий боғлиқдир. Фалсафий таълимотлар ҳамма даврларда ҳам инсониятнинг илғор тажрибаларини ўзида мужассамлаштирган ва инсоният маданиятини янада юксакроқ босқичга кўтаришга хизмат қилган. Файласуф ким? • Энди Файласуф ким, деган саволга жавоб берайлик. Бу тушунчанинг маъносини Пифагор Олимпия ўйинлари мисолида қуйидагича тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ – савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар, Пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди. Фалсафа фанининг муаммолари • Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқнинг воқелиги, ундаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг азалий муаммолари сирасига киради. Субстанция тушунчаси • Фалсафада оламнинг асосида нима ётади, деган масалалар ниҳоятда узоқ тарихга эга. Қадимги Юнонистон ва Римда бу масала «Субстанция» тушунчасининг мазмунини қандай тушунилишига қараб ўзига хос ифодаланган. Субстанция деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр тушунилган. Юнонистон файласуфи Пифагор ҳамма нарса сонлардан ташкил топган, деган, Афлотун субстанция — ғоялардир деган, Демокрит эса оламнинг асосида атомлар ётади, деб тушунтирган. Субстанция тушунчаси • Бу масалаларни қай тарзда ҳал қилинишига қараб фарқланадиган фалсафий оқим ва йўналишлар ҳам йўқ эмас. Масалан, оламнинг асосида нима ётади, унинг моҳияти нимадан иборат деган масалада монизм, дуализм, плюрализм, материализм ва идеализм каби қатор фалсафий қарашлар шаклланган. Монизм (юнонча — монос, яъни якка маъносини англатади) — оламнинг асоси якаю-ягона сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимотдир. • Дуализм — оламнинг асосида иккита асос, яъни модда билан бирга ғоя ҳам ётади. • Плюрализм (лотин тилида плюрал, яъни кўплик дегани) — оламнинг асосида кўп нарсалар ётади, дейдиган таълимот. • Материализм — оламнинг асосида моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган таълимот. • Идеализм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар ётади, дейдиган таълимот. Дунёқараш тушунчаси • Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Шу маънода дунёқараш инсоннинг теварак атрофини қўршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир. Мифологик дунёқараш • Мифологик дунёқараш. «Миф» тушунчаси юнонча mythos сўзидан келиб чиққан бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. Миф - турли халқларнинг дунёнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунёқарашдир. Мифологик дунёқараш • Мифда билимлар, диний эътиқодлар, маънавий маданиятнинг турли элементлари, санъат, ижтимоий ҳаёт куртаклари бирлашган бўлиб, шу тариқа ибтидоий одамлар дунёқараши маълум даражада тартибга келган, уларнинг дунё ҳақидаги қарашлари эса муайян тизимга солинган. Мазкур тизимга солишнинг муҳим шакллари эпос, эртаклар, афсоналар, ривоятлар бўлиб, мифлар аввало улар орқали ифодаланади. Шу тариқа тўпланган билимлар ва тажриба кейинги авлодларга ўтиши ҳам таъминланади. Диний дунёқараш • Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсаларга бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди. Фалсафий дунёқараш • Тахминан 2500 йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда деярли бир вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради. Фалсафий дунёқараш • Агар мифология ва динда жавобга урғу берилса, билишнинг бутун мазмуни унда мужассамлашса, фалсафада савол, масала биринчи ўринда туради. У тўғри ва яхши таърифланган бўлса, муаммонинг моҳияти аниқ акс этади. Савол, масала инсонни ижодга рағбатлантиради, токи унга қониқарли жавоб олиниб, ҳақиқатнинг тагига етилганига ишонч пайдо бўлмагунича инсонни изланишга даъват этади . Бунда саволнинг ўзи, муаммонинг қўйилиши жавобдан кам аҳамият касб этмайди, баъзан ундан ҳам муҳимроқ деб қаралади. Дунёқарашнинг тарихий шакллари мифология фалсафадин хаёлий-фантастик тасаввур эъти од, илохийлаштиришқ табиий-илмий билимДунёқарашнинг тарихий шакллари мифология фалсафа дин хаёлий-фантастик тасаввур эъти од, илохийлаштиришқ табиий-илмий билим Дунё арашнинг тузилиши қ Шахснинг ў зини англаши ва интилишлари асосида шаклланади Ижтимоий Ижтимоий гуру ,миллат ҳ ёки хал нинг қ манфаати ва эхтиёжларинин г умумлашиши натижасиИндивидуал Амалий дунё араш қ Назарий дунё араш қДунё арашнинг тузилиши қ Шахснинг ў зини англаши ва интилишлари асосида шаклланади Ижтимоий Ижтимоий гуру ,миллат ҳ ёки хал нинг қ манфаати ва эхтиёжларинин г умумлашиши натижаси Индивидуал Амалий дунё арашқ Назарий дунё арашқ Фалсафанинг предмети Табиат Жамият Инсон тафаккури Энг умумий онуниятларини ўрганади қФалсафанинг предмети Табиат Жамият Инсон тафаккури Энг умумий онуниятларини ўрганади қ Фалсафа фан сифатида ва унинг таркиби Фалсафа олам ха идаги қ яхлит билимлар тизими бўлиб Онтология-борли тў рисидаги таълимот қ ғ Гносеология-билиш тў рисидаги таълимот ғ Социология-жамият тў рисидаги таълимот ғ Методология-билиш ва унинг усуллари ха идаги қ таълимот Аксиология- адриятлар тў рисидаги таълимот қ ғ Манти -тафаккур онуниятларини ўрганувчи қ қ таълимот Этика-ахло фалсафаси қ Эстетика-нафосат фалсафасиФалсафа олам ха идаги қ яхлит билимлар тизими бўлиб Онтология-борли тў рисидаги таълимотқ ғ Гносеология-билиш тў рисидаги таълимотғ Социология-жамият тў рисидаги таълимотғ Методология-билиш ва унинг усуллари ха идаги қ таълимот Аксиология- адриятлар тў рисидаги таълимотқ ғ Манти -тафаккур онуниятларини ўрганувчи қ қ таълимот Этика-ахло фалсафасиқ Эстетика-нафосат фалсафаси Фалсафанинг жамиятдаги вазифалари Оламни ў злаштириш ва ўзгартириш вазифалари башоратдунё арашликқ тушунтириш умумлаштириш эвристикметодологик билиш манти ий қ мафкуравий, оявий-сиёсий, тарбиявий ғФалсафанинг жамиятдаги вазифалари Оламни ў злаштириш ва ўзгартириш вазифалари башорат дунё арашликқ тушунтириш умумлаштириш эвристик методологик билиш манти ийқ мафкуравий, оявий-сиёсий, тарбиявийғ
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha