Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 692.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли

Купить
1ФАЛСАФАНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ, ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ 2«Фалсафа» тушунчаси юнонча phileo – севаман ва sophia – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. 3Ф алсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари гносеология (бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) – билиш назарияси онтология – мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим ижтимоий фалсафа – жамият ҳақидаги таълимот этика – ахлоқ ҳақидаги таълимот аксиология - қадриятлар ҳақидаги таълимот фалсафий антропология – инсон ҳақидаги таълимот ва бошқалар 4М устақил фалсафий фанлар Мантиқ инсоннинг билишни амалга ошириш шакллари, қонунлари ва усулларини ўрганадиган фан Этика маънавият ва ахлоқ ҳақидаги таълимот Эстетика гўзаллик қонунларига мувофиқ ижоднинг моҳияти ва шакллари ҳақидаги фан 5Фалсафанинг янги соҳалари табиат фалсафаси, танатология ҳуқуқ, фан, тарих, сиёсат, санъат, дин, техника фалсафаси геронтология 6Фалсафанинг асосий масалалари онг, тафаккур руҳ материя борлиқ идеаллик 7Дунёқараш – инсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир. 8Дуёкараш – оламга ва инсоннинг оламдаги ўрнига караш Дунёкарашнинг умумий тушунчаси ва унинг асосий шакллари Мифология Дин ФалсафаИнсоният тарихида белгиланадиган дунёкарашнинг уч асосий шакли 9Дунёқарашнинг функциялари: Билиш функцияси Қадриятларга муносабат Хулқ-атворни белгилаш ( инсонда қизиқиш уйғо- тувчи барча саволларни ва муайян йўл билан то- пилувчи жавобларни ўз ичига олади, билиш- одамлар дунёқарашини бойитади); инсоннинг энг ав- вало, ўзини олий қадрият эканли- гини англашга, сўнгра атрофида- гиларни қадр- лашга ундайди); (инсонни ўз-ўзи- ни тарбиялаш жараёни) 10Дунёқарашнинг ўзига хос асослари: • Интеллектуал асос; • Эмоционал асос; • Руҳий асос; Интеллектуал, эмоционал ва руҳий асослар ирода билан уйғунликда эътиқодлар, одамлар фаол қабул қиладиган, уларнинг онг даражаси ва ҳаётдаги мўлжалларига мос келадиган қарашларни юзага келтиради. 11Дунёқарашнинг тузилиши Дунёни сезиш Дунёни идрок этиш Дунёни тушуниш - Бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок этиш - Бу атроф-борлиқни идеал образларда тасаввур қилиш - Инсон ва уни қуршаган дунёнинг моҳиятини аниқлаш, шунингдек табиатда юз берувчи воқеалар ва жараёнларнинг ўзаро алоқаларини тушунишга қаратилган ақлий фаолияти 12 Мифология дунёкараш сифатида Миф – бу турли халқларнинг дунёнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунёқарашдир . Мифлар жавоб бермокчи бўлган асосий саволлар • Оламнинг, Ернинг ва инсоннинг пайдо булиши; • табиат ҳодисаларини тушунтириш; • инсоннинг ҳаёти, тақдири ва ўлими; инсон фаолияти ва унинг эришган ютуклари; • ахлок, бурч, шаън саволлари. Миф хусусиятлари Табиатни инсонийлаштириш; • фантастик худоларнинг борлиги, уларнинг мулоқоти, инсон билан алокада булиши; • абстракт мулоҳазаларнинг йуклиги (рефлексиялар); Мифларнинг конкрет ҳаётий масалаларгни ечишга каратилганлиги (хужалик, офатлардан асраш ва б. д.); • мифологик сюжетларнинг бир хиллиги ва юзакилиги. 13Мифологик тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари Бу оддий ривоят, бирор бир воқеа ҳақидаги ҳикоя эмас, балки оғзаки матннинг архаик онгдаги воқеа-ҳодисаларга, инсонга ва у яшаётган дунёга таъсир кўрсатувчи муайян борлиқ сифатидаги инъикос. Инсоният тарихининг илк босқичларида одамлар хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини тартибга солиш функциясини бажарган. Чунки, унда ахлоқий қарашлар, инсоннинг борлиққа эстетик муносабати Ўз ифодасини топган. 14Мифологик тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари Мифологияда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир. Табиат нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир хил қонунларга мувофиқ яшайди. Инсон билан бир хил сезги, истак, майлларга эга бўлади. Миф-кимнингдир уйдирмаси ёки ўтмиш сарқити эмас, балки, шундай бир ўзига хос тилки инсон унинг ёрдамида қадим замонларданоқ дунёни тавсифлаган. Ўзининг тарқоқ билимларини умумлаштирган талқин қилган, тасниф қилган ва муайян тизимга солган. Мифда ота, оқсақол ҳукми ва қарор топган аъаналар муҳим рол ўйнайди. Ривоят ва унинг мазмунига нисбатан бундай муносабат заминида эътиқод, борлиқни бевосита, эмоционал идрок этиш ётади. Мифологик дунёқараш – дунёни яхлит тушуниш бўлиб, унда шубҳага ўрин йўқ. 15Мифологик ва диний дунёқарашнинг ўзаро ўхшашлиги ва фарқи: Ўзаро ўхшашлиги: Миф каби дин замирида ҳам эътиқод, туйғу ва эмоциялар ётади Фарқи: Агар мифологияда анънага, ривоят қилувчининг яъни оқсоқолнинг обрўсига эътибор кучли бўлса, динда ғайриоддий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда бўлади. Олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса, иккинчи даражали рол ўйнади. Дин – мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий ҳодиса бўлиб, унда эътиқод биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради. 16Дин дунёқараш сифатида Дин – дунёкарашнинг шакли булиб, инсон ҳаёти ва оламга таъсир килувчи фантастик, гайритабиий кучлар борлигига ишонишга асосланган. Диний дунёқараш оламни ҳиссий, эмоционал (рационал эмас) қабул килиш шакли билан белгиланади. Дин мифлар кўриб чиккан саволларни кўриб чикади. Асосий дунё динлари • христианлик; • ислом; • буддизм. Кўп таркалган динлар • синтоизм; • индуизм; • иудаизм . 17Диннинг асосий функциялари: Дунёқарашни шакллантириш фукнцияси Бутун борлиқ қачон ва нима учун пайдо бўлган ва бунда ғайриоддий кучнинг оламшумул роли қандай намоён бўлган, деган саволларга жавоб беради. Коммуникатив функцияси Мулоқот ва шахслараро алоқаларнинг муайян типини таъминлайди, жамиятнинг жипслашуви ва яхлитлигига кўмаклашади. 18Диннинг асосий функциялари: Тартибга солиш функцияси: Одамлар хулқ-атворини тартибга солувчи тегишли меъёрлар ва қоидаларни белгилайди. Компенсаторлик функцияси: Етишмаётган ахборот, диққат-эътибор, ғамхўрлик ўрнини тўлдиради. Инсоннинг кундалик ҳаётда қондирилмаган эҳтиёжларининг ўрнини тўлдиради. 19Диннинг асосий илдизлари психологик гносеологик Инсон интеллектининг ривожланиш даражаси ва танқидий фикрлаш қобилиятидан қатъий назар, нафақат англаш, балки эътиқод қилиш истаги ва ҳаттоки, эҳтиёжининг ҳамиша намоён бўлишидир. Оқилона билим нуқтаи назаридан дунё инсонга чексиз, мураккаб бўлиб туюлади. Ўта мушкул вазифа ақлни ўтмаслаштиради. Инсон ечимсиз муаммолар қаршисида ўзини ожиз ҳис қилади ва ақл далилларини ғайриоддий нарсалар билан Тўлдириш учун динга мурожаат қилади. 20Сиёсий Ижтимоий Муаммолар, қийинчиликларга дуч келган ва реал ҳаётда ўзига таянч топа олмаган инсон ғайриоддий кучларга умид боғлаб, нариги дунёга муржаат қилади. Уларга эътиқод қилиб, таскин топади, ва тақдирга тан беради. Диннинг асосий илдизлари Турли сиёсий кучларнинг диндан ўз мафаатлари йўлида фойдаланиш имконияти ва шу тариқа уни бевосита ёки билвосита қўллаб-қуввалаш, уни жамиятдаги таъсирини кучайтиришга ҳаракат 21Диний эътиқоднинг тарихий шакллари Фетишизм у ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. Бундай предмет илоҳийлаштирилади, сиғиниш ва топиниш объектига айланади. Анимизм (лот. anim a – жон) – нафақат одамлар, балки ҳайвонлар, предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам гўё руҳ, жон бошқариб туришига ишониш. Анимизм нуқтаи назаридан бутун дунё руҳли ва жонлидир. 22Диний эътиқоднинг тарихий шакллари Политеизм – кўпхудоликка сиғиниш. Монотеизм – яккахудоликка сиғиниш .Тотемизм негизини муайян одамлар гуруҳининг тотем, яъни сиғиниш объекти саналган аждод деб эълон қилинадиган у ёки бу ҳайвон, ўсимлик, предмет билан умумий келиб чиқишига бўлган ишонч ташкил этади, зеро тотем мазкур жамоа ёки уруғнинг қудратли ҳомийси, ҳимоячиси ҳисобланади, уни озиқ- овқат ва шу кабилар билан таъминлайди. (Ҳиндистонда Хонумон маймуни, турли қабилаларда у ёки бу илоҳий предмет ) Магия (юнон. mageia – сеҳргарлик) ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, масалан расм-русумлар, ўзига хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш м 23Монотеизм - кўп сонли худолар орасида куч- қудратда ягона бир худони фарқлаб, шу тариқа дунёвий подшо ҳукм сурувчи реал ҳаёт ҳақидаги ўз тасаввурларини ягона ва қудратли худо яшайдиган нариги дунё билан гўёки мувофиқ ҳолатга келтирилишидир, (юнон. mono – бир ва theos – худо ). иудаизм буддизм христианлик ислом 24Фалсафий дунёқарашнинг мифологик ва диний дунёқарашдан асосий фарқи: Агар мифологик ва диний дунёқарашда эътиқод ва туйғуларга таянилган бўлса, фалсафий дунёқараш да ақл ва билимларга таянилади. 25Фалсафа дунёкараш сифатида Фалсафа – ўзига хос илмий-назарий дунёкараш тури. Дунёкарашнинг энг юкори поғонаси ва тури, рационаллик, системалилик, мантик ва назарий шакли борлиги билан ажралиб туради. Фалсафий дунёкарашнинг диний ва мифологик дунёқарашдан фарки • фалсафий дунёқараш билимга асосланган (ишонч ёки ривоятга эмас); • фалсафий дунёкараш рефлексив (фикрнинг узига қаратилганлиги); • фалсафий дунёқараш мантикка асосланган (ички бирлик ва системага эга); • фалсафий дунёқараш аник тушунчалар ва • категорияларга асосланади. Фалсафанинг дунёкараш сифатидаги эволюцияси этаплари • Космоцентризм – фалсафий дунекараш, унинг асосида оламни,табиат ҳодисаларни ташқи кучлар–Коинот (Космос)- қудрати ва чексизлиги орқали тушунтириш, унга кўра бутун борлиқ Коинот ва космик циклларга боғлик (бу ф 26Фалсафанинг асосий масаласи ва йўналишлари Фалсафанинг асосий масаласи – фикрнинг борлиққа муносабати, борлиқнинг эса фикрга муносабати. Хусусияти Ушбу масала моҳияти шундан иборатки, унинг ечими атроф- муҳит ҳақидаги билим ва инсоннинг ундаги ўрнига боғлиқ. Материя ва онг – борлиқнинг бир- биридан ажралмас ва шу билан бирга умуман ҳар хил бўлагидир. Бунга мувофиқ фалсафа асосий масаласининг икки – онтологик ва гносеологик жиҳати мавжуд. Гносеологик ва онтологик жиҳат- ларга қараб фалсафа қуйидаги асосий йўналишларга бўлинади: материализм ва идеализм, шу билан бирга, эмпиризм ва рационализм. Фалсафа асосий масаласининг икки жиҳати: Онтологик (борлиқ ҳақида) – фалсафанинг бу жиҳати масаланинг қўйилиши ва ечимидан иборат: қайси бири? Гносеологик (билишга оид)- мазкур жиҳат дунёни ўрганиш м 27Фалсафа асосий масаласининг онтологик жиҳати Фалсафа асосий масаласининг онтологик жиҳатини намоён этувчи фалсафий ёндашувлар Материализм (“Демокрит йўли”) – фалсафанинг йўналиши бўлиб, унинг намоёндалари материя ва онг муносабатларида материя биринчи ўринда деган ғояни илгари сурган. Асосий ҳолатлари • Материя реал мавжуддир; • Материя онгдан қатъий назар мавжуд; • Материя мустақил субстанция бўлиб, мавжуд бўлишда ўзидан бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмас; • Материя ўзининг ички қонунларига асосланган ҳолда ривожланади; • Онг – бу юксалган материянинг ўзини акс этиш хусусияти; • Онг – мустақил субстанция эмас, у материя билангина мавжуд; • Онг материя билан белгинади. Хусусиятлари: • Материалистик йўналишга ушбу файласуфлар тегишли: Демокрит, Бэкон, Локк, Спиноза, Дидро ва бошқа француз мате 28Фалсафа асосий масаласининг онтологик жиҳатини намоён этувчи фалсафий ёндашувлар Идеализм (“Платон йўли”) – фалсафанинг йўналиши бўлиб, унинг намоёндалари материя ва онг муносабатларида онг биринчи ўринда деган ғояни илгари сурган. Идеализмнинг мустақил йўналишлари: Объектив идеализм (Платон, Лейбниц, Гегель ва ҳ.к.) Субъектив идеализм (Беркли, Юм ва ҳ.к.) Асосий ҳолатлари Асосий ҳолатлари • Барча нарса фақатгина билим олаётган субъектнинг онгида мавжуд; • Ғоялар – инсоннинг ақлидир; • Моддий нарсаларнинг тимсоллари (ғоялари), шунингдек, фақатгина ҳиссий туйғулар орқали инсоннинг ақлида мавжуд; • Инсоннинг онгидан ташқарида на материя ва на руҳ мавжуд. • Ҳақиқатда фақат ғоя мавжуд; • Ғоя бирламчидир; • Бизни ўрат турган борлиқ “ғоялар олами” ва “нарсалар олами”га бўлинади; • “ Ғоялар ола 29Фалсафа асосий масаласининг онтологик жиҳатини намоён этувчи фалсафий ёндашувлар Дуализм – фалсафанинг оралиқли (келишувчи) йўналиши бўлиб, бунда материализм ва идеализм қутбий (бир-бирини тақозо этувчи) муносабатда мавжуд бўлади. Мазкур йўналишга Р.Декарт асос солган. Асосий ҳолатлари: • Иккита мустақил субстанция мавжуд: моддий (давом этиш хусусиятига эга бўлган) ва маънавий (фикрлаш хусусиятига эга бўлган); • Дунёда барча нарсалар ёки у бу субстанциялардан келиб чиққан (яъни моддий нарсалар моддий, маънавий нарсалар маънавийдан келиб чиққан); • Инсонда бир вақтнинг ўзида иккита субстанция мужассамлашган – ҳам моддий, ҳам маънавий; материя ва онг (руҳ) – ягона борлиқнинг икки қарама-қарши ва ўзаро боғлиқ томонларидир; • Фалсафанинг асосий масаласи (қай бири бирлам- чи –онгми, материями 30Фалсафа асосий масаласининг гносеологик жиҳати Эмпиризм – асосчиси Ф.Бэкон, эмпиристлар билимнинг асосида фақат тажриба ва ҳиссий туйғулар ётади, онгда тажрибадан олдин ҳеч нарса мавжуд эмас, деган фикрни илгари суради. Рацонализм – асосчиси Р.Декарт, рационалистлар ҳақиқий (ишончли) билим фақатгина онгдан келтириб чиқарилган бўлиши керак ва билим ҳиссий тажрибага боғлиқ эмас, деган фикрни илгари суради. Иррационализм – асосчилари Ф.Ницше, А.Шопенгауэр, иррационалистларнинг фикрича, рационалист- ларнинг фикрлари ички мантиққа эга эмас, шунинг учун ҳақиқий билимни фақат ақл билан тўла тушунтириб бўлмайди. Гностицизм – асосчилари материалистлар, гностиклар билишнинг ҳозирги ҳолати ва келажагига оптимистик руҳда қарайдилар. Уларнинг фикрича, дунёни билиб бўлади, билим олиш имконияти эса, че 31Фалсафа асосий масаласининг ҳозирги кундаги аҳволи ва истиқболи Фалсафанинг асосий масаласига камроқ эътибор қаратиш тамойили кузатилмоқда, чунки у жуда мураккаб ечимга эга. Ҳозирги кунда файласуфларнинг минг йиллик изланишларига қарамай, фалсафанинг асосий масаласи на онтологик ва на гносеологик тарафдан ечимга эга эмас ва бу масала абадий ечимга эга бўлмаган фалсафа муаммоси бўлиб қолади. К.Ясперс, М.Хайдеггер, А.Камю ва бошқалар келажакда фалсафанинг янги масаласи – экзистенциализм, яъни инсон муаммоси, унинг мавжудлиги, шахсий маънавий дунёсини бошқара билиши, жамиятнинг ичида ва жамият билан ўзаро муносабатларда бўлиши, танлаш ҳуқуқига эгалиги, ҳаётнинг мақсадини топиши ва ҳаётда ўз ўрнини, бахтини топиши муаммоси вужудга келиши мумкинлигига асос солишди. 32Фалсафани ўрганиш даги ёндашувларар идеализм материализм Объектив идеализм Субъектив идеализм Содда материализм Механистик материализм дуализм 33Фалсафий билимнинг ўзига хос хусусиятлари • фалсафий дунёқарашнинг ўзига хослиги унинг икки томонлилигида, чунки у илмий билим билан умумийликка эга (предмети, методлари, мантикий-тушунчавий аппарати) , лекин шу билан бирга илмий билим бўла олмайди; • Фалсафанинг бошка фанлардан асосий фарки унинг назарий дунёқарашлилигида, инсоният йиққан билимларнинг умумийлаштирувида; • фалсафанинг предмети бошка фанларнинг предметидан кенгрок, фалсафа умумийлаштиради, бошка фанларни бирлаштиради, лекин ютиб юбормайди, ўз ичига бутун илмий билимни олмайди, улар тепасида турмайди; • мураккаб структурага эга (онтология, гносеология, мантик ва б. уз ичига олади); • умумий назарий характерга эга; • бошка фанларнинг асосида етувчи бирламчи, асосий ғоя ва тушунчаларни ўз ичига олади; • кўп нарсаларда субъек 34Идеалистлар -дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчилар.Материалистлар -дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар 35Материализм ("Демокрит йули") – фалсафадаги йуналиш, унинг тарафдорлари материя ва онг муносабатларида материя бирламчи деб ҳисоблашган. Асосий коидалари • материя реал мавжуд; • материя онгдан мустакил мавжуд (яъни фикрловчи жонзотлардан, у хакдаги фикрлар бор еки йуклигига карамасдан мустакил,мавжуд); • материя мустакил субстанция - мавжуд булиши учун ўзидан бошка нарсага мухтож; • материя ўзининг ички конунлари оркали ривожланади ва мавжуд булади; • онг (рух) юкори ташкил этилган материянинг ўзини акс эттириш хусусияти (модуси); • онг материя билан бирга мавжуд бўлган мустакил субстанция эмас; • онг материя (борлик) билан белгиланади. Хусусиятлари • материалистик йўналишида фаолият кўрсатган файласуфлар: Демокрит; милет мактаби файласуфлари (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен); Эпи 36Фалсафанинг функцияларигносеологик функцияси тажрибада синаш, тавсифлаш ёки шак-шубҳасиз инкор этиш мумкин бўлмаган, яъни фан очиб бериш методологик функцияси фалсафада ҳам, айрим фанларда ҳам муҳим рол ўйнайдиган ҳар хил категорияларни ишлаб чиқишидан иборат м аданий Функцияси одамлар дунёқарашини кенгайтириш, уларда билишга қизиқиш уйғотиш, назарий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш интегратив функцияси реал борлиқнинг янги ва янги объектлари ва ҳодисалари инсон назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши а ксиологик функцияси ҳаётнинг маъноси, ўлим ва умрбоқийлик масалаларини кун тартибига қўйиш, у ёки бу ҳаракат, воқеа, ҳодисага «яхши», «ёмон», «муҳим», «фойдали», «фойдасиз» категорияларга баҳо бериш ахлоқий функцияси одамлар хулқ-атвори ва у ёки бу жамиятда юзага келувч 37Фалсафа фанининг таркиби: Фалсафа фанида ўрганиладиган асосий бўлимларга тегишли масалалар: • Борлиқнинг моҳияти; • Борлиқнинг ташкил топиши; • Материя (субстанция), унинг кўринишлари; • Онг, унинг келиб чиқиши ва табиати; • Онг ва материянинг ўзаро муносабати; • Ҳушсизлик; • Инсон, унинг моҳияти ва мавжудлиги; • Жон ва инсон маънавий дунёси; • Жамият; • Табиат; • Табиат ва жамият; • Жамият ҳаётининг маънавияти; • Жамият ҳаётининг моддий-иқтисодий соҳаси; • Жамиятнинг ижтимоий соҳаси; • Цивилизация ва маданият; • Экология, тириклик муаммоси; • Билимнинг хусусияти; • Фалсафа категориялари; • Ҳаракат; • Диалектика ва унинг қонуниятлари 38Фалсафа дунёни англаш усули сифатида • Фалсафа реал ҳаёт билан узвий боғлиқ ва доим инсон борлиғининг энг муҳим муаммоларини англаб етишга қараб мўлжал олади. • Ҳозирги даврнинг муҳим муаммоси – глобаллашув ва уни фалсафадаги бутунлай янги мавзу сифатида фалсафий англаб етиш зарур. • Фалсафа инсонни шахс сифатида тарбиялаш ва камол топтиришда муҳим аҳамиятга эга. • Фалсафа фактларни эслаб қолишни ўргатмаслиги, балки мулоҳаза юритиш ва саволларга жавоб бериш қобилиятини ривожлантириши лозим. Фалсафадан сабоқлар инсон ҳар бир масала юзасидан мутафаккирлар фикрига мурожаат этмасдан, ўзи мустақил ўйлашни ва ўз ақлига қулоқ солишни ўрганишини назарда тутмоғи даркор. Айни шу сабабли фалсафанинг вазифаси инсонга мулоқот қилишни ўргатиш, у ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсатишга эмас, балки ҳақиқа 39 Ф ан фалсафадан қанча кўпроқ ажралса, унда шунча кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлади. 40Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари А ввало ақлга таянади ва оқилона билимни яратишга ҳаракат қилади Ў рганилаётган объектлар ва ҳодисаларнинг қонунлари ва қонуниятларини аниқлашга қараб мўлжал олади К атегориялар аппаратини яратади, ўзлари илгари сурган қоидаларни асослайди, уларга далил-исбот келтиради ва яхлит тизимларни яратишга ҳаракат қилади 41Фалсафа ва фаннинг фарқли жиҳатлари Фалсафа: Фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб хисобланиши мумкин эмас, зеро улар асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан: Фан моҳият-эътибори билан исботланган ва синалган билимлар олишга ҳаракат қилади, бунда олинган билимларни текшириш ёки рад этиш имкониятининг мавжудлиги бу билимлар ҳақиқийлиги ва илмий жиҳатдан асосланганлигининг муқаррар шарти ҳисобланади. 42Фалсафа ва фаннинг фарқли жиҳатлари Фалсафа: Фан: Фалсафа аниқ прогноз бера олмайди. Фандаги илмий далиллар прогноз қилиш имконини беради. Фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади. Унинг ғоялари, асарлари тўлиқ бўлиши ва уларга бошқа файласуфлар қўшилиши ва қўшилмаслиги ҳам мумкин. Фан эса, моҳият-эътибори билан жамоа меҳнати маҳсулидир. 43Фалсафа ва фаннинг фарқли жиҳатлари Фалсафа: Фан: Фалсафада ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас, фикрларнинг ранг-баранглиги меъёр саналади. Фанда эса, монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизимига нисбатан ёндашувлар бирлиги албатта мавжуд бўлади. Фалсафий билимларни тажрибада синаш мумкин эмас 44Фаннинг моҳияти Кенг маънода Тор маънода Бутун инсон фаолияти жабҳаси бўлиб, унинг вазифаси борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ўрганиш ва илмий назарий тизимга солишдан иборат Фан муқаррар тарзда табиат, жамият, тафаккурнинг у ёки бу объекти (ҳодисаси) ҳақидаги илмий билимларнинг қатъий тартибга солинган, изчил тизими 45ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ БОСИЧЛАРИ Илк фан тараққиёти босқичи милоддан Аввалги I-асрдан XVI асргача Классик XVI-асрдан XIX –аср охиригача Ноклассик XIV-аср охридан XX-асрнинг 70-йилларигача Постноклассик XX –асрнинг 70- йилларидан ҳозирги давргача 46ФАННИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ ФАН Билиш услубиМаънавий-маданият элементи Ривожланувчи билимлар тизими Маънавий фаолият тизимиИжтимоий институт Тадқиқотнинг методи ва воситалариИлмий тамойиллар, категориялар, қонунлар тизимиИнсон билимининг олий шакли Маънавий ишлаб чиқариш 471. ОБЪЕКТ 2. ФАН Табиат ноорганик Инсон органик Инсон жамияти ва тафаккур Тараққиётн инг умумий қонунлари Табиий Химия Ижтимоий МатематикаТехника ФалсафаФизика Биология Психология ГуманитарФАНЛАРНИНГ ТАСНИФИ 48ФАННИНГ УМУМИЙ ВАЗИФАЛАРИ ФАННИНГ ВАЗИФАЛАРИ Билиш вазифаси Мантиқан ҳаракат қилувчи вазифаси Фаннинг билиш жараёнида нарсаларнинг моҳиятини аниқлаш имконияти Фаннинг жамият ва инсон фаолиятини ўзгаришида иштирок қилиши 49ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ҚОНУНИЯТЛАРИ Фан тараққиётининг асосий қонуниятлари Фан тараққиёти жамият ва ижтимоий тажриба эҳтиёжлари билан асосланади Ғоялар ва тамойиллар, назария ва тушунчалар, фан методи ва услубларидаги ворисийлик, мақсадга йўналган жараёндаги ички бирлик сифатида билишдаги узлуксизлик Фаннинг барча соҳаларининг ўзаро таъсири ва ўзаро алоқаси, натижада бир фан предмети бошқа фан методи ва предметлари билан ўрганилиши мумкин ва шарт Танқиднинг эркинлиги, бахсли ёки ноаниқ масалаларни муҳокама қилиш, турли фикрларнинг эркин тўқнашувиФаннинг аста-секинлик билан ривожланиши- фаннинг назарий асослари унинг тушунча ва тасаввур тизимларининг (дунёнинг илмий манзараси) нисбатан барқарор (эволюцион) ва шиддатли (революцион) даврларининг алмашинувиФаннинг нисбий мустақиллиги тажрибанинг кон 50Фаннинг таснифи Математик фанлар: 1. Математик мантиқ 2. Математика 3. Амалий математика (кибернетика, информатика) Табиий фанлар: 1. Механика 2. Астрономия 3. Физика 4. Астрофизика 5. Физикавийкимё 6. Кимё 7. Геокимё 8. Геология 9. География 10. Биология 11. Биокимё 12. Физиология 13. АнтропологияТехник ва технологик амалий фанлар: 1. Космонавтика 2. Техник физика 3. Металлургия 4. Тоғ-кончилик 5. Қишлоқ хўжалиги 6. фанлари 7. Тиббиёт фанлари Фалсафий фанлар: 1. Онтология 2. Гносеология 3. Мантиқ 4. Ижтимоий фалсафа 5. Этика 6. Эстетика 7. Фалсафа тарихи Ижтимоий фанлар: 1. Тарих 2. Археология 3. Этнография 4. Иқтисодий география 5. Статистика 6. Иқтисодий фанлар 7. Ҳуқуқшунослик 8. Санъатшунослик 9. Тилшунослик 10. Психология 11. Педагогика 51Фаннинг таснифи Табиий – математик фанлар: Математика Макромеханика Квант ёки микромеханика Суператом ёки макромеханика Фанлар интеграцияси Физикавий кимё Кимёвий физика Геокимё Биокимё Психология Зоопсихология Антропология Тарих География Геология Биология Ботаника 52Сциентизм Антисциентизм Фан-техника тараққиётининг ижобий жиҳатларини мутлоқлаштиради. Сциентизмдан фарқли, фан-техника ютуқларига салбий муносабатда бўлиб, оқилоналикни оқламайди.Фан тараққиётига ёндашувлар: 53ХУЛОСА Дунёқараш бу инсоннинг дунёга, ундаги воқеаларга муносабатлари ва ундаги ўрни ва ҳаёт мазмуни ҳақидаги энг умумий қарашлари тизими. Инсоният тарихида дастлаб мифологик дунёқараш шаклланган бўлиб, ун- да инсон атроф муҳит билан бирлашади ҳамда на табиат ва на ўз уруғи- дан ажралмаган ҳолда намоён бўлади. Диний дунёқарашга оламни бу дунё у дунёва ғайри табиий дунёга бўлиш хос. Диннинг асоси ғайритабиий кучларга ишонч билан йўғрилган. Фалсафа мифологик ва диний дунёқарашдан ўзининг атроф муҳитга танқидий муносабати асосидаги дунёқарашли функциясини бажаради, гносеологик ва онтологик категорияларга мурожаат қилиб мантиқий хулосалар чиқаради. Фалсафа назарий асосланган дунёқараш, умумий категориялар, инсоннинг оламга фаннинг табиат ва жамият ҳақидаги ютуқларига таянилган назарий муноса 54
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha