Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 535.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фалсафий антропология

Купить
МАВЗУ: Фалсафий антропология Режа: 1. Инсон – фалсафанинг объекти. 2. Фалсафий антропологиянинг шаклланиши ва ривожланиши. 3. Фалсафада инсон табиати мушоҳадаси. 4. Инсоннинг табиий, психологик, тил ва фаолият борлиғи, улар ўртасидаги муносабат. 5. Инсон ҳаётининг маъноси. Инсон олий қадрият сифатида. 6. Инсонниг умри, ўлими ва мангулиги. www.arxiv.uz  Инсоннинг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилишини билишга қизиқиш қадим даврлардан бошланган. Инсон пайдо бўлибдики, у ўзини қуршаган дунёни, унда ўзининг ўрнини ўрганиб келади. У бунда ўзининг кимлиги ва нималиги, қандай ишларта қодир эканлигини бошқа тирик мавжудотлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилиши ва қандай томонлари билан уларга ўхшаш эканлигини, унинг инсоний фазилатлари нималардан иборат ва улар қандай қарор топиши, инсон ҳаётининг маъноси ва мазмунини нималар ташкил қилиши, инсон умри, унинг ўлими ва мангулиги нима эканлигини билишга қадимдан ҳаракат қилиб келади. Шунинг оқибатида, бугунги кунга келиб, инсон тўғрисида турли хил: мифологик, диний, илмий ва фалсафий қарашлар пайдо бўлгандир. www.arxiv.uz  Ҳозиргача, бизга маълум бўлган 2,5-3 минг йилдан бери фалсафа ва бошқа турли аниқ фанлар - турли илм соҳалари, уларгача эса мифология ва дин ҳам инсонни турли томондан, турли воситалар, йўллар билан ўрганиб уларнинг ҳар бири инсонни ўзича, ўзига хос жиҳатдан изоҳлаб, тушунтириб келишади. Шулар асосида инсон тўғрисида турлича тасаввурлар, турли хил таълимотлар, турли-туман назария концепция пайдо бўлади.  КЎП ҲУЖАЙРАЛИ МАВЖУДОТЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛГАНИГА (ВЕНД ДАВРИ) 2,5 миллиард йилдан ошди.Биринчи ХОМОСАПИНУСнинг шаклланганига 60.000 йил керак бўлган.Илм-фан 300 йил олдин тараққий этган. www.arxiv.uz  Дастлаб инсон тўғрисида мифологик қарашлар, тасаввурлар пайдо бўлади. Бу тасаввур ва қарашларга кўра, инсон ўзини табиатдан ҳали тўлиқ ажралмаган, ўзини табиатнинг бир қисми деб, табиат ҳодисаларини табиат билан бўлган муносабатларини ҳаёлий, яъни фантастик ҳолда тушунади.  Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсон ҳақидаги тасаввурлар янада ривожланиши туфайли диний қарашлар пайдо бўлиб, шаклланиб боради. Диний қарашларга кўра, дин инсонни худо яратганини, уни оламдаги ҳамма тирик мавжудотлардан юқори турувчи олий мавжудот –мукаррам зот, деб тушунтиради. Шу билан бирга, дин худонинг иродасига бўйсиниши, худо нимани хоҳласа инсон шуни қилишини уқтиради. Инсон тўғрисидаги диний қарашларга кўра, худо инсоннинг ҳамма фаолиятларини олдиндан белгилаб қўйиши, унинг тақдири олдиндан маълумлиги  Инсон «Бу дунё»да қилган яхши ишлари, олган савоблари учун «У дунё»да тақдирланади, яъни «жаннатга тушади». Аксинча, «Бу дунё»да қилган гуноҳлари, ёмон ишлари учун «У дунё»да жазоланади, яъни «дўзах»га ташланади ва ҳ.к.  Инсон муаммосини қадимдан бошлаб деярли кўпчилик аниқ фанлар ҳам ўрганиб келади. Хусусан, инсонни антропология, психология, педагогика, медицина фанлари, санъат ва маданият соҳаларига оид: адабиётшунослик, эстетика, этика фанлари; тилшунослик фанлари ҳам ўрганиб келишади. Булардан ташқари, тарих, иқтисод, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик фанлари ҳам инсон ҳаётининг у ёки бу томонларини ўрганади. Инсоннинг танаси унинг ташқи ва ички тузилиши, ундаги ҳаёт жараёни каби табиий томонларини анатомия, физиология, биология, гистология, генетика сингари табиатшунослик фанлари ўрган  Лекция фалсафа инсоннинг бир бутун борлиқнинг ўзига хос алоҳида бир шакли сифатида олиб ўрганиб келган бўлса ҳам, унга турли даврларда турлича муносабатда бўлиб, уни турлича тушунтириб ва изоҳлаб келган. Натижада, фалсафанинг ўзида ҳам инсон муаммосига оид бир-биридан фарқ қилувчи, бир- бирини тўлдирувчи ва тузатувчи ҳар хил қарашлар, ғоялар, таълимотлар, концепциялар, назариялар юзага келади. Фалсафа, шу билан бирга, инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, уни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида, яъни инсон борлиғининг, унинг ўзига хос умумий томонлари ва хусусиятларини, унинг умумий қонуниятларини ҳамда унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишларидан фарқларни, улар билан ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини ҳам қараб чиқади. www.arxiv.uz  Фалсафа инсоннинг ўзи ўрганадиган асосий муаммоларидан бири сифатида олиб, уни ўз ўрганиш предметининг асосий объекти ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни борлиқнинг бир шакли, инсон билишининг объекти сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган билишнинг универсал субъекти сифатида олиб, унинг борлиққа, яъни объектга - инсоннинг дунёга ва ўзига муносабатини ўрганади.  Фалсафа инсон муаммосини ўрганишни дастлаб «инсон» тушунчаси нимани ифодалашини, у «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчалари билан қандай муносабатда, бу тушунчалар инсоннинг қандай томонлари ва жиҳатларини ифодалашларини қараб чиқишдан бошлайди. www.arxiv.uz  Фалсафада «инсон» тушунчаси энг умумий тушунча бўлиб, у ўзида ҳамма инсонларга хос ҳам табиий-биологик, ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий жиҳатларни бирликда умумлашган ҳолда мужассамлаштирган инсоний борлиқни ифодалайди. Бу жиҳатдан «инсон» тушунчаси «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчаларига нисбатан мазмун жиҳатдан бой, ҳажм жиҳатдан кенг бўлган умумий тушунчадир. «Индивид» тушунчаси биологик мавжудот бўлган алоҳида бир тур, яъни «хомосапинус» (ақлли одам)нинг бир вакили - якка одам маъносини ифодалайди. Индивид учун якка одамлик белгиси муҳим бўлиб, табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатлар номуҳим белгилардир.  «Одам» тушунчаси эса кўпроқ инсоннинг биологик турга мансублик жиҳатларини ифодалаб, унинг табиий-биологик хусусиятларини ўз ичига олади. Бу тушунча шу билан бирг  «Шахс» тушунчаси эса ана шу индивид, яъни одам боласининг жамиятда ижтимоий муҳит таъсири, таълими ва тарбияси натижасида улғайиб, камол топиб, ижтимоий зотга, жамият аъзосига айланган якка кишини ифодалайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Демак, инсоннинг моҳиятини бир бутун ҳолда индивидга, одамга ва шахсга хос бўлган жами хусусиятларнинг мажмуйи ташкил қилади. Инсон моҳиятининг асосий белгисини унинг ижтимоий жиҳати - ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Шу сабабли муайян давр, муайян жамият кишиси - инсоннинг қандай хусусиятларга эгалигини, унинг қандай ижтимоий қиёфа касб этганлигини тушунмоқ ва тушунтирмоқ учун мазкур жамият ижтимоий муносабатлари тизимидан келиб чиқмоқ зарур. Ижтимоий муносабатларни эса кўп жиҳатдан инсонннинг табиий - биологик хусусиятлари, янада кўпроқ даражада руҳий - маънавий ва бошқа хусусиятлари белгилайди. Инсоннинг моҳияти унинг ҳам жисман, ҳам руҳан, ҳам маънан хусусиятлари билан чамбарчас боғланган.  Бунда гап шундаки, инсон дейилганда: жисмоний танага эга бўлган индивид, жонли мавжудот, я  Инсон муаммосини фалсафий таҳлил қилишда инсон моҳиятининг бу жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш зарур.  Фалсафада инсон муаммосини таҳлил қилишда унинг моҳиятини, бутун фаолиятини фақат табиий, (яъни жисмоний ва биологик) жиҳати билан изоҳлаб, инсон моҳияти унинг табиий томонларинининг ифодасидан иборат деб, тушунтирувчи назариялар ҳам мавжуд. Бу назариялар инсон муаммосини таҳлил қилишда инсоннинг руҳий- маънавий ва ижтимоий жиҳатларини, унинг жамият маҳсули - ижтимоий зот эканлигини, инсоният тарихини, ижтимоий тараққиёт, қонунларини эътиборга олмайдилар. Масалан, бундай назариялардан бири биологик концепция намоёндалари инсон моҳиятини тушунтиришда якка индивиднинг табиий-биологик хусиятлардан келиб чиқиб, жамиятни ташкил қилган кишиларни ўзаро фақат табиий, биологик жиҳатлар билан боғлан  Инсон ҳақидаги иккинчи бир психологик назария - бу «руҳий таҳлил» концепция вакилларининг қарашлари бўлиб, унда инсон моҳиятини инсоннинг руҳиятидан, унга хос ҳар хил инстинктлар ва уларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб изоҳланиб, инсоннинг табиий-билогик ва ижтимоий жиҳатларига етарли эътибор бермайдилар.  Психологик, яъни руҳий таҳлил назарияларининг баъзи вакиллари ҳатто инсон муаммосини таҳлил қилар эканлар, шахсни «худбинлик инстинктлари», «шахсий бойлик тўплаш инстинктлари», «урушқоқлик» ва ҳатто «бир- бирини ўлдириш инстинктлари» асосида шарҳлашиб унинг моҳиятини шу хусусиятлар орқали тушунтирадилар.  Инсон моҳиятини бундай изоҳлаш инсоннинг табиий вва биологик ҳамда ижтимоий хусусиятларини кишиларгнинг ақлий аҳлоқий жиҳатларини бузиб кўрсатишга олиб келди. www.arxiv.uz  Аслида Фалсафа инсон муаммосини ўрганар экан, у энг аввало, инсонни борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида олиб, уни энг мураккаб борлиқ сифатида, унинг ўзига хос энг муҳим томонлари, хусусиятларини, унинг борлиқнинг бошқа шакллари ва кўринишлари билан ўзаро боғланишларини, алоқадорлик томонларини ҳамда улардан туб фарқларини қараб чиқиши лозим. Фалсафа шу билан бирга, инсон муаммосини ўзи ўрганадиган асосий муаммолардан энг асосийси сифатида ўз ўрганиш предметининг марказий объекта ҳисоблайди. Лекин фалсафа бунда инсонни ўзининг борлиқни билиш объекта сифатида эмас, балки фалсафий категория бўлган универсал сифатида олиб, унинг бир бутун борлиққа, яъни инсоннинг ўзига ва бутун дунёга муносабатини ўрганади. Шу сабабли файласуфлар қадимдан бошлаб инсоннинг ўзига хос муҳим, бошқа барча ти  Шу туфайли улар инсонни дастлаб ўз асарларида «ақлли мавжудот», «ақлли ҳайвон» деб таърифлаганлар. Кейинчалик жамиятнинг тараққиёти асосида улар инсонни «сиёсий ҳайвон», «ижодкор ҳайвон» , «тарихнинг ижодкори», «гапирадиган, тилга ва нутққа эга ҳайвон», дунёга диний муносабатда бўлувчи мавжудот», деб изоҳлай бошлаган. Маълум даврлардан кейин эса баъзи файласуфлар инсонни «маълум мақсадга йўналтирилган, хулқ-атворга эга бўлган мавжудот», деб тушунтира бошлайдилар.  Классик фалсафада Афлотун ва Арастудан бошлаб инсоннинг моҳиятини бирор-бир субстанционал бошланғич: мутлақ ғоя, мутлақ руҳ, онг ақл, табиат каби омиллар билан боғлаб тушунтириб ва изоҳаб келишади. www.arxiv.uz  Бугунги кунда ўтмишда ҳосил қилинган инсон тўғрисидаги кўпчилик қарашлар, ҳукмрон мавқега эга бўлган фалсафий концепциялар кейинги даврларда фан-техника соҳаларида юз берган янги илмий кашфиётлар, натижаларига зид келган ҳолда, улар рад қилинмоқда. Оқибатда, инсонни чекланган, бир томонлама метафизик асосда тушунтирувчи кўпчилик концепциялар ва назариялар «барҳам топиб, уларнинг ўрнини экстенционал - феноменалогик, антропологик, яъни инсонни унинг аниқ ҳаётий вазиятидан, позициясидан, унинг ҳар хил индивидуал - руҳий ҳаётидан, индивидуал ва ижтимоий борлиғидан келиб чиқиб изоҳловчи, тушунтирувчи назариялар ола бошлади. www.arxiv.uz  Инсон муаммосини ўрганишда инсонга конкрет ижтимоий ва руҳий жиҳатлардан ёндашиш Ғарбий Европа фалсафасидаги ҳаёт фалсафаси (вакиллари: Ф.Ницше, Дилтей, Бергсон) оқими қарашларида, персонализм ва ниҳоят, «руҳий таҳил» (асосчиси Фрейд) оқими вакиллари қарашларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.  Инсон муаммосини таҳлил қилишда инсонни антропологик жиҳатдан изоҳловчи ва тушунувчи концепция ҳам мавжуд бўлиб тушуниш ҳам қадимдан юзага келган. Бу концепциянинг энг ёрқин ифодасини немис мумтоз фалсафанинг вакили Л.Фейербах фалсафий қарашларида намоён бўлган. Унинг фалсафий қарашларида инсон ўз моҳияти жиҳатидан табиат тараққиётининг маҳсули - табиат фарзанди, яъни энг олий тирик мавжудотдир.  Лекин асримиз сўнгида, яъни XXI аср бўсағасида инсон муаммосига, уни тушуниш ва изоҳлашда, инсоннинг  Лекин асримиз сўнгида, яъни XXI аср бўсағасида инсон муаммосига, уни тушуниш ва изоҳлашда, инсоннинг моҳиятини таҳлил қилишда янгича қарашлар пайдо бўлди.  XVIII Бутунжаҳон фалсафий конгрессида жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган умумбашарий муаммолардан бири фалсафадаги инсон муаммоси алоҳида энг долзарб муаммо эканлиги қайд қилиниб ўтилди. Бунда инсондаги биологик ва ижтимоийликнинг нисбати масаласини қайта кўриб чиқиш муҳим эканлиги айтилди.  ХХ асрнинг сўнгги - XXI аср бўсағасида жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар, фан ва техника соҳаларида, технология жараёнида юз берган янгиликлар планетамизда яшовчи кўпчилик кишилар ҳаётида тубдан янги бурилиш олиб келди. Айниқса, ҳеч кўрилмаган даражада жаҳонда наркомания, наркобизнес, уюшган жиноятчилик, терроризм ва шу кабилар авж олиб, инсония  Бунинг боиси, инсон моҳияти ҳақидаги олдинги чекланган, бир томонлама қарашлар, концепциялар, назариялар ва таълимотлар бугунги кунда инсон муаммосига оид кўпчилик ҳаётий ва зарур масалаларни ҳал қилишга тўсқинлик қилаётганлигидир. Бу ҳозиргача инсон моҳияти ҳақидаги олдинги табиий-биологик ва ижтимоий концепцияларни жиддий маънода қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Шу сабабли энди инсонни фалсафий ўрганишда уни фақат антропологик, биологик ва ижтимоий жиҳатдан ўрганиш етарли эмаслиги, бунда инсоннинг пайдо бўлишидаги антрогенезис ва социогенезислар билан бир қаторда кейинги даврларда ген инженерияси бераётган билимлар билан, диний, илмий, эстетик ва этик қарашларга оид, айниқса инсон руҳияти ва маънавиятига оид ютуқларга кўра ёндошиш ҳам зарур эканлиги айтилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги  Инсон муаммосига яна ҳам чуқурроқ кириб бориш учун инсонни табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатларнинг бирлиги сифатида олиб ўрганиш инсон моҳиятини бир қадар тўлароқ тушунишга имкон бериши айтилмоқда. Шу боисдан «инсон ва табиат», «инсон ва жамият», «табиат ва жамият», «инсон, жамият ва шахс» муносабатлари фалсафада қайтадан янгича тафаккур асосида кўриб чиқилиб, янгича баҳоланишларини талаб қилмоқда.  Инсоннинг моҳиятини ўрганиш, аввало, унинг одам сифатида бошқа барча турдаги тирик мавжудотлардан, хусусан, ҳайвонлардан, ҳатто одамга жуда яқин маймунлардан фарқланувчи қандай табиий-биологик хусусиятларга эга эканлигини аниқлашни тақозо қилади. www.arxiv.uz  Инсон биологик олий тур - одам сифатида барча тирик мавжудотлар каби ҳаводан нафас олади, озиқ- овқат истеъмол қилади, унинг танаси ҳам тўқималардан иборат, унда ҳам доимо модда алмашув - ассимиляция ва диссимиляция, тўқималарнинг пайдо бўлиши, кўпайиши, бўлиниши, емирилиши ва ўлиши каби жараёнлар кечади. Инсоннинг танаси ҳам бошқа ҳайвонлар таналари каби табиий-биологик қонунларга бўйсунади. Лекин инсон олий биологик тур - одам сифатида барча ҳайвонлардан, шу жумладан, маймунлардан ҳам, тубдан фарқ қилиб, у ўзига хос ташқи ва ички тузилиши, кўриниши жисмоний ва руҳий, аҳлоқий ва хулқий жиҳатларига ҳам эга. Шунга кўра инсоннинг фақат табиий-биологик жиҳатлари ҳали унинг моҳиятини ташкил қилмайди. www.arxiv.uz  Қадимдан бошлаб файласуфлар инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган асосий тафовутлардан бири деб, инсон хулқини қайд қилганлар. Инсоннинг хулқи унинг онги ёрдамида бошқарилади, у инсонда ижтимоий муҳит таъсирида, жамиятнинг таълими, тарбияси ва маданияти орқали шаклланади.  Лекин кўпчилик мутафаккирлар инсон билан ҳайвонларни ажратиб турадиган муҳим фарқ бу - инсоннинг онги , инсонда онгнинг мавжудлиги, деб тушунтирадилар. Бундай ёндашув маълум даражада тўғри. Бироқ инсон билан ҳайвонлар ўртасидаги бу фарқ улардаги асосий ва муҳим фарқлардан фақат биттасидир, холос. Бунда бошқа муҳим фарқларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Масалан, кўпчилик мутафаккирлар ва файласуфлар инсонни ҳайвонлардан фарқ қилдирувчи муҳим белги – бу инсонга хос тил , нутқ тили, деган фикрни ҳам билдиришган.  Баъзи мута  Бошқа бир гуруҳ мутафаккир файласуфлар эса инсонни ҳайвонлардан ажратувчи муҳим фарқ - бу инсонга хос аҳлоқдир, дейишади.  Ҳақиқатдан ҳам ҳайвонлардан, аввало, ўзининг одоб-аҳлоқи билан фарқ қилади, ҳайвонлар эса одоб-аҳлоққа эга эмас. Аҳлоқ инсонда инсон улғайган ижтимоий муҳит: оила, боғча, маҳалла, мактаб, кўча-кўй, уни қуршаган кишилар таъсирида қарор топади.  Шуни айтиш керакки, биз юқорида кўриб чиққан инсонга хос хулқ ҳам, онг ҳам, тил ҳам, маданият ва аҳлоқ ҳам ҳамма-ҳаммаси жамиятда ижтимоий муҳитда, жамиятнинг таълими, билими ва тарбияси туфайли вужудга келадиган ижтимоий омиллардир. Жамият эса кишиларнинг ижтимоий уюшган бирлиги, ижтимоий муносабатлар жамидан иборатдир. Жамият биологик индивидларнинг оддий йиғиндиси ёки одамлар тўдаси, галаси эмас. Биологик индивидларнинг бу  Шуларни ҳисобга олган ҳолда файласуфлар: инсон фақат олий биологик тур, яъни одам бўлибгина қолмасдан, у энг аввало, ижтимоий мавжудот - ижтимоий зот, дейишиб, инсонни ҳайвонлардан бутунлай фарқ қилдирувчи омил бу унинг ана шу ижтимоий томонларидир, деган фикрни билдиришган.  Бизга маълумки, ўрта асрларларда Шарқ файласуфлари, хусусан, Марказий Осиё мутафаккир файласуфлари томонидан ўз вақтида тўғри кўтарилган бу масала ҳақида жуда теран ва чуқур фикрлар айтилган бўлишига қарамай, унга эътибор берилмай келинди.  Ҳақиқатан ҳам ўрта аср, Уйғониш даври Шарқ файласуфлари, хусусан Марказий Осиё буюк мутафаккирлари инсонни тана ва руҳининг, жисм ва жоннинг бирлигидан иборат, дейишиб, бу ҳақда уларнинг ҳар бири ўз таълимотларини яратган эдилар. www.arxiv.uz  Шарқ файласуфлари инсон икки қарама-қарши асос: модда ва руҳнинг бирлигидан иборат мавжудот, деб таъкидлайдилар. Уларнинг қарашича, ана шу икки асос: модда ва руҳ инсон вужудида ўзаро мутаносиб бўлиши, бири устуворлик қилиб, иккинчисини сояда қолдирмаслиги керак. Агар инсонда бу тартиб бузилиб, моддийлик руҳдан устун келса, унда инсоннинг ўз амалий фаолиятида салбий ҳолатлар авж олиб, ижобий фазилатлар кейинга сурилиб ташланади. Аксинча, инсонда руҳий- маънавий томонлар моддийликдан устун бўлса, у зоҳидлик, тарки дунёчиликка берилиб, реал ҳаёт ишларидан узоқашиши, ўзини яккаланган ҳолда ҳис қилиб, жамиятдан бегоналишиши мумкин. www.arxiv.uz  Борди-ю инсонда моддийлик ва руҳий томонлар бир хилда тараққий этган бўлса, киши ҳам жисмонан, ҳам маънавий соғлом бўлиб, унда ақлу заковат, инсофу диёнат, одобу аҳлоқ, илму маърифат қарор топиб, ҳайвоний нафслардан ўзини тийиши, ва қул бўлишдан сақланиши, мол-дунёга ҳаддан зиёд берилмай, унга оқилона муносабатда бўлиши, ҳар хил хато ва нуқсонларнинг олдини олиши мумкин. Руҳий-маънавий жиҳат, инсоннинг ички руҳий дунёсининг бойлиги, теранлиги одамни инсон қиладиган, унинг ҳаётини мазмунли, турмушини гўзал қиладиган асосий омилдир.  Инсонни маънавий, аҳлоқий жиҳатдан безайдиган ажойиб фазилатлардан бири - унинг ҳалол, покиза яшаши, бировларнинг ҳақига заррача хиёнат қилмасликдан иборатдир. Ҳаром билан ҳалолни фарқлаш, фақат ўз меҳнати эвазига яшаш, ҳаромдан ҳазар қилиш, текинхўрликни, ўғ  Демак, инсоннинг моҳиятини фақат ё унинг ижтимоий жиҳатларидан келиб чиқиб таърифлаш, ёки уни табиий биологик ва руҳий-маънавий жиҳатларидан ажратган ҳолда тасаввур қилиш бир томонлама ва нотуғридир. Инсон муаммосини таҳлил қилишда ҳам табиий- биологик, ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий омилларнинг ўзаро бирлигига асосланиб ўрганиш тўғри бўлади. Чунки инсон организмида модда ва энергия алмашинуви, танасининг тўқима тузилиши, тана аъзоларининг функциялари, ундаги рефлекслар, инстинктлар, асаб тизими, танадаги қон айланиши, тананинг атроф- муҳиятга мослашуви, ундаги ҳаёт жараёнининг таъминланиши ва шу кабилар табиий биологик жиҳатлардир. Булардан ташқари, яна ундаги овқатланиш, модда алмашинуви, зурриёд қолдириш ва шулар кабилар ҳам табиий-биологик хусусиятлардир.  Лекин инсон боласи дун  Шу билан бирга, инсон боласи ижтимоий муҳитда камол топиши, бошқа кишилар таъсири, таълими, тарбиясида бўлиши, кишилар билан ўзаро ижтимоий муносабатларда бўлиши, ўзи ҳам ижтимоий фаолият кўрсатиши, фикрлаши, жисмоний ва маънавий қобилиятларини ривожлантириши моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариши зарур. Булар унинг руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатларидир. Улар инсонда туғма бўлмай, балки тарихий тараққиётнинг, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муносабатларнинг маҳсулидир.  Инсоннинг бу кўриб чиққан табиий-биологик, руҳий - маънавий ва ижтимоий жиҳатларининг ҳеч бири инсонда алоҳида мавжуд бўлмай, балки улар ўзаро бир-бирлари билан чамбарчас боғланиб кетган бўлиб, улар ўзаро таъсир ва акс таъсирда бир-бирини ривожлантириб, бойитиб, такомиллашиб, ўзгариб боради. www.arxiv.uz  Инсонга нисбатан фақат соф ижтимоий ва руҳий назардан ёндашув, унинг табиий биологик жиҳатларини эътиборга олмаслик, уни ташқи табиий муҳитдан ажратиб қараш ҳам уни ғайри табиий кучдир, деган хулосага олиб келади. Бунинг нотўғрилиги шундаки, инсон ҳам бошқа табиий-биологик тирик мавжудотлар каби туғилиш, ўсиш, улғайиш, ташқи табиий муҳитга мослашиш, касалланиш, қариш, кексайиш ва ўлиш каби жараёнларни бошидан кечиради.  Фаннинг ҳозирги тараққиёти инсоннинг истеъдоди, қобилияти, бирор соҳа ёки мутахассисликка, ҳунарга мойил бўлишида биологик омилларнинг катта таъсири борлигини исботлади. Ўз навбатида, руҳий ва ижтимоий омиллар ҳам кишиларнинг табиий-биологик жиҳатларига кучли таъсир кўрсатади. Руҳий ва ижтимоий омиллар кишиларнинг жисмоний ривожланишига, насл қолдиришга, саломатлигига, у  Хуллас, инсоннинг биоруҳий ижтимоий мавжудот сифатида таърифланиши ва изоҳланиши фалсафанинг инсонни ўрганувчи бошқа фанлар соҳасида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар учун катта методологик аҳамиятга эга бўлади.  Инсон муаммосини ўрганишда инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни масаласини тўғри тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун инсон ҳаётининг маъносини нима белгилайди, унинг мазмунини нималар ташкил қилади  Инсон қандай яшаса, унинг ҳаёти мазмунли кечади  ... каби саволларга жавоб бериш лозим бўлади. Очиғини айтганда, инсоният пайдо бўлгандан бошлаб бу саволларга жавоб излаб келади. Бу саволларга жавоб бериш фалсафада инсон муаммосининг муҳим томонини ташкил қилади. Чунки бу масала инсон ўзини англашга киришган вақтдан бошлаб узоқ даврлар давомида кишилар дунёқарашнинг муҳим жиҳа  Маълумки, ҳар бир инсонга ҳаёт бир марта берилади, шу жиҳатдан ҳар бир кишининг дунёдаги яшаш бетакрор  унинг бу дунёда вақтинча ва ўткинчи, ҳеч ким бу дунёда абадий яшаш мумкин эмас. Инсон бу дунёда қанча яшамасин, қандай яшамасин, барибир, бир кун келиб, бу дунёдан кўз юмади, уни тарк этади, яъни у вафот этади. Ҳар қандай шароитда ҳам инсон учун бу дунёда ўлим муқаррардир. Шу сабабли инсон бу дунёдан ном-нишонсиз ўтиб кетмаслиги учун имкони борича ҳаракат қилиш лозим. Инсон дунёга келдими, у ҳаётда шундай иш қилиши, шундай яшаши керакки, у умрининг охирида ўлими олдидан ўз ҳаёти бекорга ўтмаганлиги, бир марта яшашга берилган умр бекорга елга соврилмаганлиги, айниқса, ўзи учун, ўз оиласи, бола-чақалари фарзандлари, эли, халқи, миллати ва Ватани учун яхши ишлар қилиб, унинг умри самарал  Инсон, аслида, дунёга бахт учун, бахтли ҳаёт қуриш ва кечириш учун, ҳаётнинг моддий ва маънавий неъматларидан тўлиқ барҳаманд бўлиб яшаш учун келади. Шунинг учун инсон дунёда келажакка доимо яхши умид билан яшайди. У ўз олдига доимо яхши орзу-ҳавасларни қўйиб, шу орзу-ҳавасларга эришсам, фарзандларимнинг бахти ва камолини кўрсам, деб; мен кўрмаган бахтли кунларни фарзандларим, набираларим кўрса деб, яхши ва қутлуғ ниятлар қилади, келажакка катта умидлар билан боқади. Бундай қараш миллий истиқлол ғоямизнинг объектив омили ролини ҳам ўйнайди. Халқимиз, миллатимизнинг ҳамжиҳатликда келажак орзу-умидалри билан яшаши ва меҳнат қилиши юртимизни обод ва фаровонлик сари етаклайди. www.arxiv.uz  Фалсафа инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни деганда аввало, инсоннинг дунёда ўзининг бошқа кишиларга кераклигини англаб яшашини, унинг ҳаётда ўз йўлини тўғри белгилаб, ҳаётда ўз ўрнини тўғри топишини, қилган яхши ва эзгу ишларининг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиб, ўз меҳнатига яраша жамиятда иззат-икромга эга бўлишини, унинг меҳнатига бошқалар ҳурмат билан қараб, унинг қадр-қимматини жойига қўйишини, унинг меҳнати ва ишлари қадрланишини, унга берилган умрининг самарасиз ўтмаганлигини тушунади.  Инсон ҳаётининг маъноси, аслида, ҳар бир киши ўзининг камолотга томон доим бетўхтов, узлуксиз ҳаракат қилиб, интилиб яшашидир. Лекин унинг камолотга етдим, деб унга интилиш, ҳаракат қилишдан тўхташи, инсоннинг ўз-ўзини маҳв этлишидир. www.arxiv.uz  Шунинг учун инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси, аввало ҳар бир кишининг ҳаёт йўлини тўғри аниқлаш, унинг ҳаётдан ўз ўрнини тўғри топиши билан белгиланади. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги айтганлари айни ҳақиқатдир: «Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини топиши керак. Акс ҳолда, бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа орасида ўз ўрнини тополмаслик ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрларини йўқотишига олиб келади. Ўз қадрига, ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади, беқарор ва салбий таъсирлрга тез берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши ҳам тез кечади». Аксинча:  Инсон ҳаётининг қадр-қиммати эса ўз ҳаётини онгли ва мазмунли қуриши, маълум мақсадлар асосида яшаши, шу мақсадлари йўлида курашиши, бошқа кишиларга нафи ва ёрдами тегиши, ўзидан, аввало, яхши ишлар, яхши ном қолдириши, ўз ишлари ва ҳаётни давом эттирувчи тарбиялаб ўстириши, эли, юрти ватани манфаатлари учун курашиши, савоб ишларни кўп ва хўп қилиши асосида қарор топади. Лекин бунинг учун у ёшлигидан қунт ва сабот билан ўқиш, илм- маърифат ўрганиши, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши зарур. Шундагина у комил инсон бўлиб етишади. www.arxiv.uz  « Комил инсон деганда биз ,- деб ёзади Президентимиз Ислом Каримов,- аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикр ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади ».www.arxiv.uz  Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари биринчи галда инсон қадрини улуғлашга қаратилган. Мамлакатда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг амалга оширилиши, олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар инсонни тушуниш, инсонни қадрлаш, инсондек яшаш жараёнининг моҳиятини чуқурроқ тушуниш имконини бермоқда. Бу имкониятларнинг барчаси истиқлол берган имкониятлардир. Мамлакатимиз фуқароларининг биринчи галдаги бурчлари ана шу истиқлолни мустаҳкамлаш учун сафарбар бўлишдир. Истиқлолнинг мустаҳкамланиши эса айни вақтда инсоннинг ўз имкониятларини янада кенгроқ очиши учун шарт- шароит яратади. Ушбу диалектика мустақил юртимиз тараққиёти диалектикасининг муҳим жабҳасини ташкил этади.  www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha