Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 600.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фан фалсафаси тарихи

Купить
Режа I. Марказий Осиё фанлари тарихида методологик масалалар( Ал Фаробий, Аба Райҳон Беруний, Ибн Сино) II. Ғарб фалсафасида фаннинг фалсафий масалаларини қўйилиши III. Фаннинг фалсафий масалаларини тадбиқ қилиш ( Карл Поппер) ФАН ФАЛСАФАСИ ТАРИХИ www.arxiv.uz  Ал-Форобий 160 дан ортик асарлар ёзган булиб, бизга уларнинг бир кисмигина етиб келган. У яратган асарларни уларнинг характерига караб икки гурухга ажратиш мумкин: а) кадимги юнон табиатшунос олимлари ва файласуфлари илмий меросини урганиш, таржима килиш ва шархлашга оид асарлар. Булардан Аристотелнинг «Категориялар», «Иккинчи аналитика», «Топика», «Поэтика», «Риторика», «Софистика» ва шу каби асарларига ёзилган шархларни келтириш мумкин; б) Урта аср фанининг табиий-илмий, ижтимоий- сиёсий ва фаннинг фалсафий масалаларига оид рисолалар. Булардан: «Ихсо-ал-улум», «Хикмат асослари», Аристотель мантигининг талкинлари, «Катта мусика китоби», «Ассиёсат ал-маданий», «Мантикка кириш», «Вакуум хакида», «Фозил одамлар шахри» ва шулар кабилардир. www.arxiv.uz  Ал-Форобий 160 дан ортиқ асарлар ёзган бўлиб, бизга уларнинг бир қисмигина етиб келган. У яратган асарларни уларнинг характерига қараб икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) қадимги юнон табиатшунос олимлари ва файласуфлари илмий меросини ўрганиш, таржима қилиш ва шарҳлашга оид асарлар. Булардан Аристотелнинг «Категориялар», «Иккинчи аналитика», «Топика», «Поэтика», «Риторика», «Софистика» ва шу каби асарларига ёзилган шарҳларни келтириш мумкин; б) Ўрта аср фанининг табиий-илмий, ижтимоий- сиёсий ва фаннинг фалсафий масалаларига оид рисолалар. Булардан: «Ихсо-ал-улум», «Хикмат асослари», Аристотель мантигининг талкинлари, «Катта мусика китоби», «Ассиёсат ал-маданий», «Мантикка кириш», «Вакуум хақида», «Фозил одамлар шаҳри» ва шулар кабилардир . www.arxiv.uz  Форобий асарларини уларнинг мазмунига караб куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:  Фаннинг фалсафий масалаларининг умумий масалаларига оид асарлар (Масалан: «Субстанция хакида суз», «Масалалар манбаи», «^онунлар хакида китоб» ва шулар каби);  Инсон билишининг табиатига оид асарлар (Масалан: «гшларнинг акли хакида китоб», «Катталарнинг акли хакида суз», «Мантик хакида катта кискартма китоб», «Исбот китоби», «Силлогизм шартлари китоби», «Жоннинг мохияти хакида рисола» ва бошкалар);  Фаннинг фалсафий масалалари ва табиатшунослик фанларининг мазмуни ва мундарижаси хакида асарлар (мас.: «Илмларнинг келиб чикиши ва таърифи хакида китоб», «Фалсафа тушунчасининг маъноси хакида суз», «Фалсафий масалаларни урганишдан олдин нимани билиш кераклиги хакида китоб», «Фалсафа масалаларига изохлар» ва шу  Модданинг микдори, хажми ва фазовий муносабатларини урганишга оид асарлар (мас.: «Хажм ва микдор хакида суз», «Фазо геометриясига кириш хакидаги кискартма китоб» ва бошкалар);  Модда хоссалари ва турлари, хайвон ва инсон организмининг хусусиятларини урганувчи асарлар (мас.: «Физика усуллари хакида китоб», «Хайвон аъзолари тугрисида суз», «Инсон аъзолари хакида рисола» ва шу кабилар);  Тилшунослик, шеърият, нотиклик ва хаттотликка оид асарлар (мас.: «Шеър ва кофиялар хакида суз», «Риторика хакида китоб», «Лугатлар хакида китоб», «Хаттотлик хакида китоб» ва бошкалар);  Ижтимоий-сиёсий хаёт, давлатни бошкариш, ахлок, хукук ва тарбияга оид асарлар (мас.: «Бахт-саодатга эришув йуллари хакида рисола», «Шахарни бошкариш», «Уруш ва тинч турмуш хакида китоб», «Фазилатли хулклар» ва бошкалар).  Форобий инсон, унинг билиши, илм-фан ва акл хакида хам узининг фалсафий карашларини илгари суради. Гарчи у инсонни «акли хайвон»деса хам аклли инсон хакида шундай ёзади: «Аклли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, уткир мулохазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга зур истеъдодга эга, (улар) ёмон ишлардан узини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни окил, дейдилар. гмон ишларни уйлаб топиш учун зехн-идрокка эга булганларни аклли, деб булмайди, уларни айёр, (муттахам), алдокчи, деган номлар билан атамок лозим»  Буюк сиймолар, алломалар (1-китоб).Т., 1995, 38-бет www.arxiv.uz  Ўрта аср Шарқининг, ҳусусан, Марказий Осиё илк уйгониш даврининг қомусий олимларидан яна бири Абу Райҳон Мухаммад ибн Аҳмад Беруний (973- 1048)дир. У қадимий Хоразмнинг пойтахти булган Кот шаҳрида туғилиб ўсади ва билим олади. У, она тилидан ташкари, араб, суғд, форс, сурёний, юнон, қадимий яҳудий тилларини, кейинроқ санскрит ва хинд тилларини ўрганади. Беруний ўз давридаги деярли ҳамма илм соҳаларини эгаллайди ва уларга оид ўзи ҳам кўплаб асарлар ёзади. Натижада, у ўзидан кейинги авлодларга катта ва бой илмий мерос - 160 дан ортиқ асарлар, таржималар, ёзишмалар қолдиради. Унинг бу асарларининг 45 дан ортиғи астрономияга, қолганлари табиатшунослик, тарихшунослик, филология ва фалсафий муаммоларга бағишланган бўлиб, уларнинг бир қисмигина бизгача етиб келган. www.arxiv.uz  Беруний ўзининг «Хиндистон» номли асарида Хиндистоннинг иқлими, унинг географик тузилиши, халқлари, уларнинг урф-одатлари, илм-фани, адабиёт ва санъати, фаннинг фалсафий масалалари, диний қарашларини баён қилиб беради. У бу асари билан жуда катта шуҳрат қозонади.  Беруний астрономияга оид бир қанча оригинал асарлар яратиб, уларда осмон ёриткичларининг ҳаракатлари устида олиб борган кузатишларини баён қилади ва ўз ўтмишдошлари ал-Хоразмий, ал-Фарғоний қарашларини ривожлантиради.  Беруний «Геодезия», «Китоби Сайдана» (Фармакогнозия), «География» асарларида ўзининг топография, фармакогнозия, жуғрофия, метеорология соҳаларида олиб борган тадқиқотларини умумлаштириб баён қилиб беради. Бу асарлари хам шу соҳаларга оид ишларга жуда катта хисса бўлиб қўшилади. У ўзининг «Астрология санъати аса  Нихоят, IX-XII асрлар мусулмон Шарқи, хусусан Марказий Осиё халқлари табиий- илмий ва ижтимоий- фалсафий фикрларининг ривожига ўзининг буюк ҳиссасини қушган қомусий олимлардан яна бири Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синодир. (980-1037)  Абу Али ибн Сино ўз даврининг барча илғор таълимотларини, ҳусусан, қадимги Х,инд, Юнон, Турон, нихоят, ўрта аср араб, уйғониш даври Марказий Осиё илмий мероси билан чуқур танишади, уларни уз дунёқарашида умумлаштиради. У ўзидан олдин ўтган Шарқ олимлари, ватандошлари: ал-Хоразмий, ал- Киндий, ар-Розий, Форобий асарлари билан бирга, юнон олимлари: Гален, Гиппократ, Евклид, Архимед, Пифагор, Порфирий, Платон, Аристотель асарларини хам чуқур ўрганади. www.arxiv.uz Ибн Синонинг бизгача етиб келган асарлари орасида 5 томдан иборат «Ал-Қонун фиттиб» («Тибб илмлари қонуни») асари, 18 томдан иборат мантик, физика, математика ва метафизика (Фалсафа)ни тўлик ўз ичига олган «Китоб аш-Шифо» шунингдек 20 томлик «Китоб ал-Инсоф» («Инсоф китоби»), «Донишнома» асарларини алохида курсатиб утиш мумкин. Ибн Сино уз асарларини уша даврда турли соҳаларда эришилган илмий ютуқларни фалсафий умумлаштириш, уларни тартибга солиш ва изчил баён этиш билан бирга, ўзи ҳам турли илмларга оид масалаларда ажойиб ютуқларни қулга киритиб, ўз даври учун илғор ғояларни олға суради. Ибн Синонинг асарларидаги фалсафий қарашлари ўзининг табиий-илмий характери, уларда табиий фаннинг фалсафий масалалари ҳақидаги ғояларнинг устунлигини яққол куриш мумкин . www.arxiv.uz  Ибн Сино ўзининг кўп тармоқли махсулдор ижоди, тиббий ва табиатшунослик фанларига оид табиий илмий ва ижтимоий-фалсафий қарашлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига жуда катта хисса қўшди. У IX-XII асрлар Шарқ халқлари, хусусан, Марказий Осиё халқлари маданий «уйғониши»нинг маънавий ютуқларини ўз асарларида мужассамлаштирган ҳолда бутун инсониятнинг маданий-маърифий тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Унинг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий қарашларининг бугунги кунда бизнинг мустакил Ўзбекистонда адолатли ҳуқуқий демократик давлат қуришимизда ҳам аҳамияти жуда катта. Буни Президентимиз Ислом Каримовнинг 1999 йил январ ойида «Ибн Сино жамғарма фондини ташкил қилиш тўғрисида» ги чиқарган фармони яққол тасдиқлайди. www.arxiv.uz  Фаннинг фалсафий масалалари ғарб файласуфлари ҳусусан, позитивизм, неопозитивизм ва постпозитивизм оқими вакиллари томонидан хам кенг тадқиқ қилинган.  Агар аналитик йуналиш оёққа турган жой Рассел ва Витгенштейнлар иш олиб борган Англия (Кембридж)деб ҳақли равишда ҳисоблаш мумкин бўлса, кейинчалик ҳаракат маркази Вена ва Берлинга кўчади. «Файласуфларнинг Вена тўгарагига» М.Шлик, Ф. Франк,  О.Нейрат, Р.Карнап, К.Гёдел кирганлар. Берлиндаги «Илмий фалсафа жамияти»да Г.Рейхенбах ва К.Гемпель сингари биринчи даражали файласуфлар фаолият кўрсатганлар. www.arxiv.uz  Вена тўгарагининг вакиллари метафизиканинг аҳамиятини инкор этадилар. Чунончи, Карнап метафизиканинг хизматини тилни мантиқий равишда таҳлил қилиш натижасида фанлар бажара оладилар деб ҳисоблаган. Бир томондан, мантиқий позитивистлар Витгенштейн томонидан олға сурилган фалсафий гапларни маъносиз гаплар сифатида тушуниш лозим деган фикрига таянсалар, бошка томондан - улар XIX аср позитивизм анъаналарини, энг аввало Француз олими О.Конт ва австрия олими Э.Махларнинг анъанасини давом эттирадилар. Позитивизм ўзини ижобий таълимот, яъни фан сифатида тан олинишини талаб килади. Воқеликнинг ҳар бир соҳаси муайян бир фан оркали ўрганилади; метафизика учун эса ўз кучини ишга соладиган майдоннинг ўзи қолмайди. www.arxiv.uz • Вена тўгарагининг вакиллари метафизиканинг ахамиятини инкор этадилар. Чунончи, Карнап метафизиканинг хизматини тилни мантиқий равишда таҳлил қилиш натижасида фанлар бажара оладилар деб хисоблаган. Бир томондан, мантиқий позитивистлар Витгенштейн томонидан олға сурилган фалсафий гапларни маъносиз гаплар сифатида тушуниш лозим деган фикрига таянсалар, бошқа томондан - улар XIX аср позитивизм анъаналарини, энг аввало Француз олими О.Конт ва австрия олими Э.Махларнинг анъанасини давом эттирадилар. www.arxiv.uz  Гапларни аналитик ва синтетик гаплар деб иккига бўлиш фанни неопозитив тарзда тушунишда муҳим ахамият касб этади. Аналитик гап - бу шундай гапки, унинг ҳаққонийлиги унинг ўз мазмуни орқали белгиланади, синтетик гапда эса уни кўрмаймиз. Аналитик гапларга мисоллар келтирамиз: «Квадратнинг барча бурчаклари туғри бурчак бўлади», «Жисмлар чўзилиб ётибди». Таъриф буйича квадратдаги барча бурчаклар тўғри бурчак, жисмлар эса аллавандай чўзилган ҳолатни эслатади. Синтетик мазмундаги гапга мисоллар келтирамиз: «Стол устида китоб ётибди», «Студентлар кулишни яхши кўришади». Таърифга кўра стол унда китоб ётиши албатта шарт булган аллақандай бир нарса ҳисобланмайди. Синтетик гапларнинг ҳақиқийлиги эмпирик йўллар билан аниқланади. www.arxiv.uz  Постпозитивизм дегани - бу неопозитивизм урнига келган жуда кўп концепцияларнинг умумий номидир. Турли ҳил постпозитивизм концепциясининг тарафдорлари кўп соҳалар буйича бир-бирлари билан келиша олмайдилар; неопозитивизмнинг эскириб колган таърифларини танқид қиладилар, лекин уларга нисбатан ўзларининг изчил муносабатларини сақлаб қолдилар. Худди неопозитивистларга ўхшаб, постпозитивистлар ҳам билишнинг рационал методларига асосий эътиборни қаратадилар. Инглиз файласуфи Карл Поппер энг машхур постпозитивистлардан бири хисобланади. www.arxiv.uz  Поппер учун верификация (текшириш мумкинлиги) концепциясининг муваффақиятсизликка учраши, илмий гапларга нисбатан нотўғри фикрлар бўлгани тасодифий эмас. Верификациянинг методологияси ишонч - эътиқодга асосланади. Унга кўра, билим мутлақо ҳақиқатдан йироқ бўлиши мумкин. Бундай деб ўйлаш ҳаёлий бир тасаввур. Эртами - кечми эски назария ўрнига янги назария келади, шу вақтгача ҳақиқий, тўғри деб келинаётган фикрлар энди нотўғри, адашиш бўлган деб тан олинади. www.arxiv.uz  Поппер, олимлар фактлардан назариялар томон кўтарила бориб эмас, балки гепотезалардан алоҳида айтилган фикрларга ўтиш йули билан ихтиро қиладилар, деб ҳисоблайди. Бунда олимлар гипотетик - дедуктив методдан фойдаланадилар. Умумий характердаги гепотезалардан гап тузадилар. Бу гаплар бевосита баёний гаплар билан қиёслаб, таққослаб чиқилади. www.arxiv.uz  Поппер илмий билимлар ўсишини гипотезалар билан кузатиш фактлари уртасидаги дуэлга ўхшатганлиги учун уни танқид киладилар. Туғри-да, ахир гипотеза ва кузатиш фактларидан ташқари ижтимоий ва техник оламлар, бошқа кўпгина омилларнинг йиғиндиси хам мавжуд-ку! улар хам илмий билимларнинг ўсишига таъсир кўрсатади. Масалан, худди ўша фальсификация - сохталаштириш принципини олиб кўрайлик. Бунда шуни назарда тутиш керакки, олимлар илмий танқид натижасида муайян назарияда баён этилмаган кузатиш фактларини аниклаган вақтларида хам унинг хизматидан фойдаланишни тўхтатишга - уни батамом рад этишга асло шошилмай турадилар. www.arxiv.uz  Адабиётлар:  Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни халк, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. - «Халқ сўзи», 1998 йил 17 июн сони.  Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йуқ. Т., 1998.  Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан. Т., 1995.  Мўминов И.М. Уч томлик танланган асарлар, 1-том. Т., «Фан», 1969.  Ўрта Осиё халқлари ҳурфикрлилиги тарихидан. Т., 1990.  Жумабоев Й. Узбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан. Т., 1997.  Ўзбекистон тарихи: Янги нигоҳ Т., «Эльданур», 1998.  Фалсафа (Э.Ю.Юсупов таҳрири остида) Т., Шарк, 1999. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha