Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 252.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Француз фалсафаси

Купить
1Француз фалсафаси 2Француз фалсафаси  Ўрта асрлардаги Европа фалсафаси тараққиётида Францияда шаклланган миллий фалсафа мактаби ниҳоятда катта ўрин тутади. Бу борада Р. Декарт, Ламетри, Гельвеций, Дидро, Голбах ва Руссоларнинг қарашлари ниҳоятда муҳим.  Р. Декарт (1596-1650) фалсафасида дуализм асосий ўрин тутади. Унинг фикрича материя ва руҳ борлиқнинг асосида ётади ва худога бўйсунади. Олам, Декарт фикрича чексиз ва абадий, у инсон тафаккурига боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланади ва такомиллашади. Р. Декартнинг «Мен фикр қилаяпман, демак мен мавжудман» деган фикри файласуфлар орасида машҳур бўлиб ҳисобланади. Билишда фикр ва сезгиларнинг аҳамиятини ниҳоятда ортиқча деб билган Р. Декарт рационализм таълимотининг асосчиси бўлиб ҳисобланади. Унингча инсоннинг фикрлаши ва мулоҳаза қилиши шубҳа остига олиб бўлм 3 Ламетри ва Гельвеций, Дидро ва Голбах ўз даврида француз ҳаётида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган миллий давлатчилик, инсон эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари муаммоларига алоҳида эътибор қаратганлар. Француз миллатини маънавий жиҳатдан юксакликка кўтариш ва маърифатли халққа айлантириш учун ўз асарларида ана шу қадриятларга эришишнинг йўллари ва усулларини кўсатиб берганлар.  Улар томонидан яратилган кўп томлик «Энциклопедия» ўша замоннинг маънавий муаммоларини маърифатли йўл билан ҳал қилиш усуллари ва имкониятлари кўрсатиб берилган «Европа қомуси» даражасига кўтарилган эди. Бу китобни яратишда бошқа кўпгина маърифатпарвар француз олим ва мутахассислари ҳам қатнашган бўлиб, ўзининг аҳамияти, муаммоларининг умуминсоний нуқтаи назаридан ечилиши, халқчиллиги ва тилининг француз миллати ҳаёт 4XVIII аср француз маърифатчи лиги. Франсуа Вольтер фалсаф аси  Илмий-фалсафий фикр ривожида ХVШ аср янги даврнинг иккинчи босқичи сифатида ўзига хос ўринга эга. Илм-фан маркази бу даврда Францияга кўчади, чунки ХVП аср охири ва ХVШ аср бошларида бу ерда маърифатчилик ҳаракати кенг қулоч ёяди. Француз маърифатчилигининг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:  1. байналминал хусусиятга эга; 2. феодализмга қарши йўналишда бўлган; 3. динга қарши, антиклерикал хусусиятга эга; 4. фан кучига қаттиқ ишонган; 5. келажакка кўтаринки руҳ билан қараган; Француз маърифатчилиги бошқа мамлакатлардаги (Америка, Германия, Россия ва бошқалар) маърифатчиликка қараганда анча ривожланган эди. 5 Аруа Франсуа Мери Вольтер француз маърифатпарварлигининг дастлабки оқимига мансубдир. Вольтер (унинг лақаби, асли исми Аруа Франсуа Мери) 1694 йили 21 ноябрда Парижда нотариус оиласида дунёга келган. У машҳур адиб, публицист, файласуф, диний мутаассибчиликка қарши кескин кураш олиб борган мутафаккирдир. Вольтер француз маърифатчилигининг асосчиларидан бири. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Англиянинг хизмати катта. У Англияда 1726- 1729 йилларда сафарда бўлган. 1734-1749 йилларда (узилишлар бўлган) Лотаренгияга чегарадош ерда жойлашган Сиредаги қальада яшади. 1750-1753 йиллар давомида у Пруссияда қирол Фридрих II саройида, 1758 йили Швейцария ва Францияда яшади. Қлимидан бир неча ой илгари Парижга келиб, уша ерда вафот этади. Вольтернинг асосий фалсафий асарлари «Фалсафий (ёки Анг 6 Вольтер Дидро асос солган ва бошқарган энциклопедияда фаол иштирок этган. Бир неча ёш маърифатпарварлар билан мулоқотда бўлган. Вольтернинг ижтимоий-сиёсий ғоялари феодал крепостной тузумига қарши қаратилган. У француз буржуа демократик ғоялар тарафдори эди. Унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари, бир томондан халқ ғоясини ёйишга, золимларга қарши курашга қаратилган бўлиб, маърифатли мутлоқликка умид боғлаган эди. Чунки маърифатли мутлоқлик XVIII аср биринчи ярмида Францияда илғор куч ҳисобланган. Вольтер Сиреда яшаган чоғида умумфалсафий қарашлари шаклланган бўлиб, унинг асосида кўтаринкилик (ҳаётбахшлик) куртаклари ётарди. Вольтернинг кўтаринкилиги, ҳаётбаҳшлиги Лейбницнинг бутун дунё ҳамоҳанглиги ғояси билан боғлиқ. Лекин 1750 йилларда у бу ғоялардан чекинади. Кейинчалик Вольтер Фарнейда яш 7 Шу вақтгача кашф этилган барча инсонлар, хоҳ энг ёввойи бўлмасинлар, хоҳ хароба мамлакатларда яшаб келмасинлар чумолилар, асаларилар ва бошқа ҳайвон турлари сингари жамоа бўлиб яшаб келганлар, бирон-бир мамлакатда кишилар алоҳида-алоҳида яшаганларини кўрмаганмиз. Бирон-бир она ўз фарзандини тарбиялаб, кейин уларни ташлаб тан олмаганликларини, бирон киши оила қурмай, бирон-бир жамиятда яшаганларини билмаймиз, Баъзи бир ахмоқ масхарабозлар мияларини ахмоқона фикрлар билан тўлдириб, гўё инсон дастлаб алоҳида яшаш учун яратилган, жамият уларнинг табиатини бузган дейишга журъат этганлар. Ҳар бир маҳлуқнинг ўз инстинкти – табиий майли мавжуд. Инсоннинг инстинкти ақл билан мустаҳкамланган бўлиб, уни худо озиқ-овқатга тортганидек жамиятга тортади. Шундай қилиб, жамият бўлиб яшашга бўлган эҳтиёж 8 Вольтер жамиятнинг фаровонлигини маърифатли ва сахий монархнинг фаолиятида ҳамда буржуа либерал ислоҳатларда кўради. Унинг оптимизми Лейбницнинг бутун дунё ҳамоҳанглиги ғояси билан боғлиқ. Кейинчалик Вольтер Фарнейда яшаган даврида инсоният тараққиёти тўғрисидаги ғоясини янада ривожлантиради. Бу фикримизни унинг «Умумтарихий тажрибалар халқнинг маънавияти ва руҳи» асари тасдиқлайди. Вольтер деҳқонларни қаттиқ ҳимоя қилади. Лекин шунинг билан бирга уларнинг ҳаракатига бошчилик қилиб, йўл кўрсатишнинг уддасидан чиқа олмайди. У Жан- Жак Руссонинг жамият ҳақидаги ғояларига қўшилмайди. Вольтер учун динга қарши кураш, унинг олдида турган янги мақсад эди. «Ўн икки киши христиан динига асос солган, деган гапларни эшитиш жонимга тегди, - дейди у, - Унга асос солишда бир киши етарли эканлигини си 9 «Худога ишонч бу яхши амалларни тақдирловчи ва ахмоқона хатти- ҳаракатларни жазоловчи, арзимас ёмонликни кечувчи инсон зоти учун энг фойдали талабдир. Бу очиқдан-очиқ жиноят қилувчи қудратли кишиларни жиловлаб турувчи воситадир. Бу, шунингдек, яширинча моҳирлик янги жиноятга қўл урувчилар учун югандир. Дўстлар, мен бу зарурий ишончни таассубчилик нги қориштириб юборинг, демайман. Чунки таассубчилик худога бўлган ишончни уятга қолдиради ва ҳатто уни ҳалокатга олиб келди» (Ўша асар. Б. 543), - деб ёзади Волътер. «Мутаассиб инсон ёвуз одамдир. У ўз мақсади йўлида одамларнинг қалбини тирнайди. Мен доимо атеистни даволаш мумкин-у, лекин мутаассиб инсонни ҳеч қачон буткул даволаб бўлмаслигини билардим»(Ўша асар. Б.544), - дейди у. Унинг таъкидлашича, атеист – оқил инсон, хато қилиши мумкин, 10 «Атеизм ва фанатизм – бу икки баҳайбат махлуқ бўлиб, жамиятни ямлаб, тилка- пора қилиши мумкин, бироқ атеист чалкашликка йўл қўйса ҳам ақлини йўқотмайди. Тирноқлари ўтмаслашиб боради. Мутаассиб тўхтовсиз ақлсиз телбага ўхшаб тирноқларини қайрайди»(Ўша асар. Б. 544). «Ҳеч қандай жамият адолатсиз яшаши мумкин эмас. Худони адолат деб эълон қилайлик. Агар давлат қонуни жиноятни қаттиқ жазолар экан, худони улуғлар эканмиз, у сирли жиноятларни ҳам жазолайди» (Ўша асар. Б. 544). «Сиз билмайсиз худо дегани нима? У қандай жазолайди ва қандай қилиб тақдирлайди? Лекин сиз биласиз: одил давлат ва ҳақиқий ҳукумат бўлишининг ўзи етарли. Бирон-бир банда сиз таъкидлаётган эҳтимол жисмни ва инсониятга зарур бўлган нарсани илгари суришингизга қарши чиқиши мумкинэмас»(Ўша асар. Б. 545), - деб, такидлайди 11 «Мутаассиблик инсониятнинг энг даҳшатли душманидир. У давлат устидан ҳукмронлик қилар экан, давлатнинг ўз халқига эзгуликни амалга оширишига халақит беради. Мутаассиблик халқ устидан ҳукмронлик қилар экан, у халқнинг ҳокимиятга қарши кўрсатилишига олиб келади»(Вольтер. «Бог и люди». Т2. С. 559). Жамиятни бошқариш учун доҳийлар юзага келади. Доҳийлар ҳокимиятни қўлга олиш учун, инсонларга зулм ўтказмасликлари учун ердаги худолар осмондаги худо олдида итоаткор бўлмоғи лозим. Шундай қилиб худонинг мавжудлиги ерда тартиб ўрнатиш учун керак бўлади, деб хулоса қилади Вольтер. Вольтер ўзини деистлар қаторига қўшган. Унинг фикрича, худо оқил туртки бериб, кейинчалик у янги ва инсонлар ишига аралашмайди. Вольтер детерминизм тарафдори бўлган. Барча нарса ўзгармас зарурият қонунлари туфайли амалг 12 Шундай қилиб, мутафаккирнинг динга, худога бўлган қарашлари изчил бўлмаган. Шунингдек, атеизмга бўлган муносабати ҳам ноизчил бўлган. Агарда инсон худодан юз ўгирса, саҳоватли бўлиши мумкинми? Йўқ. Худосизлар ва давлат арбоблари йиртқич ҳайвонга ўхшаб кетадилар. Ахлоқ нуқтаи-назаридан худога интилиш ижобий натижа беради. Агар худо бўлмаганда уни ўйлаб топиш керак бўларди, дейди Вольтер. Вольтернинг назарида худо инсонларни жиловлаб туриш учун уларни ижтимоий руҳда тарбиялаши керак. Шундай қилиб, Вольтер сиёсий зулмга, диний мутаассибликка қарши чиқади. Бир томондан, Вольтер халқ онгини ўсишга, инқилобга чорласа, иккинчи томондан эса, атеизмга қарши чиқиб, худонинг мавжудлигини сақлаб қолишига даъват этади. У жазоловчи ва раҳмдил худонинг тарафдори эди. Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки 13XVII asr fransuz falsafasi yorqin vakili – R.Dekart (I596-I650) XVII asr fransuz falsafasi va fanining boshqa bir yorqin vakili – R.Dekart (I596-I650). Uning fikricha, falsafa barcha mavjud bilimlarni o‘zida mujassamlantirib, yaxlit sistema holida mavjud. Bu sistemani u daraxtga qiyos qilib, uning ildizini – metafizika, tanasini – fizika, shoxlarini esa – boshqa barcha fanlar (ular oxir-oqibatda meditsina, mexanika va etikaga borib taqaladi) tashkil qiladi, deydi. 14Fransuz ma'rifatparvarlari va ularning ta'limotlari  Yangi davr falsafiy fikrining muhim yo‘nalishlaridan birini ma'rifatchilik falsafasi tashkil etadi. U G‘arbiy yevropaning ilg‘or mamlakatlarida, xususan Fransiya, Angliya, Germaniyada shakllandi va rivojlandi.Fransuz ma'rifatparvarlarining dunyoqarashi asosan XVII asr fransuz materializmiga asoslangan, jamiyatni tubdan qayta qurish uchun bo‘lgan intilishlarni o‘zida mujasamlashtiruvchi ijtimoiy qarashlar majmuasidan iborat bo‘lgan falsafiy ta'limotdir.O‘sha paytda yevropa ijtimoiy muhitida keskin burilishlar davri boshlangan edi. Bu bir tomondan, xriЕian katolik cherkovining jamiyat uЕidan hukmronligini yo‘qotgan; ikkinchi tomondan esa, xriЕian cherkovi mafkurasining o‘rnini egallashi kerak bo‘lgan, ko‘pchilik tomo 15Fransuz ma'rifatparvarlari va ularning ta'limotlari  Fransuz ma'rifatparvarlarining ijtimoiy-siyosiy, falsafiy qarashlari XIX, XX asrda dunyoviy taraqqiyot yo‘lini tanlagan qator mamlakatlar uchun daЕurilamal bo‘lib xizmat qildi. Fransuz ma'rifatarvarlarining o‘lmas ta' limoti dunyoning gumanizm va dunyoviy taraqqiyot yo‘lidan borib, demokratik tuzumning g‘alaba qilishida g‘oyaviy-naza riy asos bo‘lib xizmat qildi. Bu ma'rifatparvarlarning falsafiy-ijtimoiy qarashlari asosida Butun jahon in son huquqlari deklaratsiyasi BMTda (1948) qabul qilindi. Ezgulikka yo‘g‘pilgan ma'rifat – ijtimoiy taraqqiyotning harakatlantiruvchi kuchi, adolatli, erkin, farovon hayotni ta'minlab beruvchi kuch ekanligi va yer yuzida, Zardusht bashorat qilganidek, ezgulikning qaboha 16Декарт Фалсафа “ Дарахти ” Ф И З И К АОптика Метафизика МатематикаЛогика МедицинаМеханика Хусусий фанлар Хусусий фанлар3 -слайд
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha