Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва унинг тамойиллари

Купить
www.arxiv.uz Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси Фуқаролик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ҳуқуқ тизими соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш, босқичма-босқич бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш даврида фуқаролар ва бошқа субектларнинг моддий, маънавий эҳтиёжларини тобора тўлароқ қондириш мақсадида мулкий муносабатларни ҳамда мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатларни тартибга солиш, мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборатдир. Содда қилиб айтганда, фуқаролик ҳуқуқи - юридик жиҳатдан тенг бўлган субектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий-номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқ соҳалари тизимида тутган ўрнини англаш учун, даставвал ушбу ҳуқуқ соҳаси Фуқаролик ҳуқуқи асосан муайян эквивалент (тенглик) баробари билан белгиланадиган, қиймат, баҳо билан ифодаланадиган ва иштирокчилари тенг даражада кўриладиган мулкий муносабатларни тартибга солади. Мулкий характердаги ҳуқуқий муносабатлар, яъни фуқаролар ва ташкилотларнинг моддий бойликларни яратиш, уларни эгаллаш, бу бойликлардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш соҳасида бўлган ўзаро ҳуқуқий муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатларидан, яъни ижтимоий муносабатлардан келиб чиқади ҳамда улар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрилади. Фуқаролик ҳуқуқи иқтисодий муносабатларни махсус юридик шаклда мулкий-ҳуқуқий муносабатлар шаклида расмийлаштиради ва мустаҳкамлайди. Фуқаролик ҳуқуқида мулкий муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳуқуқий шакли сифатида кўрилади. Шу маънода мулкий муносабат Мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатларга ФКнинг 100-моддасида кўрсатилганидек, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатган шахс башарти, уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд орқали раддия талаб қилиш ҳуқуқи ва шу каби бошқа ҳуқуқлар мисол бўлади. Мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатлар шахснинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлган ва ундан бегоналаштирилмайдиган ҳуқуқлардир. Бундай ҳуқуқлар жумласига фуқаронинг исмига бўлган ҳуқуқи (ФКнинг 19- моддаси), ўз тасвири (суръати)нинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқи (ФКнинг 1046-моддаси), муаллифлик номига бўлган ҳуқуқ (ФКнинг 1051-моддаси) ва ҳоказолар киради. Гарчи фуқаролик ҳуқуқи шахсий муносабатларнинг кўплаб турини тартибга солса-да Оила ҳуқуқининг фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилувчи асосий хусусияти шундаки, оила ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий муносабатлар ва шахсий номулкий муносабатлар фақатгина битта оила аъзоси ўртасида вужудга келади ҳамда бу ерда фуқаролик ҳуқуқи учун энг асосий ўринни эгаллайдиган кенг маънодаги мулкий муомала кузатилмайди. Агар оила аъзолари ўртасида ўзаро фуқаролик муомаласи (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш) амалга оширилса ҳам, бу ҳолат оила ҳуқуқи меъёрлари билан эмас, фуқаролик ҳуқуқи меъёри билан тартибга солинади. Мулкий муносабатларда давлат ҳокимияти органлари қатнашиб, мазкур муносабатларда иштирок этувчиларга ўз эркларини буюрсалар, бундай мулкий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқига эмас, балки маъмурий ҳуқуққа тааллуқли бўлади. Чунончи, юқори давлат органининг ўз ваколати доирас Тўғри ҳуқуқшунос олимлар халқаро хусусий ҳуқуқни алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида тан олсада, хўжалик ҳуқуқи ва тадбиркорлик ҳуқуқини (баъзи ҳолларда иккаласи битта ҳуқуқ соҳаси тадбиркорлик (хўжалик) ҳуқуқи дея талқин этилмоқда (таъкид - муаллифники И.Б.). Мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида эътироф этишга доир баҳсли фикр билдирадилар. Шундай бўлсада, уларнинг фуқаролик ҳуқуқидан фарқли жиҳатларини кўрсатиб ўтамиз. Чунки юқоридаги муайян муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқларни (алоҳида ҳуқуқ соҳаси деб аташга бизнингча ҳали эрта) алоҳида ҳуқуқ соҳаси ёки ҳуқуқ соҳаси эмаслиги масаласини тадқиқ этиш, мазкур дарсликнинг предметини ташкил этмайди. Халқаро хусусий ҳуқуқ фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилиб, чет эл элементи билан мураккаблашган мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. Ў ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ Фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойиллари (принсиплари) - бу барча фуқаролик қонунлари мазмунига сингдирилган асосий, бошланғич қоидалардир. Ҳ.Р.Раҳмонқулов фуқаролик ҳуқуқи тамойиллари ҳақида ўз фикрини билдирар экан, ҳуқуқнинг алоҳида соҳаси сифатида хусусий ҳуқуқ таркибида бўлган фуқаролик ҳуқуқи тамойиллари унинг предметини ташкил қилувчи кўп қиррали мулкий, мулк билан боғлиқ ва мулк билан боғлиқ бўлмаган шахсий ва ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятлари билан ифодаланишини таъкидлайди . Фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойиллари жумласига қуйидагилар киради: 1) Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги. Бу тамойил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида ва ФКнинг 1-моддасида ўз ифодасини топга ҳам зид келмаслиги лозимлигини айтиб ўтиш жоиз. Фуқаролик кодексининг 8-моддасига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқининг субектлари нафақат қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимларни, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ҳамда бошқа битимларни ҳам тузишлари мумкин. Фуқаролик ҳуқуқида бундай тамойил (қонунда нимаики таъқиқланмаган бўлса, рухсат берилади) нинг мавжудлиги фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига эркинлик ва ташаббус бериш билан бирга, иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қиладиган янги ҳуқуқий муносабатларни, қолаверса, ҳуқуқий институтларнинг вужудга келишини таъминлайди; 5) фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларнинг ижтимоий адолат ва қонунийлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида мустаҳкамланган; органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Бундай аралашув ФКнинг 1-моддаси талабларига зид бўлиб, ноқонуний ҳаракат ҳисобланади. Албатта, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган аралашув (хусусий ишларга) бундан мустаснодир; 8) фуқаролик ҳуқуқларининг тўсқинликсиз амалга оширилиши (ФКнинг 1-моддаси). Фуқаролик- ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишда ҳар қандай тўсқинликларни бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли. Қонун ҳужжатларидаги баъзи чеклашларнинг мавжуд бўлиши бу тамойилнинг аҳамиятига путур етказмайди. Чунки ҳуқуқ субектига берилган, ҳуқуқ субектларининг ўз ҳуқуқини амалга ошира олиш имкониятига эга бўлишлари, бу ҳуқуқлар мавжудлигининг а Ушбу учала ҳолатни амалга оширишда субектга ҳеч қандай ноқонуний таъсир ўтказмаслик лозим бўлади. Баъзи ҳолларда юқоридаги ҳолатлар субектга қонуний таъсир ўтказиш орқали унинг хоҳиш- иродасини бошқа томонга ўзгартириш орқали амалга оширилади. Шартномалар эркинлиги тамойилига нисбатан бундай чеклов фақатгина қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тадбиқ этилади (ФКнинг 377-моддаси). Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашда ҳамда қонунга зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини белгилашда эркиндирлар; 12) бозор муносабатлари шароитидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган фуқаролик ҳуқуқи тамойилларидан яна бири - Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида товарлар, хизматлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатда бўлишидир (ФК 1-моддаси). Бу тамойил бозор иқтисодиё
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha