Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 586.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари, тизими ва предмети

Купить
Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси тамойиллари тизими ва предмети Режа: 1. Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси ва предмети. 2. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари. 3. Фуқаролик қонунларининг вақт, ҳудуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши. 4. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар. 5. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари субъектлари ва объектлари. 6. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари. Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси ва предмети Фуқаролик ҳуқуқи товар-пул муносабатларини ва томонларнинг (қатнашчиларнинг) тенглиги асосланган бошқа муносабатларни, шунингдек мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлган шахсий номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар мажмуидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқи фуқароларнинг маиший, савдо-сотиқ, коммунал, транспорт хизмати кўрсатиш соҳасидаги муносабатларини тартибга солиб туради. Кўпгина холларда инсон ўзининг ижтимоий фаолиятида, хусусан касаба уюшмаси ишида, халқ маслаҳатчиси бўлиб иштирок этишда фуқаролик ҳуқуқи билан тўқнашади. Мулкий муносабатларнинг биринчи гуруҳига мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги муносабатлар киради. Мулкий муносабатларнинг иккинчи гуруҳига кўпдан-кўп шарнома муносабатлари (мол етказиб бериш шартномаси, пудрат шартномаси, юкларни ташиш шартномаси) киради. Бироқ бу муносабатлар шартнома асосида пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Хусусан етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда, асоссиз равишда қўлга киритилган ёки сақланган мол-мулкни қайтариб беришда, мерос мулкнинг меросхўрга ўтишида шундай муносабатлар вужудга келиши мумкин.28 1402 22 12 28 14 10 160405 2609 29 10 0504 13 0D Шахсий номулкий муносабатлар мулкий муносабатлардан шу билан фарқ қиладики, улар қиймат билан ифодаланмайди, шахс билан чамбарчас боғлиқ. Шахсий номулкий муносабатлар фуқаролар ўртасида ҳам, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Шахсий номулкий муносабатлар мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлиши ва боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Биринчи ҳолда бирор киши шахсий номулкий муносабатларнинг поймол қилиниши унга маълум миқдорда моддий зарар етказиши ҳам мумкин. Масалан, кишининг оладиган қалам ҳақи унинг асар муаллифи деб тан олинган ёки тан олинмаганига боғлиқ бўлади. Мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган номулкий муносабатларга, масалан, тасвирий санъат асарини (агар унда бошқа шахс тасвирланган бўлса) эълон қилиш, нусха кўчириш ва тарқатиш туфайли вужудга келадиган муносабатлар киради. Умумий қоидага кўра бу иш фақат унинг розилиги билан, унинг вафотидан кейин эса фарзандлари ва турмуш ўртоғининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Лекин шуни ҳам назарда тутиш керакки, бундай шахсий номулкий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинади, бундай ҳолда у қонунда бевосита назарда тутилган бўлиши ёки шахсий номулкий муносабат моҳиятидан келиб чиқиши лозим . Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси барча қонунчилик учун, жумладан, фуқаролик қонунчилиги учун раҳбарий манба ҳисобланади. Конституция у ёки бу муносабатни умумий ҳолда, конституциявий даражада нормалайди, фуқаролик ҳуқуқига доир қонунлар эса, уни тўлдиради, аниқлаштиради. Конституциянинг 18,27,36,42,53,54,56- моддалари бевосита фуқароли - ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари бу, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳужжатлар. Ҳуқуқ манбалари, биринчи навбатда қонунлар хисопланади. Ўзбекистон Республикасида қонунлари Олий Мажлис тамонидан қабул қилинади. Бу қонунлар барча учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлардир.322919 2404 34 16 0E 1708 12 010203 03040506 26 0E 39 Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши -истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги; -иқтисодий фаолият, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва меҳнат қилиш эркинлиги; -барча мулк шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баббаравар муҳофаза этилиши; -хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби дахлсизлиги ва давлат муҳофазасида эканлиги; -мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардава тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги каби қоидалари белгилланган.19 1E 38 38 2E 38 38 2E 38 2E Ўзбекистон Республикасининг жорий қонун ва қонуности ҳужжатларида ўз аксини топди. Конституциянинг 54- моддасида эса мулк ҳуқуқининг мазмуни бевосита ўз ифодасини топган. Бунга асосан мулкдор ўзига тегишли мол-мулкни ўз хоҳишига кўра эгаллаш, фойдаланиш, тасарруф қилишга ҳақли. Айни пайтда мулкдор ҳуқуқининг чегаралари ҳам Конституцияда белгилаб берилган. “ Мулкчилик тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари, Фуқаролик, Меҳнат, Уй-жой кодекслари, “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳам конституциявий тамойилларга асосланган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитига мос келадиган механизмни яратишга қаратилган. У фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда алоҳида ўринни эгаллайди. “ Қабул қилинадиган қонунлар ва қонунчиликка оид ҳужжатлар ўзаро боғланган бўлиши ва ижтимоий йўналтирилган яхлит бозор механизмининг ҳуқуқий тизимини жадаллик билан яратишга кўмаклашиш керак”,-деган эди И.А.Каримов. Бозор муносабатларининг бутун тизимини бирлаштиришга ва унинг ички уйғунлигини таъминлашга хизмат қиладиган, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган, бозор иқтисодиёти муносабатлари талабларига қаратилган кодификациялаширилган қонун бу - Фуқаролик кодексидир.2C23 0C 09 10 30 310413 030611 13 1C 10 20 09 29 08 10 10 03 Амалдаги Фуқаролик кодекси шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган масалаларни янгича ҳал қилди. Унда: -Хилма-хил фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузишда кенг эркинлик ва имкониятлар берилганлиги; -Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини кенг тартибга солиш; -Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати кенгайтирилганлиги, улар ёлланма меҳнатдан фойдаланиш, хусусий мулкка, жумладан, хусусий корхоналарга эга бўлиши, мулк шаклларининг тенглиги ва унинг ҳимояси кафолатланганлиги; -Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахсларга ўз фаолиятларини амалга оширишда, хўжалик ишларини юритишда кенг имкониятлар берилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. -Фуқаролик кодексининг тузилиши бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган фуқаролик ҳуқуқи тизимига монанддир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Jinoyat-ijroiya huquqi. Darslik. Mualliflar jamoasi. Mas’ul muharrir-yu.f.n., dots. B.J.Axrorov. –T.: O‘qituvchi, 2002. – 208b. 2. Jinoyat-ijroiya kodeksiga sharhlar. Rustamboyev M.H., Axrarov B.J. va boshqalar. Ma’sul muharrir: yu.f.d., prof. M.H.Rustamboyev. – T.: TDYUI, 2007. – 574 b. 3. Kommentariy k Ispravitelno-trudovomu kodeksu Respubliki Uzbekistan. –T.: Uzbekistan, 1997.- 345s. 4. Abduxaliqov M.A., Payzullayev Q., Abduqodirov Sh.Y. Jinoyat -ijroiya huquqi (albom sxemalar). –T.: TDYUI, 2005. – 142 b.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha