Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 220.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари

Купить
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ РЕЖА:  Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти.  Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.  Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи. www.arxiv.uz Президентимиз И.А.Каримов «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат» деб таъкидлаган эди. www.arxiv.uz иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма- хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги. www.arxiv.uz ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Президент И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади”. www.arxiv.uz  ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг амал қилиниши. ...“Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”.  маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғил  Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.  Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.  Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган орал  Фанни ўқитишдан мақсад - талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:  -жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;  -талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;  -фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;  -талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо  талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;  “ Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг мазмун- моҳиятини тушунтириш;  “ Адолат – қонун устуворлигида” тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;  сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;  фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;  ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;  сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;  жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш  Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.  1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.  2-гуруҳ . Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.  Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот в  Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилади.  Илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш.  Тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш.  Мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функциялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш.  Тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрн  Биринчи босқич шартли равишда XVI-XVII аср. Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.  Иккинчи босқичи XVIII аср охиридан XIX аср охиригача давом этди. Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинликка, тадбиркорлик эркинлиги ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди. www.arxiv.uz  Учинчи босқич (XIX аср охири ва кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари учун жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эгабўла бошлади.  Фуқаролик жамиятининг амалда юзага келишига Ҳуқуқлар ҳақидаги билль (Англия, 1689 й.; АҚШ, 1791 й.) ёки Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияс  Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир:  - эркин индивидлар уюшмаси;  ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;  мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;  ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.  Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари:  1)иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари;  2)инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш;  3)ҳокимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;  4)қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланганлиги;  5)ҳокимиятнинг учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принципига асосланган ҳуқуқий давлат;  6)сиёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мав  Фуқаролик жамияти қатор тамойилларга таяниб фаолият кўрсатади. Жумладан:  сиёсий соҳада ҳамма одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги;  бутун жаҳон ҳамжамиятида юридик кучга эга бўлган қонунлар асосида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланган ҳуқуқий ҳимояси;  индивидларни мулкка эга бўлиш ва ҳалол меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига асосланган иқтисодий мустақиллиги;  қонун билан кафолатланган фуқароларни манфаатлари, касбий белгилари бўйича давлатдан ва партиядан мустақил ижтимоий бирлашмаларга бирлашиш имкониятлари;  партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг эркинлиги;  фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият аъзоларини қонун олдида маъсулиятли қилиб шакллантирадиган фан, маданият, таълим ва тарбия учун зарурий модди  Фуқаролик жамияти қатор муҳим функцияларни бажаради:  Қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий хаёт соҳасини давлат ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий мувофиқлаштиришидан ҳимоя қилишни таъминлайди.  Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини – ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.  Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради; бунинг учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини қўллаб-қувватлаш акцияларида, у ёки бу масаладар бўйича жамиятни шакллантиришдафаол иштирок этиш.  Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинл Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалал  Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйияа амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтти томонидан уч босқичга бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади.  Биринчи босқич ўз ичига 1991-2000 йилларни қамраб олади. Бу даврда, биринчи навбатлдафуқаролик жамиятининг шаклланишининг асослари яратилди  Иккинчи босқич (2000-2010 йиллар) да мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш бўйича фаол жараёнлар давом эттирилди.  2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда демократик ислоҳатларни янада чувурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”эълон қилинди.Бу Концепция мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг иккинчи босқичига якун ясади ва  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан фуқаролик жамиятига қуйидагича таъриф берилди: “Фуқаролик жамияти – бу қонун устуворлиги қиладиган; инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнитаъминланадиган, шахснинг ривожланиши ва ўзлигини намоён қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган; аҳолиниг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланидиган мустақил қва барқарор институтлар амал қиладиган ижтимоий макондир”.  Юртимиздаги жамиятшунос олимлар ҳам фуқаролик жамиятини “Фуқаролар ўртасидаги муаайян компромисс, давлат ва нодавлат ташкилотлпр ўртасида консенсус маданияти вудулга келганда, шунингдек, дунёқарашлар плюрализм, давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро таъсирга киришишга лаёқатли жамоатчилик институтлари вужудга келганда шакллан  Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича қўйидаги хулосалар чиқариш мумкин:  - фуқаролик жамиятининг шакилланиши узоқ давом этиб келаётган мураккаб тарихий жараёндир.Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари қадимги Юнонистон ва Римда намоён бўлган вақтданбошлаб Янги даврда шаклланиш элементлари ва хозирги кунда бир бутун тизим сифатида пайдо бўлиши.  - фуқаролик жамияти ғояси инсониятнинг антик даврдан бери давом этиб келаётган тафаккури махсулидир. Авесто манбаларида, Қадимги юнон файласуфлари фикрларида, Ўрта аср мутафаккирларининг қарашларида, Уйғониш ва Реформация даври ғоялари ва бугун ХХI аср жаҳон хамжамияти томонидан умуминсоний ижтимоий маданий қадриятлар сифатида эътироф этилиши. Ҳар қандай фан,ўз моҳиятига кўра умумбашарийдир.Дунёнинг барча халқлари катта-кичи
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha