Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 852.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролик жамияти - ғоя ва назариялар

Купить
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ: ҒОЯ ВА НАЗАРИЯЛАР РЕЖА:  1. Фуқаролик жамияти ҳақида ғоялар эволюцияси  2. Янги даврда фуқаролик жамияти назарияси ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари  3. Фуқаролик жамияти хақидаги замонавий концепциялар www.arxiv.uz  Фуқаролик жамиятини қуриш ғояси Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида ўрганилганлиги И.А.Каримовнинг 2014 йилда Самарқандда ўтказилган “Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг илмий мероси замонавий цивилизацияда ўрни ва аҳамияти”мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида“Олим ва тадқиқотчилар фикрича, Шарқ хусусан Марказий Осиё, IХ-ХII ва XIV-XV асрларда бўлган илмий ҳамжамият томонидан Буюк Шарқ уйғониши дея ном олган йирик илмий маданий уйғониш учун асос сифатида хизмат қилди” 3 деб алоҳида таъкидлаган. www.arxiv.uz  Абу Наср Форобий фикрича адолатли жамият қуриш учун уни мудофаа қилиш ва оқилона бошқариш усулини билиш, одамларга ёвузликдан сақланиш эзгуликка интилиш йўлларини кўрсатиш лозим. У давлат раҳбарининг бошқарув маҳорати умумий бахтга эришиш йўлидир деб ҳисоблайди. Адолатли давлатни маърифатли ҳукмдор бошқаради, у маънавият, адолатетакчиси бўлиши, ўз фазилатлари билан қатъий талабларга жавоб бериши лозим. www.arxiv.uz Абу Али ибн Сино фикрича ижтимоий муносабатлар одамлар ўртасидаги тафовут ва тенгликсизлик натижасидир. Ҳусусан, Ибн Сино “иқтисодий ва ижтимоий ҳамда шахсий хусусиятларга кўра тенгликсизлик – инсон ижтимоий фаоллиги сабаби ҳисобланади” деб таъкидлайди. Идеал давлат қуриш эса жамият аҳолисининг маънавий-ахлоқий равнақи билан боғлиқ.. Унинг фикрича, маънавий ахлоқий қадриятларнинг юксак қадрланиши нафақат ҳар томонлама фаровонликни, балки жамиятда адолат ва барқарорликни ҳам таъминлайди. www.arxiv.uz  .  Низомулмулк нинг “Сиёсатнома” асари муҳим манба ҳисобланади. У амалдорларни ахлоқий фазилатларигақараб танлаш, адолат ва инсофни оёқ ости қиладиганкишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришда кенгаш билан олиб бориш, фаолиятларни мунтазам назоратқилиш, итоат, ижро ва сифатлари тўғрисидаги қарашлари билан аҳамиятлидир. Айниқса, Низомулмулкнинг«Кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак» 1 деган фикрлари аждодларимизнинг давлат қурилишининг адолатли тартиботларигакатта эътибор берганлигидан далолатдир. www.arxiv.uz  Амир Темур (1336–1405) бой ижтимоий-сиёсий ва маънавий мероси асосида кўриш мумкин.Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим-вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташкил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат хизматчилари рағбатини ташкил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантиришга эришганлигидан далолат беради. “Ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатиимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим ҳамда ҳадларидан ошишларига йўл қўймадим. Улуғларини ва шараф-эътиборли кишиларни  Алишер Навоий сиёсий ва адабий фаолияти асоси бўлиб хизмат қилди. А.Навоий идеал ижтимоий-иқтисодий тузум ҳақидаги қарашларини ўзининг “Садди Искандарий”, “Маҳбуб ул қулуб”, “Пайғамбарлар ва донолар тарихи” ва б. асарларида ёритган. Ижтимоий-иқтисодий тузум муаммоларини фақат адолатли ҳукмдор бошқараётган ва қонун устувор бўлган мамалкатда амалга ошиши мумкин. Шундай қилиб, А.Навоий учунадолат ва қонун ижтимоий тараққиётнинг асоси ҳисобланади.Унинг концепиясидаҳукумдор шахси алоҳида аҳамият касб этади. Фазилатли ва идеал шахс ҳақида мулоҳаза юритар экан Навоий ўзига хос инсонпарвар назарияни яратади. Ўз назариясида мутафаккир, бир томондан ҳукумдор ва боғбонни, бошқа томондан давлат ва боғни солиштиради. Унга кўра, агар боғбон ақлли ва меҳнатсевар бўлса, унинг боғи гуллаб-яшнайди. Ҳудди  Афлотуннинг (мил. ав. 427–347 й.) “Давлат” диалогида фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётини ажратишгина эмас, ижтимоий соҳани ҳозиргидек замонавий талқинда, сиёсий фаоллик сифатида тушунилган. Бунда жамият ҳаётининг сиёсий жиҳатлари, фуқаролик жамияти тизимининг умумий тавсифи сифатида намоён бўлади.  Фуқаролик жамияти ғоясининг кейинги ривожи Афлотуннинг шогирди Арасту(мил. ав. 384–322 й.) ижоди билан боғлиқ. Устози каби Арасту ҳам энг мукаммал жамият ғоясини ишлаб чиқишга диққат эътиборини қаратади, бироқ фуқаролик жамияти ғоялари таркибида бу масала ўзгача назарий жиҳатларни ташкил қилади. Уни кўпроқ ижтимоий трансформация эмас, балки давлат тузилмасидаги ўзгаришлар қизиқтиради. Бундан ташқари Арасту ўзининг назарий ишланмаларида давлат ҳақидаги мавҳум ғояга таянишни эмас, жумладан  Қадимги рим мутафаккири Марк Тулий Цицерон (мил. ав. 106-43 йиллар) ҳам жамият ва давлат (республика)ни тенглаштиради. Давлатни у умумий манфаатлар билан ўзаро боғланган одамлар мажмуи сифатида тасаввур қилади, давлат халқнинг умумий мулки ҳисобланади ва одамлар биргаликда яшашга табиий эҳтиёж сезади. Унинг фикрича, давлатнинг вазифаси мулкни муҳофаза қилишдан иборат. Давлат айни шу мақсадда ташкил этилади. Цицерон фикрига кўра, уч бошқарув шакли (монархия, аристократия ва демократия) унсурларини ўзида мужассамлаштирган аралаш давлат энг идеал давлатдир. Фақат шундай давлатда ҳар бир жамият аъзосининг манфаатларини қондириш ва у давлатни бошқаришда иштирок этиши таъминланади. «Давлатнинг мустаҳкамлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқий тенглиги» бундай давлат тузумининг муҳим фазилати деб ҳисоблай Николо Макиавелли (1469–1527) бўлиб, у прагматик, тажрибавий ижтимоий фанга асос солди. Фуқаролик жамияти Макиавелли учун синфий, партиявий қарама- қарши қизиқишлар мажмуидир. Унга кўра фуқаролик жамияти халқдан ахлоқий асосни – эзгулик ва фазилатни, ижтимоий қизиқишлар ва республика тузилмаси қизиқишлари олдида бурчни ҳис қилиш ва жасоратни талаб қилади. Бошқача қилиб айтганда, у эркин индивидлар учун муносиб бирлашма бўлади. Давлатни ҳимоя қилиш учун ҳукмдор қўлидаги барча воситаларни ишга солиши керак бўлади, ёлғон, шафқатсизлик ҳатто уруш ҳам бундан мустасно эмас. Давлат қизиқишлари унда бирламчи аҳамият касб этган. Макиавелли давлатнинг мутлақо мустақиллигини талаб қилган, черковдан ҳам, яъни давлат ва умуман сиёсат соҳасининг секуляризацияси тарафдори бўлган. У давлат бошқарувининг ў  Жон Локк (1632-1704) ҳақли равишда ҳуқуқий давлатнинг атоқли мафкурачиларидан бири ҳисобланади. У ўз ғояларини «Давлатни бошқариш ҳақида икки рисола» асарида баён этган. Унинг таълимотида одамларнинг табиий ҳолати, фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва давлатнинг ташкил топиши муаммолари тушунтирилган. Локк ҳуқуқий давлатнинг бош элементи бўлган ҳокимиятнинг бўлиниши назариясининг асосчиси ҳисобланади.  Хусусий мулк назарияси Локкда меҳнат билан узвий боғлиқ. Одамлар асосан ўз мол-мулкидан тинч ва хавфсиз фойдаланиш мақсадида жамиятга қўшиладилар, бунда мазкур жамиятда қабул қилинган қонунлар бунинг асосий қуроли ва воситаси бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайди Жон Локк.  Фуқаролик жамиятига бирлашиш – бу қулай, тинч ва фаровон ҳаёт кечириш, ўз мол-мулкидан хотиржам фойдаланиш ва ўзини ма  Г.Гегель (1770-1831) таклиф қилади. У фуқаролик жамиятига ўз кундалик эҳтиёжларини меҳнат ёрдамида қондирувчи индивидлар мажмуи деб қарайди. Унинг фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг негизини хусусий мулк ташкил этади.  Г.Гегель фикри бўйича, тарихий жараённи ҳаракатлантирувчи куч сифатида фуқаролик жамияти эмас, балки давлат амал қилади, у барча фазилатларни ўзида мужассамлаштиради, инсон шахси, умумий сиёсий, моддий ва маънавий асосларнинг жамулжам ифодаси ҳисобланади. Давлат инсонни ҳар хил тасодифлардан ҳимоя қилади, адолатни таъминлайди, умумий манфаатларни рўёбга чиқаради.  Давлат, оила, қабила, миллат, диний ва бошқа бирликлардан фарқланувчи «фуқаролик жамияти» категорияси XVIII-XIX асрларда тадқиқот предметига айланди. Г.Гегель ўзининг «Ҳуқуқ фалсафаси» асарида фуқаролик жамият  Фуқаролик жамиятини концептуал тушунишга Иммануил Кант (1724–1804) ҳаракат қилган. Кант фуқаролик жамиятини бутун инсоният уйи деб билган. Бу жамиятда ҳар бир инсон ҳатти-ҳаракати олий ахлоқий қонун – қатъий императив билан белгиланад. Унинг фикрича, фуқаролик жамияти мавжуд қонунлар доирасида ҳеч ким томонидан чекланмайдиган интилиш, тамойилларининг эркилик билан уйғунлиги, бошқача айтганда, фуқароларга мос бўлган жамиятдир.  Юқорида айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, XVIII аср ўрталарига келиб фуқаролик жамияти – давлат анъанавий парадигмаси қайта кўриб чиқила бошланди. Бу жараён XVIII – XIX асрларга келиб тўхтади, бу даврга келиб янги тизим ўзининг – хусусий мулк, эркин бозор иқтисодиёти, парламентар демократия ва ҳуқуқий давлат, ижтимоий ва сиёсий соҳалар ўртасидаги бўлиниш. www.  ХХ аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини функционал характеристикаларини тушуниш мураккаблашади. Бу фуқаролик жамияти тушунчасини тадқиқ этишда, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб талабларини акс эттирувчи, янги мезонларнинг киритилганлиги билан асосланади. Шундай қилиб фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар ривожини тизимлаштириш: биринчидан, уларнинг ижтимоий-фалсафий асослари характеристикаси билан, иккинчидан, мафкуравий асосларнинг хусусиятларига кўра, учинчидан, фуқаролик жамиятининг соф илмий концепцияларини аниқлаш билан белгиланади.  Бироқ, фуқаролик жамияти модели ишлаб чиқилувчи дастлабки, базавий ижтимоий-фалсафий назарияларда тадқиқотчилар концепцияларини икки гуруҳга бўлади:  - формацион ва цивилизацио ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЗАМОНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИНИНГ АСОСИЙ ЁНДОШУВЛАРИ Формацион ёндошув Цивилизацион ёндошув Модернизация ёндошуви Фуқаролик жамияти тушунчаси капиталистик тизимга боғланади ва кенг (яъни жамиятнинг шакли сифатида) ва тор (яъни иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ўратсидаги шаклланадиган муаян ижтимоий ташкилотлар мажмуаси сифатида) маъноларда тушунилади. Фуқаролик жамиятини цивилизация тарраққиёти контекстида кўриб чиқади. Унинг назарий асосларини О.Шпенглер, А.Тойнби ва П.Сорокин асрарларида яратилган. Уларга қараганда, фуқаролик жамияти бошқа ижтимоий шакллардан аввало юксак цивилизация даражаси билан ажралиб туради. Унинг асосий меъзони сифатида эса инсогн, унинг эркинлиги, ривожланиш ва ижодийлик имкониятлари, шунингдек бошқа инсонлар билан тинчлик в тотувликда яшаш қобили  Фуқаролик жамияти ғоясининг қайта жонланишида жамиятни давлатлаштиришга, жамият ҳаётида давлат роли ва таъсирининг фавқулодда ўсишига қарши ҳаракатни кўриш мумкин. Ч.Тэйлор, Э.Арато, Р.Дворкин ва бошқа тадқиқотчилардан иборат бўлган ўзига хос норматив дискурс ҳам шаклланганлигини айтиш мумкин. Шунингдек, нодавлат соҳанинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ўз-ўзини ташкиллаштириш аҳамияти юзасидан, энг муҳим қуйидаги концепциялар ажратилади:  - либерал анъана концепцияси;  - американча коммунитариз концепцияси;  - европача неоконсерватизми концепцияси;  - пост-марксистча концепция. www.arxiv.uz www.arxiv.uzФуқаролик жамияти замонавий концепциясининг мафкуравий моделлари Либерал - демократик доктрина ( « бозор иқтисодиёти» доктрина ) Авторитар - буржуа доктрина (« давлат капитализми » доктринаси ) Социал -демократик доктрина (« демократик социализм» ва «социалистик фуқаролик жамияти » концепцияси ) Авторитар - социалистик доктрина (« давлат - бюрократик социализми » доктринаси ) www.arxiv.uz Фуқаролик жамияти концептуал дискурсининг антик парадигмаси – фуқаронинг ижтимоий бошқарув соҳасидаги роли ва ўрнини аниқлашдан иборат бўлган. Агар улардан баъзилари, фуқаролар давлатдан муайян даражада автономдир (Арасту), бошқалар давлат бошлиқларини фуқаро ва жамият ҳаётини регламентация қилишга чақирган (Афлотун). Уларнинг ҳар бири имкони борича идеал давлат қурилмасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. Айнан шу жиҳат фуқаролик жамияти кейинги концептуал ишланмалари турли талқини ва ёндашувларни келтириб чиқарди. www.arxiv.uz  Умуман, ҳозирги замон илғор демократик мамлакатлар жамиятшунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти – бу:  биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида иҳтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тизимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;  иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлар мажмуасидир;  учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароларнинг турли органлар тазийқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha