Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролик жамиятининг ижтимоий тузилмаси

Купить
Фуқаролик жамиятининг ижтимоий тузилмаси Режа: 1. Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар. 2. Фуқаролик жамияти - инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида 3. Фуқаролик жамиятининг социал структуралари ва уларнинг ўзигахос жиҳатлари. 4.Ривожланган мамлакатларда жамият социал структураларининг ривожланишида янги тамойиллар . www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Жамиятнинг социал структураси дастлаб қадимги юнон мутафаккирлари Платон (эр.ав.427-347 йй.) ва Аристотель (эр.ав. 384-322 йй.) томонидан тадқиқ этилган. Улар жамият ва давлатни айнанлаштирган бўлсаларда, жамият аъзоси сифатида фақат эркин туғилган ва фуқаролик ёшига етган кишиларни эътироф этган. Уларнинг жамиятга доир қарашлари асосини социал структура ва социал адолат концепциялари ташкил этган.  Платоннинг фикрича, социал структурани фақат эркин туғилган, ижтимоий аҳамият касб этадиган ролни бажараётган кишилар ташкил этади. Инсоннинг қалби учта асосга эга: «идрок» (интеллектуаллик), «жасурлик» (иродалилик) ва «истак» (сезги, туйғуга эга бўлиш). Одамлар ўз қалбидаги асослардан қай бирининг кўплиги ёки озлигига қараб жамиятда учта ижтимоий қатлам мавжуд бўлади: донишмандлар – «файлас www.arxiv.uz  Шарқ уйғониш даврининг мутафаккири Абу Наср Форобий инсоний жамиятни пухта ўрганган олимлар жумласига киради. Форобий «Фозил шаҳар одамлари қарашлари» асарида жамият («инсон жамоаси»)нинг келиб чиқиш сабабларини илмий жиҳатдан асослаб беради: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, унинг бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш кишилик жамоасига эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етуклика эришмоқ учун зарур бўлган нарсаларни етк www.arxiv.uz  Форобий орзу қилган идеал давлатда ижтимоий табақалар ўртасидаги фарқланишлар сақланади. Платоннинг идеал давлат тузуми ҳақидаги таълимотида кўрсатилгани каби, ҳар бир табақанинг вазифалари ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлади, табақалар ўзларининг мақомлари бўйича ўзларига тегишли бўлган фаолият билан шуғулланади. Бир табақага мансуб бўлган одам бошқатабақа вакиллари учун тегишли бўлганишларни бажариш ҳуқуқига эга эмаслар (масалан, бошқарувчилар табақасига мансуб кишилар деҳқончилик ёки савдо ишлари билан шуғулланмайди). Фозил шаҳар-давлатда ҳар бир табақанингжамиятдаўрни ва мақоми мазкур табақа бажариши лозим бўлган вазифаларнинг қандай бўлиши билан белгиланади. Табақа мартабасининг баланд ёки паст бўлиши унинг ҳукмдорга яқин ёки узоқ бўлишига боғлиқдир. Ҳукмдорга яқин ёки ундан уз  Мутафаккир ўзининг «Талхиси навомиси Афлотун» («Платон қонунлари моҳияти») асарида илоҳий қонунларни доимо адолатли эканлигини илгари суради. Фозиллар жамиятининг адолатли бўлиши ва табақалар ўртасида тавофутларнинг сақланишида адолат ҳуқуқий категория вазифасини бажаради. Ана шу жиҳатлардан ёндашганда, Форобийнингадолатғоясига нисбатан ишлатган таърифи Платон талқинларига яқиндир. Лекин Форобий қарашларидаги адолат ғояси кишилар ўртасида ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни, моддий бойликларни тақсимлаш ва ўзаро алмашув муносабатларини ҳам ўзига қамраб олади. Мана шу ерда Форобийнинг қарашлари Платон талқинларидан фарқланади. Форобий ўзидан олдинги барча ўтмишдошларидан фарқ қилиб, адолат ҳақидаги қуйидаги таърифини келтиради:«Адолат - авваламбор бутун шаҳар аҳли томонидан ярат www.arxiv.uz  Муайян жамиятнинг тарихий ривожланишини таҳлил этиш натижасида олинган тизимлар назарияси ва социологик таснифлардан келиб чиқиб жамиятнинг асосий универсал таснифини қуйидагича ифодалаш мумкин: а) бир бутунлик, яхлитлик; б) ўзгаришларга бой ва ривожланишга мойиллик (динамизм); в)тизимлилик. Мазкур универсал таснифдан келиб чиқиб жамиятни қуйидагича таърифлаш мумкин: Жамият (society) – бу яхлит тузилма бўлиб, унинг доирасида одамларнинг биргаликда яшаши амалга ошади; жамият ўзининг унсурларидан иборат бўлиш хусусиятига эга бўлган, шунингдек ўзини мавжудлик макон ва замон чегараларига эга бўлган ўзига хос организм ёки тизимдир. Шу тариқа, жамият муайян ва аниқ ҳудудда жойлашган бўлади ва ўз мавжудлигининг аниқмуваққат доирасига эгадир. Баъзи жамиятшунос олимларнинг фикрича, «жамият» ва «м www.arxiv.uz  Жамият институтлар ва бирликларнинг ўзаро муносабатларини қўллаб-қувватлайдиган, янги социал тузилмаларни интеграциялайдиган, ўз мантиғидан келиб чиқиб аҳолининг асосий қисмини ўзига бўйсундирадиган, мазкур ҳудудда яшовчи одамлар ўз хатти-ҳаракатларидаги турли туман социал ўзаро таъсирлар ва алоқаларни ягона негизга уюштиришга ундовчи ва ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизмларига эгадир. Жамият – одамлар, бирликлар ва тузилмалар ўзаро таъсирлари ва алоқаларининг тарихан ривожаланувчан, уларнинг биргаликда яшаш жараёнида ўзгариб борадиган ва таркиб топадиган яхлит тизимдир.  Жамиятни ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1)социаллик; 2)жамият аъзолари (инсонлар) ўртасида ўзаро таъсир ва боғланишларнинг мавжудлиги; 3)маълум бир ҳудудга эга бўлиш (социал макон); 4)социа  Жамиятнинг структуравий компонентлари - улар кўплаб индивидлар (шахслар); одамлар томонидан бажариладиган социал роллар; ўз ичига ҳудудий, этник ва бошқа бирликларни олган социал структура; одамларнинг бир- бирларига ўзаро таъсири.  Жамият яхлит тизим сифатида турли туман унсурлардан (фаолият турлари, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий гуруҳлар, бирликлар, институтлар ва уюшмалар) иборат. Уларнинг барчаси бир-бирларига мустаҳкам боғланган бўлиб, уларнинг жамланмаси бир бутунликни (яхлит жамиятни) ташкил этади. «Структура» (тузилма) тушунчаси (лотинча “structura” – тузилиш, тузилма, жойлашиш тартиби, тартиб) умумий маънода бир бутуннинг у ёки бу даражадаги барқарор унсурлари ёки улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англатади.  Биз хорижий адабиётлардан фойдаланишда қийинчилик туғилмаслиги учун  Структура – объектнинг бир бутунлигини ва унинг ўзига ўзи айнанлигини, яъни турли ички ва ташқи ўзгаришларда ўзининг асосий хусусиятларини сақлай олишини таъминловчи барқарор алоқалар йиғиндисидир. Структура аксарият ҳолатларда “ниманидир таркибий қисмларини ўзаро жойлашиши ва ўзаро алоқалари” ёки “маълум бир тузилиш ва тузилмага эга бўлган нарса” маъноларида ишлатилади.  Структура - биринчидан, бу унсурларни маълум бир модел сифатида намоён қилиш, масалан, қандайдир институтлаштирилган социал таснифлашни (роллар, ташкилотлар ва бошқ.) “тузилган структура” ёки “бандлик структураси” сифатида тартибга солиш; иккинчидан, устки структура асосида ётувчи (айниқса қиёсий грамматикада) қоида, тартибдир (“чуқур структура” - Леви-Стросс таъбирича). Инглиз оциолог олими Гидденс учун “структура” ту Гидденс жамиятнинг социал структураси тушунчасини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш баробарида, уни функционализм тарафдорлари талқинидаги ноаниқликлар ва енгил-елпи таърифлашларни кескин танқид қилиб қуйидаги фикрларни илгари сурди: “Структурация назариясини ўзагини ташкил этган муҳим тушунчаларни кўриб чиқамиз: «структура», «тизим» ва «структуранинг дуаллиги (икки тарафламалиги)». Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, уларнинг ичида биринчиси – структура (ёки «социал структура») – функционализм оқими тарафдорлари ичида жуда ҳам оммавийлашиб кетди ва улар ўз номидан келиб чиқиб ҳам «структурализм» анъаналари олдида ўз бурчини бажаришга уринди. Лекин, барча назариялар ҳам бу тушунчага социал- илмий назарияларнинг талаблари даражасида таъриф бера олмади. Функционализм тарафдорлари ва уларнинг танқ  «Ижтимоий» тушунчаси лотинча (socialis) «социал» маъносини билдириб, у одамларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатлари ва ҳаёт кечириш тарзи туфайли бир- бирларига боғлиқ эканлигини англатади.Жамият кенг маънода – бу умумий манфаатлар, қадриятлар ва мақсадларга эга бўлган одамларнинг бирлашиш шаклидир. Инсоний жамият инсонлараро муносабатлар (социал муносабатлар) модели (жамият субъектлари ўзаро муносабатлари йиғиндиси) сифатида тавсифланади.  Бу тушунчалар ўзаро бирлаштирилганида, “жамиятнинг социал структураси” маъносини беради. Бу тушунча жамиятнинг (бирликнинг, гуруҳларнинг) ички тузилишини ифодалайди; бу - тартибга солинган социал бирликлар, социал институтлар ва уларнинг ўзаро алоқалари йиғиндиси демакдир. Социал структура тор маънода функционал жиҳатлардан ўзаро боғланган социал мақом “ Фуқаролик жамияти” тушунчасининг илдизи (civil society) қадимги грек файласуфлари ва бошлаб Цицерон ёзган асарларда кузатилади. Лекин, грек файласуфлари фуқаролик жамияти ҳақида фикрлаганида асосан давлатни кўзда тутган эдилар. Фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар XVIII аср охирида бир вақтнинг ўзида шотланд ва континентал Маърифатпарварлиги томонидан туғилди. Томас Пейн ва Георг Гегель каби назариётчилар фуқаролик жамиятини давлатга яқин, лекин, шу билан бирга ундан ажралган соҳа, қайсики, бу каби жамиятда фуқаролар ўз хоҳишлари ва манфаатларига боғлиқ ҳолда бирлашадилар, деб талқин этдилар. Бу янги талқинларда иқтисодий воқеликларни ўзгаришлари ифодаланган эди: хусусий мулк, бозор рақобати ва буржуазиянинг пайдо бўлиши. У тобора ўсиб бораётган эркинлик сари даъват этиш чақириқларидан  Фуқаролик жамиятини халқаро тажрибалар ва миллий анъаналар асосида шакллантириш инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий кафолати сифатида шакллантириш инсон тараққиёти учун энг зарурий омилдир. Ҳозирги даврда жамиятга доир замонавий назарияларда фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий учта таркибий қисмлари қуйидагича таърифланади:  ижтимоий аҳамиятга молик функцияларни сезиларли қисмини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларини ривожланганлиги; “шаффоф” ҳукумат ва парламентнинг мавжудлиги; унинг “шаффоф”лиги жамият назорати остида ва фуқароларнинг баҳолашлари билан боғлиқ эканлиги билан ифодаланади;  ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида “де- юре” талаблари доирасидаги мулоқотларнинг мавжудлиги, ёки, бошқача айтганда, ижроия ҳокимияти тизилмалари фаолияти устидан жамоатчили  фуқаролик жамиятининг яшаши ва ривожланиши учун давлат органлари қуйидагиларга амал қилишига зарурат туғилади:  -қарорлар қабул қилишва уларни ижросини амалга оширишда у ёки бу ижтимоий тизилмалар билан келишиб фаолият кўрсатиши шарт эканлиги;  -давлат органлари ваколатларини бир қисмини нодавлат ташкилотларга ўтказиш.  Шунингдек, давлат аппарати функцияларини нодавлат ташкилотларга ўтказиб бориш билан бошқарув тизими ҳам демократиялашиб боради. Масалан, Буюк Британияда давлат органлари фақат нодавлат ташкилотлари бажара олмайдиган ёки бажаришни истамайдиган функцияларни бажаради (яъни қолдиқ принципига амал қилади).  Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида шундай хулоса чиқариш мумкин: вертикал иерархия асосида бошқариш манбаи инсонлардан иборат бўлганзарурий қадриятларни шакллани ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ Яшаш шакллари СтруктурасиТарихий шакллари Сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва ҳукумат ташкилотлари атрофидаги лобби ташкилотлари РЕАЛ (аниқ мавжуд) Муайян мамлакатда аниқ- тарихий мавжудЖамоа Ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар (ННТ)Социал тузилмалар (ижтимоий қатлам, социал гуруҳ ва синф) НИСБАТАН (бир қадар мавжуд) Мавжуд ишлаб чиқарувчи кучлар доирасида мавжуд бўлиши мумкинТабиркорлар иттифоқлари, истеъмолчилар уюшмалари, хайрия жамғармалари Илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлариЖамият фуқароларнинг йиғиндиси сифатида Ўзини ўзи бошқариш органлари, сайловчилар уюшмалари, сиёсий клублар МУТЛАҚ (АБСОЛЮТ) Идеал, олий мақсадФуқароларнинг дунё ҳамжамияти Диний ташкилотлар Оила www.arxiv.uz  Ғарб намунасидаги фуқаролик жамиятининг структураси қуйидагилардан иборат:  – жамиятнинг асосий бирлиги – сиёсий қарамликдан ҳоли бўлган, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга қобил бўлган шахс;  – турли туман манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш зарурияти асосида шаклланадиган жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар;  – нодавлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва институтлар (хусусий мулк, меҳнат, тадбиркорлик ва ҳоказо);  – давлатдан мустақил бўлган ишлаб чиқарувчилар (хусусий фирмалар ва бошқалар);  – жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари;  – сайловчилар уюшмалари, турли клублар ва тўгараклар;  – муниципал, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари;  – таълим ва тарбиянинг нодавлатсоҳаси;  – нодавлат оммавий ахборот воситалари;  – сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва вакиллик органлари атрофидаги  Қатор тадқиқотчилар фуқаролик жамиятини ривожланишиниқуйидаги исбот талаб қилмайдиган жиҳатларини ажратиб кўрсатди:  – фуқаролик жамияти давлатгача ёки давлатдан ташқарида мавжуд бўлмайди;  – айни давлат, қайсики фуқаролик жамияти унинг чегараси ичида мавжуд бўладиган давлат фуқароларнинг фаровонлиги ва уларнинг алоҳида мақсадларига (агар бу мақсадлар қонунга хилоф бўлмаса) мансуб жиҳатларни ҳимоя қилади;  – фуқаролик жамияти давлатдан фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини, хавфсизлигини ва бошқа ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишни талаб қилишга ҳақлидир;  – бир томондан моддий мўл-кўлчиликда яшаётган, иккинчи томондан муҳтожликда турмуш кечираётган ўртасидаги зиддиятларни юмшатувчи ижтимоий дастурларни амалга ошириш мажбурияти давлат зиммасига кланади;  – давлат ўзининг ташқи сиёсати в Сектор Даража I сектор II сектор III сектор Фаолиятга оид Давлат Иқтисодиёт, хусусий бизнес ННТлар фаолияти Фуқаролик жамияти Сиёсий уюшмалар (партиялар, ҳаракатлар) Иқтисодий уюшмалар (касаба уюшмалари, бизнес-уюшмалар) Учинчи сектор уюшмалари (ННТ) Нофуқаролик жамияти Яширин гуруҳлар Уюшган жиноятчилик Тажовузкор сектлар www.arxiv.uz  Аксарият жамиятшунос олимларнинг фикрича, фуқаролик жамиятининг структуралари қуйидаги белгилар билан тавсифланади:  – социаллик (социал манфаатлар ва интилишларни артикуляция қилиш, одамлар ва буюмлар ўртасидаги эмас, балки, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва алоқалар;  – давлатдан айро бўлган ўзини ўзи бошқариш (автономлик);  – фуқаровийлик (цивилизацияга эришганлик, яъни бутун бир жамият ва бошқаларнинг манфаатларини эътиборга олиш қобилиятига эга бўлиш,, ҳуқуқий доира ичида хатти-ҳаракат қилиш);  – иштирок ва алоқаларнинг ихтиёрийлиги (вертикал алоқалар устидан горизонтал алқаларнинг устунлиги).  Агар мазкур ёндашувга асосланилса, унда фуқаролик жамиятининг структураларига ихтиёрий нотижорат ташкилотлар (хайрия, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, волонтёр ва бошқ.), ижтимоий қатламлар м  Янги ижтимоий индивидлар – тенг фуқаролик ҳуқуқларига ва ўзларига хос фуқаролик сифатларига эга бўлган фуқаролар пайдо бўлмасдан туриб фуқаролик жамиятининг яшаши, унинг шаклланишига эришиб бўлмайди. Инсон қачонки юксак ахлоқий фазилатлар, демократик қадриятлар билан уйғунлаштиришга асосланган илғор дунёқараш, шахсий қадр-қиммати, мустақиллиги ва индивидуаллигини бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш билан мувозанатда қадрлаш, қонунлар ва умуминсоний жамият ҳаёти қоидаларига амал қилиш кабиларни ўз ҳаёт тарзига айлантирганидагина фуқаролик даражасига эришади. Фуқаролик жамиятига хос бўлган янги авлодга мансуб бўлган шахс жамоат ташкилотлари ва ижтимоий институтлар билан бўлакча ўзаро муносабатларда бўлади. Етарли даражада ривожланган фуқаролик жамияти янги индивидлар н  Фуқаролик жамияти тарихий ривожланишнинг тадрижий йўли ҳосиласи сифатида аста-секиинлик билан ривожланади. Бу каби жамиятнинг шаклланиши учун муайян шарт-шароитлар бўлишига зарурият туғилади:  -фуқаролик жамияти икки хил йўл билан – давлат ёрдамида (воситасида) ёки мустақил равишда шаклланиши мумкин. Мазкур жамиятнинг давлат ёрдамида шаклланиши – бу жамиятни шакллантиришга доир муайян қонунларни ишлаб чиқилиши, демократик структураларни ривожлантириш, давлат томонидан умум қабул қилинган меъёрларга қатъий амал қилиш. Мустақил равишда шаклланиш– бу ўрта мулкдорлар қатламининг жамиятдаги ҳиссаси устувор аҳамият касб эта бошлаганида, фуқаролар ҳуқуқий маданияти демократик принциплар талаблари даражасига кўтарилганида, эркин фикрлайлайдиган фуқароларнинг жамиятга таъсири сезиларли даражага  АҚШда тахминан 1,5 млн.га яқин ННТ фаолият юритади. ННТ жамиятнинг ҳамма соҳаларини ўзига қамраб олган бўлиб, улар ташқи сиёсат, сайловлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, аёллар ҳуқуқи, иқтисодий ривожланиш, ёшлар ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби йўналишларда аҳолининг манфаатлари ва эҳтиёжларини ифода этади ва ҳимоя қилади. Шунингдек, ННТ сиёсат билан боғлиқ бўлмаган, масалан, диний ташкилотлар, касаба уюшмалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламлари – қашшоқлар, руҳий касаллар, ёшлар кабиларга ёрдам бериш фаолияти билан шуғулланади. АҚШдаги ННТ фаолияти хусусий шахслар, хусусий сектордаги тижорат компаниялари, хайрия жамғармалари, аъзолик бадаллари ёки федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари (грантлар) кабилар томонидан молиялаштирилади. www.arxiv.uz  Фуқаролик жамиятига нисбатан американча ёндашув бу соҳадаги энг машҳур ва кенг танилган – Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрига жойлашган Жон Хопкинс университетининг « The Comparative Nonprofit Sector Project » лойиҳасида яққол кўга ташланади. Бу лойиҳадан келиб чиқиб ННТнинг фаолият турлари 12 та йўналиш бўйича белгиланди: 1) маданият ва дам олиш; 2)таълим ва тадқиқот; 3)соғлиқни сақлаш; 4)социал хизматлар; 5) атроф- муҳитни ҳимоя қилиш; 6) локал ҳамжамиятларни ривожлантириш; 7) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 8) филантроплар учун воситачилик қилиш; 9) халқаро; 10) диний; 11) касбий, уюшмалар бизнес ива касаба уюшмалари; 12) бошқа йўналишлар.  Мазкур лойиҳа мезонлари доирасида 35 та мамлакатда (16 та ривожланган, 14 та ривожланаётган, 5 ўтиш даври иқтисодиётини ўз бошидан кечираётган) НН  Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структурасида ўрта қатламнинг асосий ўринни эгаллаши, пастки қатламлар ўртасида онда-сонда ижтимоий-сиёсий тангликнинг ўсишига қарамасдан, жамиятни барқарор равишда яшаши учун кенг имкониятлар яратади. Бу каби тангликлар кўпчиликнинг (ўрта синфнинг) бетараф вазиятда туриши натижаси ўлароқ юмшатилади. Энг муҳими – бу ўрта синфнинг фуқаролик жамиятининг таянчи , демократия ва ўзгаришларнинг сиёсий асоси сифатида намоён бўлишидир. Шу билан бирга, ўрта синф юқорининг таъсири ва пастдан бўладиган босим остида - “икки қаватли парда” ўртасидаги зиддиятли вазиятда тургани учун ҳам турли зиддиятли ижтимоий кескинлар юмшатилади.  Ривожланган мамлакатлар жамиятлари социал структураларидаги сезиларли ўзгаришлардан бири – бу меҳнат қилаётган аҳолининг реал д
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha