Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 58.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Гўшт, сут ва консерваланган маҳсулотлар технологияси

Sotib olish
Гўшт, сут ва консерваланган маҳсулотлар
технологияси
Режа :
1. Гўшт   махсулотларини   қайта   ишлаш   корхоналари   таркиби
ва   турлари .  Мушак, бирлаштирувчи, ёғ ва суяк тўқималар. 
2. Гўшт   категориялари.   Гўштнинг   сифат   кўрсаткичлари.
Колбаса   махсулотлари   ассортименти.   Пиширилган,   ярим
дудланаган   ва   хом   дудланган   колбасалар   ишлаб   чиқаришнинг
принципиал схемси
3. Тайёр махсулотларга талаблар Озиқ-овқат   махсулотлари   ишлаб   чиқаришнинг   асосий   хомашёларидан
бири уй ҳайвонларидан қора мол, қўй, эчки, чўчқа ва паррандалардир. Гўшт
саноати   корхоналари   таркибига   молнии   сўйишга   тайёрлаш,   сўйиш,   суб
махсулотларни   қайта   ишлаш,   ичакларни   қайта   ишлаш,   терисига   ишлов
бериш,   совутиш,   колбаса   махсулотлари   ишлаб   чиқариш,   ярим   тайёр
махсулотлар ишлаб чиқариш бўлимлари киради. 
Қора   мол   ёшига   ва   жинсига   кўра   тўрт   гурухга   ажратилади:   сигирлар,
буқалар,   ёш   мол   (3   ойдан   3   ёшгача)   ва   бузоқлар   (14   кундан   3   ойгача).
Семизлиги   бўйича,   бузоқлардан   ташқари,   бошқа   қора   моллар   учта
категорияга  бўлинади: олий, ўрта ва паст. Бузоқлар эса биринчи ва иккинчи
категорияларга ажратилади.
Ҳайвон   танаси   турли   қисмлари   мушак   тўқималари   сифати   хар   хил
бўлади. Бўйин, қорин деворлари ва юк тушувчи мушаклар қаттиқ ва мазасиз
бўлса,   умуртқа   ёни,   биқин   ва   суякка   яқин   гўштлар   анча   мазали   ва   майин
бўлади.
Гўшт   мушак   ва   боғловчи   тўқималардан   ташкил   топган.   Мушак
тўқималари   боғ-боғ   бўлиб   жойлашган   толалардан   хосил   бўлган.   Толалар
мушак   хужайраларидан   иборат   бўлиб,   бу   хужайраларда   эриган   ҳолатда
озуқавий   моддалар   жойлашган.   Мушак   тўқималари   боғлари   орасида
боғловчи   тўқималар   бўлиб,   улар   орасида   нерв   толалари   ва   қон   томирлари
жойлашади.   Турли   ҳайвонлар   гўштларида   мушак   ва   боғловчи   тўкималар
нисбати,   ҳамда   мушак   толалари   қалинлиги   хар   хиллиги   улар   сифати
орасидаги фарқни келтириб чиқаради.
Мол танасининг ёки бўлакларининг сифати суяк ва юмшоқ тўқималар
нисбатига боғлиқ. Бунда суякнинг миқдори молнинг зотига, ёшига, жинсига
ва семизлик даражасига боғлиқ. Тўлиқ ажратилганда мол танасидан 22-29%,
қўйдан  24-32%,  чўчқадан   12-15%   суяк  тушади.   Суяклар  уч   хил  бўлади  ясси
(қовурға), найсимон (илик суяклари) ва ғовакли (ўмиртқа, тўпиқ). Найсимон ва   ғовакли   тўпиқ   суякларида   10-20%   атрофида   ёғ   ва   30%   желатин   хосил
қилувчи моддалар бор.     
Гўштлар   оқсиллар,   ёғлар,   углеводлар,   ферментлар,   витаминлар
(А,В,Д,Е,РР)   бошқа   азотли   моддалар   ва   минерал   тузларга   бой   юқори
озуқавий   махсулот   бўлиб,   улар   майинлиги,   мазаси   ва   ранги   бўйича
баҳоланади.   Гўштнинг   майинлиги   ва   мазаси   у   қайта   ишлангандан   сўнг
билинса,   ранги   харид   қилингандаёқ   кўринади.   Бу   кўрсаткичлардан   энг
асосийси, айниқса мол гўшти учун, унинг майинлигидир. 
Гўштнинг   мушак   тўқималари   майинлиги   толалар   ингичкалигига   у   эса
ўз   навбатида   молннинг   зотига,   ёшига,   жинсига   боғлиқлиги   кўпчиликка
маълум.     Олимлар   томонидан   молни   сўйишга   тайёрлаш   даврида   мушак
тўқималари майинлигини сақлаб қолиш ва оширишнинг бир қанча усуллари
тавсия   қилинган.   Булардан   бири   тўқима   хужайраларидаги   намликни
ошириш. Маълумки, электролитлардан натрий, калий, магний, кальций каби
ионларнинг   мушак   тўқима   хужайралари   ташқарисидаги   суюқликдаги
концентрацияси   камайса,   хужайрадан   сув   чиқиб   кетади.   Шунинг   учун   бу
ионлар   концентрациясини   меъёрида   ушлаб   туриш   ёки   вақтинча   ошириш
хужайралар   намлигини   сақлаб   қолиш   имкониятини   беради.   Агар   сўйишдан
олдин   5   кунгача   мол   озуқасига   натрий   хлорид   :   калий   хлорид   :   магний
карбонат : кальций лактат = 4 : 16,3 : 1,3 : 9 нисбатдаги комплекс электролит
тузлар   аралашмаси   бериб   турилса,   сўйилган   мол   гўшти   тўқималари
майинлашади.   Шу   билан   бирга   сўйилгандан   сўнг   мол   гўшти   тўқималари
хужайра   мембраналари   структураси   бузилиб,   сувни   максимал   ушлаб   туриш
қобилияти   пасаяди.   Шунинг   учун   сўйишдан   олдин   молга   махсус
ферментларни   инекциялаш   ҳам   тўқималар   майинлигини   сақлаб   қолиш
имкониятини   беради.   Бироқ   бу   усул   ферментларнинг   ферментларнинг
қимматлилиги ва айрим нохуш таъсирлари   (мол жигари сифатига)  туфайли
қўлланиши чегараланган.  Бундан   ташқари   молни   сўйгандан   кейинги   гўштининг   майинлиги   ва
мазасини   яхшилашнинг   жуда   кўп   усуллари   ҳам   олимлар   томонидан   чуқур
ўрганилган.   Масалан,   қўй   гўштининг   ўзига   хос   хидини   йўқотиш   учун   қўй
танасининг хар бир килограмм оғирлигига 25-30г. ҳисобида натрий глутамат
инъекцияланиб, бир оз вақт 42-45 0
С хароратда ушланиб, сўнгра совутилиши
керак.
Товар   гўштнинг   яна   бир   сифат   кўрсаткичи   унинг   рангидир.   Рангнинг
ўзгариши   хар   доим   ҳам   гўштнинг   озуқавий   қиймати   пасайганлигидан   эмас.
Бироқ   товар   кўриниши   бўлмайди.   Шунинг   учун   гўштнинг   рангини   узоқ
муддатга   сақлаб   қолиш   масалалари   ҳам   чуқур   тадқиқот   қилинган.   Гўшт
тўқималари   таркибидаги   оксимиоглобин   пигменти   гўштга   чиройли   қизил
ранг   берса,   бу   пигмент   ҳавода   оксидланиб   жигарранг-қизил   пигмент
метмиоглобинга айланади.
Гўшт   озиқ-овқат   махсулоти   сифатида   қадоқланган,   гўштли
яриммахсулотлар,   дудланган   гўшт   махсулотлари,   колбаса   махсулотлари
кўринишида истемолчига етказилади.
Гўштли яриммахсулотлар  турли хил хайвон гўштларидан ишлов бериш
усулига кўра табиий, урвоқли, қиймаланган; сақланишига кўра совутилган ва
музлатилган   яриммахсулотлар   ишлаб   чиқарилади.   Табиий   гўштли
яриммахсулотларга   бир-биридан   мол   танасининг   қайси   қисмидан
олинганлиги ва қалинлиги билан фарқ қилувчи антрекот, бифштекс, филе ва
лангетларни   мисол   қилиш   мумкин.   Урвоқли   яриммахсулотларга   тўқмоқлаб
майинлаштирилган   тухумда   ва   урвоқда   булғаланган   гўшт   бўлагидан
тайёрланган   ромштекс   ва  шницелларни  мисол  қилиш  мумкин.   Киймаланган
гўштли   яриммахсулотларга   таркибига   қўшилган   зираворлари,
консистенцияси,   мазаси   ва   шакли   билан   бир-биридан   фарқ   қиладиган
котлетлар ва шницеллар киради.   Дудланган   гўшт   махсулотлари   мол,   қўй,   чўчқа   ва   парранда
гўштларининг махсус жойларидан олинган бўлаклардан тайёрланади. Ишлов
бериш   усулиги   кўра   хом   дудланган,   қайнатиб-дудланган   ва   дудлаб-
қайнатилган   турлари   ишлаб   чиқарилади.   Бунинг   учун   бўлаклари   тузлаб
қуйилади   сўнгра   қуритилиб   дудланади.   Дудлаш   18-20 0
С   хароратда   махсус
ёғоч-ўтиннинг   чала   ёнишидан   хосил   бўлган   тутун   билан   5   сутка   давомида
дудланади.    
  Колбаса   махсулотлари   гўшт   қиймаси   туз   ва   зираворлар   солиниб,
ишлов   берилиб,   ичакларга   жойланиб,   истемолга   тайёр   бўлгунча   иссиқлик
ишлови   берилган   махсулотдир.   Колбасаларнинг   озуқавий   қиймати   ва   хазм
бўлиши гўштникидан юқоридир. Чунки, унинг таркибига юқори тўйимликга
эга   бўлган   хилма-хил   хомашёлар   қўшилади.   Булардан   сут,   тухум,   крахмал,
буғдой   уни,   ёрмалар,   соя   оқсили   ва   бошқалар.   Колбасага   ўзига   хос   таъм   ва
хушбўй хид бериш учун қиймага туз, қанд, зираворлар, саримсоқ, нитритлар
ва   нитратлар   қўшилади.   Колбаса   қобиқлари   унга   муайян   шакл   бериб,
ифлослар   ва   микроорганизмлар   таъсиридан   сақлайди.   Колбаса   қобиқлари
табиий   ичаклардан   ва   сунъий   пленкалардан   тайёрланган   турлари
ишлатилади.   Колбасалар   иссиқлик   ишлови   бериш   усулига   қараб
қайнатилган, чала дудланган ва дудланган гурухларга бўлинади. 
Қайнатилган   колбасаларни   тайёрлашда   ҳам,   барча   колбаса   тайёрлаш
усуллари каби,  асосий  жараёнлардан  бири хомашёни  тўплаб  олишдир.  Агар
музлатилган   гўшт   ишлатиладиган   бўлса,   у   муздан   туширилиб,   тозаланади.
Ховуридан   тушмаган   гўштдан   юқори   сифатли   колбаса   ишлаб   чиқариш
мумкин.   Гўштлар   тилимланиб,   суякдан,   пайларидан   ажратилиб,   сифати
бўйича   сараланади.   Гўшт   махсус   мосламада   2-3см   катталикда   бурдаланиб,
туз ва нитратлар қўшилади. Гўшт яхши тузлансин учун 3-4 0
С хароратда 24-
48   соат   ушланади.   Тузланган   гўшт   яна   бир   бор   майдаланиб,   сўнгра   ёғ   ва
зираворлар   қушилиб,   колбаса   қиймаси   холига   келтирилади.   Махсус   шприц
машиналар   ёрдамида   колбаса   қиймаси   қобиқларга   жойланади.   Хом колбасалар   аввал   90-110 0
С   хароратда   сўнгра   75-85 0
С   хароратли   иссиқ   буғ
камераларида қайнатиб  пиширилади. Пишган  колбасалар харорати  15 0
С дан
ошиқ   бўлмаган   сув   билан   совуқ   душларда   ювилади.   Турли   хил   номланган
қайнатилган   колбалар   бир-биридан   рецептураси   билан   бир   оз   фарқ   қилади.
Масалан, «Докторская» колбасаси рецептурасида 25% олий навли мол гўшти,
70%   кам   ёғли   чўчқа   гўшти,   3%   тухум   меланжи,   2%   қуруқ   сут   ва   мускат
ёнғоғи   бўлади.   Фақат   мол   гўштидан   тайёрланган   қайнатилган   колбасаларда
эса 40% олий навли, 35% биринчи навли мол гўшти, 20% мол мийаси ва 5%
товуқ тухуми, қалампир, мускат ёнғоғи каби хомашёлар бўлади.
Ярим   дудланган   колбасаларнинг   қайнатилган   колбасалардан   асосий
фарқи шундаки, пиширилган ва совутилган колбасалар 35-50 0
С хароратда 12-
24   соат   мобайнида   дудланади.   Сўнгра   колбасалар   12 0
С   хароратда,   ҳавонинг
нисбий   намлиги   70-75%   бўлган   шароитда,   алохида   камераларда   2-4   сутка
давомида   қуритилади.   Бу   колбасалар   зич   структурага   эга,   уларда   сув
миқдори   қайнатилган   колбасалардагига   нисбатан   кам   бўлганлиги   учун
энергетик қиймати анча юқори.
Дудланган   колбасалар   тайёрлаш   усулига   қараб   хом   дудланган   ҳамда
қайнатиб   дудланган   колбасаларга   бўлинади.   Хом   дудланган   колбасалар
таркибида   сув   миқдори   (25-30%)   қайнатилган   ва   ярим   дудланганларга
нисбатан   кам,   структураси   зич   ваш   у   сабабли   узоқ   сақланиш   хусуситятига
эгадир.   Улар   таркибида   ёғ   (25-60%),   оқсил   моддалар   (21-22%)     кўп
бўлганлиги учун тўйимли хамда юқори энергетик қийматга эга.
Хом   дудланган   колбасалар   ишлаб   чиқариш   учун   олий   ва   биринчи
навли мол гўшти, ёғли ва ёғсиз чўчқа гўштлари хамда тўш ёғи ишлатилади.
Бу   колбасаларни   ишлаб   чиқаришнинг   ўзига   хос   хусусияти   шундаки,
тайёрланган   гўшт   етилиши   учун   0-2 0
С   хароратда   3-7   сутка   давомида   ушлаб
турилиб, кейин ундан қийма тайёрланади. Қийма қобиқларга жойланиб, жуда
зич   структура   бериш   учун,   илгакларга   илиб   қўйилиб   2-4 0
С   хароратда   бир
хафта   давомида   тиндирилади.   Шундан   сўнг   18-22 0
С   хароратда   2-3   сутка давомида   совуқ   дудлаш   усули   ёрдамида   дудланади.   Дудлангандан   кейин
колбасалар   таркибида   намлик   30%   қолгунча   12 0
С   хароратда   ва   ҳавонинг
нисбий   нмлиги   65-75%   бўлган   шароитда   20-25   сутка   давомида   қуритилади.
Куритиш   даврида   гўшт   қиймаси   ферментатив   жараёнларнинг   бориши
натижасида   етилади   ва   бу   колбасаларга   бошқа   иссиқлик   ишлови
берилмасданоқ истемолга яроқли холга келади.
Кайнатиб-дудланган   колбасалар   колбасалар   таркиби   хом   дудланган
колбасалардан деярли фарқ қилмайди. Бу колбасаларни тайёрлашнинг ўзига
хослиги   шундаки,   аввалига   колбасалар   60 0
С   хароратда   иссиқлик   Билан
дудланади,   кейин   совутилиб,   қайнатилиб   пиширилади.   Пишган   колбаса
иккинчи   марта   40 0
С   хароратда   1   сутка   давомида   дудланади.   Дудланиб
бўлгандан   кейин   7-12   сутка   давомида   қуритилади.   Қайнатиб-дудланган
колбасалар   таркибида   сув   миқдори   (43%   гача)   кўпроқ  бўлади,   шунинг   учун
уларнинг сақланиш муддати ҳам камроқ бўлади.
Колбаса   махсулотларининг   сифати   органолертик   ва   физик-кимёвий
кўрсаткичлар   асосида   баҳоланади.   Буларга   батонларнинг   ҳолати,   ташқи
кўриниши, структураси, кесилган жойидаги қийманинг кўриниши, ранги, ҳид
ва таъм кўрсаткичлари киради.

Гўшт, сут ва консерваланган маҳсулотлар технологияси

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский