Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 350.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Гендер тенглиги ва аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Купить
ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ ВА АЁЛ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ РЕЖА 1. Гендер тенглиги тушунчаси. 2. Аёллар ҳуқуқларига оид халқаро-ҳуқуқий стандартлар. 3. Аёллар ҳуқуқлари ҳимоясига оид халқаро механизмлар. 4. Аёллар ҳуқуқларига оид миллий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Гендер тенглик тушунчаси Гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм- фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади. Аёллар ҳуқуқлари Aёллар ҳуқуқлари – бу аёлларнинг ижтимоий- иқтисодий, фуқаролик ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлайдиган ҳуқуқлардир. Улар аёлларни жинсга қараб камситишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Гендер тенгликни таъминлаш Гендер тенгликни таъминлаш учун олиб борилган саъй-ҳаракатлар дастлаб халқаро нормалар ва қонунчиликни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Бироқ нормаларнинг ўзи гендер тенгликни таъминлашда етарли бўлмади. БМТ ташаббуси билан халқаро миқёсда 4 та конференция ўтказилди. Халқаро конфренциялар Мехико конференцияси (1975 й.): вазифалар - гендер тенгликни таъминлаш ва жинсга боғлиқ белгиларда камситишларни йўқотиш; - аёлларни ривожланиш жараёнига жалб этиш; - аёлларнинг бутун дунё бўйича тинчликни таъминлашдаги ҳиссасини ошириш. Таълим олиш, бандлик, сиёсий фаолият, соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, озиқ-овқат ва оилани режалаштириш соҳаларида тенгликни таъминлашга қаратилган асосий вазифалар белгиланди. Халқаро конфренциялар Копенгаген конференцияси (1980 й.): камчиликлар - аёлларнинг жамиятдаги ролини оширишда эркаклар иштирокининг етишмаслиги; - сиёсий хоҳишларнинг йўқлиги; - режалаштиришда аёлларнинг асосий эҳтиёжларини ҳисобга олмаслик; - бошқарув органларида аёллар сонининг камлиги; - давлат ҳаётида аёллар иштирокини таъминловчи хизматларнинг етишмаслиги ва б. Халқаро конфренциялар Найроби конференцияси (1985 й.): “БМТ 10 йиллиги – аёллар ютуқларини шарҳлаш ва баҳолаш халқаро конференцияси: тенглик, тараққиёт ва тинчлик”. - Камситишнинг йўқолиши фақат кам таъминланган аёллар орасида; - Ривожланаётган мамлакатларда аёллар аҳволи яхшиланиши сезиларли бўлмаган; - Иккинчи ўн йилликдаги масалалар тўла амалга оширилмаган. Халқаро конфренциялар Найроби конференцияси (1985 й.): Дастур қабул қилинди: - Конституция ва қонунчиликни такомиллаштириш меъёрлари; - Сиёсий ҳаётда ва қарор қабул қилишда тенг иштирокчилик; - Ижтимоий дастурда тенглик. Халқаро конфренциялар Пекин платформаси (1995 й.): Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформаси. 12 йўналишда аёлларга оид соҳаларга эътибор қаратилди. Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар - Аёллар ва болалар савдосига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция; - Мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенция (1930 й.); - Ҳар қандай ер ости ва шахта ишларида аёллар меҳнатидан фойдаланиш ҳақидаги Конвенция (1935й., №45); - Саноатда аёлларни тунги меҳнати тўғрисидаги Конвенция (1948й., №89) (қайта кўриб чиқилган); - Оилавий мажбуриятга эга аёллар меҳнати тўғрисидаги конвенция (1965 й., №123); Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан Ҳалқаро- ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш юзасидан катта аҳамиятга эга бўлган тубдан ўзгартишлар иккинчи жаҳон урушидан кейин, яъни БМТ ташкил этилиб унинг Устави қабул қилингандан сўнг юз берди. Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар • Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция (1951 й.); • Одам садосига қарши кураш тўғрисидаги конвенция (1951 й.); • Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисида конвенция; • Меҳнат ва касб соҳасидаги камситиш тўғрисидаги конвенция; • Тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги конвенция; Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар • Турмушга чиққан аёлнинг фуқаролиги тўғрисидаги конвенция (1957 й.); • “ Турмушга чиқиш учун розилик бериш, турмушга чиқиш учун энг минимал ёш ва никоҳни қайд этиш тўғрисидаги Конвенция” (1962й.); • “ Фавқулодда вазиятлар ва қуролли тўқнашувлар вақтида аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш Декларация” (1974 й.) ва бошқалар. Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар 1967 йил 7 ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеясида “Хотин-қизларни камситилишига барҳам бериш тўғрисидаги Декларация” қабул қилинган. Ушбу Декларация ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзларига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни, Декларацияда белгиланган принципларни барча давлатларда БМТ Устави ҳамда Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси талабларига мос равишда амалга ошириш учун ҳамкорликни амалга оширишга қатъий чақиради. Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро шартнома БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси (1979 й.) (CЕDAW) ва унинг Факультатив протоколи (1999 й.) ҳисобланади. Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ижроси назорати Хотин-қизларга нисбатан камситишларни тугатиш қўмитаси 23 экспертдан иборат. Факультатив протоколда икки механизм: - индивидуал шикоятлар; - текширувлар ўтказиш. https:// juris.ohchr.org/en/search/results?Bodies=3&sortOrder=Date Аёллар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари 5-мақсад: Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш Халқаро рейтинг ва индекслар Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун индекси» АҚШнинг Джорджтаун институти томонидан юритиладиган «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик индекси» Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланадиган «Глобал гендер тафовути» Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик 2030 ЙИЛГА ҚАДАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИККА ЭРИШИШ СТРАТЕГИЯСИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарорига 1-ИЛОВА Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик Гендер стратегиясининг асосий мақсади — ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашдан иборат. Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик Гендер стратегиясини амалга оширишнинг устувор йўналишлари: - Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш; - Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш; - Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш; - Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш; - Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш; - Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш ва бошқалар. Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик АЁЛЛАР МЕҲНАТИ ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНАДИГАН МЕҲНАТ ШАРОИТИ НОҚУЛАЙ БЎЛГАН ИШЛАР 2019 йил ўз кучини йўқотган https://lex.uz/docs/514958 Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик • оналар саломатлиги соҳасида - 2019 йил 11 мартда "Фуқароларнинг репродуктив саломатлиги тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. • Унда аёллар ва вояга етмаганларнинг репродуктив ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Аёллар ва эркакларнинг репродуктив ҳуқуқларини амалга оширишда ҳуқуқ ва имкониятларнинг тенглиги, фарзандларининг туғилиши билан боғлиқ мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи эълон қилинади, хавфсиз ва самарали технологиялардан фойдаланиш кафолатланади; Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик • аёлларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида - 2019 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ аёлларни айрим соҳалар ёки касбларга жалб қилиш тақиқлари бекор қилинди; аёллар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган соҳалар ёки касбларнинг тавсия этиладиган янги рўйхати тасдиқланди; Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик • мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида аёлларнинг ролини ошириш соҳасида - 2019 йил 2 сентябрда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, унда биринчи марта “ Жинси асосида тўғридан-тўғри камситиш” ва “ жинси асосида билвосита камситиш” тушунчалари таърифлари киритилди, мажбурий ҳуқуқий экспертиза жорий этилди. • Гендер тенглиги принципларига, уларни қўллаш жараёнида камситувчи хусусиятга эга бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлашга қаратилган. Қонуний хатти-ҳаракатлар, тўғридан-тўғри ёки билвосита аниқланган нормаларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида • гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар — жинсларнинг нотенглигини бартараф этиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий ёки асос бўладиган тенглигини таъминлаш бўйича аниқ мақсадларга эришиш учун давлат органлари томонидан кўриладиган ҳуқуқий, ташкилий ҳамда институциявий хусусиятга эга чора-тадбирлар; • гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати; Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди: - Бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш; - Қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш; - Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш; - - Хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари; Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик - Мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш; - Қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш; - Хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар. Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик Гендер-ҳуқуқий экспертиза Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер- ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, гендер-ҳуқуқий экспертиза хулосаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиққан ёки қабул қилган органга кўриб чиқиш учун юборилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси: жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ эмаслигини аниқлашга ; жинси бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга ; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган, камситиш хусусиятига эга хавфларни аниқлашга ; жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситишга йўл қўядиган, аниқланган нормаларни бартараф этишга йўналтирилган тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилгандир . Аёллар ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик • аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топган ва такомиллаштирилиб борилмоқда - 2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди, у аёлларни уйда, иш жойида, таълим муассасаларида зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонунда бир қатор тушунчалар, масалан, “зўравонлик”, “психологик зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “жинсий зўравонлик”, “иқтисодий зўравонлик”, “зўравонлик” каби тушунчаларга кенг таъриф берилган“. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР 1. Юлдашева Г., Борсиева З., Гафурова Н. Инсон ҳуқуқлари. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2014. – Б. 156-168. 2. Мўминов А.Р., Тиллабоев М.А. Инсон ҳуқуқлари: дарслик. – Т.: Адолат, 2013. – Б. 359-396. 3. Права человека: учебное пособие. Под ред. д.ю.н., проф. И.В.Гончарова. – М.: Проспект, 2020. – С. 140-150. 4. Права человека: учеб. пособие / С. А. Балашенко [и др.]; научн. ред.: С.А. Балашенко, Е. А. Дейкало. – Минск: Юнипак, 2015. – 200 с. 5. Права женщин – это права человека. Управление Верховного Комиссара ООН. - Нью-Йорк и Женева, 2014 год. 6. Защита прав лиц без гражданства – UNHCR, 2019. 7. Daniel Moeckli et al., International human rights law (Oxford Univ. Press 2018).
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha