Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидротехника қурилишида бетон ишлари

Купить
МАВЗУ: ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШИДА БЕТОН ИШЛАРИ МАЪРУЗА РЕЖАСИ:  Гидротехника қурилишида бетон ва йиғма темир-бетон ишларининг аҳамияти.  Гидротехник бетонлар, уларнинг хосса ва хусусиятлари.  Бетон тўлдирувчилари  Гидротехник бетонни тайёрлаш технологияси.  Бетон – маълум миқдорлардаги боғловчи модда цемент , йирик тўлдирувчилар (тош,шағал,чақиқ тош) ва майда тўлдирувчилар (табиий қум,қурилиш қумлари)нинг сув ёрдамидаги аралашмасининг муайян шароитда қотишидан ҳосил бўладиган сунъий тошдир. БЕТОННИНГ КЕНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ Қурилиш соҳасида бетоннинг кенг доирада қўлланиши сабаблари - унинг бир қатор ижобий сифат кўрсаткичлари билан боғлиқдир, яъни мустахкамлиги ва узоқ муддат фойдаланишга чидамлилиги ; керакли даражада атмосфера, иқлим ва сув таьсирига чидамлилиги ; ундан турли хил шаклдаги конструкция ва иншоотлар вужудга келтириш мумкинлиги; таркибига металл конструкциялари қўшилганда, унинг чўзилиш ва эгилишга чидамлилигининг жуда юқори бўлиши; бетон ва темир-бетон иншоотлари қурилиш жараёнларини максимал даражада механизациялаш имконияти борлиги каби кўрсаткичлардир . 1-расм. Тусунсой селсувомбори юқори бьефи 2-расм. Сув чиқазгич иншооти 3-расм. Халокатли сув ташлагич остонаси ГИДРОТЕХНИК БЕТОН Доимий ёки даврий равишда сув таъсирида бўлиб, иншоотнинг барқарор иш шароитини таъминловчи бетон – гидротехник бетон дейилади. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, шуни қайд қилиш керакки, бошқа турдаги бетонлардан фарқли ўларок гидротехник бетонларга бир катор ўзига хос талаблар кўйилади, яъни сувга чидамлилик , сув ўтказмаслик, совуққа чидамлилик, танасидан кам иссиқлик чиқариш, тузлар ва кимёвий моддалар таъсирига чидамлилик, чўзилишга ва букилишга керакли даражада чидамли бўлишидир. ГИДРОТЕХНИК БЕТОННИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ:  - мустаҳкамлиги бўйича маркаси–М75, М100, М150, М200, М250, М350, М400, М500, М600, сонлар 1 см. кв. бетон намунасига таъсир қилувчи куч, кг;  - совуққа чидамлилиги бўйича–Мрз50, Мрз75, Мрз100, Мрз150, Мрз200, Мрз300, Мрз400, Мрз500, сонлар бетон намунасини музлатиб–эритиш цикллар сонини билдиради ва шунда бетон намунаси ўзининг 15% ортик мустаҳкамлигини йўқотмаслиги керак;  - танасидан сув ўтказмаслиги бўйича , В2, В4, В6, В8, В10, В12 сонлар 0,2; 0,4; 0,6; 0,8; 1,0; 1,2 МПа сувнинг гидравлик босимига тўғри келади ва улар таъсирида бетон намунасидан сув сизиб чиқиши кузатилмайди.  Технология нуқтаи назаридан қараганда бетоннинг эътиборли хусусиятларидан бири, бу унинг қўзғалувчанлиги ҳисобланади ва қоришманинг қулай ётқизилишини белгилайди. Бетоннинг ушбу хоссаси асосан унинг таркибидаги сув-цемент нисбатига, қоришма таркибига аралаштириладиган юмшатувчи кўшимча- ларга ва қўлланиладиган цемент фаоллиги бўйича ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиясига боғлик бўлади. Бетон қоришмаси таркибидаги сув миқдорига боғлиқ равишда, унинг қовушқоқлик (қўзғалувчанлиги) хоссаси аниқланади ва бу кўрсаткич стандарт конус чўкиши (см.да) бўйича белгиланади. Агар конус чўкиши (КЧ) 0…3 см оралиғида бўлса, гидротехник бетон қуюқ (қаттиқ) ҳисобланади. КЧ = 3…6 см бўлса, бетон юшмоқ ва КЧ>6 см бўлса оқувчан ҳисобланади.  Тўлдирувчилар – маълум бир донадор шаклга ва мустахкамликка эга бўлган табиий ёки сунъий материаллар бўлиб, рационал тарзда боғловчи цемент ва сув иштирокида қоришма ҳосил қилиниб, муайян шароитда қотиши натижасида бетон ҳосил бўлади.  Тўлдирувчилар шартли равишда – йирик (тош, чақиқ тош, шағал) ва майда (қум, қурилиш қумлари) тўлдирувчиларга ажратилиши мумкин .  Бетон тайёрлашдаги асосий элемент, боғловчи – цемент ҳисобланади. Айнан ушбу боғловчи сув билан реакцияга киришиб, қоришма ҳосил қилиш ва маълум муддатдан сўнг уни бетонга айлантириш хусусиятига эга.  Майда тўлдирувчилар –қумлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин ва бетон тайёрлашда уларнинг доналари ўлчамлари 0,15…5 мм оралиғида бўлиши керак. Баъзи ҳолларда қумлар доналари ўлчамлари бўйича икки фракцияга, яъни майда 0,15…2 мм ва йирик қумлар – 2…5 мм га бўлиниши мумкин. Шуни қайд қилиш керакки, қумлар таркибидаги ўлчами 0,15 мм дан кичик заррачалар миқдори оғирлиги бўйича 3%дан ошмаслиги лозим.  Гидротехник бетонлар тайёрланганда кўлланиладиган йирик тўлдирувчилар доналари зичлиги 2,0 г/см 3 дан кам бўлмаслиги, мустахкамлиги эса белгиланган бетон мустахкамлигидан (маркаси) 1,5…2,0 марта юкори бўлиши керак. Шунингдек уларнинг таркибидаги майда грунт заррачалари миқдори огирлиги бўйича 1…2%дан ортик бўлмаслиги лозим. ТАБИИЙ ТОШЛАРНИ КАЙТА ИШЛАБ, ЧАКИК ТОШЛАР ОЛИШ БЎЙИЧА ТЕХНОЛОГИК СХЕМАЛАР. А - БИР ПОГОНАЛИ ОЧИК ЦИКЛИ; В - ИККИ ПОГОНАЛИ ЁПИК ЦИКЛЛИ; 1 – МАЙДАЛАНАДИГАН ТОШЛАР УЧУН БУНКЕР; 2 – ТАЪМИНЛОВЧИ; 3 – ЖАГСИМОН ТОШМАЙДАЛАГИЧ: 4 – ЛЕНТАЛИ ТРАНСПОРТЕРЛАР; 5 - ЭЛАКЛАР; 6 – ТАЙЁР ЧАКИК ТОШЛАР УЧУН БУНКЕРЛАР; 7 – КОНУССИМОН ТОШМАЙДАЛАГИЧ, 8 – ЛОТОК.  Бетон қоришмасини тайёрлаш  Қурилишда қўлланиладиган жуда кўп материаллардан бетон қоришмасининг асосий фарқи шундаки, уни олдиндан заҳира сифатида тайёрлаб қўйиш ва узоқ масофаларга ташиш имкониятлари йўқ қоришма тайёрлангандан сўнг, гидротация, яъни котиш жараёни бошлангунча, у керакли жойга етказилиб, ётқизилиб ва зичланиши талаб қилинади. Шу сабабли кўпчилик ҳолатларда бетон қоришмасини бевосита қурилиш майдонида ёки унга яқин масофада тайёрлаш ташкил қилинади.  Бетон қоришмасини тайёрлаш жараёнлари қуйидагилардан иборат: материалларни омборлардан ташиш; уларни қадоқлаш;бетон-қоргичга юклаш; аралаштириш; тайёр маҳсулотни транспорт воситасига ағдариш. Бетон заводларини технологик компоновкалаш схемалари. а – бир поғонали; б – икки поғонали; 1 – тўлдирувчилар омборидан транспортерлар; 2 – заводга йуналтирилган транспортерлар; 3 – бураладиган воронка; 4 – қадоқлагичлар устидаги бункерлар; 5 - қадоқлагичлар; 6 – қуруқ аралашма воронкаси; 7 – элеватор; 8 – цементташгич; 9 – сув қадоқлагич; 10 – бетонқоргич; 11 – тайёр қоришма учун бункер; 12 – транспорт воситаси.  Барабаннинг юкланиш бўйича сиғими , бир марта тайёрланадиган қоришма учун юкланадиган материаллар ҳажмлари йиғиндиси билан ҳарактерланади ва у геометрик сиғимнинг атиги 35...40% ни ташкил қилади. Барабанга юкланган материалларни аралаштириш жараёнида йирик тўлдирувчилар доналари орасидаги бўшликни майда тўлдирувчилар, цемент заррачалари эгаллаши натижасида зичлашиш юзага келади ва тайёр қоришманинг ҳажми V чиқ V юк га нисбатан кичиқ бўлади. Амалиётда V чиқ нинг V юк га нисбатини бетон қоришмасининг чиқиш коэффициенти К чиқ билан белгиланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha