Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Global korrupsiya ijtimoiy madaniy inqiroz sifatida

Купить
Global korrupsiya ijtimoiy madaniy inqiroz sifatida Reja: Globallashuv nima? Asosiy global muammolar tizimi Korrupsiya nima va uning oqibatlari Globallik mezonlari. Fan va falsafada global muammolarni yanada aniqroq tavsiflash uchun yuqorida zikr etilgan «geografik» mezondan tashqari bu muammolarni boshqa tomondan – ularning sifati, va muhim xususiyatlari nuqtai nazaridan tavsiflovchi qo‘shimcha mezonlar qo‘llaniladi. Birinchidan, global muammolar o‘z mohiyatiga ko‘ra nafaqat ayrim kishilarning manfaatlariga, balki butun insoniyat taqdiriga daxldordir. Ikkinchidan, ularni bartaraf etish uchun butun sayyora aholisi hech bo‘lmasa aksariyat qismining kuch-g‘ayratini birlashtirish va ular bahamjihat, izchil ish ko‘rishi talab etiladi. Uchinchidan, bu muammolar dunyo rivojlanishining obyektiv omili hisoblanadi va biron-bir mamlakat ularni e’tiborga olmasligi mumkin emas. To‘rtinchidan, global muammolarning yechilmagani kelajakda butun Asosiy global muammolar tizimi Demografik muammo. Hozirgi zamonda insoniyatning eng muhim muammolari orasida, aksariyat davlatlar va mintaqalarda aholi haddan tashqari ko‘payishiga sabab bo‘layotgan aholining nazoratsiz o‘sishi qayd etiladi . Sog‘liqni saqlash. Aholi soni va uning yashash sharoiti, shuningdek atrof muhit holati hozirgi davrning yana bir global muammosi bilan uzviy bog‘liq. Oziq-ovqat muammosi. Ommaviy kasalliklar va umrning sezilarli darajada qisqarishi sabablaridan biri oziq-ovqat muammosidir. Ta’lim muammosi. 2C 1A 10 0814 11 1E 0F04 01 0E 0E 2D 20 0D 0A 0B081B 11 2E 02 0A 0A 03 2B Iqtisodiy rivojlanishning notekisligi. Energetika va xom ashyo resurslari Urush va tinchlik muammosi. Xalqaro kuchlarning birlashuvi. Inqiroz ildizlari. Yangi qadriyatlar tizimi. Коррупция (лотинча corrumpere – бузмоқ сўзидан) – мансабдор шахс ўз ҳокимият ваколатлари ва ўзига берилган ҳуқуқлардан белгиланган қонунлар ва қоидаларга зид равишда шахсий наф кўриш мақсадида фойдаланиши. 6“ Коррупция” сўзининг луғавий маъноси Рим ҳуқуқига кўра, ягона предмет бўйича мажбурият муносабатлари томонларидан биридаги бир неча иштирокчилар тушунилади. correi Синдирмоқ, зарар етказмоқ, бузмоқ, бекор қилмоқ. rumpere Ҳозирги кунда “коррупция” лотинча “corruptio” , яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади. correi + rumpere = corruptio (лотин тилидан олинган) Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмоқда . Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган: “Ҳар қандай давлат тизимида – қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахс- ларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим.” Ғарб мутафаккирларидан бири Шарль Мон-тескье коррупцияни қуйидагича талқин этган. “ Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қан- дай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маъ- лум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради.” К Коррупцион қилмишларга оид муносабат Ватанимиз тарихида ҳам анча қадимдан мавжуд. Хусусан, буюк бобомиз Амир Темурнинг “Темур тузуклари- да” ҳам амалдорлар халқдан ўлпон(солиқ) йиғишда ҳам, “Ипак йўли” дан ўтаётган савдогарлар карвонларидан олинадиган йи- ғимларни олишда адолтли ва инсоф билан ёндошишлари бел- гилаб қўйилган. Ўз даврининг мутафаккирлари бўлмиш А.Навоий, Мирзо Ул- уғбек, Аҳмад Донишларнинг асарларида ҳам амалдорлар томонидан оддий халқни ишончини суьистемол қилиш ҳолатлари қаттиқ танқид остига олинган. Эркинлик қонун ижозат берган ҳамма нарсани қилиш ҳуқуқидир. Ш. Монтескье 10Коррупция нима? • Коррупция – шахсий манфаатлар йўлида фойда олиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш.БМТнинг маълумотнома-ҳужжатида (1995): • Коррупция – шахсий бойлик орттириш мақсадида хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш. Transparency International (халқаро ноҳукумат нотижорат ташкилот) 11Коррупция - барча давлатлар учун характерли ҳодиса Манба: http://cpi.transparency.org/cpi2011/results/ Бошқаларни ўқитиб, ўзимиз ҳам ўрганамиз. Сенека04 34 12Коррупцияга қарши кураш тўғрисида Америка давлатлари конвенцияси (1996) Жиноятчиликка қарши курашда МДҲга аъзо давлатларнинг ҳамкорлиги тўғрисида битим (1998) Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида конвенция (Европа Кенгаши, 1999) Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида конвенция (Африка Иттифоқи, 2003) Коррупцияга қарши кураш бўйича БМТ конвенцияси (2003) КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ Одамлар ўқишдан тўхтасалар, фикрлашдан ҳам тўхтайдилар. Дени Дидро Рози бўлганни тақдир етаклайди, норозини зўрлаб судрайди. Сенека 13БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ (БМТ) БМТнинг бош органлари:  Бош Ассамблея.  Хавфсизлик Кенгаши.  ЭКОСОС.  Васийлик Кенгаши.  Халқаро суд.  Котибият. Ҳозирги кунда 193 та давлат БМТнинг аъзоси саналади.  БМТ қароргоҳи (штаб квартираси) Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида жойлашган.  1992 йил 2 мартда Ўзбекистон БМТ аъзоси бўлди.  1993 йил 24 августда Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди.  Ўзбекистон БМТнинг бир қатор ихтисослашган муассасалари (мас., ЮНЕСКО, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Халқаро Тиклаш ва Тараққиёт Банки ва бошқ.) аъзоси. Умрни зое этма, меҳнат қил. Меҳнатни саодатнинг калити бил. А. Навоий14 БМТ Бош котиблари коррупция ҳақида Кофи Аннан Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. АНТОНИ ГУТЕРРИШ Коррупция – бу ижтимоий тараққиётни издан чиқарувчи, тенгсизлик ва адолатсизликни юзага келтирувчи, барча мамлакатни бузувчи касалликдир. Эркинлик фақат қонунларга қарам бўлишни англатади. Вольтер15 Коррупцияга қарши кураш бўйича БМТ конвенцияси (БМТ Бош Ассамблеяси, 58/4-сонли қарор, 2003 йил 31 октябрь) Преамбула 8 та боб 71 та модда ( . preambue ПРЕАМБУЛА фр – , ) сўз боши муқаддима – ҳуқуқий , , ҳужжатлар декларация конвенция ва бошқа халқаро шартномаларни тайёрлашда сўзбоши сифатида асосий . мақсадни белгилаш қисми Конвенция 2005 йилнинг 14 декабрида кучга кирган. Уни 158 та давлат ратификация қилган. Жан-Клод Ваке ўзининг “Коррупция. 1600-1770 йилларда Флоренцияда ахлоқ ва ҳокимият”. “ Ҳадяларни қабул қилма, зеро ҳадялар кўзи очиқларни кўрга ва ҳақни ноҳаққа айлантиради”. Инжил. “ Бир-бирингизнинг мол-мулкингизни қонунга хилоф равишда ўзлаштирманг ва бошқа одамлар мулкининг бир қисмини ўзлаштириб олиш учун судьяларга пора берманг”. Қуръон. Коррупция – бу “ҳокимият вакиллари ўзларининг қонунга хилоф шахсий манфаатлари йўлида кутилаётган хулқ-атвор стандартларидан воз кечишидир”. “ Бирон-бир жиддий шахсий наф кўриш мақсадида бажариладиган ғайриқонуний, қоида тариқасида, қораланадиган ҳаракатдир”. “ Кенг маънода коррупция – бу оммавий бошқарув аппаратини ўз комига тортган, ҳокимиятнинг бузилишида, давлат ва муниципал хизмат ходимлари, давлат функцияларини бажаришга ваколатли бошқа шахслар ўз хизмат мавқеи, мақоми ва эгаллаган лавозимининг обрўсидан тамагирлик мақсадида, шахсий бойлик орттириш учун ёки гуруҳ манфаатларида қасддан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий иллатдир”. “ Гарчи коррупция тушунчасига миллий ҳуқуққа мувофиқ таъриф берилиши лозим бўлса-да, шуни тушуниш лозимки, у ўз вазифаларини бажариш чоғида талаб этилган ёки қабул қилинган совғалар, ваъдалар ёки манфаатлар натижасида бирон-бир ҳаракатни бажариш ёки бажармасликни ёхуд бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мавжуд бўлган ҳар сафар уларни қонунга хилоф равишда олишни қамраб олади. Коррупция ҳаракати коррупция домига илинтиришга уринишни ҳам қамраб олади”. 1979 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси . К оррупция – бу хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, пора бериш, пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёки жисмоний шахс ўз мансаб мавқеидан жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зид равишда, ўзи учун ёки учинчи шахслар учун пул, қимматликлар, бошқа мол-мулк ёки мулкий хусусиятга эга хизматлар, бошқа мулкий ҳуқуқлар кўринишида манфаат олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши ёки бундай манфаатни кўрсатилган шахсга, бошқа жисмоний шахсларга қонунга хилоф равишда тақдим этиш; кўрсатилган қилмишларни юридик шахс номидан ёки унинг манфаатларида содир этиш (1-модда). “ Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция си Коррупциянинг сабаблари. Коррупциянинг иқтисодий сабаблари –давлат хизмати ходимлари оладиган маош даражасининг пастлиги, шунингдек уларга фирмалар ва фуқаролар фаолиятига таъсир кўрсатиш учун имконият яратадиган катта ваколатлар берилгани. Амалдорларга тақчил ресурсларни тасарруф этиш учун кенг ваколатлар берилган жойда коррупция чуқур илдиз отади. Кучли коррупция сабаблари . - икки хил талқин қилиш мумкин бўлган қонунларнинг мавжудлиги;  - аҳоли қонунларни билмаслиги ёки тушунмаслиги. Бу мансабдор шахсларга бюрократик тартиб-таомилларни амалга оширишга ўзбошимчалик билан тўсқинлик қилиш ёки тегишли тўловларни ошириш имконини беради;  - мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг беқарорлиги;  - ҳокимият институтлари ўртасида ўзаро алоқа қилиш шаклланган механизмларининг мавжуд эмаслиги;  - бюрократик аппарат замирида ётувчи стандартлар ва принципларнинг ҳукмрон элита сиёсатига боғлиқлиги;  - бюрократиянинг касбий нокомпетентлиги;  - коррупция устидан назорат механизмларини сусайтирадиган пинҳона келишувлар шаклланишига олиб келадиган уруғ- аймоқчилик ва сиёсий ҳомийлик;  - ижро этувчи ҳокимият тизимида ягоналикнинг мавжуд эмаслиги, яъни Кучли коррупция сабаблари ҳақида фаразлар  давлат секторидаги иш ҳақи даражасининг хусусий сектор билан таққослаганда пастлиги;  иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш;  фуқароларнинг амалдорларга қарамлиги, муайян хизматларга нисбатан давлат монополияси;  бюрократик элитанинг халқдан ажралганлиги;  иқтисодий беқарорлик, инфляция;  аҳолининг этник жиҳатдан ҳар хиллиги;  иқтисодий ривожланиш даражасининг пастлиги (аҳоли жон бошига нисбатан ЯИМ);  диний анъаналар;  мамлакат маданияти. Коррупция турлари. Фаолият соҳасига қараб коррупциянинг қуйидаги турлари фарқланади: - давлат бошқаруви соҳасидаги коррупция; - парламентдаги коррупция; - корхоналардаги коррупция. Давлат бошқаруви соҳасидаги коррупция. М.Жонстон янада мураккаб таснифни таклиф қилади. У коррупциянинг бир нечта турларини фарқлайди:  савдо соҳасида амалдорларга пора бериш (нолегал ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш, товарлар сифатини ошириб кўрсатиш учун ва ҳ.к.);  патронаж тизимларидаги муносабатлар, шу жумладан таниш-билишчилик, уруғ- аймоқчилик мезонлари, партиявий принциплар асосида “босслар”нинг ҳомийлиги;  таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик;  танг ҳолатдаги коррупция, яъни тадбиркорлар ҳокимият органларининг қарорлари бизнес учун жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин бўлган шароитларда ишлашга мажбур бўладилар ва шу сабабли қарорлар савдо-сотиқ предметига айланади. Коррупция ижтимоий ҳодиса сифатида одамлар ҳаёт ва фаолиятининг сиёсат ва иқтисодиёт сингари асосий соҳаларида айниқса кўп учраши боис, коррупциянинг асосий турлари сифатида сиёсий ва иқтисодий коррупцияни белгилаш, бизнингча, ўринли бўлади. Шундай қилиб, илмий адабиётларда сиёсий коррупциянинг қуйидаги белгилари фарқланади:  аниқ ва равшан қонунга хилофликнинг мавжуд эмаслиги;  айрим шахслар ёки гуруҳлар (партиялар, бошқа барқарор ҳамжамиятлар) ҳокимиятни эгаллаш, сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш ва тақсимлашга қараб мўлжал олиши;  кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ҳам давлат, ҳам жамоат ресурсларидан фойдаланиш. Қуйидагилар ғоявий коррупциянинг энг хавфли кўринишлари ҳисобланади: 1) давлат қарорлари, стратегиялари, ҳаракатларининг мақсадлари ва воситаларини танлашда амалдорлар ўзбошимчалигининг қонунийлаштирилиши; 2) давлат қарорлари сифатининг пастлиги, декларативлиги, давлат сиёсатилари популизми; 3) давлат қарорларини ишлаб чиқишга ягона мафкуравий ва бошқа мўлжалларга эга шахсларнинг жалб қилиниши; 4) давлат бошқаруви қарорларини ишлаб чиқишда чет эл бюджет ва нобюджет грантлари ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар ва органларнинг иштирок этиши; 5) норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муаллифларининг маълум эмаслиги уларнинг сифатсизлигига, тор манфаатларни пардаланган кўринишда илгари суриш имкониятига олиб келади. Иқтисодий коррупциянинг мазкур таърифи мазмунидан келиб чиққанда, қуйидагилар бу соҳада айниқса кенг тарқалган коррупцион жиноятлар ҳисобланади:  тижоратда пора эвазига оғдириб олиш;  пора олиш;  пора бериш ёки тижоратда пора эвазига оғдириб олишни провокация қилиш;  кўрсатувлар беришга ёки кўрсатувлар беришдан бўйин товлашга ёхуд нотўғри таржима қилишга пора эвазига оғдириш ёки мажбурлаш;  тижорат ёки банк сирини ташкил этувчи маълумотларни пора эвазига олиш ва ошкор этиш;  замирида пора эвазига оғдириш ёки пора бериш ётувчи бошқа жиноятлар. Мазкур муаммога оид кўп сонли тадқиқотлар натижаларининг таҳлили иқтисодий коррупциянинг энг муҳим омиллари қаторига қуйидаги ҳодисаларникиритиш имконини беради: 1) даромад даражаси мезонига кўра аҳоли ўртасида табақаланишнинг кучлилиги; 2) хуфёна иқтисодиёт улушининг катталиги; 3) жиноий йўл билан олинган даромадларни “ошкорлаштириш” амалиёти иқтисодий муомалада кенг қўлланилиши; 4) тижорат ташкилотлари учун солиқлар даражасининг ҳаддан ташқари катталиги. Субъектлар мақомига кўра коррупциянинг қуйидаги турлари фарқланади: а) ҳокимият органларидаги коррупция; б) хусусий сектордаги коррупция. Кадрлар коррупцияси.Бундай турдаги коррупциянинг сабаблари, унинг ўсишига имкон берувчи омиллар қуйидагилардир: 1) давлат хизмати ходимлари маошини ҳисоблаб чиқиш тизимининг чалкашлиги (кичик оклад, лавозимга қараб окладга карралик устамалар, лавозим унвонлари учун устамалар); 2) бошланғич ва юқори лавозимлар маоши миқдорининг номутаносиблиги (10–15 карра фарқнинг мавжудлиги); 3) давлат мансабдор шахслари, давлат хизмати ва муниципал хизмат ходимлари иш ҳақини ўзгартиришнинг тартибсизлиги; 4) давлат мансабдор шахслари, давлат хизмати ва муниципал хизмат ходимлари лавозимига илгари коррупцион жиноятлар содир этганлик учун судланган, коррупцион ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазога тортилган шахсларни сайлаш ва тайинлашнинг асоссизлиги; 5) шахснинг мансаб ваколатлари доираси аниқ белгиланмаг Коррупциянинг бизнес ва бюрократиянинг чатишувидан иборат кўринишлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:  янги корхона таъсис этиш (асосан қариндош-уруғлари орқали) ёки янги корхонани таъсис этишда ўз улуши билан иштирок этиш ва кейинчалик унга ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб имтиёзлар ва афзалликлар бериш;  хизматлар (жиноий таъқиб қилиш ёки назорат текшируви ўтказишдан воз кечиш, уларни тугатиш) эвазига ҳақ сифатида тижорат ташкилотига бўлган мулк ҳуқуқини ёки устав капиталидаги улушларни олиш;  рақибларни жиноий ёки маъмурий таъқиб қилишни ташкил этиш;  танловсиз ёки танловни четлаб ўтиб давлат хариди, субсидиялари учун контракт тузиш;  мансабдор шахслар манфаатдор бўлган турли лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида уларнинг хуфёна иштирокида жамғармалар тузиш;  ўз қариндошл Ижтимоий хавфлилик даражаси (келиб чиққан ижтимоий оқибатлари)га кўра коррупциянинг қуйидаги турлари фарқланади:  а) коррупция-ҳуқуқбузарлик;  б) коррупция-жиноят. Илмий адабиётларда қуйидагилар коррупцион жиноятчиликнинг асосий белгилари сифатида қайд этилади: 1) муайян тоифага мансуб шахслар томонидан содир этилган жиноятлар йиғиндиси; 2) махсус субъектларнинг, яъни давлат бошқарувига расман жалб қилинган шахслар (давлат хизмати ходимлари ва оммавий функцияларни бажариш ваколати берилган бошқа шахслар) ҳамда хусусий сектор ташкилотларида мансаб мавқеини эгаллаган шахсларнинг мавжудлиги; 3) мазкур субъектлар ўз лавозими ва мақомига кўра мавжуд имкониятлардан бошқа шахслар, жамоат ва давлат манфаатларига зид равишда, ҳам шахсий, ҳам гуруҳ ёки корпорация манфаатларида қонунга хилоф наф кўриш учун фойдаланади. 1996 йил 29 мартда Америка давлатлари ташкилоти аъзолари томонидан имзоланган Коррупцияга қарши америкалараро конвенцияда коррупциянинг қуйидаги кўринишлари айтиб ўтилган: Коррупциянинг пора олиш ва хизмат мавқеини сууистеъмол қилиш сингари анъанавий шаклларидан ташқари, бизнинг назаримизда, унинг жиноий тартибда жазога тортилмайдиган қуйидаги кўринишларини фарқлаш мумкин: 1) мансабдор шахслар, давлат хизмати ходимлари, депутатлар тижорат фаолиятида шахсий ёки корпоратив фойда олиш мақсадида бевосита иштирок этиши; 2) ўз хизмат мавқеидан давлат пул маблағларини нақд пулга айлантириш ва талон-торож қилиш мақсадида тижорат тузилмаларига ўтказиш учун фойдаланиш; 3) ўз (сиёсий, диний, миллий ва ҳ.к.) корпоратив гуруҳига давлат ресурсларини ажратиш йўли билан имтиёзлар бериш; 4) ўз хизмат мавқеидан шахсий ва корпоратив фойда олиш мақсадида ОАВга таъсир кўрсатиш учун фойдаланиш; 5) мансабдор шахслар ва давлат хизмати ходимлари шахсий бойлик орттириш мақсадида тижо 2017-2021 yillarda O’zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo’nalishi bo’yicha HARAKATLAR STRATEGIYAS Davlat va jamiyatqurilishi ti zimini takomillashtirish ning ustuvor yo’nalishlar Iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishn ing ustuvor yo’nalishlari Qonun ustuvorligini ta’minlash va sud- huquq tizimini yanada isloh qilishning ustuvor yo’nalishlari Ijtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yo’nalishlari Xavfsizli, millatlararo totuvlik va diniy bag’rikenglikni ta’minlash hamda chuqur o’ylangan, o’zaromanfaatli va amaliy tashqi siyosat sohasidagi ustuvor yo’nalishlar 1. 2. Karimov I.A. Bizning bosh maqsadimiz jamiyatni demokratlashtirish va yangilash, mamlaka tni modernizasiya va isloh etishdir. T., 2005 3. Mustaqillik: izohli, ilmiy- ommabop lug’at. T., 2006 y. 4. Falsafa. Ma’ruzalar matni. T., 2000, 289- 312 betlar 5. Falsafa asoslari. T., 2005, 337-376-betlar ADABIYOTLAR Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha