Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 10000UZS
Размер 4.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқали усулда ип йигириш

Купить
Мавз у: Ҳалқали усулда 
ип йигириш 
Режа
1. Йигиришнинг мақсади ва моҳияти . 
Йигириш машиналарининг турлари
2. Ҳалқали йигириш машинасининг 
таъминлаш қурилмалари ва чўзиш 
асбоблари .  Етакловчи механизм ва 
зичлагичлар 
3. Ҳалқали йигириш машинасида 
ипнинг пишитилиши  Пишитиш – 
ўраш қурилмаси .  П очатканинг 
тузилиши  
4. Машина унумдорлиги Йигириш  машинасининг  асосий 
вазифаси  пилик  ёки  пилтадан  ип  ҳосил 
қилишдан  иборат.  Йигириш  машинаси 
пиликни  ингичкалаштириш,  уни  пишитиш 
ва  кейинги  босқичда  ишлатиш  учун  қулай 
шаклга  эга  бўлган  ўрам  –  паковка  ҳосил 
қилиш  вазифаларини  бажаради.  Юқори 
сифатли  ип  йигирилишда  жараён  узлуксиз 
ёки даврий ўтиши мумкин.    
Йигиришнинг  м ақсади   хомаки 
маҳсулотдан  белгиланган  хоссаларга  эга 
бўлган  ип тайёрлашдан иборат. 
Йигиришнинг  м оҳия ти  эса  хомаки 
маҳсулотни  маълум  чизиқий  зичликкача 
чўзиб  ингичкалаштириш,  бурамлар  бериш 
орқали  пишитиш,  белгиланган  тартибда 
ўраб  муайян  поковка  ҳосил  қилишдан 
иборат.  Йигириш м ашиналарининг 
турлари 
Пиликдан  ип  тайёрлашда  ҳалқали  йигириш 
машиналари  ишлатилатилади.  Ҳалқали  йигириш 
машиналари  ишлаш  усулига  қараб  даврий  ва 
узлуксиз  йигириш  машиналарига  ажратилган. 
Даврий  машиналар  селфакторлар  деб  аталиб,  ўта 
ингичка  (3,33  –  5,0  текс)  ипларни  йигиришда 
ишлатилади.  Узлуксиз  ишлайдиган  машиналар  кенг 
тарқалган  бўлиб,  турли  чизиқий  зичликдаги  иплар 
йигиришда  ишлатилади.  Даврий  йигириш 
машиналари  ип  сифатини  таъминласа-да, 
унумдорлиги пастлиги учун кенг қўлланилмайди. 
Ҳалқали  йигириш  машинасида  асосан  учта 
технологик  жараён  -  чўзиш,  пишитиш  ва  ўраш  
жараёнлари бажарилади. 
МДҲ корхоналарида чизиқий   зичлиги   кичик   
бўлган    иплар    П-66-5М6,    П-66-5М7,  ПУ-66-5М6,    ПУ-66-
5М7  машиналарда, чизиқий зичлиги ўртача ва юқори 
бўлган  иплар  эса  П-76-5М6,  П-70,  П-83-5М 
машиналарида  йигирилмоқда.  Ўзбекистон 
тўқимачилик  корхоналарида  хорижий  фирмаларнинг 
Zinser -350,  351,  360  ( Zinser ),  G   33,  G   35    ( Rieter ),  RST -1, 
MP 1 N  ( Marzoli ),  RX   220,  230  ( Toyoda ),  JWF   1510,  1516 
( Jingwei )  йигириш  машиналари  самарали 
ишлатилмоқда:  Ҳалқали йигириш м ашиналарининг 
тех ник та в сиф и  
Кўрсаткичлар П 66-5м6 Zinser   351  G 35  MP 1 N JWF 1510
Ишлаб чиқарувчи фирма (Давлат) Ў збекистон  Zinser  Rieter Marzoli Jingwei 
Ишлатиладиган тола узунлиги, мм  40 мм гача 60 мм гача 60 мм гача 60 мм гача 60 мм гача
Ип  чизиқий  зичлигининг    диапазони, 
текс 5,88 - 100 4 -167 3,7 - 132 4 - 150 7,9 – 97,2
Урчуқлар орасидаги масофа, мм 60 70;75;82,5 70;75 70;75 70
Урчуқнинг  айланишлар  частотас и , мин -1
14000 гача 25000 25000 25000 12000 дан 
25000 
гача
Урчуқлар  сони , дона 432 180 -1680 144 - 1632 432 -1344 384 - 516
Ҳалқа диаметри, мм  44,5 36 -58 36 - 54 36 - 54 35 - 45
Чўзиш асбобини нг  тури 3х3 3х3  3х3  3х3 3х3
Чўзиш миқдори , Е 60 8 -80 8 - 120 7,05 - 80 10 - 50
Бурамлар  миқдори,     бур/м 300 - 1600 100 -3500 200 - 3000 160 - 2000 230 - 1740
Найча узунлиги ,      мм       240  180 -260 150 - 250 180 - 260 180 - 205 Йигириш  машиналарининг 
тузилиши  ва  ишлаши  деярли  бир  хил 
бўлиб,  икки  томонли  қилиб 
тайёрланади.  Улар  бир-биридан 
урчуқларнинг  сони,  ҳалқалар  орасидаги 
масофа,  чўзиш  асбоби  ва  пишитиш  - 
ўраш  механизмининг  тузилиши  билан 
фарқланади. 
Юқоридаги  ҳалқали  йигириш 
машиналарида  тўлган  найчаларни 
ажратиш  ва  бўшларини  урчуқларга 
жойлаш  автоматик  тарзда  амалга 
оширилади,  ажратилган  найчалар 
вертикал  ҳолатда  қайта  ўраш 
автоматларига  транспортировка 
қилинади.  Ушбу  йигириш 
машиналарининг    ишчи  параметрлари 
компьютер  тизими  томонидан 
бошқарилади.  Ҳалқали йигириш м ашинаси 
Ҳалқали  йигириш  машиналари  қуйидаги 
асосий  қисмлардан  ташкил  топган: 
таъминлаш  қурилмаси;  чўзиш  асбоби; 
етакловчи  мослама;  пишитиш  -  ўраш 
механизми; ҳаракатга келтириш мосламаси. 
Таъминлаш  қурилмасининг  осма 
тутқичидаги  ғалтак  ўрамларидан 
йўналтирувчи  чивиқларни  қамраб  ажралиб 
чиқаётган  пилик  етакловчи  механизм 
зичлагичидан  ўтиб  чўзиш  асбобининг 
таъминловчи  жуфтига  келади.  Чўзиш 
асбобида  пилик  ингичкалашиб,  чиқарувчи 
жуфтликдан  юпқа  тутамча  (мичка)  шаклида 
чиқади.  Чиқарувчи  цилиндр  тагида  момиқ 
сўрғич  ўрнатилган  бўлиб,  ип  узилганда 
толаларни  момиқ  сўрғич  тизимига  тортиб 
олади.  Чиқаётган  мичка  бурамлар  олиб  ипга 
айлангач,    ип  ўтказгичдан  ўтиб,  катта 
частотада  айланиб  турган  урчуқ  таъсирида 
узлуксиз  пишитилади.  Сўнгра  ип  ҳалқага 
кийгизилган  югурдак  орасидан  ўтиб  найчага 
ўралади.  Z INSER  350 Ҳ АЛҚА ЛИ ЙИГИРИШ  МАШ ИНАС ИНИНГ ТЕХ НОЛОГИК 
С Х ЕМАС И  
•
1- пиликли ғалтак 
•
2- йўналтирувчи 
чивиқ 
•
3- зичлагич 
•
4- чўзиш асбоби 
•
5- момиқ сўргич 
•
6-  момиқ сўргич 
тизими 
•
7-ип ўтказгич;
•
8- ип ажраткич;
•
9- баллон чеклагич;
•
10- югурдак;
•
11- халқа;
•
12-урчуқ;
•
13- паковка; 
•
14- урчуқларнинг 
ҳаракат узатмаси;
•
15-урчуқлар бруси  Таъм инлаш қурилм алари 
Таъминлаш  қурилмаси  ғалтакка  ўралган 
пиликнинг махсус мосламаларда енгил ва узлуксиз 
ажралиб узатилишига хизмат қилади. 
Таъминлаш  қурилмаси  қуйидаги 
талабаларга жавоб бериши шарт: 
-  тўла  ўралган  ғалтаклар  орасидаги  масофа  15-20 
мм  бўлиши  керак,  шу  ҳолда  ғалтакларни  бир-
бирига теккизмай алмаштириш мумкин; 
-  пиликли  ғалтаклар  қурилмада  енгил  ва  бир 
меъёрда  айланиши  керак,  ундан  ажралиб 
чиқаётган  пилик  чўзилмаслиги  ва  узилмаслиги 
шарт; 
-  қурилманинг  баландлиги  шундай  бўлиши 
керакки,  йигирувчининг  қўли  қурилманинг 
исталган  жойига  етиб,  ғалтакларни  осонлик  билан 
алмаштира олсин; 
Таминлаш  қурилмалари  бир,  икки  ва  уч 
ярусли   тузилишда  тайёрланган.  Икки  ва  уч  ярусли 
таъминлаш  қурилмалари  баланд  бўлиб,  хизмат 
кўрсатишга  ноқулай.  Шу  сабабли  универсал 
ҳисобланган  бир  ярусли  таъминлаш  қурилмалари 
кўп ишлатилмоқда.  а  - уч ярусли     б  - икки ярусли     призма 
ғалтак тутқичлар   Таъминловчи  қурилмаларда 
шпилка,  призма  ва  осма    ғалтак 
тутқичлар  ишлатилади.  Шпилкали  ва 
призмали  таъминлаш  қурилмаларида 
паковка  ўз  массасининг  таъсирида  оғир 
айланиб,  пиликда  яширин  чўзилиш 
содир  бўлади.  Шунинг  учун  йигириш 
машиналари  асосан  осма  ғалтак 
тутқичли  таъминлаш  қурилмалари 
билан жиҳозланмоқда.   
Бир  ярусли  универсал  таъминлаш 
қурилмасининг  баландлигини  ва 
ғалтаклар  орасидаги  масофасини 
ўзгартириш  имконияти  мавжуд  бўлиб, 
унинг афзаллиги ҳисобланади.  
Бир я русли универсал таъм инлаш қурилм аси  
1-устун; 
2- кўндаланг кронштейн; 
3-ғалтак  ушлагичлар  учун 
профилли рейка; 
4- ғалтак ушлагичлар; 
5-пиликли  ғалтак;  6-йўналтирувчи 
трубка   Ғалтак тутқич  
1-винт; 
2-подшипник; 
3-устки стакан;
  4-пружина, 
5-конус, 
6-пластинкали пружина, 
7-фиксатор  Чўз иш асбоблари 
•
Чўзиш  асбобида  пилик  белгиланган 
чизиқий  зичликгача  чўзиб 
ингичкалаштирилади,  уни  ташкил 
этувчи  толалар  бир-бирига  нисбатан 
силжиб  каттароқ  масофага 
тақсимланади.  Натижада 
толаларнинг  орқа  ва  олд  учлари 
тўғриланади  ҳамда  бир-бирига 
нисбатан  параллеллашади.  Ҳалқали 
йигириш  машиналарининг  чўзиш 
асбоблари  уч  цилиндрли,  уч 
валикли,  бир  ёки  икки  тасмали 
тузилишда тайёрланади.  ВР-1М ва ВР-1у3М икки тасмали 
чўзиш асбоби  
•
Ушбу чўзиш асбоби  SKF  
фирмасининг 
лицензияси асосида 
тайёрланади. Унинг 
қуйидаги ўзига хос 
томонлари мавжуд:
•
- тасма узунлиги 
оширилган;
•
-тасма таранглигининг 
доимийлиги 
таъминланган; 
•
- юкловчи ричаг 
такомиллашган бўлиб, 
валикларнинг 
қийшайиши олди 
олинган;
•
-          линия 
валикларнинг 
диаметри 
катталаштирилганлиги 
туфайли уларнинг 
ишлаш муддати 
узайтирилган.  ВР-2 бир тасмали чўзиш 
асбоби  
Е=40 гача
•
       Эгри чўзиш 
чизиғи толалар 
ҳаракатини  
назорат этиш 
имконини бериб, 
жараён бир 
меъёрда давом 
этишини 
таъминлайди.  ВР- 3 - 45П чўзиш асбоби  
•
Бу чўзиш асбоби ВР-1-
УЗМ асосида 
яратилган бўлиб, РК-
225 юкловчи ричаги 
билан фарқ қилади.  
Асосий хусусиятлари: 
•
- биринчи валик 
олдига, иккинчи 
валик орқага 2 мм 
силжитилган; 
•
- цилиндрлар ҳамма 
линияларда игнали 
подшипникка 
ўрнатилган (олдинги 
чўзиш асбобларида 
сирпанувчи); 
•
- валикларга қўйилган 
юк миқдори 
оширилган. 
•
- деталларни 
тайёрлаш катта 
аниқликда 
бажарилган. 100-140-160Н,  
Е
ум  = 65 гача,  
е
1  = 14-29,  
е
2  = 1-3 гача.  Zinser  350 йигириш машинасининг 
чўзиш асбоби  
•
Ушбу чўзиш асбоби 
ҳам  SKF  
фирмасининг 
лицензияси асосида 
тайёрланган.  PK  2025 
юкловчи ричаг билан 
жиҳозланган. 
•
         Пиликни чўзиш 
дастлабки ва асосий 
чўзиш зоналарида 
амалга оширилади. 
Чўзиш қуввати Е=8 - 
80 гача. 
•
         Деярли барча 
хорижий 
фирмаларнинг 
йигириш 
машиналари худди 
шундай чўзиш 
асбоби билан 
жиҳозланган.  Чўзиш асбобига қуйилган 
талаблар:  
•
валик таянчида ишқаланиш кучи 
доимий ва кам бўлиши керак;  
•
валикларга қуйилган юк чўзиш жараёни 
учун етарли ва ўзгармас бўлиши шарт;  
•
эластик  қоплама  ишқаланиш  
коэффициенти доимийлигини 
таъминлаши керак;  
•
Тасмачалар чарм ёки полихлорвинилдан 
тайёрланиши ва чидамли бўлиши керак;  
 
•
Тозалагичлар цилиндр ва валиклар 
сиртини самарали тозалаши керак;  
•
Момиқ сўрғичлар (мычкоуловитель) 
билан жиҳозланган бўлиши керак. Етакловчи м еханиз м  ва 
з ичлагичлар 
Етакловчи  механизм  маҳсулотни 
чўзувчи  жуфтликлар  сиртида  илгарилама  - 
қайтма  ҳаракатлантириб,  эластик 
қопламаларни  бир  текис  емирилиши 
натижасида  чўзиш  параметрлари 
доимийлигини  таъминлашга  хизмат 
қилади. 
Улар  тузилишига  кўра  якка  ва 
қўшалоқ  бўлади.  Якка  юриткичлар  битта 
пиликдан,  қўшалоқлар  эса  иккита 
пиликдан  ип  йигиришда  ишлатилади. 
Ҳаракат  йўналиши  бўйича  ўзгарувчан 
қадамли  ва  ўзгармас  қадамли  етакловчи 
механизмлар мавжуд. 
          Етакловчи механизм ҳаракатни бевосита 
чўзиш  цилиндридан  (3  линия)  червякли 
узатма  орқали  олади.   Узатмада  эксцентрик 
ҳолатда  жойлашган  шпиндел  бўлиб,  ички 
илашувчанликка  эга  бўлган  шестерня 
ҳаракатни  ричаг  устунидаги  планкаларга 
узатади.  Ҳаракат  қулочи  эксцентрик 
ўрнатилишига боғлиқ.  Етакловчи м еханиз м  
•
1- эксцентрик ўқи; 
•
2-эксцентрик диски; 
•
3- таъминловчи 
цилиндр; 
•
4- червяк; 
•
5-червякли ғилдирак; 
•
6- ички илашувчанли 
тишли узатма 
(қўшимча амплитуда 
учун); 
•
7- сирпанувчи 
кронштейн; 
•
8 –йўналтирувчи 
бармоқ; 
•
9- ўйиқ; 
•
10- тортгич; 
•
11- зичлагичлар 
планкаси  Етакловчининг ҳаракат 
траектория си 
•
1- таъминловчи 
цилиндр; 
•
2- оралиқ 
цилиндр; 
•
3- чиқарувчи 
цилиндр; 
•
4- таъминловчи 
валик; 
•
5- пастки тасма; 
•
6-йўналтирувчи; 
•
7- зичлагичлар 
планкаси; 
•
8- зичлагичлар 
ҳаракат 
траекторияси  Зичлагичлар  
•
Зичлагичлар   асосий  вазифаси  пиликни 
жипслаштириб,  чўзиш  майдонида  уни  ёйилиб 
кетишдан  асрашдир.  Бу  билан  толаларга  таъсир 
қилувчи  ишқаланиш  кучи  ортиб,  толалар  назорати 
яхшиланади.  Баъзи  чўзиш  асбобларида  бир  неча 
зичлагичлар  ишлатилади.  Тутамча  зичлагичи 
новсимон,  пилик  зичлагичи  эса  воронкасимон 
қилиб ясалади. 
Новсимон зичлагич   Воронкасимон зичлагич   Чўзиш  асбобидан  чиқаётган  юпқа  тутамчани  ипга 
айлантириш  учун  бурамлар  бериб  пишитилади.  Ип 
пишитилганда  уни  ташкил  этувчи  толалар  винтсимон 
чизиқлар  бўйлаб  жойлашган  ҳолда  бир-бирига  босилиб, 
зичлашиб  жипслашади.  Натижада  улар  орасида 
ишқаланиш  кучи  юзага  келади  ва  у  ипнинг  узувчи 
кучларга  қаршилигини  билдиради.  Ипнинг  пишитилиши 
пишитиш - ўраш қурилмаси ёрдамида амалга оширилади.  
Бурамлар  бериш  натижасида  тутамчада  бир-бирига 
параллел чиқаётган толалар ип ўқига нисбатан қадами ва 
радиуси  турлича  бўлган  винтсимон  чизиқ  бўйлаб 
жойлашади.  Ипнинг  пишитилиш  даражаси  бир  метр  ипга 
тўғри  келувчи  бурамлар  сони  билан  ифодаланади.  Ип 
ўқига  нисбатан  толанинг  қиялик  бурчаги  п и ш и т и ли ш  
бу рча ги   дейилади.  Ип  пишитилишининг  учинчи 
кўрсаткичи  пишитиш  жадаллигидир.  Унинг  қиймати 
пишитиш  коэффициенти  билан  ифодаланади.  Пишитиш 
коэффициентидан йўғонлиги турлича ипларни қиёслашда 
фойдаланилади.    Ҳалқали йигириш м ашинасида ипнинг 
пишитилиши  Ҳалқали йигириш машинасининг пишитиш – ўраш 
қурилмаси  бажарадиган  вазифасига  кўра  икки 
қисмга ажратилади.  
Чўзиш  асбобидан  чиқаётган  толали  тутамчага 
бурамлар  бериб  ипни  шакллантириш  вазифасини 
пишитиш  механизми  амалга  оширади.  Ипни 
белгиланган  шаклда  найчага  ўраб,  початка  ҳосил 
қилиш  вазифасини  ўраш  механизми  амалга 
оширади.   
Пи ш и т и ш   мех а н и зми   клапан,  ип  ўтказгич,  ип 
ажратгич,  баллончеклагич,  ҳалқали  планка,  ҳалқа, 
югурдак,  урчуқ  ва  урчуқларни  ҳаракатлантирувчи 
тасмадан иборат. 
Ип   ў т ка з ги ч   пўлатдан  ясалиб  тобланади,  учи 
эгилган,  унинг  сиртида  уйиғи  бор.  У  клапанга 
ўрнатилган  бўлиб,  урчуқнинг  марказига  мос 
равишда ростланади. 
Кла п а н ла р  -   ҳалқали  планкаларнинг  ҳаракати 
йўналишига мос равишда ҳаракатланади. Пишитиш – ўраш 
қурилм аси  1-урчуқлар бруси; 2- урчуқ уяси; 3- тизза тормози; 4- 
урчуқ шпиндели; 5-блокча; 6- початка; 7- ҳалқали 
планка; 8- ҳалқа; 9- югурдак; 10- баллончеклагич; 11- 
ип ўтказгич клапани; 12- ажраткич  Пишитиш-ўраш қурилм аси   •
Ип  югурдак  билан  бирга  урчуқ 
атрофида  турли  кучлар  таъсирида 
айланганда  фазода  баллон  деб 
аталувчи  шакл  ҳосил  бўлади.  Ип 
ўралаётганда  баллоннинг 
радиусини  камайтириш  учун  ҳамда 
ипнинг  чалкашиб  кетишига  йул 
куймаслик  мақсадида  урчуқлар 
орасига  ажраткичлар  ўрнатилади. 
Ажраткичлар  пластинка,  баллон 
чеклагичлар  эса  ҳалқа  шаклида 
бўлади. Ип ажратгич ва баллон чеклагичлар Ю гу рда кла р   –  пишитиш  механизмининг  асосий 
органларидан бири ҳисобланади. У скоба шаклида 
бўлиб  пўлат  симдан  ясалади.  Югурдаклар  икки 
турда    С  –симон  ( а )  ва  эллипс  шаклида( б )  ишлаб 
чиқарилади.  Бундан  ташқари  югурдак  кўндаланг 
кесими турлича бўлиши мумкин ( в ). 
Мингта югурдакнинг граммлардаги массаси унинг 
номерини  билдиради.  Найчанинг  диаметри  қанча 
кичик,  йигирилаётган  ип  ингичка,  урчуқларнинг 
айланиш  тезлиги  юқори,  ҳалқанинг  диаметри 
катта бўлса, югурдак шунча енгил бўлиши керак. 
Югурдакнинг  ишлаш  муддати  150-200  соатгача   
бўлиб,  улар  махсус  график  асосида  мунтазам 
алмаштирилади.  Ю гу рда кла р   •
С-симон  а ) , 
•
эллипс шаклида  б) , 
•
шаклдор  в ),   
•
турли кўндаланг кесимли 
югурдаклар  г) . Ю гурдак турлари 
а)  
б)  
в)     г)   Йигириш  машиналарида  ҳалқалар  югурдакнинг 
ҳаракатланиши  учун  йўналтирувчи  юза  ва  таянч 
ҳисобланади.  Ҳалқалар  махсус  пўлатдан  тайёрланиб, 
углерод ва азот моддалари ёрдамида нитроцементланади, 
натижада  ҳалқа  сиртининг  0,3  мм  қалинликдаги 
қаттиқлиги ортади, ишлаш муддати узаяди  Ҳ а лқа ла р.  
Бир бортли  ОГ   Икки бортли  КД   Девори эгилган  КРГ  Шаклдор   Урчуқлар  йигириш  машинасинининг 
пишитиш  ва  ўраш  вазифаларини 
бажарувчи  асосий  ишчи  органлардан  бири 
ҳисобланади.  Улар  енгил,  тебранмасдан, 
бир  текис  минутига  25000  гача  частота 
билан айланиши керак. 
Урчуқлар  эгувчи  кучларга  бардошли, 
мустаҳкам,  кўп  энергия  сарф  қилмаслиги 
ва  узоқ  муддат  ишлаши  керак.    Урчуқлар 
йиғилган  бирикма  бўлиб,  насадкали 
шпиндель,  втулка,  уя,  блокча,  подшипник 
каби қисмлардан иборат.  Урчу қла р.   Узоқ  йиллар  давомида  ҳалқали  йигириш 
машинаси  урчуқларига  ҳаракат  узатишда  капрон 
тасмалардан фойдаланилди. Битта тасма ёрдамида  
барабандаги  ёки  дискдаги  ҳаракат  4  та  урчуққа 
узатилган.  Ушбу  усул  урчуқлар  тезлигининг 
доимийлигини  таъминлай  олмаган  (урчуқ 
массаси,  ишқаланиш  кучи,  подшипникдаги 
носозликлар).  Натижада  бурамлар  сони  ҳар  хил 
бўлиб  сифатсиз  ип  йигирилишига  сабаб  бўлган.   
Бундан  ташқари  тасмаларнинг  хизмат  кўрсатиш 
муддати  қисқа  бўлиб  уларни  алмаштиришга  кўп 
вақт  ва  маблағ сарфланган. Шунинг учун  узлуксиз 
тангенциал  тасма  ёрдамида  урчуқларга  ҳаракат 
узатиш усули жорий қилинди  Урчуқларга ҳаракат 
уз атиш  •
1-диск, 
•
2-тасма, 
•
3-урчуқлар 
ўқи,
•
4-тарангловчи 
ролик.  
Ушбу  усулда  узлуксиз  тасма  роликлар  ёрдамида  урчуқларга 
зичланиб  айланишлар  сонидаги  йўқотишларни  деярли 
бартараф  этади.  Натижада  урчуқлар  тезлиги  доимий  бўлиб, 
бир текис пишитилган – сифатли ип тайёрланади. Урчуқларга тангенциал ҳаракат уз атилиши  
1 – сервомотор шкиви 
2 – узлуксиз тангенциал тасма  
3 -  урчуқлар 
4 – тарангловчи роликлар 
5 – йўналтирувчи роликлар 
6 – зичловчи роликлар  
7 – чўзиш асбобига ҳаракат 
узатувчи  шкив  •
Йигириш  машинасининг  ўраш 
механизмлари  ҳалқали  планкага 
урчуқ ўқи буйлаб илгарилама-қайтма 
ҳаракат  узатишга  ва  белгиланган 
паковка  шаклини  ҳосил  қилишга 
хизмат  қилади.    Тузилиши  ва 
ишлашига  кўра  кулачокли  ва 
инкодорли  ўраш  механизмлари 
мавжуд.  Ўраш м еханиз м лари  
Кулачокли ўраш механизми мураккаб тузилишга 
эга  бўлиб,  ҳаракатни  бошқариш  механик  тарзда 
амалга  оширилади.  Ушбу  механизм  деталлари 
массасининг  оғирлиги  ва  қийин  ҳаракатланиши 
ипнинг  бир  текис  ўралмасдан  ўраш 
нуқсонларининг содир бўлишига олиб келади.  Кулачокли ўраш м еханиз м и  
1-  тасмали  узатма  вали;  2-ип 
ўтказгичлар  узатмасининг 
шкиви;  3-ҳалқали  планка 
узатмасининг  шкиви;  4-
баллончеклагичлар 
узатмасининг  шкиви;  5- 
ҳалқали планка узатмасининг 
асосий  тасмали  тортгичи;  6-
йўналтирувчи  шкивлар  вали; 
7-ипўтказгичлар 
узатмасининг  асосий  тасмали 
тортгичи;  8- 
баллончеклагичлар 
узатмасининг  асосий  тасмали 
тортгичи;  9,10-шкивлар;  11-
мутлоқ  қиймат датчиги; 12,13-
ҳалқали планканинг сақлагич 
кнопкалари Инкодорли ўраш м еханиз м и  
Йигириш  машиналарида  шаклланган  ипни  кейинги 
босқичларда  ишлатиш,  транспортировка  қилиш  ва 
сақлаш  учун  найчаларга  ўраб  початка  ҳосил  қилинади. 
Ҳалқали  йигириш  машиналарида  ип  найчаларга 
конуссимон  –  цилиндрик  шаклда  ўралади.  Югурдак 
тезлигининг  урчуқникидан  паст  бўлиши  ҳисобига  ип 
найчага ўралади.  Початка уя (1 2 3 4 5 6), тана (2 7 10 5) ва 
тумшуқ (7 8 9 10) дан ташкил топган.  Початканинг туз илиши   Ҳалқали   планка   юқорига   секин   ҳаракатланиб   ипни  
зич ,  пастга   эса   тез   ҳаракатланиб   ипни   сийрак  
жойлаштириб   боради ,  натижада   ора   қатламли   початка  
ҳосил   бўлади .    Ҳалқали   планка   юқорига   ва   пастга   бир  
хил   тезликда   ҳаракатланганда   ора   қатламсиз   паковка  
ҳосил   бўлади .  Початканинг   уя   қисмини   ҳосил   қилиш  
учун   ҳалқали   планка   ўрашнинг   бошланишида   кичик  
масофада   юқорига   ва   пастга   ҳаракатланади .  Бу   масофа  
початканинг   уя   қисмида   ўзгарувчан   –  ортиб   борувчи  
( тана   қисмида   ўзгармас )  бўлиб ,  планканинг   ҳар   бир  
кўтарилиб   тушишида   юқорига   қараб   маълум  
миқдорда   силжиб   боради .    
Натижада  найчанинг  пастки  қисмида  баландликлар 
ортиб,  бир  -  бирига  нисбатан  силжиган  қатламлардан 
ташкил  топган  сферик  шаклли  “уя”  ҳосил  қилинади. 
Сўнгра   қатламларнинг   баландлиги   ўзгармасдан , 
початканинг  “ тана ”  қисми   ҳосил   қилинади .   
Агар  урчуқнинг  ўз  ўқи  атрофида  бир  марта  айланиши 
ипга битта бурам берса, югурдакнинг ҳалқа бўйлаб бир 
марта  айланиши  битта  ўралишни  ҳосил  қилади. 
Югурдак   ипни   ўраса ,  ҳалқали   планка   урчуқ   ўқи  
бўйлаб   илгариланма - қайтма   ҳаракат   қилиб   ип  
қатламларини   маълум   масофага   силжитиб   туради .   
Машинанинг   наз арий  унум дорлиги   деб  вақт 
бирлиги  ичида  машинада  ишлаб  чиқариладиган 
маҳсулотнинг  килограмлардаги  миқдорига 
айтилади ва қуйидаги формула билан аниқланади.  Машина унум дорлиги 		соат	кг	
К	
m	Т	n	
А	
ип	ур	
н	/	
1000	
60	
2	
	
			

Бу ерда:    	
н	А
       –  машинанинг назарий унумдорлиги, кг/соат; 
n
у  –  урчуқнинг айланиш частотаси, мин -1
. 
Т
ип  –   ипнинг чизиқий зичлиги, текс. 
К –  ипнинг пишитилганлиги, бур / метр.
  m   -  машинадаги урчуқлар сони 	
		соат	кг	
К	
m	Т	n	
А	
ип	ур	
н	/	
1000	
60	
2	
	
			
	
н	А

Халқали усулда ип йигириш

Купить
  • Похожие документы

  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Тозалаш жараёни. Тозалаш машиналари
  • Maktabgacha yoshdagi qiz bolalar ko’ylagini loyihalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha