Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 918.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Hоzirgi dаvr fаlsаfаsi

Купить
Hоzirgi dаvr fаlsаfаsi 1Pоzitivizm va Hаyot fаlsаfаsi 2 Prаgmаtizm fallsafasida foyda va haqiqat masalalari 3 Frеydizm va Eкzistеnsiаlizm fаlsаfаsi 4 Hozirgi davr G’arb falsafasining yuzga kelishi sabablari va uning o’ziga xos xususiyatlari 1 Reja: Фалсафа тарихида XIX—XX асрнинг тутган ўрни Бу давр фалсафаси ғоят мураккаб ва хилма-хил фикрларга бой булиб, турлича мактаблар ва карашларни шакллантирди; Бу даврда инсонлар хаётида, фан тараққиётида, ижтимоий- иктисодий ва сиёсий хаётда мисли курилмаган тарихий воқеалар бўлди; Табиатшунослик ривожи шунчалик илгарилаб кетдики, микро ва макродунёни татқиқ қилиш, космосга одам учириш каби масалалар инсонни ҳайратга соларли даражага етди;Шу билан бирга табиатшуносликнинг ривожи янги- янги муаммоларни ҳам келтириб чикарди. Булар ичида инсон муаммоси, хусусан, унинг ички дунёси , борлиги , мохияти ва унинг фалсафий тахлили каби масалалар долзарблиги билан файласуфлар диққат-эътиборини жалб килди. 2 3XIX-XX аср ғарб фалсафаси Бир томондан, фалсафадаги борлиқ, онг, билиш, тарих фалсафаси каби анъанавий масалаларга ўзгартириш киритиб, уларни янгича таҳлил қилди. Иккинчидан, марксистик фалсафага ўз муносабатини билдириб, бу фалсафа янги даврда рўй бераётган ўзгаришларни изохлашга ожизлик қилаётганини кўрсатди. энди рационализмга қарши инсоннинг мавжудлиги (экзистенциализм) муаммолари ҳамда унинг норационал моҳияти илгари сурила бошлади. Яъни, илгари маърифатпарварлик ғояси устувор бўлса, эндиликда кўпроқ инсон ҳуқуқларига эътибор кучайиб кетди. Фалсафа гўёки, мавҳумликдан аниқлик томон борди, умумий эмас, аниқ-равшан масалаларни ҳал қилиш бошланди.Анъанавий фалсафада ақл — инсон моҳиятининг белгиловчиси, деб талқин этилган бўлса, Ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги; демократик эркинликлар, инсон қадри; бирор таълимотни мутлақлаштирмаслик; Бағрикенглик ва толерантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлади. 23 2E2A 2417 2F 220B 2D • XIX-XX аср Fapб файласуфлари шу вақтгача фалсафада кам эътибор берилган ёки бутунлай ишланмаган масалаларни фалсафий бахс- мунозара майдонига олиб чиқди- лар. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб ноанъанавий (ноклассик) йуналишдаги бир қанча фалсафий оқимлар юзага кела бошлади. Уларнинг вакиллари ижтимоий тараккиёт, инсон акли билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқибгина қолмасдан, жамиятдаги маънавий бўҳрондан қутулиш чораларини қидирдилар. Дунёнинг турли-туман ва ранг- баранглиги, инсон маънавий ҳаётининг ички қонуниятларини, ҳаёт мазмуни, инсон ва унинг мохияти, яшашнинг маъноси, инсон рухиятининг таҳлили, фалсафий тафаккурнинг ўзига хослиги, фалсафада янги услуб, инсон фаолиятини ижобий томонга йуналтириш каби муаммоларга алоҳида эътибор бердилар. XIX-XX аср Fapб фалсафасида жамият тарақиёти муаммолари уларнинг диккат марказида турди. Бу фалсафий таълимотларда ҳам ҳозирги пайтдаги мураккаб муаммолар билан бир қаторда анъанавий муаммоларни ҳам муайян нуктаи-назардан ёритишга ҳаракат қилинади. Ҳозирги мураккаб шароитда аввалгидек кўр- кўрона, бизга ёкмаган ёки биз тушунмаган оқимларга «зарарли» деган ёрлиқ бермасдан, уларни холис нуктаи- назардан ўргансак фойдадан холи бўлмас. Чунки ҳар қандай ходисада бир-бирига зид томонлар булгани сабабли ушбу ноклассик таълимотлар хам «соф» салбий ҳодиса булиб кололмайди. XIX-XX аср Fapб фалсафасида Классик фалсафанинг асосий-фундаментал тушунчалари «ҳақиқат», «ақл» кабиларни танқид остига олдилар, Хаттоки фалсафани фан сифатидаги предмети ва вазифасини ҳам қайтадан кўриб чиқишни мақсад қилиб қўйдилар. Шу давр файласуфлари «метафизика»нинг умумий, мавхум категорияларига қарама-қарши яккалик, бевосита намоёнлик, яққоллик тушунчаларини куйдилар. Умумий фаровонликка эришишда якка манфаатни умумий манфаатга буйсиндиришда маърифий ахлоққа қарши якка индивиднинг эрки, хукуқи, ғурури ва шаънини куйдилар. 05/01/2024 8 XIX асрнинг 30-йилларида француз файласуфи Огюст Конт томонидан асос солинган. Демак, позитивизм дастлаб Францияда, сунгра Англияда ва ғарбий Европанинг бошка мамлакатларида ривожланди.Позитивизм - Fapб фалсафасида жуда кенг тарқалган йуналиш 05/01/2024 9Контнинг бирламчи талкинида фалсафа хар кандай биринчи сабабни кидиришдан, субстанционал ва ҳиссиётдан ташкари мохиятни кидиришдан воз кечиши шарт. 57 2D 19 19 29 3E2A29 2E02 19 Позитивизм тарихи 3 даврга булинади: Биринчи давр - бу О.Конт, Э.Литтре, Э.Ренан, Роберти (Францияда), Д.С.Милль, Г.Спенсер, Дж. Льютс (Англияда), Ю.Охорович (Польшада), Г.Вирубов, ВЛесевич, Н.Михайловский (Россияда), К.Каттанео, Д.Феррари, Р.Ардиго (Италияда) кабиларнинг ижод этган даври. Иккинчи даври - механизм ва эмпириокритицизм даври деб аталади. Учинчиси неопозитивизм даврига булинади. 10Даврларга булиш асосан фалсафанинг асосий масаласини қандай талкин килинишига караб булинган. Бу асосий масалани умуман инкор килувчилар, унинг хал килиб булмаслигини тан олувчилар ва бу масаланинг булинишини инкор килувчилар позитивизмга хосдир. Позитивизм дастури ўзининг ярим асрлик эволюциясида қуйидагича изохланиши мумкин: • билиш дунёкараш ва кадрият сифатида ҳар қандай фалсафий талкиндан озод бўлиши керак; • ҳамма «анъанавий», илгариги фалсафа, яъни «метафизика», догматик таълимотлар бевосита аниқ, махсус фанлар билан алмаштирилиши шарт; (фаннинг ўзи - «фалсафа») ёки билимлар тизимига умумий шарх бериш, фанлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ва улар тилларини ўрганиш билан қаноат хосил қилиши лозим; • фалсафада «метафизика»ни енгиш учун ўртача йул тутиш керак, яъни материализм билан идеализм ўзаро курашидан, карама-каршилигидан юқорироқда турувчи «учинчи» йўлни, «нейтрал» бетарафлик йўлини топиш керак. 05/01/2024 1129 2F «Позитивизм» тушунчасини О.Конт қуйидаги маънода ифодалаган: Биринчидан, ёлгончиликка қарши ҳаққонийлик; иккинчидан, кераксизликка қарши фойдали; учинчидан, шубҳалиликка қарши ишончлилик; тўртинчидан, ноаниқликка, мавҳумликка қарши аниқлик; бешинчидан, салбийликка қарши ижобийлик; ниҳоят олтинчидан, бузғунчиликка қарши тузувчанлик.545D 3A 222A 2A 2335 2D3C26 0B 2F 37 Конт мавҳум, умумий билимга, метафизика, яъни анъанавий фалсафа, фаннинг ривожланиши натижасида вужудга келган масалаларга жавоб бериш қобилиятига эга эмас деган ғояни кўтариб чиқди. Бу ғоя Контнинг, билишнинг уч босқичи ҳақидаги таълимотга асосланган эди • Биринчи, теологик босқич диннинг ҳукмронлиги билан характерланади ва бунда инсон ақли ҳодисаларни ғайритабиий кучларнинг, худонинг таъсири билан изоҳлашга уринган. • Иккинчи, метафизик босқич фалсафанинг ҳукмронлиги билан характерланади ва бунда инсон табиатидаги нарса ва ҳодисиларни «моҳиятлар», «сабаблар», «материя», «руҳ» каби мавҳум фикрларда ифодалайди. • Учинчи, позитив боскич, олдинги ноилмий икки босқични ҳам инкор этади ҳамда ижобий билимларнинг ҳукмронлиги билан характерланади. Конт фикрича, барча ижобий билимлар тажрибага асо Контнинг фалсафага муносабати Фалсафанинг вазифаси хакида позитив фалсафа аник фанларнинг хулосасини механистик тарзда умумлаштирмасдан, узи яхлит ички тузилмасига эга булган фан булиши керак, дейди. Шу билан бирга, Конт фалсафанинг дунёкараш хусусиятини олиб ташлайди. Унинг мифология ва динга боглик томонини хам инобатга олмайди. Фалсафанинг предмети Конт фикрича, фанларнинг энг умумий хулосалари ва усулларини бирлаштириш, шу асосда ўз услубини яратишдир. Фалсафа фани, унинг фикрича, аслида методологиядир. Конт индукция, дедукция ва гипотеза услубларини юқори баҳолайди. Ундан ташқари кузатиш, тажриба, солиштириш орқали тахлил қилиш усулларини ҳам юқори баҳолаб, уларни айрим фанларда ўзига хос ўрни борлигини таъкидлайди. 14 15НЕОПОЗИТИВИЗМ Неопозитивизм метафизик фаразларни аниқлаш ишида верификация тамойили муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган. Бироқ бу тамойил ўзини оқламади, чунки у фан тузилиши ва динамикасига мос келмасди. Верификация тамйилига қарши қуйидаги эътирозлар мавжуд: Фанда тажрибада синаш мумкин бўлмаган билимлар ҳанузгача мавжуд. Бироқ уларни кейинчалик, кузатиш ва эксперимент техникаси ривожлан- ганидан сўнг текшириш имконияти пайдо бўлиши мумкин. масалан, О.Конт осмон жисмларининг кимёвий таркиби ҳақидаги масалани мета- физик масала деб ҳисоблаган. У мазкур масаланинг ечимини топиш мум- кин эмаслигини қайд этган. Конт вафотидан сўнг орадан икки йил ўтгач спектрал анализ пайдо бўлди ва унинг ёрдамида осмон жисмларининг кимёвий таркиби аниқланди. 16Неопозитивизм Асосий вакиллари • « Венгер тўгараги» (М.Шлик - асосчи, давомчилари Р.Карнап, О.Нейрат, Г.Рейхенбах) файласуфлари • Львов-Варшава мактаби вакиллари (А.Тарский, Я.Лукасевич) • Б.Рассел • (1872-1970) • Л.Витгенштейн • (1889-1951) Неопозитивизмнинг асосий ғояси - фалсафа фан тилини мантиқий тащлил қилиши зарур, чунки тил одам учун ташқи оламни тшғри қабул қила олувчи бош восита; Тилнинг матиқий таҳлили - бу матн, белги, тушунча таҳлили ички белги тизимини, белгининг семантикаси (мазмуни)ни боғловчиси (бу билан неопозитивизм герменевтикага яқинлашади); Неопозитивизмнинг асосий тамойили - верификация тамойили-фан қоидаларини амалиёт далиллари билан қиёслаш, фақат амалиётда далиллар билан текшира олинсагина қоидалар фан учун қизиқ бўлади; Аввалги фалсафанинг кўпгина муаммолари (б 17ПОСТПОЗИТИВИЗМ Постпозитивизмнинг неопозитивизм билан ғоявий алоқаси шунда ифодаланадики, улар асосан илмий билим таҳлили билан шуғул- ланган, тилга катта эътибор берган. Бироқ, мантиқий позитивизм асосан мавжуд илмий билим тузилишини ўрганишга эътиборни қаратган бўлса, постпозитивизмнинг бош муаммосини илмий би- лим динамикаси ташкил этади. Бу ўзгариш фанни фалсафий ўрга- ниш масалалари доирасининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлди. Пост- позитивизмни аввало илмий билимнинг ижтимоий-маданий омил- лари, янги назарияларнинг юзага келиши, уларнинг олимлар ҳам- жамияти томонидан қабул қилиниши, рақобатлашувчи илмий кон- цепцияларни таққослаш ва танлаш мезони қизиқтиради. 18Хусусияти Постпозитивизм рамз (тил, илмий аппарат)ларнинг мантиқий тадқиқидан қочиб, фан тарихига мурожаат қилади; Постпозитивизмнинг асосий мақсади - илм фанларини (тил, тушунча), уларнинг қурилмалари (непозитивистлар каби)ни эмас, илм-фан ривожини тадқиқ этишдир; Постпозитивизм умуман фалсафага бўлган ўз муносабатни юмшатади; Постпозитивистлар фикрича, ҳақиқат назарияси ва унинг верификациялиги (амалиётда уни текшириш имконият) ўртасида бир-бирига таъсир йўқ, яъни фаннинг умумий тушунчаси ва илм тили ўртасида кескин қарама-қаршилик йўқ. Шунингдек, верификацияланмайдиган метафизик, ноилмий масалаларни) фалсафадан чиқариб юбориш шарт эмас; Илмнинг ривожланиш масаласига келсак, постпозитивистлар фикрича, фан тўғри чизиқ бўйича эмас, сакровчи ривожланишда, кўтарилиш ва тушиш хусусиятига эг Позитивизм фалсафасининг камчиликлари: Позитивизм фалсафасида ижтимоий жараёнларни ўрганишда содда биологик услубларни куллаш кенг тус олди. Ч.Дарвиннинг биологик турларнинг ривожланиши назарияси жамиятнинг ўзига хос қонунларини эътиборга олмаган холда татбиқ қилинди. Бу кейинчалик социал дарвинизм оқимининг вужудга келишига сабаб бўлди; позитивизм билишни кўкка кўтарган бўлсада, пировард натижада ўзи боши берк кўчага кириб қолди. Инсоннинг билиш имкониятларини чегараланган деб ҳисоблади. Мутлок, ҳақиқат ўрнига фақат нисбий ҳақиқатни тан олди; Инсон хаёти нинг руҳий томонлари соддалаштирилди, сохталаштирилди. Рухий кучни позитивистлар мавхум, билиб бўлмайдиган куч деб атадилар. Уни инкор қилмасалар-да тушунтириб бериш мумкин эмаслигини таъкидладилар Позитивизм фалсафасини ўрганар эканмиз, «Ҳаёт фалсафаси» XIX асрнинг охирларида оламнинг механистик манзарасини тузган табиий-илмий дунёқарашга жавоб сифатида юзага келди. Ҳаёт фалсафаси механицизм ўрнига «жонлилик» (организм)ни қўяди. «Ҳаёт фалсафаси» ўз ижтимоий мазмунига кўра, эркин иқтисодий муносабатларнинг янги босқичининг бошланиши билан ва ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашиши билан боғлиқдир. Воқеликни индивиднинг эркин «фаоллиги» деб, бу «фаоллик» иродага ўхшаш бoлганлиги сабабли уни рационал илмий билиш англаб олишга муяссар булолмайди, деб қарайди. «Ҳаёт фалсафаси» Ҳозирги замон жамиятининг «механик» ва «жонсиз» ижтимоий тузуми ўрнига «узвий» ва «жонли» муштарак жамият барпо этишни тақозо қилаётган «ҳаётий стихия» нуқтаи-назаридан изохлайди. Ушбу фалсафа ҳаётни рационалистик тарзда тушуниш ва тушунтиришга қарши чиқиб, инсон ҳаётининг моҳияти интуицияда, инстинктларда, ички кечинмаларида намоён бўлишини кўрсатади. Бу фалсафа ҳаётни бирламчи реаллик, бир бутун органиқ жараён деб тушунади. «Ҳаёт фалсафаси» қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Табиий биологик (Ф.Ницше, Л.Клагес); Космологик, пантеистик (А.Бергсон) Тарихий- маданий (В.Дильтейт, О.Шпенглер). 3D 2F 464A40 604057 57 490B 464B 3D 2E 466740 5B Фридрих Ницше (1844 - 1900) Фридрих Ницше (1844—1900) Рекен шахрида пастор (рухоний) оиласида тугилади. Ницше 5 ёшга тулганда отаси вафот этади. Ницшенинг болалиги аёллар даврасида утади. Отаси вафотидан кейин унинг оиласи Наумбургга кучиб утади. 1899 йилдан телбалик бошланади. Ницше узига-узи Исо, Дионис булиб куринади ва 1900 йили 25 августда оламдан куз юмади. Nitshe haqida hozirgacha bir-birini tubdan inkor qiladigan ikki umumiy fikr mavjud. Biri – uni fashizmning asoschisi, urushlar tarafdori, axloqsizlikni, zo‘ravonlikni ma’qullovchi, mafkurachi- faylasuf sifatida, ikkinchi umumiy fikr – uni inson shaxsi ozodligini, inson xususiyligini bo’rttirib ко’rsatgan, insonni ulug‘ mavjudot ekanini yodiga soluvchi, shaxs erki tarafdori bo'lgan mutafakkir tarzida talqin etadi. 05/01/2024 24 Nitshe odamlami uch toifaga bo‘ladi: oxirgi odamlar , yaxshi odamlar va a’lo odam (odamdan yuksak odam). U Zardusht tilidan shunday deydi: «Qarangiz! Men sizga eng oxirgi odamni ko'rsataman. «Muhabbatnimadir? Yaratmoq — nimadir? Intilmoq-chi? Yulduz degani nima?» Oxirgi odam ana shunday deb so‘rab turadi va ko‘zlarini pirpiratadi. Yer kichkina bo‘lib qoldi va uning yuzasida hamma narsani kichraytiruvchi mitti odam sakrab-sakrab yuribdi. Uning urug‘i suvarak kabi qirilib bitmagay: oxirgi odam hammadan ko'proq yashaydi. Ular vaqti- vaqti bilan andak zahar yutadi. Shundan yaxshi tushlar ko'radi... Cho’pon yo‘q, hammasi — poda! Har kim tenglik istaydi, hamma - teng . Kimda- kim boshqacha anglasa, o ‘z ixtiyori bilan jinnixonaga yo‘l oladi. «Ilgari butun olam telba edi», - deydi ula A’lo odam bo ‘lish uchun inson an’anaviy axloqiy qadriyatlardan kechishi kerak: shafqatli emas, shafqatsiz bo‘lishi lozim, Rost - bor-yo‘g‘i qat’iy amr, yolg‘on esa - hayotning doimiy yo‘ldoshi, hatto sharti, har qanday fazilat nodonlikka, har qanday nodonlik fazilatga yetaklaydi . Zero, axloq tufayli yovvoyi, erkin, darbadar insonning barcha tabiati (instinkti) doimiy majburlikda saqlanishi natijasida tashqarida qo‘llanish imkonini topmasdan ichkariga urib ketadi. Shu bois odam o‘zini ichki siquvda saqlaydigan axloqiy qadriyatlardan kechishi kerak, erkin bo‘lishi lozim. Axloq , deydi u, — insonning tabiat qoshidagi oliftagarchiligi 27Артур Шопенгауэр (1788-1860). Ўз ижодида Гегель диалектикаси ва тарихийлилига қарши чиқади, кантчилик ва платонизмга қайтишга чақиради. Шопенгауэр фалсафаси (унинг етарли тўрт асос қонуни, волюнтаризм, пессимизм ва бошқа таълимотлари) замондошлари томонидан тўғри тушунилмади, қабул қилинмади. Шу боис у ўз даврида машҳурликка эришмади. Аммо унинг фалсафий мероси ноклассик фалсафа ривожига катта хисса қўшди. 28Шопенгауэр ўзининг “ Дунё – ирода ва тасаввур сифатида ” китобида мантиқнинг етарли асос қонунини ишлаб чиқади. Ушбу қонунга мувофиқ ҳақиқий фалсафа Фақат онг далили бўлган тасаввурдан келиб чиқади. Ўз навбатида тасаввурлар объект ва субъект тасаввурларига бўлинади. Ирода – мутлоқ ибтидо, барча борлиқнинг ўзаги, барча тирикликни аниқлай олувчи ва таъсир кўрсата олувчи идеал куч. Ирода, шунингдек, дунё яралиши асосида ётувчи энг юқори космик тамойил ҳамдир. Ирода онг асосида ётади ва нарсаларнинг умумий моҳиятидир. Иродани нарсаларнинг умумий моҳияти сифатида тушунтиришда Шопенгауэр Кант назариясига суянади, унга мувофиқ онгда фақат оламдаги нарсалар образлари ифодаланади, уларнинг ички моҳиятлари эса ечилмай қолган эди.  Олам инсон онгида тасаввурлар дунёсидир;  Олам, ундаги нарсалар, «Прагматизм» тушунчасининг этимологик келиб чикиши юнонча «прагма» сузидан олиниб, иш, харакат маъноларини англатади. Фалсафа тарихида бу терминни илк бор И. Кант узининг «Соф ақлнинг танқиди» асарида «прагматик эътикод» сифатида ишлатган. 05/01/2024 29Falsafiy oqim sifatida 19-asr oxirida AQSHda pragmatizm paydo boʻldi. Kontseptsiya har qanday mafkura, hukm yoki bayonot amaliy ahamiyatga ega bo'lsa, uni haqiqat deb qabul qilish edi. Pragmatistlar har qanday amaliy bo'lmagan g'oyalarni e'tiborga loyiq emas deb atadilar va ularni rad etdilar. Umuman olganda, pragmatizm har bir harakatning amaliy oqibatlari va real oqibatlarini hisobga olishni maqsad qiladi. Bu dunyoqarashning mohiyati narsa, g'oya yoki harakatni faqat uning amaliy va maqsadga muvofiqligini hisobga olgan Pragmatizmning asosiy tamoyillari Foydalilik tamoyili. Bu nazariyada asosiy narsa, uning mohiyati shundaki, amaliy foyda keltiradigan narsalar haqiqatan ham muhim hisoblanadi. Demokratiyaga ishonch . Pragmatizm falsafasi insonparvarlik kontseptsiyasini va u bilan birga jamiyat qurishning demokratik tamoyillarini qo'llab-quvvatladi. Fikr va harakat o'rtasidagi munosabat . Tafakkur, pragmatizmga ko'ra, harakatning ajralmas qismi bo'lishi kerak Moddiy dunyo haqiqati , unda inson shaxsiyati eng oliy qadriyat hisoblanadi. Tajriba va eksperimental usullar bilimning eng yaxshi manbaidir. Abadiy qadriyatlarni inkor etish . Inson ularni o'zi yaratadi. 05/01/2024 30 Пирс фикрича, ҳар қандай, шу жумладан илмий тафаккурнинг ҳам мақсади барқарор эътиқодга (қатъий фикрга) эришишдир. Ҳақиқат шундай нарсадирки, биз унинг борлигига ишонамиз.Прагматизм асосчиси машҳур Америка математиги, мантиқшуноси ва файласуфи 05/01/2024 31Прагматизм асосида «шубҳа – дин» назарияси ётади. Ўз ҳаёти жараёнида инсон қандайдир бирламчи хилдаги фаолиятларни ишлаб чиқади. Бизнинг барча фикрларимиз ушбу фаолиятлар кўникмасини ишлаб чиқишга қаратилгандирлар. Пирс ақидасича, бу мақсадга нимаики тааллуқли бўлмаса, уларнинг барчаси фикрга қадалади, аммо унинг ўзи ёки унинг қисми бўла олмайди. Шубҳадан ишончга ўтиш уч босқични босиб ўтади: Абдукция (гипотезани, тахминни ўртага суриш) дедукция (тахминдан оқибатни келтириб чиқариш ва унинг аниқлигини текшириш) индукция (оқибатларни тажрибавий текшириш) Джемснинг худо хақддаги тасаввури айнан америкача хусусиятга эга эди. Бошқа халқлар тасаввурида худо буюк ва қудратли бўлса, унинг тасаввурида худо инсоннинг ҳаётидаги ҳамрохи эди ва инсондан худога канчалик наф тегса, худодан инсонга хам шунча наф тегиши керак. Худо ва инсон уртасидаги муносабат ўзаро манфаатдорлик муносабатига айланди. Джемс худога булган ишончни исботлаш учун ақлий далилларни келтиришга харакат қилди. Эътиқоднинг далилий асослари тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъи назар, улар инсонга фойда келтирса, шунинг ўзи кифоядир. Демак, Джемс фикрича, эътиқод эркинлиги мухим аҳамиятга эгадир. Агар инсон бирор нарсага эътиқод қилиб қараса, у албатта, хақиқатга айланади, далилга бўлган ишонч бу далилни юзага келтиради. Худога булган ишонч58 34Экзистенциализм фалсафаси асосчиси Сьюрен Кьеркегор (1813-1855) Экзистенциализмнинг пайдо бўлиш сабаблари Кьеркегор шундай саволни қўйди: нима учун фалсафа яшаш, борлиқ, материя, Худо, руҳ, онгнинг имкониятлари ва чекланганлиги каби кўп саволларни ўрганадию, лекин инсонга унинг ички олами, кайфияти каби ҳаётига таалуқли бўлган масалаларга деярли эътибор бермайди? Кьеркегор инсонга эътибор қаратиб, унинг кичик муаммолари, фақат унга маълум бўлган ҳақиқатни топиш ҳақидаги, инсонга ўз ички танлаши, ўз «Мен»ини топишда ёрдам бериши билан боғлиқ масалаларни ўрганади. 35Экзистенциализм фалсафанинг бир йўналиши сифатида ХХ асрнинг ўрталарида дунёга келди, ХХ асрнинг 20-70-йилларига келиб Ғарбий Европада, айниқса, оммавийлик касб этади. Экзистенциализмнинг ХХ асрда ривожланиши ва долзарблигининг сабаби нима?  Биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари ва улардан аввалги ёки кейинги йилларда, улар ўртасидаги йиллардаги иқтисодий, сиёсий ва маънавий инқирозлар.  Фан ва техниканинг тез суръатда ўсиши ва муваффақиятларнинг одамзодга қарши бўлиши (ҳарбий техниканинг ривожланиш, автомат, пулемёт, миналар, бомбалар, ҳарбий фаолият давомида заҳарловчи моддаларнинг ишлатилиши ва ҳ.к).  Одамзоднинг қирилиб кетиш ҳавфи (ядро қуролларининг кашф этилиши, экологик ҳатарнинг яқинлашуви)  Шавқатсизликнинг кучайиши, одамнинг одамга нисбатан раҳмсизлиги (0,7 млн. кишининг иккит 36Экзистенциалистлар кўриб чиқадиган муаммолар  Одам шахси ҳиссиётининг чуқурлиги, умидлари, хавотирининг, умуман одам ҳаётининг ноёблигини ҳисобга олади;  Одамнинг ташқи олам билан ички олам ўртасидаги сезиларли тафовутини англаш;.  Одамнинг бегоналашуви муаммоси (жамият, давлат одам учун бегона бўлиши ва унинг «Мени» ни бўғилиши.)  Яккалик, одамнинг ташландиқлиги (одам ташқи оламда яккалиги, унинг зарур билдирувчи координатлари тизимининг йўқлиги.)  Ҳаётнинг беҳудалиги муаммоси  Ички танлаш муаммоси 37Файласуф томонидан тушунчани ажратиш Ҳ ақиқий бўлмаган мавжудлик – одамни бутунлай жамиятга қарамлиги, «ҳамма билан яшаш», «ҳамманики каби ҳаёт», «оқимга қараб сузиш», ўз «Мен» ини ўзининг алоҳидалигини тушунмаслик, ўзининг ҳақиқий ўрнини топмаслик. Ҳ ақиқий мавжудлик жамиятнинг эзилишидан чиқиб кетиш, ўз ҳаётига онгли равишда ўзи хўжайин бўлиш. Ҳақиқий мавжудлик – бу экзистенциядир. Эстетик – бу поғонада одам ҳаёти ташқи олам билан белгиланади. Одам «оқим бўйича сузади», фақат хурсандчиликка интилади. Этик – бу поғонада одам онгли равишда танлайди, айниқса ўзини танлайди, энди уни мажбурий ҳаракатлантиради. 38Ҳ ақиқий мавжудликка чиқишнинг уч поғонаси Эстетик - поғонада одам ҳаёти ташқи олам билан белгиланади. Одам «оқим бўйича сузади», фақат хурсандчиликка интилади Этик – поғонада одам онгли равишда танлайди, айниқса ўзини танлайди, энди уни мажбурият щаракатлантиради. Диний - поғонада одам ўзининг ҳаёт йўлини аниқлаб олади, у шу даражада тушунадики, ташқи олам унинг учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди, унинг йўлида тўғаноқ бўлолмайди. Бу даврдан то умрининг охиригача «ўз тугинини кўтариб юради» (Исо пайғамбарга ўхшаб, ташқи олам қийинчилик ва шароитларига қарамайди ) 39Жан –Поль Сартр (1905-1980) фалсафаси ва унинг муаммоси Сартр фалсафасининг марказида бу «ўзида билиш» - реалликнинг инсон учун энг олийсидир, ўзининг шахсий ички дунёси бу одам учун энг муҳимидир, деган фикр ётади. Лекин одам ўзини англаши учун «ўзгани билиши» яъни бошқалар билан муносабатда бўлиши керак. Одам ўзини бошқаларнинг унга муносабатида билади ва тушунади. Одам фаоллигининг асоси - озодликдир Одам ўз озодлигини, ҳал қилмаса бўлмайдиган ҳаётий муҳим ҳолларда (ҳаёт ё ўлим, ҳаётий муҳим муаммо) танлаб топади. Бундай ечимни Сартр экзистенциал танлов деб атайди. Экзистенциал танлаб олгач, одам ўз тақдирини кўп йиллар олдиндан аниқлайди, бир ҳаёт йўлидан иккинчисига ўтади. Бутун ҳаёт-«кичкина ҳаётлар»нинг халқалари, турли ҳаётларнинг бўлаклари, улар ўзаро экзистенциал ечимлар билан 40Мартин Хайдеггер (1889-1976) фалсафа предметини экзистенционал тушуниш асосларини ва фалсафий вазифасини ишлаб чиққан Хайдеггер фалсафасининг асосий тушунчалари ва масалалари • Экзистенция, Хайдеггер бўйича-одам ўзини-ўзи жойловчи ҳаёти, ҳаётни аниқлик билан тўлалиги, унинг ҳаёти унга тегишли бўлган, унинг учун аҳамиятли бўлган нарсалар билан биргалиги; • Одамнинг маиший ҳаёти ташқи оламда, файласуф томондан «оламда яшамоқ» деб номланади, у ўз ўрнида, «бошқалар билан яшаш» ва «ўзи учун яшаш»дан иборат; • Бошқалар билан яшаш, одамни эзиб ташлайди, унинг тўла ассимиляцияга, шахссизлашувига, «ҳаммага ўхшашга» олиб келади; • «Ўзи учун яшаш» бир вақтнинг ўзида «бошқалар билан яшаш»да фақат «Мен»ни бошқалардан ажратган ҳолдагина рўй беради; • Демак, одам ўзича қолиши учун «бошқа»ларга қаршилик 41XX-асрнинг 20-йилларда Фрейд иккинчи психологик тизимни ишлаб чиққан. Тизимининг асосий тушунчаси ва мазмуни Эрос (ҳаёт инстинкти) одамнинг конструктив ахлоқи асосида ётадиган яратувчанлик; Танатос (ўлим инстинкти) одамни деструктив фаолиятга ундайди, ҳамда ўзи учун «ҳавфли ва бегона» бўлган ҳамма нарсани бузиш, йўқотишга ҳаракат қилади. Одам ҳаёти - Эрос ва Танатоснинг доимий ҳамкорлигидир. 42Психиканинг топографик схемаси Ўзига хослиги  Онгсизлик катта даҳлизга ўхшатилади, бу ерда одамнинг ҳар хил ҳаёл, ҳоҳиш ва ҳис-туйғулари ўз вақтини кутиб туради.  Онг-катта бўлмаган хона, бу ерга вақти-вақти билан ҳар хил ташриф буюрувчилар: одамнинг ҳаёл ва хоҳиши ўрин топади.  Кабинет ва даҳлиз орасида қоровул туради, фақат онгга тўғри келадиган ҳаёлларни киритади.  Баъзан қоровул кетади, ухлаб қолади ва «кераксиз ташриф буюрувчилар»нинг бир қисми ҳам онгга бостириб кирадилар.  Лекин яна уйғониб қолган (қайтиб келган) қоровул томонидан ҳайдалади. Фрейд томонидан илгари сурилган психиканинг топографик ва динамик схемаси 43Психиканинг динамик схемаси Психика уч сўзнинг бирлигидан келиб чиқади: У, мен, мендан юқори У - аниқ дунё, у ерда одамнинг ҳаёли ва ҳоҳишлари жойлашган. Мен - одам онги, психиканинг барча компонентлари ўртасидаги воситачи. Мендан юқори - шахсга таъсир этувчи ташқи реаллик, «ташқи цензура», қонунлар, таъқиқлар, ахлоқ, маданий анъана. “ Мен” ўзига «У»ни бўйсундиришга ҳаракат қилади. Бунда ҳар доим ҳам муваффақ бўлинмайди. Одатда «У» очиқ ёки ёпиқ шаклда «мен»ни бўйсундиради. Фрейд «Мен» ни чавандозга қиёслайди; чавандоз биринчи қарашда отни назорат қилади, унга буюради, лекин «У» отдан кучли ва чавандозни ҳақиқатда ўз устида олиб юради. Баъзан чавандоз от устидан назоратни бутунлай йўқотади ва у билан қаерга олиб борса, боришга мажбур бўлади: Шунингдек, «Мендан юқори» норма ва таъқиқлар « 44Фрейд одам кишилар оммаси, маданияти масалаларига алоҳида аҳамият беради Ўзига хослиги Фрейд томонидан чиқарилган хулосалар Фрейд бўйича кишилар жамияти фақат беихтиёр қилинадиган одатларини, хиссиёт, эҳтиросини биргаликда бўғган тафдирдагина мавжуд бўлади, бўлмаса жамият ичидан емирилади Бўғилган энергиянинг оммавий сублимацияси рўй беради ва уни маданиятга айлантиради. Жамият бўғилган энергияни алмаштирувчи ритуал ташкил қилади. Цивилизация ривожланган сари эҳтирослар бўғилиши кучаяди. Бу нарса оммавий психоз, бутун халқ депрессиясини келтириб чиқради. Шунингдек, янада мураккаброқ ритуаллар қуришга эҳтиёж туғилади.Одам, кишилар оммаси, маданияти муносабатлари масалалари 45Одам руҳиятини бошқарувчи ва уни йўналтирувчи бош омиллар Ҳузур ҳаловат - психика, худди компасга ўхшайди, у ёки бу йўл билан ҳузур- ҳаловатга йўл изланади. Сиқиб чиқариш - психика тақиқланган, қабул қилинмайдиган (ижтимоий бўлмаган, сексуал) ҳохишларни сиқиб чиқаради. Сиқиб чиқарилганлар беихтиёрликка, «цензура»дан ўтмаган ҳохишлар, фикрлар сублимация га учрайди, яъни бошқаларига ўтади. Фаолиятнинг маданий ижоднинг «рухсат этилган» кўринишига айланади. Одам психикасини (руҳиятининг) аниқловчи омиллар 46ХУЛОСА Инсоният тараққиётида ҳар бир давр анъанавий фалсафий муаммоларни илгари сурган ва уларни ўз даври дунёқараши таъсирид ҳал қилишга ҳаракат қилган. Фалсафа тарихини янги шохчалари пайдо бўладиган дарахтга қиёслаш мумкин, ҳар бир шох ўз шаклига ва япроқларининг рангига эга бўлиб, улар бошқаларини такрорламайди. Бироқ дарахт шохлари каби фалсафий йўналишлар қанча кўп бўлмасин, уларда умумий илдиз- инсон ва оламнинг ўзаро алоқадорлиги, инсон ва жамият ҳаётининг узвийлиги бирлаштиради. Ушбу умумий илдиз инсон маданиятининг дунёқарашли асоси сифатида фалсафанинг аҳамиятини чуқурроқ тушунишга имкон беради. ХХ аср турли даврлардаги фалсафий йўналишларни ўзида бирлаштирди ва ўтмиш тажрибасига таянган ҳолда, олам ва одам масаласига жуда муракаб ижтимоий сиёсий вазиятда зиддиятли, янги фалса
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha