Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 44.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳуқуқ шакллари

Купить
МУНДАРИЖА : КИРИШ ................................................................................................................... 2 1. Ҳуқуқ шакллари (манбалари) тушунчаси ........................................................ 4 2. Ҳуқуқ шакллари (манбалари) турлари ............................................................. 7 3. Ислом ҳуқуқи манбалари ................................................................................. 16 ХУЛОСА ............................................................................................................... 22 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: .............................................. 24 1 КИРИШ Қадим замонлардан буён жамият ривожланиши оқибатида одамларда давлат ва ҳуқуқ масалаларига муносабат ўзгариб борди ва бу ҳамма вақт долзарб масала бўлиб келди. Жамият ривожланиши билан давлат ва ҳуқуқ шакллари ҳам биргаликда ривожланиб, ўзгариб борди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг унинг давлат ва ҳуқуқ шакллари тубдан ўзгарди. Шуни қайд қилиш лозимки ҳуқуқнинг манбаи тушунчасини уни ташқи ифодалаш шакли нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, ҳуқуқ нормалари давлат ёки шу давлатнинг, ҳалқининг, бирон бир синфнинг ёки гуруҳнинг манфаатларни ифодаловчи маълум бир сиёсий кучнинг эркини қонун даражасига кўтарилган ифодасидир. Ўзбекистонда ҳуқуқ нормалари ҳалқ манфаатларини ифодаловчи, ҳалққа хизмат қиладиган, ҳалқнинг эрк – иродасини ифодаловчи қонун даражасига кўтарилган нор Маълумки давлатда, номлари юқорида қайд этилган ҳуқуқ манбаларининг нисбатан, мазкур вақт чегарасида кўпгина ижтимоий- сиёсий, миллий, демократик сабабларга боғлиқ бўлади. 1 Шуни таъкидлаш лозимки, Ҳукуматнинг таъсир соҳасида бўшлиқ бўлмаслиги лозим. Агар тартибга солинадиган фаолиятга мос келадиган ҳуқуқ шакли вужудга келмаса, бошқа шакллар юзага келади. Масалан, қонун бўлмаса, унинг ўрнини давлат томонидан тан олинмаган бошқа ҳуқуқ шакллари ва бошқа воситалар тўлдирилади. Ҳуқуқнинг мазмуни кўпқиррали ва турли шаклларда бўлиши мумкин. Усталик билан топилган шакл ҳуқуқ мазмунининг ҳаракатчанлиги самарасини оширади. Аксинча, ҳуқуқ мазмунига мос келмайдиган шакл, юридик нормани «ўлик» ҳолатга олиб келиши мумкин. Амалдаги ҳуқуқ шакллари тизимига ҳаракатчанлик хосдир. Хозирда ривожланиш билан 1. Ҳуқуқ манбалари (шакллари) тушунчаси Ҳуқуқ манбаи тушунчасини билиш учун фалсафада асосий ўрин эгаллаган ва мураккаб ҳисобланган «шакл» категорияси хусусида қисман тўхталиш лозим. Унинг эгизак категорияси сифатида бошқа фалсафий категория, яъни объектнинг умумий таркибий қисми бирлиги сифатида намоён бўлувчи яхлитлик, унинг хусусиятлари, алоқалари, ҳолати, ривожланиш жараёнларини белгиловчи томони «мазмун» юзага чиқади. Шакл тушунчаси бу ерда мазмуннинг мавжудлиги, ифодаланиши ва қайта тузилишини билдиради. Одатда, ҳодисани ички ва ташқи шаклларга ажратадилар. «Шакл» атамасининг мазмунини ички тузилиши сифатида ишлатилса, у тузилиш тушунчаси билан боғланади. Мазмун ва шаклнинг нисбий бирлигида, мазмун яхлитликнинг ҳаракатчан, динамик томонини ифода этса, шакл предметнинг муҳим алоқалар 2 . Ҳуқуқнинг шакли бу ҳуқуқнинг алоҳида ҳодиса сифатидаги шакли бўлиб, у фақат ҳуқуқнинг мазмуни билангина ўзаро боғланади. Унинг вазифаси ҳуқуқ мазмунини тартибга солишдан иборат. Юридик адабиётларда эътироф этилишича, ҳуқуқнинг манбаси деганда, умумий маънода ҳуқуқнинг ифода этилиш шакли тушунилади. Ҳуқуқий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг манбасини уч хил маънода тушуниш мумкин: моддий маънода – бу жамиятдаги мулкчилик шакллари, моддий шарт - шароитлар, жамият аъзоларининг қизиқишлари ва манфаатлари; мафкуравий маънода – бу турли ҳуқуқий мафкура ва таълимотлар, ҳуқуқий онг; махсус юридик маънода – бу ҳуқуқнинг шакллари. 1 Ҳуқуқ тушунчасида махсус ҳуқуқий мазмуннигина эмас, балки унинг мавжуд бўлишининг ички шаклини ҳам тушунмоқ лозим. Ҳуқуқнинг манбалари (шакллари) тушунча сифатида ҳуқуқнинг қимматини йўқотади. Бизни биринчи ўринда ҳуқуқнинг манбаси сифатида шаклан ҳуқуқий одат, ҳуқуқий прецедент, норматив – ҳуқуқий ҳужжат, норматив шартномалар қизиқтиради. Юридик адабиётларда келтириб ўтилишича, ҳуқуқнинг шакллари қуйидаги ўзига хос хусусиятлар билан характерланади: у фуқаролар эркини норматив мустаҳкамлаши зарур; мавжуд ижтимоий – иқтисодий базис билан белгиланади; ҳалқнинг манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий ҳокимиятни таъминлаши зарур; манфаатларни ифодалашнинг энг демократик шакли сифатида қонунлар аҳамиятини тасдиқлаши керак. Ҳулқ-атвор қоидаси ҳуқуқий нормага айланиши учун маълум юридик шакл олиши керак. Натижада қонун чиқарувчи органнинг иродаси бажарилиши мажбурий бўлган муайян ҳуқуқий ҳужжатда ўз ифодасини топади. Ҳуқуқ манбаларини қуйидаги уч асосий тури мавжуд: 1) 2. Ҳуқуқ шакллари (манбалари) турлари. Тарихан ҳуқуқнинг дастлабки шакли (манбаси) бўлиб ҳуқуқий одат ҳисобланади. Ҳуқуқий одат – узоқ давр мобайнида амалда бўлиши натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган юриш–туриш қоидасидир. 1 Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки маълум бир гуруҳ, синф ёки бутун жамиятнинг манфаатларига жавоб бера оладиган ва давлат томонидан санкцияланган одатгина ҳуқуқий одат бўлиши мумкин. Ҳуқуқнинг манбалари тизимида ҳуқуқий одатнинг роли ва ўрни турли давлатларда турлича бўлган. Ҳозирги даврда ҳуқуқий одатнинг роли ва аҳамияти унча катта эмас ва у камдан–кам ҳолатлардагина қўлланилади. Қуйидаги ҳуқуқий ёдгорликларни ҳуқуқий одатга мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин: Ҳаммурапи қонунлари, Ману қонунлари, ва бошқалар. Яна бир бор айтиш керакки, ҳуқуқий одат деб доимий такрорланиши натижасида барқарор ҳулқ-атвор нормасига айланган ва кейинчалик давлат томонидан тасдиқланган ҳулк-атвор қоидасига айтилади. Одат инсоният жамияти ривожланишининг илк босқичларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқ манбаси бўлган. Одат аста-секин норматив ҳужжат билан сиқиб чиқарилган ва алмаштирилган. Шундан кейин у ҳуқуқнинг юридик манбаси бўлмай қолган. Ҳуқуқ манбасига фақат давлат томонидан келтириб чиқарилган одат киради. У ҳуқуқ шаклининг қадимийси бўлиб, асосан қулддорлик ва феодал жамиятлар даврида қўлланар эди. 1 Ҳозирги вақтда одатнинг аҳамияти катта эмас. У фақат қонун етарли бўлмаган ёки қонуннинг ўзи одатга ҳавола қиладиган ҳоллардагина сақланиб қолмоқда. Ҳуқуқий прецедент - ҳуқуқ Канада каби давлатларда кенг қўлланилади. Бу мамлакатларнинг ҳамммасида суд ҳисоботлари чоп этилади. Бу мамлакатларнинг ҳар бирида суд прецеденти турлича қўлланилади. Масалан, Англияда ҳуқуқий прецедент қуйидаги қоидаларга боғлиқ бўлади: 1) Лордлар палатаси қабул қилган қарор ҳамма судлар учун мажбурийдир; 2) Апелляция судининг қарори қуйи турувчи судлар учун ҳам ва у суднинг ўзи учун ҳам (жиноят ҳуқуқидан ташқари) мажбурий аҳамиятга эга. 1 Прецедентни ҳуқуқ манбаси сифатида тан олиш, қонун бўлмаган ёки бўлган шароитларда ҳам судга қонун ижодкорлиги вазифасини бажариш имконини беради. Ҳуқуқий прецедент лотинча praecedens – “аввалгиси, олдингиси” маъносини англатади. Суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори, келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўл белгиланган нормаларнинг амалда бўлишини бекор қилади. Норматив–ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари давлатнинг қайси органлари томонидан қабул қилинганлигига ҳамда уларнинг юридик кучи катта ёки кичиклигига қараб фарқланади. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан, норматив - ҳуқуқ ҳужжатларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; 2) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари. Қонун - умумҳалк овоз бериши (референдуми ) орқали ёки мамлакатнинг олий вакиллик органи (Олий Мажлис) томонидан қабул қилинган норматив - ҳукукий ҳужжат. Конституциявий қонунларни фақат Олий Мажлис кабул қилади, чунки Конституцияда конституциявий тузум асослари, инсонлар ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Конституцияга ўзгартишлар киритиш та 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; 5)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбе кистон Республикаси ижро этувчи ҳокимиятининг олий органи ўз ваколати доирасида чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Ушбу ҳужжатлар Конституция асосида қабул қилиниб, Ўзбекистон қонунлари ва Президентнинг норматив фармонларини амалга оширишга қаратилган; 6) Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бўйруқлари ҳамда қарорлари давлат бошқаруви органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидир. Улар Конституциямиз асосида қабул қилиниб, Ўзбекистон қонунлари, Президентнинг фармонлари ҳамда хукумат қарорларини бажаришга қаратилган; 7) Маҳаллий д авлат ҳ окимияти органларининг қ арорлари. Норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар иерархияси шуни талаб қиладики, д олмайди. Фақатгина умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатларгина номатив-ҳуқуқий ҳужжат бўла олади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда янги ҳуқуқий нормалар белгиланади, амалдаги нормалар ўзгартирилади ёки бекор қилинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақатгина давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органлари томонидан чиқарилади. Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар, ўз хусусиятига ва уларни чиқарган давлат органларининг ваколатига боғлиқ бўлган юридик кучига қараб таснифланади. Норматив -ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни шарҳлаш ҳужжатларидан фарқ қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий шакли қонундир. Қонун – ҳуқуқнинг ёзма ҳолда ифодаланган шаклидир. “Қонун – жамият ҳуқуқий тизимининг энг муҳим таркибий қисми, ҳуқуқни ифода этишнинг олий шаклидир”. 1 Қонун манба сифатида ҳам намоён бўлади. Чунки ундан кишилар юридик нормалар ҳақида маълумот оладилар. 1 Норматив ҳужжатни ҳуқуқий мазмундаги ҳуқуқий ижод маҳсули деб таърифлаш мумкин. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларга давлатимиз Конституцияси, бошқа қонунлар ҳамда қонун ости ҳужжатларининг тизими (ҳуқуматнинг фармойишлари, давлат қўмиталари, вазирликларнинг буйруқлари ва йўриқномалари, маҳаллий хокимият органларининг қарорлари) киради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳозирги замон давлатимизда ҳуқуқнинг асосий, етакчи шакли деб тан олинишининг сабаби шундаки, бунда биринчидан, унинг ёрдамида ҳуқуқий нормаларнинг аниқ ва тўлиқ ифодаланиши, унинг реал фаолияти ва ривожланишининг истиқболи хаққоний акс эттирилади; иккинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (ҳуқуқнинг бошқа ташқи шакллари эмас) амалдаги ҳуқуқнинг до тушунчасини референдумнинг синоними сифатида келтириш мумкин. Референдум ҳужжати ҳуқуқнинг демократик шакли ҳисобланади. Аммо уни турли шароитларда ҳам оптимал ечим ишлаб чиқишнинг энг яхши услуби дейишга асос бўлмайди. 1 Референдумлар умумдавлат ва махаллий миқёсда бўлади. Референдумга чиқарилган масалалар бўйича қарорлар, референдумда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади: референдумда қабул қилинган қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш фақатгина референдум йўли билан амалга оширилади. Ҳозирги кунда жаҳон амалиёти кўпроқ референдумлардан маҳаллий масалаларни, яъни солиқ ишларида, атом станциялари қуриш, мактаб дастурларининг мазмуни, транспорт хизмати ва ҳоказоларни ҳал этиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигидан далолат бермоқда 3. Ислом ҳуқуқи манбалари: Қуръон, сунна, ижмо, қиёс Ҳанафия мазҳаби мусулмонлар оламида энг кўп тарқалган мазҳаб бўлиб, қозилик ишини юритишдаги энг кўп сабрлилиги ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олиши билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Ҳанафия мактабининг издошлари қуйидаги қоидаларга амал қиладилар: а) асосийси қонун-қоидаларнинг ҳарфи эмас, балки маъносидир; б) маҳаллий шароитларни хисобга олиш. Моликия мазҳаби Ҳанафия мазҳабидан фарқли ўлароқ, юридик масалаларни ҳал этишда ривоятлар ва анъаналарга таянади ҳамда заковатга камроқ мурожаат қилади. Шофия мактабининг издошлари ривоятлар ва анъаналарга таянадилар, бироқ заковатни тўла инкор этмайдиган ҳамда бу билан Ҳанафия ва Моликия тизимларини бирлаштиришга уринадилар. Ханбалийлар учун заковатга унчалик аҳамият бермаслик ва жазо чо урушлар олиб борардилар. Кейинчалнк сабр-тоқатлилик руҳи рақобатни юмшатди ва эндиликда у «маънавий мунозаралар» доирасидан четга чиқмайди. Бунинг устига, диндорларнинг бирон-бир вақтда ёки узил-кесил бир мактабдан бошқасига ўтишлари ман этилмайди. XI аср ўрталарида мусулмон ҳуқуқини ишлаб чиқишни ривожлантиришнинг янги даври —«анъаналар даври» бошланди. Шу вақтдан эътиборан мусулмон ҳуқуқи амалда у ёки бу мактабнинг ҳуқуқи бўлиб қолди 1 . Қозилар Қуръон ва Суннага мустақил равишда таяниш ёки уларни етишмовчи юридик меъёрлар асосида таърифлаш ҳуқуқини йўқотдилар, улар ўз қарорларида у ёки бу мактабнинг умум тан олинган қоидаларига таянишлари керак эди. Бунда мусулмон давлати вақт ўтиши билан қозилар зиммасига муайян мактаб таълимотига риоя қилиш, уни расман афзал кўриш мажбуриятини юклай б ҳуқуқи учун раҳбарий қоидалар тўплами (Оллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбарга қарата айтилган насиҳатлар ва гаплар). Қуръон ҳуқуқ кодекси эмас. Қуръондаги юридик характердаги қоидалар, бир томондан, кодекс тузишга камлик қилади, иккинчи томондан, бу меъёрлар орасида мавҳум диний ва ахлоқий, йўл- йўриқлар шаклидаги умумий қоидалар кўпчиликни ташкил этади. Таъсир- кўрсатиш чоралари тилга олинсада, улар айрим холлардагина жазолайдиган даражага келтирилади. Бунда ердаги жазо эмас, балки виждоний жазо назарда тутилади. Айбдорни қамоқ эмас, балки дўзах кутади. Мусулмон ҳуқуқининг аҳамиятига кўра иккинчи манбаси Муҳаммад алайҳиссалом мулоҳазаларидаги илоҳийлаштирилган ҳодисалар таъсирида келиб чиқкан оғзаки ривоятлар мажмуи — Суннадир. Ҳадис ёки Сунна - Муҳаммад пайғамбар тўғрисидаги ҳамда унинг па келишилган фикрлар (ижмоъни) бера бошладилар. Тафсир ва Ижмоъ ҳам мусулмон ҳуқуқи манбаларига тааллуқлидир. Ижмоъ - халифалар, билимдон кишиларнинг Қуръон қоидалари асосида турли муносабатлар бўйича чиқарган хукмлари, қарорлари 1 . Мусулмон ҳуқуқшуносларининг фикрича, Ижмоъ мусулмон ҳуқуқига мослаштириладиган мавзулардан баҳс этар, унга янгидан пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имконини берарди. Мусулмон ҳуқуқининг тўртинчи манбаси бўлган Қиёсга ёки таққослаш бўйича хулоса чиқаришга янада катта аҳамият берилади. Бу усул маълум меъёрни, агар таққослашнинг мақсади ва асоси мазкур меъёр мақсади ҳам асосига мос бўлиб тушса, ўзи бевосита назарда тутган ҳодисага нисбатан қўллаш имконини беради 2 . Қиёс - аналогия, ўхшатиш йўли билан чиқарилган ҳукм (олдинги манбаларда ўз ифо кучига эга бўлади». Мусулмон ҳуқуқи меъёрларининг каттагина қисми — унинг таълимий ишланиши якунидир. Бунинг устига, агар таълимот аввал бошда муайян ҳодисалар бўйича ечимлар берган бўлса, кейинчалик у ҳар қандай муайян ҳуқуқий меъёрни қўллашда бошланғич нуқта сифатида қаралган умумий, мавҳум қоидаларни шакллантира бошлади. Қуръон мусулмон ҳуқуқшунос — илоҳиётчилар асарлари бўлган Сунна, Ижмоъ, Қиёс—бу мусулмон ҳуқуқининг сўзсиз асосий манбаларидир. Айрим тадқиқотчилар бу ҳуқуқ манбаларига мусулмон ҳуқуқшунослари ишлаб чиққан шариат (ҳидоя), урф-одат, юриспруденция (амал), қонун меъёрларини қўллаш бўйича қўлланмани ҳам киритадилар. Мусулмон ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ тизимларидан асосий фарқи унинг асл нусхалигидир. Бу ҳуқуқ бошқа ҳуқуқ тизимларидан бутунлай мустақил бўлиб улар билан сира боғл ХУЛОСА Ривожланаётган ҳуқуқий демократик давлатимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган янги жамиятни қуриш энг аввало давлат ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш билан боғлиқ. Хозирги даврда жамиятнинг барча жабхаларини тартибга солувчи қонунлар яратилди ва амалда самарали тадбиқ этилмолқда. Тан олиш лозимки, жамият ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётини замонавий ва маърифий тамойиллар асосида ислоҳ этишда ҳуқуқ бениҳоят катта рол ўйнайди. Шу боис давлат тузилиши, демократик сиёсий тузилишининг мавжуд бўлиши, ҳуқуқий муносабатлар оқилона тизимининг ташкил этилишига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлат қонунларини мустаҳкамлашда ҳуқуқ манбаларининг аҳамияти ниҳоятда катталиги сабабли олимлари Норматив шартномалар – икки ёки ундан ортиқ мустақил ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган битимлар. Ҳуқуқ манбалари тўғрисидаги курс ишида ҳуқуқнинг манбалари (шакллари) тушунчасига тўхталиб, унинг мазмун ва моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинди. Юридик адабиётлардан фойдаланиб ҳуқуқ манбалари (шакллари) сифатида ҳуқуқий одат, ҳуқуқий прецендент, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳуқуқий шартномаларнинг моҳияти, ўзига хос ҳусусиятлари, қонун яратишдаги роли, аҳамияти, бир биридан фарқи кўрсатилиб, кенг таҳлил қилиб берилди. Бундан ташқари турли ҳуқуқий тизимларнинг ҳуқуқий манбалари тўғрисида тўхталиб, турли давлатларда ҳуқуқий манбаларнинг шакллари, ўзига хос хусусиятлари, қонунлар яратишдаги аҳа 1. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4-том. Т.; “Ўзбекистон”, 1996. 2.Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-том. "Ўзбекистон", 1996. 3.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари ("Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари"). Т., "Ўзбекистон", 1998. 4.Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., "Ўзбекистон", 1999. 5.Каримов И.А. “Ватан равнақи учун биримиз маъсулмиз”. Т., “Ўзбекистон”, 2000 й. 6.Каримов И.А. “Ҳавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак”. Т., “Ўзбекистон”, 2001 й. 7.Каримов И.А. “Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё, ҳамкорлик йўли”. Т., “Ўзбекистон” 2002 й. 8.Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.; “Маънавият”. 2008. 9.Каримов И.А. Мамлакатимизд 2. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси. 1997.№9. 3. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ – 342-сон. 2012 йил 24 декабр. Махсус адабиётлар: 1. Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т.: Адолат. 2007. 916 бет. 2. X.T.Odilqoriyev. Davlat va huquq nazariyasi. Darslik. – T.: Sharq. 2009. 568 bet. 3. Исломов 3.М. «Давлат ва ҳуқуқ: умумназарий масалалари». Т.: Адолат. 2000. 86 бет. 4 . Х.Т. Одилқориев. Конституция ва фуқаролик жамияти. – Т.: 2002. 5. Ҳ. Бобоев, Т. Одилқориев ва б. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. - Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”. 2000. 223 б. 6 . А.Саидов, У.Тожихонов. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. 1-жилд. Давлат назарияси. –Т.; Адолат. 2001.128 б. 7 . А.Саидов, У.Тожих
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha