Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 89.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳуқуқий муносабатлар

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ .......................................................................................................... 2 I БОБ. ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ТУШУНЧАСИ 1.1 Ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари … ………………….. . 4 1.2 Ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари ………... .................... 12 II БОБ. СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ 2.1 Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ....................................... 17 2.2 Ҳуқуқий муносабатнинг объекти........................................................ 20 2.3 Юридик фактлар................................................................................... 23 ХУЛОСА ........................................................................................................ 29 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ ................................. 30 1 КИРИШ Хуқуқий муносабат– ўзаро хуқуқ ва мажбуриятлар билан бо\\ланган шахслар ўртасидаги хуқуқ нормалари билан бошқариладиган алоқадир. Хуқуқий нормалар таъсирида йўналтирилган хамда ушбу нормалар хуқуқ нормаларини амалга ошириш ва қўллаш йўли билан аниқ ифодаланган ижтимоий муносабатлар хуқуқий муносабат дейилади. Ижтимоий муносабатлар мазкур сохани чегаралари қонуний бошқариш сохаси чегараларига мос келади. Хуқуқий муносабатлар одатда хуқуқ нормаларининг одамлар хатти-харакатига таъсир этиш оқибатида пайдо бўладиган хамда унинг иштирокчиларига субъектив хуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги билан тавсифланган давлат томонидан махофаза этиладиган ижтимоий муносабатдир. Хуқуқий муносабат– ўзаро субъектив хуқуқ ва мажбуриятлар билан бо\\лиқ бўлган шахслар яъни хуқуқ сохиблари ўртасидаги хуқу Хусусан, мулкдор шахс буюмни ўзга кишига сотиши, ўзининг мулкидан фойдаланиш хуқуқини бировга етказиши, хадя қилиши мумкин. Айни пайтда, улардан ўзининг мулк хуқуқига риоя этишларини талаб қила олади. Хуқуқий муносабат, ижтимоий муносабатнинг махсус кўриниши сифатида ранг-баранг ижтимоий хаётнинг бутун борли\\и ва бойлиги билан узвий бо\\лиқ хамда мазмунан у билан белгиланади. Б) хуқуқий муносабат-хуқуқ нормаларининг инсонлар хуқуқ атворига таъсири натижасида вужудга келадиган муносабат. Хуқуқ нормаси билан хуқуқий муносабат ўртасида узвий бо\\лиқлик мавжуд. Хаётда фақат юридик нормалардан назарда тутилган хуқуқий муносабатларгина мавжуд бўлади. Кишилар ўртасидаги муаян муносабатларга хуқуқий норма қўлдланилгач, улар хуқуқий муносабатларга айланади. «Ижтимоий муносабатларнинг хуқуқий тарти I БОБ. ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ТУШУНЧАСИ 1.1. Ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари . Ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиши муаммоси давлат ва ҳуқуқ назарияси учун муҳим методологик аҳамият касб этади. Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари ёрдамида тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатларни ташкил қилади. Ҳуқуқ нормалари ўз вазифа ва функцияларини ҳуқуқий муносабатлар орқали амалга оширади; ижтимоий муносабатлар шаклига айлантириш, яъни уларни тартибга солиш билан ҳуқуқ ҳаётга татбиқ этилади. Ҳуқуқий муносабат - ўзаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган шахслар (яъни, ҳуқуқ соҳиблари) ўртасидаги ҳуқуқ нормалари ва муайян юридик фактлар асосидаги алоқадир. Ҳуқуқий муносабат таърифидаги асосий нарса, аввало, бу томонлар ўртасидаги алоқадорликни акс этти муносабатларнинг алоҳида бир тури, деб ҳисоблайдилар (Л.С.Явич, 1 В.К.Бабаев, 2 Ю.И.Гревцев 3 ва бошқалар) Бошқа мутахассисларнинг таъкидлашича: «Ҳуқуқий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг алоҳида тури эмас, яъни улар мулкий, меҳнат, оилавий, бошқарув муносабатлари силсиласида мустақил ўрин тутмайди: ҳуқуқий муносабатлар фақат уларнинг юридик шакли, ифодаси сифатида намоён бўлади... Ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий шаклга эга бўлиши мумкин, бунда улар ҳуқуқий муносабатлар, деб аталади» 4 . Тўғри, ижтимоий муносабатларнинг ҳаммаси ҳам ҳуқуқий нормалар воситасида тартибга солинмайди. Одатда, давлат ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ижтимоий муносабатлар ҳуқуқ билан тартибга солинади. Ижтимоий муносабатларнинг қолган қисми ахлоқ нормалари, сиёсий нормалар, жамоат бирлашмалари Ҳуқуқий муносабат ҳар қандай ижтимоий муносабат каби инсонлар онгли фаолиятининг натижасидир. Кишилар ўртасидаги ҳуқуқий алоқалар онгли ва уларнинг оқилона фаолияти натижаси ҳисобланади. Ҳуқуқий муносабат ижтимоий муносабатнинг махсус кўриниши сифатида ранг-баранг ижтимоий ҳаётнинг бутун борлиги ва бойлиги билан узвий боғлиқ ҳамда мазмунан у билан белгиланади. Зеро, ҳар қандай устқурма воқелиги каби ҳуқуқий муносабатлар ҳам моддий (иқтисодий) муносабатларга, базисга асосланади. Бу устувор методологик фикрга яна шуни қўшимча қилиш мумкин: ҳуқуқий муносабатлар, нафақат, иқтисодий муносабатларга, балки ҳаётда ҳуқуқнинг мавжуд бўлишини тақозо этадиган барча ҳолатларга ҳам таянади. Ҳуқуқий муносабатларни тавсифлаганда ҳамиша эътибор бериладиган муҳим сифатлардан бири уларнинг мафкуравий табиати б) Хуқуқий муносабат - ҳуқуқ нормаларининг инсонлар хулқ-атворига таъсири натижасида вужудга келадиган муносабат. Ҳуқуқ нормаси билан ҳуқуқий муносабат ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Ҳаётда фақат юридик нормаларда назарда тутилган ҳуқуқий муносабатларгана мавжуд бўлади. Кишилар ўртасидага муайян муносабатларга ҳуқуқий норма қўлланилгач, улар ҳуқуқий муносабатларга айланади. «Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинишини ихтиёрий ҳодиса эмас, балки қонуний жараён деб тушуниш лозим. Бунинг шарти шуки, ҳуқуқий нормалар тартибга солинувчи ижтимоий муносабатлардан, ҳуқуқий воқеликдан бевосита келиб чиқиши керак, чунки ҳукукдй нормалар муносабатларни туғдирувчи сабаб бўлишдан аввал ушбу муносабатлар ички ривожланишнинг оқибати, уларнинг зарурий, моҳиятига оид махсус белгиси бўлганлигид Иккинчи ҳолатда субъектларни номма-ном ёки унсурлар (реквизитлар)га қараб белгалаш талаб этилмайди. Фақат уларнинг ижтимоий роли, вазифаси таъкидланади. Маса-лан, олди-сотди муносабатларида бир томон-сотувчи, иккинчи томон-харидор. Еки маъмурий ҳуқуқ бузилиши муносабатларида бир томонда-милиция ходими, иккинчи томонда-фуқаро ва ҳоказо. г) Хуқуқий муносабат - иродавий муносабатдқр. Маълумки, ҳуқуқий нормаларда муайян давлат иродаси ифода этилади. Шу билан бирга ҳуқуқий муносабат вужудга келиши учун уни иштирокчиларининг ҳам иродаси талаб қилинади. Шундай ҳуқуқий муносабатлар борки, уларнинг вужудга келиши учун барча иштирокчилар иродаси баён этилиши лозим. Айтайлик, никоҳга кираётган ҳар икки томон ўз иродасини билдириши ёки олди-сотди муносабати сотувчи билан харидор хоҳиш-иродаси туфайлиг Шундай қилиб, ҳуқуқий муносабат - ҳуқуқий нормаларнинг кишилар хатти-ҳаракати, ҳулқ-атворига таъсир этиши оқибатида вужудга келадиган, давлат томонидан қўриқланадиган ҳамда унинг иштирокчиларида субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар мавжудлиги билан тавсифланадиган ижтимоий муносабатлардир. Жамият ҳаётида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ниҳоят даражада турли-тумандир.Уларни бир қанча мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Ҳуқуқий муносабатларни куйидаги мезонлар асосида гуруҳдаш, турларга ажратиш, яъни таснифлаш мақсадга мувофиқ: 1) Ҳуқуқ соҳаларига татбиқан, яъни ҳуқуқ нормаларининг муайян ҳуқуқ соҳасига тегишлилигига қараб ҳуқуқий муносабатлар куйидаги турларга бўлинади: давлат-ҳуқуқий (конституциявий) муносабатлар; фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар; жиноий-ҳуқуқий муносабатлар; меҳнат- ҳ 3) Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенглиги ёки ҳокимлик-бўйсуниш (иерархик) тарзидалигига қараб бу муносабатлар фаркданади. То-монлар мавқеининг, ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳуқуқий муносабатлар, масалан, фуқаровий-ҳуқуқий, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар кўринишида бўлиши мумкин. Ҳокимлик ва итоат этиш (яъни, авторитар) мазмунидаги ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, жиноий-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар шаклида бўлади. Бунда бир тараф кўпроқ ҳуқуққа, ҳокимият вакиллик ваколатларига эга. Иккинчи тараф эса итоат ҳолатида бўлиб, нисбатан кўпроқ мажбурият ўтайди. 4) Адабиётларда комплекс (мажмуий) ҳуқуқий муносабатлар ҳақида ҳам гапирилади. Бундай муносабатлар узоқ давом этувчи, нисбатан турғун, мураккаб таркибли бўлиб, улардаги ўзаро ҳуқуқ в келади. Аниқ (конкрет) ҳуқуқий муносабатлар жиноят, фуқаролик, меҳнат, оила, солиқ, уй-жой ва бошқа кодекслар махсус қисмидаги моддалар қўлланиши асосида келиб чиқиши мумкин. Бунда қонунда мустаҳкамланган конкрет ҳуқуқнинг таъминланиши учун муайян субъект тегишли юридик мажбуриятни адо этади. Мутлақ ҳуқуқий муносабатларда бир тараф аниқ маълум бўлади - бу субъектив ҳуқуқ сохибидир. Қолган барча субъектлар мажбурият ўтовчи мақомида бўладилар, яъни ваколатли шахс томонидан, ўз субъектив ҳукукдарининг амалга оширишига монелик қилмасликлари лозим. Бундай ҳуқуқий муносабатга мулкчилик муносабатлари мисол бўлади. Нисбий ҳуқуқий муносабатларда барча иштирокчилар (тарафлар) аниқ белгиланган бўлади, яъни ҳуқуқ эгаси ҳам, мажбурият ўтувчи томон ҳам маълум бўлади. Масалан, сотувчи ва харидор, буюртма Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини ташкил этувчи, уларнинг вужудга келиши учун зарур бўлган таркибий қисмлар мазкур муносабатларнинг унсурлари деб аталади. Булар ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти, объекти, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлардир. Ҳуқуқий муносабат, ав-валамбор, инсонлар (инсонлар жамоаси) ўртасидаги алоқа, боғланиш, муносабатдир. Шу нуқтаи назардан ҳуқуқий муносабат ўз иштирокчиларига, тарафларига эга. Ҳар қандай муносабат икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасидаги боғланиш, мулоқот сифатида талқин этилади. Бинобарин, муайян субъектларнинг мавжуд бўлиши хуқуқий муносабатлар амалга ошишининг муқаррар шарти ҳисобланади. Ҳуқуқий муносабатлар субъектлари - ҳуқуқий нормалар туфайли муайян муносабатлар иштирокчиси ҳамда субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар эгаси бўлган инсонлар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш қобилиятини (ҳуқуқий лаёқатини) тенг равишда эътироф этади. Кодекснинг 39-моддасида юридик шахс тушунчаси баён этилган. Унга мувофиқ, ўз мулкига, хўжалик юритишида ёки кундалик бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳукукдарга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати ва муомала лаёқати бир вақтда, яъни у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади. Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгил Давлатнинг ўзи тўлиғича ҳуқуқ соҳиби бўлиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Масалан, халқаро-ҳуқуқий муносабатларда -яъни, хорижий давлатлар билан мулоқотга киришганда; давлат - ҳуқуқий муносабатларда, - яъни, федерация билан унинг субъектлари ўртасида алоқадар амалга ошганда ёки давлат фуқаролигига қабул қилишда ёхуд давлат ўз фуқаросига фахрий унвонлар берганда ва ҳоказо; фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларда, - яъни, давлат мулки билан боғлиқ муносабатларда, ижтимоий характердаги тарихий, миллий, илмий, маданий ва моддий бойликлар-га давлат меросхўр (ворис) бўлган ҳолларда; жиноий-ҳуқуқий муносабатларда, - яъни, жиноий иш бўйича ҳукм ёки фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори давлат номидан эълон қилинади. Давлат иштирок этадиган мулкий муносабатлар давлат мулки, ташқи савдо, кредит, бож ва қарз масалал турли аниқ муносабатларга киришиш қобилиятидир. Инсонларда ҳуқуқий лаёқат улар тугалган пайтда пайдо бўлиб, то вафот этгунича мавжуд бўлади. Ҳуқуқ нормалари ҳуқуқий муносабат субъектларининг улар ҳуқуқий лаёқатига мос тарздаги ҳаракатланиш мезони ва чегарасини белгилайди. Ҳуқуқий муомала лаёқати жисмоний ва юридик шахснинг ўзига тегишли ҳуқуқини ўзи бевосита амалга ошириш қобилиятини англатади. Муомала лаёқати қонунда белгиланган шахслар томонидан ўз ҳаракатлари билан субъектив хуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш қобилиятидир. Муомала лаёқатининг мазмуни, кўлами ва рўёбга чиқарилиш шартлари ҳуқуқ нормалари билан белгиланади. Демократик жамиятда ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати уни чиндан ҳам амалга ошириш имкониятлари билан таъминланади. Умумий қоидага кўра, барча фуқаролар ҳуқуқ лаёқ мажбуриятларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. Айни вақтда, таъкидлаш лозимки, вояга етгунга қадар қонуний асосда никохдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла муомала лаёқатига эга бўлади (Фуқаролик кодексининг 22-моддаси). Шунингдек, ушбу қонунда ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача ва ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати кўлами белгиланган (27 ва 29-моддалар). Ҳуқуқий муносабат субъекти ўз хатти-ҳаракати, ножўя хулқ-атвори ва ҳуқуқбузарлиги оқибати учун, шунингдек етказилган зарар учун жавобгарлик ўтай олиш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим. Гап деликт лаёқати ҳақида бормокда. «Деликт» лотинча йеИсШт иборасидан олинган бўлиб, со-дир этилган ҳуқуқ бузилиши, жин Ҳуқуқий муносабат унинг иштирокчиларида ўзаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд бўлиши билан тавсифланади. Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Зеро, уларни ўзаро' богликликда тахдил этиш орқали ҳуқуқий муносабатнинг табиати, мақсади ва йўналиши хусусида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Субъектив ҳуқуқ - ҳуқуқдор (ваколатли) шахснинг ҳуқуқ нормалари доирасида ҳамда конкрет юридик фактлар асосида вужудга келувчи хатти- ҳаракати, феъл-атворининг меъёридир. Шунингдек, субъектив ҳуқуқ - ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тегишли ҳуқуқ нормасига асосан унда кўзда тутилган ҳаракатни содир қилишга ҳакли эканини ёки улардан маълум харакатларни амалга оширилишини талаб қилиш ваколатига эга экашшкларини бил-диради. Субъектив ҳуқуқнинг имкониятидир. Масалан, судга мурожаат этиб, алимент тўланишини талаб қилиш ҳуқуқи. Шундай қилиб, субъектив ҳуқуқнинг амалга ошиши ҳуқуқий ваколат эгаси бўлган шахснинг ихтиёри, истаги ва иродасига боғликдир. Субъектив ҳуқуқ ҳамиша эркинлик (озодлик) билан узвий талқин этилади. У - эркинлик меъёри. Мабодо, эркинликнинг бу меъёри нолга тенг бўлса, ҳар қандай муносабат ўзининг ҳуқуқий табиатини йўқотади 8 . Башарти, субъектив ҳуқуқ ўзга шахс ёки ташкилот томонидан бузилса, ҳуқуқий ваколат соҳибида завол топган ҳуқуқини муҳофаза этилишини талаб қилиб, мурожаат этиш имконияти пайдо бўлади. Мазкур вазиятда давлатнинг қўрикловчи механизми ҳаракатга келтирилади. Юридик мажбурият - ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тегишли ҳуқуқий нормага асосан ўзларининг бурчи (мажбурияти) бўлган ҳаракатни амал • тақиқланган хатти-ҳаракатларни содир этишдан тийилиш (бунда мажбурият ўтовчи шахс пассив бўлиб, субъектив ҳуқуқ амалга ошишига халал бермайди); • муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш (бунда мажбурият ўтовчи шахсдан фаол ҳаракат қилиш талаб этилади, токи ҳуқуқий муносабат бошқа иштирокчисининг субъектив ҳуқуқи рўёбга чиқиши учун шароит яратилсин). Юридик мажбуриятни бажармаслик оқибатида юридик жавобгарлик келиб чиқади. Юридик мажбуриятни бажармаган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллайди, яъни жазога дучор этади. Шундай қилиб, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ўзаро чамбарчас боғлиқцир. Ҳуқуқ мажбуриятсиз мавжуд бўлмайди. Ва аксинча, бирон-бир ҳуқуққа мутаносиб келмайдиган мажбурият бўлмайди. Айнан бир фактик хулқ-атвор, хатти-ҳаракат бир вақтнинг ўзида бир томон учун ҳуқуқ, 2.2. Ҳуқуқий муносабатнинг объекти Ҳуқуқий муносабатлар таркибий тузилишининг зарурий қисмларидан бири - уларнинг объектидир. «Объект» - лотинча сўз бўлиб, мавзу деган маънони англатади. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат унинг замирида ётган ҳаётий ҳодиса-ларни, нарса ва жараёнларни тартибга солишга қаратилган муайян вазифани ўтайди. Шу боис, объектсиз, яъни ҳеч нарсага қаратилмаган, ҳеч нарсага таъсир кўрсатмайдиган ҳуқуқий муносабатлар бўлмайди. Ҳуқуқий муносабатда иштирок этаётган субъектларнинг диққат- эътибори, манфаати, хатти-ҳаракати қаратилган реал неъмат, нарса, жараён, ҳаракатлар (уларга эришиш, фойда-ланиш ва уларни муҳофаза этиш) ҳуқуқий муносабатнинг объекти деб аталади. Масалан, уй-жой олди-сотди шартномавий муносабатининг объектини уй-жой ташкил этади; одам ўлдириш жиноятининг 2) Маънавий ижод маҳсулотлари. Бу интеллектуал-ақлий фаолият натижасидир. Унга маданият, санъат, тасви-рий ижод, кино, адабиёт асарлари ва бошқалар киради. Интеллектуал-ақлий ижод маҳсуллари юзасидан ҳам турли-туман ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Санъат ва адабиёт асарларини яратган шахс муаллифлик ҳуқуқига даъ гар бўлади. Музейга, кўргазмага, шеърият кечасига борган кимсаларда ана шу ижод маҳсулотларига қизиқиш пайдо бўлади. Бу манфаатнинг объекти – маънавий бойликлардир. Ижод маҳсулотлари олди-сотди, ҳадя, ижара, фойдаланиш каби ҳуқуқий муносабатларнинг объекти бўлиши мумкин. Хуқуқий муносабатлар таркиби 3) Ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиликнинг хулқ-атвори ва унинг натижалари. Инсон фаолияти, хулқ-атвори ҳуқуқий муносабатлар воситасида тартибга солинувчи объект сифатида майдонга чиқд тўғрисидаги кодексига мувофиқ, ички ишлар идоралари жазони ўтаб қайтган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатади ва амалга оширади. Бунда назорат остида бўлувчи шахснинг фаолияти, юриш-туриши, хулқ-атвори милиция билан жазо ўтаб чиққан шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатнинг объекти бўлади. Хулқ-атворнинг натижаси деганда, у ёки бу ҳаракат ёҳуд ҳаракатсизлик келтириб чиқарадиган оқибат тушунилади. Кўпгни ҳуқуқий муносабатлар муайян оқибатга эришиш учун ўрнатилади ва амалга оширилади. Бу ҳолтда хулқ-атвор эмас, балки унинг натижаси ҳуқуқий муносабатнинг объекти саналади. Масалан, юк ташиш шартномаси асосида келиб чиқувчи ҳуқуқий муносабатни олайлик. Бунда ҳуқуқдор шахсни (юк қабул қилиб олувчи томонни) мажбурият ўтовчи шахснинг қандай хатти-ҳарактлар содир этиши қизиқтирмайди. Балки унинг ҳа юридик шакли бўлмиш ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлиб, ўзгариб, барҳам топиб туради. Ҳуқуқий муносабатлар юридик нормалар асосида келиб чиқади. Бироқ ҳуқуқий нормалар ўз-ўзидан, бевосита ҳуқуқий муносабатларни пайдо қилмайди. Нормалар фақатгина ҳуқуқий муносабатлар вужудга келишининг шартларини, ҳолатларини ва мезонларини белгалаб беради. Ҳуқуқий муносабатларнинг мавжуд бўлиши юридик фактлар, деб аталувчи муайян ҳаётий ҳодисалар билан боғлиқ. Юридик фактлар ҳуқуқий муносабатларнинг зарурий шарти, конкрет талаби сифатида майдонга чиқади. Хўш, юридик факт дегани қандай ҳодиса? Турмушдаги барча воқеликлар мана шундай ҳодисалар ҳисоблана олади-ми? Чамаси, йўқ. Ҳаётда турли-туман фактлар, ҳолатлар, шарт-шароитлар бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам юридик факт мақомига эга бўлавермайди. Муайян ҳодиса олиш ҳуқуқига эга. Фуқаронинг олий ўқув юртига кириб ўқиш ҳуқуқи амалга ошиши учун у балоғат ёшига етганлик ҳамда муомала лаёқатига эгаликдан ташқари тегашли юридик факт мавжуд бўлиши лозим. Бу юридик факт - кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириш ва буйруқ би-лан ўқув муассасасига қабул қилинишдир. Ана шундагина талаба билан ўқув юрти маъмурияти ўртасида ҳуқуқий муносабат келиб чиқади. Юридик фактлар ҳуқуқ нормаларида назарда тутилади, мустаҳкамланади. Айтайлик, никоҳни ФХДЁ (ЗАГС) идораларида рўйхатдан ўтказиш факти юридик фактдир, чунки бу ҳолат Фуқаролик кодекси ва Оила кодексида мустаҳкамланган. Айни вақтда, масжидда ҳам никоҳ ўқитиш фактлари (урф-одати) мавжуд. Бироқ, бу факт қонунда назарда тутилмаган. Шу боис у юридик факт бўла олмайди. Юридик фактлар хилма-хилдир, улар моҳиятан Ҳодисалар - табиат ва жамиятдаги шундай фактларки, уларнинг юз бериши кишиларнинг эрку иродасига, онгига ва эҳтиёжига боғлиқ эмас. Масалан, ер қимирлаши, бола туғилиши, инсоннинг вафот этиши, ёнгин, сел каби табиий офатлар ва бошқалар. Мазкур ҳодисалар ҳуқуқ билан тартибга солинувчи ижтимоий муносабатларга муайян таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан улар юридик фактлар, деб тан олинади. Одатда, ҳодисалар ҳуқуқий муносабатнинг объектига таъсир этади. Масалан, ёнгин туфайли уй-жойига зарар етган шахс билан тегишли давлат идоралари, жумладан, суғурта идоралари ўртасида ҳуқуқий муносабат келиб чиқади. Ҳаракатлар - ҳуқуқий муносабат иштирокчилар иродаси билан боғлиқ фактлар. Улар бир неча турга ажралади: ҳуқуққа мувофиқ ва ҳуқуққа хилоф характалра. Амалдаги қонун нормалари асосида вужудга келад ҳаракатларда ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш, ўзгартириш ва барҳам топтиришга онгли равишда қаратилган хоҳиш ифодаланди. Масалан, фуқаролик ҳуқуқий битимлари, маъмурий актлар шундай актлар сирасига киради. Юридик хатти-ҳаракталар кишилар томонидан ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини атайин кўзда тутмаган ҳолда содир этилади, бироқ бундай оқибатлар қонунда назарда тутилганлиги туфайли келиб чиқади. Масалан, ижодкор илмий ёки бадиий асар яратди, дейлик. Бунда ижодкор ҳуқуқий оқибатлар вужудга келтиришни истагани ёки истамаганидан қатъи назар, қонун муаллифлик ҳуқуқий муносабатлари пайдо бўлишини шарт қилиб қўйган. Демак, ижод маҳсулининг яратилиши – юридик фактдир. Юридик актларнинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, уларда юридик аҳамиятга молик асосий шарт – юридик оқибатларни кўз Шундай қилиб, юридик фактлар ҳуқуқий муносабатлар ўрнатишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Улар, одатда, ҳуқуқий муносабат субъектларининг манфаатларига мос келади. Юқоридаги тахлилларга якун ясаб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин: 1. Ҳуқуқий муносабатлар - ижтимоий муносабатларнинг алоҳида тури бўлиб, улар устқурманинг таркибий қисми сифатида иқтисодий тизим, ишлаб чиқариш муносабатлари замирида вужудга келади ва такомиллашиб боради; 2. Ҳуқуқий муносабатлар, ўз навбатида, жамият ҳаётига, ишлаб чиқариш жараёнига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин; 3. Ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқ нормалари асосида пайдо бўлади (ўзгаради ёки барҳам топади) ҳамда ўз табиатига кўра иродавий характерга эга бўлади; 4. Фақат ҳуқуқий нормаларгана ижтимоий муносабатларга қонуний шакл бахш эта олади; 8. Ҳуқуқий муносабатлар вужудга келтириладиган, ўзгартирадиган (ривожлантирадиган) ёки барҳам топтирадиган ҳаётий ҳодисалар (шунингдек, табиат ҳодисалари) юридик фактлар ҳисобланади (чизмага қаралсин); 9. Юридик фактлар ҳаётда ҳуқуқдан алоҳида, мустақил ҳолда бўлиб, давлат хоҳиш-иродаси туфайлигина ҳуқуқий маънога эга бўлади; 10. Ҳуқуқий муносабатлар объектив ва субъектив ҳуқуқни амалга оширишнинг алоҳида шаклидир. ХУЛОСА Хулоса қилиб айтганда менинг фикримча хуқуқий муносабатлар фуқороларнинг жамиятда қонун ва қоидаларни яъни конституциядаги барча қонунларни онгига сингдириш орқали жамоат бирлашмалари, давлат идоралари ва бошқа юқоридаги шахслар ўртасидаги турли туман алоқаларни тартибга солиш билан жамиятда жуқоролар, давлат идоралари ўртасидаги қонунларни мусташхкамлаб ва жамиятда қонун Шундай қилиб, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ўзаро чамбарчас боғлиқцир. Ҳуқуқ мажбуриятсиз мавжуд бўлмайди. Ва аксинча, бирон-бир ҳуқуққа мутаносиб келмайдиган мажбурият бўлмайди. Айнан бир фактик хулқ-атвор, хатти-ҳаракат бир вақтнинг ўзида бир томон учун ҳуқуқ, иккинчи томон учун мажбурият ҳисобланади. Ҳуқуқий муносабатларни тавсифлаганда ҳамиша эътибор бериладиган муҳим сифатлардан бири уларнинг мафкуравий табиатидир. Мафкуравийликни собиқ тоталитар тузумдаги синфийлик билан аралаштириб юбормаслик лозим. Тўғри, мафкура синфий интилиш ва манфаатларни акс эттириши мумкин. Бироқ, бу ҳол улар айнан битта ҳодиса, деган хулосани бермайди. Ўз моҳиятига кўра, мафкура ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид турли қарашлар, назариялар тизимидир. Масалан, эркин бозор ва тадбиркорлик муносабатларига ўтиш - Тошкент: Ўзбекистон, 2010. II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ: 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2003 . 40 б. 2. Ўзбекистон Республикаси Кодекслари. Т.: Адолат, 2010 770 б III. АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР: 1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Масъул муҳаррирлар Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев -Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2000.- . 2. Davlat va huquq nazariyasi. Mas’ul muharrirlar: H.B.Boboyev, H.T.Odilqoriyev. – T.: TDYI, 2005. 3. Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. I-жилд. Давлат назарияси. -Т.: Адолат, 2001. –336 б. 4. Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. II-жилд. Ҳуқуқ назарияси. -Т.: Адолат, 2001. –560 б. 30 IV. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР: 1. Нажимов М., Сайдуллаев Ш. Давлат функциялари: Ўқув қўлланма – Т.:ТДЮИ, 2004. -37 б. 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Масъул муҳаррирлар Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев. -Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. –528 б. 3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. / Масъул муҳаррирлар: А.А.Аъзамхўжаев ва Ш.З.Ўразаев. –Т.:Ўқитувчи, 1982. -28 8 б. 4. Исломов З. Общество. Государство. Право.–Т.:Адолат, 2001. -696 с. 5. Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ : умумназарий масалалар. (Давлат назарияси). –Т. : Адолат, 2000. –272 б. 6. Исломов З.М. Фуқаролик жамияти : кеча, бугун, эртага. –Т.: ТДЮИ, 2002, -87 б. 7. Исламов З.М. Проблемы власти: ее понимание, назначение, социальная ценность.-Т.: ТГЮИ, 2003. –244 с V. ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ: 1. http://www.lex.uz 2. http://www.gov.uz 3. http :// www . press - se
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha