Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 21.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Март 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида психологик хизмат

Купить
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида психологик хизмат АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Васильев B.JI. Юридическая психология. «Питер» Санкт-Петербург. 2009. 2. Нагаев Е.В. Основы судебно-психологической экспертизы. Учебник. М.: 2008 г. 3. Рухиева Х.А., Суд-психологик экспертизаси. Ўқув кўлланма. Т.: 2012 й. 4. Ситковская О.Д. Судебно-психологическая экспертиза аффекта. Методическое пособие. М.:2003 г. 5. Ғозиев Э. Умумий психология. Т., 2010 Режа: 1. Оила ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд-психологик экспертизасининг замонавий имкониятлари 2. Психологик диагностика психологик хизмат функцияси сифатида. 3. Психологик коррекция 4. Оилавий ажримда суд-психологик экспертизасининг зарурати Таянч иборалар: муносабат, жамият, ажралиш, ажралиш маданияти, этнопсихология, ФХДЁ Оила ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд-психологик экспертизасининг замонавий имкониятлари Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиб тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларда ўқиб, ишлаб турган фуқароларининг никоҳлари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларида қайд этилади. Оила кодекси талабларига кўра никоҳланувчилар никоҳ тузиш учун никоҳ ёшига етган бўлишлари, никоҳ тузишга монеълик қиладиган ҳоллар бўлмаслиги, 50 ёшгача бўлган никоҳланувчилар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб бир-бирларининг соғлиғидан хабардор бўлишлари талаб этилади Маълумки, токи турмуш қуришни истаган йигит қиз ёки аёл ва эркак никоҳларини ФҲДЁ органларида қайд эттирмас экан, улар диний расм-русмлар билан никоҳ тузган бўлсалар ҳам давлат томонидан уларни оила деб тан олинмайди. Чунки, Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги белгилаб қўйилган . Никоҳ давлат органида қайд этилгандагина никоҳ тузилганлиги ҳақида гербли гувоҳнома берилади. Ана шундагина оила ташкил топган ҳисобланади ва бундай оила Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида белгиланганидек жамият ва давлат муҳофазасида бўлади Шаръий никоҳ тузиб яшашнинг шундай оқибатлари борки, улар бахти бекам, бағри бутун бўлиб, кўнгил тўлиб яшашга халақит беради. Чунки, ҳаёт мураккаб, турмуш тасодифлардан холи эмас. Бугун тўй қилиб, шаръий оила тузганлар фарзандлик бўлганларида агар ота оталикни ихтиёрий белгилашни хоҳламаса она кўпинча болани ёлғиз онадан туғилган тарзида қайд этишга мажбур бўлади. Психологик диагностика психологик хизмат функцияси сифатида Психодиагностика махсус йўналишларга асосланган жуда кўп методларни ўз ичига қамраб олган. Мутахассислар суд экспер-тизасида психологик диагностиканинг айниқса, шахснинг ҳуқуқий нормаларни бузишидаги психик ҳолатини аниқлаш ва ўсмирнинг психологик ривожланиши жиҳатидан орқада қолганлик даражасини аниқлаш усулларидан фойдаланадилар. Психодиагностикада бош ролни тест методи эгаллайди. Суд экспертизасидаги диагностик тестлар ишонарли, ишнинг моҳияти учун аҳамиятли бўлиши билан тўғри ҳулоса чиқаришда ҳам қўл келиши лозим. Тестлар қанчалик ишонарли бўлса, унинг берган жавоб вариантлар, натижалари ҳам шунчалик аниқ белгиланган бўлади. Психодиагностик тест усулларидан энг кўп фойдаланадиган тури шахснинг психологик хусусиятлари ва интелл Интеллектини текширувчи тестлар асосан одамнинг ақлий ривожланиш даражасини, идрок ва зеҳни, қобилиятларини ўрганади. Бу тестлардан кўпроқ шахснинг ақлий ривожлани-шини қай даражада эканлигини аниқлашда фойдаланилади. Умуман олганда тестлар психик процессларни нормал ҳолатдан бузилганлигини, патопсихологик жиҳатларини таҳлил қилишда қўлланиладиган метод ва методикалар ҳисобланади Суд-психологик экспертизасида “шахсий сўровнома” (личний опросник ММРI — Миннесотский многофазний личностний опросник) усули амалиётда кўп қўлланилади. Бу сўровнома жисмоний ва психологик касалликларни, нерв фаолияти системасидаги бузилишларни, ижтимоий муҳит муносабатларни, ҳулқидаги оғишлик, девоналик аломатларини (маниак, психопат, агрессивлик, садистлик каби аломатларини) аниқлайди, ўрга-нади. Ўн ўлчовга асосланган сўровномани суд-психологик экспертизаси учун асосан тўртинчи ўлчови (беихтиёр, тасодифий таъсирга берилувчилар, ижтимоий қолоқликни қайта ишлаш диагностикаси), олтинчи ўлчови (шахсни аффект ҳолатини аниқ-ловчи), еттинчи ўлчови (ҳавотирга тушиш, ташвишланиш дара-жасини аниқлаш), саккизинчи ўлчови (ижтимоий муносабат-лардан узоқлашиш, бегоналашиш сабабларини аниқлаш) тест-лари 3. Психологик коррекция Ҳозирги кунда тергов ходимлари фалоиятида психодиагностик таҳлиллар компьютерда ўтказилиб, психологик маслаҳатлар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга тадбиқ этилмоқда . Нати- жаларга кўра муаммоларнинг ҳолатига қараб баъзан кенгроқ психологик тадқиқот ишлари олиб борилиши белгиланади. Бунда психологлар алоҳида суҳбатлар ўтказиши ёки, психологик тре-нинглар уюштириши, психокоррекциянинг турли формаларидан фойдаланиши мумкин Психологларнинг мутахассис сифатидаги вазифаси шундан иборатки, у тергов ҳаракатларидан сўроқ қилишда, тинтув ўт- казишда, воқеа жойни кўздан кечиришда иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолатларда мутахассис психологларнинг иш фаолияти ва уларнинг берган фикри асосида баённома тузилиб, расмий-лаштирилади. Терговчилар бу маълумотларни далил, исбот сифатида инобатга олади. Лекин у ҳал қилувчи овозга эга бўлмайди Кичик ва ўсмир ёшидагиларни сўроқ қилиш вақтида педагог ва психологларнинг иштирок этиши қонунда инобатга олинади. Психолог ёки педагог бундай вазифаларни бажариши учун болалар ва ўсмирларнинг ёш даври ва индивидуал психологик хусусиятлари ҳақида етарли назарий ва амалий маълумотга эга бўлиши керак. Бу ерда психолог кўпгина ҳолларда терговчи саволларини боғча ёшидаги болаларнинг онги даражасига мослаштириб, тушунтириб беради ва маълумотларни терговчи тўғри баҳолай олишида кўмаклашади. Психолог кичик ёки ўсмир ёшдаги болаларнинг девиант хулқ- атвордаги тарбияси қийин болаларнинг сўроқ қилишни турли хил тактикасини айтиб бериши мумкин. Бундан ташқари баъзи ҳолларда сўроқ қилишда керак бўлган норасмий психологик муҳитни яратиб беради. Сўроқ қилиш жараёнида баъзан шундай ҳолатлар бўладики, бунда жавоб берувчи шахс сўроқларга жавоб беришни ҳоҳламайдиган, ўзини одамови қилиб, турувчи вазиятларда, суҳбатлашаётган шахслар, яъни терговчи ва жавобгар шахс бир-бирларига нисбатан ишончсизлик туйғуларини кучайиб, кескинлашиб бориши, айниқса бундай вазият ёш болалар билан олиб борилаётган суҳбатларда кўп учрайди. Мана шундай вазитларни енгиллаштиришда психологнинг роли аҳамиятлидир. Шунингдек, психологнинг иш фаолиятида учрайдиган яна бир муаммоли вазиятга эътибор бериб ўтиш керак бўлади. У ҳам бўлса бизнинг миллий урф одатларимизга кўра ўзбек хотин- қизларининг ор-номусига, ғурурига, психикасига жуда катта таъсири бўлган жинсий эркинликка қарши жиноятларни тергов қилиш жараёнларида психологларнинг иш фаолияти кўпроқ кузатилади. Бунда жабрланувчиларнинг тергов қилинишида уларнинг тор-тинчоқлиги, ишончсизлик хусусиятининг устунлиги каби сабаб-ларга кўра терговчи етарли маълумот ва далилларни олишини қийинлашувида психолог иштироки яхши самара беради. Айниқса, вояга етмаган шахслар билан ишлашда бу ҳолат кўпроқ кузатилади. Тергов фаолиятида ақлий ривожланиши жиҳатидан орқада қолган ёки, руҳиятида психик бузилишлари (аномалия) мавжуд бўлган шахслар билан иш олиб борилиши керак бўлган ҳолларда ҳам психологларнинг фаолияти талаб этилади. Улар терговчи билан шахслар орасида алоқа ўрнатиш, ўзаро муносабатда бўлишга ёрдам беради. 4. Оилавий ажримда суд-психологик экспертизасининг зарурати Никоҳ-оила муносабатлари муаммоси, инсоният жамияти юзага келган илк ибтидоий даврлардан буён энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланиб келган. Одамлар қачон ва қандай тизимларда яшашларидан қатъий назар, оила масаласи доим алоҳида эътибор объекти бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг тараққий этиши, мустаҳкамлиги шу жамиятда туғилиб, шахс сифатида шаклланадиган инсон-нинг дунёга келиши ва вояга етишида бош омил бўлмиш оилаларнинг барқарорлигига узвий боғлиқдир. Бугунги кунга келиб нафақат Республикамизда, балки бутун дунёда никоҳ-оила муносабатларининг энг жиддий жиҳатларидан бири оилаларнинг бузилиши, ажралиши, ажралиш асоратларини тадқиқ этиш масалаларига катта эътибор берилаётганлигининг асосий сабабларидан бири ажралиш билан боғлиқ бўлган бир қатор нохуш ҳодисаларнинг рўй бераётганлиги, нотўлиқ оилалар сонининг ортиб бориши кабиларнинг кузатилаётганлигидадир. Тўлақонли бўлмаган оилалар ва носоғлом оилаларнинг мавжудлиги, шуларга боғлиқ равишда ажралишнинг болалар тарбиясига салбий таъсирининг ортиши, болалар ва ўсмирлар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайиши, ажралиш туфайли собиқ эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ҳамда қариндошлари орасида келишмовчилик, ўзаро зиддиятли муносабатларни юзага келиш-лиги, оилавий низолар заминида содир этилаётган қотилликлар, суицид ҳолатлар (ўз жонига қасд қилиш) каби қатор кўнгилсиз ҳолатларнинг кузатилиши, ўз вақтида никоҳ-оила масалаларини, айниқса ажралишнинг салбий асоратларини махсус илмий тадқиқот предмети сифатида ўрганиш заруратини юзага келтирди. Ажралиш миқдори республикамиз ҳудудида истиқомат қилаёт-ган оилаларда хорижий давлатлардагига нисбатан бир неча маротаба кам бўлса-да, бироқ ўзбек оилаларида ажралиш асорат-лари ниҳоятда аянчли, нохуш ҳолатларни юзага келтиришини ҳисобга оладиган бўлсак, унинг миқдори нисбатан кам эканлиги-дан хотиржам бўлишга асос қолмайди. Бу биринчидан, бизнинг минтақаларимизда «ажралиш маданияти»нинг етарли даражада шаклланмаганлиги билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, оилада фарзандлар сонининг кўплиги ва авлодлараро боғлиқликларнинг кўплиги ҳамда ота-оналарининг ажралиши туфайли «тирик етим» бўлиб қолган болалар миқдори Европа мамлакатларида ҳар икки ажралишга ўртача биттадан камроқ бола тўғри келса, ўзбек оилаларида бу кўрсаткич ҳар бир ажралишга иккитадан тўғри келмоқда. Учинчидан, ўзбек оилаларин Ўзбек оилаларида ажралиш асоратлари муаммосини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон психолог олимлари томонидан ҳам бир қа-тор муваффақиятли илмий изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда ўзбек оилаларининг этнопсихологик: хусусиятлари, низолар. низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, низоларнинг ўзига хос индивидуал психологик хусусиятлари, ажралишларнинг сал-бий оқибатлар ҳар томонлама таҳлил қилинган. Лекин илмий манбалар шарҳи Ўзбекистонда ажралиш, ажралиш асоратларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотларда бевосита ажралиш асоратлари, уларни этнопсихологик хусусиятлари, юзага келтирадиган оқибатлари, болалар, эр-хотин, қариндош уруғ, собиқ қудалар ўзаро муносабатларига таъсири каби масалалар махсус тадқиқот предмети сифатида етарлича ўрганилмаган-лигидан далолат беради. Буларнинг ҳаммаси аж Бундай муаммоларнинг пайдо бўлишига қуйидагилар ҳам сабаб бўлади: 1. Юридик психологияда ажрим масаласини миллий хусусия-тимизга таалуқли томонлари кам ўрганилганлиги. 2. Тугатилаётган оиланинг психоэкспертизасини мутлақо йўқ-лиги. 3. Оила психологиясининг юридик психология билан узвий боғланмаганлиги Оила юзага келаётганда ФХДЁ бўлимларида ёш келин-куёвлар тиббий ва психологик кўрикдан ўтишади. Лекин нима учун оила тугатилаётганда оила аъзолари психологик кўрикдан ўтказилиб, психоэкспертиза қилинмайди? Кўп ҳолларда оила тугатилгандан сўнг маълум вақт ўтгач, собиқ оила аъзоларида афсусланиш, ўкинч ҳолатлари юзага келади, аммо оилани тиклашга ҳаракат қилишдан тортинишади, бунга мотив сабаб бўлиб оила тугати-лаётганда психоэкспертизанинг етишмаслигидир. Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар: 1. Оила ҳуқуқида суд психологик экспертизанинг замонавий имко-ниятлари қандай? 2. Оилавий ажримда суд психологик экспертизасининг зарурати 3. Шаърий никоҳ хусусиятлари нималардан иборат? 4. Оиланинг ҳуқуқий пойдевори нималар тшкил қилади? 5. Оилада хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини шакллантириш учун қандай фаолиятларни амалга ошириш лозим? Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha