Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 147.0KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар

Sotib olish
Мавзу: Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар 
Режа:
1.  Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг умумий тавсифи
2.   Ўзбекистон   Республикасининг   манфаатларига   хилоф   равишда
битимлар тузиш жинояти, юридик таҳлили
3.  Валюта қимматликлари билан боғлиқ жиноятлар тушунчаси, турлари
ва юридик таҳлили 
4.   Сохта   тадбиркорлик,   сохта   банкротлик,   банкротликни   яшириш   ва
қасддан банкротликка олиб келиш жиноятларининг юридик таҳлили
5.   Солиқ   ва   божхона   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларини   бузганлик
жиноятларининг юридик таҳлили
6.   Бюджет   интизомини   тўғрисидаги   қонун   ҳужжатларини   бузиш
жиноятларининг юридик таҳлили
7.   Электр,   иссиқлик   энергияси,   газ,   водопроводдан   фойдаланиш
қоидаларини бузиш   тушунчаси ва турлари
8.   Қимматбаҳо   металлар   ёки   тошларни   топшириш   ҳамда   рангли
металлар,   уларнинг   парча   ва   резги-чиқитларини   тайёрлаш,   олиш,   улардан
фойдаланиш   ҳамда   уларни   ўтказиш   қоидаларини   бузиш   жиноятларининг
юридик таҳлили. 1. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг умумий тавсифи
2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда
битимлар тузиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили
(ЖК 175-модда)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   Ўзбекистон   Республикаси   иқтисо -
диётининг асослари, Ўзбекистон Республикасининг иқтис одий тизими ни бир
маромда фаолият олиб боришини таъминловчи ижтимоий муносабатлар.
Объектив   томондан   жиноят   республика   манфаатларига   кўп   миқдорда
зарар етказилишига сабаб бўлган, наф келтирмаслиги аён бўлган битимнинг
тузилишида ифодаланади.
Битим деб , фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурч-
ларини   белгилаш,   ўзгартириш   ёки   бекор   қилишга   қаратилган   ҳаракатларига
айтилади. 
Наф келтирмайдиган битим   деганда , шартлари давлат манфаатларига зид
келувчи   битимни   тушуниш   зарур   (масалан,   маҳсулот   етказиб   бериш
баҳосининг аниқ пасайтирилганлиги ёки маҳсулотни олиш, уни транспортда
ташиш   нархларини   аниқ   ошириб   кўрсатиш;   давлат   мулкини   тасарруф
қилишда   паст   нархлаш,   Ўзбекистон   Республикаси   иқтисодий   санкция
қўллаган   резидентлар   билан   савдо   операцияларини   амалга   ошириш   ва
ҳоказолар) 
Ўзбекистон   Республикаси   манфаатлари   деганда   самарали   бозор
иқтисодиётини   яратиш,   мулкий   ва   ашёвий   муносабатларни,   умуммил лий
қадриятларни   ҳимоя   қилиш,   товар   мустақиллигига   эришиш   шу   кабилар
ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган манфаатлар битимларни тузишга алоҳида та -
лаблар   белгиланган   қонунчиликда   акс   эттирилган   ва   мустаҳкамланган,   шу
жумладан   бу   савдо   операцияларини   ўтказиш   ва   тузи ладиган   ташқи
иқтисодий битимларга ҳам тааллуқли. 
Жиноят объектив томонининг зарурий белгиси   Ўзбекистон Респуб-
ликаси   манфаатларига   хилоф   равишда   битим   тузилиши   натижасида   кўп
миқдорда зарар етказилиши ҳисобланади.
Агар   битим   тузилиши   натижасида   республика   манфаатларига   кўп
миқдорда зарар етказилган бўлса, жиноят  тамом бўлган  деб ҳисобланади.
Субъектив   томондан   жиноят   фақат   тўғри   қасд   билан   содир   этилади.
Мансабдор   шахс   битим   тузилгунга   қадар   унинг   Республика   манфаатлари
учун наф келтирмаслигини билиши керак.
Жиноятнинг   мотив   ва   мақсади   ҳар   хил   бўлиши   мумкин,   аммо   у
квалификацияга   таъсир   қилмайди.  Агар   жиноят   содир   этилишига     айбдорда
ғараз   ёки   бошқа   паст   ниятлар   бўлганлиги   аниқланса,   бундай   жиноятни
квалификация қилишда Жиноят кодексининг ҳокимият ва мансаб мавқеидан
фойдаланиб содир этиладиган тегишли жиноятлар учун жавобгарликни бел -
гиловчи   моддалари   билан   квалификация   қилинади.   Масалан,   агар
шарҳланаётган   жиноят   пора   олиш   эвазига   содир   этилган   бўлса,   айбдорнинг
ҳаракатлари   жиноятлар   мажмуи   тариқасида   ЖК   175   ва   210-моддалари
бўйича квалификация қили ниши керак.
2 Агар   айбдор   битим   тузиши   билан   Ўзбекистон   Республикасининг   иқтисо-
дий хавфсизлигига путур етказмоқчи эканлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари
ЖК   157-моддаси   билан   давлатга   хоинлик   қилиш   сифатида   қўшимча
квалификация қилинади
Шарҳланаётган   ж иноятнинг   субъекти   ЖК   175-моддасида   кўрсатилган
давлат   органи,   мулкчилик   шаклидан   қатъи   назар   корхона,   муассаса,
ташкилот   ёки   жамоат   бирлашмасининг   фақат   мансабдор   шахслари   бўлиши
мумкин.
ЖК 175-моддаси 2-қисмида  Ўзбекистон Республика си нинг манфаатлари-
га хилоф равишда битим тузишда айбдор бўлган мансабдор шахс қилмишни:
а) такроран; 
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; 
в)   жуда   кўп   миқдорда   зарар   етказган   ҳолда   содир   этганлиги   учун
жавобгарлик назарда тутилади.
Ушбу   модданинг   2-қисми   “а”   ва   “б”   бандларида   кўрсатилган   алоҳида
квалификация   қилинадиган   белгилар   олдин   шарҳланган   босқинчилик
белгиларини   сўзма-сўз   такрорлайди   ва   ушбу   жиноятга   нисбатан   ҳеч   қандай
махсус ўзига хос хусусиятларга эга эмас.
ЖК   175-моддаси   3-қисмига   мувофиқ,   етказилган   моддий   зарарни   уч
баравар   қоплаган   ҳолларда   айбдорга   нисбатан   озодликдан   маҳрум   қилиш
кўринишидаги жазо қўлланилмайди.
3. Валюта қимматликлари билан боғлиқ жиноятлар тушунчаси, турлари
ва юридик таҳлили
3.1 Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, 
уларни ўтказиш
(ЎзР ЖК 176-моддаси)
Қалбаки   пул  ёки  қимматли   қоғозлар  ясаш,   уларни  ўтказишнинг  ижти-
моий хавфлилиги қоғоз пул ёки қимматли қоғозлар кўпайиб кетишига, яъни
пул   ва   товар   массасининг   ўзаро   мутаносиблигининг   бузилишига   сабаб
бўлади. Муомалада товар билан таъминланмаган қоғоз пуллар пайдо бўлади,
бу   эса   пулнинг   қадрсизланишига,   иқтисодий   беқарорликка   сабаб   бўлади,
давлат иқтисодиётининг асосларига путур етказади.
Жиноятнинг бевосита объекти   давлатнинг пул ва кредит тизими ҳамда
хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   нормал   фаолият   олиб   боришини
таъминловчи муносабатлар. 
Жиноятнинг   предмети   банк   билетлари   (банкнотлар),   яъни   пулдир.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм, шунингдек металл тангадир.
Жиноятнинг   предмети   Ўзбекистон   республикаси   Марказий   банкининг
банк   билетлари   (банкнотлар),   шунингдек   металл   тангалар,   акциз   маркалар,
Ўзбекистон республикаси валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютаси,
чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Объек тив  том ондан   ж иноят   ўтказиш мақсадида қалбаки банк
билетлари   (банкнотлар),   металл   тангалар,   акциз   маркалар,
3 қимматли  қоғозлар  ёхуд  чет   эл  валютаси  ёки   чет  эл   валютасидаги
қимматли   қоғозлар   ясашда   ва   уларни   ўтказишда   ифодаланади.
Қ албак и   билетлар   ёк и   қ им м атли   қ оғ озлар   ясаш   (сохта   пул
ясаш)   деганда,   мазкур   нарсаларни   тўла   ясаш   ёхуд   ҳақиқий   қоғоз
пуллар   ёки   қимматли   қоғозларга   қисман   ўзгартиришлар   киритиш
(шу   нарсаларнинг   рақамларини   ёки   бошқа   зарурий   қисмларини
ўзгартириш) тушунилади.
Бироқ,   қалбаки   пул   ёки   қимматли   қоғозларнинг   барча   ўлчамлари,
зарурий   белгилари,   яъни   реквизитлари   ҳақиқийсига   чиндан   ҳам   ўхшаш
бўлиши   жиноятни   квалификация   қилишнинг   зарурий   шарти
ҳисобланади.   Акс   ҳолда,   айбдорнинг   ҳаракатларини   кўриб   чиқилаётган
модда   бўйича   квалификация   қилиш   мумкин   эмас.   Масалан,   шахснинг
журналдан   янги   пулнинг   намуна   нусхаларини   қирқиб   олиб,   уларни
ёпиштириб   сотишга   уринишини   қалбаки   пул   ясаш   ёки   уларни   ўтказиш,   деб
бўлмайди.
Бундай   қилмиш   муайян   шароитда   фирибгарлик   деб   баҳоланиши
мумкин.   Чунки   бундай   пуллар   муомалада   бўла   олмайди   ва   давлатнинг   пул
кредит тизими асосларига путур етказмайди.
 Пул бирликлари, акциз маркалари, қимматли қоғозларни тўла ёки қисман
қалбакилаштириш   (номиналини   ўзгартириш,   акциз   марка   ва   қимматли
қоғозларнинг   реквизитларини   ўзгартириш)   мумкин.   Қалбакилаштириш
шакли   ва   миқдори   ква лификацияга   таъсир   этмайди,   аммо   жазо   тайинлашда
суд томони дан инобатга олиниши мумкин.
Қалбаки   пул   ёки   қимматли   қоғозлар   ясаш,   агар   уларни   ўтказиш   мақсади
борлиги   аниқланса,   лоақал   бир   нусха   ясалган   пайт дан   эътиборан
тугалланган  жиноят ҳисобланади.
Ўтказиш   деганда,   уларни   муомалага   киритиш,   яъни   улардан   тўлов,
айирбошлаш,   ҳадя   қилиш   воситаси   сифатида   фойдаланиш   ва   шу
нарсаларнинг   муомалада   бўлишига   имкон   берадиган   бошқа   ҳаракатларни
содир этиш тушунилади.
Жиноятнинг   қалбакилаштирилганлиги   ол диндан   маълум   бўлган
предметларни кейинчалик ҳақиқатда ўтказиш учун олиш ЖК 176-моддасида
кўзда   тутилган   жиноятни   содир   этишга   жиноий   жазоланадиган   тайёргарлик
кўришни   вужудга   келтиради   (ЖК   25-моддаси   2-қисми).   Бир   дона   бўлса-да,
қалбаки  предмет  қабул   қилинган   ёки  ҳақиқий  пул  белгиси,  акциз  марка  ёки
қимматли қоғоз сифатида фойдаланилган вақтдан бош лаб жиноят   тугаллан-
ган   ҳисобланади. Ўтказилган  пайтида  қал бакилаштирувчи шахснинг  алдови
фош этилиши (башарти бу шахс уни тайёрлаш билан шуғулланмаган бўлса)
жиноят содир этишга суииқасдни ташкил этади.
Субъектив   томондан   жиноят   фақат   тўғри   қасд   билан   содир   эти лади.
Ўтказиш мақсадининг борлиги қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясашнинг
зарурий белгисидир. 
4 Жиноятнинг   субъекти   16   ёшга   тўлган,   ҳар   қандай   ақли   расо   шахс
бўлиши мумкин.
ЖК 176-моддаси 2-қисмида:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в)   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бириктириб   содир
этилган,   ўтказиш   мақсадида   қалбаки   пул   ёки   қимматли   қоғозлар   ясаганлик
ёки уларни ўтказганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
ЖК 176-м оддаси 3-қисмида: 
а) жуда кўп миқдорда; 
б)   уюшган   гуруҳ   томонидан   ёки   унинг   манфаатларини   кўзлаб   содир
этилган жиноят  учун жавобгарлик назарда тутилган. 
3.2   Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш 
ёки ўтказиш (ЎзР ЖК 177-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   давлатнинг   иқтисодиёт   асосларини
таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноятнинг   предмети   «валюта   қимматлигидир».   Ўзбекистон   Рес -
публикасининг   2003   йил   11   декабрда   қабул   қилинган   “Валютани   тартибга
солиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) 3-моддасига биноан қуйидагилар
валюта қимматликларига ки ритилади:
Объектив томондан   ж иноят   шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо
қўлланилганидан   кейин   фуқароларнинг   қонунга   хилоф   равишда   анча
миқдорда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказишида ифодаланади. 
Субъектив   томондан   жиноят   тўғри   қасд   асосида   амалга   оширилган
бўлади.   Бунда   айбдор   валюта   қимматликларини   қо нунга   хилоф   равишда
олаётганлигини   ёки   ўтказаётганлигига   ҳамда   бу   хатти-ҳаракатларни   амалга
оширишни   хоҳлаганлигига   иқрор   бўлади.   Қоидага   кўра,   бундай   жиноят
ғаразгўйлик мақса дида амалга оширилган ҳисобланади. 
Жиноятнинг субъекти  16 ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. 
ЖК 177- моддасининг 2-қисмида: 
 1) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; 
2) кўп миқдорда; 
3)   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бирикти риб   қо нунга   хилоф
равишда   валюта   қимматликларини   олганлик   ёки   ўтказганлик   учун
жавобгарлик белгиланган. 
Мазкур квалификация  қ илиш белгилар  юқорида таҳлил қилиб  ўтилган. 
177-модданинг 3-қисмида:
а) жуда кўп миқдорда;
б)   уюшган   гуруҳ   томонидан   ёки   унинг   манфаатларини   кўзлаб   қонунга
хилоф   равишда   валюта   қимматликларини   олганлик   ёки   ўтказганлик   учун
жавобгарлик назарда тутилган. 
3.3.    Чет эл валютасини яшириш 
(ЎзР ЖК 178-моддаси)
5 Жиноятнинг   бевосита   объекти   иқтисодий   ресурсларни   шакллантириш-
нинг республикада белгилаб қўйилган тартибидир.  
Жиноятнинг   бевосита   объекти   Ўзбекистон   Республикасида   ваколатли
банклар   ҳисобварақларидан   рўйхатдан   ўтиши   керак   бўлган   чет   эл   валюта-
сини   белгиланган   субъектлар   томонидан   ўтказиш   билан   боғлиқ   ижтмоий
муносабатлар   ва   иқтисодий   ресурсларни   шакл лантиришнинг   республикада
белгилаб қўйилган тартиби, дир.
Жиноят   предмети   Ўзбекистон   Республикасида   ваколатли   банклар
ҳисобварақларидан рўйхатдан ўтиши керак бўлган чет эл валютаси:
1)   чет   эл   давлатида   эркин   муомалада   бўлган   ва   тўлов   воси таси   сифатида
қабул қилинадиган банкнот шаклидаги чет эл валютаси;
2) чет   элдаги   ҳисоб   рақамида   турган   чет   эл   валютаси   ёки   халқаро   пул
бирликлари ҳисобланади.
Жиноят   объектив   томондан   республиканинг   ваколатли   банк ларидаги
ҳисобварақларга   ўтказилиши   лозим   бўлган   чет   эл   валютасини   яшириб
қолишга қаратилган фаол харакат ёки харакатсизликда ифодаланади. 
Жиноят   чет   эл   валютаси   яшириб   қолинган   пайтдан,   яъни   уни   ваколат
берилган   банклардаги   ҳисоб   варақларга   ўтказиш   учун   белгиланган   муддат
тугаган   пайтдан   ёхуд   чет   эл   валютаси   қисман   ўтказилган   ва   қолган   сумма
яшириб қолинган пайтдан эътиборан  тугалланган  ҳисобланади .
Субъектив томондан  жиноят тўғри қасддан содир этилади. Агар корхона,
муассаса  ёки ташкилотда  валюта операцияларини амалга  оширувчи  шахс ўз
вазифасини   лозим   даражада   бажарма ганлиги   туфайли   чет   эл   валютаси
яшириб қолинган бўлса, у муайян ҳолатларда мансабига  совуққонлик билан
қараганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳисобга   ўтказиш,   уни   тўла   ўтказмаслик,   инсон   эркига   боғлиқ   бўлмаган
ҳолларда   –  ҳисоб-китоб   техникасининг   ишламай   қо лиши,   шахснинг   алдаши
ва   бошқалар   чет   эл   валютасини   яшириш   ҳисобланмайди ,   чунки   бундай
вазиятда   айб   шакли   мавжуд   эмас.   Бироқ   ҳар   бир   ҳолат   бўйича   шахснинг
иродасига боғлиқ бўлган-бўлмаган фактлар аниқланиши керак.
Мотив ва мақсад   жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди,
лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин. 
Жиноят   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган,   қонунчилик   ва   шартнома   билан
ташкилот, корхона ва муассасаларда валюта операцияларини амалга ошириш
вазифаси юклатилган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
ЖК   178-моддаси   2-қисмида   чет   эл   валютасини   яширишни   қуйидаги
квалификация қилиш белгилари кўрсатилган:
а) ғаразгўйлик билан;
б) такроран;
      в) бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бирикти риб   со дир
этилганда. 
4 . Сохта тадбиркорлик
(ЎзР ЖК 179-моддаси
6 Жиноятнинг   объекти   корхоналар   ёки   бошқа   тадбиркорлик   билан
шуғулланувчи тузилмаларнинг қонунда, ўз Низомида белгиланган фаолияти-
ни   таъминловчи   ижтимоий   муносабатлар,   шунингдек   давлат   жамият   ва
фуқаронинг   тадбиркорлик   фаолияти   соҳасидаги   иқтисодий   манфаатлари
ҳисобланади. 
Жиноятнинг   объектив   томони   Уставда   кўрсатилган   фао лиятни   амалга
ошириш   мақсадини   кўзламасдан,   қарз,   кредит   олиш,   фойда   (даромад)ни
солиқлардан   озод   қилиш   ёки   бошқа   мулкий   манфаат   кўриш   мақсадида
корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотларни тузишда ифодаланади. 
 Сохта тадбиркорлик билан шуғулланувчи ташкилот давлат рўйхатидан
ўтган   пайтдан   бошлаб   жиноят   тугалланган   ҳисобланади.   Мулкий   зарар
келтириш   ёки   мулкий   фойда   кўрганлик   жиноятнинг   зарурий   белгиси
ҳисобланмайди.
Субъектив   томондан   жиноят   бевосита   тўғри   қасд   шаклидаги   айб   билан
тавсифланади.   Айбдор   устав   фаолиятини   амалга   оширмай диган   тадбиркор-
лик ташкилотини тузаётганлигини  англайди ва ана шундай ташкилот тузиш-
ни истайди.
Сохта   тадбиркорликнинг   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   сохта   ташкилот
таъсисчиси ёки таъсисчилари ҳисобланади  
5. Сохта банкротлик 
(ЖКнинг 180-моддаси)
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   «Банкротлик   тўғрисида»ги
қонунига   кўра,   банкрот   деб,   “хўжалик   суди   томонидан   эътироф   этилган,
қарздорнинг   пул   мажбуриятлари   бўйича   кредиторлар   талабларини   тўла
ҳажмда   қондиришга   ва   (ёки)   мажбурий   тўловлар   бўйича   ўз   мажбуриятини
тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги” тушунилади. 
  Жиноятнинг   объекти   тадбиркорлик   тузилмаларининг   нормал   фаолият
кўрсатишини,   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   манфаатларини   таъмин-
ловчи ижтимоий муносабатлардир.
  Объектив   томондан   жиноят   хўжалик   юритувчи   субъектнинг   ўз   мажбу-
риятларини   иқтисодий   жиҳатдан   бажара   олмаслиги   ҳақида   била   туриб,
ҳақиқатга   тўғри   келмайдиган   эълон   бериши   натижасида   кредиторларга   кўп
миқдорда зарар етказилишида намоён бўлади. 
Субъектив   томондан   жиноят   тўғри   қасд   билан   содир   этилади.   Айбдор
ўзини   ёки   тижорат   ташкилотини   била   туриб   ёлғон   равишда   банкрот   деб
эълон   қилаётганлигини   англаб   етади,   кредиторларнинг   манфаатларига   кўп
миқдорда зарар етказаётганлигини билади ва шуни хоҳлайди ёки била туриб
шунга йўл қўяди. 
Қоида   бўйича,   шарҳланаётган   ушбу   жиноят   ғаразли   мотив   бўйича   содир
этилади, лекин бошқа мақсадлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. 
Жиноятнинг   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   ҳар   қандай   шахс   ва
тадбиркорлик билан шуғулланувчи, хўжалик субъекти номидан ҳаракат қила
оладиган,   яъни   хўжалик   судига   банкротлик   тўғрисида   иш   қўзғатиш
лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин бўлган шахс ҳисобланади.
7 Бундан   ташқари,   ҳар   бир   алоҳида   ҳолатда,   шахсни   жиноят   субъекти
сифатида   жавобгарликка   тортишда   унинг   ваколатли  давлат   органларига   ёки
реал   ва   потенциал   контрагентларга   маълумотларни   топшириш   учун
масъуллигини   аниқлаш   лозим.   акс   ҳолда,   ҳаракатларни   180-модда   билан
тавсифлаш мумкин эмас.
Жиноят   кодексининг   180-моддаси   2-қисмига   кўра:   «Етказилган   моддий
зарарнинг   ўрни     қопланган   тақдирда,   озодликдан   чеклаш   ва   озодликдан
маҳрум қилиш  тариқасидаги жазо қўлланилмайди». 
6.   Банкротликни яшириш
(Ўз Р ЖК 181-моддаси)
Таҳлил   этилаётган   жиноятнинг   объекти   бозор   иқтисодиёти   шароитида
банкротликни   амалга   оширишнинг   белгилаб   қўйилган   тартибини
таъминловчи   ижтимоий   муносабатлар   ва   кредиторларнинг   манфаатларидир.
“Банкротлик” тушунчаси учун ЖК 180-моддаси таҳлилига қаранг.
Объектив   томондан   жиноят   хўжалик   юритувчи   субъектнинг   ҳақиқатга
тўғри   келмайдиган   маълумот   ёки   ҳужжатларни   тақдим   этиши,   бухгалтерия
ҳисоботларини   бузиб   кўрсатиш   йўли   билан   иқтисодий   жиҳатдан   ўзининг
тўловга   қодир   эмаслигини   ёки   иқтисодий   ночорлигини   бошқача   тарзда
қасддан   яшириши   кредиторларга   кўп   миқдорда   зарар   етказилишига   сабаб
бўлишда ифодаланади. 
Субъектив   томондан   жиноят   тўғри   ёки   эгри   қасд   билан   содир   этилиши
мумкин.   Шахс   қарздор   ташкилот   ёки   якка   тартибдаги   тадбиркор   банкрот
ҳолатидалигини   ва   унинг   содир   этган   ҳаракатлари   ҳуқуққа   хилофлигини
англаб   етади,   кўп   миқдорда   зарар   етказиши   мумкинлигини   кўра   билади   ва
буни   хоҳлайди   ёки   англаган   ҳолда   содир   этилишига   йўл   қўяди   ёхуд   унинг
оқибатига бефарқ қарайди.
Жиноят   мотивлари   ғаразли,   баъзида   бошқача   бўлиши   мумкин,   лекин
жиноий   қилмиш   квалификациясига   таъсир   этмайди.   Бан кротликни
яширганлиги   учун   мансабдор   шахс   мукофотланган   бўлса,   унинг   қилмиши
жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 181 ва 210-моддалари бўйича квалифика-
ция қилиниши керак.
Жиноятнинг   субъекти   16   ёшга   тўлган,   ақли   расо   ҳар   қандай   шахс
бўлиши мумкин. 
Жиноят   кодексининг   181-моддаси   2-қисмига   кўра:   «Етказилган   моддий
зарарнинг   ўрни     қопланган   тақдирда,   озодликни   чеклаш   ва   озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди». 
7. Қасддан банкротликка олиб келиш  (ЖКнинг 181 1
-моддаси)
Мазкур  таҳрирдаги   модда   Жиноят  кодексига   2014 йил 4  сентябрдаги
ЎРҚ-373-сонли  Қонунига  асосан киритилган. 
Жиноят   объектив   томондан   якка   тартибдаги   тадбиркор   томонидан
ёки   юридик   шахс   мансабдор   шахси,   муассиси   (иштирокчиси)   ёхуд   мол-
мулкининг   мулкдори   томонидан   шахсий   манфаатларини   ёки   бошқа
шахсларнинг   манфаатларини   кўзлаб   содир   этилган   қасддан   банкротликка
8 олиб   келишда   ифодаланади.   Яъни   тўловга   қобилиятсизликни   қасддан   юзага
келтириш   ёки   ошириш,   ушбу   якка   тартибдаги   тадбиркорнинг   ёки   юридик
шахснинг   барқарор   иқтисодий   ночорлигига   (банкротлигига)   олиб   келса,
кредиторларга   кўп   миқдорда   зарар   етказилишига   сабаб   бўлса   жиноий
жавобгарлик юзага келади. 
Етказилган   моддий   зарарнинг   ўрни   қопланган   тақдирда,   озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
8. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш 
(ЎзР ЖК 182-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   товар   ёки   бошқа   қимматликларни   Ўзбе-
кистон   Республикасининг   божхона   чегараси   орқали   ўтказишнинг   белгилаб
қўйилган   тартиби   ва   шу   муносабат   билан   Ўзбекистон   Республикаси
иқтисодиётининг асослари ҳисобланади. 
Жиноятнинг   предмети   ҳар   қандай   фуқаролик   муомаласидаги   товарлар
(масалан,   озиқ-овқат   маҳсулотлари,   кийим-кечак,   мебель,   ҳайвонлар   ва
ҳоказо) ёки моддий қимматликлар бўлиши мумкин. 
Божхона қонунчилигини бузишнинг  объектив томонини  юқорида кўриб
ўтилган   предметларни   (товарлар   ёки   бошқа   қимматликларни)   Ўзбекистон
Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиш ташкил этади.
Субъектив томондан  жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор шахс
товар   ёки   қимматликларни   божхона   чегарасидан   ғайриқонуний   олиб
ўтаётганлигини   англаб   етади   ва   ўзининг   жиноий   мақсадини   амалга
оширишни   хоҳлайди.   Мотив   ва   мақсад   жиноятни   квалификация   қилишга
таъсир кўрсатмайди.
Жиноят   субъекти   ўн олти ёшга тўлган, фуқаролиги мав жуд ёки мавжуд
эмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. 
Таҳлил   қилинаётган   жиноятни   ЖК   182-моддаси   2-қис мига   мувофиқ
квалификация қилиш белгилари қуйидагилар:
а) жуда кўп миқдорда;
б)   чегарани   бузиб   ўтиш,   яъни   божхона   хизматининг   розили гини   олмас-
дан   туриб,  товар   ёки   бошқа   қимматликларни  Ўзбекистон   Республикасининг
божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г)   хизмат   лавозимидан   фойдаланган   ҳолда   содир   этилганлиги
ҳисобланади.
9. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий
монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
(ЎзР ЖК 183-моддаси)
Монополияга   қарши   қонун   ҳужжатларини   бузиш   жиноятининг   объекти
ўрнатилган   тартиб   ва   бозорни   самарали   бошқариш   қоидалари   шаклидаги
Ўзбекистон   иқтисодиётининг   асослари,   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг
ўз   ҳуқуқ   ва   имкониятларини   амалга   оширишларига   тўсқинлик   қилувчи
9 монополистик   фаоли ятни   амалга   оширишнинг   олдини  олувчи   муносабатлар
ҳисобла нади.   Факультатив   объекти   хўжалик   субъекти   сифатида   фаолият
кўрсатмайдиган   алоҳида   фуқаролар   ва   давлатнинг   қонун   билан   қўриқлана-
диган ҳуқуқ ва манфаатлари бўлиши мумкин. 
Объектив   томондан   ЖК   183-моддасининг   1-қисмида   назарда   тутилган
ҳаракатлар   монополияга   қарши   фаолият   органга   ахборот   бермасликдан   ёки
била   туриб   ҳақиқатга   тўғри   келмайдиган   маълумотларни   тақдим   қилишдан
иборат бўлади.
Субъектив   томондан   ЖК   183-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган
жиноят   қасддан   ёки   эҳтиётсизлик   орқасидан   содир   эти лиши   мумкин.
Шунга   алоҳида   эътибор   бериш   лозимки,   била   ту риб   ҳақиқатга   тўғри
келмайдиган   маълумотни   тақдим   этиш   фақатгина   тўғри   қасд   билан   содир
этилиши мумкин.   Ушбу жино ятни содир  этиш мақсад  ва мотивлари турли
хил бўлиши мумкин. Бу  нафақат бозорда  монополистик ҳолатни ўрнатиш,
балки шах сий бойишга қаратилган қасд манфаатлари ҳам бўлиши мумкин.
Бироқ   қилмишни   содир   этиш   мақсад   ва   мотивлари   жиноятни   ква -
лификация   қилишга   таъсир   этмайди,   лекин   жазо   тайинлашда   суд
томонидан инобатга олиниши лозим.
ЖК   183-моддаси   2-қисмида   монополияга   қарши   қонун   ҳужжатларини
бузганлик учун жавобгарликни белгилаб: 
1) қонунбузарликни тўхтатиш тўғрисидаги;
2) дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги;
3) шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги;
4) ёхуд   бошқа   қонуний   кўрсатмаларини   бажариш   ҳақи даги   монополияга
қарши   курашувчи   органнинг   талабларини   ба жармаслик   ёки   бўйин
товлашда ифодаланади.
ЖК   183-моддаси   2-қисмининг   объектив   томони   монопо лияга   қарши
фаолият   олиб   бориш   ваколати  берилган   органнинг   талабларини   ёхуд  бошқа
қонуний   кўрсатмаларини   бажаришдан   бўйин   товлаш   ёки   уларни   ўз   вақтида
бажармаслик,   худди   шундай   қилмиш   учун   маъмурий   жавобгарлик
қўлланилганидан сўнг со дир этилиши билан тавсифланади. 
Субъектив   томондан   ЖК   183-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган
жиноят   ҳам   қасддан   (бўйин   товлаш),   ҳам   эҳтиётсизлик дан   (бажармаслик)
содир   этилиши   мумкин.   Ушбу   қилмишнинг   мақсад   ва   мотивлари   турлича
бўлса ҳам, унинг квалификация қилинишига таъсир этмайди. 
Жиноятнинг   субъекти   Ўзбекистон   Республикаси   Монопо лиядан
чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига
тегишли   маълумотларни   тақдим   этиш   мажбурияти   юклатилган   ўн   олти
ёшга   тўлган   шахс   ҳисобланади.   Тадбиркорлик   фаолияти   билан   шуғулла-
нувчи   тижорат   ва   нотижорат   ташкилотларининг   раҳбарлари,   якка   тартиб-
даги   тадбиркорлар,   шунингдек,   хўжалик   субъектлари   билан   келишиб   ёки
мустақил   равишда   ҳаракат   қила   оладиган   ижро   ва   бошқарув   органлари-
нинг мансабдор шахслари субъект бўлиши мумкин. 
10.  Солиқ ва бошқа тўловларни  тўлашдан бўйин товлаш
10 (ЎзР ЖК 184-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   ҳар   бир   жисмоий   ва   юридик   шахс
томонидан   қонун   билан   белгиланган   солиқ   ва   бошқа   тўловларни   тўлашдек
конституциявий   бурчларни   бажариш   бўйича   давлат нинг   молиявий   соҳадаги
ижтимоий муносабатларидир.
ЖК 184-моддасида жавобгарликни назарда тутувчи жиноятнинг предмети
– солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобланади. 
Субъектив  томондан   жиноят айбнинг қасд шакли билан содир этилади.
Айбдор ўз ҳаракатлари ижтимоий хавфлилигини англайди ва солиқлар ёхуд
бошқа   тўловларни   йирик   ҳажмда   тўламаслик   оқибатини   келтириб
чиқаришни   хоҳлайди   ёхуд   бунга   онгли   равишда   йўл   қўяди.   Ижтимоий
хавфли оқибатларнинг  ву жудга келиши имкониятларини билмаслик жиноий
жавобгар ликни   келтириб   чиқармайди.   Мазкур   жиноят   эҳтиётсизлик   юза -
сидан содир этилиши назарда тутилмаган.
Мотив ва мақсад  қоида тариқасида ғаразли бўлади.
Жиноят   субъекти   ўн   олти   ёш га   тўлган   шахс   ҳисобланади.   Бундай
субъект   деб   қонунга   мувофиқ   даромад,   фойда   ва   солиқ   солишнинг   бошқа
объектлари   ҳақида   тўлиқ   ахборот   бериш   ҳамда   давлат   фойдасига
белгиланган   тўловларни   киритиш   вазифаси   юк латилган   шахслар   тан
олиниши мумкин. 
ЖК 184-моддаси  2-қисми содир этилган ижтимоий хав фли қилмиш учун
жиноят   таркибининг   квалификация   қилинган   қуйидаги   белгилари   мавжуд
бўлганда жавобгарликни назарда ту тади:
а) такроран;
б) кўп миқдорда.
11. Бюджет интизомини бузиш
(ЎзР. ЖК 184 1
 -моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   чиқим   лимитига   риоя   қилиш,   бюджет
маблағларини   қонуний   ва   мақсадли   сарф   этишнинг   ўрнатилган   тартибига
риоя қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир.
Бюджет   интизомини   бузиш   предмети   деб,   бюджет   маб лағлари,   яъни
давлат   бюджетига   кирган   ва   қонунда   ўрнатилган   тартибда   бу   маблағларни
олувчига ажратилган моддий ва пул маб лағлари тан олиниши лозим. 
  Жиноят кодекси 184 1
-моддасининг 1-қисмида содир этил ган жиноят учун
назарда   тутилган   жавобгарлик   жинояти   объектив   томондан   қуйидаги
ҳаракатлардан бири содир этилганидан иборат: 
бюджетда   назарда   тутилмаган   ёхуд   бюджетдан   молия лаштириладиган
муассаса   ва   ташкилотлар   бюджети   ва   сметасида   назарда   тутилмаган
чиқимларга бюджет воситаларини йўналтириш;
чиқимлар бўйича бюджет маблағлари лимитида олиб ке тиш;
бюджет муассаса ва ташкилотларда штат-смета тарти бини бузиш.
Субъектив  томондан таҳлил шарҳланаётган жиноят тўғри қасд шаклидаги
айб   билан   тавсифланади.   Айбдор   ўз   қилмишла рининг   ижтимоий
хавфлилигини англайди ва уни содир этишни хоҳлайди.
11 Жиноят   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   ва   бюджет   маблағ ларини
тақсимлаш   ҳамда   сарфлаш,   шунингдек,   штат-смета   инти зомига   риоя
этилиши   учун   масъул   бўлган   шахсдир.   Қонунчи ликка   мувофиқ   бундай
шахслар   –   бюджет   ташкилотларининг   раҳбарлари   ва   бош   бухгалтерлари,
Ўзбекистон   Республикаси   Молия   вазирлиги   тизимининг   ваколатли
ходимлари, шу жумладан Молия вазирлиги раҳбарлари ва марказий аппарати
ходимлари ҳисобланади.
Жавобгарлик   ЖК   184 1
-моддаси   2-қисмида   назарда   ту тилган   бюджет
интизомини   бузишнинг   квалификация   қи линган   таркиби   уни   кўп   миқдорда
содир этилганлиги ҳисобла нади. 
Бюджет   интизомини   бузишнинг   алоҳида   квалифика ция   белгиси   –
жиноятнинг   жуда   кўп   миқдорда   со дир   этилиши   ҳисобланади   (ЖК   184 1
-
моддаси 3-қисми). 
Содир   этганлик   учун   жавобгарлик   шарҳланаётган   модда нинг   4-қисмида
назарда   тутилган   қилмиш   объектив   томондан   худди   шундай   ҳаракати   учун
маъмурий   чора   қўлланилгандан   сўнг,   банкнинг   бюджетдан   молиялаштири-
ладиган   муассаса   ва   ташкилотларга   маош,   нафақа,   стипендия   ва   уларга
тенглаштирилган   бошқа   тўловларни   асоссиз   кечиктирганлиги   тарзидаги
ҳаракатсизлигида ифодаланади.
Субъектив   томондан   жиноят   тўғри   қасд   шаклидаги   айб   билан
тавсифланади.   Айбдор   ўзининг   ҳаракатлари   натижасида   бюджет   ташкилоти
ва   муассасасига   пул   маблағлари   беришни   асоссиз   кечиктираётганлигини
англайди ва шундай ҳаракатлар амалга ошишини хоҳлайди. 
Шарҳланаётган   модданинг   4-қисмида   назарда   тутилган   жа вобгарликни
келтириб   чиқарган   қилмишни   содир   этиш   мақсад   ва   мотивлари   турлича
бўлиши   мумкин   ҳамда   квалификация   қилишга   таъсир   этмайди,   бироқ   жазо
тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади.
Жиноят   субъекти   ўн   олти   ёшга   тўлган   ва   махсус   белги ларга   эга   бўлган:
банк раҳбари ёки бюджет ташкилотларининг мансабдор шахслари дир.
12. Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш 
қоидаларини бузиш 
(ЎзР ЖК 185-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   –   қимматбаҳо   металл   ёки   қимматбаҳо
тошларни давлатга топширишнинг белгиланган тартибидир.
Объектив   томондан   жиноят   ер   остидан   қазиб   олинадиган   қимматбаҳо
металлар ёки тошларни давлатга топшириш қоидала рини бузиш натижасида
кўп   миқдорда   зарар   келтиришда   ифода ланади.   Ер   остидан   қазиб   олинган
қимматбаҳо металл ёки қим матбаҳо тошлар давлатга топширилиши шарт. 
Субъектив томондан  жиноят тўғри қасд билан амалга оширилади. Мотив
ва мақсад қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 
Мазкур жиноят  субъекти  – ўн олти ёшга тўлган, қиммат баҳо металлар ёки
қимматбаҳо тошлар топшириш қоидаларини бузган ақли расо шахсдир.
12 13.    Рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш,
олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
(ЎзР ЖК 185 1
-моддаси)
Жиноятнинг   бевосита   объекти   –   қонунчиликда   белгиланган   рангли   ме -
таллар, уларнинг парча, резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойда-
ланиш ҳамда ўтказиш қоидалари. 
Жиноят   предмети   –   рангли   металлар,   уларнинг   парчаси   ва   резги-
чиқитлари.
Жиноятнинг   объектив   томони   маъмурий   жазо   қўлланил ганидан   сўнг
содир этилган, қимматбаҳо металларга мансуб бўлмаган рангли металларни,
уларнинг   парча,   резги-чиқитларини   тайёрлаш,   олиш,   улардан   фойдаланиш
ҳамда ўтказиш қоидала рини бузишдан иборатдир.
Жиноят   мазкур   модда   диспозициясида   айтиб   ўтилган   ҳаракатлардан
(тайёрлаш,   олиш,   улардан   фойдаланиш   ҳамда   ўтказиш)   биронтаси   содир
этилган   пайтдан   бошлаб   тугалланган   ҳисобланади.   Агар   айбдор   олдин
шундай ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, жиноий
жавобгарлик келиб чиқади.
Субъектив  томондан   жиноят   тўғри   қасддан   содир  этилади.  Жиноятнинг
мотив ва мақсадлари қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Жиноят   субъекти   –   ўн   олти   ёшга   тўлган   ақли   расо   ҳар   қандай   шахс
бўлиши мумкин
Қимматбаҳо   металларга   мансуб   бўлмаган   рангли   металлар,   уларнинг
парча,   резги-чиқитларини   тайёрлаш,   олиш,   улардан   фойдаланиш   ҳамда
ўтказиш   қоидаларини   мансабдор   шахс   содир   этса,   унинг   ҳаракатларини
тегишли ҳолатлар мавжуд бўлганда жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 205-
моддаси ёки 206-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим. 
185 1   
 - модда 2-қисми :
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в)   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бириктириб   содир
этилган лиги учун жавобгарликни ўрнатади.
Алоҳида квалификация қилиш белгиларига эга бўлган  185 1    
 - модда
3-қисми :
а) жуда кўп миқдорда;
б)   уюшган   гуруҳ   томонидан   ёки   унинг   манфаатларини   кўзлаб   содир
этилган  қилмиш учун жавобгарликни ўрнатади.
  Бу   квалификация   қилиш   белгилари   юқорида   таҳлил   қилинган
моддаларда баён қилинган ва ўхшашдир. 
14.    Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш
қоидаларини бузиш.
(ЎзР ЖК 185 2
-моддаси)
Таҳлил   қилинаётган   жиноятнинг   бевосита   объекти   -   энергия   ташувчи
қурилмалардан рационал фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар
бўлиб, у стратегик аҳамиятга молик моддий-техник ресурслари ҳисобланади.
13 Қўшимча объект сифатида ҳисоблаш қурилмаларига эга бўлиш, шахс, давлат
ва жамият хавфсизлиги кириши мумкин.
Ушбу жиноят   объектив томондан   қуйидагича содир этилиши мумкин: а)
ўзбошимчалик   билан   электр,   иссиқлиқ,   газ   ёки   водопровод   тармоқларига
уланиш;   б)   электр,   иссиқлик   энергияси,   табиий   газ,   иссиқ   ёки   совуқ   сувни
ҳисобловчи   қурилмаларни   бузиш;   в)   ушбу   ҳисоблаш   асбобларига   уларнинг
кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш.
Жиноят   субъектив томондан  ҳамма вақт қасддан содир этилади, айбдор
ўз   ҳаракатларининг   қонунга   хилоф   эканлигини   англайди,   жиноий
оқибатларнинг келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга онгли равишда йўл қўяди.
Жиноятнинг   субъекти   16   ёшга   тўлган,   ҳар   қандай   ақли   расо   жисмоний
шахс   бўлиши   мумкин.   Айбдорнинг   шарҳланаётган   модданинг   2-   ва   3-
қисмлари   бўйича   жавобгарлиги   ўша   ҳаракатлар   туфайли   кўп   ёки   жуда   кўп
миқдорда зарар етказилганидан вужудга келади.
14

Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский