Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 63.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий-сиёсий соҳанинг ғоявий асосларини ўзгариши ва ривожланиш стратегияси

Купить
Ижтимоий-сиёсий соҳанинг ғоявий асосларини ўзгариши ва ривожланиш стратегияси Режа: 1. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. 2. Давлатчиликнинг ғоявий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши. 3. Ўзбекистонда янги сиёсий тизим ва давлат тузилиши борасидаги ислоҳотлар. 4. Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш концепциясининг амалиёти. Давлат ва жамият қурилиши борасидаги стратегик мақсад: Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилиш “ Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида давлатнинг фаол роли асосий ваколатлар давлатнинг ва энг аввало, ижро этувчи ҳокимиятнинг ихтиёрида бўлишини тақозо этди. Демократик ўзгаришларнинг ҳозирги босқичи сиёсий, иқтисоий ва ижтимоий тараққиётнинг узоқ вақтга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Бунда давлатнинг роли демократик тараққиётимизнинг пировард мақсади – фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадига асосланган ҳолда тубдан ўзгариши даркор”. Ислом Каримов • Демократик давлат фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги ҳуқуқларини амалда таъминлайди, ана шундай иштирок этишга шароит яратади, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла рўёбга чиқарилишини кафолатлайди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонун билан тақиқланмаган фаолиятни амалга оширишга рухсат этилади. Демократик давлат халқ учун хизмат қиладиган, унинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлайдиган давлатдир • Ҳуқуқий давлат - бу Конституцияга, қонунларга, ҳуқуққа асосланган давлат бўлиб, унда барча масалалар қонунлар негизида ва қонунларга асосланиб ҳал этилади. Бу қонунлар устуворлиги таъминланишининг ифодаси сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат қуриш фуқароларнинг ҳуқуқий саводхон бўлишлари орқали кечадиган жараёндир. Шундай экан, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўғри англаб олиши, конституциявий бурчини тушуниши лозим. Демократик тузумдаги давлат қуриш жараёни кучли фуқаролик жамияти яратилишини тақозо қилади. • Фуқаролик жамиятида қонунлар устуворлиги таъминланади, сиёсий партиялар ва институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги таъминланади, инсонга унинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти шаклларини эркин танлаш кафолатланади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мавқеи юксак бўлади, давлат ва унинг органлари фаолияти устидан фуқароларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади. Давлатнинг бир қатор ваколатлари жамоат ташкилотлари зиммасига юкланади. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси фуқаролик институтлари фаолиятида кенг иштирок этиш ва улар орқали сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўз эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлади. Фуқаролик жамиятида давлат ва унинг органлари фаолияти устидан фуқароларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади. Давлатнинг бир қатор ваколатлари жамоат ташкилотлари зиммасига юкланади. Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари • иқтисодий соҳада — нодавлат ташкилотлар, кооператив- ширкатлар, ижара жамоалари, акциядорлик жамиятлари, уюшмалар, корпорацияларнинг мавжудлигидир; • ижтимоий соҳада — оила, партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар, иш ва яшаш жойларидаги ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари, ижтимоий ихтилофларни куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш амалиётининг мавжудлигидир; • маънавий соҳада — сўз, виждон ва фикрлар эркинлиги, ўз фикрини очиқ билдира олишнинг реал имкониятлари, ижодий, илмий ва бошқа уюшмалар мустақиллигининг ҳам қонуний, ҳам амалий жиҳатлардан таъминланганлигидир ўтиш даврининг муаммоларини ҳал этишнинг энг муҳим омили, бу кучли давлатни барпо этишдир • Ўтиш даврида Кучли давлат ҳокимияти зарурати: давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши, кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини олиб бориш, мавжуд ижтимоий имкониятларни сафарбар этиш, ўрта қатламни шакллантириш, халқаро муносабатларда муваффақиятларга эришиш. • “ Ўтиш даври ва миллий давлатчиликни барпо этиш шароитида объектив зарурат бўлган кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига изчил ва босқичма-босқич ўтишга эришиш ушбу даврда давлат тизимини ислоҳ этишнинг асосий ва ҳал қилувчи вазифаси бўлиши даркор ” • Ислом Каримов. «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузмаслик» концепцияси: • янги жамият қуриш борасидаги ислоҳотлари босқичма-босқич олиб борилиши бир томондан, аввалдан мерос бўлиб қолган барча ижобий тажрибаларни чуқур ўзлаштириш имконини берди. • Иккинчи томондан эса ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ ажратиб берди. Бу босқичларнинг ҳар бири учун конкрет мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишга шароит яратди. Конститутция - мустақил давлатнинг ҳуқуқий асоси ва стратегик дастури. • Биринчидан, Конституциянинг ишлаб чиқилишида кўпгина жаҳон давлатлари конституцион тажрибаси ютуқларидан фойдаланилди ва ўзбек халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига таянилди. • Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасидаги аввалги ижтимоий-иқтисодий, давлат сиёсий тизимини амалда бошқа тизимга айланганини, тубдан янгиланиш рўй берганини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: Қонун чиқарувчи ҳокимият, ижро этувчи ҳокимият ва суд ҳокимиятининг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва мустақил равишда амал қилишининг ўта мақбул механизмлари мустаҳкамлаб қўйилган. • Ўзини-ўзи бошқариш принципларини мустаҳкамлашга қаратилган маҳаллий ҳокимиятнинг бошлиғи бўлган ҳоким тартиботи жорий этилди. Халқ Кенгашларига, шунингдек ижроия ҳокимиятига вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари бошчилик қиладиган бўлди. • Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда маҳаллий ҳокимият ўз-ўзини бошқариш жамоат органлари Фуқароларнинг йиғинлари ташкил этилди. 1992 йил Конституциясида Президентга фавқулодда кенг ваколатлар берилган • Президентлик — республика бошқарувида Президент умумхалқ сайлови йўли билан барча фуқароларнинг овоз бериши асосида сайланади. • Президентлик республикасида Президентнинг мамлакат бошқарувида ваколатлари кенгроқ бўлади, у давлат бошлиғи бўлиш билан бирга, ижроия ҳокимият бошлиғи ҳам бўлиб, ички ва ташқи сиёсатда асосий ролни бажаради. Парламентнинг қонун чиқаришда ва уни ижро этишда таъсири кучли бўлади. • 2011 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Қонун давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги ғоят муҳим қадам бўлди. Айрим ваколатлар Президентдан Сенатга — Парламентимизнинг юқори палатасига ва мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамасига берилди, маҳаллий кенгашларнинг ваколатлари сезиларли равишда кенгайтирилди. Бу ўзгаришлар давлат қурилишини эркинлаштириш ва ҳокимиятнинг бўлиниш принципларида ўзаро тийилиб туриш мувозанатини ҳам билдиради. Парламент ислоҳотлари • 1990-1994 йилларда мамлакатимиз парламенти Олий Кенгаш деб аталиб, бир палатали эди ва ўз таркибида 150 депутатни бирлаштирган эди. • 1995 йилдан бошлаб Олий Мажлис деб аталиб парламент аъзолари сони 250 депутатдан иборат деб белгиланди. • 2005 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палата Қонунчилик палатаси (қуйи палата) 120 та депутат ва Сенат (юқори палата) 100 та аъзодан иборат қилиб шакллантирилди. • 2009 йилдан икки палатали Олий Мажлиснинг қуйи палатаси – Қонунчилик палатаси 120 депутатдан, юқори палатаси - Сенат эса 100 та аъзодан иборат бўлди, жами бўлиб парламентда 220 та аъзо фаолият юритади. Икки палатали парламентдан мақсад: • - парламент ўз ваколатларини самарали амалга ошириши; • - ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиш и учун зарур бўлган ўзаро мувозанат ва чекловлар тизими яратилиши; • - Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал тарзда олиб борилишини назарда тутган ҳолда, парламентнинг қонун ижодкорлиги борасидаги ишининг сифатини кескин ошириш; • - Сенат асосан маҳаллий кенгашлар, ҳудудларнинг вакилларидан иборат бўлишини ҳамда вакиллик вазифасини бажаришини инобатга олиб, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш; Суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотлар • жиноий жазога санкция бериш ҳуқуқи прокуратура органларидан суд тизимига ўтказилди. Суд ҳокимиятининг мустақилигини таъминлашга катта эътибор берилди; • адвокатлар (оқловчилар)нинг мавқеи ва роли оширилди; адвокатура институти ислоҳ қилинди; • жиноий жазо тизими либераллаштирилиб, ўлим жазоси Жиноий кодексдан (2008 йилнинт 1 январидан бошлаб) олиб ташланди ва унинг ўрнига узоқ муддатли, умрбод қамоқ жазоси белгилаш тартиби ўрнатилди; • прокуратура фаолияти такомиллаштирилди; суд-ҳуқуқ тизимини ҳуқуқий давлатни шаклантиришнинг муҳим таркибий қисми • судлар ихтисослаштирилди; • фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича алоҳида судлар ташкил этилди; • судлар суд қарорларини ижро этиш каби ўзларига хос бўлмаган вазифалардан озод қилинди. «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» дастури • “ Кучли марказий давлат ҳокимияти ўзининг куч- ғайратларини асосий, умуммиллий вазифаларга, чунончи, мудофаа, давлат хавфсизлиги ва фуқаролар хавфсизлиги, ташқи сиёсат, валюта-молия ҳамда солиқ тизимларини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш ва тараққиётнинг бошқа стратегик вазифаларига қаратадиган давлат ижтимоий қурилиш тизимини барпо этишимиз лозим. Бошқа масалаларни ҳал қилиш эса аста-секин марказдан жойларга, давлат ҳокимияти органларидан жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширилмоғи керак” Ислом Каримов. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси • 1. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. • 2. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш. • 3. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш. • 4. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш. • 5. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш. • 6. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш.
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha