Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 942.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмлар

Купить
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА МИНТАҚАВИЙ МЕХАНИЗМЛАР Режа 1. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими. 2. Инсон ҳуқуқлари африка тизими. 3. Инсон ҳуқуқлари америкалараро тизими. 4. Инсон ҳуқуқлари ислом тизими. 5. Инсон ҳуқуқлари осиё тизимининг ривожланиш истиқболлари. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР 1. Саидов А.Х. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ. Дарслик. - Т.: Konsauditinform-Nashr, 2006. 2. Мўминов А.Р., Тиллабоев М.А. Инсон ҳуқуқлари: дарслик. – Т.: Адолат, 2013. – Б. 233-246. 3. Юлдашева Г., Борсиева З., Гафурова Н. Права человека. Учебник. ТГЮУ. 2014 4. Daniel Moeckli et al. International Human Rights Law. Oxford Univ. Press 2018. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик халқаро минтақавий ташкилотлар доирасида амалга оширилади: - Европа Кенгаши - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти - Европа Иттифоқи Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европада инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя этиш билан шуғулланувчи нуфузли ташкилот Европа Кенгаши ҳисобланади. 1949 йилда ташкил этилган. Қароргоҳи Страсбург (Франция) шаҳрида. Бугунги кунда Европа Кенгаши жаҳондаги йирик ташкилотлардан бири бўлиши билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш борасида нуфузли тузилма ҳам ҳисобланади. Шуниси эътиборга лойиқки, инсон ҳуқуқларига риоя этиш тамойили Европа Кенгаши Низоми (Статути)да мустаҳкамлаб берилган. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европа Кенгаши ҳақида: Аъзолари - 47 давлат. Кузатувчи давлатлар: АҚШ, Ватикан, Япония, Канада, Мексика Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европа Кенгаши тузилиши: - Вазирлар қўмитаси –битим ва конвенцияларни тайёрлайди ва қабул қилади. - Парламент Ассамблеяси – резолюция ва қарорлар қабул қилади, йилда 4 марта учрашади. - Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди – инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенциясининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади - Европанинг маҳаллий ва минтақавий ҳокимият органлари Конгресси – маслаҳат вазифаларини бажаради - Европа Кенгаши котибияти – ушбу ташкилот тузилмаларига хизмат кўрсатади. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европа Кенгаши доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - конвенция, тавсия ва резолюциялар ишлаб чиқиш; - тегишли органлар орқали аъзо-давлатлар томонидан шартнома қоидаларини бажарилишини назорат қилиш орқали Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европа Кенгаши доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - конвенция, тавсия ва резолюциялар ишлаб чиқиш; - тегишли органлар орқали аъзо-давлатлар томонидан шартнома қоидаларини бажарилишини назорат қилиш орқали. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари европа конвенцияси – халқаро шартнома бўлиб, уни фақатгина Европа Кенгашига аъзо давлатлар имзолаши мумкин. Конвенция билан инсонларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланди, давлатларнинг мажбуриятлари кўрсатилди ҳамда уларни амалга оширилишини таъминловчи Европа суди ташкил этилди. Инсон ҳуқуқларининг европа тизими Европа конвенциясига биноан, Суд дастлаб фақат тарафлар ўртасидаги низолар бўйича юрисдикцияга эга эди, холос. 1970 йилда Конвенцияга доир Протокол кучга кирганлиги натижасида мазкур Суд маслаҳат юрисдикциясига ҳам эга бўлган. Конвенцияга мувофиқ, бу Судга шахслар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Инсон ҳуқуқлари африка тизими Африка бирлиги ташкилоти хартияси (1963 й.) дастлабки минтақавий шартномалардан бири. Африка бирлиги ташкилоти хартиясининг инсон ҳуқуқларига тааллуқли қоидаларида Африка давлатлари барча шакл ва кўринишдаги мустамлакачиликни таг-томири билан тугатишга тарафдор ҳамда Африка халқларини ривожлантириш учун иқтисодий шароитлар яратиш ишига содиқ эканлиги таъкидланади. Инсон ҳуқуқлари африка тизими Африка тизимининг асосий ҳужжати - 1981 йилда қабул қилинган ва 1986 йилда кучга кирган Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка хартияси . Муқаддима ва 68 моддани ўз ичига олган учта қисмдан иборат. Унинг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга бағишланган I қисми иккита бобга бўлинган бўлиб, уларда инсон ва халқларнинг ҳуқуқлари (1-26- моддалар) ва мажбуриятлари (27-29-моддалар) баён этилган. Кафолатларга бағишланган II қисм тўртта бобдан иборат бўлиб, уларда Африка инсон ва халқлар ҳуқуқлари комиссиясини тузиш (30-44- моддалар), мазкур Комиссиянинг ваколатлари, фаолият кўрсатиш таомиллари ва тамойиллари (45-63-моддалар) таърифлаб ўтилади. Инсон ҳуқуқлари африка тизими Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка хартияси. Хартияда Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича комиссия тузилиши назарда тутилган. Хартия иштирокчи-давлати комиссияга бошқа иштирокчи- давлат томонидан Хартия қоидаларининг бузилиши ҳақида масала киритиши мумкин. Инсон ҳуқуқлари африка тизими Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка хартияси. Хартияда Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича комиссия тузилиши назарда тутилган. Хартия иштирокчи-давлати комиссияга бошқа иштирокчи- давлат томонидан Хартия қоидаларининг бузилиши ҳақида масала киритиши мумкин. Инсон ҳуқуқлари африка тизими 1998 йилнинг февралидаги АБДнинг Вазирлар кенгаши мажлисида Африка хартиясига Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка судини ташкил этиш бўйича Протокол қабул қилинди. Африка суди Африка комиссиясининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш мандатини тўлдиради. Суд Африка хартияси аъзо-давлатлари, Африка комиссияси ва АБД органларининг сўровлари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин. Суд 2004 йилда, Протоколни 15 давлат ратификация қилганидан сўнг таъсис этилди. Инсон ҳуқуқлари америка тизими Инсон ҳуқуқлари ҳимояси америка тизимида 3 та ҳужжат муҳим ўрин тутади: - АДТ Устави 1948 й. - Инсон ҳуқуқ ва мажбуриятлари америка декларацияси 1948 й. - Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги америкалараро конвенция1969 й. Инсон ҳуқуқлари америка тизими Конвенцияга фақат АДТ аъзолари қўшилиши мумкин. Конвенцияга 2 та протокол қабул қилинган: 1-Протокол (1988 й.) иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга оид. 2-Протокол (1990 й.) ўлим жазосини бекор қилишга оид.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha