Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 85.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

Купить
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳонИнсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидекларацияси 1948 йил 10 декабрда1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси Ташкилотининг Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини тасдиқлади ва декларациясини тасдиқлади ва эълон қилдиэълон қилди Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиИнсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тўлиқ матнитўлиқ матни • Бу – сизу биз билишимиз, риоя этишимиз, талаб қилишимиз лозим бўлган бирламчи ҳуқуқлардир. Уларга эга бўлиш учун бирон бир ҳужжат-далил ёхуд имтиёз керак эмас. Инсон бўлиб туғилиш, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила билишнинг ўзи кифоя. Айни пайтда бу жамиятимиз тараққиёти йўлидаги муҳим бир ҳисса ҳам бўлиб хизмат қилади. Чунки жамият манфаатлари шахс манфаатларидан бошланади. Ушбу матнни эътиборингизга ҳавола этишдан мақсад, энг аввало ўзингиз учун, қолаверса, эртага фарзандларингиз, авлодларингизнинг етук демократик жамиятда яшаши учун ҳам ушбу ҳужжатнинг ҳар бир бандини ёдлаб олиш, ҳимоя қилиш ва амалдаги ижросини талаб этиш лозимлигини таъкидлашдир М У Қ А Д Д И М АМ У Қ А Д Д И М А • Инсоният оиласининг барча аъзоларига хос қадриятларни ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни оёқости қилиш инсоният виждонини ғазаблантирувчи ваҳшийликларга олиб келганлигини, одамлар сўз ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан холи яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг интилишидир, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб, бунда инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён қилиб бош кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олишни таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун ҳукмронлиги билан муҳофаза этилиши зарурлигини эътиборга олиб, халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зару М У Қ А Д Д И М АМ У Қ А Д Д И М А Бирлашган Миллатларнинг халқлари Низомда инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг қадр-қимматига ҳамда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига ишончларини тасдиқлаганликлари ва янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашишга қарор қилганликларини эътиборга олиб, аъзо давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилишда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш бобида ҳаракат қилиш мажбуриятини олганликларини эътиборга олиб, ушбу ҳуқуқ ва эркинликлар хусусиятларининг ҳар томонлама англаниши мазкур мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши учун катта аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, М У Қ А Д Д И М АМ У Қ А Д Д И М А • БОШ АССАМБЛЕЯ УШБУ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ БАРЧА ХАЛҚЛАР ВА ДАВЛАТЛАР БАЖАРИШГА ИНТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ВАЗИФА СИФАТИДА ЭЪЛОН ҚИЛАР ЭКАН, БУНДАН МУДДАО ШУКИ, ҲАР БИР ИНСОН ВА ЖАМИЯТНИНГ ҲАР БИР ТАШКИЛОТИ ҲАМИША АНА ШУ ДЕКЛАРАЦИЯНИ НАЗАРДА ТУТИБ, МАЪРИФАТ ВА ИЛМ ЙЎЛИ БИЛАН УШБУ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРНИНГ ҲУРМАТ ҚИЛИНИШИ, МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЙПАРВАР ТАДБИРЛАР ОРҚАЛИ ҲАМ УШБУ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНИШИГА, БМТ ГА АЪЗО БЎЛГАН ДАВЛАТЛАР ХАЛҚЛАРИ ЎРТАСИДА ВА МАЗКУР ДАВЛАТЛАРНИНГ ЮРИСДИКЦИЯСИДАГИ ҲУДУДЛАРДА ЯШАЁТГАН ХАЛҚЛАР ЎРТАСИДА ЁППАСИГА ВА САМАРАЛИ ТАН ОЛИНИШИГА ИНТИЛИШЛАРИ ЗАРУР. • 1-модда. Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган ва улар бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари зарур. • 2- модда. Ҳар бир инсон ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёхуд бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ёхуд табақавий мансублиги ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар мазкур Декларацияда баён қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши шарт Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ўз суверенитетида ушбу ҳудуд мустақилми, васийми, ўзини ўзи бошқарадими ёки мустақиллиги бирор бир тарзда чекланганми – булардан қатъи назар, ҳеч фарқланиш бўлиши мумкин эмас. • 3- модда. Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир. • 4-модда. Ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас, қуллик ва қуллар билан савдо қилиш барча кўринишларида тақиқланади. • 5- модда. Ҳеч ким азоб-уқубатга ёхуд шафқатсиз, инсонликка иснод бўлган ёки қадр-қимматни хўрлайдиган муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак • 6- модда. Ҳар бир инсон, қаерда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳуқуқий лаёқати тан олинишига ҳақлидир. • 7-модда. Барча одамлар қонун олдида тенгдирлар ва ҳеч бир тафовутсиз қонуннинг тенг ҳимоясига ҳақлидирлар. Барча одамлар ушбу декларацияни бузувчи ҳар қандай камситишдан ва шундай камситилишга ундайдиган ҳар қандай ғаламисликдан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. • 8- модда. Ҳар бир инсон унга конституция ёхуд қонун билан берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ваколатли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланишига ҳақлидирлар. • 9- модда. Ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас. • 10- модда. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбловнинг асосланганлигини аниқлаши учун, тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва барча адолат талабларига риоя қилган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга. • 11- модда 1. Жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир инсон унга очиқ суд мажлисида ҳимоя учун барча имкониятлар таъминланган ҳолда унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир. 2. Ҳеч ким миллий қонунлар ёки халқаро ҳуқуққа кўра содир этилган пайтда жиноят деб топилмаган хатти- ҳаракати ёки фаолиятсизлиги жазога ҳукм қилиниши мумкин эмас. Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда қўлланилиши мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ жазо берилиши мумкин эмас. • 12- модда. Ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жой дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларига ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас. Ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонуний ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга. • 13- модда. 1. Ҳар бир инсон ҳар бир давлат ҳудудида эркин юриш ва ўзига яшаш жойи танлаш ҳуқуқига эга. 2. Ҳар бир инсон қандай мамлакатдан, хусусан. ўз мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эга. • 14- модда. 1. Ҳар бир инсон таъқиб туфайли бошқа мамлакатлардан бошпана излаш ва ўша бошпанадан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 2. Мабодо, аслида сиёсатга дахлдор бўлмаган жиноят ёки БМТнинг мақсад ва принципларига зид хатти- ҳаракат туфайли жиноят юзага келган бўлса, бу ҳуқуқдан фойдаланиш мумкин эмас. 15- модда. 1. Ҳар бир инсоннинг фуқаро бўлиш ҳуқуқи бор. 2. Ҳеч кимнинг ўз фуқаролигидан ёки фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан асоссиз маҳрум қилиниши мумкин эмас. • 16- модда. 1. Балоғат ёшига етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ёки дини бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар никоҳдан ўтишда, никоҳда бўлган вақтларида ва уни бекор қилиш пайтида бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар. 2. Никоҳ никоҳдан ўтаётган ҳар икки томоннинг эркин ва тўлиқ розилиги асосидагина тузилиши мумкин. 3. Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайраси саналади ҳамда жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилинишга ҳақлидир. • 17- модда. 1. Ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. 2. Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас 18- модда. Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи ёки бошқалар билан бирга амал қилиш ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш эркинлигини қамраб олади. • 19- модда. Ҳар бир инсон эътиқодлар эркинлиги ва уларни эркин ифодалаш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодларига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади. • 20- модда. 1. Ҳар бир инсон тинч йиғилишлар ва уюшмалар ўтказиш(тузиш) ҳуқуқига эга. 2. Ҳеч ким бирор бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас. • 21- модда. 1. Ҳар бир инсон ўз мамлакатини бошқаришда бевосита ёки эркин сайланган вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқига эга. 2. Ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга. 3. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозим; бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқида, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозим. • 22- модда. Ҳар бир инсон жамият аъзоси сифатида ижтимоий таъминотга ва ўзининг қадр-қимматини сақлаш, шахснинг эркин ривожланиши учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқини миллий саъй-ҳаракатлар ҳамда халқаро ҳамкорлик орқали ва ҳар бир давлатнинг тузилиши, шунингдек, ресурсларига мувофиқ амалга оширишга ҳақли. • 23-модда. 1. Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга. 2. Ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга. 3. Ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга. 4. Ҳар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эга. 24- модда. Ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақтга эга бўлиш, шу жумладан, иш кунини оқилона чеклаш ҳуқуқи ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. • 25- модда. 1. Ҳар бир инсон ўзи ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, тиббий ва бошқа зарурий ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки ўзига боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга. 2. Оналик ва болалик алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқини беради. Барча болалар никоҳда ёки никоҳсиз туғилишидан қатъи назар, бир хил ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши керак. • 26- модда. • 1. Ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга. Таълим олишда ҳеч бўлмаганда бошланғич ва умумий таълим текин бўлиши лозим. Бошланғич таълим мажбурий бўлиши керак. Техник ва ҳунар таълими ҳамманинг қурби етадиган даражада бўлиши,олий таълим эса ҳар кимнинг қобилиятига асосан ҳамма учун етарли имконият доирасида бўлмоғи керак. • 2. Таълим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Таълим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир-бирини тушуниш, хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдам бериши керак. • 3. Кичик ёшдаги болалари учун ота-оналар таълим турини танлашда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар • 27- модда. • 1. Ҳар бир инсон жамиятнинг маданий ҳаётида эркин иштирок этишга, санъатдан баҳраманд бўлишга, илмий тараққиётда иштирок этиш ва унинг самараларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. • 2. Ҳар бир инсон ўзи муаллифлик қилган илмий, адабий ёки бадиий асарларнинг натижасидан келиб чиққан маънавий ва моддий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. • 28- модда. Ҳар бир инсон ушбу Декларацияда баён этилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг тўлиқ амалга оширилиши мумкин бўлган ижтимоий ва халқаро тартиб бўлиши ҳуқуқига эгадир. • 29- модда. • 1. Ҳар бир инсон жамият олдида бурчлидир, фақат шу ҳолатдагина унинг шахси эркин ва тўлиқ камол топиши мумкин. • 2. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилинишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умум фаровонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадидагина қонунда белгиланган чекланишларга риоя этиши керак. • 3. Ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсад ва принципларига асло зид бўлмаслиги керак. • 30- модда. Ушбу Декларациядаги ҳеч бир нарса бирор бир давлат,кишилар гуруҳи ёки алоҳида шахсларга мазкур Декларацияда баён этилган ҳуқуқ ва эркинликларни йўқ қилишга йўналтирилган фаолият билан шуғулланиш ёки ҳаракат қилиш мумкин, деб талқин этилмаслиги керак. ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha