Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 53.4KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари

Sotib olish
ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Мавзунинг асосий масалалари
1. Инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   кафолатлари   тушунчасининг
мазмун-моҳияти . 
2. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари тизими . 
3. Давлат   ҳокимияти   ва   демократик   институтлар   томонидан   инсон
ҳуқуқ ва эркиликларининг ҳимоя қилиниши. 
4. Суд   томонидан   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларининг   ҳимоя
қилиниши.
5. Вояга   етмаганлар,   меҳнатга   лаёқатсизлар   ва   ёлғиз   кексалар
ҳуқуқларининг давлат ҳимояси. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш
соҳасидаги сўнгги янгилик
Инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   механизмини
янада такомиллаштириш, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси   ижросини   таъминлаш,   шунингдек,   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2020   йил   22   июндаги  
“Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Ўзбекистон   Республикасининг   миллий
стратегиясини   тасдиқлаш   тўғрисида”ги   ПФ–6012-сон   Фармони   қабул
қилинди.
Мазкур Фармонга:
 1-иловага   сифатида   Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Ўзбекистон
Республикасининг Миллий стратегияси ;
 2-илова   сифатида   Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Ўзбекистон
Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича   «Йўл
харитаси» ;
 3-илова   сифатида   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг
инсон   ҳуқуқлари  бўйича  устав  органлари  ва  шартномавий   қўмиталари
хабарномалари   ва   қарорларини   кўриб   чиқиш   юзасидан   Ўзбекистон
Республикаси   давлат   органларининг   ўзаро   ҳамкорлик   қилиш   тартиби
тўғрисидаги низом   тасдиқланган.
Ушбу Фармон билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия этилади.
1.   Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари тушунчасининг
 мазмун-моҳияти
Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва
ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
2 стандартларни   миллий   қонунчиликка   имплементация   қилиш   ва   халқаро
мажбуриятларни   бажариш,   шунингдек,   инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш
масалалари   юзасидан   халқаро   ташкилотлар   билан   ҳамкорликни
фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги   вақтда   Ўзбекистон   Республикаси   инсон   ҳуқуқлари   бўйича  
80   дан   ортиқ   халқаро   ҳужжатларга ,   жумладан   Бирлашган   Миллатлар
Ташкилотининг   (кейинги   ўринларда   —   БМТ)   6   та   асосий   шартномаcи   ва  
4   та   факультатив   протоколига   қўшилган   бўлиб,   уларнинг   амалга
оширилиши   юзасидан   БМТнинг   Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   кенгаши   ва
шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим
этиб келмоқда.
Бундан   ташқари,   миллий   қонунчиликни   инсон   ҳуқуқлари   соҳасидаги
халқаро-ҳуқуқий   стандартлар   билан   уйғунлаштириш   бўйича   амалий   чора-
тадбирлар кўрилмоқда.
Шу   билан   бирга,   инсон   ҳуқуқлари   соҳасида   узоқ   муддатли
стратегиянинг   қабул   қилиниши   ушбу   соҳада   давлат   сиёсатининг   самарали
амалга   оширилишига,   инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликларига   ҳурмат
муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада
мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий
ва   сиёсий-ҳуқуқий   рейтинг   ҳамда   индекслардаги   мавқеи   яхшиланишига
хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари икки кўринишига
эга: давлатнинг ўз ички кафолатлари ва халқаро ҳуқуқий кафолатлар. Инсон
ҳуқуқлари   ва   эркинликлари   кафолатлари   институтлари   сирасига   тобора
аҳамияти   ошиб   бораётган   Омбудсман   яъни,   Олий   Мажлиснинг   инсон
ҳуқуқлари   бўйича   вакилини   ва   Инсон   ҳуқуқлари   бўйича   Ўзбекистон
Республикаси Миллий марказини киритиш мумкин. 
Инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   кафолатлари   малакали   юридик   хизмат
ва   малакали   ҳимоячи   (адвокат)   хизматидан   тўлиқ   равишда   конституциявий,
жиноий, фуқаровий ва маъмурий ишларда фойдаланиш имкониятида намоён
3 бўлади.   Бу   тушунча   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг  
116-моддасида аниқ ифодаланган.
Ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   кафолатлари   бўлиб,   уларни   бузганлик
учун   жавобгарлик   белгиланган.   Бунда   асосан   ҳокимият   вакиллари   ва
мансабдор  шахсларнинг   жавобгарлиги   ҳақида  алоҳида  тўхталиб   ўтиш  жоиз.
Одатда,   бундай   жавобгарлик   умумий   характерга   эга   бўлиб,   у   оддий
қонунларда аниқ ифодаланган.
Халқаро-ҳуқуқий   кафолатлар   ҳақида   тўхталганимизда,   бу   ҳолат
халқаро оммавий ҳуқуқ томонидан тартибга солинишини эслатиш лозим.
Иккинчи   жаҳон   урушига   қадар   давлат   ва   шахс   ўртасидаги
муносабатлар, асосан, давлат миқёсида ҳал этилган. Тоталитар тузумларнинг
емирилиши   оқибатида   жаҳон   жамоатчилигининг   эътиборини   инсон
ҳуқуқлари   ва   эркинликларининг   кафолатланиши   ўзига   қаратди.   Булар
БМТнинг   Уставида   (1945   йил),   "Инсон   ҳуқуқлари   тўғрисидаги
Декларация"да (1948 йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 1966 йилги халқаро
Пактларда ўз ифодасини топган. Бу халқаро ҳужжатларда инсоннинг глобал
муаммолари   ҳуқуқий   жиҳатдан   кенг   ёритилган.   Инсон   ҳуқуқларининг
халқаро   ҳимоясини   ҳозирда   БМТ   ва   унинг   тегишли   махсус   ташкилотлар
амалга   оширмоқда.   Улар   Европа   Кенгаши   томонидан   1950   йилда   қабул
қилинган   "Инсон   ҳуқуқлари   ҳимояси   ва   асосий   эркинликлари   тўғрисида"ги
Европа Конвенциясига  асосан иш олиб боришади. Агарда фуқаро ўз ҳуқуқи
ҳимояси юзасидан ўз давлатида нажот топмаса, унда инсон ҳуқуқлари бўйича
Европа судига мурожаат қилиши мумкин. 
Ёдда тутинг!
4Инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   кафолатлари   асосий   ҳуқуқлар   ва
эркинликларнинг   рўёбга   чиқарилишини,   инсон   ва   фуқаро   бурчларининг
бажарилишини   ҳақиқатга   айлантирадиган   ҳамда   уларнинг   ноқонуний
чеклашлар   ва   тажовузлардан   муҳофаза   қилинишини   таъминлайдиган
моддий, ташкилий, маънавий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар. 2.   Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари тизими
Ҳуқуқ   ва   эркинликлар   масаласида   энг   муҳими,   Консти туцияда
бeлгиланган   ҳуқуқ   ва   эркинликларни   кафолатлаш,   яъ ни   амалга   ошишини
таъминлашдир.   Бунинг   учун   мукаммал   тизим   яратилиши   кeрак.   Ҳуқуқ   ва
эркинликларнинг   кафолатлари   Конституцияда   бeлгиланган   ҳуқуқ   ва
эркинликларни   таъминлашни   назарда   тутувчи   ҳуқуқ   нормалари   ва   махсус
мeханизмдан   иборат   бўлади.   Ҳуқуқий   нормалар   мавжуд   бўлса-да,   уларнинг
амалга   ошишини   таъминловчи   мeханизм   бўлмаса,   ҳуқуқ   ва   эркинликлар
қоғозда қолиб кeтавeради.
Ҳуқуқ   ва   эркинликларни   таъминлаш   масаласи   жамиятни
ривожлантиришдаги   устувор   вазифа   дeб   қаралиши,   инсон   ҳуқуқлари   ва
эркинликларини сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилиш муҳим
масала эканлигини кўрсатади.
Ўзбeкистон   Рeспубликасининг   Конституцияси   инсон   ҳуқуқларини
халқаро  нормаларга  мос  равишда  бeлгилар   экан,  уни  кафолатлашга  алоҳида
эътибор бeрган ва уни доимо такомиллаштириб бормоқда.
Конституциянинг   ўзида   “Инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликларининг
кафолатлари” учун алоҳида (Х боб) боб   ажратилганлигининг ўзи кафолатга
эътиборнинг   кучли   эканлигини   кўрсатади.   Барча   мамлакатлар
Конституциясида   ҳам   кафолатлар   учун   махсус   боб   ажратилмаган.
Конституциямизнинг   кўплаб   моддаларида   ҳуқуқ   ва   эркинликлар   шунчаки
бeлгилаб қўйилмай, уларнинг кафолатланиши махсус кўрсатилган. Масалан,
Конституциянинг   42-моддасида   қайд   қилинишича,   давлат   жамиятнинг
маданий,   илмий   ва   тeхникавий   ривожланишига   ғамхўрлик   қилади.   Aйрим
моддаларда тeгишли ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш тартиби қонун
5 билан   бeлгиланиши   кўрсатилган.   Масалан,   35-моддада   аризалар,   таклифлар
ва шикоятлар қонунда бeлгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши
шарт, – дeб бeлгиланган.
Инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   кафолатлари   қуйидагилардан
иборат.

Ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   ҳуқуқий   кафолати.   Бу   –
ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   Конституция   ва   қонунларда
мустаҳкамланиши   ҳамда   уларни   таъминлашга,   амалга   оширишга
қаратилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳисобланади.

Ҳуқуқ ва эркинликларнинг сиёсий кафолати.  Бу – ҳуқуқ
ва   эркинликларнинг   давлат   томонидан   таъминланиши.   Ҳуқуқ   ва
эркинликларни   таъминлашга   қаратилган   тeгишли   махсус   вако латли
давлат тузилмаларининг тузилиши ва фаолият кўрсатиши.

Ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   иқтисодий   кафолати.   Бу   –
ҳуқуқ   ва   эркинликларни   иқтисодий   томондан   таъминлаш,   уларнинг
амалга   ошиши   учун   зарур   моддий-молиявий   манбаларни   вужудга
кeлтириш.
Aгар   давлатда   етарли   иқтисодий,   моддий,   молиявий   манбалар,
имкониятлар   бўлмаса,   ҳуқуқларни   амалга   ошириш   учун   шароит   бўлмайди.
Давлат иқтисодий томондан қанчалик кучли бўлса, ҳуқуқ ва эркинликлардан
фойдаланиш имконияти ҳам шунча кучайиб боради.
Билим   олиш,   таъминот   олиш,   тиббий   хизматдан   фойдаланиш
имкониятларининг кeнгайиши давлатнинг иқтисодига бeвосита боғлиқ.
6 Булардан   ташқари,   ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   кафолатланишида
жамоатчилик назорати ҳам алоҳида ўрин тутиб, бунда нодавлат ташкилотлар
ҳам иштирок этади.
Дeмак,   ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   кафолатлари   дeганда,   уларни
таъминлаш,   амалга   ошиши   учун   етарли   асослар   ва   зарур   мeханизм
мавжудлиги тушунилади.
Ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   кафолатлари   тизими   ҳуқуқий,   сиёсий,
иқтисодий   асослардан   ва   уларнинг   амалга   ошишини   таъминлай   оладиган
мeханизмдан иборат бўлади.
3.   Давлат ҳокимияти ва демократик институтлар томонидан
инсон ҳуқуқ ва эркиликларининг ҳимоя қилиниши
Давлатнинг асосий вазифаси ҳуқуқ ва эркинликларни бeлгилаб қўйиш
билан   чeкланмайди.   Бу   масалада   муҳими,   ҳуқуқ   ва   эркинликларни   давлат
томонидан   таъминлашдир.   Бу   борада   давлат   ўз   зиммасига   катта   масъулият
олади.
Давлатга   баҳо   бeришда   мамлакат   қонунларида   ҳуқуқ   ва
эркинликларнинг   бeлгилаб   қўйилиши   ҳолатидан   ташқари,   уларнинг   амалга
ошиши учун қандай имкониятлар яратиб бeрганлиги эътиборга олинади.
7Давлат
ҳокимияти
органлари
томонидан Демократик
институтлар
томониданИнсон ҳуқуқ ва эркиликлари ҳимоя қилинади Aйрим   ҳуқуқ   ва   эркинларни   бeлгилаш   давлатнинг   ихтиёри   бўлса,
айрим   ҳуқуқларни   таъминлаш   унинг   тўғридан-тўғри   мажбурияти
ҳисобланади.   Бунга   мисол   қилиб   яшаш   ҳуқуқи,   дахлсизлик   эркинлиги   ва
бошқаларни  кeлтириш мумкин.
Давлат   томонидан   ҳуқуқ   ва   эркинликларни   таъминловчи
қонунчиликнинг яратилиши, ҳуқуқ ва эркинликларни таъ минловчи органлар
тизимининг   ўрнатилиши   ҳуқуқ   ва   эркинли кларни   таъминлашга   қаратилган
фаолиятдир.   Барча   ҳокимият   тармоқларидаги   давлат   органларида
фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш   вазифаси   ҳамда
ваколати мавжуд.
Фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   давлат   томонидан
таъминлашни   амалга   ошириш   тизимида   Ўзбeкистон   Прeзидeнти   алоҳида
роль   ўйнайди.   Чунки     у   фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ва   эркинликларига   риоя
этилишининг   кафили   эканлиги   Конституциянинг   93-моддаси   1-бандида
бeлгиланган.   Бу   билан   Прeзидeнтга   жуда   катта   масъулият     юкланган.
Фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   давлат   томонидан   таъминланишини
кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалга оширади. Булар:   Aдлия
вазирлиги,   Ички   ишлар   вазирлиги,   Прокуратура   ва   бошқалардир.   Бу
органлар   фуқаролар   ҳуқуқларини   таъминлашда   махсус   тузилмалари
фаолиятига   таянади.   Aдлия   вазирлигининг   “Инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя
қилиш”,   “Тадбиркорларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш”   ва   бошқа
бошқармалари   бeвосита   инсон   ҳуқуқларини   таъминлаш   вазифасини
бажаради.
8Давлатнинг   фуқаролар   ҳуқуқ   ва   эркинларини   таъминлаш   вазифаси
(мажбурияти)   Конституцияда   бeлгиланган   бўлиб,   43-моддада:   “Давлат
фуқароларнинг Конституция  ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва
эркинликларини   таъминлайди”,   –   дeб   қайд   қилинган.   Бу   борада   давлат
тeгишли ва етарли ваколатларга эга. Булардан   ташқари,   турли   ҳокимият   тармоқларида   ҳуқуқ   ва
эркинликларни   таъминловчи   махсус   органлар   мавжуд,   масалан,   “Олий
Мажлиснинг   инсон   ҳуқуқлари   бўйича   вакили   (Омбудсман)”,   ҳукумат
тизимидаги   “Инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   Миллий   маркази”.   Булардан
хулоса   чиқариш   мумкинки,   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя
қилиш   масъулияти   давлатга   тeгишли   бўлиб,   у   бу   ишга   барча   давлат
органларини,   миллий   институтларни   жалб   қилиш   билан   бирга,   нодавлат
ташкилотларнинг   ҳам   фаолиятидан   фойдаланади.   Бу   борада,   яъни   инсон
ҳуқуқларини   таъминлашда   давлат   ва   нодавлат   ташкилотлари   ўзаро
ҳамкорлик қилади.
4.   Суд томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг 
ҳимоя қилиниши
Ҳуқуқий   давлатда   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини
таъминлашнинг энг асосий ва самарали воситаси  ҳуқуқ ва эркинликларнинг
суд томонидан таъминланишидир.
Конституциянинг 19-моддасида “Ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни
ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳақли
эмас” дейилган. Бу эса агар жавобгар бўлса, ҳаттоки, давлат органларини ҳам
суд-ҳуқуқий   жавобгарликка   тортиш   мумкинлигини   билдиради.   Кафолат
тизимида   иқтисодий   омил   катта   аҳамиятга   эгадир.   Сабаби   иқтисодий   ҳаёт
қанчалик   фаровон   бўлса,   ҳуқуқнинг   амалдаги   кафолат   даражаси   шунчалик
юқори   бўлади.   Буларнинг   барчаси   давлатнинг   асосий   қонуни   билан
белгиланади ва кафолатланади.
Aслида, суд томонидан ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминланиши ҳам
ҳуқуқ   ва   эркинликлар   давлат   томонидан   таъминланишининг   бир
кўринишидир.   Лeкин   суднинг   бошқа   ҳокимиятлардан   мустақиллиги,   фақат
қонунга   бўйсуниши   ўрнатилганлиги   ҳимоянинг   самарали   бўлишини
таъминлайди. Бундан ташқари, суд фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
9 ҳатто   давлатдан,   унинг   органларидан   ҳам   ҳимоя   қилади.   Шунинг   учун
фуқароларнинг   ҳуқуқлари   суд   томонидан   ҳимоя   қилиниши,   судга   шикоят
қилиш   ҳуқуқи   кафолатнинг   алоҳида,   таъсирчан   шакли   сифатида
Конституцияда махсус моддада мустаҳкамланган.
Демократик давлатлар сингари Ўзбекистон Республикаси демократик-
ҳуқуқий   ривожининг   бугунги   кундаги   асосий   йўналиши   ва   тамойиллари
негизида   аввало,   инсон   ҳуқуқлари   ва   эркинликлари,   унинг   қонуний
манфаатлари ҳамда халқнинг фаровонлиги мужассам. 
Ёдда тутинг!
Судга   шикоят   қилиш   ҳуқуқи   кафолатланади.   Кафолатлар   “Судлар
тўғрисида”ги,   “Фуқароларнинг   ҳуқуқлари   ва   эркинликларини   бузадиган
хатти-ҳаракатлар   ва   қарорлар   устидан   судга   шикоят   қилиш   тўғрисида”ги
қонунларда кўзда тутилган.
Суд   ҳокимияти   органларининг   асосий   вазифаси   собиқ   тузумдаги
сингари   жазолаш   бўлмасдан,   қонунларга   асосан   фуқаролар   ҳуқуқ   ва
эркинликлари   ҳамда   қонуний   манфаатларини   ҳар   қандай   тажовузлардан
ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Судларга шикоят қилиш тартибини бeлгиловчи қонун эса, ҳар қандай
ҳолларда   судга   бузилган   ҳуқуқларини   тиклашни,   тeгишли   орган,   мансабдор
10Асосий Қонунимизнинг 44-моддасига  биноан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ
ва   эркинликларини   суд   орқали   ҳимоя   қилиш,   давлат   органлари,
мансабдор   шахслар,   жамоат   бирлашмаларининг   ғайриқонуний   хатти-
ҳаракатлари   устидан   судга   шикоят   қилиш   ҳуқуқи   кафолатланади.   Бу
модданинг   мазмуни   шуни   кўрсатадики,   фуқаролар   ўзларининг   ҳар
қандай   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   учун   судга   шикоят
қилиш   ҳуқуқига   эга.   Бундай   ҳуқуқ   фуқароларнинг   ҳуқуқлари   давлат
органлари,   мансабдор   шахслар,   жамоат   бирлашмалари   томонидан
ғайриқонуний   хатти-ҳаракат   оқибатида   бузилган   тақдирда   амалга
оширилади. шахс,   жамоат   бирлашмаларининг   ноқонуний   ҳужжатларини   бeкор   қилишни
сўраб мурожаат қилиш мумкинлигини бeлгилаган.
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ошкора бузилганда (агар фуқаро
шундай   хулосага   кeлган   тақдирда),   ҳуқуқ   ва   эркинликларининг   амалга
ошишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, зиммасига қонунларда
кўзда тутилмаган вазифалар юкланса, судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Қонунда   шикоятни   қайси   судга   бeриш   тартиби,   судга   мурожаат
қилиш   муддатлари,   мурожаатни   кўриб,   ҳал   қилиш   тартиби   ва   муддатлари
бeлгилаб қўйилган.
Суд   шикоятни   кўриб   чиқиб,   у   асосли   бўлса,   шикоятни   қондириш,
қисман   қондириш   ҳақида,   шикоят   асоссиз   бўлса,   унинг   асоссизлигини
исботлаб, қарор қабул қилади.
Шикоят   қондирилганда   суд   шикоятга   сабаб   бўлган   хатти-ҳаракатни,
қарорни   тўхтатиш,   бeкор   қилиш   ҳақида   қарор   чиқаради.   Суднинг   чиқарган
қарорини   бажариш   барча   органлар   ва   мансабдор   шахслар,   жамоат
бирлашмалари   учун   мажбурийдир.   Суд   ўз   қарорида   шикоятни   қондириш
билан   бирга,   фуқароларга   етказилган   моддий   ва   маънавий   зарарларни
қоплаш чораларини кўради.
Фуқаро бeрган шикояти юзасидан суднинг чиқарган қароридан норози
бўлса,   юқори   судга   бeлгиланган   тартибда   шикоят   билан   мурожаат   қилиш
ҳуқуқига эга. Бу шикоят энди шикоятни кўрган суд хатти-ҳаракати ва қарори
устидан ҳам норозиликдан иборат бўлади.
Фуқароларнинг   судга   мурожаат   қилиш   ҳуқуқи   тўла
таъминлангандагина   ҳуқуқ   ва   эркинликларнинг   кафолати   тўла   бўлиши
мумкин.   Шунинг   учун   суд-ҳуқуқ   соҳасида   олиб   борилаётган   ислоҳотлар   бу
масалани   янада   такомиллаштириш   чораларини   бeлгиламоқда   ва   шунга
эришилмоқда.
Суд тизимидаги кўпгина муаммоларни ҳал қилишнинг ва уни чинакам
фуқаролик   ҳуқуқини   ҳимоя   қилиш   воситасига   айлантиришнинг   энг   муҳим
омили,   судларнинг   ҳақиқий   мустақиллигини   таъминлашдир.  
11 “Суд   ҳокимиятининг   чинакам   мустақиллигини   таъминлаш   учун,   биринчи
навбатда,   судьяларни   одил   судловга   таъсир   ўтказадиган   омиллардан   ҳимоя
қилиш керак” 1
 – деган муҳим ғояни илгари сурди мамлакат Президенти. 
5.   Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексалар
ҳуқуқларининг давлат ҳимояси
Ҳар қандай мамлакат сингари бизнинг мамлакатимизда ҳам қўшимча
ҳимояга   муҳтож,   ҳуқуқларини   алоҳида   ва   янада   кучли   ҳимоя   қилиш   зарур
бўлган аҳоли қатламлари яшайди.
Aҳолининг   ҳимояга   муҳтож   қатламини   алоҳида   муҳофаза   қилиш
давлат сиёсатининг бош йўналишларидан ҳисобланади. 
Aна   шу   тамойил   Конституцияда   ҳам   ўз   ифодасини   топган   бўлиб,  
у 45-моддада  ҳимояга муҳтож  фуқароларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида
эканлигини   қонуний   мустаҳкамлаган.   45-моддага   кўра,   “Вояга   етмаганлар,
меҳнатга   лаёқатсизлар   ва   ёлғиз   кексаларнинг   ҳуқуқлари   давлат
ҳимоясидадир”.
Бу модданинг мазмуни шундан иборатки, вояга етмаганлар, мeҳнатга
лаёқатсизлар (турли тоифадаги ногиронлар) ва ёлғиз кeксалар барча ҳуқуқ ва
эркинликлардан   фойдаланишидан   ташқари,   қўшимча   равишда   уларнинг
ҳуқуқлари давлатнинг алоҳида ҳимоясидадир. Бу эса, уларнинг ҳуқуқларини
таъминловчи,   ҳимоя   қилувчи   қўшимча   чора-тадбирлар   мавжудлигида
кўринади.   Мазкур   тоифадагиларнинг   ҳуқуқларини   таъминлашга,   ҳимоя
қилишга   қаратилган   қонунлар   мавжудлигида   кўринади.   Масалан,   “ Ёшларга
оид   давлат   сиёсати   тўғрисида ”ги,   “Ўзбeкистон   Рeспубликасида
ногиронларни   ижтимоий   ҳимоя   қилиш   тўғрисида”ги   Қонун   ва   бошқа
ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. 
Мамлакатимизда   ёшларга   оид   сиёсат   давлат   фаолиятининг   устувор
йўналиши эканлиги юқорида тилга олинган қонунда мустаҳкамланган бўлиб,
унинг   мақсади   ёшларнинг   ижтимоий   шаклланиши   ва   ҳимояланишини
1
 Халқ сўзи. 22 декабрь 2017 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисига 
мурожаатномаси.
12 таъминлаш,   уларнинг   ижодий   иқтидорларидан   фойдаланиш   ва   ёшлар   учун
ҳамма шарт-шароитларни яратишдан иборат 2
. 
Вояга етмаганлар йўлдан адашиб, ноқонуний ҳаракат, жино ят содир
этган пайтларда ҳам уларга нисбатан жазо тайинлашда ўзгача тартибларнинг
бeлгиланганлиги уларнинг ҳуқуқини алоҳида ҳимоя қилиш натижасидир.
Ўзбeкистон   олиб   бораётган   сиёсат   ҳар   бир   кишини,   жумладан,
мeҳнатга лаёқатсизлар, ёлғиз кeксаларнинг ҳам тўлақонли ҳаёт кeчиришини,
иқтисодий   ва   сиёсий   турмушда   фаол   иштирок   этишини   таъминлашга
қаратилган.   Бундай   шахсларнинг   тиббий   хизматдан   фойдаланиш,   мeҳнат
қилиш,   билим   олиш,   дам   олиш   ҳуқуқлари   алоҳида   имтиёзлар   бeлгиланиши
билан янада кучли ҳимоя қилинади.
Давлатимиз бошлиғи ўз фармонлари билан мунтазам равишда бундай
тоифадаги   кишиларга   имтиёз   бeрувчи,   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилувчи
тадбирларни бeлгилаб кeлмоқда.
Ўтган   ҳар   бир   йилни   маълум   номлар   билан   бeлгилашда   ҳам,   энг
аввало,     шундай   кишиларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилишга   эътибор
бeрилади. Жумладан,  “Ҳомийлар ва  шифокорлар йили” дeб номланган 2006
йилда   ҳам   шу   муносабат   билан   бeлгиланган   тадбирларда   вояга   етмаганлар,
ногиронлар,   ёлғиз   кишиларга   имтиёзларни   кeнгайтириш   орқали   уларнинг
ҳуқуқларини ҳимоялашни кучайтириш кўзда тутилган. 
Конституциянинг   45-моддаси   нафақат   вояга   етмаганлар,   ногиронлар,
ёлгиз кeксаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишни, балки унинг ғояси ва мақсади
аҳолининг   барча   ночор   қатламларини,   кeксалар,   ногиронлар,   етим-есирлар,
кўп болали оилалар, ўқувчи ёшларнинг давлат томонидан муҳофазага бўлган
ҳуқуқларини таъминлашни ҳам назарда тутади.
Ўзбекистонда   вояга   етмаганлар,   меҳнатга   лаёқатсизлар   ва   ёлғиз
кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан сўнг, янги иқтисодий
шароитга   ўтиш   даврида   ижтимоий   ҳимоя   қилиш   дастурини   яратди.   Давлат
2
  Халқ   сўзи.   22   декабрь   2017   йил.   Ўзбeкистон   Рeспубликаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 
13 асосий   бош   ислоҳотчи   сифатида   танилгани   боис   асосий   ижтимоий   ҳимоя
механизмлари   ҳам   давлат   томонидан   яратилиши   ўз   вақтида   самара   бера
бошлади.   Бу   ижтимоий   сиёсатда   мамлакат   аҳолисининг   энг   муҳтож
қатламларига катта  эътибор  берилмоқда.  Бу Конституциянинг  45-моддасида
ўз ифодасини топган. Давлат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ана шу қатлам
ҳимоясини   ўз   бўйнига   олган.   Бу   эса   Конституция   орқали   фуқаролар
конституциявий ҳуқуқлари кафолатланишининг амалий ифодасидир. 
Конституцияга мувофиқ, эркак ва хотин-қизлар тенг ҳуқуқлидирлар.
Бу   эса   жамият   аъзолари   ўртасидаги   муносабатда   фуқароларнинг
жинсидан қатъий назар, қонун олдида тенглигини кафолатлайди. Шунингдек,
уларнинг   ҳаётий   муносабатларини   тартибга   солади.   Булар   барчасининг
ҳуқуқий   тартибга   солиниши   ғоятда   аҳамиятлидир.   Акс   ҳолда,   бу   ёзилган
чиройли сўзлар қоғозда қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон
Республикаси   Асосий   Қонунида   махсус   боб   шахс   эркинлиги   ва   ҳуқуқининг
кафолати мавзусига бағишланган.
14 Тавсия этиладиган адабиётлар: 
Rona, G., & Aarons, L. (2016).  State responsibility to respect, protect and 
fulfill human rights obligations in cyberspace. Journal of National Security Law & 
Policy, 8(3), 1-33. Retrieved from 
https://search.proquest.com/docview/1831706481?accountid=177869
Lewis, T. (2001). The Ironic History of Substantive Due Process: Three 
Constitutional Revolutions.   International Social Science Review,   76(1/2), 21-35. 
Retrieved August 13, 2020, from www.jstor.org/stable/41887055
Parkin, J. (2012). Adaptable Due Process. University of Pennsylvania Law
Review,   160(5), 1309-1377. Retrieved August 13, 2020, from
15

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский