Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 25.4KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти

Sotib olish
    Интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
.
 
Режа
Интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
Интеллектнинг ривожланишининг тарихи
Интеллектуал ахборот тизимларининг тарихи Интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти
Информатиканининг   энг   муҳим   йўналишларидан   бири   -   ахборот
технологияларини   ақлийлаштиришдир.   Бу   фойдаланувчи   компьютер
технологияларидан   фойдаланиб   маълумотларни   ишлаб   чиқиш   асосида
нафақат   маълумотлар   олиши   балки   ўзини   қизиқтирган   муаммо   бўйича
жамланган   тажриба   ва   касб   эгаларининг   билимларидан   ҳам
фойдаланишлари мумкинлигини билдиради.
.   интеллект   тушунчасини   мазмуни   талабаларни   .   интеллект   ва
эксперт   тизимларининг   асосий   концепциялари   билан   таништириш,
талабаларда   билимларга   асосланган   интеллект   ахборот   тизимларини
шакллантириш   ва   фойдаланиш   бўйича   назарий   билимлар   ва   амалий
кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.
Интеллект   тизимларни   яратишдаги   марказий   муаммо
мутахассисларнинг билимларини компьютер хотирасида худди  шундай
акс   эттиришдир.   Билимларни   тақдим   этиш   моделлари   ва   билимлар
базаларида   билимларни   ташкил   қилиш   усулларини   ўрганиш,
талабаларда   билимлар   базаларини   лойиҳалаштириш   ва   фойдаланиш
бўйича амалий билимларни шакллантириш муҳим масаладир.
Интеллектуал   ахборот   тизимлари   ва   билимлар   базаларини
лойиҳалаштириш   ишлаб   чиқиш   ва   фойдаланиш   бўйича   назарий
билимлар   ва   амалий   кўникмалар   олишлари,   билимлар   таркибини
аниқлай   олишлари   ва   ташкил   қилишнинг   тегишли   усуллари   ва
билимлар   базасида   билимларни   тақдим   этиш   моделларини   танлай
олишлари керак.
«.   интеллект»   тушунчасини   муваффақиятли   ўрганиш   учун
талабалар   қуйидаги   фанларни   билишлари   керак:   “Информатика”,
“Эҳтимоллар   назарияси”,   “Ахборот   технологиялари   ва   тизимлари”, “Иқтисодий-математик   усуллар   ва   моделлари”,   “Маълумотлар
базаларини лойиҳалаштириш”.
Айнан к ў з   ў нгимизда . интеллект компьютер технологияларининг
барча   йўналишларига   кириб   бормоқда.   .   интеллектнинг   тизимлари
ҳамма   ерда   -   катта   бизнесдан   тортиб   армиягача   пайдо   бўлмоқда.   .
интеллект   инсоннинг   касбий   имкониятларини   чексиз   қилади.   Агар   у
бундан   кейин   ҳам   бозорни   шундай   тезлик   билан   эгаллар   экан,
компьютерга   фақат   ушбу   соҳада   керакли   билимларга   эга   бўлган
ҳолдагина  ў тириш мумкин бўлади.
. интеллектни ривожланиши тарихи
Мураккаб   масалаларни   ечиш   ва   фикрлаш   қобилиятини
моделлаштириш   учун   .   инсон   тафаккурига   ў хшашни   яратиш   ғ ояси   энг
қадимги даврлардаёқ пайдо бўлган. Уни биринчи марта Р.Луллий (1235-
1315)   акс   эттирган,   у   ХI V   асрдаёқ   тушунчанларни   умумий   таснифлаш
асосида   ҳар   хил   масалаларни   ечиш   учун   машина   яратишга   ҳ аракат
қилган.
X V III асрда Г.Лейбниц  (1646-1716) ва Р.Декарт (1596-1650) барча
фанларни   таснифлашнинг   универсал   тилларини   таклиф   этиб,   ушбу
ғояни бир бирларидан мустақил равишда ривожлантирганлар. Бу ғоялар
. интеллект яратиш соҳасидаги назарий ишламаларнинг асосига ётган.
.   интеллектни   илмий   йўналиш   сифатида   ривожлантириш   фақат
ЭҲМ яратилгандан кейин мумкин бўлган. Бу ХХ асрнинг 40 йилларида
содир   бўлган.   Бу   вақтда   Н.Винер   (1894-1964)   янги   фан   кибернетика
бўйича ўзининг асосий ишларини яратади.
.   интеллект   атамаси   1956   Стенфорд   университети   (А+Ш)даги
худди шундай номдаги семинарда таклиф қилинган. Семинар ҳисоблаш эмас,   балки   мантиқий   вазифаларни   ишлаб   чиқишга   мўлжалланган.   .
интеллектни фаннинг мустақил соҳаси деб тан олингандан кейин тезда
уни   иккита   асосий   йўналишларга:   нейрокибернетика   ва   “қора   кути”
кибернетикасига   б ў линиши   содир   бўлган.   Ва   фақат   ҳозирги   вақтда   бу
қисмларни яна битта бутунча бирлашишининг тенденцияси сезилмоқда.
Нейрокибернетиканинг асосий ғоясини қуйидагича шакллантириш
мумкин.   Фикрлай   оладиган   ягона   объект   -   бу   инсоннинг   миясидир.
Шунинг учун ҳар қандай “фикрловчи” қурилма бу тузилмани қандайдир
тартибда   тиклаши   керак.   Шундай   қилиб   нейрокибернетика   мия
тузилишига   ўхшаш   тузилмаларини   аппаратли   моделлаштиришга
қаратилган.
“ Қ ора   кути”   кибернетикасининг   асосига   нейрокибернетикага
қарама   қарши   тамойил   етган.   “Фикрловчи”   қурилмани   қандай
қурилганлиги   аҳамиятига   эга   эмас.   Асосийси,   у   берилган   кирувчи
таъсирга   инсон   мияси   каби   жавоб   беришдир.   .   интеллектнинг   бу
йўналиши   компьютерларнинг   мавжуд   моделларида   интеллект
вазифаларни   ечиш   алгоритмларини   қидиришга   қаратилган.   60
йиллардан   бошлаб   инсон   тафаккурининг   моделлари   ва   алгоритмини
жадал   қидириш   ва   биринчи   дастурларни   ишлаб   чиқиш   олиб   борилган.
Мавжуд   фанлар   -   фалсафа,   психология   ва   лингвистиканинг   ҳеч   бири
бундай   алгоритмни   беролмас   экан.   Бу   вақтда   кибернетиклар   ўз
моделларини яратишни таклиф қилганлар.
.   интеллектни   амалий   қўллашда   катта   илгарига   сурилиш   70
йилларнинг   ўрталарида   рўй   берди,   бу   вақтда   инсон   тафаккурининг
универсал алгоритмини қидириш ўрнига мутахассислар-экспертларнинг
аниқ   билимларини   моделлаштириш   ва   билим   энг   муҳим   таркибий
қисми   бўлган   дастурий   воситалар   ва   тизимларни   ишлаб   чиқиш   ғояси
келган. .   интеллект   тизимлари   ривожланишининг   босқичларини   к ў риб
чиқамиз:
1. 70 йиллар вазифаларни ечишнинг умумий усулларини қидириш
ва   улардан   универсал   дастурларни   қуришда   фойдаланиш   билан
таърифланади.
2.   80   йиллар   ахборотларни   тақдим   этишнинг   умумий   усулларини
қидириш, уни махсус дастурларни яратишда фойдаланиш учун қидириш
билан таърифланади. 
3.   90   йиллар   махсус   дастурлаш   тайёрлаш   учун   баъзи   бир
предметли   соҳада   юқори   сифатли   махсус   билимларнинг   катта
ҳажмларидан фойдаланиш билан таърифланади.
70   йилларда   .   интеллект   соҳасидаги   мутахассислар   вазифаларни
ечишнинг   умумий   усуллари   ва   бу   усуллардан   универсал   дастурларда
фойдаланишни   қидириб,   инсон   тафаккурининг   мураккаб   жараёнини
моделлаштиришга  ҳ аракат қилганлар. Аммо бундай дастурларни ишлаб
чиқиш жудаям қийин иш бўлган, чунки битта дастур еча олиши мумкин
бўлган   вазифалар   синфи   қанчалик   кенг   б ў лса,   аниқ   вазифани   ечишда
унинг имкониятлар шунчалик каттароқ бўлган. 
80   йилларда   дастурчиларнинг   ҳаракатлари   ахборотларни   тақдим
этиш   ва   қидириш   усулларини   ишлаб   чиқишга   жалб   қилинган.
Ахборотларни   тақдим   этиш   усуллари   -   бу   муаммолар   ва   вазифаларни
уни   ечиш   мумкин   бўлиши   учун   шакллантириш   усулларидир.   қ идириш
усуллари эса - бу жудаям катта ҳажмда хотира ва вақт талаб қилмаслик
учун   ечимни   боришини   бошқаришнинг   ажойиб   усулидир.   80
йилларнинг   охирида   .   интеллект   бўйича   мутахассислар   вазифаларни
ечишда   дастурларнинг   самарадорлиги   кўпроқ   улар   эгалик   қиладиган
билимларга боғлиқлигини тушуниб етдилар. 90 йилларни бошларида бутунлай янги концепция қабул қилинган.
Уни моҳияти шундан иборатки, дастурни интеллектли қилиш учун уни
баъзи бир предметли соҳадаги йўлгина юқори сифатли махсус билимлар
билан таъминлаш керак. Шундай қилиб, ишлаб чиқилаётган . интеллект
тизимлари билимларнинг яхши ривожланган базасига эга бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда бу концепция эксперт тизимларини лойиҳалаштиришда
тўлиқроқ ривожланган.
Интеллектуал ахборот тизимларининг таснифи
Интеллектуал   ахборот   тизимлари   билимларга   асосланади   ва
қуйидаги турларга бўлинади:
1).   Амалий   дастурларнинг   интеллектуал   пакетлари   (АДП)   ёки
вазифаларни ечувчилар (E U REKA) пакети.
2). Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари.
3). Эксперт тизимлари.
Интеллектуал   АДП   илмий   ва   иқтисодий   фаолият   билан   боғлиқ
соҳаларга   кенг   тарқалган.   Бу   тизимларда   маълумотлар   билан   ишлаш
жараёнлари   кўпроқ   даражада   соддалаштирилган,   яъни
интеллектуаллаштирилган,   масалан,   E U REKA   дастурлаш   ғоясини
дастурчисиз   амалга   оширишга   имкон   беради.   Бу   пакетда   вазифа
шартларини   ёзиш   математика   қоидалари   бўйича   қурилган   муҳаррир
воситалари   билан   амалга   оширилади.   Бу   гуруҳга   яна   электрон
жадваллардан   иборат   бўлган   жадвалли   процессорлар   ҳам   кирадилар.
Уларда ҳар бир “катакча”нинг мазмуни маълумотларнинг исталган тури
бўлиши   мумкин.   Lotus   1-2-3,   Super   Calc ,   Master ,   Framework   пакетлар
мисол   бўла   олади.   Бу   жадваллар   томонидан   акс   эттирилганларга   кўра
амалий   вазиятларнинг   икки   моделини   қуришга   ва   унинг   “...агар,   нима рўй   беради...”   туридаги   таҳлилини   ўтказишга   имкон   беради.   Масалан,
нарх, қарз фоизининг белгиланган дастлабки миқдорлари ўз миқдорини
ўзгартирса, баъзи бир ўзгарувчилар қандай миқдорни қабул қиладилар.
Автоматлаштирилган   ўқитиш   тизимлари   (АУТ)   -   бу
билимларга   асосланувчи   ва   ШЭҲМ   бозорини   ривожланиши   ва   пайдо
бўлиши   билан   кенг   тарқалган   интеллект   тизимининг   махсус   туридир.
АУТ, қоидага кўра, ҳаракатлар ва ўқитиш тизимини  фаолият юритиши
учун   фойдаланиладиган   тузилмарни   баён   қилувчи   бир   ёки   бир   неча
тиллардир.   АУТ   фойдаланувчиларнинг   иккита   гуруҳи   билан   ишлашга
мўлжалланган.   Биринчи   гуруҳ   -   АУТнинг   муаллифларининг   ўзлари.
Иккинчи   гуруҳ   -   ушбу   тизим   ёрдамида   укиётганлар.   Муалифларнинг
вазифасига билимлар базаси, вазифаларни, ўқув материалининг тури ва
тузилишини   ишлаб   чиқиш,   уларни   таҳрир   қилиш   ва   компьютернинг
хотирасида сақлаш киради.
Эксперт   тизимлари   -   мутахассисларнинг   аниқ   предметли
соҳалардаги   билимларини   жамловчи   ва   бу   эмпирик   тажрибани   камроқ
малакали фойдаланувчиларга маслаҳат бериш учун нусха кўпайтурувчи
мураккаб дастурий мажмуалардир.
Экспертли тизимлар соҳасидаги ишламаларнинг ҳозирги ҳолатини
иқтисодчилар,   молиячилар,   ўқитувчилар,   муҳандислар,   тиббиётчилар,
руҳшунослар,   дастурчилар,   тилшуносларнинг   кенг   табақалари
орасидаги   берган   сари   ўсиб   борувчи   қизиқишнинг   босқичи   сифатида
таърифлаш   мумкин.   Афсуски   бу   қизиқиш   ҳали   кучсиз   молиявий
мустаҳкамланишга   -   дарсликлар   ва   махсус   адабиётларни   яққол
етишмаслиги,   символли   процессорлар   ва   .   интеллектнинг   ишчи
станцияларини   йўқлиги,   бу   соҳадаги   тадқиқотларга   чекланган
маблағлар   ажратилиши,   эксперт   тизимларини   ишлаб   чиқиш   учун
дастурий маҳсулотларнинг кучсиз мамлакат бозорига эга. Шунинг   учун   эксперт   тизим   остидаги   “Ясамалар”   кўп   сонли
мулоқотли   тизимлар   ва   интеллектуал   амалий   дастурлар   пакетлари
кўринишида   тарқатилади.   Экспертли   тизимни   яратиш   жараёни   .
интеллект   соҳасидаги   юқори   малакали   мутахассисларни   иштирок
этишларини талаб қилади.
Замонавий   эксперт   тизимлари   етакчи   мутахассисларнинг   амалда
иқтисодиётнинг   барча   соҳаларидаги   тажриба   ва   билимларидан   нусха
кўчириш   учун   кенг   фойдаланади.   Анъанавий   билимлар   икки   турда   -
жамоа тажрибаси ва шахсий тажрибада мавжуд.
Агар   предметли   соҳада   катта   қисм   жамоа   тажрибаси   (масалан,
олий   математика)   кўринишида   тақдим   этилган   бўлса,   унда   предметли
соҳа эксперт тизимларига муҳтож эмас.
Агар   предметли   соҳада   билимларнинг   катта   қисми   юқори
даражадаги   мутахассислар   (экспертлар)нинг   шахсий   тажрибаси   бўлса,
агар бу билимлар қандайдир сабабларга кўра кучсиз таркиблаштирилган
бўлса, бундай предметли соҳа кўпроқ эксперт тизимига муҳтож бўлади.

Интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский