Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 295.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Интеллектуал мулк ва патент тушунчаси

Купить
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ВА ПАТЕНТ ТУШУНЧАСИ Режа:  1. Интеллектуал мулк объектлари, асосий тушунчалар.  2. Патент ва патентланадиган ИМ объектлари  3. Патент мухофазаси  Интеллектуал фаолиятнинг бирон-бир объектив (моддий) шаклда ифодалана олинадиган, маълум бир қийматга, баҳога эга бўлган натижаси интеллектуал мулк бўла олади.  Интеллектуал мулк хуқуқи – интеллектуал мулк объектларини яратиш, хуқуқий муҳофазалаш ва фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни тартибга соладиган хуқуқ соҳасидир Интеллектуал мулк ўз ичига икки асосий хуқуқлар соҳасини олади:  Муаллифлик ва турдош хуқуқлар;  Саноат мулки  САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ:  ИХТИРОЛАР  ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР  САНОАТ НАМУНАЛАРИ  ТОВАР БЕЛГИЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЕЛГИЛАРИ, ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМИ  Ихтиролар – бу янги ғоя, техник ечим бўлиб, амалиётда техниканинг бирор бир соҳасидаги муайан муаммони ҳал қилиш имконини беради ва белгиланган мезонларга жавоб беради.  Муаллифлик хуқуқи объектлари:  адабий асарлар, романлар, қиссалар, ҳикоялар, шеърлар, драма, мусиқа, хореография асарлари, бадиий асарлар, ҳайкалтарошлик, меъморчилик, шаҳарсозлик ва боғдорчилик - парк санъати асарлари, селекция ютуқлари, компьютер учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияси киради Патент нима? Патент - бу янги, саноатда қўлланила олиши ва ихтиролик даражасига эга бўлган саноат мулки объекти(СМО) га, хусусан ихтирога, мутлоқ эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи Давлат томонидан бериладиган муҳофаза ҳужжатидир Ихтиро нима?  Ихтиро – бу техниканинг маълум соҳасидаги мавжуд муаммонинг техник ечимидир.  Табиатда аввалдан мавжуд нарсани очиш ихтиро бўла олмайди, чунки ихтирони яратиш учун унга инсонга хос бўлган ақл–идрок, изланувчанлик, ижод ва кашф қилиш қобилияти каби унсурларни сарф этиш зарур. Аргентиналик ихтирочи томонидан яратилиган - Кўпикланувчи ичимликлар учун очкич. Очкич учун дунёнинг 20 давлатларида патент муҳофазаси олинган. Кореянинг ЭйчДжиСи компанияси томонидан ихтиро қилинган мотоциклчилар учун шлем. Дунёнинг қирқ икки давлатида патент муҳофазасига эга. Миллий ихтирочи Расулов Г.И. томонидан ихтиро қилинган – Дераза ва ромлар учун алюминли профил. Дунёнинг 3 та давлатида патент муҳофазасига эга. Нима учун ихтирони патентлаш лозим?  Бозорда мустахкам ўринга эга бўлиш ва рақобатдаги устунликлар;  Фойданинг ортиши ёки инвестициялардан келадиган даромад;  Лицензион фаолият ёки патентни ўзга шахсга бериш орқали келадиган қўшимча даромадлар;  Кесишган лицензиялаш орқали технологияларга чиқиш имконияти;  Янги бозорларга чиқиш имконияти;  Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини камайиши;  Муқобил процент ставкаларига эга субсидия ва/ёки инвестицияларни жалб қилиш имкониятларининг ортиши;  Ҳуқуқбузарларга қарши чора кўриш борасидаги қудратли восита;  Корхонанинг позитив имиджи. Патент мухофазаси ҳамма вақт ҳам зарурми?  Ихтиро учун савдо бозори мавжудми?  Ихтирони бозорга чиқаришда иштирок этишни хохлайдиган потенциал лицензиат ёки инвесторлар мавжудми?  Ихтиро Сиз ва Сиз билан рақобатдош бўлганлар учун қанчалик қимматли бўлади?  Сизнинг ихтироингизни ўзга шахслар ихтиро этиши ва патентлаши эҳтимоли қай даражада?  Бозордаги яккахокимлик ҳолатидан кутиладиган даромад патентлашдаги сарф-харажатларни қоплайдими?  Патент ҳуқуқларининг бузилиши ҳолларини аниқлаш осон бўладими ва Сиз ўзингиз патент ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун вақт ва молиявий маблағлар сарфлашга тайёрмисиз? Патент қандай ҳуқуқларни беради?  Патент патент эгасига ихтирони ўзга шахслар томонидан тижорат мақсадларида фодаланишларига йўл қўймаслик ҳуқуқини беради.  Бу ҳуқуқ патентланган ихтиро асосидаги маҳсулот ёки усулни бошқа шахслар томонидан патент эгасининг рухсатисиз ишлаб чиқарилишига, фойдаланилишига, сотишга таклиф этилишига, сотилиши ва олиб кирилишига қаршилик қилишни , ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишни тўхтатишни ўз ичига олади. Патент муҳофазаси қандай қилиб олинади?  Бунинг учун Сиз патентга талабнома тузиб, уни ЎзбекистонРеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» ДМ га топширишингиз даркор.  Талабнома: ариза, ихтиронинг тўлиқ тавсифи, ихтиро формуласи, чизмалар ва реферат ҳамда тўлов ҳужжатларидан иборат бўлиши керак. Ихтирога патент муҳофазасини олиш қанча туради?  Ихтирога талабнома топшириш – 1 БХМ миқдорида  Моҳиятан экспертиза – 3 БХМ миқдорида  Рўйхатга олиш, нашр этиш, патент бериш ва нашр этиш – 2 БХМ миқдорида  Патентни кучда сақлаш – (патентнинг амал қилиш муддатига қараб) 0,2-0,9 БХМ миқдорида Талабнома экспертизаси қандай босқичлардан иборат?  Патентга талабнома топшириш;  Расмий экспертиза;  Талабномани нашр қилиш;  Қидирув ва моҳият экспертизаси;  Патент ҳақидаги маълумотни нашр қилиш ва патент бериш;  Эътирозлар билдириш (апелляция). Патент муҳофазасининг муддати қанча?  Ҳозирги замон халқаро стандарти патент муҳофазасининг муддати сифатида талабнома берилган санадан бошлаб 20 йил га тенг даврни кўзда тутади, бунда патентни кучда сақлаш учун божлар ўз вақтида тўланган бўлиши ва патентни бекор қилиш ҳақида қарор мавжуд бўлмаслиги шарт. Нима учун ихтиро чет элда патентланади? Чет элда патентлаш:  ихтирони тижорат мақсадида ишлатиш;  чет эл компанияларига ихтирога лицензияларни тақдим этиш;  ташқи ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш;  улар билан биргаликда шу давлатлар бозорларига чиқиш имконини беради. Чет элда патентлашни қачон бошлаш лозим? Ихтирога биринчи талабнома берилган сана устуворлик санаси деб аталади. Агар Сиз чет элга талабнома топширмоқчи бўлсангиз, у ҳолда шу биринчи талабнома топширилган санадан бошлаб 12 ой ичида Париж конвенциясининг аъзоси бўлган чет давлатига талабнома топширишингиз мумкин. Ихтирони қаерда мухофаза қилиш керак?  Қайси давлатларда патентланган маҳсулотни тижоратлаштириш эҳтимоли бор?  Ўхшаш маҳсулотларнинг асосий бозори нималардан иборат?  Ҳар бир мамлакатда патентлаштириш қандай сарф ҳаражатлар билан боғлиқ ва бу мақсадларга қандай маблағлар ажратилган?  Асосий рақобатчилар ўз фаолиятини қайси мамлакатларда амалга оширади?  Маҳсулот қайси мамлакат худудида ишлаб чиқарилади?  Ҳар бир мамлакатда патент ҳуқуқлари ҳимоясини таъмин этиш қанчалик муаммоли бўлади? Патентланган технология қандай қилиб тижоратлаштирилади?  Патентланган ихтирони мустақил тижоратлаштириш;  Патентни ўзга шахсларга сотиш;  Патентни ўзга шахсларга лицензиялаштириш;  Хусусий активларга эга бошқа корхоналар билан қўшма корхоналар, стратегик иттифоқлар тузиш.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha