Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Октябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Интерференцион сейсмик қидириш усуллари

Купить
Интерференцион сейсмик қидириш усуллари Қайтиш ва синиш тўлқинларини текшириш кўпинча услубий ва техник жихатдан мураккаб масаладир ва у геологик шароитлар билан боғлиқ. Бу эса халақит тўсиқларини камайтириш учун махсус интерференцион тизимларни қўллашга мажбур қилади. Интерференция сўзи қўшиш маъносини билдиради. Бу кузатиш тизимлари фойдали тўлқинларни қўшиб ўтказади. Тўсиқ тўлқинлар кучини камайтириб ўтади. Бу усулдан АСТУ ва УЧНУ усулларида кенг қўлланилади. Ушбу кузатув тизимида сейсмопрёмникларни гурухлаш ёки қўзғатиш нуқталарини (портлаш нуқталари) гуруҳлаш энг содда тизим хисобланади . Сейсмопрёникларни гурухлаш шундан иборатки 1 қайд қилувчи каналга бир неча баъзида 10, 15 та сейсмопрёмниклар уланиб гурухланади. Гурухланувчи прёмниклар профил нуқталарида белгиланган схема бўйича жойлаштирилади. Бу схема узунлигини гурухлаш базаси ( Sx ) деб аталади. Гурухлаш хар хил бўлиши мумкин. Бу тўлқинларнинг келишига боғлиқ. Дала ишларида кўпинча бир чизиқли ва майдонли гурухлаш схемалари қўлланилади. Бир чизиқли гурухлаш икки хил бўлади. (293 расм) А) айланма гурухлаш Б) тўртбурчакли гурухлаш. Майдонли гурухлаш уч хил бўлади. Гурухлаш базасини узунлиги энг кучли халақит берувчи тўлқинни h узунлигига тенг қилиб олинади. Кўпинча бу сирқи тўлқинлар узунлиги бўлади. (294 расм) Портлаш нуқталарини гурухлашда бурғи қудуқлари бир биридан белгиланган масофада жойлаштирилади ва қўзғатиш бир вақтда ёки вақтини суриб ўтказилади. Портлаш нуқтаси шундай белгилаб қўйиладики тўлқинлар қайтиш чегарасида бир В нуқтага тушади ва шу нуқтадан ер юзасига кучайиб чиқади. В нуқта тўлқинларни умумий чуқурликдан қайтиш нуқтаси. Бу усулни кузатиш тизимида портлаш ПН1, ПН2, ......П n кузатиш нуқталари С1, С2, .......С n нуқталари умумий нуқтадан ер юзига чиққан марказидан симметрик жойлашади. (295 расм) Кейин хар бир сейсмопрёмникларда бир қайтиш нуқтасидан келган тўлқинларни сейсмостанцияда автоматик равишда қўшиб қайд қилинади. Қайд қилишдан олдин хар сейсмограммада Вс1, Вс2, .....Всн каналларга кинематик тузатиш киритилади. У тўлқинларни бир t о вақтга келтириб, кейин қўшиб чиқади. Шу тариқа қўшилган тўлқинлар қўшилган тўлқинлар Во каналида қайд қилинган бўлади. УЧН вақтли кесмаларда хар бир t0 чизиқларбитта геологик қатлам чегарасини кўрсатади, лекин қатламларни ётиш чуқурлиги хақидаги маълумотни кўрсатмайди. Агар тўлқинларнинг ўртача V ўр теликлари профил бўйича ўзгармаса хар бир t0 чизиқни қатламлар чуқурлиги билан солиштирса бўлади. Чуқурлик шкаласи қуйидагича аниқланади. Ўртача тезликни эса, годографлардан ёки ВСП усули билан торилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha