Ипак қуртининг ривожланиши ва пилла ҳосилдорлигига ҳарорат ва намликни таъсири

Ипак қуртининг ривожланиши ва пилла
ҳосилдорлигига ҳарорат ва намликни таъсири 
Режа :
Кириш. 
1. Ипак қурти фаолиятини муҳитга боғлиқлиги 
2. Ипак қуртининг ўсиши ва ривожланишига экологик омилларнинг
таъсири. 
3. Паст   ҳароратни   тухумдан   жонланган   ипак   қуртларининг
яшовчанлиги ва маҳсулдорлик хусусиятларига таъсири 
4. Қурт   боқишда   ҳарорат   ва   намликни   кескин   ўзгариши   қуртнинг
биологик кўрсаткичларига таъсири.
 Хулоса ва таклифлар 
  Фойдаланилган адабиётлар 
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш
 Пиллачилик қадимдан тараққий этиб кела ё тган соҳа бўлиб, ҳозирги 
кунда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. 
Пилладан олинадиган ипак хом ашёсидан тўқимачилик, медицина, авиация, 
космонавтика, радиоэлектротехника каби соҳаларда кенг кўламда 
фойдаланилади. 
Жаҳон   бозорида   пилла   ва   табиий   ипакка   бўлган   талаб   кундан   кунга
ортиб   бормоқда.   Ҳозирги   кунда   пилла   етиштириш   билан   35дан   ортиқ
мамлакатлар   шуғулланади   ва   ҳар   йили   630000   тонна   миқдордаги   пилла
тайёрланади.   Шундан   Хитой   300-400   минг   тонна,   Хиндистон   93-95   минг
тонна, Ўзбекистон 20-23 минг тонна, Япония 20-30 минг тонна, Корея 19-20
минг тонна, бошқа мамлакатлар 100-180 минг тонна пилла етиштиради. 
Ўзбекистон   Давлат   режалаштириш   маҳкамаси   маълумотларига   кўра,
хўжаликлар   умумий   даромадини   9-16   фоизгача,   айрим   илғор   ва   тоғли
туманларнинг   кўпгина   хўжаликларида   эса   20-25   фоизини   пиллачиликдан
олади.   Буни   яна   бир   муҳим   томони   пиллачилик   хўжаликка   асосан   йилнинг
биринчи ярмида яъни иқтисодий қийинчилик даврида даромад келтиради. Бу
эса  хўжаликни  ана  шу  даврда   зарур  бўлган,   бошқа  эҳтиёжларини  қондириш
учун сарфланади. 
Табиий   ипакдан   халқ   хўжалигининг   турли   тармоқларида
фойдаланилади.   Табиий   ипак   пишиқлиги,   чўзилувчанлиги,   иссиққа
чидамлилиги,   чиримаслиги,   кўркамлиги,   енгиллиги,   нафис   ва   ҳаво
ўтказувчанлиги,   майинлиги   ва   гигиена   қоидаларига   мослиги   (озодалиги)
жиҳатидан кўпгина газламалардан устун туради. Табиий ипак толасидан ҳар
хил   шойилар,   атласлар,   ипак   газламалар   тўқилади.   Шойи   гигиена
қоидаларига   мос   бўлади,   ғижимланмайди,   ўзига   хос   равишда   ялтираб
чиройли жило бериб туради. 
Табиий   ипак   толалари   билан   синтетик   толалар   қўшилиб   тўқилган
газламаларнинг   таннархи   соф   ипак   толасидан   тўқилган   газламаларга
нисбатан   20-25%   арзонга   тушади.   Ипакдан   тўқилган   газламалар   кўп   йиллар давомида   рангини   ўзгартирмаслиги   ва   нафислиги   учун   харидоргир   бўлади.
Пилланинг   ғумбаги   эса   мўйнали   ҳайвонлар   учун   жуда   тўйимли   озиқ
ҳисобланади. Бир килограмм ғумбак мўйнали ҳайвонлар ва паррандалар учун
2,5   килограмм   гўшт   ўрнини   босиши   мумкин.   Ипак   қуртини   боқиш   даврида
улар   ажратган   экскриментлар   (бир   қути   қурт   285-290   килограмм   тезак
ажратади)   ерни   табиий   –   минерал   ўғитлар   билан   бойитиш   учун   кенг
қўлланилади. 
Мамлакатимизда   тут   ипак   қурти   пилласи   табиий   ипак   олинадиган
асосий   хомашё   бўлиб   ҳисобланади.   Хитой,   Япония   ва   Хиндистон   каби
мамлакатларида   табиий   ипакни   тут   ипак   қуртидан   ташқари   эман,   айлант,
канакунжут, дуб ипак қуртлари пилласидан ҳам олинади. Жумладан Хитойда
ҳар йили бундай ипак қуртларидан 80-90минг тонна пилла тайёрланади. 
Пиллачилик   қишлоқ   хўжалигининг   асосий   ва   етакчи   тармоғи
ҳисобланган   пахтачилик   билан   жуда   уйғунлашади.   Тут   дарахтлари   ипак
қурти   учун   озиқа   манбаи   бўлиши   билан   бирга,   пахтазорларни   -   ғўзаларни
гармсел   таъсиридан   ҳимоялайди,   суғориш   каналларининг   қирғоқларини
мустаҳкамлайди. 
Тут дарахтининг барги билан бир қаторда унинг меваси, уруғи, танаси
ва   толаси   хўжалик   жиҳатдан   аҳамиятлидир.   Тут   меваси   қанд   моддаси   ва
витаминларга жуда бой. Тиббиёт бобокалони Абу Али ибн Сино тут меваси
ширасини озиқ-томоқ иллатларини, шишларни ҳамда чиллашир касаллигини
даволашда,   пешоб   ҳайдовчи   омил   сифатида   қўллаган.   Балхи   тутнинг   барг
ширасини милкак (ангина) ва тиш оғриқларини қолдиришда ишлатган. Халқ
тиббиётида   Балхи   тут   меваси   иситма   хуружини   камайтирувчи,   кишига
дармон   бағишловчи,   қон   кўпайтирувчи   сифатида   қўлланган   бўлса,
пўстлоғидан   тайёрланган   қайнатма   яра   чақаларни   даволовчи,
ўпканиюмшатувчи, балғам кўчирувчи, пешоб хайдовчи бўлиб хизмат қилади.
Шотут   меваси   жилон   жийда   меваси   билан   биргаликда   буғма   ва   қизилча
хасталикларига   малҳам   бўлади.   Оғиз   бўшлиғи   яллиғланиб   яраланганида
шотут   мевасидан   тайёрланган   қайнатма   билан   чайилса,   азиятга   таскинлик беради.   Булардан   ташқари   Шотут   ҳароратни   пасайтирувчи,   чанқоқ
қолдирувчи   бўлиши   билан   бирга   буйрак   фаолияти   сустлигини   яхшилашда
ижобий натижа беради.  Ипак қурти фаолиятини муҳитга боғлиқлиги.
  Қишлоқ   хўжалик   ўсимликлари   ва   ҳайвонларининг   белги   ва
хусусиятлари   ирсий   омиллар   ва   ташқи   муҳит   шароитининг   ўзаро   таъсири
остида   намоён   бўлади.   Ҳар   бир   ҳайвон   ёки   ўсимлик   меъёрида   ўсиши,
ривожланиши ва ўзининг потенциал имкониятларини рўёбга чиқариши учун
муайян шароитларни талаб этади. 
Ташқи   муҳит   омиллари   озуқа,   ҳарорат,   намлик,   ёруғлик,   ҳаво
алмашиниш   кабиларни   ўз   ичига   олади.   Ана   шу   омиллар   алоҳида   ёки
қўшилиб   организмнинг   ўсиши   ва   ривожланишини   таъминлайди   ва
ҳайвонларнинг   маҳсулдорлик   даражасини   белгилайди.   Ҳайвон   организми
таъсирчанлиги   ташқи   муҳитнинг   меъёрдаги   ва   ёмон   шароитида   ҳам   намоён
бўлиши мумкин. 
Ҳозирги   замон   биология   фанининг   энг   муҳим   ютуқларидан   бири   –
юқори   маҳсулдорлик   хусусиятига   эга   бўлган   ҳайвонлар   ўз   маҳсулдорлик
имкониятини   тўла   рўёбга   чиқиши   учун   муайян   озиқлантириш   ва   ҳарорат
шароитини яратишни талаб этишини назарий ва амалий жиҳатдан исботлаш
бўлди. 
У   ёки   бу   ҳайвон   тури   учун   ташқи   муҳитнинг   муайян   шароити
яратилмаса   генотипларда   мужассамланган   ирсий   имкониятлар   намоён
бўлмай қолади. 
Генотипларда   ташқи   муҳит   омиллари   ўзаро   таъсирига   бағишланган
муаммоларни   тўғри   ҳамл   қилиш   муайян   ҳайвон   турлари   тарқалган
минтақалар,   йил   мавсуми,   метеорологик   омиллар   /ҳарорат,   ёғингарчилик,
қуёш   инсоляцияси/нинг   таъсирини   аниқ   ўрганишга   боғлиқдир.   Бундан   энг
таъсирчан омил озуқа миқдори ва унинг сифати ҳисобланади. 
Ҳашаротлар   синфига   мансуб   бўлган   тут   ипак   қурти   иссиққонли   ҳайвон
турларидан қатор биологик хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Ипак   қуртининг   ўзига   хос   хусусиятларининг   биринчиси   унинг
пойкилотермли,   яъни   совуққонли   организмлар   турига   киришидир.
Бинобарин, ипак қуртининг ўзининг ўсиш ва ривожланиш жараёнида ташқи муҳитнинг муайян шароитларини муҳайё этилишиги муҳтождир. Танасининг
ўз   ҳарорати   бўлмагани   туфайли   ипак   қуртлари   ташқи   шароитнинг   салгина
ўзгаришидан   ҳам   таъсирланади   ва   бу   ўзгариш   унинг   маҳсулдорлигини
кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. 
Иссиқонли   ёки   совуққонли   ҳайвонлар   ирсий   имкониятларини   рўёбга
чиқишида ташқи муҳит омилларининг таъсирини ўрганиш биология, аёниқса,
қишлоқ хўжалигида катта илмий ва амалий аҳамиятга моликдир. 
Ташқи   муҳит   омилларидан   бўлган   ҳарорат,   ҳаво   нисбий   намлиги,
ёруғлик,   ҳаво   алмашиниш   тут   ипак   қурти   миқдор   белгиларининг
шаклланишида   иштирок   этади.   Ипак   қуртлари   учун   санаб   ўтилган
омиллардан ташқари унинг меъёрда ривожланишини учун қурт боқиш сатҳи,
тоза   ҳаво   билан   таъминлаш,   қуртларни   турли   касалликларни   қўзғатувчи
микроорганизмларни муҳофаза қилиш ҳам алоҳида аҳамият касб этади. 
Ташқи   муҳит   омилларини   тут   ипак   қуртини   меъёрда   ўсиши   ва
ривожланиши,   шунингдек   маҳсулдорлик   белгиларини   тўла   намоён
бўлишидаги   ролини   комплекс   равишда   ўрганиш   пиллачилик   илми   ва
амалиёти учун муҳим аҳамиятга эга. 
Ипак қуртининг ривожланиши ташқи муҳит билан чамбарчас  боғланган
ҳолда ўтади. Ипак қурти ташқи муҳитдан: барг, кислород ва нурли энергияни
олади.   Айни   вақтда   қурт   ўзининг   тириклик   маҳсулотларини:   аҳлат,   сув,
углекислота   ва   иссиқликни   ташқи   муҳитга   чиқариб   туради.   Қурт
организмдаги физиологик процесслар ва унинг аҳволи ташқи муҳит ҳолатига
боғлиқдир.   Ташқи   муҳитни   ўрганмасдан   туриб,   келгусида   қурт   боқишнинг
рационал усулларини ишлаб чиқиш мумкин эмас. 
Кейинги   йилларда   илғор   ипакчиларимиз   қурт   боқиш   суръатини   янада
тезлаштириш борасида ғоят катта амалий натижаларга эришдилар. Улар қурт
боқиш   даврини   28-30   кун   ўрнига   21-23   кунга   қисқартишга   муваффақ
бўлдилар. 
Ташқи муҳитнинг таъсири билан ҳар бир организм ўзгаради, айни вақтда
бу   организм   ўз   атрофидаги   муҳитни   ҳам   ўзгартиради.   Биология   фанидаги изланишлар   ана   шу   ўзаро   муносабатларни   аниқ   тушиниб   олиш   натижасида,
организмларнинг   табиатини   ўзгартириш   йўлларини   очиб   берди,   онгли   ва
планлаштирилган   равишда   янги   навлар   чиқариш   методларини   яратди.
Организм   билан   ташқи   муҳит   шароити   ўртасидаги   ўзаро   муносабати
қанчалик   яхши   тушунсак,   ташқи   муҳит   шароитларини   тартибга   солиш   ва
яратиш   имкониятидан   фойдаланиб,   организмни   шунчалик   яхши   идора
қилишимиз   мумкин.   Шунинг   учун   ҳам   организм   билан   муҳит   ўртасидаги
ўзаро   муносабат   қишлоқ   хўжалиги   учун   алоҳида   аҳамиятга   эга   бўлиб
ҳайвонларнинг яхши зотлари фақат яхши агротехника ва яхши зоотехникани
қўллаш натижасида вужудга келади. 
Тирик мавжудодлар ўз табиатига муносиб равишда, ўз атрофидаги ташқи
муҳитдан   турли   шароитларни   танлаб   олади,   уларни   ассимиляция   қилади
ҳамда   ўзининг   индивидуал   ривожланиш   қонуниятига,   яъни   ирсиятига
мувофиқ ўз танасини тузади. 
Ташқи   шароит   деганда   –   ассимиляция   қилинадиган   нарсани,   ички
шароит   деганда   эса   –   ассимиляция   қиладиган   нарсани   тушунамиз.
Организмнинг   ҳаёти   жуда   мураккаб   бўлиб,   сон-саноқсиз   қонуний
процессларни,   ўзгаришларни   кечиради.   Натижада   ташқи   муҳитдан
организмга кирган овқат турли ўзгаришлардан кейин тирик вужуд томонидан
ассимиляция   қилинади,   ташқи   шароитдан   ички   шароитга   айланади.   Ана   шу
ички   шароит   тирик   модда   бўлиб   ҳамда   бошқа   хужайра   ва   мавжуд
зарраларининг   моддалари   билан   алмашиниб,   бу   хужайра   ва   мавжуд
зарраларини   овқатлантиради,   уларга   нисбатан   ташқи   шароитга   айланади.
Атрофдаги муҳит шароитларининг ҳаммаси бирликда, уларнинг ҳар бири шу
организм   учун   қандай   аҳамиятга   эга   бўлишига   қарамасдан,   муҳит
шароитлари деб аталади. 
Агробиология   таълимотига   мувофиқ,   ҳар   бир   организм,   биринчидан;
ўзининг   ирсиятига,   моддаларни   алмаштириш   тартибига   кўра,   муҳит
шароитига   ўзича   муносабатда   бўлади;   иккинчидан,   организмнинг
индивидуал   ривожланганида   бу   муносабат   ўзгаради;   учинчидан   муҳит факторлари   (шароитлари)нинг   ҳеч   қайсиси   организмга   айрим   равишда,
бошқа факторлар билан боғланмасдан таъсир этмайди, 
 
Ипак қуртининг ўсиши ва ривожланишига экологик
омилларнинг таъсири. 
Барча   организмлар   яшаб   турган   муҳитнинг   ажралмас   бир   қисмидир.
Организм   билан   атроф-муҳит   ўртасида   бўладиган   ўзаро   муносабатларни
ўргатадиган фан экология (грекча – oikos ёки okos яшаш жойи ёки муҳит ва
logos-фан)   деган   маънони   билдиради.   Ҳашаротлар   ва   айрим   турларнинг
экологиясини   ўрганиш   муҳим   илмий   кузатишнинг   асосий   қисми   бўлиб
ҳисобланади.   Чунки   уларнинг   экологик   хусусиятларини   билмасдан   туриб
баъзи бир назарий ва амалий масалаларни, жумладан фойдали ҳашаротларни
кўпайтириш,   ривожлантириш   ва   маҳсулдорлигини   ошириш   чораларини
ишлаб   чиқиш,   зараркунанда   -   ҳашаротларга   эса   қарши   кураш   чораларини
ҳамда   уларнинг   оммавий   кўпайишининг   олдини   олишни   тасаввур   қилиш
мумкин   эмас.   Организмнинг   яшаши   учун   муҳит   омиллари   муҳим   роль
ўйнайди. 
Организм   даставвал   уч   муҳит   –   ҳаво,   сув   ва   тупроқ,   таъсирида   ҳаёт
кечиради. Ташқи муҳит организм билан ажралмас боғлиқ бўлиб, яшаш учун
қулай   шароит   ҳосил   қилади   ва   улар   алоҳида   экологик   омилларни   вужудга
келтиради. Бу экологик омилларни асосан тўртта тоифага бўлиш мумкин. 
1. Абиотик   ёки   анорганик   омиллар,   организмга   иқлим
шароитларининг   (иссиқлик,   намлик,   ёруғлик   ва   бошқалар)   ҳамда   ернинг
тортиш   кучи,   атмосферанинг   таркиби   ва   хусусияти,   радиоактивлик,   рельеф
ва бошқа омилларнинг таъсир этиши. 
2. Гидро-эдафик ёки сув тупроқ омиллари, яъни сув ва тупроқнинг
организмга зарур яшаш муҳити сифатида таъсири. Ҳашаротлар экологиясида
тупроқ таъсири муҳим роль ўйнайди.  3. Биотик   ёки   органик   омиллар.   Организмга   тирик   табиатнинг
таъсири,   овқатланиш   асосидан   организмларнинг   ўзаро   муносабати,
турларора муносабати ва бошқалар. 
4. Антропоген омиллар. Табиатга ва организмга одам фаолиятининг
таъсири,   қуруқ   ерларни   ўзлаштириш,   ирригация   системаларини   қуриш,
зараркунандаларга   қарши   кураш,   сунъий   шароитлар   яратиб   бериш   ва
бошқалар. 
Экологик   омиллар   ҳашарот   организмига   турлича   таъсир   этади,   айрим
омиллар   организмнинг   яшаши   учун   қулай   шароит   ҳисобланса,   бошқалари
ноқулай   бўлиб   ҳисобланади.   Шунинг   учун   экологик   омилларни   таҳлил
қилишда   уларнинг   зарурияти,   ўзгарувчанлиги   ва   организмга   таъсири   ҳамда
мослашиш реакциясини назарда тутиш лозим. Турларнинг муҳитга нисбатан
талабчанлиги ҳар хил: иссиқликка талабчан – термофил, совуқлик сезувчи –
криофил,   намлик   сезувчи   –   гигрофил   ва   қуруқлик   сезувчи   –   ксерофил,
ўсимлик   қопламида   яшовчи   –   фитофил,   тупроқда   яшовчи   –   геофил   ва
бошқалар.   Турларнинг   бу   қобилияти   ирсий   бўлиб,   эволюция   натижасида
вужудга   келган.   Бу   турларнинг   экологик   омилларга   талабчанлиги   деб
аталади. 
Ҳар   бир   тур   ва   индивид   ўз   экологиясига   эга.   Ипак   қуртининг
организми узоқ муддат табиий танлаш жараёнида маълум  шароитда яшашга
мослашган.   Ипак   қурти   ҳаётида   уни   ўраб   олган   муҳит   шароитига   аниқ
талабчанлиги намоён бўлади. 
Ташқи муҳит шароитларига асосан абиотик омиллар организмга иқлим
шароитларини   таъсир   этиши   киради.   Абиотик   омилларга   асосан   ҳарорат,
намлик,   ёруғлик,   ҳаво   ҳаракати   киради.   Улар   ипак   қуртининг   ўсиб
ривожланишида муҳим роль ўйнайди. 
Ипак   қурти   ва   ташқи   муҳит   орасидаги   боғлиқлик.   Ипак   қуртининг
ривожланиши   ташқи   муҳит   билан   чамбарчас   боғланган   ҳолда   ўтади.   Ипак
қурти   ташқи   муҳитдан:   барг,   кислород   ва   нурли   энергияни   олади.   Айни вақтда   қурт   ўзининг   тириклик   маҳсулотларини:   ахлат,   сув,   углекислота   ва
иссиқликни ташқи муҳитга чиқариб туради. 
Қурт   организмидаги   физиологик   процесслар   ва   унинг   аҳволи   ташқи
муҳит   ҳолатига   боғлиқдир.   Ташқи   муҳитни   ўрганмасдан   туриб,   келгусида
қурт боқишнинг рационал усулларини ишлаб чиқиш мумкин эмас. 
Кейинги   йилларда   илғор   пиллакорларимиз   қурт   боқиш   суръатини
янада   тезлаштириш   борасида   ғоят   катта   амалий   натижаларга   эришдилар.
Улар   қурт   боқиш   даврини   30-32   кун   ўрнига   21-23   кунга   қисқартишга
муваффақ бўлдилар. 
Ташқи   муҳитнинг   таъсири   билан   ҳар   бир   организм   ўзгаради,   айни
вақтда   бу   организм   ўз   атрофидаги   муҳитни   ҳам   ўзгартиради.   Биология
фанидаги   изланишлар   ана   шу   ўзаро   муносабатларни   аниқ   тушуниб   олиш
натижасида,   организмларнинг   табиатини   ўзгартиш   йўлларини   очиб   берди,
онгли   ва   планлаштирилган   равишда   янги   навлар   чиқариш   методларини
яратди. Организм билан ташқи муҳит шароити ўртасидаги ўзаро муносабатни
қанчалик   яхши   тушунсак,   ташқи   муҳит   шароитларини   тартибга   солиш   ва
яратиш   имкониятидан   фойдаланиб,   организмни   шунчалик   яхши   идора
қилишимиз   мумкин.   Шунинг   учун   ҳам   организм   билан   муҳит   ўртасидаги
ўзаро   муносабат   қишлоқ   хўжалиги   учун   алоҳида   аҳамиятга   эга   бўлиб,
ҳайвонларнинг яхши зотлари фақат яхши агротехника ва яхши зоотехникани
қўллаш натижасида вужудга келади. 
Тирик мавжудотлар ўз табиатига муносиб равишда, атрофидаги ташқи
муҳитдан   турли   шароитларни   танлаб   олади,   уларни   ассимиляция   қилади
ҳамда   ўзининг   индивидуал   ривожланиш   қонуниятига,   яъни   ирсиятига
мувофиқ ўз танасини тузади. 
Ташқи   шароит   деганда   –   ассимиляция   қилинадиган   нарсани,   ички
шароит деганда эса – диссимиляция қиладиган нарсани тушунамиз. 
Организмнинг   ҳаёти   жуда   мураккаб   бўлиб,   сон-саноқсиз   қонуний
жараёнларни, ўзгаришларни кечиради. Натижада ташқи муҳитдан организмга
кирган   овқат   турли   ўзгаришлардан   кейин   тирик   вужуд   томонидан ассимиляция   қилинади,   ташқи   шароитдан   ички   шароитга   айланади.   Ана   шу
ички   шароит   тирик   модда   бўлиб   ҳамда   бошқа   хужайра   ва   вужуд
зарраларининг  овқатларнтиради, уларга  нисбатан  ташқи шароитга айланади.
Атрофдаги муҳит шароитларининг ҳаммаси бирликда, уларнинг ҳар бири шу
организм   учун   қандай   аҳамиятга   эга   бўлишига   қарамасдан,   муҳит
шароитлари деб аталади. 
Агробиология   таълимотига   мувофиқ,   ҳар   бир   организм,   биринчидан,
ўзининг   ирсиятига,   моддаларни   алмаштириш   тартибига   кўра,   муҳит
шароитига   ўзича   муносабатда   бўлади;   иккинчидан,   организмнинг
индивидуаль   ривожланганида   бу   муносабат   ўзгаради;   учинчидан,   муҳит
факторлари /шароитлари/нинг ҳеч қайсиси организмга айрим равишда, бошқа
факторлар билан боғланмасдан таъсир этмайди. 
Муҳит   факторлари   қаторида   биз   аэрологик   характердаги   факторларни
ажратамиз.   Бу   факторларга:   ҳаво   температураси   ва   намлиги,   ҳаво
алмашиниши   ҳамда   турли   формадаги   нурли   энергия   таъсири   киради.   Энг
муҳим   факторлардан   бири   озиқ-овқат,   яъни   қуртга   бериладиган   баргнинг
миқдори   ва   сифати   ҳисобланади.   Бу   фактор   қуртларни   жойлаштириш
қалинлигига   ҳам   боғлиқдир.   Тирик   организмлар   билан   бўладиган   ўзаро
муносабат ҳам муҳит факторларига киради. Бу факторлар ичида энг муҳими,
микроорганизмлардан иборат. Аммо одамнинг ипак қуртига таъсир этишини
бу факторлар қаторига киритиш тўғри бўлмайди, чунки одам табиатни онгли
равишда ўзгартади ва ўз ишида олий социал қонунларга бўйсунади 
Паст ҳароратни тухумдан жонланган ипак қуртларининг
яшовчанлиги ва маҳсулдорлик хусусиятларига таъсири.
Тирик   организмларнинг   ҳаёт   фаолиятига   таъсир   этувчи   асосий
факторлардан   бири   ташқи   муҳит   ҳароратидир.   Чунки   ҳайвонлар   танасида
кечадиган   физиологик   ва   биокимёвий   жараёнлар   ҳаво   ҳарорат   билан   узвий
боғлиқ бўлади. 
Тут   ипак   қуртининг   ўз   тана   ҳарорати   бўлмаганлиги   сабабли   атрофдаги
ҳаво   ҳарорати   унинг   ўсиши   ва   ривожланиши   учун   катта   таъсир   кўрсатади. Масалан,   ҳаво   ҳарорати   кўтарилганда   қурт   танасидаги   ҳаётий   жараёнлар
кучаяди, яъни  нафас олиши ва юрак уриши тезлашиб,  ўртча ичакда овқатни
парчаланиши   кучаяди.   Ҳарорат   пасайганда   эса   аксинча   ҳаётий   жараёнлар
бараварига сусаяди. 
Михайлов   Е.Н.   (1950   й)   ипак   қурти   билан   ташқи   шароит   орасидаги
боғлиқликни   ўрганиб   қурт   танасидаги   барча   жараёнлар,   шунингдек   нерв
системасининг фаолияти ҳаво ҳарорати билан боғлиқ эканлигини кўрсатади 
Гинзбург   А.Г.   (1964   й.)   шуни   маълум   қиладики,   паст   ҳарорат   тирик
организм   танасидаги   модда   алмашиниш   жараёнига   салбий   таъсир
кўрсатибгина қолмасдан, унинг касалликка чалинишига сабабчи бўлади. 
Рождественская   Л.Ф.   (1951   й.)   ва   Зворикина   В.В.   (1965   й).   ипак
қуртларини   паст   ҳароратга   чидашини   ўрганиб,   кичик   ёшдаги   қуртлар   катта
ёшдагиларга қараганда бирмунча чидамлироқ бўлишини аниқлаган. 
Муаллиф   (1986   й.)   ўз   тажрибаларида   тухумдан   жонланган   қуртларни
паст   ҳароратда   ( 3 0
  4 )
С)   сақланса   уларда   сариқ   касаллигини   юқтирувчи
вируслар   тез   ривожланишини   ва   оқибатда   қуртлар   асосан   сариқ   касалига
дучор бўлишини аниқлаган. 
Ипак   қуртига   паст   ҳарорат   салбий   таъсир   этиши   тўғрисида   бир   қатор
илмий   тажрибалар   ўтказилган   бўлсада   тухумдан   жонланган   ва   ҳали
озиқланмаган қуртларнинг яшовчанлиги узоқ муддатни паст ҳароратни ( 3 0
  4 0
)
қандай таъсир кўрсатиш ўрганилмаган. 
Тутларни баҳорги совуқдан зарарланиши турли муддатларда рўй беради.
Айрим   йилларда   қуртларни   боқиш   ишлари   бошланган   вақтларда   тўсатдан
тушган   совуқ   таъсирида   тут   навдалардаги   барглар   зарарланиб   қолиши
мумкин.   Бундай   мураккаб   холларда   икки   масала   кўндаланг   қўйилади:   1.
Хўжаликларда янгидан тухумлар келтириб, инкубаторийга қўйиш; 
2.   Боқилаётган қуртларни паст ҳароратларда сақлаб қолиш. 
Янгидан тухумлар келтириб қайтадан инкубация қилиш ҳамма вақт ҳам
амалга оширилиши мумкин бўлмаган чорадир. Масала шундаки, биринчидан
уруғчилик   корхоналаридаги   барча   тухумлар   тарқатилиб   бўлгани   туфайли сифатли   тухумларни   топиш   муаммо   бўлиши,   иккинчидан   уруғчилик
корхоналаридан   тухумларни   келтириш   ва   улардан   соғлом   қуртларни
жонлантириб олиш анча муддатни ва қўшимча ҳаражатларни талаб қилади. 
Юқорида   баён   этилган   мулоҳазалардан   келиб   чиқиб,   тухумдан   чиққан
қуртларни   паст   ҳарорат   )   да   3,5,7,10,15   ва   20   кун   сақлашнинг
уларнинг ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлик хусусиятларига таъсирини ўрганишга
ва муътадил муддатларни аниқлашга қаратилган тажрибалар олиб борилди. 
Тухумдан   чиққан   қуртларни   паст   ҳароратда   турли   муддатларда
сақлашнинг уларнинг яшовчанлигига таъсири 1-жадвалда кўрсатилган. 
1-жадвал 
Тухумдан чиққан қуртларни турли муддатларда паст ҳароратда 
сақлашнинг яшовчанлик белгиларига таъсири . 
Тажриба 
вариантлари  Қуртларн
и  паст 
ҳароратда 
сақлаш 
муддати  Қуртларнинг ёшлари бўйича 
яшовчанлиги, %  Пилла 
ўраган 
қуртла 
р %  Қуртли
к 
даври, 
кун 1ёшда 2ёшда 3ёшда 4ёшда 5ёшд
а 
1  3 кун  100  94,0  89,5  6,5  83,5  81,5  25-26 
2  5 кун  100  91,0  86,0  84,5  81,5  79,0  26-27 
3  7 кун  100  86,0  80,5  7,0  3,5  71,0  27-28 
4  10 кун  100  80,0  74,0  71,0  68,0  65,5  28-29 
5  15 кун  100  64,0  59,5  56,0  54,0  51,5  29-30 
6  20 кун  100  23,5  19,5  16,5  14,5  12,5  30-31 
7 
қиёсловчи  0 кун  100  98,0  95,5  93,5  91,5  89,0  22-23 
1-жадвалдан   ўрин   олган   рақамлардан   яққол   кўриниб   турибдики,
тухумдан   чиққан   қуртларни   ҳароратда   сақлаш   кунлари   уларнинг
яшовчанлигига   катта   таъсир   кўрсатади.   Қуртларни   паст   ҳароратда   сақлаш
муддатлари узайган сари уларнинг яшовчанлиги пасайиб бориши кузатилди. Яна шуни қайд этиш лозимки, қуртларнинг яшовчанлиги ёшдан-ёшга ўтиши
билан тобора камайиб борди. 
Тухумдан чиққан қуртларни паст ҳароратда 3 кун муддатда сақланганда
пилла   ўрашга   киришган   қуртлар   81,0   фоизни   ташкил   этган   бўлса,   7   кун
сақланганда   71,0   фоизгача,   15   кун   сақланганда   51,5   фоизгача   ва   20   кун
сақланганда   12,5   фоизгача   камайган.   Бу   ҳолат   қуртларнинг   яшовчанлигини,
айниқса 15-20 кун давомида паст ҳароратда сақланганда камайишига асосий
сабаб сариқ касалига чалинишидир. Масала шундаки, ипак қурти тухумлари,
личинкалари,   ғумбакларида   полиэдроз   (сариқ)   касалининг   латент   ҳолдаги
вируслари бўлади. Бу вируслар қулай шароит яратилганда тез кўпайиб, қурт
танасида касалликни қўзғатади. Тухумдан чиққан қуртларни   3…. 4 0
С да узоқ
муддатларда   сақлаш   латент   вирусларни   ривожланишига   имконият   яратади.
Шунинг   учун   ҳам   15   ва   20   кун   паст   ҳароратда   сақланган   қуртларнинг   12,5-
51,5 фоизи касалликдан нобуд бўлган. 
Албатта,   ривожланиши   турли   муддатларга   тўхтатиб   турилган   қуртлар
ҳаётчанлиги   паст   ҳарорат   таъсир   эттирилмаган   (қиёсловчи)   вариантга
нисбатан   бирмунча   пасайиши   кузатилади.   Аммо,   ушбу   усул   ёрдамида
қуртларнинг   асосий   қисмини   сақлаб   қолиш   мумкин   бўлади.   Шу   жиҳатдан
ушбу йўналишдаги тадқиқотлар муҳим ва долзарбдир. 
Энди   2-жадвалнинг   охирги   устунидан   жой   олган   личинкалик   даврини
қай   даражада   ўзгаришини   кўриб   чиқамиз.   Тухумдан   чиққан   қуртларни   паст
ҳароратда сақлаш муддатлари узайган сари личинкалик даври ҳам мутаносиб
равишда   узайиб   бориши   аниқланди.   Агар   тухумдан   чиққан   қуртлар
(қиёсловчи)ни дарҳол боқишга киришилганда улар 22-23 кунда пилла ўрашга
киришган  бўлса, қуртларни 3 кун паст  ҳароратда  сақлаш бу муддатни 25-26
кун, 10 кун сақлаш 28-29 кун ва 20 кун сақлаш 30-31 кунга чўзилишига олиб
келди. 
Тухумдан энди чиққан қуртлар ривожланишини турли муддатларга паст
ҳароратда   тўхтатилиб   турилиши   фақат   уларнинг   ҳаётчанлик   хусусиятига эмас, балки маҳсулдорлик белгиларининг намоён бўлишига ҳам ўз таъсирини
кўрсатди. 2–жадвалда келтирилган рақамлар ушбу фикрни тасдиқлайди. 
2-жадвал 
Тухумдан чиққан қуртларни паст ҳароратда сақлаш 
муддатларининг қуртлар ўраган пиллалар кўрсаткичларига таъсири 
Вариантлар ва
тухумларни 
сақлаш 
муддати  Пилланинг ўртача  Ипак қобиғининг  Ипакчанлик 
Вазни, 
г  VIвар.нисб. 
%%  Ўртача 
вазни, мг VI вар. 
нисб. 
%%  %%  VI  вар. 
нисбат. 
%% 
1-3 кун  1,95  132,2  455  128,1  23,3  96,7 
II-5 кун  1,82  123,8  435  122,5  23,9  99,2 
III-7 кун  1,74  118,3  420  118,3  24,1  100,0 
IV-10 кун  1,63  110,9  400  112,6  24,5  101,6 
Тухумдан чиққан қуртларни совуткичларда сақлаш аввало пилла ва ипак
қобиғи   вазнига   салбий   таъсир   кўрсатиши   маълум   бўлди.   Қиёсловчи
вариантда   пилланинг   ўртача   вазни   2,05   граммга   тенг   бўлган   ҳолда
тухумларни 3 кун паст ҳароратда сақлаш бу кўрсаткични 2,95 г, 5 кун сақлаш
– 1,82 г, 7 кун сақлаш – 1,74 г, 10 кун сақлаш – 1,63 г, 15 кун сақлаш – 1,55 г,
20 кун сақлаш эса 1,47 граммгача камайишига сабаб бўлди. 
Агар   вариантлардаги   пилла   вазнини   VI   вариант   кўрсаткичлари   билан
таққосланса қуртларни 3,5 ва 7 кун паст ҳароратда сақланганда  пилла вазни
18,3-32,2   фоиз   кам   бўлган.   Пилладаги   ипак   миқдори   ҳам   худди   шу   зайлда
камайиб бориши кузатилди. 
Қуртлар ҳаётчанлиги ва пилла маҳсулдорлигини камайиб боришини узоқ
муддат   (15-20   кун)   қуртларни   совуткичларда   туриб   қолиши   натижасида
уларни   заифлашиб   қолиши,   касалликларга   берилувчан   бўлиши   билан
изоҳлаш мумкин (3-жадвал) 
3-жадвал  Қурт боқиш даврида касалланган қуртларни микроскопда 
текшириш натижалари. 
Вариантлар  Текширилган 
қуртлар сони, дона  Касаллик тури ва миқдори, дона 
    бактерия  вирус 
I  10  4  6 
II  10  3  7 
III  10  3  7 
IV  10  2  8 
V  10  2  8 
VI  10  1  9 
Ўрта  -  2,5  7,5 
VII(қиёсловчи)  10  8  2 
3-жадвалдан   маълум   бўлишича   тажриба   вариантларида   вирусли
полиэдроз   касаллиги   бактериал   касалликларга   нисбатан   3   баробар   кўпроқ
учрайди.  Айниқса,  сариқ касали  билан  оғриган  қуртлар  IV-VI  вариантларда,
яъни   қуртлар   паст   ҳароратда   10-20   кун   ушлаб   турилганда   кузатилди.
Юқорида   баён   этилганидек,   паст   ҳарорат   латент   холдаги   полиэдроз
вирусларини фаоллашувига туртки бўлган. 
Совуткичларда   7,10   ва   15   кун   сақланган   қуртлар   ўраган   пиллалар
чуватилиб   асосий   технологик   кўрсаткичлари   топилди.   20   кун   давомида
совуткичларда  сақланган   қуртларнинг  асосий қисми нобуд  бўлгани  туфайли
бу вариант бўйича пиллаларни чуватилиш имкони бўлмади. 
Пилла   намуналарини   чуватиш   натижалари   2-жадвалда   кўрсатилган.
Ушбу   жадвалдан   кўриниб   турибдики,   пиллаларнинг   энг   муҳим   технологик
кўрсаткичлари   тухумдан   эндигина   жонланиб   чиққан   қуртларни   паст
ҳароратда сақлаш муддатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Аввало   қуртлар   ривожини   тўхтатиб   туриш   муддати   қанча   кўп   бўлса,
қуруқ   пилланинг   ўртча   вазни   шунчалик   камайиб   бориши   маълум   бўлди. Бунинг   сабаби   шундаки,   қуртлар   совуткичларда   қанчалик   узоқ   сақланган
бўлса, шунчалик тирик пилла вазни паст бўлган. 4-жадвалда кўрсатилганидек
қуртлар  паст  ҳароратда  3  кун  сақланганда  тирик  пилланинг  вазни   1,95  г,  15
кун сақланганда 1,55 г бўлган эди. Пиллалар қуритилгандан сўнг мутаносиб
равишда вазни 0,844 г ва 0,802 граммни ташкил этди. 
Қуруқ   пиллаларнинг   чуватилиши   ҳам   71,4   фоиздан   51,2   фоизга
камайган,   шу   туфайли   пиллалардан   хом   ипак   чиқиши   34,6   фоиздан   27,0
фоизгача пасайган. 
Одатда   пилладан   хом   ипак   чиқиш   фоизи   юқори   бўлса,   толанинг
узунлиги ҳам юқори бўлади. 3 жадвалнинг 6 ва 7 устунларидаги рақамларни
бир-бири билан таққослаш фикримизни нақадар тўғрилигини тасдиқлайди. 
Хусусан, қуртларни паст ҳароратда 3 кун сақланган вариантда хом ипак
чиқиши   34,6%   бўлиб,   битта   пилладан   чуватиб   олинган   тола   узунлиги   78
метрни ташкил этган бир вақтда, қуртларни совуткичларда 15 кун сақланиши
пилладан хом ипак чиқиши ва тола узунлигини мутаносиб равишда 24,8% ва
402 метрга тушиб қолишига сабаб бўлади. 
Яна шу нарса маълум бўладики, қуртлик даврида паст ҳарорат таъсирида
сақлаш   улар   ўраган   пиллалар   чуватилиши   сезиларли   даражада   пасайиши
оқибатида   узилмасдан   чуватиладиган   тола   узунлиги   атиги   376-535   метрга
етган   холос.   Бу   кўрсаткичга   ипак   саноати   корхоналарида   алоҳида   эътибор
берилади.   Чунки,   узлуксиз   чуватиладиган   тола   қанчалик   узун   бўлса,
дастгоҳларнинг   иш   унумдорлиги   ва   хом   ипакнинг   сифати   шунчалик   юқори
бўлади. 
Тажриба   натижаларига   асосланиб   шуни   таъкидлаш   жоизки,   тухумдан
чиққан   қуртларнинг   ривожланишини   тўхтатиб   туриш   мақсадида
совуткичларда   сақлаш   қуртлар   организмида   чуқур   ўзгаришлар   ҳосил   этади.
Бу   ўзгаришлар   аввало   латент   ҳолдаги   сариқ   касали   вирусларини
фаоллаштиради ва қуртларни касалланишига олиб келади. 
Одатда   касаллик   тарқалганда   пилла   ўрашга   етиб   борган   қуртлар   сони
камаяди   ва   олинган   пиллаларнинг   аксарияти   нуқсонли   бўлади.   Навдор пиллалар   улуши   кам   бўлган   пилла   партияларида   ипак   қобиғининг
чуватилиши   фоизи   камаяди,   бу   ўз   навбатида,   пилладан   хом   ипак   чиқиши,
тола   узунлиги   каби   технологик   белгиларни   пасайтириб   юборади.   Сифати
паст   бўлган   ипакни   жаҳон   бозорига   чиқариш   мумкин   бўлмай   қолади.   Тут
барглари   зарарланиб,   озуқа   муаммоси   вужудга   келган   ҳолларда   тухумларни
инкубациянинг   ҳамма   босқичларида   совуткичларга   жойлаштириб,   2… 4 0
С
ҳароратда 3-10 кун сақлаш мақсадга мувофиқдир 
Қурт боқишда ҳарорат ва намликни кескин ўзгаришини
қуртнинг биологик кўрсаткичларига таъсири.
  Қурт   боқиш   даврида   ҳароратни   меъёридан   (24-27 0
С)   кам   ёки   ортиқ
бўлиши   уларнинг   ҳаётчанлиги   ва   биологик   кўрсаткичларига   салбий   таъсир
кўрсатиб,   қурт   боқиш   мавсумини   чўзилишига   ҳамда   ҳосилдорликни
камайишига   олиб   келади.   Бу   тўғрида   Н.Г.Богаутдинов   (1955,1966),
Х.Р.Расулов   (1956),   Л.Ф.Рождественскаянинг   (1951)   олиб   борган
тажрибалари   муҳим   аҳамиятга   эга.   Муаллифларнинг   таърифлашича   қурт
боқиш   даврида   қуртхонадаги   ҳарорат   меъёридан   ортиб   бориши   билан
қуртлик   даври   қисқариб,   яшовчанлиги   аксинча   пасайиб   боради.   Жумладан,
ҳарорат   27-28 0
С   бўлганида   қуртлик   даври   23   кун,   яшовчанлиги   85-87%,
2930 0
С   бўлганда   қуртлик   даври   21-22,   яшовчанлиги   82-84,5%,   ҳарорат   32-
34 0
С бўлганда  қуртлик даври 20-21 кун, яшовчанлиги эса 71-86% бўлишини
маълум қилади. 
Ҳароратни   ипак   қуртига   таъсири   тўғрисида   бир   қатор   илмий   тадқиқот
ишлари   олиб   борилган   бўлсада,   уни   ҳаво   намлиги   билан   боғлаган   холда
кескин   фарқ   қиладиган   даражада   қурт   боқилса   қандай   кўрсаткичларга   эга
бўлишлиги   тўғрисида   ва   ҳозирги   зот   ва   дурагайлар   иштирокида   етарлича
маълумотлар тўпланмаган. 
Шу   боисдан   тадқиқотларни   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   ҳаво
намлигини   ипак   қуртининг   ҳаётчанлик   ва   биологик   кўрсаткичларига
таъсирини ўрганиш муҳим амалий аҳамиятга эгадир.  Дастлаб   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   ҳаво   намлигида   жонланган
қуртларни   шундай   шароитда   боқиш   бўйича   тажриба   ўтказилган.   Бу
тўғридаги маълумотлар қуйидаги 4- жадвалда берилган. 
4-жадвал 
Кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   ҳаво   намлигини   ипак   қуртининг
яшовчанлигига таъсири. 
Қуртхонадаги  Қуртларни яшовчанлиги  Қуртлик 
даврини 
давом 
этиши, кун Ҳарорат 
С 0
  Намлик 
%  1-ёшда  Пилла  ўраш 
олдидан 
сони  %  сони  % 
1  20-21  65-70  200  100  171  85, 5  28-29 
2  20-21  80-85  200  100  13  86,
5  28-29 
3  24-25  65-70  200  100  181  90,
5  24-25 
4  24-25  80-85  20
0  100  172  86,
0  24-25 
5  28-29  65-70  20
0  100  155  7,
5  20-21 
6  28-29  80-85  20
0  100  151  5,
5  20-21 
7  25-26  65-5  20
0  100  184  92,
0  22-23 
 
Жадвалда   келтирилган   рақамлардан   кўриниб   турибдики   кескин   фарқ
қилувчи   ҳарорат   ва   ҳаво   намлиги   ипак   қуртининг   нафақат   эмбрионал
ривожланишига, балки унинг постэмбрионал давридаги ҳаёт фаолиятига ҳам
салбий таъсир  кўрсатади.  Масалан,  қуртлар 20-21 0
С ҳарорат  ва 65-85%  ҳаво
намлигида жонланган айнан шундай шароитда боқишни давом эттирилгандаВари	
антлар   парвариш   учун   биринчи   ёшда   олинган   200   дона   қуртдан   бешинчи   ёш
охиригача 171-13 донаси ёки 85,5-86,5%и қолади, қуртлик даври эса ўртача
28-29  кунга   чўзилади.   Қиёсловчи   вариантда  бу   кўрсаткич   92,0%  га,   қуртлик
даври   эса   22-23   кунга   тенг   бўлиб,   тадқиқот   вариантларига   қараганда
яшовчанлиги   5,5-6,5   %   га   ортиқ   бўлиб,   қуртлик   даври   6-7   кунга   қисқаради.
Қуртларни мўътадил шароитда яқин ҳарорат ва намликда (24-25 0
С ҳарорат ва
65-85   %   намлик)   боқилганда   барча   кўрсаткичлар   мўътадил   шароитда   (24-
26 0
С   ҳарорат   ва   65-5%   намликда)   боқилган   қуртлар   билан   тенг   бўлиши
аниқланди. 
Қуртхонадаги  ҳарорат  ва намлик кескин  кўтарилган (28-29 0
С ва 65-85%
намлик)   шароитда   қуртлар   боқилганда   тажриба   учун   1   ёшда   олинган   200
дона қуртдан 151-155 донаси, яъни 5,5-7,5%и бешинчи ёшгача етиб келади,
қурт   боқиш   даври   20-21   кунни   ташкил   этиб,   қиёсловчи   вариантга   нисбатан
қурт   боқиш   мавсуми   2-3   кунга   қисқарсада,   қуртларнинг   яшовчанлиги
14,516,5 % га камаяди. 
Ипак   қурти   тухумларини   контраст   ҳарорат   ва   намликда   инкубация
қилганда   жонланган   қуртларни   боқиш   мўътадил   шароитда   (24-26 0
С   ҳарорат
ва   65-5%   намликда)   олиб   борилганда   қуртларнинг   яшовчанлик
кўрсаткичлари   қандай   бўлишини   аниқлаш   бўйича   тадқиқот   ишлари
тўғрисидаги маълумотлар 6-жадвалда қайд этилган. 
5-жадвалдаги   рақамлар   шуни   кўрсатиб   турибдики,   эмбрион
ривожланиши   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   намлкда   олиб   борилиб,
тухумлардан   чиққан   қуртлар   мўътадил   шароитда   боқилганда   уларнинг
яшовчанлиги   қиёсловчи   вариантга   яқин   бўлади.   Жумладан,   20-21 0
С   ҳарорат
ва   65-85%   намликда   жонлантирилган   қуртлар   яшовчанлиги   88,5-89,0%ни,
2425 0
С   да   жонлантирилган   қуртлар   яшовчанлиги   89,0-90,0%   га   тенг   бўлиб,
қиёсловчи вариантга (92,0%) қараганда 2,0-3,5% га камайганида бу кўрсаткич
28-29 0
С да жонлантирилган қуртларда эса 5,0-6,0% га камайиши аниқланди. 
5-жадвал  Кескин фарқ қилувчи ҳарорат ва намликда жонлантирилган 
қуртларни мўътадил шароитда боқилгандаги яшовчанлиги 
Вар 
иант 
лар  Инкубация 
давридаги  Қурт 
боқишдаги  Қуртнинг яшовчанлиги 
Ҳарора
т, С 0
  Намл 
ик %  Ҳарора
т С 0
  Намл 
ик %  1-ёшида  Пилла 
ўраш олдидан 
сони  сони  % 
8  20-21  65-70  25-26  65-5  200  100  17  88,5 
9  20-21  80-85  25-26  65-5  200  100  178  89,0 
10  24-25  65-70  25-26  65-5  200  100  181  90,0 
11  24-25  80-85  25-26  65-5  200  100  178  89,0 
12  28-29  65-70  25-26  65-5  200  100  174  87,0 
13  28-29  80-85  25-26  65-5  200  100  13  86.0 
14  24  5  25-26  65-5    200  100  184  92,0 
 
Демак,   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   намликни   қурт   яшовчанлигига
таъсири   юзасидан   олиб   борилган   тажриба   натижалари   шундан   далолат
берадики, эмбрионнинг баҳорги ривожланиши инкубация даврида меъёридан
(24 0
С) паст ёки ҳарорат ва намликда амалга оширилиб, тухумдан жонланган
қуртлар ҳам шундай шароитда боқилганида уларнинг яшовчанлиги мўътадил
шароитда   жонлантирилиб   кейинчалик   ҳам   шу   ҳарорат   ёки   намликда
боқилган қиёсловчи вариант қуртларига нисбатан 5,5-16,5% га камайиб, қурт
боқиш даври 6-7 кунга чўзилади. Чунки ҳарорат ва намликни меъёридан паст
ёки юқори бўлишлиги ипак қуртлари танасида модда алмашиниш жараёнини
сусайтиради   ёки   ортиқча   тезлаштиради,   натижада   физиологик   жараёнлар
бузилиб қуртлар нимжонлашади ва касалликка чалинади. Айниқса ҳарорат ва
намлик бир йўла юқори бўлганида қуртлар безовталаниб димиқади, танадаги
сувни порлатиш ва нафас олиши оғирлашади, оқибутда қуртлар касалланади
ёки халок бўлади. 
Эмбрионни   баҳорги   ривожланиши   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва
намликда олиб борилиб, тухумлардан жонланган қуртлар мўтадил шароитда парвариш   қилинса   уларнинг   яшовчанлиги   мўътадил   шароитда
жонлантирилган   ва   боқилган   қуртларга   нисбатан   катта   фарқ   қилмасада
уларни   пилла   ўраш   олдидан   бўлган   яшовчанлик   фойизи   2,0-6,0   %   га
камайиши маълум бўлди. 
Маълумки, ҳар қандай тирик организмлар ҳаёт фаолияти даврида ташқи
муҳит   омилларини   кескин   ўзгариши   уларни   ривожланиши,   танада   содир
бўладиган физиологик, биокимёвий ва бошқа жараёнларни ўзгаришига  олиб
келади. Бу қонуният ипак қурти учун янада таалуқли ва муҳим ҳисобланади,
чунки   у   совуққонли   организм   бўлганлиги   учун   танасидаги   барча   жараёнлар
ташқи   муҳит   омиллари   иштирокида   содир   бўлади.   Жумладан,   қуртлик
даврини   чўзилиши,   пўст   ташлаш,   овқатни   қабул   қилиш   ва   ҳазм   бўлиши,
ниҳоят   танани   ўсиши,   ёшдан   ёшга   йириклашиши   ва   вазин   ўзгариши   каби
жараёнлар бунга мисол бўлади. 
Ипак   қуртини   ёшлари   бўйича   тана   оғирлигини   ўзгариши   эски   зотлар
бўйича   1900-1930   йилларда   Т.В.Робертсон,   Е.Гиратцука,   Э.Ф.Поярков   ва
бошқалар   ўрганиб,   қурт   вазни   билан   тана   ўсиши   ва   ипак   бези   вазнининг
ўсиши   орасида   боғлиқлик   йўқлигини   таъкидлайди.   Аммо   ҳозир
фойдаланилаётган зот ва дурагайларда бу масала деярлик ўрганилмаган. 
У.Н.Насириллаев,   А.К.Тўхтаевлар   (1991)   селекция   ишида   ипак
қуртининг   айрим   хусусиятларини   олдиндан   айтиб   бериш   борасида
тадқиқотлар   олиб   бориб   қурт   вазни   билан   ипак   безининг   ўсиши   оралиғида
боғлиқлик   борлигини   маълум   қилади.   Муаллифларнинг   фикрича   ипак
қуртининг   сермаҳсул   зот   ва   дурагайларида   (линия   22   х   Линия   23,   Совет-5,
Гулистон   1)   қурт   танасининг   ўсишида   оғирлиги   билан   ипак   бези   орасида
боғлиқлик мавжуд бўлиб, эски (Боғдод, Асколи, Оро) зотларининг танаси ва
ипак безини оғирлигидан юқори бўлишини таъкидлайди. 
Юқорида   исми   шарифи   қайд   этилган   олимларнинг   маълумотларидан
ипак   қурти   тана   вазнининг   ўсиши   ташқи   шароит   омилларининг   таъсири
билан боғлаб ўрганилмаганлиги кўриниб турибди. Шуларни эътиборга олган
холда,   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   намликни   қуртнинг   ёшлари   бўйича ўсиши   ва   массасига   таъсир   этишини   ўрганилган.   Бу   тўғридаги   тадқиқот
натижалари 6-7 жадвалларда баён этилган. 
6-жадвал 
Кескин фарқ қилувчи ҳарорат ва намликда жонлантирилган ва 
боқилган қуртлар вазнини ёшлари бўйича ортиб бориши. 
Қурт боқиш 
давридаги  Бир дона қуртнинг 
массаси, мг  Тухумдан 
жонлангандагига 
нисбатан неча маротаба 
катталашиши Ҳарорат
С 0
  Намлик
%  Тухумдан 
жонлан- 
ганда  Пилла 
ўраш 
олдидан 
1.  20-21  65-70  0,42  4392,70  10459 
2.  20-21  80-85  0,42  4415,30  10513 
3.  24-25  65-70  0,42  443,60  10651 
4.  24-25  80-85  0,42  4437,20  10565 
5.  28-29  65-70  0,42  4012,40  9553 
6.  28-29  80-85  0,42  3894,55  923 
7.  25-26  65-5  0,42  4474,40  10653 
қиёсловчи 
6-жадвалда келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики тухумларни
инкубация қилиш ва қурт боқиш даврларида меъёридан паст бўлган 2021 0
С
ҳарорат   ва   65-85%   намлик   шароити   қўлланилганда   қуртларнинг   вазни
тухумдан   жонланганда   0,42   мг   бўлиб,   пилла   ўраш   олдидан   4392,70   –
4415,30   мг   ташкил   этади   ва   қуртлик   даврининг   охиригача   10459-10513
маротаба   катталашади.   Бу   кўрсаткич   қиёсловчи   вариантда   10653
маротабага тенг бўлиб, тажриба вариантларига қараганда 1,3-1,9% оғирроқ
вазнга   эга   бўлади.   Ҳарорат   ва   намлик   тажриба   вариантларида   24-25 0
С
намлик 65-85% бўлганида қурт вазнининг ўсиши қиёсловчи вариант билан
деярли   тенг   бўлиши   кузатилди.   Аммо,   тухумларни   инкубация   қилиш   ва
жонланган қуртларни ҳам кескин фарқ қилувчи ҳарорат ва намликда олибВариантл	
ар   борилганда   қуртларни   ёшлари   бўйича   вазн   оғирлиги   бирмунча   паст
бўлади.   Жумладан   инкубация   ва   қурт   боқиш   жараёни   28-29 0
С   ҳарорат   ва
65-85% намликда ўтказилса пилла ўраш олдидан бир дона қуртнинг вазни
3894,55-4012,40   мг   келиб   тухумдан   жонланган   қуртлар   вазнига   (0,42   мг)
нисбатан   923-9553   маротаба   катталашиб,   қиёсловчи   вариантга   нисбатан
13,1% енгилроқ бўлиши аниқланди. 
Демак   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва   ҳаво   намлиги   ўз   навбатида
қуртларнинг   ёшлари   бўйича   вазн   оғирлигини   ўсиб   боришига   ҳам   салбий
таъсир кўрсатади. Натижада қурт танасидаги органларни маълум даражада
кичикроқ   бўлишига   ва   оқибатда   унинг   маҳсулдорлик   хусусияти   ҳам   паст
бўлишига олиб келади. 
Ушбу   тажрибани   давом   эттириб   кескин   фарқ   қилувчи   ҳарорат   ва
намликда жонлантирилган қуртларни мўътадил шароитда боқиб кўрилган.
Натижада олдингидан анча фарқ қилувчи маълумотлар олинди (7-жадвал). 
7-жадвал 
Кескин фарқ қилувчи ҳарорат ва намликда жонлантирилган 
қуртларни мўътадил шароитда боқилганда оғирлигини ўзгариши. 
Инкубация 
давридаги  қурт 
боқишдаги  1-дона 
қуртнинг массаси, 
мг  Тухумдан
жонлангандаг
ига   нисбатан
неча   маротаба
катталашиши Ҳарорат
С 0
  Намлик
%  Ҳарорат
С 0
  Намл 
ик %  Тухумдан 
жонланга 
нда   Пилла 
ўраш 
олдидан 
1  20-21  65-70  25-26  65-5  0,42  4422,20  10529 
2  20-21  80-85  25-26  65-5  0,42  4431,70  10552 
3  24-25  65-70  25-26  65-5  0,42  443,60  10651 
4  24-25  80-85  25-26  65-5  0,42  4455,40  10608 
5  28-29  65-70  25-26  65-5  0,42  4344,80  10345 
6  28-29  80-85  25-26  65-5  0,42  4271,60  10170 Вариантлар   7  24  5  25-26  65-5  0,42  4474,40  10653 
 
7-жадвалдаги маълумотлар шундан далолат берадики, меёридан паст ёки
юқори   бўлган   харорат   ва   намликда   инкубация   қилинган   тухумлардан
жонланган   қуртлар   мўтадил   шароитда   боқилганда   ёшлари   бўйича   вазн
оғирлигини   ортиб   бориши   қиёсловчи   вариантга   яқин   бўлсада,   маълум
даражада   тана   енгиллиги   сезилиб   турибди.   Бу   кўрсаткич   айниқса   тухумлар
28-29 0  
харорат   ва   80-85%   намликда   жонлантирилган   қуртларда   билинади.
Масалан,   ушбу   вариантда   қурт   танасини   пилла   ўраш   олдидан   бўлган   вазн
оғирлиги 10170 мг тенг бўлиб, киёсловчи вариантга /10653 мг/ нисбатан 4,7%
енгил бўлади. 
Демак ипак қурти тухумлари меёридан паст ёки юқори харорат ва намликда
инкубация   қилиниб,   жонланган   қуртлари   мўтадил   шароитда   боқилганда
уларни   ёшлари   бўйича   вазн   оғирлиги   киёсловчи   вариант   кўрсаткичларига
яқинлашади,   аммо   харорат   ва   намлик   бараварига   юқори   бўлган   шароитда
жонлантирилган   қуртларнинг   вазн   оғирлиги   /мўтадил   шароитда   боқилсада/
бошқа   қуртларга   нисбатан   4,7%   га   енгилроқ   бўлади.   Бошқача   қилиб   тахлил
қилинса   ноқулай   шароитда   инкубация   қилинган   тухумлардан   чиққан
қуртларда  эмбрионал ривожланишдаги  салбий  таъсирлар  қуртлик давридаги
мўтадил шароитга қарамасдан уларнинг хаётчанлик, тана ўсиши ва оғирлиги
каби   бошқа   жараёнларига   маълум   даражада   таъсир   кўрсатади.   Шунингдек
қурт танасини ўсиши билан вазни орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд эканлиги
намаён   бўлди.   Бу   эса   У.Н.Насириллаев   ва   А.К.Тўхтаевларнинг   берган
маълумотлари тўғри эканлигини тасдиқлайди. 
 
  Хулоса
Мавзу бўйича фойдаланилган дарслик, ўқув қўлланма, адабиётлар илмий
тўпламлари, журналлар ва илмий тўпламлардан тўплаган маълумотлар ҳамда
ишлаб   чиқариш   амалиётлардаги   кузатишлар   асосида   қўйидаги   хулосага
келамиз. 
Тут   ипак   қуртининг   ҳаёт   фаолияти,   ташқи   муҳит   омилларига   (ҳарорат,
ҳаво   намлиги,   ёруғлик,   ҳаво   алмашиниш,   озуқаланиш   майдони   каби)   узвий
боғлиқ бўлади. 
Экологик   омиллар   ичида   ҳарорат   энг   муҳимларидан   бири   ҳисобланиб
(ипак қурти совуққонли ҳашорат бўлганлиги учун), унинг барча ривожланиш
даврларининг   чўзилиши,   ўсиши,   озиқаланиши   ва   бошқа   кўрсаткичлари
ҳарорат миқдорига боғлиқдир. 
қурт боқишдаги меъёрий ҳарорат 24-27 о
С, ҳаво намлиги 60-5 % га тенг
бўлиб   уларнинг   бу   меъёрдан   паст   ёки   юқори   бўлиши   қуртларни   нотекис
ривожланиши,   касалликларга   тез   чалиниши,   пилла   ҳосилдорлигини   9,5-15,0
% га пасайиб кетьишига олиб келади. 
қуртхонадаги   ҳарорат   ва   ҳаво   намлигини   кескин   ўзгариши   навли
пиллалар   миқдорини   5,0-21,5   %   га   камайтириб,   навсиз   ва   қарапачоқ
пиллаларнинг миқдорини аксинча 1,5-4,5 % га ортишига олиб келади. 
 
 
 
 
  Адабиётлар
1. Рустамбаев  М.Х.,  Тухташева  У.А.  Адвокатура:  касб-  ҳунар   коллежлари
учун ўқув қўлланма. - Т.: Илм Зиё, 2010. – 232 бет. 
2. Рустамбаев   М.Х.,   Тухташева   У.А.   Суд   ҳокимияти   ва   Ўзбекистон
Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлар: илмий-публицистик нашр. - Тошкент:
ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.  
3. Саломов   Б.   Ўзбекистонда   адвокатлик   фаолияти.   -   Т.:   Адолат,   1-2   том
2000. – 225 б.
4.   O’ zbekiston Respublikasida advokatlik faoliyati:   Оliy vа o’rtа mаxsus  tа’lim
vаzirligi   tomonidan   5380100   yurisprudensiya   yo’nalishi   bo’yicha   bakalavriat
tаlаbаlаri   uchun   dаrslik:   2   jildlik.   /   Mualliflar:   G.Abdumajidov   va   boshq.   –   T.
Konsauditinform-Nashr, 2007. – 360 b. - 472 b.
5. Жўраев   И.Б.   Ўзбекистон   Республикасида   адвокатлик   фаолияти.   Ўқув
услубий қўлланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2010 йил. – 8.5 б.т.