Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 684.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Ноябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы религиоведения

Продавец

Bohodir Jalolov

Ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар

Купить
Мавзу. «Ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар» Режа: 1. Ислом дини ҳақида 2. Муҳаммад пайғамбар ҳаёти 3. Исломнинг Макка даври 4. Исломнинг Мадина даври 5. Ислом таълимоти 6. Исломдаги йўналишлар 7. Суннийликдаги мазҳаблар 8. Шиаликдаги секта ва мазҳаблар  Ислом дини дунёда кенг тарқалган жаҳон динларидан бири бўлиб, Осиё қитъасидаги Эрон, Покистон, Афғонистон, Туркия каби кўплаб мамлакатлар, Арабистон Ярим Ороли, Иордания, Сурия, Африка қитъасидаги Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливия, Миср Араб Республикаси, Сомали сингари мамлакатлар халқлари, Эфиопия, Судан, Малайзия, Индонезия халқлари, Ливан, Ҳиндистон, Хитой ҳамда Филиппин аҳолисининг маълум бир қисми, Европа қитъасида эса, Болқон ярим оролида яшовчи халқларнинг бир бўлаги ислом динига эътиқод қилади. Шунингдек, ислом дини Марказий Осиё, Закавказэ, ва Шимолий Кавказ, Волгабўйи, Ғарбий Сибир ва бошқа айрим жойларда яшовчи аҳолининг бир қисмининг онги ва турмушида мавжуд бўлиб, бу халқлар турмуш-тарзига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ер юзида ислом динига эътиқод қилувчилар, яъни мусулмонла ИСЛОМараб. — бўйсуниш, ито- ат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топ- шириш 7-асрда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абд ал- Мутталиб Ҳижоз(Ғарбий Арабистон)  Арабистон ярим оролида исломнинг вужудга келиши арафасида яҳудийлик, христианлик, ҳаттоки зардуштийлик ва монизм таълимотлари бу минтақаларда кенг тарқалгани ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд. Мазкур динларга эътиқод қилувчи қабилалар билан араб қабилаларининг алоқалари мавжуд бўлиб, бир-бирларига таъсири сезиларли даражада бўлган. Жумладан, меҳнат фаолиятида, савдо-сотиқ ишларида, ҳаттоки урф-одат, турмуш тарзи, маънавиятининг ривожланишида ўз ифодасини топган.  Арабларнинг исломдан олдинги маънавияти уларнинг яшаш шароити, меҳнат фаолияти, руҳияти, дунёқарашининг шаклланиши эса мавжуд полетеистик (кўпхудолик) динлари таъсирида бўлган. Шу нарса аёнки, яхудийлик ва христианликда политеизмдан монотеизмга ўтиш исломдан олдин вужудга келган. Исломда эса бу жараён VI асрнинг ва VII асрнинг бош  Бир сўз билан айтганда, ислом дини Арабистон ярим оролидаги вазиятни эътиборга олиб исломдан олдинги даврни Жоҳилия даври деб атади. Бу сўз араб тилида “Жоҳиллик”, “Билмаслик”, “Нодонлик” маъноларини англатади. Чунки бу даврда араблар орасида ал- васанийя – яъни кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан бехабар эдилар. Бундан ташқари халқ орасида қизларини тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа бир қатор ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган бўлиб, ислом дини бундай одатларга чек қўйди. Араблар орасида кўпхудолик шу даражада авж олган эдики, хатто ҳар бир қабила ва ҳар бир оиланинг ўз худоси бўлган. Шунинг учун ҳам исломдан олдин Каъбани ичида 360 та бут ва санамлар бўлган. Кейинчалик муҳаммад пайғамбар Маккани фатҳ қилгач, буларни синдириб ташлашни буюрган . ИСЛОМ ДИНИ ТАРҚАЛГАН МАМЛАКАТЛАРНИНГ СИЁСИЙ ХАРИТАДА КЎРИНИШИ  Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абд ал-Мутталиб Макка ва унинг атрофи тарихида «Фил воқеаси» номи билан машҳур бўлган жангдан 50 кун кейин таваллуд топди. Мисрлик мунажжим Маҳмуд подшонинг аниқлашича, Пайғамбарнинг таваллуд топишлари милодий сананинг 571 йил 21 апрель кунига тўғри келади. Отаси Абдуллоҳ Қурайшнинг Бану Ҳошим, онаси Омина бинт Ваҳб – Бану Зуҳра уруғидан эдилар.  Муҳаммад пайғамбар туғилишидан олдин онасининг қорнида 2 ойлик ҳомилалигида отаси Абдуллоҳ Шом сафаридан қайтаётиб йўлда вафот этади. Бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун арабларда саҳройи аёллардан сут-она топиб эмизиш одати бор эди. Ана шу одатга кўра, Муҳаммад пайғамбарни Саъд қабиласидан Халима исмлик аёлга эмизиш учун берилади. 4 ёшга етганида Қуръоннинг 94 сурасида баён этилган “Шаққи садр” воқеаси туфайли Хали  Муҳаммад пайғамбар 25 ёшга тўлганида Бану Асад уруғидан бўлган бой аёл Хадича бинт Хувайлидга уйланди. Муҳаммад пайғамбарнинг етти фарзандидан (Мориядан туғилган Иброҳимдан бошқа) 6 таси (Зайнаб, Умму Кулсум, Руқийя, Фотима, Қосим, Абдуллоҳ)нинг онаси Хадича бинт Хувайлид эди.  Маккадаги Каъба биноси устида томи бўлмаганидан, ёмғир сувлари уни емириб юборган эди. Кейинчалик бинони сел оқимидан сақлаш учун бир тўсиқ қурилган бўлса-да, у ҳам йиллар ўтиб емирилган эди. Пайғамбар даврида Макка аҳли Каъбани янгидан қуришга қарор қилдилар. Бу қурилишда Пайғамбар ҳам қатнашди. М У С У Л М О Н Л А РШим. Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатларида аҳолининг 80% дан ортиғи Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва б. баъзи мамлакатларда Кипр, Ливан, Исроил мустасно Аҳолининг ярмидан 80% игача ташкил қилади Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан Аҳолининг карийб ярми Малайзия ва Нигерияда Мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли Гвинея-Бисау, Камерун, Буркинафасо, Сьерра-Леоне ва б  Муҳаммад пайғамбар 40 ёшга етганида кўпроқ ёлғизликни қўмсайдиган бўлиб қолди. Шундай пайтларда Маккадан 3 мил узоқдаги Ҳиро тоғида жойлашган ғорга чиқиб кетар, ерлик аҳоли одатича рамазон ойини у ерда ибодат билан ўтказарди. Ғамлаган озуқалари тугагач, Хадича олдига қайтиб, бир оз вақтдан сўнг яна ўша ғорга кетар эди. У ерда ўзини сукунатга бериб, чуқур ўйга толар, ғойибдан қулоқларига «Сен Аллоҳнинг элчисисан» деган товушлар эшитилар эди. Кўп туш кўрар, тушида кўрган нарсалари ўнгида тўғри чиқар эди.  Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, шу ҳолда нозил қилинган «Алақ» сурасининг бошидаги беш оят илк ваҳийдир. Хадича бу хабарни яхшиликка йўйиб, Варақа ибн Навфал номли самовий китоблардан бохабар бўлган амакисининг ҳузурига бориб, бу воқеанинг тафсилотини сўради. Шундан сўнг Муҳаммад пайғам  Набий – арабча сўз бўлиб, “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини беради. Пайғамбарлар орасида уларга Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга тарғиб қилганлари – набийлар дейилади. Масалан, Исмоил, Исхақ, Яъқуб, Закариё, Сулаймон каби пайғамбарлар.  Росул – арабча сўз бўлиб, “элчи” маъносини англатади. Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар – росуллар дейилади.  Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, росул набий бўла олади. Лекин набий росул бўла олмайди. Муҳаммад пайғамбар ҳам набий, ҳам росул эдилар. М У С У Л М О Н Л А Рсони жиҳатдан энг йирик давлатар Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш мусулмонларнинг анчаси Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда Европанинг айрим мамлакатлари Югославия Албания, Буюк Британия, ГФР, Франция ва б Шим. ва Жан. Америка қитъаси мамлакатлари АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гайана, Суринам, Тринидад ва Тобаго Австралияда, Фижи оролларида 10 55 24 55 34 10 2B 4C 34 2E 35 05 09 04 2D 08 10 08 30 30 3A 08 58 2E 57 27 0E0A18 2E 3C16 30 2E 07  Очиқ даъватдан сўнг Макка мушриклари Абу Бакр, Усмон ибн Аффон каби ислом қабул қилган улуғ ва бадавлат зотларга ҳеч нарса дея олмас ҳам, аммо заиф, камбағал, ҳимоясиз мусулмонларни қаттиқ сиқувга олдилар. Ҳабашистонга боришни истаган 11 эркак ва 4 аёлдан иборат бўлган биринчи гуруҳ Маккадан яширин равишда чиқиб, Қизил денгиз бўйлаб кетди. Уларнинг ичида Усмон ибн Аффон ва хотини Руқийя (Пайғамбарнинг қизи), Абу Ҳузайфа ва хотини, Зубайр ибн ал- Авом, Абдурраҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Масъуд бор эдилар. Гуруҳ бошлиғи Усмон ибн Мазъун эди. Бу 15 киши ваҳийнинг бешинчи йили Ҳабашистонга (Оқсум подшоҳлиги) етиб келдилар. Уларни Ҳабашистонда христианлар жуда яхши кутиб олдилар. У ерда яхши, сокин ҳаёт кечира бошладилар. Уларнинг бундай осойишта ҳаёт кечираётганликларини эшитган бошқа мусулмо  Маккаликларнинг қаттиқ қаршиликларидан кўп озор чеккан Пайғамбар Тоифга йўл олди. Бироқ тоифликлардан ҳеч ким исломни қабул қилмади.  Даъватнинг ўнинчи йили ҳаж мавсумида Пайғамбар Макканинг шимолида «Ақаба» деб аталадиган бир тепаликда Ясриб (Мадина) шаҳридан келган олти кишини учратиб, уларни исломга даъват этдилар. Улар исломни қабул қилдилар. Ушбу учрашув ислом тарихида «Биринчи Ақаба байъати» деб ном олди. Унда Асъад ибн Зарора, Рафиъ ибн Молик, Авф ибн Ҳорис, Қутба ибн Омир, Уқба ибн Омир, Жобир ибн Абдуллоҳлар Пайғамбарга дин шартларини бажаришга «байъат» (қасамёд) қилдилар. Кейинги икки ҳаж мавсумида ҳам Ақаба байъати бўлиб ўтди. Иккинчи учрашувда мадиналиклардан 12 киши, учинчисида эса 75 киши иштирок этдилар. Бу воқеалардан сўнг Пайғамбар Мадинага ҳижрат қилмоқликка қарор қилд «Муслим», «муслимун» сўзининг бошқа халқлар орасида талаффуз этилиши форсларда мусалмон ўзбекларда мусулмон қирғиз ва қозоқларда мусурмон Украина ва Россияда басурман  Исломнинг Мадинадан кейинги даври унинг тарихида жуда катта аҳамиятга эга. Мусулмонлар биринчи марта алоҳида диний жамоа (Умма) бўлиб яшай бошладилар. Бу эса ўз навбатида диний қоидаларнинг шаклланишини тезлаштириб юборди. Аста-секин намоз, азон ва бошқа амаллар тартибга солинди. Пайғамбар бу шаҳарга учинчи тараф вакили сифатида таклиф этилган эди. Аввал, муросасиз Авс ва Хазраж араб қабилалари ҳамда Бану Қурайза, Бану Қайнуқоъ, Бану Назир яҳудий қабилалари билан ўзаро сулҳ тузилди.  Ҳижратнинг иккинчи йили рамазон ойида (милодий 624 йили) мусулмонлар уммаси қўшинлари ва маккаликлар ўртасида Бадр жанги бўлди. Бу жанг Мадинадан 80 мил (тахминан 150 км.) узоқда Сурия карвон йўлида жойлашган Бадр қудуғи яқинида бўлиб ўтди. Муросасиз кечган жанг мусулмонлар ғалабаси билан тугади. Бу жангдан  Яҳудий ва христиан диний жамоалари аҳл ал - китоб мавқеига эга бўлишди. Улар Мадина давлати хазинасига ҳар бир вояга етган эркак бошидан тўлов ( жизя ) йиғиб бериб, ўз ижтимоий-диний автономияларини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Аммо Мадина давлатининг асосий мухолифи Макка жамоаси бўлиб қолаверди. Ҳижратнинг олтинчи йилида Макка қурайшийлари билан тузилган Ҳудайбия шартномаси энг муҳим ғалабалардан биридир.  Макка фатҳидан (630 йил) сўнг ислом давлати Арабистон ярим оролида тўла ғалабага эришди. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Макканинг олиниши мусулмонлар учун ғоят катта аҳамиятга эга бўлди, чунки шундан сўнг мусулмонлар жамоаси Арабистон муҳитида етакчи давлат ва сиёсий кучга айланди.  Шу билан бир қаторда Мадинада диний қоида ва тартиблар бир текис шакллана бошлади. Диний мас Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абд ал-Мутталиб 571(570) йил 21 апрель - 632 йил 8 июнь Отаси Абдуллоҳ Қурайшнинг Бану Ҳошим уруғи онаси Омина бинт Ваҳб – Бану Зуҳра уруғи Саъд қабиласидан Халима бобоси Абдулмутталиб амакиси Абу Толиб Хадича бинт Хувайлид  11 ҳижрий йил 12 рабиъ-ул-аввал, 632 милодий йил 8 июнь куни Пайғамбар вафот этди. Бу билан ислом тарихида илк давр – Қуръоний давр ёки теократия даври тугади. Бундан буён мусулмон-араб давлати тарихида подшоҳлар – халифалар , ислом дини нормаларини шакллантириш ва ривожлантиришда диний илмлар билимдонлари – уламоларнинг роли тобора ошиб бораверди.  Муҳаммад пайғамбар вафоти ҳақидаги хабар Мадина аҳли орасида ёйилгач, ансорлар Умма бошчиси – халифаликка номзод масаласини ҳал қилиш мақсадида Бану Саъида қабиласининг Сақифа номли гузарига ошиқдилар. Бир қанча муҳожирлар ва ансорлар ўртасида бўлиб ўтган қизғин баҳс ва тортишувлардан сўнг халифаликка Абу Бакр ас-Сиддиқни (632-634) сайлаб, барча унга байъат қилдилар. Абу Бакр диний ва дунёвий ҳокимиятни ўз шахсида бирлаштирди. Лекин унинг ҳо  Халифа Абу Бакрнинг қисқача таржимаи ҳоли. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг энг яқин сафдошлари, қайноталари (Ойшанинг отаси). Йирик савдогар. Макканинг қурайш қабиласидан. Муҳаммад (с.а.в.) даъватлари билан исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган. Исломга киришдан олдин исми Абдулкаъба эди. Абдуллоҳ исмини Муҳаммад (с.а.в.) қўйганлар. Сиддиқ деб аталишига сабаб шуки, исро ва меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаган. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) унга Сиддиқ, яъни имони кучли деб лақаб берганлар. 631 йилда Муҳаммад (с.а.в.) мусулмонларнинг Мадинадан Маккага биринчи зиёрати ҳажни бошқаришни айнан Абу Бакрга топширганлар. Халифалик даврида (632-634) ислом динини Арабистон ярим ороли бирлигининг маънавий негизига айлантиришга муваффақ бўлган ва ҳатто исломни ярим орол ҳудудидан ташқари  Пайғамбар вафотидан сўнг анча бўйсундирилган қабилалар Мадина шаҳар-давлати янги йўлбошчиси Абу Бакрга тўлов ( садақа ) бермасликка қарор қилди. Баъзи бир қабилалар ўз сиёсий мустақилликларини қайтариб олишни ўз ораларидан пайғамбарлар чиқариш орқали ифода этдилар. Араб давлати тарихида ушбу воқеалар « Ридда » номи билан аталади. Абу Бакр бундай хатти-ҳаракатларни қатъийлик билан бостирди. Мадина шаҳар-давлатининг араб қабилаларини ўз тасарруфига қайтариш йўлидаги олиб борган урушлари Арабистон ташқарисига чиқиб, аста- секин араб истилоларига айланиб кетди. Бу эса ўз навбатида исломнинг араб миллий динидан жаҳон динига айланишига замин яратиб берди.  Абу Бакр халифаликка сайлангач, уни мусулмонлар “Халифатар росулуллоҳ” дедилар, яъни росулуллоҳнинг ўринбосари деб атадилар. Абу Бакр вафо  Умар ибн Хаттоб ал-Форуқ (тахминан 585-644) - дастлабки тўрт халифадан иккинчиси, буюк давлат арбоби. Исломни тахминан 616 йилда қабул қилган. Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) яқин сафдошларидан бири ва қайноталари (Ҳафсанинг отаси). Пайғамбар (с.а.в.) олиб борган барча жангларда қатнашган. Абу Бакрнинг халифа бўлиб сайланиши (632 йилда) ташаббускори, унинг яқин маслаҳатгўйи бўлган. 644 йил 7 ноябрда Басра волийси Муғийра ибн Шуъбанинг қули насроний Абу Луълуа Умарга ханжар санчиб яралаган ва шу куни кечқурун Умар 63 ёшда вафот этган. Васиятига кўра, Ойшанинг ҳужрасига, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ва Абу Бакр Сиддиқ ёнларига дафн этилган. Осиё 970 млн Шим.Африка ва Я?ин Шар? 300 млн Бошқа давлатлар  Усмон ибн Аффон (тахминан 575-656) – дастлабки тўрт халифадан учинчиси, Умавийлар қабиласига мансуб. Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) энг дастлабки издошларидан бири. Пайғамбар (с.а.в.)нинг куёвлари.  Умарнинг ўлим олдидаги васиятига кўра, Усмон янги халифани сайлаши лозим бўлган кенгаш – шўро таркибига кирган ва улар томонидан халифа қилиб сайланган.  Усмоннинг халифалик даврида Сосонийлар давлатини фатҳ этиш тугалланди.  Усмон ибн Аффондан сўнг халифаликни Али ибн Абу Толиб бошқарди. Халифалик Али ибн Абу Толибга етиб келгач эса, унинг тарафдорлари Алини “Имом” деб атай бошладилар. Шундай қилиб юқоридаги тўрт халифа ислом тарихида “Хулофаи рошидийн”, яъни тўғри йўлдаги халифалар номи билан ислом тарихида қолишди. Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб эътироф этилган. И с л о м д и н и 5 « а с о с » ё к и « у с т у н » ( а р к о н а д - д и н а л - и с л о м и й ) г а э г а : калима келтириш намоз ўқиш рўза тутиш закот бериш имконият топилса ҳаж қилиш  Ислом сўзи арабча – Аллоҳга ўзини топшириш, итоат этиш, таслим бўлиш, бўйсуниш маъноларини беради. Ислом дини таълимоти бўйича:  Иймон – Худонинг борлиги ва бирлигини дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиш  намоз (арабча – солат) – Ҳар куни беш маҳал намозни адо этиш  рўза – (арабча – савм) Хижрий-қамарий тақвимнинг 9 ойи Рамазон ойида рўза тутиш;  Закот – Мол-дунёси, бойлиги нисоб (ҳар йили диний идора томонидан белгиланадиган маълум миқдор)га етганида қирқдан бирини мискин, камбағал, бечора одамларга беминнат бериш;  Ҳаж – умрида бир марта Саудия Арабистонида жойлашган Каъба деб номланган муқаддас уйни зиёрат қилиш; Имон 7 ақидани ўз ичига олади Аллоҳга, унинг фаришталарига муқаддас китобларига пайғамбарларига охират кунига тақдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ўлгандан кейин тирилишга ишонишкалима келтириш  Маълумки, жаҳондаги барча йирик динлар ўз тараққиётининг муайян босқичида турли йўналиш ва оқимларга бўлинган. Чунки мазкур дин тарқалган худудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий курашнинг кучайиши муайян динга эътиқод қилувчи турли халқларнинг ижтимоий манфаатлари ва маданий даражалари турличалигидадир.  Исломда ҳам унинг тарихий тараққиётида бундай бўлинишлар бўлган. VII асрнинг иккинчи ярмидаёқ даставвал хорижийлар (Ал-хавориж, хаража-диндан чиқмоқ мазмунида) йўналиши шаклланган, сўнгра яна икки йирик оқим-суннийлик ва шиаликка ажралган. Умуман олганда ислом динининг оқимларга бўлиниб кетишининг асосий сабаби сифатида тарихчилар ислом тарихида юз берган “Сиффийн” жангини сабаб қилиб келтиришади.  Марказий Осиё халқлари ҳаётига ислом йўналишларини (асосан суннийлик) тарғибот ёки араб истилоси орқали киритилиши билан бир вақтда ислом маданияти, маънавиятини маҳаллий халқлар ўртасида кенг ёйилиши кузатилади. Бу худудда суннийликнинг ҳанафия мазҳаби қонун-қоидаларини маҳаллий халқлар ҳаётига сингдириш суннийликнинг бошқа мазҳабларга нисбатан тезроқ амалга ошди. Имом Аъзам асос солган ҳанафия мазҳаби бошқа мазҳабларга нисбатан, биринчидан, диний бағрикенглик (яъни бошқа мавжуд динлар ва уларнинг урф-одатлари ҳам давом этиш имконияти); иккинчидан, мўътадил мазҳаблиги (яъни маҳаллий халқлар, миллатларнинг хусусиятларига мос келиши, унинг талабларини оддий одамларга мос келиши); учинчидан, бу мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг ортиб бориши ва ҳозирги вақтда мусулмонларнинг кўпчилиги яъни 93  Суннийлик – бу исломда изчил, собитқадам йўналиш ҳисобланади. Мусулмонларнинг жуда кўпчилик қисми – 92,5 фоизи суннийликка эътиқод қилади. Қолган 7,5 фоизини шиалар, ибодийлар ва хорижийлар ташкил қиладилар. Сунна арабча одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи деган маъноларни билдиради. Суннийлик деган сўз арабча «Сунна», «муқаддас ривоят», яъни Муҳаммад пайғамбар тўғрисидаги ривоятлар ва унинг ҳадислари тўплами деган тушунчадан олинган.  Суннийлар уммавийлар сулоласидан бўлган халифаларнинг олий ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини тан олганлар. Суннийликда Сунна Қуръондан кейинги асосий муқаддас манба, ҳадислар тўплами деб қаралади. У VII аср ўрталарида шакллана бошлаган. Унда халифаликдаги синфий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, ислом мафкураси атрофидаги кураш ўз ифодасини топган. Уни тўплаш, ша  Ҳанафия (Имоми Аъзам) мазҳаби. Бунга Абу Ҳанифа тахаллуси Имоми Аъзам – буюк имом (699-767) асос солган. У энг йирик ҳуқуқшунослардан бири бўлиб, шариат ҳуқуқини тартибга солган, қиёсни тадбиқ этган, истиҳсон тартиб усулини (манбалар асосида чиқариш мумкин бўлган хулоса ёки ҳукмлардан мусулмонлар жамоаси учун мақбулроғини қабул қилиб) ишлаб чиққан, маҳаллий халқ ҳуқуқ-қоидаларини – одатни шариат билан келтириб қўлланишни жорий этган ҳуқуқшуносликдан оқилона фойдаланиш унсурларини киритган.  Ҳанафийлар маҳаллий зодагон ва ҳукмдорлар қабул қилган низом ва қонунлар, маҳаллий урф-одатларга таянган одатий анъаналар ҳамда маҳаллий элатларнинг урф-одати асосида келиб чиққан одат мақомига кенг таянишлари исломнинг кўчманчилари орасида ҳам тез тарқалишга олиб келган. Чунки булар ўзларининг ибтид  Ҳанафия мазҳаби қонунлари Абу Юсуф Ёқуб (вафоти 795 йил), аш-Шайбоний (вафоти 804 йил), Қодирий (вафоти 1036 йил) асарларида ҳам ишлаб чиқилган. Ҳамюртимиз Марғиноний ар-Риштоний (вафоти 1157 йил)нинг фиқҳга оид асарларидан энг машҳури «Ҳидоя фи-л-фурур-Шариат соҳалари бўйича қўлланма» ҳанафия мазҳаблари томонидан қонунлар мажмуаси (кодекс) сифатида фойдаланилган. Марғинонийнинг «Ҳидоя»си форс, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган бўлиб, ҳозир ҳам Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Туркия ва бошқа) ҳанафия мазҳаби шариат соҳасидаги асосий қўлланма ҳисобланади.  Ҳанафия мазҳаби суннийлик йўналишига мансуб бўлган мусулмонларнинг 47 фоизини ўз ичига олади. Ҳозир ҳам республика тупроғидаги суннийларнинг оила, никоҳ, талоқ ва бошқа масалаларида шу мазҳабга таянадилар.  Шофиъий мазҳаби. Унинг асосчиси имом аш-Шофиъий (767-820) кучли илоҳиётчи фақиҳлардан бири бўлган; Маккада яшаган, Яманда қозилик қилган. 810 йилдан Боғдодда ўз таълимотини тарғиб қилган. Унинг «Китоб ал- умма» тўплами ислом ҳуқуқини анъанавий тартиб- қоидалар билан боғлашга қаратилган, фиқҳ асосларига тўла тавсиф бериб, ижмоъдан фойдаланишга алоҳида эътибор қилинган.  Шофиъий мазҳабининг усули ҳанафия ва моликия усулларининг ўзаро муросасига тарафдорлик қилишга уринган бўлса ҳамки, асосан моликияга мойил эди. Улар қиёсининг қўлланишида муайян чегарага йўл қўярдилар.  Сурия ва Мисрда шаклланган бу мазҳаб ҳозирги вақтда Индонезия, Шарқий Африканинг баъзи мамлакатларида, жанубий араб султонликлари мусулмонлари орасида тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 27 фоизини ташкил этади  Моликий мазҳаби. Асосчиси Молик ибн Анас (713-795) «Асҳоб ал-Ҳадис» (Ҳадис тарафдорлари) оқимининг йирик намояндаси бўлиб, Муҳаммад пайғамбар давридаги диний ҳуқуқ тартибини ёқлаб чиққан. Ўзининг «Ал-Муваттоъ» (Оммавий, Барчага тушунарли) асарида Қуръон ва Суннани ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан. У муҳофазакор илоҳиётчи фақиҳлардан бири эди. Бу мазҳаб тарафдорлари ўзларининг номўътадиллиги билан ажралиб турарди. Улар ҳанафийларга нисбатан қиёсни қўллашда анча чек қўйишарди. Ҳозирги даврда Моликия мазҳаби Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия ва бошқа мамлакатларда тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 17 фоизини ташкил этади.  Ҳанбалия мазҳаби асосчиси имом Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Хилол ибн Асад аз-Зухайлий ал-Шайбоний 780 йили Боғдодда туғилиб, шу ерда 855 йил вафот этган. Ҳадис тўплаш ниятида Сурия, Ҳижоз Яман, Куфа ва Басрага кўп саёҳат қилган ва 40 мингдан ортиқ ҳадисни жаъм этган олти жилдлик «Муснад ал-Имом Аҳмад» (Имом Аҳмадни таянчи) асарини яратган. Унинг ҳуқуқ тартиботи ўта торлиги, диний масалаларда Қуръон ва Суннага қаттиқ риоя қилишлиги, эркин фикр юритиш ва талқин этишга, ҳар қандай янгиликка қаршилиги, шариат тартиб-қоидаларига риоя этишда қатъий мутаассиблиги билан ажралиб турарди.  Ҳанбалия мазҳаби тарафдорлари авваллари фақатгина Қуръон ва Суннагагина таяниб, шаръий ҳукмлар чиқарсалар, кейинроқ қиёс ва ижмоъни қўллашда ҳам улар танҳо Муҳаммад пайғамбарнинг сафдошлари бўлмиш саҳобаларнинг ҳамжиҳ  Шу сабабли – бу мазҳаб ХII асрларгача кенг тарқалмаган. Х асрда Эронда, XI-XV асрларда Сурия ва Фаластинда Ҳанбалиянинг издошлари бўлган.  XVIII асрга келиб, ибн Ҳанбал таълимоти ҳозирги Саудия Арабистонидаги ваҳобийларнинг шаклланишига асос солган. У ерда Ҳанбалиянинг илк исломга хос қонунлари ҳозир ҳам амалда.  Ислом тарихида ва ҳозирги пайтда ҳам юқорида зикр қилинган мазҳаб суннийлар орасида тенг ҳуқуқли ҳисобланган ва улардан бирортаси ҳам дин асосларига зид ҳисобланмаган. Қоҳирадаги ал-Азҳар дорилфунунида ислом фиқҳи тўрт мазҳаб бўйича ўрганилади. Ҳанбалия мазҳаби суннийликдаги энг кичкина, яъни 1,5 фоизни ташкил этади.  Гуруҳ, партия, тарафдорлари деган маъноларни берадиган арабча «шиа» сўзидан келиб чиққан. Шиалик ўз аҳамияти ва тарафдорлари сонига кўра исломдаги иккинчи йўналишдир. У VII асрнинг иккинчи ярмида мусулмонларнинг махсус ва сиёсий гуруҳи сифатида юзага келган. У чорёрларнинг тўртинчиси Али тарафдорларини бирлаштирган. У жуда кўп секталарга бўлиниб кетган. Булар орасида исмоилийлар ҳозир 35 миллионга яқин тарафдорга эга бўлиб, отаҳонлар бошчилигида ҳозир ҳам ислом доирасида катта рол ўйнамоқда.  Шиалар Арабистонда пайдо бўлган теократик давлат- халифаликдаги олий ҳокимият учун олиб борилган кескин кураш жараёнида келиб чиққан. Халифаликнинг барча бош лавозимлари 644 йилдан бошлаб қурайш қабиласига мансуб бўлган халифа Усмон бошлиқ маккалик оқсуяклар-муҳожирлар қўлига ўтган.  Шиалар Алидан бошқа барча сунний халифаларнинг узурпаторлар, яъни сиёсий ҳокимиятни зўравонлик билан қўлган олган кишилар деб ҳисоблайдилар. Булар Алининг авлоди бўлган 12 имомдан иборат ўз сулолаларини уларга қарши қўйганлар. Улар Алини, унинг ўғиллари-Ҳасан ва Ҳусайнни ҳамда уларнинг авлодларини шаҳид, деб ҳисоблашган.  Ислом тарқалган мамлакатлардаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар натижасида турли даврларда мусулмонларнинг ҳар хил гуруҳлари, айниқса кўпроқ секталар пайдо бўла бошлаган. Булар сунний ва шиа йўналишларидан ажралиб чиққан бўлиб, мусулмон секталари дейилади. Буларнинг исломдаги ҳанафий, ҳанбалий, шофиъий, моликий каби мазҳаблар билан аралаштирмаслик керак.  Ислом секталари мусулмонларнинг диний уюшмалари бўлиб, уларнинг сони жуда кўп, ислом мамлакатларининг деярли ҳаммас  Зайдийлар. Феодал низолар заминида VIII аср ўрталарида шиа мусулмонлари сафидан яна бир гуруҳ ажралиб чиқиб, мустақил зайдийлар сектасини ташкил этган. Бу секта – Алининг эвараси, Ҳусайннинг набираси 740 йили Куфада умавийлар сулоласидан бўлган халифа Хишомга қарши халқ қўзғалонига бошчилик қилган Зайд ибн Али номи билан аталган ва шиаларнинг учинчи имоми Зайд халифа қўшинлари билан бўлган жангда ўз тарафдорлари билан бирга ҳалок бўлган.  Зайдийлар 864 йили Эроннинг шимолида ўз давлатларини тузишган. 901 йили эса улар Яманда давлат ҳокимиятини қўлга олишган. Бу давлат 300 йилча яшаган. Зайдийлар диний таълимотнинг шаклланишига ишонишни, Қуръон «азалдан» мавжудлигини, ирода эркинлиги мавжудлигини, диний эътиқодни амалий ҳаракат билан мустаҳкамлаш зарурлигини тан олганлар. Улар кўпгина ши  Исмоилийлар. Бу мазҳаб тарафдорлари шиалар орасида энг кўпчиликни ташкил этган. Исмоилий мазҳаби VIII асрнинг 2- ярмида Боғдод халифалигида пайдо бўлган ва имом Жаъфар Содиқнинг катта ўғли Исмоил номи билан аталган. Исмоилийлар диний таълимотида бутун оламни яратган «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод этиш асосий ўринни эгаллаган. Уларнинг таълимотида неоплатончилар фалсафаси ва буддавийликнинг катта таъсири сезилади. Исмоилийлар турли даврларда халқларга турли пайғамбарларнинг юборилиши – «дунёвий ақл»нинг ерда намоён бўлишидир деб ҳисоблашади. Улар еттита пайғамбарни – Одам Ато, Нух, Иброҳим, Исмоил, Мусо, Исо ва Муҳаммад (с.а.в.)ни тан олишади. Уларнинг фикрича, имомлар пайғамбарларнинг ворислари ҳисобланади. XI асрдан бошлаб исмоилийлар синфий зиддиятларнинг кучайиши натижасида  Друзлар. Ўз таълимотига кўра, бу секта исмоилийлардан ажралиб чиққан. Друзлар ваҳдониятга – Аллоҳнинг ягоналигига эътиқод этадилар ва 998-1021 йилларда ҳукмронлик қилган фотимийлар халифаси Ҳакимни халоскор сифатида ерга иккинчи марта келади, деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг «муқаддас» ёзувларига эга. Уларда диний маросимлар унчалик ривож топмаган, шу сабабли масжиди ҳам йўқ. Барча секталар каби, друзлар ҳам шариатни, шиа имомларини тан оладилар.  Карматийлар ҳам исмоилийлардан ажралиб чиққан шаҳобчалардан бири бўлиб, IX аср охирида Ироқда ўз фаолиятини бошлагандан сўнг Сурия ва Яманга тарқалган. Кўчманчи бадавийлар, деҳқонлар ва ҳунармандлардан ташкил топган бу мазҳаб ислом таълимотини Аллоҳга ва Муҳаммад пайғамбарга эътиқод қилишдан ташқари бошқа нарса ва буюмларга сиғинишни қоралаг  Жаъфарий мазҳаби. Бу мазҳаб шиалик йўналишидаги имомат йўналишига (яъни 12 имомга эътиқод қилиш) кирувчи асосий мазҳаблардан биридир. Шиаликдаги 6- имом Жаъфар ас-Сиддиқни Исмоилийлар фиқҳ тизимини асосчиси деб тан оладилар. Ислом тарихидан маълумки, фиқҳга оид бу тизим IX-X асрларда бир қатор илоҳиётчилар томонидан яратилган. Бунда имом Жаъфарнинг иштироки бор ёки йўқлигини белгиловчи далил қолмаган. Чунки, ундан ҳеч қандай ёзма асар қолмаган. Аммо шиаликдаги диний-ҳуқуқийликка оид таълимот жаъфария номи билан аталади.  Жаъфария мазҳзаби ўрта асрларда Эронда ҳукмрон диний-ҳуқуқ тизимини ташкил этган. Бу мазҳаб ҳозирда ҳам Эрон ва Ироқда шиалар ўртасида ўз таъсирини йўқотмаган.  Ислом динидаги учинчи йўналиш Хорижийлар (араб. – ажралиб чиққан, исёнчи) – исломдаги илк оқим тарафдорлари. Халифа Али билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида VII асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Адабиётларда хорижийлар шўърот, марикуна, маҳаккима номлари билан ҳам тилга олинади.  Манбаларда турли даврларда ва халифаликнинг турли ўлкаларида ҳаракат қилган хорижийларнинг 20 дан ортиқ жамоаси қайд этилган. Хорижийлар таълимотига кўра, халифа диний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа этиб сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл этилади. Хорижийлар фикрича, эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим. Ҳозирги даврда хорижи  Бундан ташқари ислом динида эътироф этилмаган мазҳабларга қуйидагилар киради:  Муржийлар – алоҳида бир йўналиш бўлиб эмас, балки мазҳаблар ичида таркиб топган. Улар асосида яна бир қанча кичик оқимлар, яъни фирқалар вужудга келди. Улар бу дунёдаги инсон ҳолатини муҳокама қилишни орқага суриб, яъни инсоннинг ҳатти-ҳаракатини, унинг иймонини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигина билади ва фақат Унинг Ўзи инсон устидан ҳукм қилади, деб ҳисоблайдилар. Мутахассислари муржийларни тўрт тоифага бўладилар:  Жаҳмийлар ёки хуросонликлар;  Ғайланийлар ёки сурияликлар;  Масирнийлар ёки Ироқликлар;  Шуккак (шубҳаланувчилар), буғрийлар, анъанавий хашавийлар.  Бундай жуғрофий бўлиниш оқибатида олий ҳукмронлик масаласида ҳам аста-секин фикрларнинг тафриқаланиши бошланади. Шундай қилиб VII асрнинг биринчи ярмида  Муътазилийлар – каломда биринчи йирик йўналиш вакиллари ҳисобланиб, Дамашқ ва Бағдод халифалиги ҳаётида VII-IX асрларда муҳим ўрин тутганлар. Восил ибн Ато ва Амр ибн Убайдлар Хасан Басрийнинг шогирдларидан бўлиб, унинг даврасидан ажралиб, алоҳида бўлиб чиқишларидан шу ном қолган. Муътазилий манбаларида келтирилишича уларнинг эътиқоди қуйидаги беш асосда бўлади:  Ал-адл – илоҳий адолат инсоннинг иродасини аниқлайди ва Аллоҳнинг фақат яхшилик қилиш қобилияти ва асрлар давомида таркиб топган нарсалар тартибининг бузилишига йўл қўймаслик керак.  Ат-тавҳид – Аллоҳнинг ягоналигига қатъий сиғиниш, кўпхудоликни инкор этиш.  Ал-ваъд вал-ваъийд – яъни Худо мўминларга жаннат, кофирларга давзах ваъда қилган бўлса, ўз ваъдасида туриши лозим. Яъни Пайғамбар шафоати, Худонинг сифатлари ёрдам бермас  Жабарийлар – VII аср охири VIII аср бошларида ислом илоҳиётида пайдо бўлган илк оқимлардан бир ҳисобланади. Жабарийлар Худо инсон тақдирини мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, хеч қандай ирода ва фаолият эркинлиги йўқ, булар фақат Худода мавжуд, инсон эса, ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятигагина эга деган таълимотни илгари сурган. Умавийлар ҳокимиятни бошқарган вақтларида жабарийларни қўллаб-қувватлаганлар, уларга қаршиларни таъқиб остига олганлар.  Қадарийлар – инсон ўз хатти-ҳараккати, тақдирининг ҳукмдори, деб талқин қилганлар. Бу илк илоҳиёт оқимларидан биридир. Бу йўналиш тақдир ва ирода эркинлиги масаласида ўзига хос таълимотни илгари суради. Яъни жабарийлар таълимотига қарши равишда инсон ўз ҳатти- ҳаракатининг яратувчиси, деб тушунтиради. Улар одиллик Худонинг асосий сифатларидан бири, деган фикрга бориб, гуноҳни у олдиндан белгилаб қўйган бўлиши мумкин эмас, Худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар эса, инсон фаолияти билан боғлиқ, демак, инсон ирода ва фаолият эркинлигига эга, шунинг учун у гуноҳ қилади, дейдилар.  Мушаббиҳалар ёки аҳли ташбиҳ – арабчадан таржима қилинганда, “ўхшатувчилар”, “ўхшатиш тарафдорлари” деган маънони билдиради. Фанда эса, антропоморфистлар дейилади. Бу турли хил ақидавий таълимотларнинг хосила номи бўлиб, бу йўналиш вакиллари Аллоҳни инсон қиёфаси шаклида тасаввур қиладилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Fetishizm
  • Animizm
  • Fetishizm
  • Abu Mansur al-Moturidiyning ilmiy merosi
  • Xiva xonligi va Qoraqalpoqlar ijtimoiy, madaniy hayotining uyg‘unligi kurs ishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha