Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 147.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ислом ҳуқуқи предмети, методлари ва асосий тушунчалари

Купить
ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДЛАРИ ВА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ0102 0A0B0C 11 0E РЕЖА : 1-§. Ислом ҳуқуқи – ҳуқуқ тизими сифатида  Ислом ҳуқуқининг объекти ва предмети;  Ислом ҳуқуқининг субъектлари;  Ислом ҳуқуқининг территориал юрисдикцияси;  Ислом ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари;  Ислом ҳуқуқининг асосий категориялари. 2-§. Ислом ҳуқуқи – фан сифатида  Ислом ҳуқуқининг фан сифатидаги предмети;  Ислом ҳуқуқининг бошқа турдош фанлар билан боғлиқлиги;  Мусулмон ҳуқуқини ўрганиш ва ўқитишнинг методлари. 1-§. Ислом ҳуқуқи – ҳуқуқ тизими сифатида Ҳуқуқ соҳасидаги предмети: ислом дини аҳкомлари ва шариат нормалари асосида мусулмонларнинг ўзаро ва ғайридинлар билан алоқалари, ақидавий ва дунёвий хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини тартибга солишдир. Шу маънода ислом ҳуқуқи - мусулмонларнинг ўзаро ва ғайридинлар билан алоқалари, ақидавий ва дунёвий хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини тартибга солишга қаратилган ислом дини аҳкомлари, аҳлоқ қоидалари ва шариат нормалари йиғиндисидир. Таркибий қисмлар: Мусулмон ҳуқуқи ҳам худди ислом дини каби иккита таркибий қисмдан иборат: 1) ИБОДАТ – Ақидавий, яъни инсон ва Оллоҳ ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва бошқариш; 2) МУОМАЛАТ - Мусулмонларнинг ўзаро ва уларнинг мусулмон бўлмаган давлатлар, жамиятлар ва кишилар билан дунёвий муносабатларини (мулкий, савдо-сотиқ, шахсий, фуқаровий, сиёсий) тартибга солиш. Ислом ҳуқуқи соҳалари :  Шахс мақоми ҳуқуқи (оила-никоҳ ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи, мерос ҳуқуқи ва бошқалар);  Жиноят ҳуқуқи ;  Фуқаролик ҳуқуқи (мулк, савдо- сотиқ, гаров, қарз);  Бошқарув ҳуқуқи (давлат ҳуқуқи) маъмурий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи ва ҳ.к. Ислом ҳуқуқининг субъектлари :  Ислом динига эътиқод қилувчи ва шариат қоидаларига риоя этувчи давлатлар, жамиятлар, шахслар. Туғилмаган гўдак мусулмон бўлса субъект бўла олади. Ҳуқуқ ва муомала лаёқатига етган барча шахслар, балоғатга етган ёшлар;  Ислом динини қабул қилган вақтдан бошлаб ғайридинлар ёки осийлар;  Кўп ухловчи талабалар субъект бўла олмайди;  Қуллар ва хизматкорлар – чекланган субъект Ислом ҳуқуқининг объектлари :  исломда буюрилган фаолият соҳалари, харом қилинмаган моддий ва маънавий ашёлар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар - √ ;  харом қилинган нарсалар (ароқ, чўчқа гўшти), буюмлар (хайкаллар, расмлар, будлар) савдоси, ҳали туғилмаган ёки пишиб етилмаган савдо-сотиқ ва мерос объектлари (бузоқ боласи, олма меваси) ислом ҳуқуқий муносабатлари объекти бўла олмайди - Х . Ислом ҳуқуқининг территориал юрисдикцияси : ислом давлатларида тўлиқ ( 22 та ), ислом мамлакатларида яъни мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи ва айни пайтда дунёвий бўлган давлатларда ( жами 57 та ) қисман амал қилади. Ўзига хос хусусиятлари :  Диний эътиқод ва шариат аҳкомлари билан боғланган.  Ислом ҳуқуқи жамият учун эмас, балки жамият унинг учун .  Унинг асослари ўзгармасдир, туб қоидаларига ўзгартиришлар киритилмайди, ислоҳ қилинмайди.  Исломда манбалар ва нормалар иерархияси мавжуд: Қуръон-сунна-ижмоъ-қиёс  Мусулмон ҳуқуқи нафақат бугунни балки келажак учун буюрилган қоидалардир, унда исломга чорлаш, даъват тушунчаси мавжуд.  Мусулмон ҳуқуқининг ўзига хос категориялари, институтлари мавжуд ки, улар фақат мусусмон ҳуқуқи учун хосдир, бошқа диний ёки дунёвий ҳуқуқий тартиботларда учрамайди: Талоқ, вақф, мубоҳ Ислом ҳуқуқи асосий категориялари:  Фиқҳ – мусулмон ҳуқуқи, норма ижодкорлиги яъни ижтиход орқали Қуръон ва суннадан ҳукмлар яратиш усуллари, шариат нормаларини чуқур англаб олиш ва амалга ошириш малакасига эга бўлиш тўғрисидаги фан ва малака.  Шариат – Оллоҳ томонидан нозим қилинган буюрувчи, таъқиқловчи, рухсат (изн) берувчи ва ихтиёр берувчи нормалар йиғиндиси.  Ижтиҳод – фақиҳ томонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун Қуръон ва Сунна асосида барча билим ва тоқатини ишга солиш.  Истеҳсон – шариат масалаларига қиёсий татбиқ этишда келиб чиқиши мумкин бўлган хулосалардан мусулмонлар жамоаси учун қайсиниси яхшироқ, фойдалироқ, маъқулроқ бўлса, ўшанисини қўллаш тамойили. Ислом ҳуқуқи фан сифатида : предмети – мусулмон ҳуқуқининг пайдо бўлиши, ривожланиши, асосий институтлари, таркибий тузилиши, манбалари, ўзига хос хусусиятлари, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишдир. Ислом ҳуқуқини ўрганиш ва ўқитишнинг методлари :  Илмий услуб (ислом бу илмдир);  Тарихий услуб;  Қиёсий услуб (бошқа ҳуқуқ тизимлари ва оилалари билан таққослаш);  Догматик услуб (макон ва замон таъсиридан ҳоли ўрганиш);  Интерпретатив услуб (лингвистик ва мантиқий) Ислом ҳуқуқига турдош фанлар: Ақида илми, Калом илми, Қуръон илми (қироат илми ва тавжид илми), Тафсир илми, Ҳадис илми, Тарих илми, Қиёсий конституциявий ҳуқуқ, Қиёсий ҳуқуқий тизимлар фанлари билан боғлиқ. УЙГА ВАЗИФА : Reflection on topic “ Islamic Law: its relations to other legal systems” In particular :  Relations to Roman Law;  Relations to Jewish Law;  Relations to Common Law;  Relations to modern Uzbek Law.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha