Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 849.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Жиноят ҳуқуқи фанининг ўзига хос хусусиятлари

Купить
Жиноят ҳуқуқи фанининг ўзига хос хусусиятлари Режа: 1. Жиноят ҳуқуқининг тушунчаси, мақсад ва вазифаси. 2. Жиноят қонунчилигининг принциплари. Республикамиз олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири жиноятчиликка қарши кураш олиб боришдир. Бу муоммани ҳал этиш давлат ва фуқаролар томонидан доимо куч ғайрат сарфлашни, ижтимоий- иқтисодий, тарбиявий ва ҳуқуқий тадбирларни оғишмай амалга оширишни тақозо этади. Жиноят ҳуқуқининг тушунчаси, мақсад ва вазифаси Қайси қилмишлар жиноят ҳисобланади, мазкур жиноятни содир этган шахсларга қандай жазо берилиши лозимлигини белгилаб берадиган ҳуқуқий меъёрлар катта аҳамиятга эга. Чунки инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш ва таъминлаш ҳар қандай давлатнинг биринчи даражали вазифасидир. Жиноят ҳуқуқи икки қисмдан ташкил топган. Биринчиси, Умумий қисм бўлиб, ўз ичига бир неча бўлимларни олади . Иккинчиси, Махсус қисм, унда жиноятлар турлари ва уларга қўлланиладиган жазо чоралари кўрсатилган. Биринчи қисмининг биринчи бўлимида:Республикамиз Конститутциясининг 26-моддасига кўра, ҳеч ким суд ҳукмисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда жиноят содир этишда айбдор деб топилиши ҳамда жиноий жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи - ҳуқуқ фани тизимининг бир соҳаси бўлиб, жиноятнинг олдини олиш, инсонлар ҳавфсизлигини жиноий тажоввуздан қўриқлаш, фуқароларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, Республикада учраётган жиноятларни ва уларга қўлланиладигант жазо чораларини белгилаш каби муҳим масалаларни ўргатади. Биринчи бўлимда: қонуннинг амал қилиш доираси кўрсатилган. Иккинчи бўлимда: жиноят тушунчаси;жавобгарликка лозим бўлган шахслар; айб тушунчаси; тамом бўлмаган жиноят тушунчаси; жиноятда иштирокчилик тушунчаси, турлари; бир қанча жиноят содир этиш турлари берилган. Учинчи бўлимда: қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган холатлар тушунчаси ва турлари кўрсатилган. Тўртинчи бўлим: ўз ичига: жазо тушунчаси, мақсади ва турларини; жазо тайинлаш асосларини олган. Жиноят ҳуқуқининг вазифалари ва принциплари Умумий ва Махсус қисмлар узвий боғлиқдир. Махсус қисм нормалари Умумий қисм асосидагина қўлланилиши мумкин. Айни пайтда Умумий қисм ҳаётни фақат Махсус қисм нормалари орқалигина акс эттиради. Жиноят ҳуқуқи Умумий ва Махсус қисмларининг бир-бири билан алоқаси жиноят учун жазо белгилаш чоғида ҳам намоён бўлади. Қонун суд зиммасига Умумий қисм нормаларига аосланиб Махсус қисм моддаларида кўрсатилган турдаги ва нормадаги жазони тайинлаш мажбуриятини юклайди. Жазо тайинлаш чоғида Умумий қисм нормалари асосида мазкур ҳолда жиноий жазодан озод этувчи ёки шартли қамоқ жазосини қўллаш имконини берадиган ҳолатлар бор- йўқлиги аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2-моддасига биноан, жиноят қонунининг асосий вазифалари: шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният ҳавфсизлигини жиноий тажоввузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир . Жиноят ҳуқуқи - ҳуқуқнинг бир қанча бошқа соҳалари, жумладан, маъмурий ҳуқуқ, жиноят процессуал ҳуқуқи, аҳлоқ тузатиш- меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ва бошқалар билан узвий боғлиқдир. Масалан, Оила ҳуқуқига биноан, фарзандига алимент тўлашдан воз кечган ота ёки она жиноий жазога тортилиши мумкин. Қонунийлик принципи. Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади. Жиноят қонунчилигининг принциплари Қонунийлик;Жиноят ҳуқуқи Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги; Демократизм ИнсонпарварликОдиллик Айб учун жавобгарлик Жавобгарликнинг муқаррарлиги Ҳеч ким суд ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишдаа жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи - жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. Демократизим принципи . Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки жамоалари жиноят содир этган шахслар ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин. Инсонпарварлик принципи . Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон Одиллик принципи . Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий ҳавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи. Қилмишда жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.Жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинлаши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак. Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиг Фойдаланилган адабиётлар: 1. Jinoyat-ijroiya huquqi. Darslik. Mualliflar jamoasi. Mas’ul muharrir-yu.f.n., dots. B.J.Axrorov. –T.: O‘qituvchi, 2002. – 208b. 2. Jinoyat-ijroiya kodeksiga sharhlar. Rustamboyev M.H., Axrarov B.J. va boshqalar. Ma’sul muharrir: yu.f.d., prof. M.H.Rustamboyev. – T.: TDYUI, 2007. – 574 b. 3. Kommentariy k Ispravitelno-trudovomu kodeksu Respubliki Uzbekistan. –T.: Uzbekistan, 1997.- 345s. 4. Abduxaliqov M.A., Payzullayev Q., Abduqodirov Sh.Y. Jinoyat -ijroiya huquqi (albom sxemalar). –T.: TDYUI, 2005. – 142 b.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha