Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 487.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Жиноят объекти

Купить
Мавзу: Жиноят объекти www.arxiv.uz ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ  «Жиноят объекти» тушунчаси ва унинг аҳамияти  Жиноят қонунида назарда тутилган ҳар қандай жиноят маълум бир ижтимоий муносабатларга тажовуз қилади. Шунинг учун ҳам, бирон-бир ижтимоий муносабатга зарар етказмаган жиноятнинг ўзи мавжуд эмас. Бундан хулоса қилиб, жиноят объектини аниқлашда, дастлаб ижтимоий муносабатларни жиноят объекти сифатида тан олишдир. Бунинг устига, жиноятнинг объекти фақат жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар бўла олади. Шу сабабли, жамиятдаги барча ижтимоий муносабатлар жиноят объекти бўла олмайди, балки уларнинг ичидан қонун чиқарувчи ижтимоий шароитдан келиб чиқиб, жиноий-ҳуқуқий тақиқлаш услуби билан қўриқлаш лозим деб топилганлари жиноят объекти бўлади, холос. www.arxiv.uz 01020304  Баён қилинган фикрлар объект тушунчаси жиноят содир этиш натижасида зарар етказилган ёки зарар етказиш хавфини келтириб чиқарган, аниқ тажовуз қаратилган ва жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардир, деб айтиш имконини беради.  Қонун чиқарувчи жиноятнинг объекти сифатида белгилаб қўйган ижтимоий муносабатлар рўйхати Жиноят кодексининг 2-моддаси 1-қисмида келтирилган. Жумладан, жиноий-ҳуқуқий қўриқлаш объекти сифатида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги соҳаларидаги ижтимоий муносабатлар кўрсатилган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Ижтимоий муносабатлар шундай мураккаб тузилмаки, у муносабат субъектлари (иштирокчилар), субъектлар ўртасидаги муносабатлар ва шу муносабатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган ижтимоий қийматликлар каби элементлардан ташкил топган. Жиноятчи ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш билан ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу элементига таъсир ўтказади. Бундай таъсир ижтимоий муносабатларнинг бошқа бир субъектига маълум бир зарар етказишда ифодаланиши мумкин (масалан, қасддан одам ўлдириш, баданга шикаст етказиш, номусга тегиш). Айбдор моддий предмет юзасидан келиб чиққан ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин (масалан, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш). www.arxiv.uz  Жиноятчи ўзини бундай муносабатлардан чиқариш йўли билан ҳам ижтимоий муносабатларни бузиши мумкин, яъни унга юклатилган мажбуриятларни бажармаслик йўли билан ижтимоий муносабатларнинг мазмунини ташкил этувчи ижтимоий алоқани узади (масалан, ҳокимият ҳаракатсизлиги Жиноят кодексининг 208-м.).  Айбдор ижтимоий муносабатларнинг санаб ўтилган элементларига таъсир кўрсатиб, уларни бузади ва бунинг оқибатида ижтимоий зарар етказади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг ўзи жиноий қилмишдан зарар кўрмайди. Демак, ҳуқуқий нормалар жиноятнинг объекти бўла олмайди. www.arxiv.uz  Жиноят объектини жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат сифатида кўриб чиқиш жиноятларнинг реал ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашга ва буларни содир этган айбдорларга нисбатан қонун санкцияларини тўғри қўллашга имкон беради. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ҳар томонлама қўриқланиши ва ривожланишидан давлат манфаатдор бўлган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилишда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам жиноий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилигининг асосий кўрсаткичи бўлиб жиноят объекти ҳисобланади. Жиноят оқибатида зарар етган ижтимоий муносабатларнинг аҳамиятига қараб, алоҳида жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ҳақида сўз юритиш мумкин. www.arxiv.uz  Демократизм принципларига мувофиқ, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектлар ижтимоий муҳимлигидан келиб чиқиб бошқача кетма-кетликда жойлаштирилган: шахс, жамият ва давлат манфаатлари. Жиноий-ҳуқуқий қўриқлашнинг асоси сифатида айнан шахснинг манфаатлари жойлаштирилиши керак, чунки бу манфаатларни мустаҳкам ва унумли муҳофаза қилиш, ўз навбатида, жамият ва давлат манфаатларининг мустаҳкам ва унумли муҳофаза қилинишига сабаб бўлади.  Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг маълум доираси муайян тарихий шароитларга кўра ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар бевосита жиноят қонунчилигига таъсир кўрсатади, бир ҳолатда жиноий-ҳуқуқий нормани бекор қилишни, иккинчисида эса илгари жазога лойиқ бўлмаган қилмиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатиб, қонунга киритишни келтириб чиқаради www.arxiv.uz  Жиноят объекти катта аҳамият касб этади, чунки у жиноят таркибининг зарур элементидир. Агарда шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни бузмаса ёки уларни бузиш таҳдиди остига қўймаса, унинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд эмас. Айбдор шахснинг ижтимоий хавфли хатти-ҳаракати фақатгина бир ҳолатда, агарда бу хатти-ҳаракат у ёки бу ижтимоий муносабатларга, яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган маълум бир объектга қарши қаратилган бўлса, жиноят деб топилиши мумкин.  Жиноят объектини тўғри аниқлаш ижтимоий хавфли қилмишнинг юридик табиатини ечиш, унинг шакл ва мазмунини ҳамда субъектлар доирасини аниқлаш, бошқа жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ажратиш имконини беради. Баъзи ҳолларда айнан объектга асосланиб, бир жиноятни иккинчисидан, масалан, қасддан одам ўлдиришни тер  Жиноят объектини аниқламасдан, жиноий қилмишни тўғри квалификация қилиш мумкин эмас. Жиноят объектининг аҳамияти жазо турини танлашда унинг инобатга олинишида ҳам намоён бўлади. Муҳимроқ ижтимоий муносабатларга тажовуз қилиш, қоида тариқасида, Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддалари санкцияси доирасида оғирроқ жазога лойиқ бўлиши керак. www.arxiv.uz Жиноят объектининг турлари  Жиноят ҳуқуқи назариясида қўриқланадиган объектлар ҳажмидан келиб чиқиб, уларни уч турга, яъни умумий, турдош ва бевосита жиноят объектларига ажратиш қабул қилинган.  Барча жиноятларнинг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғиндисидан иборат бўлади. Умумий объект ҳамма жиноятлар учун бирдир, сабаби ҳар қандай жиноят у ёки бу ижтимоий муносабатларга зарар етказади. www.arxiv.uz 01 10  Жиноятнинг умумий объектини турдош ва бевосита объектларга ажратиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Алоҳида ва махсусларини ўрганиш жараёни у ёки бу ижтимоий ҳолатларнинг умумий хусусияти ва белгиларини ўрганиш орқали анча енгил кечади. Жиноятнинг умумий объектини ажратиш жиноят орқали зарар етган муайян ижтимоий муносабатлар гуруҳини ҳар томонлама ўрганишга имкон беради ва бошқа тарафдан, жиноятнинг умумий объектини, яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар доирасини билиш, хусусан, жиноятни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлаш имконини беради.  Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, алоҳида ижтимоий хавфли қилмиш ёки бир гуруҳ турдош жиноятларнинг хусусиятларини акс эттириш учун умумий объект тушунчаси етарли эмас. Шунинг учун аниқлаштирилган сари тажовуз объе  Шундай қилиб, турдош объект мазмун жиҳатидан тор бўлиб, умумий объектнинг бир қисмини ташкил этади. У мазмун аниқроқдир, чунки умумий объектга нисбатан ўзига хос қўшимча белгилар билан тавсифланади. Масалан, жиноятларнинг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғиндиси бўлса, уларнинг турдош объекти сифатида умумий мулкий ижтимоий муносабат, шахс, табиий муҳит, тинчлик ва хавфсизлик ва бошқалар келиши мумкин.  Жиноятнинг турдош объекти, авваламбор, ҳамма жиноятлар ва уларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи жиноий-ҳуқуқий нормаларни таснифлашга ёрдам беради. Айнан шу хусусиятлар амалдаги жиноят қонунчилигининг Махсус қисмини тизимлаштиришда асос қилиб олинган. www.arxiv.uz  Жиноятнинг бевосита объекти таркибида жиноят аломатлари бор қилмиш оқибатида зарар етувчи, қонун чиқарувчи жиноят қонуни муҳофазаси остига олган аниқ ижтимоий муносабатлардир. Баъзи алоҳида ҳолатларда, қонун чиқарувчи жиноят қонунининг ўзида бевосита объектни кўрсатиб ўтади. Бунга Жиноят кодексининг 157-моддасида: «Давлатга хоинлик қилиш бу - Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказилган қилмишдир», деб кўрсатилиши мисол бўла олади. Бироқ, кўпчилик ҳолларда, жиноят қонунидаги муайян жиноятларда бевосита объект кўрсатилмаган, аммо шунга қарамасдан, уни аниқлаш учун жиноят таркибини чуқур ижтимоий-сиёсий ва юридик таҳлил қилмоқ зарур. Жиноят инсоннинг ташқи ва ички, объектив ва субъектив ҳолатларининг бирлиг
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha